Мураккаб соч ўрими: 2016 йилнинг модага кирган соч ўрими
Йилдан йилга соч ўримига бўлган тренд янги айланмаларга эга бўлмоқда ва янги издошлар сони ҳам ўсиб бормоқда. Айниқса янги ўқув йили арафасида ушбу соч турмаги ўта долзарб бўлиб бормоқда. Талабалар, ўқувчилар ҳам худди бизнес-ледилар каби ўз образларини ва сочларини маълум стилга киритиб ва саранжом-саришта қилиб тўлдириб борадилар. Кўпинча биз ушбу тенденцияни ёзги мавсумда кузатамиз, ахир айнан ёзнинг иссиқ ойларида йиғилган сочларга бўлган эҳтиёж кўпроқ сезилади. Биз сизлар билан ўз сочларингизда такрорлаб кўриш мумкин бўлган соч ўрими тўғрисидаги бир неча ғоялар билан бўлишамиз.
Аждаҳочалар
Зичлаштириб, маҳкам ўрилган “аждаҳочалар” энг қулай тўхтам ҳисобланади. Ушбу ҳажмли соч ўримлари бош терисининг ўзида, иложи борича маҳкам қилиб ўрилади. Шунингдек улар “Бир миллионлик кичкинтой” фильмидаги Хилари Суонк персонажининг образини такрорлаган ҳолда, “боксёрлар соч ўрими” деган оддийном билан ҳам машҳурдир. Соч турмагининг шак-шубҳасиз яхши томони унинг мустакҳамлигида ва пишиқлигидадир, сочлар бутун кун давомида йиғилган кўринишда бўлади. Бироқ ушбу турдаги соч ўримини танлаганда юзларида майда чизиқли ва катта ҳажмдаги елкали қизлар эҳтиёт бўлишлари керак, чунки усиз ҳам катта бўлмаган бошни янада кичрайтириб, елкаларни эса янада катталаштириб кўрсатиши мумкин.
Ён-верида айланиб
Голливуд гилам йўлакчаларининг севимли соч турмакларидан бири – “ён-верида айланиб” деб номланадиган соч ўрими ҳисобланади. У узун соч эгаларига ҳам, ўртача узунликдаги соч эгаларига ҳам мос келади. Ушбу турмакдан юқори табақа кишилари ичига чиқиш учун ҳам, офисга ёки ўқишга борганда ҳам, ва ҳатто романтик учрашувга боргандаҳам тортинмасдан фойдаланиш мумкин. Шунга ўхшаш турмакнинг шартсиз равишдаги яхши томонларидан бири шундан иборат-ки, бунда сочларни бир текисда маҳкам ёки бўш қилиб ўриб олса ҳам бўлади, бу фақат турмакнинг кайфиятини ўзгартириши мумкин. Ишга алоқадор учрашувлар учун соч ўримини анча маҳкам қилиб ўрган яхши, романтикучрашувлар учун эса кокилни бироз бўшаштириб ўрган маъқул. Юз чизиқларида тўхталадиган бўлсак – бундай соч турмаги деярли ҳамма аёлларга ярашаверади. Соч ўрими оч рангли ёки балаяж техникаси бўйича бўялган сочларда ҳам чиройли кўринади.
Муқобил
Сочларнинг ўзидан ясалган модали жгутлар соч ўримларининг асл муқобили сифатида хизмат қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда подиумларнинг ярмидан кўпини жгутлар тўлдириб бормоқда. Жгут ҳам худди айлана соч ўрими каби, тадбирнинг мавзусидан қатъий назар, ҳар қандай қизларга ярашаверади.
Ён томонлама фарқда жойлашган, лекин оддий шаклда эмас, балки безаклар (занжирлар, халқалар ёки ленталар) қўшиб симметрик шаклда ўрилган сочлар (энг маъқули ҳатто бир ўрим бўлганда ҳам) аждаҳочаларнинг яхшигина муқобили бўла олади.
Юз геометриясини ва аъло даражада текис очилган фарқни алоҳида бўрттириб турувчи ингичка соч ўримлари ҳам энг маънодор муқобил бўла олади. Сочларни тўғри фарқ бўйича ажратиб, ингичка ўрим ярим шарини “чегаралаб” қўйиш, уни эса учидаги талайгина мунчоқлар билан безаш мумкин. Бу каби қарор сезилмасдан қолиб кетмайди, истаган пайтда эса сочларни таранг думчақилиб йиғиб олиш мумкин.