Фильтр

Сиз Косметика — бу нафақат юз, тери ва танани тетиклаштириш учун воситаларгина эмас, балки шундай воситалар ва инсон ташқи қиёфасини яхшилаш услублари ҳақидаги бутун бир таълимот эканлигини биласизми?

«Пардоз-андоз» сўзи илк бора 1867 йилда Парижда, Россия императори Александр II ҳам ташриф буюрган Exposition Universelle умумжаҳон кўргазмасида ишлатилган. Ушбу кўргазмада турли соҳаларнинг, шу жумладан  фармацевтика, парфюмерия ва совун қайнатиш саноатининг  сўнгги янгиликлари тақдим этилган эди.

Бугунги кунда бозорларда қуйидаги уч йўналишга ажратиш мумкин бўлган пардоз-андоз маҳсулотларини танлаш мумкин:

- даволовчи (юз ва тана терисини даволаш ва улар билан боғлиқ бўлган турли муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган фармацевтика)
- парваришловчи (терини бир маромда сақлаш ва унинг ёшлигини узайтириш учун воситалар)
- безовчи (камчиликларни яшириш ва ташқи қиёфанинг афзалликларини намоён қилишга ёрдам берувчи воситалар).

Бироқ, пардоз-андоз қандай турда эканлигидан қатъий назар, асосий эътиборни биз барибир кафолатланган юқори сифат муҳим эканлигига қаратамиз. Бизнинг Makeup-блогимизда пардоз-андоз воситаларининг ҳар бир турига эътибор қаратамиз, сизлар билан тестлар ўтказамиз ва натижалари билан бўлишамиз. Сизлар бизнинг бьюти-эспертларимиздан уларнинг касб сирларини билиб оласиз.

Обуна бўлинг ва бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг!

Ҳурмат билан, Makeup-блог жамоаси

Косметикага бағишланган сифатли блок яратиш ғояси бизда тасодифан пайдо бўлгани йўқ. Ҳаммаси бир ходимимизнинг қўшнисининг қизи юз терисидаги куйиш туфайли касалхонага тушиб қолган пайтдан бошланди. Қиз бир неча ой мобайнида юз қопламасини тиклашга уринди, бироқ у ўз гўзаллигини ҳеч қачон тўлиқ тиклай олмайди. Куйиш сабаби эса – тус берувчи крем. Сифатсиз тус берувчи крем машҳур МАС брендининг хитойча фейки бўлган.

Агар сиз бу воқеа биргина ягона содир бўлган  воқеа деб ўйлаган бўлсангиз, адашасиз. Ўтган йили Лондонда полиция томонидан 5000 сохта косметик маҳсулот билан тўлдирилган транспорт контейнери топилди. Корректорлар, тус берувчи асослар, лаб бўёқлари, киприклар учун тушлар, тенлар. Бу рақамлар устида ўйлаб кўринг-а, дўстлар! Ва ушбу маҳсулотлар бутун дунё бўйича ebay ва Amazon сайтлари орқали сотилган!

Кристина,  16 ёш

«Мактабда бўлиб ўтадиган битирув кечасига чиройли бўлиб боришни истаб турган бир пайтимда, қасдан қилгандай, юзимга ҳуснбузар тошиб кетди. Бу нарсага қизлар қандай қарашларини ўзингиз биласиз. Онамга жанжал кўтардим. Онам дўкондан қандайдир бир мўъжизакор восита - пилинг-скраб сотиб олиб бердилар. Натижаси бир ондаёқ билинишига кафолат бердилар. Ва бу ҳақиқатдан ҳам содир бўлди – бутун юзим қавариб, чидаб бўлмайдиган даражада қичишди ва оғриқ пайдо бўлди. Ҳуснбузарлар эса жойида тутар эди. Битирув кечаси эса насиб қилмади …»

Хитойда ясалган ушбу сохта косметик маҳсулотнинг таркибида симоб, қўрғошин, сурма, цианид, инсон пешобининг ва ҳатто каламуш ахлатининг излари каби нарсалар мавжуд. Баъзи бир шундай маҳсулотлардаги токсинлар даражаси эса шкала кўрсатгичларининг белгиланган чегарасидан ҳам ошиб кетади ва оғир аллергик реакциялар ва кимёвий куйишларни келтириб чиқаради. Сифатсиз косметика маҳсулоти таркибида диатомитдан тортиб (ҳа, айнан у динамит таркибига киради) то (бизни қоронғу туйнукда қутқарувчи) гамрдорили аэрозолгача бўлган турли нарсалар мавжуд.

Ҳар қандай косметика ҳам терига енгил сингади ва қонга келиб тушади. Сифатсиз косметика таркибидаги заҳарли моддалар бир лаҳзада органдан органга ўтиб бутун тана бўйлаб тарқалади. Бу нима билан тугашини, ўзингиз ҳам тушунасиз, деб ўйлаймиз. Бу ҳолат ўлим билан тугамаса-да, бироқ оқибати ижобий бўлмаслигига кафолат берилади.

Зарина, 38 ёш

«Ҳеч қачон косметика бобида устаси фаранг бўлмаганман. Унинг тўплами ҳам унчалик катта эмас эди – бьор йўғи туш ва лаб бўйғи. Бироқ ёшим ўтган сари ажинларни кетказадиган кремлардан фойдаланиш зарур эканлигини тушуниб етдим. Ва миш-мишларга қулоқ солиб, тасвирланиши терини мангу ёшартиришга, машҳур русумли ажойиб ва талайгина нарсаларни ваъда берувчи крем сотиб олдим. Ёшлик қайтиб келгани йўқ албатта, лекин анча-унча муаммо келтириб чиқарган юз дерматитини орттириб олдим. Ҳозир косметика харид қилганда, албатта унинг кўплаб омилларига эътибор бераман, ўшанда эса, афсус у пайтда... ҳали ёш бўлганман»

Хавфли маҳсулот харид қилишдан қандай сақланиш керак?

Ўрам.

Кўплаб ишлаб чиқарувчилар молнинг ўрамига катта эътибор қаратадилар. Ички томонидаги ушбу зичлаб ёпилган ва сифатли картон орқали, кўпинча фирма логотипи киритилади. Шрифтлар – аниқ ва тушунарли. Елим – кўз билан илғаб бўлмайди. Арзон қоғоз, ёйилиб кетган ёзувлар, пала-партиш ўрам – сохта маҳсулотнинг дастлабки аломатлари.

Номи

Сохта косметика чиқарадиган компаниялар кўпинча ўзларининг фирма номларидаги сезилмас деталларни ўзгартириб турадилар. Ҳарфларнинг жойларни ўзгартирадилар, мавжуд бўлмаган ҳарфларни қўшиб қўядилар. Инсон ўзгаришларни сезмаслиги мумкин, бироқ бизнинг миямиз ҳам шундай тузилган. Биз «абибаса» и «румлар»нинг мавжудлиги ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Бироқ L’oreal Paric деярли бизда ҳеч қандай саволлар туғдирмайди.

Штрих-код

Штрих-коднинг бошланғич рақамлари ишлаб чиқарувчи-мамлакатни билдиради. Агар штрих-код  бир мамлакат ҳақида сўзласа, ўрамда эса бошқа мамлакат кўрсатилган бўлса, унда бу – сохта маҳсулот. Ўрамнинг тубини ҳам текширинг – ҳақиқий товарлар типографик усул билан киритилган ҳарфлар ва ўрамлардан иборат бўлган тўплам кодига эга бўлади.

Нарх ва жой.

Сохта маҳсулот харид қилиш жуда осон: шубҳали дўконлар, “ердан” келган сотувчилар. Айнан шу ерда “белгиланган пайтда портлайдиган бомба”га дуч келишингиз мумкин. Молнинг шубҳа туғдирадиган даражадаги паст нархи – бу ҳам хавфли! Косметикани ихтисослашган дўконлардан ва текширилган сайтлар орқали мос нархларда харид қилинг.

Таркиб

Маҳсулот тиаркибига кирувчи компонентлар рўйхатида биринчи бўлиб кўплаб учрайдиган восита келади. Бундан келиб чиққан ҳолда, кимё бўйича мактаб дастури бўйича олинган базавий билимларга асосланиб, маҳсулотнинг таркибини берилган реклама ва унинг табиийлигига қанчалик мос келишини текшириб кўринг. Аввалдан сиз ўзингизда қандай компонентга нисбатан аллергиянгиз борлигини текширинг. Ҳар қандай янги молни  тирсак букиладиган жойга суркаб текшириб кўринг. Агар оқибатлар бўлмаса, демак ундан фойдаланишингиз мумкин.

Рахима, 42 ёш

«Бир неча йилдан буён парик кийиб юраман. Сохта бўёқ билан сочларимни муваффақиятсиз бўягандан сўнг, сочларимнинг ва соч илдизимнинг тузилиши бузилди. Ҳеч қандай муолажа сочларимни  тиклашга ёрдам бермади. Шундан буён, кал бўлиб юрибман, бироқ тажрибали бўлиб қолдим…».

Сўзимнинг охирида қуйидаги маслаҳатларни бермоқчиман: ҳамёнингизни эмас, балки ўз соғлиғингизни асранг. Ва биз билан бирга қолинг, чунки ушбу воқеаларнинг ҳаммаси биз аёлларга косметика ҳақида бор ҳақиқатни сўзлаб берадиган блог зарур эканлигини кўрсатмоқда.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Айтишларича, ёз лаб макияжи учун қулай фасл эмас экан. Бекор гап! 2016 йиднинг ёз фаслида лабларга жозиба бағишлаш учун нимадан ва қандай фойдаланиш тавсиялари бизнинг мақолада.

Французча акцент

Помада палеткаси мегаполис аёлларининг орзусидир. Худди шундай! Шакл ва сояларнинг одатий талқинидан чекинамиз. Эндиликда Color Riche La Palette Glam Levres қаторидаги L’Oreal Paris палеткасининг ҳар битта  соҳибаси ўзининг жозибадорлигини ифодалаш учун лаб макияжининг 6 хил рангига эга. Айтганча, бьюти ечимлар ҳаваскори Жей Ло коллекциянинг расмий юзи ҳисобланади.

Нега харид қилиш керак: Ушбу бьюти-ечимнинг устунлиги шундаки, унда урфдаги сабзирангдан бошлаб тўқ олхўри рангигача бўлган жилолар ўзаро яқинликда ҳатто энг кичик клатчда ҳам аъло даражада жойлашади. Бу эса, унинг соҳибаларига, кун давомида лаблар рангини осон ва қулай ўзгартириш имкониятини беради.

Kallos – нурли жилва

Ўттиз йиллик тарихга эга Европа бренди барча ёруғ жилва ихлосмандларига органик туҳфа тайёрлади. Kallos компанияси ёзги мавсум учун ёруғ жилва қаторидаги Love помадаларини тақдим этди. Ярим шаффоф, нозик пуштиранг, тўқ қизил ва крем рангли  жилолар лабларга ўзгача гўзаллик бағишлайди.

Нега харид қилиш керак: Доривор ва декоратив хусусиятларга эга Kallos косметикаси нафақат лабларингизни безайди, балки уларни фойдали элементлар билан бойитади. Космик саёҳатларнинг футуристик мавзуси лабларга мўлжалланган коллекцияда ўзининг мантиқий давомини топди. Ўз дидингизга қараб қўрқмасдан турли рангларни танланг ва ҳашамли оқшомларнинг қаҳрамонига айланинг.

Ҳаммага Maybelline

Ушбу бренд “энг яхши ҳимоя – ҳужум” деган қоидага риоя қилади. Color Sensational номи остидаги хира помадалар Maybelline фирмасининг рангли ечимлари саналади. Ранг жилолари орасида энг машҳурлари – пушти, фламинго ранг, табиий тери ранги, худди Мерилин Монро буюртма этганидек, қизилнинг 50 жилоси.

Нега харид қилиш керак: Асосни қўлламасдан помадани суриш имконияти янги коллекциянинг энг муҳим хусусияти саналади. Бу дегани лабларни бўяб, уларнинг жозибаси ҳақида қайғурмаслик мумкин, ҳатто қаламдан фойдаланишга ҳам ҳожат қолмайди. Шунингдек,  ушбу помадалар ичимлик, таом ва иқлим шароитларидан қатъи назар ташқи таъсирларга кутилгандан анча чидамлидир.

Шубҳасиз, ҳар бир макияжнинг асосий қаҳрамони аёлдир. Ўз бьюти-менюнгизни яратиш пайтида буни ҳар доим ёдингизда сақланг

Мана лаблар макияжи учун маъюс туслари биринчи мавсумда муҳокамада бўлаётгани йўқ. Ким нима десин-у, лекин  бундай довюрак макияжни таътиб кўришга арзийди. Биз сизларга образингизни ҳар жиҳатдан шаҳар стилига тўғри келадиган тўқ рангдаги лаб бўёғи билан макияж қилишнинг уч усулини кўрсатиб ўтмоқчимиз.

Макияжга классик ёндошиш – тўқ рангли лаб бўёғидан фойдаланишнинг энг оддий ва ишончли усули ҳисобланади. Агар сизга лаб бўёғининг вино, олхўри, тўқ қизил рангли туслари ўта “фаол” туюлса, унда лабларни нафис стрелкалар билан тўйинтириб баланслаб олишдан яхшиси йўқ. Учларидаги бироз эҳтиёткорлик билан қайрилган стрелкалар, кўзларнинг мукаммал такрорланувчан контурлари, образингизни тугалланган ва жозибадор қилиб кўрсатади.

Асосий қоида: лаб бўёғининг тўқ тусларидан фойдаланганда макияжни ўта синчковлик билан суртиш ҳақида унутмаслик керак. Дангасалик қилмасдан, лаблар контурини чизамиз, стрелкаларни ва қошларни бироз чиқариб астойдил чизиб чиқамиз.Бундай ёрқин образ элементлари билан юзингизнинг ҳар бир миллиметри эътиборни ўзига жалб этади , демак сизнинг кўринишингиз +5га баҳоланиши мумкин.

