Келинлар учун бьюти-гид
Ва ниҳоят шу кун келди – Сиз турмушга чиқяпсиз. Эҳтимол, опангиз, дугонангиз ёки қизингиз турмушга чиқаётгандир? Биз келинлар учун ҳақиқий мукаммал образ яратиш учун асос бўлиши мумкин бўлган асосий маслаҳатларни тўпладик.
Ҳар бир келин учун мукаммал юз тони асосий қоидага айланиши керак. Консилерлар ёки тус берувчи кремлардан фойдаланишга шошилманг – ҳар бир муҳим кун учун терини олдиндан тайёрлаб бориш керак. Ушбу кунни “қора кун”га айлантирмаслик учун, косметологлар буғли ингаляция, тўйинтирувчи ва тозаловчи маскалар қилишни тавсия қиладилар.
Айнан тўй куни ишни муздай сув билан ювинишдан, енгил тоник суртишдан бошлаш , сўнгра консилер ёрдамида нуқтали зарба беришга ўтиш керак. Тери камчиликларини маска билан қоплаб бўлгандан сўнг – юз геометриясини тузамиз, бироқ контурларни ошириб юборманг. Сўнгра юз териси максимал оч рангдаги тус берувчи крем билан қопланади. Зарурат туғилса, тус берувчи кремни бўйинга ҳам суртса бўлади. Таасуротни шаффоф рангдаги упа, терига хиралаштириш тусини берувчи микрозаррачалар билан мустаҳкамлаш мумкин.
Аввалом бор, келин асосий эътиборни фақат юзнинг бир қисмига қаратиш кераклигини тушиниши керак – у то лаблар, ёки кўзлар бўлсин. Кўпчилик стилистларнинг фикрига кўра, янги келинчакнинг айнан кўзлари унинг энг кучли тарафи бўлади. Бироқ кўзлар учун мукаммал макияжни эҳтиёткорлик билан яратиш керак - агар авваллари киприк ёпиштириш тажрибасига эга бўлмаган бўлсангиз, кўп қатламли киприкларни ёпиштирмаганингиз маъқул. Кўзлар макияжига боқишингизни “очадиган” ва пирпиратиб турадиган қилиб қўядиган бир неча киприклар тутамини қўшиш тавсия қилинади. Тўй макияжига nude палитрасидан, оч жигарранг ва кофе тусини берувчи, шунингдек оқартирилган охра рангидаги тенлар ҳам ярашади. Мантиққа зид бўлсада, бироқ керакли юмшоқликдаги нигоҳни айнан smoky-eyes шакли яратади ва керакли порциядаги эътиборни жалб қилади. Стрелкалар ёки мураккаб ранглар гаммаси қанчалик ярашишини бошқа кечаларда тажрибадан ўтказиш мумкин. Шунингдек, кўзлар макияжини яратганда, қошлар ҳақида ҳам унутмаслик керак, улар ҳам бутун кун давомида сизнинг ҳиссиётларингизни намоён қилади.
Лаблар макияжида тўхталадиган бўлсак, шафтоли ранг, қизғиш, маржон ва қирмизи рангдаги лаб бўёқлари энг яхши ечимдир. Асосийси, танлаб олинган лаб бўёғи ўта ёрқин рангда бўлмаслиги керак – “сокинроқ” ва жилосиз текстуралардан фойдаланганингиз афзалроқдир. Ранги мос келадиган аниқ контур “қучоғида”ги ўнгмайдиган лаб бўёғи аъло даражадаги ечим бўлади.
Индивидуаллик ҳақида ҳам унутманг – агар кўнглингиз ранглар тонидаги оч бинафша рангли тенларни истаб қолса – таваккал қилинг. Лекин оддий қоидани унутманг: синовдан ўтказилмаган макияж ёки соч турмагига эътибор қаратмаганингиз маъқул.