Бассейнда юришнинг 3 қоидаси
Ёзни бассейн ва сув ҳавзаларида чўмилмасдан қандай ўтказиш мумкин? Офтобда баданни тобламасданчи? Ёзнинг ушбу муолажаларига берилиб кетганимиздан, биз баъзан эҳтиётокрлик чораларини унутиб қўямиз. Вақтни хуш кайфиятда ўтказиш пайтида бассейнда юриш пайтларидаги нохушликларни қандай қилиб бартараф этиш ва бу танамиз учун хавфли синов бўлиб қолишига қандай қилиб йўл қўймаслик керак? Жавоб берамиз.
Сочлар
Ҳамма нарса бошдан бошланади, шунинг учун тананинг ушбу қисми муҳим эътибор талаб этади. Қуёш остида бўлган вақтда сочлар ва бош хатар зонасида бўлади. Сочлар учун махсус намлантирувчи спрейлардан фойдаланиш - бассейнда юришнинг асосий қоидаси бўлиб қолиши керак. Офтобда сарғайиб кетган сочларнинг гўзаллиги ҳақида ҳеч ким тортишаётгани йўқ, бироқ ўз сочларингизни “ёвуз” қуёш таъсири остида қуриб қолишдан сақланг. Сочларнинг мўртлиги ва қуриб қолишига йўл қўймаслик учун, косметика компанияларининг эксперт қарорига ёрдамга мурожаат қилиш мумкин. Масалан, L’Oreal ёз вақтида махсус сочларни парваришлаш сериясини таклиф этади. Унинг таркибига табиий ва бўялган сочлар учун шампунлар, шунингдек сочларингизнинг қуюқлашиши учун қуёшдан олиши лозим бўлган таркибни ўзига тортиб олишга ёрдам берувчи тўйинтирувчи сутли ва ҳимояловчи спрейларни таклиф этади.
Саломатлигингизни ва сочларингизни ҳимоя қилиш учун маслаҳат сифатида бериладиган яна бир қоида:
Ҳеч қачон чўмилиб бўлганингиздан сўнг сочларингизни йиғилган ҳолда қолдирманг. Кенг тарқалган шишачалар ва ўрилмай боғлаб орқага ташланган соч – бу албатта, яхши, бироқ сувдан чиққандан сўнг сочларни ёйиб қуритиш зарур. Шунда уларда синиқлар бўлмайди, учлари эса камроқ кесилади.
Юз
Бассейнга боришнинг асосий қоидаси – макияжнинг тўлиқ йўқлигидир – тус берувчи асослар ва бўялган киприклардан фойдаланманг (ҳатто туш сувга чидамли бўлса ҳам, бу кўзларингизнинг обрўсинит оширмайди). Қизил ёғупа ва бронзаторлар лунжларингиз ва пешанангизда пала-партиш тартиб айланалар билан ёқилиб кетади.
Асосийси, юзингизга (тана учун эмулсия ажралиб турадиган таркибга эга, айнан юз учун) SPF-факторли юз креми суртишни унутмаслигингиз керак. Тўғри парваришлаш юз терингизни намлантиради, уни қуёш таъсиридан ҳимоялайди ва ғовакларнинг тиқилиб қолишига йўл қўймайди. Шунингдек, шамолдан қовжираб қолган лаблар самарасидан қутулиш учун, лаб учун намлантирувчи бальзамдан фойдаланиш – фойдадан ҳоли эмас.
Тана
Ҳужум қилаётган қуёш нурлари сабабли тананинг қаришига йўл қўймаслик учун, 50дан кам бўлмаган SPF-факторли крем билан ҳимояланишга ўрганиш керак, айнан шунга ўхшаш кўрсатгич офтобда тобланишни юмшоқ қилади ва куйиб қолишдан сақлайди. SPF-30 ва ундан пастидан ҳимояланиш буғдой рангли тери соҳиблари, доимий тарзда ва “тўғри” тобланадиганлар учун мос келади. Ҳар сафар сувдан чиққанингиздан сўнг, терини бирор нарса билан қоплаб ҳимоялаш – энг тўғри қоидадир, чунки восита мойли асосли бўлишига қарама, ювилади. Суркашдан аввал терингизни сочиқ билан яхшилаб ишқалашни унутманг.
Теккис тобланишингизни тилаб қоламиз!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.