Довюрак қизлар оммавий тўқ рангли макияжни хуш кўрадилар.  Ушбу ёндошувни танлашнинг моҳияти нимадан иборат. Унинг эътиборни бир жойга жамлай олишидандир. Шунга ўхшаш қарор, коктейлга кийладиган кўйлак ёки полга тегиб турадиган “оҳир” безакларга мослашиб,  савлатли кечки образни аъло даражада тўлдириб туради. Ушбу типдаги макияжнинг асосий қоидаси – кўз ва лаблар ягона рангли калити билан ушлаб турилади. Шу билан биргаликда, сиёҳ рангли лаб бўёғини танласангиз, худди шу тусдаги танлар ҳам талаб этилади.

Асосий қоида: бундай макияж мукаммал асосни талаб этади – юз керакли самарага эришиш учун деярли чиннидай бўлиши керак. Бу ерда консилер, макияж остидаги асос ва юзнинг асосий тонини текислаш мумкин бўлган яхшигина тус берувчи восита ёрдамга келади. Сўнгра консилер билан у бўйича ўтиш керак.

Ширадор лаб бўёқлари компаниясида минималистик макияж ҳаётга тўлиқ ҳуқуқлидирлар. Ушбу усул айниқса бироз офтобдан қорайган аёлларга мос келади. Макияж учун нима талаб этилади? Сизнинг табиий гўзаллигингиз. Мазкур ҳолатда қошларни ажратмаган маъқул – уларни етарли даражада тараб туриш керак. Кўзларда тўхталадиган бўлсак – уларга етарли даражада илиқ тусли – жигар ранг , тўқ қизил ранг ва тўқ жигарранг туслари етарли бўлади, тўқ қизил ранг ва тўқ жигарранг – образнинг бенуқсон якуни бўлади.

Асосий қоида: бундай макияжда асосий ролни лаблар ўйнайди, шунинг учун муҳим эътиборни қуйидагиларга қаратиш керак – лаб бўёғи суртиб бўлгунга қадар скраблаш, шунингдек  қоғоз салфетка билан намлантириб, ивитиб, контурни чизишга киришиш, лабларнинг ҳар бир бурчагини эҳтиёткорлик билан бўяб, ўртасидан бошлаб четларига қаратиб бўёқ билан тўлдириш тавсия этилади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Подиумларда Кара Делевин ишонч билан қадам ташлашни бошлаган вақтдан буён, максимал табиифй шаклдаги қалин қошлар модаси модапараст аёл ва қизларнинг юзини тарк этгани йўқ. Ҳар қандай аёл учун мукаммал қошлар яратиш бораисдаги оддий ва амалий маслаҳатлар билан бўлишамиз.

Қандай шаклларда бўлиши керак

Янги қошлар яратганда асосийси – мукаммал шаклни танлаш. Қуйидаги формулаларни эслаб қолиш зарур:

Юзи юмалоқ қизларга учлари қайрилган қошлар ярашади. Бу юзни графиклик ҳолатига келтиради ва визуал тарзда уни чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

«Бриллиант» юз шаклли (учқур ияк ва кенг ёноқли) қизларга анча силлиқ линияли, иякнинг кескинроқ линиясини юашатувчи қошлар ярашади.

Юзи миниатюра бичимли қизларга эса тўғри ва ингичқа қошлар ярашади. Улар кўзларнинг маънодорлигини ва лабларнинг бежиримлилиги бўғмайди.

Жағи, ёноғи, бурни ёрқин ифодаланган, юзи геометрик бичимли бекаларга ўртача кенгликдаги ярим айлана қошлар ярашади.

Овал шаклли юз соҳибаларига деярли ҳар қандай қошлар – тажоввузкорларидан тортиб то ўжар-тўғри қошларгача ярашади.

Рангли тушлар

Шакл билан муносабатлар тугади, деб хурсанд бўлманг – энди “янги” қошларнинг рангини белгилаб олиш муҳимдир. Албатта, бу ерда ҳамма ўз таъбига қараб иш тутади, бироқ риоя қилиниши лозим бюўлган маълум қоидалар ҳам мавжуддир. Қошлар учун қалам ёки тенлар ҳақида сўзлаймиз.

Масалан, сариқ сочли қизларга кул ранг ёки оч жигар ранг қошларни (тусига қараб) танлашлари керак. Бундай ҳолатда бир асосий йўриқ – қошларга қизғишроқ тус бермайадиган тенлар ёки қалам танлаш.

Тўқ рангдаги сочли қизларга бу ўринда осонроқ – улар қора, тўй катан, жигар ранг ва тўқ кул рангли қошларни танлашлари мумкин – уларнинг ҳаммаси бир хил даражада табиийдир.

Мейнстрим йўналишидаги ёрқин ихлосмандлар – кўк, пушти ранг, оч сиёҳ ранг ва ҳатто қирмизи тусларга ҳам эътибор қаратинг. Огоҳлантирамиз: ҳар куни бундай гўзал бўлиб юра олмайсиз, бироқ худди шу тарзда дўстларингиз даврасида ўтказиладиган кечалар уччун образингизни тўлдириб олиш мумкин.

Чиқариб ташлаш ўйини

Агар сиз қошларингизни мустақил тарзда тартибга келтиришга қарор қилган бўлсангиз, қатъий тарзда шошмаслигингизни тавсия этамиз. Бошланишида кўзларингиз ёйи орқали қошларингизга хаёлан вертикал линиялар ўтказинг, кўз қалами билан юқори сурилувчан қовоқнинг бурилишини такрорловчи нуқталарни белгилаб чиқиш мумкин. Сўнгра қошларни теришни бошлаймиз.

Бир қошни бошқасига мослаштириш учун, профессионаллар ҳар бир қошдан биттадан тукни олиб ташлашни тавсия этадилар – шунда сиз ўзгараётган тасвирни дарҳол сезасиз ва вазиятни ишнинг боришига қараб тўғирлаб қўясиз.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ўзини ҳурмат қилувчи, тренларни кутазиб борувчи ҳар қандай қиз, контурлаш каби бьюти-ҳодисани кўздан қочирмаса керак. Бундай ҳодиса туфайли, пешана, ёноқлар каби юз зоналари ва ҳатто бўйинни визуал тарзда яхшилашн мумкин. Биз буларни қандай қилиб бажариш кераклиги ҳақида сўзлаб берамиз.

Бу қандай қилинади?

Контурлаш ёрдамида юзни моделлаштиришнинг икки усули мавжуд. Биричиси – қуруқ бўлиб, ундан фойдаланганда тенлар, упа ва ёғупа жангга киришади. Иккинчиси эса – кремли (ёки суюқ) бўлиб, бунда консилерлар, тус берувчи кремлар ва хайлайтерлардан фойдаланилади.

Қадамма қадам

Контурлашни нимадан бошлаш керак? “Бўёқлар”ни тўғри танлашдан бошлаш керак. Конутрлуш учун профессионал косметиканинг тўлиқ бўпламини сотиб олиш шарт эмас. Биргина тус берувчи крем ёки икки контрастли ечимга эга бўлган – энг ёрқин ва энг тўқ рангли тонлардаги упани  сотиб олсангиз кифоя.

Тўқ рангли кўринишда юз геометриясини “тузамиз”. Пешананинг ён қисмларини тўқ рангга киритишдан бошлаймиз, сўнгра лунжларни тортиб, ёноқларни чизамиз (лунжлар тортилганда ёғоқларингизнинг табиий линиясини кўрасиз). Тўқ рангли тус берувчи крем асосни чаккаларингизга етиб бормайдиган қилиб тортиб,юЮзнинг ён томонларини тўқ рангга киритамиз. Сўнгра бурунни “чизамиз” – бунинг учун қошларингиз асосидан бошлаб то бурун қанотчаларигача тўғри чизиқлар ўтказиш зарур. Иякни пастки жаҳ бўйлаб тўқ ранг билан чизиб чиқамиз, шунингдек томоқ зонаси бўйлаб икки тўғри чизиқ ўтказиб, бўйин линиясини ҳам белгилаб олиш мумкин.

Оч рангли кўринишлар билан юз бўйлаб юқоридан пастга қараб “юрамиз”: пешанадаги горизонтал ажинлардан бошлаймиз, сўнгра оч рангли тен ёки пудра билан қошларнинг пастки қисмини чизамиз, шундан сўнг шунга ўхшаш оч рангли кўриниш билан пастки қовоқ киприклари ўсган линия остидан тагидан кўзларни “чизамиз”, бунда туш билан бўяшни ҳам унутманг. Шундан сўнг, юз ва буруннинг пастки қисмига ўтамиз, у бўйлаб худди ўша оч рангли кўриниш билан енгил линия ўтказамиз. Бурун колумелласи (лаб ва бурун тўсиғи оралиғидаги масофа) олдидаги зонани ҳам унутманг. Унга ҳам бироз оч рангли кўриниш бериш мумкин (бу кейинги қатламни суртганингизда енгил шуъла қўшиши мумкин, лабингизнинг марказига эса қўшимча ҳажм бериб турадиган оч рангли доғ қўшиб қўйинг.

Энг асосий қоида: ҳаммасини кераклигича қўшимча тарзда бўяб чиқинг. Юзингиздаги макияж тугагандан сўнг, бирорта ҳам яққол кўзга ташланиб турадиган линия қолмаслиги керак.Тўқ рангли кўринишни биринчи суркаш керак, сўнгра у оч рангли кўриниш билан қопланади.

Натижаси - юзда

Тўғри контурлаш натижасида кўзлар ва лаблар катталашади, ёноқлар ўткир ва пешана текис кўриниш олади. Шунингдек, бурун шакли ҳам ўзгариши мумкин. Бироқ, бундай техникадаги макияждан зарурат туғилган вазиятлардагина – ўзининг касбий табақасидаги кишилар билан ўтказиладиган тадбирларда, сўзга чиққан пайтларда фойдаланиш мумкин эканлигини ҳисобга олиш зарур. Ҳар кунги ҳаётимизда бундай моҳирликдан воз кечган маъқул (тонлар ва ярим тонлар билан енгил ва минимал манипуляция қилиш ҳолатларидан ташқари).

Голливуд актрисалари, фото-моделлари ва таниқли it-girlлар гўзаллигининг сири нимада эканлигини биласизми? Биз эркакларнинг юракларини забт этувчи хонимларининг ташқи кўринишидан нималар ҳоҳлашини биламиз ва бу рўйхат сирини сиз билан бўлишамиз.

Кўзлар

Энг асосийси – кўнгил ойнасидан бошлаймиз. Кўзларга тўхтайдиган бўлсак – бундаги қоидалар жуда оддий. Асосийси киприкларни ўзингизнинг типажингиз қандай имкон берса, шундай тарзда серҳашам қилиб олганингиз маъқул. Айнан серҳашам киприклар боқишингизга сирлилик, нозлилик ва романтизм бағишлайди.

Кўзларингизнинг бенуқсон макияжи – ингичка, нафис стрелкалар билан тугатилади. Асосийси: Эми Уайнхаузнинг образини такрорламанг – чаккагингизгача ҳеч қандай энли учирма ҳошияларнинг асло кераги йўқ! Ингичка ва ихчам стрелкалар боқишингизни керакли меъёрда мушукникидай ва ишвали қилиб кўрсатади. Бундай усулдан кўпинча Муниса Ризаева фойдаланади ва бу қўшиқчининг ишвали руҳиятига тўлиқ мос келади.

Кўз макияжининг учинчи аркони - «нам» тенлардир. Смоки-айс – нафақат эркаклар жамиятининг танлови. Эркак кишилар кўзларингизнинг атрофида сокин оч рангдаги туслар билан яратилган кўз қисишни рост баҳолаб оладилар. Асосийси – ошириб юборманг ва кўз макияжини батамом оқ доғ билан қилмаслик керак.

Юз

Подиум юлдузлари руҳиятидаги чизилган ёноқлар ҳақида унутинг. Чунки ҳақиқий ҳаётда бу «муносиб» баҳоланмайди. Кўпчилик эркаклар учун энг жозибали бўлиб... лунжлар ҳисобланади! Ва бундай хусусиятни таъкидлаб ўтиш учун, у ерга енгил қатламли пушти-қизил рангли ёғупа суртишнинг ўзи кифоя. Ёқимли табиий ёғупа юзингизни соғлом ва тетик кўрсатади.

 

Лаблар

Сиз ишонмаслигингиз мумкин, бироқ эркаклар учун энг ёқимли лаб бўёғи - табиий ранг саналади. Нозик шафтоли, пушти ранг, нюдли туслар – шуларнинг ўзи етарли. Гап қизил рангли лаб бўёғи провокацион излар қолдириши ҳақида эмас, балки лаблар учун ялтироқ кўпинча ҳаддан ташқари ёпишқоқ эканлиги ҳақида кетмоқда. Гап шундаки, табиий туслар кўпинча ёш ташувчининг ёшини сезиларли даражада камайтиради (мимик ўзгаришларни қайд этмаган ҳолда), шунингдек образингизга тетиклик бағишлайди. Ушбу юришга кўпинча топ-модель Ирина Шейк мурожаат қилади.

Кулларингиз

Бу ерда эркаклар икки лагерга бўлинадилар – бир томондагилар оғизлари кўпириб ёрқин-қизил рангли тирноқлардан яхшироқ ҳеч нима йўқлигини исботласалар, иккинчи томондагилар тирноқ эговчаси билан эҳтиёткорона тозаланган нюд шики тарафдори бўладилар. Иккала томон ҳам чизнинг ёрқин маникюридан бошлаб то классик френчгача бўлган «отишиш»ларингизни қабул қиладилар, бироқ севикли эркагингиздан сўраш ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Қизил рангли тирноқлар соҳибасига жозибали бўлиб кўрсатиши ҳақида изоҳ бериб ўтамиз. Жилоли қизил маникюр – деярли ҳар бир эркакнинг юрагига йўл топиш дегани. Туслар, фактуралар ва шакллар билан билимдонлик қилманг – яхшиси эҳтиёткорлик билан маникюр қилинг ва бир текис бўяганингиз маъқул.

Кетма-кет бир неча мавсум давомида мода жамоатчилигининг эътиборидан яширинган френч ишқивозларида тўхталадиган бўлсак, бу қарор ҳеч қачон эркакларнинг жонига тегмайди.

