SPA-қутқарув: уй шароитларида қандай спа муолажаларини бажариш мумкин
Сўнги йиллар ичида спа атамаси – муваффақият ва мақом, ўзини парваришлаш ва ўзи ҳақида қайғуришнинг тимсолига айланди. Амалда эса кўплаб спа-муолажаларини уйда ҳам ўтказиб туриш мумкин. Ва биз, бунда қандай воситалар ёрдам бериши ҳақида сўз юритамиз.
Ҳар қандай ўраниб-чирманиш муолажалари ва скрабларга ўтишдан аввал, терини яхшилаб тозалаб олиш муҳим ҳисобланади, ахир кўплаб ҳолларда муаммолар айнан етарли даражада тозаламаганлик натижасида юзага келади. Бунинг учун 15-20 дақиқа давомида ваннада ётиш керак. Кўпикли ванна – агар ушбу кўпикнинг таркибига нафақат терини намлантирувчи ва тозаловчи, балки уни тўйинтирувчи ёғлар ва минераллар кирадиган ҳолат бўлса, у – аъло даражадаги ечим бўла олади. Барча зарур таркибий қисмлар билан биргаликда, “Natura Siberica”дан “Фаол тиклаш” ванна учун чаканда ёғи ёқимли ҳушбўйлик бағишлайди ва сув муолажасининг барча фойдали хусусиятларини мустаҳкамлайди
Ванна қабул қилиб бўлгач, терини умумий тозалашни давом эттириш зарур – бунинг учун намлантирувчи тарзда компонентлардан таркиб топган душ учун гел аъло даражада мос келади – у шлаклар қолдиқларидан қутултириб, ғовакларни очади.
Тозалаш тугагандан сўнг терини скраблашга ўтишнинг айни вақти бўлади. Танангизни пахмоқ сочиқ билан ҳўллаб, намликни сингдиринг ва айлана ҳаракатлар билан скрабни муаммоли зоналарга суртинг (кўпинча бу қорин, бел, тослар, думбалар зонаси бўлади). Скрабни терида 3-5 дақиқага қолдириш мумкин, сўнгра эса худди ўша айланма ҳаракатлар билан чўмилиш учун мўлжалланган дағал қўлқоплар билан скрабни ювиб ташлаш керак. Пушти рангга кирган тери тозаланганлиги ва янгиланганлиги ҳақида “хабер беради”. Турли хил терилар учун “Natura Siberica”дан чаканда-асалли скраб аъло даражадаги ечим бўла олади.
Агар сиз спа-кунни давом эттириш ниятида бўлсангиз, уй шароитларида ўраниш муолажасини қилиб кўришингиз мумкин. Бунинг учун янчилган қаҳва, оқ лой, 2 ампула кофеин ва сут керак бўлади. Буларнинг ҳаммасини бирлаштириб, бўтқага айлантирамиз ва уни муаммоли зоналарга тақсимлаймиз, сўнгра эса озиқ-овқат плёнкаси билан ўраб қўямиз. Шундай ҳолатда 20-30 дақиқа давомида кўрпа остида ётамиз. Вақт ўтгандан сўнг – контрасли душ қабул қиламиз, сўнгра терига намлантирувчи сутли восита ёки ёғ (масалан, чаканда ёғи) суртиб қўйилади.
Севикли ўзингизга уй шароитларида ёрдам бериш рецептлари – бир талай, биз ҳам косметика воситалари ёрдамида яратиш мумкин бўлган кўплаб шундай рецептларни сизлар учун тўплаб борамиз. Ўзингизни севинг ва қўлларингизни Makeup.uz пульсида тутинг!