Аура

Умумий образни жозибалироқ ва тетикроқ қилишга енгил тусдаги офтобдан куйиш ёрдам беради. Бахтни қаранг-ки, ҳали ҳам биз аристократик рангсизлик оммабоп бўлган викториан даврида яшамаяпмиз. Ҳозир енгилгина зайтун ёки бронза кўринишдаги тери нафақат терингизнинг соғлом рангини, балки у сизнинг фаол ҳаётий позициянгизни ҳам кўрсата олади. Агар ёз мобайнида бирмунча офтобда тобланишнинг иложи бўлмаган бўлса, бу мушкул эмас, бизнинг йўриқномамизга риоя қилган ҳолда, дам олиш кунлари сув ҳавзасига йўл оламиз.

Ушбу гўзаллик байрамини ҳошиялашни оддий кокиллар бажаради. Ҳа, худди ўша, бири “дазмол” ёрдамида қунт билан тортиб узайтириб қўйиладиган, бошқалари эса жингалак қилиб қўйиладиган кокиллар. Эркакларнинг ярмидан кўпининг онгида айнан кокиллар “орзудаги қиз” образини шакллантиришнинг якунловчи қисми саналиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай образга фусункор овоз соҳибаси бўлган қўшиқчи Лоланинг тимсолини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Ўзингизга садоқатли бўлинг, бироқ бироз муғомбирлик қилишдан рад этманг – натижаси сизни кўп куттириб ўтирмайди.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Куз мўл-кўл мевалар расталаридан бошлаб то лаблар макияжидаги сершира тусларгача – барчасини ўзининг рангли ўйинларига жалб қилади ва уларга хўжайинлик қилади. Обзоримизда Сизнинг табассумингиз учун учта асосий бьюти-трендни тақдим этамиз.

Шафтолидан ҳам ширин

Умумий макияждаги каби, лаблар макияжида ҳам айнан шафтоли ранги асосий ранглардан бири бўлиб қолади. Маржон шодаларини эслатувчи илиқ туслар, романтик сифатида донг таратиш истагида бўлган ҳар бир макияжда иштирок этади. Мэйк-ап бўйича рассомлар ва стилистлар айнан шафтоли рангли ёғупаларни афзал кўришиб, ёноқлар макияжида ҳам шафтоли рангини такрорлашни, ўта дадил хонимчаларга эса кўзларида лаб тонига мослаб шафтоли рангли стрелкалар чизиб олишни тавсия этадилар. Мазаси эса оғизда қолади!

Менинг қора тунларим

Муҳокамаларга қараганда, Dior, Lancôme ва L’Oreal каби бьюти-гигантлар учун макияжнинг илҳом париси айнан шу фильм бўлди. Олхўри ранг лаб бўёқлари ва лаблар учун ялтироқлар мода подиумларига ҳужум қилдилар. Дунё стильчиларининг асосий кўрсатмасига биноан, маймунжон ва черника рангидаги лаблар - кўзлари минималистик макияжли, юзининг тони текис ва ёғупа деярли билинар-билинмас сезилиб турадиган аёлларга мос келади. Дадил бўлинг, ширинликхўрлар!

Линиядан чиқиш

Лабларнинг бирор контур иштирокида намоён бўладиган “пала-партиш” макияжи етарли даражада ушбу кузнинг трендига айланади. Чегаралагич сифатида қалам билан чизиладиган геометрик симметриядан воз кечинг. Лабларингизни кўнглингизга ёққанича бир текис бўянг. Эътиборга лойиқ томони шунда-ки, олхўри ранг, охрали, малина ва ҳатто шоколад ранглар “рамкалардан ташқари” севимли тусларга айланади. Асосий яхши томони – вақтни тежаш, бироқ бунинг ҳаммаси макияжни кейинроқ “тузатиш” шарт эмас дегани эмас.

Кўпинча, бир соатнинг ўзида тошма, ҳуснбузарлар ёки майда нарсалар тошиб кетиб, ўнғайсиз аҳволга тушиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Терининг бундай номукаммалликларини маска билан яширишнинг учта усули билан ўртоқлашамиз.

Келинг, бошланишига терининг айнан қандай номукаммалликлари билан курашишга тайёр эканлигимиз зарур эканлигини билиб оламиз. Кўзлар ости зонаси, ёноқлардаги ғоваклар ва терининг шамоллаши асосий пунктлар бўлади. Уларнинг ҳар биттасини яшириш осон иш эмас, бироқ агар содиқ ёрдамчиларингиз бўлса, қийинчиликлар нимада эканлигини билиб олиш мумкин. Ишни юқоридан пастга қаратиб бошлаймиз.

Қайси биримиз кўзлар тагидаги “кўкаришлар” ва қовоқларнинг енгил шишлар дастидан ташвишланмаганмиз? Эҳтимол, бундайлар қўл билан санарлидир. Ҳамма ишни косметикадан эмас, балки терини софлашдан бошлаш керак. Бунинг учун кўзларга кўк чойда ивитилган пахтали дискдан ясалган тампон қўйиш керак. Таъсир қилиш вақти – беш дақиқа. Бевосита маскалашда тўхталадиган бўлсак, алоҳида “ўйинчоқлар” мавжуд. Масалан, кўзлар оқ пардасининг қизаришидан визуал тарзда қутулиш учун, кўзларни ичидан оқ қалам билан бўяш керак. Кўзларнинг ўзининг атрофига эса хайлайтер билан ишлов бериш мумкин. Умуман олганда, тўғри оч ранг берилган кўзлар бутун юзга тетиклик бағишлайди.

Ўта кўп бўялган ғовакларни ҳам яшириш керак. Буни кўп сонли жилосизлантирувчи воситалар ёрдамида бажариш мумкин. Бунинг моҳияти нимада: макияж асосига жилосизлантирувчи тус берувчи асос қўшилади. У юзни тетик ҳолда қолдириб, терини эса ипакдек силлиқ ва текис қилиб, эҳтиёткорлик билан кенгайтирилган ғовакларни яшириб қўяди.

Косметик воситалар билан ҳал қилинадиган энг кўп тарқалган муаммо – ҳуснбузарларни (яллиғланган ғуддалар ва қизаришларни) яшириш. Косметологларнинг “юзингга қўлинг билан тегма” деган маслаҳати доимий насиҳат бўлиб қолади. Агар жиддий қилиб айтадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам уларни “чуқаламаган” яхши, ундан кўра кутилмаган меҳмонни эҳтиёткорлик билан тус берувчи крем суртиб яшириб қўйган маъқул. Қизил рангни йўқ қилиш учун эса, консилердан фойдаланиш тавсия этилади. Устидан эса юз тонини сезиларли даражада текислаб, уни силлиқ ва текис қилиб қўядиган BB-крем зўр ётади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Дунё бўйлаб дадил қарорлар ва ҳайқирувчи трендларни намоён қилиб, кетма-кет юқори мода ҳафталари кезиб юрибди. Подиумдаги янгиликларни эгаллаб олишга интилаётганлар нима қилишлари керак? Ундан кундалик турмушдан қандай ва қаерда фойдаланиш керак? Бу йилги кузда ўзингизда ўлчаб кўришингиз мумкин бўлган лол қолдириш усулларининг муқобиллари ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчимиз.

Кўзлардаги металл

Қачон фойдаланилади: кечаларда ва прогрессив тўйларда

Ёрқин ялтироқ стрелкали макияж кетма-кет иккинчи мавсум давомида долзарб бўлиб келмоқда, бу эса, улар билан ишлашни ўрганиб олиш вақти келди деганидир. Нима учун бундай бьюти-ечимни айнан “дадил” тўйларда ва кечаларда намойиш қилиш керак? Чунки бундай макияж кўпроқ масъулият юклайди, бироқ бунда лаб бўёғи ва бошқа манзарали ечимлар томонидан минимал мадад талаб этилади.

Реза мева рангидаги лаблар

Қачон фойдаланилади: кечки дастурхонда, оқшомги учрушувларда,кечаларда

Лаб бўёғининг драматик ва маъюс туслари ҳеч ҳам подиумларни, косметик қутичаларни ва фототасвирларни тарк этаётганлари йўқ. Тўқроқ рангга бўялган лабларнинг батартиб қилиб чиқарилган шакли жозибалироқ кўринади. Бундай макияж кўпроқ органик тарзда бир қатлам туш билангина бўялиб, кўзга ташланмай турадиган кўзларга ярашади. Бундай образни романтик учрашув ва ишга алоқадор учрашувлар учун қўлламаслик керак эканлигини тушуниш лозим. Шунингдек, агар сизнинг ишингиз креатив ва ностандарт ҳисобланмаса, бундай лаблардан куннинг биринчи ярмида воз кечиш керак.

Жимжимадор пардоз

Қачон фойдаланилади: кечки тадбирларда, андеграуд-кечаларда

Қора рангга “чўккан” кўзлар – модадаги ўзига хос образнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Буни қандай қилиш керак? Осонгина. Кўзларни пастдан юқорига қаратиб бўяймиз, юмшоқ чўтка билан юқориги ва пастки ҳаракатланувчан қовоқ нитуш билан бўяймиз, сўнгра “чўчқача кўзлари” таасуротини яратмаслик учун, пастки қовоқ бўйлаб оқ қалам билан ўтамиз. Киприкларни бироз туш билан бироз қоплаймиз, образни нам лаблар билан якунлаймиз.

Майин киприклар

Қачон фойдаланилади: романтик учрашувларда, кечаларда, тантаналарда

Твигги руҳидаги тантанавор киприклар яна қайтиб келди. Ушбу мавсумда ҳажм аҳамиятга эга, демак қуйидаги йўл-йўриқларга риоя қилиш керак. Дастлаб киприклар қуруқ чўтка билан “таралиб”, сўнгра тушнинг биринчи қатлами таралиб, учларигача бўялади. Буни тугатгач, киприкларга қалинлик ва серҳашмаклик бағишлаш учун, киприклар бўйлаб яна бир бор ўтилади. Мазкур ҳолатда қовоқ четидан чиқмайдиган енгил стрелкалар ҳам қўл келади – улар серҳашамлик ва жумбоқлилик таасуротини яратади.

Театр грими

Қачон фойдаланилади: кечаларда, норасмий учрашувларда

Ҳаво ранг тенлар ва пушти ранг лаб бўёғи, бинафша ранг стрелкалар ва лаблардаги маржондай ялтироқ ёрдамида – модада ҳақиқий мағрурлик яратилади. Бу билан қандай яшаш керак? Бошланиши учун ўз юзингизни баҳолаб олинг ва ўзингизни шу тарзда “яшириш”га тайёр эканлигингизни тушуниб олинг. Ёрқин тенлар лабларнинг ёрқин макияжи билан тандемда юз чизиқларини чизишдан бошлаб то уларни маска остига яширишгача турли нарсаларни яратишга қодир. Тенларни танлашга “кўзлар ости ранги”ни рад қилиб эмас, балки контрастларда ўйнаб ақл билан ёндошинг. Жигар ранг кўзли қизларга ҳаво ранг, яшил ва ҳатто қизил рангдаги тенлар ярашса, кўзлари оч рангдаги қизлар эса тўқ кўк, ёрқин яшил ва жигар ранг тусдаги тенларни танлаганлари маъқул.

Кўпчилик фақат кийимлардаги трендларни кузатишга ўрганиб қолган, бироқ дунё бўйлаб мода подиумларида намоён қилинадиган бьюти-тенденцияларини эса уларнинг баъзиларигина кўра оладилар. Кузатиб борганлар ниҳоят мода қайтиб келган смоки айс - 2016 йил куз мавсумининг сўзсиз тренди бўлиб қолганини биладилар. Энди нима қилиш керак, қай тарзда долзарб бўлиш кераклиги ҳақида – бизнинг обзоримизда билиб олишингиз мумкин.

Смоки айс ёки сурма ранг кўзлар – кўз макияжининг бир тури бўлиб, унда устки қовоққа бир неча ранг-тусдаги тенлар суртилади, ва бу кўзларга кўпроқ ажиблик ва теранлик бахш этади. Анъанавий тарзда смоки айс кулранг (юқорида қайд этиб ўтилган сурмаранг) тонларда бажарилади, бироқ ҳар янги мавсум смоки палитраларига янги туслар ва ечимларни ҳам қўшиб туради.

Смокининг аввалги версиялари ўта эҳтиёткорлик ва тартиб билан бажарилар эди, лекин жорий мавсум тренди ҳақида бундай деб бўлмайди – кўзларингизнинг макияжи қанчалик пала-партиш бўлса, сиз ўзингизни шунчалик стилли ва жозибадор деб ҳисоблашингиз мумкин.

Смоки айснинг жозибалироқ ва оддий вариантларини амалга оширишда “қалин” стрелкани чиқариб бўялиб, сўнгра бироз туш суртилган кўзлар - энг фаолларидан бири бўлиб қолади. Бундай макияжни анъанавий қора тонларда ҳам, шунингдек жигарранг, кул ранг, кўк ва зумрад рангларда ҳам бажариш мумкин. 

Ўта довюрак хонимларга эса стилистлар қийшиқ ҳошия туширилган катта-катта смокиларни тавсия қиладилар. Макияж тугатилгандан сўнг юзда тўқ рангли бўёқдан қоладиган пала-партиш бўёқлар таасуроти пайдо бўлиши керак. Агар ҳаммаси шундай бўлса – демак сиз машҳурлик чўққисига чиққан бўласиз!

Ўта жозибали қизларга эса смокининг яна бир варианти – зарҳал ранг, мис ранг, металл ранг ёки бронза ранг тенлар билан бажарилган – милтиллаб турган смоки. Ўта ёрқин бўлиб кўринишдан қўрқманг – бундай макияжда қимматли металл шуъласи устки қовоқнинг марказига ва четларига қаратиб туш билан бироз пала-партишроқ қилиб бўялади.

Куз – йилнинг жуда ҳам булутли фасли эмас, айниқса агар ўз образингизни яратишга жўшқинлик билан ёндошадиган бўлсангиз. Биз ҳатто ёғингарчилик пайтида ҳам образингизни якунлашни, ва сизни янада ёрқинроқ қилиб кўрсатиши мумкин бўлган Maybellineнинг 7та янги маҳсулотини топдик.

Асосларнинг асоси – тўғри танланган тон бўлиб, бу айниқса асосий тенденциялардан бири саналган стробингга жуда мос келади. Maybelline стробинг таасуроти билан ҳатто уй шароитларида ҳам модали макияж яратиш мумкин бўлган икки тонни таклиф этади. Бунинг учун Master Strobing Stick воситасини образингизга нур сочиш таасуротини ҳадя қилиб, юзнинг рельефли участкаларига суртиш зарур.

Кетма-кет уч мавсумдан буён фэшнистас ҳашаматли шаклдаги ва табиий тусга эга бўлган табиий қошларни таъкидлаб келмоқдалар. Уй шароитида бундай қошларни яратиш учун қошлар учун мўлжалланган бўёққа мурожаат қилиш шарт эмас. Кул ранг-малла рангдан то чуқур ёнғоқ ранггача бўлган учта табиий тус - қошлар макияжини якунлайди, қаламнинг қулай шакли эса қошларни “охиригача чизиш”га ёрдам беради.

Агар ёзда кўзларга тен суртиб юрган бўлсангиз – бу шубҳали қониқиш, бироқ куз даврида бу билан шуғуллангансангиз арзийди. Maybelline коллекцииясига макияжга нюд стилида органик тарзда қўшиладиган The Blushed Nudes палеткасининг оммабоплиги давом этмоқда. Нафис пастел туслар – мавсумнинг асосий трендларидир. Maybelline New Yorkнинг Россиядаги расмий визажисти Юрий Столяров – кўз макияжига сирли ва нозик боқишни яратиш имкониятини берувчи тўрттатусни бирлаштиришни тавсия қилади.

Кўзлар макияжининг якунловчи аккорди сифатида туш хизмат қилади. Биз ўз танловимизни мавсумнинг янгилиги бўлган Push Up Drama киприклар учун тушда тўхтатдик. Авваллари долзарб бўлган ўстирилган киприкларни ушбу бироз айёрона тарзда тюбик ёрдамида осонгина такрорлашимиз мумкин. Асосий қоида – тушнинг асосий қатламини суртишдан аввал чўткача билан киприкларни тараб олишдан иборат.

Об-ҳавонинг ёғингарчикларига қарамай, образдаги бўёқлар камайиб қолмаслиги керак. Ёрқин жилосиз суюқ лаб бўёқларининг палитраси леди-вамп таъбидаги аёлларга ҳам, нюд руҳидаги макияжни маъқул кўрадиган аёлларга ҳам мос келади. Тажриба ўтказиб кўрувчилар эса ўзлариниг таомилларига қараб, фуксия (қирмизи ранг), тўйинган бинафша ранг ва черника тусли рангларни синаб кўришлари мумкин.

Лаб бўёғининг анъанавий қиёфа тарафдорлари, уни ўз таъбларига қараб танлашлари мумкин. Бунинг учун мазкур косметик воситанинг одатий тусларини очиб берадиган жилосиз Vivid Matte лаб бўёқлари коллекцияси хизмат қилиши мумкин. Maybellineнинг фаворити – алвон рангнинг ёрқин туси саналади.

Макияж суртишнинг барча маросимларининг якунида биз ҳар доим ушбу гўзалликни сақлаб қолиш ҳақида ўйлаймиз. Maybelline экспертлари бунинг ҳам ечимини топдилар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига куннинг охиригача севимли образда юришга ёрдам берадиган - макияжни мустаҳкамлови Super Stay 24 спрейини таклиф қилдилар. Асосийси – юзингизни уйқудан аввал яхшилаб тозалашни унутманг.

Бьюти тарафдорлари гўзаллик индустриясининг барча янгиликларини жонбозлик билан кузатиб борадилар. Биз сизнинг қиёфангизни ўзгартириб юборадиган, L'Oréal Paris лабораторияларида яратилган 5та янги турдаги воситани танлаб олдик.

L'Oréal Paris ҳайкалтароши - Infaillible крем-упаси юзни контурлаш учун янгилик ҳисобланади. Икки рангдаги асоси ҳайкалтарошликнинг энг яхши анъаналарида мустақил равишда юзга “чизиқлар тортиш” имконини беради. Бунинг учун тўқ ранг туси билан юзни линияларга ажратиб, сўнгра оч ранг тус ёрдамида бўялади. Вуаллар – янги ёноқлар, бурун ва пешана.

Miss Hippie L'Oréal Paris туши – ушбу богема стили ишқивозлари учун аъло даражадаги “ихтиро” ҳисобланади. Серҳашам киприклар – аёл образининг энг жозибадор деталларидан бири ҳисобланади (бу ҳақида биз эркакларни қандай қилиб бўйсундириш кераклиги ҳақидаги мақоламизда ҳикоя қилганмиз). Шунингдек, серҳашам киприклар – кузнинг сўзсиз тренди ҳисобланади. Уни яратиш учун киприкларни ўстириш мақсадида, мастер қидириб югуриб юриш шарт эмас – бунинг учун, сиз учун иш бажарадиган юқорида қайд этиб ўтилган тушни харид қилиб олсангиз бас.

L'Oréal Parisдан Elseve «Иккиламчи Эликсир» экспресс-кондиционерлари серияси - соч турмагини қутқариш учун эксперсс-қарор бўлиши мумкин. Бу қандай ишлайди? Жуда осон. Сочларингиз керагидан ортиқ қуруқ ёки бўйсинмайдиган, ўта синувчан ва тўкилишга мойил бўлса, энди соатлаб махсус маскаларда юришингизга ҳожат қолмади – керакли вақтда сочларга тўртта эмульсиянинг бирини сепишнинг ўзи етарли бўлади. Тўлиқ тикланиш, 6 хил ёғ зийнати, фибрология, ёки Аргенин Х3 кучи – шахсий истакларингиз ва талабларингиздан келиб чиққан ҳолда ўзингиз танланг.

Magic Retouch – L'Oréal Paris тўпламларининг ичидаги яна бир янгилик. Ушбу спрей ҳақиқатдан ҳам “сеҳрли” деган унвонга сазовор бўлди – ягона сачратгич ва бир неча сониялик ҳатти-ҳаракат туфайли, ўсиб кетган илдизлар (шу жумладан қариликдан оқарган сочлар ҳам) йўқ бўлади. Бу қандай ишлайди? Жуда осон. Сиз сочларингизнинг рангига мос келадиган ранг-тусдаги спрейни танлашингиз, сочларингизга сепишингизнинг ўзи кифоя, ва натижада тўлиқ бўялган илдизлар ҳосил бўлади. 

L’Oreal Paris шунингдек Ёш Экспертини – кўз билан қаралганда юз, қўл ва бўйин терисини яхшиловчи, тортиб турувчи ва ёшартирувчи қариликка қарши воситалар сериясини ҳам яратди. Серия воситалари қариш жараёнини тўхтатиб, сезиларли даражада катакларнинг қайта тикланишини таъминлайди. Ушбу бьюти-фойдалиликлар 45 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинади.

Маълумки, нафақат йил фасллари ўзининг турли-туманлиги билан мақтанишлари мумкин, балки аёл қиёфаси типажлари ҳам мавсумга шай турадилар. Қишки-қиз, баҳор-қиз, ёз-қиз ва кузги-қиз  каби аёллик қиёфаси тиражлари ҳам кенг тарқалган. Кузни кузатишга ҳали бир ой вақт бор, шунинг учун ҳикоямиздан ушбу типаж ҳақидасўзлашдан бошлаймиз.

Кузги-қиз ўз табиатининг “илиқлиги” ва ёрқинлиги билан ажралиб туради – унинг сочлари малла ранг, оч жигар ранг ва мис-малла рангдаги илиқ ранг-тусларда тўкилиб туради. Териси, сочлари ва кўзларининг илиқ табиий тусларида бўлади, бундай аёллар косметик ёрдамига камдан-кам мурожаат қиладилар. Бироқ, агар ушбу ранг типидаги қизлар турли рангларни ва бўёқларни истаб қолсалар, бунда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берамиз.

Тус берувчи асос ва ёғупа

Кузда аёлларнинг териси икки асосий тусга ажратилади – буғдой ранг ёки ёрқин ранг, лекин асосий фарқи ҳар доим ушбу туснинг илиқлигидадир. Демак, макияж асосини ҳам илиқ тонларда – шафтоли ва оч жигар ранг, бироз бронза ва ҳатто илиқ сариқ рангларни танлаган маъқул (кўкарган ва қизарган жойларни яшириш учун). Макияж яратишда шунингдек бронзатордан фойдаланиш ҳам аъло ечим бўлади – у билан юзни порлашга ва мис билан “ёнишга” мажбурлаб, ёноқларни ажратиш мумкин. Тенлар, ёғупалар ва упаларнинг совуқ тусларига эътибор қаратмаган маъқул – улар сизнинг юзингизни касалманд қилиб кўрсатади.

Тенлар

Кузги-қизлар – бахтли қизлар саналади. Кўпинча бундай типдаги қизларнинг кўзлари ёрқин бўлавди, демак кундузги макияж яратганда фақат бир силтам туш ёки кўзлар учун қаламнинг ингичқа қатлами билан кифояланиш мумкин. Бироқ, агар сиз ўз имиджингизга ранг-баранглик қўшмоқчи бўлсангиз, бунда бинафша ва нафармон, жигар ранг ва мис ранг, зумрад ва олтинсимон рангли туслардаги қаламлар, суртмалар ва тенлар аъло ечим бўла олади – улар кўзларингизни алоҳида бўрттириб, ажратиб туради.

Лаб бўёғи

Тўқ сариқ ранг ва маржон рангли тусдаги лаб бўёқларига модани эслайсизми? Ҳа, бошқа илиқ тонлар каби, улар ҳам айнан сиз учун яратилган. Классик қизил ёки вино ранг, маржон ёки қизғиш жигар ранг – барча ечимлар тенденцияларга жавоб берган ҳолда, сизнинг қадр-қимматингизни таъкидлаб, образингизни бенуқсон якунлайди. Пушти ва нюд ранглардаги лаб бўёқлари билан синов ўтказмаганингиз маъқул – уларни қишки-қиз учун сақлаб қўйинг.

Қалбингиз саргузаштлар ва қувончни истамоқдами? Унда дўстларингиз учун дадиллик билан мавзули ўтириш кечасини ёки ноодатий фотосессия ташкил қилинг, уларнинг ғояларини эса – биз тайёрлаб қўйганмиз.

Қошлар

Юзнинг ушбу қисми бьюти-гурулар ва биринчи гўзаллар орасида энг оммабопи бўлса керак, энг бўлмаганда сўнгги бир жуфт мавсум давомида. Қошларнинг одатий шаклини қандай қилиб ўзгартирса бўлади ва ноодатий қилиб қўйиш мумкин? Қўлингизга пинцетни олишга шошилманг, яхшиси киприклар учун рангли туш ва ялтироқ сотиб олинг (у сочилувчан бўлиши ҳам, ёки суюқ ва тенсимон ҳолда бўлиши ҳам мумкин). Туш топа олдингизми? Унда қошларингизни қўрқмасдан кўк ёки яшил рангга бўянг. Қўпол бўлиб қолишдан қўрқаяпсизми? Унда садаф рангли тенларни олинг (бундай тенлар Maybelline New York Color Tattoo коллекциясисида жуда кўп). Тенларни қаттиқ мўйқалам билан тукларнинг ўсадиган линияси бўйлаб суртинг, қошларнинг учларига туш суртсангиз ҳам бўлади.

Агар қошларингизни бўяшни истамаётган бўлсангиз, унда қуйидаги ечимда тўхташ мумкин: қошларингизнинг пастки қисмига ялтироқдан ёки ёрқин рангли ялтироқ тенлардан порлаб турувчи линия ўтказинг ва ойнада ўзингизнинг аксингизнинг қанчалик креатив бўлганлигини кўрасиз.

Кўзлар

Қалб ойнасига ноодатий стрелкалар чизиб, эътибор қаратиш мумкин – улар геометрик ёки юмалоқ, бетартиб ёки туш билан бўялган бўлиши мумкин. Асосий маслаҳат: буни оддий қора қалам ёки лайнер билан эмас, балки рангли қаламлар билан бажарган маъқул. Қаламларнинг сариқ, зумрад, кўк ёки маржон тусларини танласангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Қовоқнинг ўртасидан қошнинг охиригача тўғри чизиқ ўтказинг (линияни кўзларнинг шакли ва жойлашувига қараб, кенгроқ ёки ингичкароқ қилиш мумкин). Истасангиз линияга бироз садаф рангли тенларни қўшиб, туш билан бўяб қўйсангиз ҳам бўлади.

Агар сиз қора суртмага ўта содиқ бўлсангиз – унда геометрик линиялардан, ёйлардан чекинган ҳолда,”ғайриоддий” стрелкаларни чизинг ва ҳатто нуқталар, чизиқлар ва геометрик шаклларни ҳам чизиб олишингиз мумкин.

Ёноқлар

Ёноқлар ноодатий образ яратишда муҳим аҳамият касб этади. Масалан, сўнгги подиум тенденцияларига биноан, энди юзнинг ушбу қисмини голографик жилоланувчан сўнувчан тенлар билан бироз “ёритиб” олиш мумкин. Истасангиз, ёғупани кўзларнинг ўртасигача ёки чаккангизгача “чўзиш” мумкин (қўрқманг, ахир бу бор йўғи стилизация ва тажриба). Шундай қилиб, ёғупаларнинг бир қисми, чаккаларингиздаги томонларга “кетадиган” ёғупаларга қараганда ёрқинроқ бўлиши керак.

Лаблар

Бу ерда фантазиянгизни ишга солиб иш тутишингиз мумкин. Лаб бўёғининг бир ранги бошқа рангга ўтувчи градиент – сўнгги вақтлардаги энг оммабоп техникалардан бири бўлиб қолди. Шундай қилиб, пушти рангдан тўйинган бинафша рангга, қора рангдан қизил рангга, қизил рангдан эса тўқ сариқ рангга ўтиш мумкин.

 “Ўпилган” лаблар таасуроти – яна битта тренд бўла олади. Бундай ҳолларда лаблар қалам билан чизилмайди, лаб бўёғини эса лабнинг бутун майдони бўйлаб, ҳар томонга деярли икки миллиметрдан жой қолдириб бўяшингиз мумкин. Бунда вино, охрали, марсала ва ҳатто олхўри туслари ҳам ранглар ечимига айлана олади.

Куз – тенлар ёрдамида кўзларни макияж қилиш учун энг яхши вақт саналади. Дастлаб, мавсум бьюти-ечимининг асосий ранг турларини аниқлаб оламиз. Бу йилги кузда стилистларнинг фаворитида аметист (сафсар), сапфир, феруза ва зумрад, ёқут, кул ранг кварц, мис ва ҳатто олтин каби қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металларнинг ранг турлари ўрин олган. Биз ушбу рангларнинг мос келадиган қуйидаги палеткаларидаги талқинини топдик.

L’Oreal Paris – Red Carpet 2016 эксклюзив коллекциясидан олинган тенлар мавсумнинг энг диққатга сазовор бўлган янгиликларидан бири бўлади. Кўп сонли кинофестивалларнинг қизил гиламларида доимий равишда намойиш этиб келинаётган ҳашамлик ва порлашлардан илҳомланган L’Oreal экспертлари ҳар қандай истаган кишининг образига бироз “юлдузлиликни” киритишга қарор қилдилар. Тенларнинг ягона палеткасида бирлашган ёқут ранг тасвирларидан кўзлар учун сурма ёки тушли тенлар сифатида фойдаланиш мумкин. Махсус қулай чўткаси иккала типдаги макияжни ҳам яратишда ёрдам беради.

L’OrealParisнинг NudeColorRiche палеткасида «фойдали қазилмаларнинг» бошқа ранг тасвирларини ҳам топиш ҳам қийин эмас. Палитрага нюд жанридаги макияжни яратиш учун зарур бўлган барча ранг-туслар, максимал табиий ярим тонлар ва ёқимли фактура киритилган. Нюд макияжи билан бирга, палетка ёрдамида севимли смокиларни ҳам яратиш мумкин, ва ҳатто бироз тушланган рангли стрелкалар чиқариб олса ҳам бўлади.

Рокнрол кайфияти учун ва исён кўтириш тарафдорлари учун Maybelline New York The Rock Nudes тенлар палеткаси аъло даражада мос келади. Унда бронзадан бошлаб то драматик «ҳўл асфальт»гача бўлган мавсумнинг энг трендли ранг-тасвирлари бирлашган. Ранг тасвирлар шундай танланганки, ундаги 12 рангнинг ҳар биттаси ўзининг ёнида турган ранг билан мослашиб кетади, демак ягона макияжда нюднинг камсуқум ва «индамас» рангини металл каби нур сочиб турувчи кварц билан ҳам бирлаштириш мумкин.

Шунингдек, Maybelline New Yorkнинг Nudes коллекциясига The Nudes ва The Blushed Nudes классик ва таъсирчан ранг тасвирлардаги палеткалари киради. Иккала палитра ҳам кўрикли кеча ёки учрашув учун ёқимли образ яратиш учун асосий ранг турларидаги тенлар билан ҳам, ўзига хос ярим тонлар билан ҳам тўлдирилган.

BourjoisParis стилистлари ҳам нюд ранг тасвирларни четлаб ўта олмадилар. Бу ердаги базмларда кўкимтир ва оқ-сариқ, пушти ва оч жигар ранг, оч бинафша ва кумушсимон ранг тасвирлар ҳукмронлиқ қиладилар, текстуралари эса жилоли ва жилосизга ажратилган. Ассортиментининг катталигига қарамай, ҳар бир ранг тасвири қандайдир тарзда жорий мавсумда энг оммабоп нюдга киради, демак тенлардан кечқурунги вақтда фойдаланилганда, пастки қовоққа суртма суртиб ва устки ҳаракатланувчи қовоқнинг ташқи бурчагига тўқроқ тус бериб, кўзларга бироз ҳажм бағишлаш тавсия этилади.

Чизилган юз чизиқларига бўлган тренд икки мавсум аввал  – модапараст аёллар контурингни панацейга ропп-рост айлантирган вақтдан бошланган эди. Бироқ ботиқ ёноқлар – сиз ҳоҳлагандек бўлмаса, монголча ёноқларни эса фақат чизиб яратиш мумкин бўлса, нима қилиш мумкин? Юзни озғин қилиб кўрсатиш бўйича бешта оддий усулга риоя қилиш ва it-girl қаторига ёзилиш мумкин.

Сочлар

Тўғри сочлар юзни “хушбичим” кўрсатиши ҳақидаги янглишишнинг тарқалганлигига қарамай, стилистлар умуман бошқача ечимни маслаҳат берадилар. Юмалоқ юз олдидиги кокилларни йиғиштириб, сиз юмалоқ ёноқларингиз ва юз овалингизга кўпроқ эътибор қаратасиз. Шунингдек, думчалар, тутамлар ва тортиб ўрилган сочлардан иборат бўлган силлиқ соч турмакларидан ҳам воз кечганингиз маъқул. Лунжларингизни ёпиш учун совуққон “пляж” кокиллари аъло даражадаги ечим бўла олади. Уларни салонда ҳам, шунингдек, KJMN Kallos Curl Power фойдаланган ҳолда мустақил равишда яратиш ҳам мумкин..

Қошлар

Юзнинг ушбу қисми бир неча мавсум мобайнида бизга тинчлик бераётгани йўқ. Қошларни ўстиришнинг моҳияти нимадан иборат?  Камида, улар бутун эътиборни ўзига қаратиб, юмалоқ юз чизиқларини “синдиришга” қодир. Албатта бунинг учун қошлар “ип” бўлишдан тўхтаб, бетартиб энли “бошоқ”қа айланиши керак. Ўз қошларингизни идеалга яқинлаштиришга L’Oreal Brow Artist Maker қошлар учун тенлари билан ёрдам бериш мумкин.

Кўзлар

Бу ҳунарни “қандай қилиб бўлса ҳам” қилиш арзимайди, уни “тортиб” кўрганингиз ва ўзингизда синаб кўрганингиз маъқул. Стилистлар мушук кўзларини эслутувчи фаол тарзда чизилган кўзлар, эътиборни ўзига қаратишни “ўчириб қўяди” ва визуал тарзда юз кенглигини торайтириб қўяди. Бироқ  чизилган кўзлар контури – кеча ва тантана макияжининг алоҳида урғуси ҳисобланмайди,  демак, агар шунга ўхшаш жанговор бўянган ҳолда ишга ёки ўқишга отланиш истали туғилади, ҳеч бўлмаса қатъий қора рангни нефрит, кўк ёки жигар рангга алмаштиринг. Шунингдек, кўзларни кул ранг суртма билан бўяш ҳам бунинг аъло даражадаги муқобили бўла олади. Бу вазифани Bourjois Liner Feutre суртмаси аъло даражада эплайди.

Ёноқлар

Юзнинг ушбу энг ардоқли қисми сўнгги икки йил ичида оммабоп бўлиб қолди. Идеалга яқинлашиш учун, модапараст аёллар нималарга бормайди дейсиз. Бироқ биз юзингизни қайтадан бичишга чақирмоқчи эмасмиз. Лекин тўғри танланган тон, упа ва ёғупа ёрдамида унинг хусусиятлари кўринишини бироз ўзгартириш унчалик қийин эмас. Дастлаб ёноқларингизни пушти ранг, маржон ва шафтоли тусларидаги ёрқин  ёғупалар билан қоплаб қўйишни бас қилинг – совуқ ярим тенлар фойдасига “илиқ” тонлардан воз кечинг. Сиз танлаган ёғупаларнинг туси қанчалик совуқ бўлса, у ёноқларингизни шунчалик “ўткирроқ” қилиб ажратиб туради. 

Шуълалар

Контуринг  аллақачон биринчиликни стробингга узатиб бўлган. Макияжнинг ушбу тури юзнинг ҳажмли қисмларини хайлайтерлар, оч рангдаги тенлар ёки упа ёрдамида очроқ рангга киритишга асосланган. Юзга хушбичимлик бағишлаш учун, стилистлар хайлайтерни буруннинг орқа томонига, пешананинг марказига ва колумеллга (лаблар ва бурун оралиғидаги зонага) суртишни тавсия қиладилар. Буни Maybellinдан Master Contourдан хайлайтер ёрдамида бажариш мумкин.

Юзга тус берувчи крем суртишдан осон нарса йўқдек туюлади. Бироқ ҳатто мана шу оддий ҳаракатда ҳам сиздаги бьюти-дилетантни сотиб қўйиши мумкин бўлган муаммо юзага келтириши мумкин. Тус берувчи кремдан қандай қилиб фойдаланиш ва қандай хатоларга йўл қўймаслик кераклиги ҳақида - бизнинг обзоримизда.

Макияжда уйғунлашув мавужуд бўлиши керак. Унга қандай қилиб эришиш керак? Оддий. Лаб ва кўзни юз макияжи  тонида макияж қилмаслик керак – яъни кўзларни сўнувчан тенлар ва микрозаррачали ялтироқ билан бўяганда, юзга ялтироқ таасуротга эга бўлган тус берувчи крем  (ёки упа) суртмаслик керак. Бунда сиз яхши натижага эриша олмайсиз, шунчаки товадаги блин сизнинг юзингизнинг кўринишидан дурустроқ кўринишга эга бўлади.

Тус  берувчи кремни юзингизнинг рангига қараб танланг, бўлмаса юзингиз, бўйнингиз ва қулоқларингиз терисининг рангига мос келмайдиган  рангга бўяб, асосий хатоликка йўл  қўйишингиз мумкин. Бу жуда кулгили бўлиб кўринади. Шунинг учун тус берувчи кремни танлаётганингизда, уни пастки жағингизга суркаб кўринг ва юз ва бўйин тони билан таққосланг. Кўпинча бўйиннинг ранги юз терисининг рангига қараганда очроқ рангда бўлади, шунинг учун чегараловчи восита рангини танлаган маъқул.

Упани тус берувчи кремнинг устидан суртманг. Тус берувчи крем юзга қандайдир ҳайкалсимон кўринишни ҳадя этади, шунинг учун ушбу таасуротни упа ёрдамида “ёқиб” суртиб ташламаслик керак. Бундан ташқари, упани суртганингизда, сиз асосий тонни суркаб юбориш хатарини юзага келтиришингиз мумкин. Истасангиз ёки зарурат туғилганда упани  ишқалаб эмас, балки  уриб-уриб суркаш керак.

Аъло даражадаги юз тони яратилгандан сўнг ёғупани ҳам юмшоқ ҳажмдор мўйқалам ёрдамида суртиш керак, бироқ спонжча ёки бармоқлар билан суртманг, бўлмаса мавжуд тон шикастланиб қолиши мумкин.

Умуман, тус берувчи асосни суртганда доимо бир неча асосий қоидаларга ҳисобга олган маъқул:  у гаммаси бўйича сиз терингизнинг номукаммалликларини яшириб қўйган консилерга мос келадими, маска таасуротини яратмаяптими ва ғоваклар ичига кириб олиб, уларни кўрсатиб қўймаяптими? Агар мана шу барча пунктларга қатъий тарзда “йўқ” деб жавоб бера олсангиз, унда сизнинг тонингиз деярли аъло даражада.

Шунингдек, тус берувчи крем суртаётганингизда, сочларингизнинг узунлик линияси ҳақида ҳам унунтманг. Макияж қилаётганда, қизлар кўпинча иккита асосий кенг тарқалган хатоликка йўл қўядилар: биринчидан, тус берувчи крем томирларга ҳар доим ҳам тушавермайди, иккинчидан эса, сочлар ва крем якуни орасида кўп жой қолдириб, юзда маска таасуротини яратиб қўядилар. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?  Сочлар томирларидаги зонани тус берувчи крем ёки упа билан юз тонини ўзингиз ишлатадиган тондан икки баравар тўқроқ қилиб бўянг.

Ва ниҳоят, тус берувчи кремни суртиш тартиби батамом универсал қоида бўлиб қолади – кремни бармоқларингиз, шунингдек мўйқаламлар билан суртишдан воз кечинг (ушбу усулни профессионалларга қолдиринг). Бьюти-блендер ёки зич спонжча тон суртишда сизнинг энг яқин ёрдамчингиз бўла олади.

Ҳеч кимга сир эмаски, ўзининг либослар тўпламларини яратиш билан бирга Марк Жейкобс парфюмерия ва косметикага ҳам қизиқади. Агар Марк яратган атир-упалар аллақачон маълум-у машҳур бўлса, унинг гўзаллик борасидаги қизиқишлари яқиндагина ошкор бўла бошлади. Кузги мода ҳафталиги кунларида Жейкобс макияжнинг дрейпинг деб номланувчи янги (ёки унутилган эски) техникасини намойиш қилди. Унинг нима эканлиги, уни қандай яратиш мумкинлиги ҳақида бугунги шарҳимизда сўзлаймиз.

Мазкур тренд тарихи бир неча ўн йиллликлар илгари бошланган. 70-чи йиллардаги моделлар ва модага берилган қизлар ўша пайтда машҳур бўлган визажист Вэя Бэндининг кўрсатмаларига кўра дрейпинг-макияжларини кўз-кўз қилиб юрар эдилар. Ўша вақтда урфга кирган “Героинли дабдаба” кутюрье ва визажистларга назокат-ла намоён қилинувчи пала-партишликдан иборатдек туюлар эди (бу эса ёноққа чизилган қизил упалар, кўзлар ва лабларга ўрганган подиумлар учун ноодатий ва ғалати ҳол эди). Бэнди туш билан бўяш яхши, чизилган чизиқлар эса ёмон деган хулосага келди. Дрейпинг (сўзма-сўз парда тутмоқ маъносини билдиради) шу тарзда дунёга келди.

Хўш, дрейпинг нима дегани? Бу – шундай қулай усулки, у орқали аёл юзига янада норасмий тус бериш, шу билан бир қаторда ташқи кўринишни янада батартиб ҳолга келтириш мумкин. Бу усул орқали юзни чароғон қилиб, ундаги ёноқлар, кўзлар ва лаблар каби кучли томонларни ажратиб кўрсатади. Дрейпинг “эскириб қолган” стробинг ва контурингга қараганда анча осонроқ яратилади. Дрейп-эффектни яратиш учун ёноқ юзасига қорамтирроқ тус бериш, сўнгра уни оқишроқ тус берган ҳолда яхшилаб тушь билан бўяш лозим (жимирлаб турувчи, лекин унча ялтирамайдиган ёғупа ишлатиш мақсадга мувофиқ). Агар истасангиз олдинги икки қатламни енгилгина хайлайтер билан қоплашингиз мумкин. Шунингдек иякка биринчи тус (энг қорамтири) бериш ва унинг ёрдамида чаккаларни бир оз қорайтириш тавсия қилинади.

Дрей-макияжни яратишда юзнинг юқори қисми – ёноқлар ва кўзларга асосий эътибор қаратилади. Кўзлар бунда мушук кўзига ўхшатиб пардоз қилиниши ёки уларга билинар-билинмас тус берилиши мумкин бўлиб, бунда киприклар яхшилаб бўялиши лозим. Лабларни эса асосий ўрин тутувчи қорамтир ёғупага мос бўлган рангларда бўяш лозим.

Мадонна ва Шер, Марайя Кери ва Дайана Росс каби жаҳон саҳнасининг юлдузлари дрейпинг исхосмандлари сифатида машҳур. Ҳозирги вақтда дрейпингнинг ёрқин ва фаол мухлиси – Жиджи Хадиддир. Ушбу модель кўпинча кўзи ва лабларига макияж суртмаса-да, уни ҳеч қачон дрейпингсиз кўрмайсиз.

Декабрь ойи бошланишига ҳам саноқли сониялар қолди. Гўзаллик билан уйғунлашган ҳолда ўзимиз ва соғлиғимиз ҳақида қайғуришимиз учун қишни қандай кутиб олишимиз ва қайси турдаги бьюти воситаларини тайёрлаб қўйишимиз керак? Бу масалада кўмаклашиш учун Сизни бьюти гидимизга таклиф этамиз.

Энг асосийси қиш мавсумида қўлланиладиган праймер, тонал крем ёки пардоздан олдин қўлланиладиган база кремлар таркиби максимал озуқлантирувчи ва фойдали моддаларга эга бўлиши керак. Шунинг учун тонал крем танлашда (қишки тонал крем ёзгисидан фарқ қилади) унинг озиқлантириш хусусиятига эътибор беринг. Бундай ҳолатда терингизни нафақат таранглаштириб берувчи, балки уни фойдали ёғлар ва минераллар билан тўйинтирувчи ВВ-кремини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун L’Oreal Paris дан «Роскошь сияния» ВВ-креми самаралидир. 

Бу мавсумда тароват ва ёрқинлик урфдадир (must-have). Лекин одатий шиммерларни керагидан ортиқ қўллаб юбормаслик учун товланиш эффектини берувчи пудраларга эътиборингизни қаратишни тавсия этамиз. Масалан Bourjois Delice de Poudre пудраси ёки Maybelline New York дан товланувчи Shimmer Powder пудраси. Юқорида айтиб ўтилган “ёрдамчилар” пардоз вақтида ёноқлар, бурун усти ва иякда ёрқинлик эффектини яратишда самаралидир.

Лабларингизни шамол ва совуқдан асраш учун косметичкангиздаги Maybelline New York дан Baby Lips бальзамлари ёрдам беради. Бу ёрқин воситалар лабларингизга нафақат ёқимли ҳид ва соғлом кўриниш беради, балки совуқ ҳаводан ҳам асрайди. Мутахассислар лабларни бир ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта пилинг қилишни тавсия этишади. Бунинг учун лабларингизни чорак чой қошиқ миқдоридаги асал билан тиш щеткаси ёрдамида “тозаланг”, “тозалаш” вақтида щеткани қаттиқ ботирманг, енгил ҳаракат қилинг. Бундай пилингдан сўнг лабларнинг сўлиган устки қатлами кетади, лаблардаги чиройни эса Baby Lips сериясидаги бальзамлардан бири билан сақлаб қолса бўлади.

 

Кўзларга пардоз беришга келганда эътиборни радикал минимализм ва қуюқ текстураларга қаратиш керак. Сочма тенлар ҳақида унутинг, қишда улар қовоқларингизда эмас, юзингизнинг исталган ерида “пайдо бўлиши” мумкин.  Бундай ҳолатда Сизни гель асосидаги тенлар қутқариб қолади. Уларни бир хилда ва қалин қилиб ҳам кўзнинг устки қовоқларига тен сифатида, ҳам пастки қовоқларга сурма (подводка) сифатида қўллаш мумкин. Сувга чидамли тушьлардан воз кечинг, агар совуқ ёки ёғингарчиликда пардозингиз “бузилиши” дан қўрқсангиз яхшиси уни ўзингиз билан олиб юринг. Биз L’Oreal Paris дан «Объем миллиона ресниц» тушини танлаймиз. Унинг щеткачаси киприкларингизга нафақат керакли қайрилмани, балки максимал узунликни ҳам беради.

 

Совуқ мавсумда асосийси одатий бўлиб қолган пардоз воситаларини қўллаш эмас, балки қиш мавсумида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ озиқланиш ва парваришни талаб қилувчи терингизга бўлган эътиборингиздир. Терингиз парваришига эътибор беринг, чеҳрангиз ёрқин, гўзал ва нафис бўлади. Айтиб ўтилган барча воситаларни эса магазинимиздан топсангиз бўлади ;) 

Кўзларингизни бўяшни истамасангиз, аммо уларнинг жимжимадор бўлиб туришини ҳоҳласангиз – унда нима қилиш керак? Одатий кўз макияжи жонингизга тегдими, янгисига эса фантазиянгиз ва дадиллик етишмаяптими? Унда, биз сизлар учун ҳаётнинг ҳар қандай ҳолати учун мос келадиган кўз макияжининг 8та  универсал турларини ўйлаб топдик.

Ҳар кун учун энг содда ва тушунарли макияж тури - базавий нюд. Ундан кўз макияжида фойдалансангиз ҳам бўлади. Бунинг учун ўз юзингизнинг рангидан бир жуфт тус тўқроқ ва устки ҳаракатланувчан қовоқнинг юзаси бўйлаб  енгил қоқиб турувчи ҳаракат билан тақсимлаш мумкин бўлган тенларни топсангиз бас.

Агар нюд сиз учун зерикарли эрмакдек туюлса, унда оппоқ бьюти-воситаларга мурожаат қилиш мумкин. Масалан, оқ қалам ёки оқ тенлар кўзларни аъло даражада ажратиб туради. Агар оқ ранг ҳам кўнглингизга ёқмаётган бўлса, кўзнинг пастқи қовоғига қалам билан чизиб, устки қовоқни тегмасдан қолдиринг. Финалли штрих –тушни силташ.

Оқ рангдан узоқлашмасдан, ундан унчалик мураккаб бўлмаган яна бир трюкда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун қовоқлар учун оқ тенни олиб, юмшоқ чўтка билан улар билан кўзларнинг ички бурчагини чанглантириб, устки ҳаракатланувчи қовоқ бўйлаб бироз туш суртиш керак. Мазкур макияжда оқ рангнинг муқобили сифатида оч жигарранг, марварид ранг ва крем рангидаги туслар ҳам хизмат қилиши мумкин.

Агар кўнглингиз вақти чоғликни истаётган бўлса, унда ёрқин рангли суртма ёки кўзлар учун қаламни танланг, ва улар билан устки ҳаракатланувчи қовоғингизни фаол равишда бўянг. Стрелкалар қилмаган маъқул – киприклар узунлиги линияси бўйлаб тўйинган линияни ўтказишнинг ўзи кифоя.  Фаворда - тўқ кўк ранг, ложувард ранг, бинафша ва зумрад ранглар.

Агар сиз график образлар тарафдори бўлсангиз, унда кул ранг, графит ва қўрғошин тусларидаги батартиб стрелкалар сизнинг кўнглингизга хуш ёқади. Бунда асосийси  – ижро.  Устки ҳаракатланувчи қовоқнинг ўртасидан кўзларнинг ташқи бурчагига стрелкалар “тортамиз”. Унинг рўпарасидан эса кўз олмачасини ўртасидан то ташқи бурчагигача чизиб берувчи яна бир стрелкка тортамиз. Икки стрелкани бирлаштирамиз ва бироз туш билан бўяймиз.

Юмалоқ кўзлар эгалари кўзларини қора, графит, кул ранг ва тўқ жигарранг қаламлар билан бўяб, тажриба ўтказиб кўришлари мумкин. Бироқ бундай макияж сизнинг кўзларингизга эътиборни жалб қилади, демак улар бенуқсон кўриниши, яъни сирқиб, ёқилиб кетмаслиги ва “қумоқ”ланиб қолмаслиги керак. Кўзлар учун тўғри қалам танлашга астойдил ёндошинг.

Базмларга ҳам борса бўладиган, кундалик турмушда ҳам  ярашадиган яна бир ечим – икки тон уйғунлигидаги икки рангли кўз макияжи бўла олади.  Бунда биринчи тон терингизнинг тусига қараганда бир жуфт тусга тўқроқ, иккинчиси эса тўқ ва тўйинган бўлиши керак (уни ўзингиз мустақил танлаш ҳуқуқи ўз қўлингизда). Оч рангли тонни устки ҳаракатланувчи қовоққа суртамиз, сўнгра зонани киприклар узунлиги бўйлаб тўқ тус билан қоплаймиз. Киприкларнинг устки қаторини бўяймиз.

Трендларни ёқтирадиганлар учун мўлгина ялтироқ кўринишидаги долзарб кўз макияжи билан ясаниб кўриш имконияти берилади. Жорий мавсумда бурчаклардаги йирик ялтироқлар, ҳамда бутун қовоқ бўйлаб сўнувчан текстуралар ҳам долзарб саналади. Фаворитларда – пушти ранг, тилла ранг, осмонсимон-ҳаво ранг ва кўкимтир ранглар. Ялтироқдан қўрқманг, у трендда.

Сиз ўз косметика қутичангизда қачон текширув ўтказгансиз? Тўғри, ҳозирги вақтда косметика арзон турмайди, бироқ агар сизнинг севимли тушингизнинг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, яхшиси ундан тезроқ қутулган ва ўрнига янгисини сотиб олганингиз маъқул, чунки бу сиз учун жиддий муаммолар туғдириши мумкин. Қисқача қилиб айтганда, эскириб қолган туш ҳатто конъюнктивитгача бўлган касалликка олиб келиши мумкин. 

Қаламларни тез-тез ўткирлаб туришингиз мумкин. Тус берувчи кремни дозаторлигини олганингиз яхши – у ҳавонинг  кириб қолишини камайтиради, бу эса оксидланиш жараёнини секинлаштиради.

Бир сўз билан айтганда, янги косметика ҳам «пенсионер»дан яхши тўлади.

Шундай қилиб, косметиканинг ҳар хил турларини қанча сақлаш мумкин:

Туш – 2-4 ой

Тус берувчи крем – 5-12 ой

Консилер – 18 ой

Упа – 18 ой

Упали ёғупа – 18 ой

Ихчам ёғупа – 2 йил

Шарикли ёғупа – 2 йил

Кремли ва гелли ёғупа – 1,5 йил

Прессланган тенлар – 3-12 ой

Кремли тенлар – 4-5 ой

Лаб бўёғи – 12 ой

Лаб учун ялтироқ – 8-10 ой

Тирноқлар учун лак – 12 ой

Суртма – 3 ой.

Яроқлилик муддати доимо ўрамда – қутичада ва флакон/тюбикнинг ўзида кўрсатилади. Бироқ очилмаган ўрамда кўрсатилган сақлаш муддати, сиз фойдаланаётган косметиканинг яроқлилик муддатидан фарқ қилади: масалан, ўрами ёпиқ тус берувчи кремни уч йилгача сақлаш мумкин, бироқ флакон очилгандан сўнг унинг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчига қараб 5-12 ойни ташкил этади. Фарқ сезиларли, тўғрими.

Ўрам очилгандан сўнг косметиканинг яроқлилик муддати косметика банкасининг белгиси билан белгиланади. Юқоридаги рақам – сақлаш муддати шартларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг сифатига кафолат берадиган ойлар сони.

Бактериялар нафақат маҳсулотларнинг ўзида, балки суртиш учун мўлжалланган нарсаларда ҳам жойлашиб олиши мумкин эканлиги ҳам анча аҳамиятли, шунинг учун мўйқаламларни йилига бир марта, спонжларни эса – ҳафтасига бир марта алмаштириб туриш керак.

Агар сизнинг юзингизда инфекциялар – айниқса кўзлар ва лаблар билан боғлиқ –пайдо бўлган бўлса – касал бўлган вақтингизда фойдаланган маҳсулотларни ташлаб юборинг.

Ўз саломатлигингиз ҳисобига тежамкорлик қилманг! Соғлом ва гўзал бўлинг!

Туш – кундалик макияжнинг энг муҳим компонентларидан бири ҳисобланади. Агар қизлар эрталабки вақтларида макияжга бироз вақт сарфласалар, туш ҳам айнан мана шу маросимга кириши муқаррардир. Бироқ узоқ йиллар мобайнида сизнинг содиқ ёрдамчингизга айланиши мумкин бўлган, айнан ўзингизнинг, ягона ва севимли тушингизни танлаш унчалик осон иш эмас.

Туш танлашда кўп нарса унинг чўткачасига боғлиқ.    

Бир хил узунликдаги мўйли классик чўткача воситанинг бир текис тақсимланишини таъминлайди. У киприкларга узунлик ёки ҳажм қўшмайди, фақат уларни ипакдек майин қилиб, бўяб қўяди ҳхолос. Кўзларнинг табиий гўзаллигини алоҳида кўрсатиш учун жуда мос келади.

Мўйлари спирал бўйлаб жойлашган чўткача қаттиқ киприкларни бўяш ва ажратиб қўйиш учун мўлжалланган.

Силиконли чўткача — ноёб конструкция бўлиб, унинг ёрдамида тукларни аъло даражада бўяш ва уларнинг узунлигини катталаштириш мумкин.

Қалин мўйли конуссимон шаклдаги чўтка анъанавий тарзда киприклар учун ҳажмли тушда ишлатилади. Мўйқаламининг ностандарт шакли киприкчаларни аъло даражада бўяш ва уларнинг ажратиб қўйилишини таъминлайди. Ундаги  тукчалар қанчалик қалин бўлса, киприклар шунчалик синчковлик билан бўялган ва ҳажмли боқишга эга қилиб кўрсатади.

Чўткачалар нафақат шакли билан, балки мўйчаларининг узунлиги билан ҳам фарқ қилади. Узун мўйли вариантлар киприкларни яхши бўяйди ва уларнинг ҳажмини катталаштиради. Калта мўйчалар эса кўзларнинг бурчакларида жойлашган унчалик катта бўлмаган тукчаларни  аъло даражада бўяш учун зарур бўлади.

Қалта ва узун мўйлар бирлашиб турадиган чўткалар иккиламчи самарага эга. Киприклар учун қайирувчи туш шундай анъанавий вариантлар билан таъминланган. Бундай вариант ёрдамида аъло даражадаги ҳажмни яратиш ва барча киприкларни тўлиқ қайириб қўйиш осон кечади.

Таасуроти бўйича қуйидига турлардаги тушлар мавжуд:

Узунлаштирувчи туш: унинг таркибида киприклар узунлигини катталаштирувчи махсус узайтирувчи компонентлар ) ипак толалари, микрокротлин) мавжуд. Агар сизга узун киприклар таасуроти керак бўлса, унда L'orealParisнинг MascaraTelescopic Қора рангли тушидан фодаланинг. 

Ҳажмли туш. Унинг таркибига киприкларнинг бир бирига ёпишиб қолишига ва ҳажмли кўринишига таъсир кўрсатувчи, ҳар бир киприкчани “қалинлаштирувчи” плёнкача билан ўраб қўядиган мум микро-гранулалари қўшилган. Киприкларнинг ҳажмини катталаштириш учун, шунингдек турли қўшимчалардан (кўмир чанги ёки майда толалардан) фойдаланилади. Бундай тушнинг чўткачаси бир текис жойлаштирилган мўйли ёки махсус қайирилиб турадиган мўйли бўлади. Ҳажмли киприкларга эришиш учун Colossal Go ExtremeотMaybelline тушидан фойдаланиш мумкин. 

Қайириб қўювчи туш. Бунда киприкларни қайириб қўйиш таасуроти калта мўйли махсус букилган чўткача билан қайириш ҳаракатларини бажариш орқали яратилади. Киприкларнинг юзасида қуриб қолганда тортилиб қоладиган, айнан киприкларни қайириб қўювчи қатлам ҳосил қиладиган махсус таркиб (кератин, қатрон) ёрдамида киприкларни қайириб қуядиган тушлар мавжуд. Ушбу таасурот учун Bourjois томонидан чиқариладиган VolumeGlamourUltraCurlBlack тушини синаб кўринг.  

Қисқача хулоса:

1. Силиконли чўткачалар “ўргимчак панжалари” таасуротини яратиб, кўпинча, айниқса киприклар ингичка ва юмшоқ бўлса киприкларни ёпиштириб қўяди.

2. Агар сизнинг киприкларингиз қалин бўлса, узун тукли чўткачани танлаганингиз маъқул, калта тукли чўткачалар уларни “тарай олмайди”.

3. Агар сизнинг киприкларингиз узун ва қаттиқ бўлса, унда чўткача етарли даражада қаттиқ, бироқ узун тукли бўлади.

4. Агар сизнинг пастки қовоғингиз унчалик катта (баланд) бўлмаса, ёки кўзларингизнинг қирқими монголоид турига хос бўлса, унда киприклар учун чўткачалар жуда ингичка бўлиши керак.

5. Чўткачанинг ўлчами (узунлиги ва эни) ўзининг шакли бўйича сизнинг кўзингизга эргономик тарзда мос келиши керак. Бу ўта шахсий ҳисобланади.

Ва асосийси, ёдингизда тутинг: мода ортидан қувманг ва рекламаларга ишонаверманг – ахир бир айлантириб ҳам ҳажмга, ҳам узунликка ва парваришга эришиб бўлмайди. Айнан сизга ва сизнинг киприкларингизга мос келадиган тушни танланг ва доимо бетакрор бўлинг!

Бирин-кетин келадиган корпоратив кечалар, ўтиришлар ва байрам оқшомлари олдинда эканлигини тан олиб, биз Bloom гуруҳида бьюти-экспериментлар ишқибозлари учун танлов эълон қилдик, ва уч хил ёш тоифасига мансуб бўлган уч иштирокчи аёлларимизни танлаб олдик ва уларни бьюти-тасвирларга таклиф этдик. Натижада нима ҳосил бўлгани ва ёшга қараб қандай макияж танлаш кераклиги ҳақидаги саволга DjaliMakeUp мобил макияж студиясининг асосчиси Сабина Джалилова жавоб берди.

20+ ёш тоифасидаги бизнинг биринчи моделимиз Асал исмли қиз бўлди. Моделнинг ёшида ҳали ўзгаришлар бўлмаганлиги сабаб, териси эса ёш, ва ҳақиқатдан ҳам яхши бўлганлиги туфайли, унинг макияжини яратишда Make Up Forever HD фотосуратлари учун ишлаб чиқилган профессионал тус берувчи асос, макияж тагидан суртиладиган, жилолантирувчи асосдан (исталганда уни Bourjois чиқарадиган Happy Light 32 Illuminatrice тус берувчи кремига алмаштириш мумкин), бироз табиий ҳайкалтарошлик, Inglot ялтироқли енгил смоки-айздан ва Color Tattoo Maybelline New York ва албатта образнинг якуни сифатида – лаб бўёғидан фойдаланилди. Мен олхўри тусли DiorRouge танлаб олдим, ва унга бироз ялтироқ тенлар қўшдим, истак бўлганда бу тенларнинг муқобили сифатида Maybelline NewYork дан Hydra Extreme “Шафақ ранг ёқут” хизмат қилиши мумкин.

Бизнинг навбатдаги иштирокчимиз - Анора исмли модел бўлди. Танловимизнинг 30+ тоифасига кирувчи иккинчи иштирокчимиз учун, биз кўзлар учун садаф ранг макияжни танлаб олдик. Дастлаб биз барча номукаммалликларини яшириб, бироз ёш билан боғлиқ бўлган тери ўзгаришлари устида ишладик. Сўнгра тус берувчи асосни суртдик ва Maybelline New Yorkдан Master Contour контурлаш қалами ёрдамида ҳайкалтарошликни қўшиб қўйдик. Сўнгра, юзга софлик бағиишлаш учун, енгил ёғупа қўшилди. Кўзларга эса товланиб турувчи тенлар суртдик, лабларни эса унчалик ёрқин қилмадик, бироқ кўзга ташланиб турадиган қилиб бўядик.

50+ ёш тоифасига кирувчи энг ёши катта иштирокчимиз бўлган Инна, ўз макияжида шартсиз тренд саналадиган тилласимон рангни - ёноқларда енгил глитер билан бирлаштирди. Енгил, ярим шаффоф фактурали консилердан фойдаланиш - ёши каттароқ аёллар учун макияж яратишда асосий сир саналади. Сўнгра Clinique гипоаллерген тус берувчи асос суртилди (унинг ўрнига шунингдек L’Oreal Parisдан Alliance Perfect тус берувчи кремидан ҳам фойдаланиш мумкин), енгил ёғупа ва ёноқлар чўққисида милтираб туриш ва тантанаворлик таасуротини яратувчи порлаб турувчи тенлар билан бўялди. Кўз макияжи учун биз моделнинг кўзларини энг ажойиб тарзда ажратиб турувчи ранг типига биноан, Color Tattoo от Maybelline New York тенларининг ичидан бинафша рангини танлаб олдик. Лабларни эса L’Oreal Parisдан Color Riche қизил рангли лаб бўёғи билан бўядик, қоқ марказда биз бироз Inglot олтинсимон пигментини қўшиб қўйдик (ўрнига Bourjoisдан Ombre a paupieres 10 Beige Paillettes фойдаланиш мумкин).

Тасвирга олиш жараёни тугагач, Сабина мукаммал макияж учун “уч аркон”ни эълон қилди, улар орасида тўғри туш (визажистнинг ўзи L’Oreal Parisдан «Миллион киприклар ҳажми» Feline киприклар учун туши, тилласимон хайлайтер ёки шампан виноси рангидек ва текширилган лаб бўёғидан фойдаланилди.

Агар якунловчи танловда иштирок эта олмаган бўлсангиз, қайғурманг. Facebook ва Instagram да бизнинг саҳифаларимизни кузатиб боринг ва сиз кўп Мakeup.uz кўплаб сонли совринлари ва олқишларининг соҳибасига айланасиз!

Кимлардир, бизнинг аввалги мақолаларимизда ёзганимиздек, киприкларининг ҳажмини катталаштириш борасидаги бор вариантларни чуғурлашиб муҳокама қилаётган бўлсалар,  бошқа бировлар киприклар қуюқ бўлиб кўриниши учун уларни профессионал бўяш техникасини эгаллашга улгурадилар. Бу борадаги мутахассислар маслаҳатлари билан бўлишамиз.

Киприклар учун тушь Mascara Miss Manga L'Oreal Paris

Тўқ рангни чиқариш

Тўғри чизиб бўяллган кўз - аслида ҳаддан ташқари қуюқ киприклар таасуротини яратишини ҳамма ҳам билавермайди. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Бунинг бир неча усули бор. Биринчиси – устки ҳаракатланувчи қовоққа киприклар ўсадиган линия бўйлаб чизилади, бу ўта ноқулай муолажа бўлиши мумкин, бироқ у мўжизавий самара беради. Баъзи стилистлар буни сувга чидамли суртма билан қилишни тавсия қилсалар, бошқалари эса кўзларни чаплаб юбормаслик учун воситадан максимал тарзда оддий қутулиш керак эканлигини маъқуллаб туриб оладилар. Киприклар ўсадиган линияни қора ранг билан бўяб, кўз билан қарагандаги илғаш мумкин бўлган ҳажмга ва қуюқликка эришасиз. 

Иккинчи усул – стрелкалар чизиш. Сизга стрелкалар ярашмаслигига шикоят қилмаганингиз маъқул, ахир ҳеч ким сизга айнан Эми Уайнхаус услубини ўзингизга андаза қилиб олишни  маслаҳат бераётгани йўқ. Устки қовоғингизнинг орқасига икки миллиметрлик унчалик катта бўлмаган стрелка чизиб қўйсангиз бас.

Киприклар учун Volum' Express Curved Brush Черный

Ранглар билан ўйин

Тушни босқичма-босқич суртиш – аъло даражадаги ҳунар бўлиши мумкин. Масалан, ҳаммадан биринчи бўлиб жигар ранг ёки тўқ кул ранг тушни суртиб, уни қуритиб бўлганингиздан сўнггина қора ранг билан бўянг. Унчалик мураккаб бўлмаган ушбу юриш контрастларда, айнан – киприкларни анча ҳажмли қилиб кўрсатадиган ранг-тусларда ижро этилади.

Киприклар учун Twist Up The Volume Ultra Black

Бьюти-ҳунарлар

Киприкларга ҳажм бағишлаб борасида энг биринчи ва энг қизиқарли лайфхак – бу киприкларга биринчи қатлам туш сургандан сўнг кенг мўйқалам билан киприкларга упа суртиш. Бу киприкларнинг учига ҳажм қўшади. Упа ўзига тушни бироз “сингдириб” олганидан сўнг (бунга тахминан икки дақиқа кетади), иккинчи қатламни суртишни бошланг. Тушни тўғри суртишда тўхталадиган бўлсак  – бу жуда осон: киприкларингизнинг учини бўяб (бунга муҳим урғу берган маъқул), зигзагсимон шаклда киприк илдизларидан бошлаб уч томонига қаратиб тушни юритиб чиқинг. Бу каби ҳаракатлар киприкларингизни тараб, уларга ҳажм бағишлайди. Ва албатта тушни тўғри танлаш ҳақида ҳам унутманг.

Барча рангдаги кўзлар учун “тўғри”макияж
Макияжни тўғри суртиш бўйича кўплаб роликлар ва видео-дарсларни кўриб чиқаётганимизда, биз кўз ранги косметикани тўғри танлашга яхшигина таъсир кўрсатишига ниҳоятда кам эътибор бераётганлигимиз маълум бўлади. Бугун биз жигар ранг, яшил ранг ва ҳаво ранг кўзлар соҳибалари учун ҳар кунги кўз макияжининг турларини кўриб чиқамиз. Ўқинг ва синаб кўринг.

Жигар ранг кўзлар учун макияж

Бугунги ҳикоямизни жигар ранг кўзли қизларимиз учун макияж танлашдан бошлаймиз. Табиат айнан жигар ранг кўзли қизларни кўпинча ёрқин ташқи кўриниш эгалари бўлишлари қилиб яралишига сабабчи бўлган. Шусиз ҳам, ўзларининг маънодор кўзлари туфайли, тўғри танланган макияж ёрдамида, юзни яхши маънода “расм чизилган”дек қилиб қўйиш мумкин.

Биринчи қоида – юзнинг мукаммал терисини яратиш. Айнан силлиқ ва текис юз териси туфайли, ҳар қандай, ҳатто энг нюдли макияж ҳам ҳашамдор бўлиб кўринади. Нам мўйқалам ёки спонжча ёрдамида тус берувчи асосни юзга суртамиз, бироқ бунда бўйин териси ҳақида ҳам унутимаслик керак.

Кейинги қадам – қошларни ажратиш, лекин берилиб кетмаслик керак: шусиз ҳам ёрқин кўзларнинг соҳибаси бўла туриб, урғуни улардан қошларга кўчиришнинг керакги йўқ. Уларни шунчаки тараб қўйиб, бироз тенлар билан бўяб қўйишнинг ўзи кифоя.

Кейинги босқич эса – бевосита кўз макияжи бўлади. Кўзларнинг ҳар кунги макияжи учун устки ҳаракатланувчан қовоққа суртилиши лозим бўлган тилласимон-оч жигар ранг, оч жигар ранг-пушти ранг ва кумушсимон-жигар ранглар мос келади. Бунда нигоҳингизни янгироқ қили б кўрсатиш учун ички бурчакка очроқ рангдаги пигмент қўшиб қўйиш мумкин. Кўзларингизга сирлилик бағишлаш учун ёрдамга кўзлар учун суртмага мурожаат қилинг. Жигар ранг ва кул ранглар тўғри танлов бўла олади. Кўзлар макияжи тугагандан сўнг, киприкларни жигар ранг ёки қора рангдаги туш билан бўяймиз, енгил урғули ёғ упа қўшамиз ва макияж тайёр.

Яшил рангли кўзлар учун кундузги макияж

Яшил рангли кўзлар соҳибалари илиқ тонларни танлашлари керак, ахир айнан шулар аъло даражада кўзларнинг бутун рангини ва тўйинганлигини алоҳида кўрсатиб туради.

Биринчи ҳолатда бошлагандек, юзга ва бўйинга суртилган тўғри асосдан бошлаш керак. Шундан сўнг кўзларга ўтиш мумкин.

Яшил рангдаги кўзлилар учун тенлар палитрасини чегаралайдиган бўлсангиз, унда жигар ранг ва оч жигар рангдаги, шунингдек пушти ранг ва сиёҳ рангдаги барча туслар сўзсиз фаворитларга айланиши турган гап. Бироқ, биз ҳар кунги макияжни кўриб чиқаётганлигимизни унутмаслигимиз керак, демак танланган тенлар ўта ёрқин рангда бўлмаслиги керак – яхшиси улардан ҳар бирининг пастер версияларини танлаганингиз маъқул. Яшил кўзлар соҳибаларига ёрқин ифодаланган суртма ҳам ярашади. Айниқса, кўзларнинг рангини яққол қилиб ажратиб турадиган жигар ранг ўта чиройли кўринади ва боқишингизга чуқур маъно бағишлайди.

Аниқ ажратилган стрелкалар билан ҳам тажрибалар ўтказиб кўришга ҳаракат қилиб кўринг, бироқ уларни ўта кенг қилиб юборманг.

Ҳаво ранг кўзлар учун макияж

Ҳаво ранг ёки кул рангли оч ранг кўзлар соҳибалари макияжни ҳаддан зиёд ошириб юбормасликлари керак. Яхшиси енгил ярим шаффоф текстурали тенларни танлаганингиз маъқул, улар ичида марварид ва лаванда, қум рангидаги ва кўкимтирроқ рангдаги туслар бўлиши мумкин. Бироқ тенлар билан ўз кўзларингизнинг рангини такрорлаш ярамайди – бунда боқишингиз бир зумда “бўш” бўлиб қолади.

Оч рангли кўзлар аёллар учун – кўзларингиз мукаммал бўлиб кўринадиган терининг аъло даражадаги тусидир. Тус билан ишлашни якунлаганингиздан сўнг, юқорида қайд этиб ўтилган палитрадан ўзингизнинг кайфиятингизга мос келадиган тенлар рангини танланг. Танланган тенларингиздан қатъий назар, макияжнинг энг қувноқ лаҳзаси – туш танлови бўлади. Оч рангли кўзлар соҳибаларининг омади келди – сизларга ҳар қандай тусдаги – яшил рангдан тортиб то сиёҳ ранггача, жигар рангдан то тўқ кўк ранггача бўлган тушлар ярашаверади.

Оч рангли кўзлар учун асосий қоида - косметиканинг ва “чалғитувчи манёврлар”нинг сони минимал бўлиши керак, аксинча, бундай кўзли қизлар ўз образларини ортиқча юклаб қўймасдан, уларнинг табиий латофатини кўрсатиб қўйсалар бас.

Баҳорнинг асосий бьюти-тенденциялари орасида ўзида ёқимли ва енгил порлаб туришни, жонга теккан контуринг ўрнига юмшоқ линияларни, ёқимли нюд ва пастел ранглар гаммасини бирлаштириб турувчи макияжнинг нозик турлари долзарб саналади. Етакчи визажистларнинг фикрига кўра, мавсумнинг фойдали асбобларидан бири – ёғупа ҳисобланади. Бизнинг дўконимиздаги ёғупалар ёрдамида қандай қилиб макияж яратиш мумкинлиги ҳaқида ҳикоя қиламиз.

Мода шоу - дрейпинг қаторининг фаворити баҳорнинг оммавий бьюти-ҳодисалардан бири бўлиб қолади. Гўзаллик соҳасида бир неча ўнлаб йиллардан буён ўрнашиб олган дрейпинг айнан макияжнинг роматнтик турларини яратишда оммавий қарор бўла олади. Ёқимли ёғупа билан қайд этилган юзнинг юмшоқ чизиқлари контурингининг арзигулик муқобили бўла олади. Дрейпинг жанридаги макияжни қандай қилиб бажариш мумкин – шу ҳақида ҳикоя қилганмиз. Уни “Bourjois”дан Blush сериясидаги ёғупаларни қандай яратиш керак. Ёқимли текстураси туфайли ушбу пишириб олинган ёғупалар юз териси билан ўзаро муносабатда бўлганда енгил вуаль бўлиб қолади. Енгил текстураси туфайли эса, ёғупалар юзда қўпол линиялар чизмасдан, осон ва ёиқмли тарзда бўялади.

Бошқа нарсалар ўрнини боса олмайдиган ёғупалар ёрдамида яратиш мумкин бўлган милтиллаб турувчи макияж нафис образ яратишда яна бир ёқимли қарор бўла олади. одатий образни янгилаш борасидаги тажрибаларни баҳорда бўлмай, яна қачон ўтказиш мумкин? “Bourjois”дан Aqua Blush рангидаги ўз ёғупангизни танлаб (ёғупаларнинг ранги флакон рангига ўхшаш), уларни нафис милтиллаб турувчи ранг-тусга бўяб, юзнинг ҳажмдор участкаларига енгил тарзда сачратиб қўйиш мумкин.

Ёғупани нафақат ёноқларнинг юзаси бўйлаб, балки устки ҳаракатланувчан қовоқнинг ташқи бурчагига ҳам фаол тарзда сачратиб бўяш ҳам яна бир романтик образ бўла олади. Худди шу пигмент билан ияк, бурун орқаларига ва пешана устидаги сочларнинг ўсиш линияси бўйлаб “нуқта қўйиш” мумкин. Бундай ҳолатда ёғупани лаб бўёғининг рангига қараб танлаган маъқул – у ўта ёрқин бўлмаслиги керак, аксинча, нозик пушти конфет рангдан то карамел рангача бўлган ранг-тусларни устун қўйган маъқул. Барча зарур ранг-тусларни “Flormar”дан Blush-On палитрасида топиш мумкин.

Лўнда нафисликни ёқтирувчиларга уларнинг феъл-атворларига қараб нюд форматидаги макияж мос келади. Бунинг учун юзни максимал даражада силлиқланган тонга етказилади, сўнгра терракота ёғупаси “штрихлар” контурингига ўхшатиб тақсимланади (буни эса "Maybelline” Blush Poudre Face Studio тўпламидаги ёғупа эплай олади). Бунда график тарзда суркаш қоидаларига риоя қилиш шарт эмас – ёғупани ёноқлардан тортиб, бутун юз, бурун орқалари, ияк ва пешана бўйлаб тўйинган штрихларни яхшилаб суртиб чиқиш зарур. Макияж нюд рангли лаб бўёғи ва бироз туш суркаб якунланади.

Марка Maybelline – машҳур трендсеттер саналади. Бренд палитраларида доимий равишда энг долзарб ранглар ва текстуралар пайдо бўлиб туради. Биз бу йилги баҳор учун ўзимизнинг “moodboard”ни таклиф қиламиз.

Ҳайкалтарошлик ортда қолаётганлигига қарамай, унинг юмшоқ муқобиллари ҳали ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда. Ўзига хос услубдаги (фактуравий) юзни  дрейпинг таасуротига эришган ҳолда, ёғупалар, ёки  хайлайтер (ёхуд оч рангдаги тенлар) ёрдамида строббинг-таасуротини ҳосил қилиб, яратиш мумкин.

Бу йилги мавсумда ёғупаларга алоҳида эътибор қаратилади. Биз аввал ёзганимиздек, тўғри  танланган ёғупалар палеткаси ҳатто тенларнинг ҳам ўрнини босиши мумкин. Таъсирчан ров ва порлаб турувчи образни айнан шу тарзда яратиш мумкин.

Бироқ тенлардан воз кечишнинг ҳожати йўқ, айниқса “Maybelline New York”дан The Rock Nudes каби палеткалар ҳали  долзарблик чўққисида турган вақтда бундай қилиш ярамайди. Биргина палитра ёрдамида бу йилги баҳорда макияжнинг қўпол смоки-айздан бошлаб то нозик порлаб турувчи нюдли макияжгача бўлган энг контрастли турларини яратиш мумкин.

Лаблар макияжида эса фуксий, маржон, малина ва грейпфрут ранг-тусли ёрқин ваширадор ранглар кенг ўрин эгаллаган. Исталган соф ва ялтираб турадиган лаблар таасуротини Hydra Extreme ва  Vivid Matte сериясидаги лаб бўёқлари ёрдамида яратиш мумкин.

Шунингдек, жорий баҳорда улама ва ўстирилган киприклар ҳақида ҳам унутмасли к керак. киприкларни қайириб ва узайтириб қўядиган чўткачалар ёрдамида яратиш мумкин бўлган енгил ва очиқ кўринишдаги нигоҳ - ёқимли ечимлардан бири бўла олади.

Сизнинг мудбордингиз қандай кўринишда? Бу йилги баҳорни нимасиз тасаввур қила олмайсиз? Суратга олинг ва ўз изоҳларингизда шулар ҳақида ёзинг!

Узун ва унчалик узун бўлмаган, тўғри ва қайрилган, момиқдай ва ёрқин ифодаланган – ушбу гўзаллик эпитетларининг барчаси киприкларга тегишлидир. Биз эса сизларга косметика қутичангизни тартибга келтиришда, ҳамда кимга ва қандай тушни фойдаланиш учун қолдиришни, қандай тушни харид қилиш, қайси бирини эса дугонангизга бериб юборишингиз мумкин эканлигини тушуниб олишингизга ёрдам беришга қарор қилдик.

Узунлик билан ишлаймиз

Узун киприклар – аёл юзининг энг юқори фусункорлиги саналади. Агар табиат Сизни ўзингиз истаган узунликдаги киприклар билан тақдирламаган бўлса, бунда тўғри танланган туш исталган узунликка эришишда сизнинг содиқ дўстингиз ва ёрдамчингиз бўла олади. Бунда муҳими: узунлаштирувчи тушнинг таркибида озиқлантирувчи элементлар билан бирга, А, Е ва В гуруҳидаги витаминлар ҳам бўлиши керак. Айнан шу витаминли комплекслар киприкларингизга соғлом ялтироқлик, узунлик ва куч бағишлайди. Чўтка танлашда ажралиб турувчи хусусияти эса – унинг шаклидир. Киприклар узунлигини “узайтириб қўядиган” чўткачалар, нафақат киприкларни тарай оладиган бўлиши, балки кўз билан қараганда киприкларни катта кўрсатиб туриб, уни киприкларнинг бутун узунлиги бўйлаб тўғри тақсимлай олиши,  албатта қалин ва қалта тукчали бўлиши шарт. Бундай ҳолатда сизга “L'Oreal Paris”дан Mascara Telescopic Қора туш ёрдамга келади.

Ҳажмли шакллар

Атайлаб ясалган ҳажм – баъзан айни керак нарсанинг ўзи бўла олади, айниқса агар гап образнинг оқшомги “кайфияти” ҳақида кетганда. “Момиқ” киприкларнинг яхши томонларидан асосийси шундан иборат-ки, улар ёрдамида тенлар, суртмалар ва қаламлардан фойдаланиб яратиладиган макияжни камайтириш мумкин. Киприкларга тўғри танланган туш ёрдамида етишмаётган ҳажмни бағишлаш мумкин. Қандай кўринишга эга эканлигига эътибор бериб танланиши лозим бўлган чўткача момиқ ва йирик бўлиши керак. Агар Сизнинг киприкларингизнинг ҳажми етарли бўлса, унда яхшиси бундай чўткадан воз кечганингиз маъқул, бўлмаса киприкларингиз “ўргимчак панжалари” кўринишига кириб қолади. Бунда ўртача қалинликдаги чўткача (масалан, “L'Oreal Paris”дан Mascara Superstar тушининг чўткачаси) универсал ечим бўла олади.

Қатъий ечим

Сувга чидамли макияжни, шак-шубҳасиз  ҳар кунга мўлжалланган ечим деб атаб бўлмайди. Биринчидан, ушбу макияж агар фақат қатъийлик ҳақиқатдан ҳам аҳамиятга эга бўлган, фавқулотдаги ҳолатлар (масалан, фотосессиялар, тантаналар ёки узоқ муддат давомида ойна олдида турмаган ҳоллар) учун мос келади. Бироқ, агар  ассортиментингизда тўғри танланган туш бўлса, макияжнинг ушбу туридан қўрқмаслик керак. Сувга чидамли туш танлаётганингизда таркибида албатта табиий асалари муми (сунъий таркибий қисмлар эмас) ва озиқлантирувчи (масалан киприкларнинг тўкилиб ва қуриб қолишига йўл қўймайдиган Е гуруҳидаги) витаминлар мавжуд эканлигига эътибор беринг.  Агар сувга чидамли туш сизнинг кўнглингизга ёқса, унда Bourjois”дан Volume Glamour Max Noir Max Waterproof тушига эътибор қаратишингизни тавсия қиламиз.

Максимал ажратиш

Кўзлар макияжида энг эстетик ёндошув деб, одатда киприкларни ажратишни айтиш мумкин. Киприкларни яхшилаб ажратиш учун, визажистлар уларни ўртача узунликдаги қуюқ тукли чўткачалар билан тарашни тавсия қиладилар.

Максимал тарзда ҳавасни келтирадиган таасурот яратиш учун, киприкларни асосидан бошлаб то учигача ажратиб турувчи ва бўялгандек кўрсатиб турадиган, таркибида ипак протеинлари мавжуд бўлган тушни танлашингизни тавсия қиламиз. Бундай таасуротни яратишга эса "L'Oreal Paris”дан Mascara LashButtrfly туши  ёрдам беради.

Жингалак

Киприкларнинг ҳавасни келтирадиган даражада қайрилиб туриши – кўплаб қизларнинг орзусидир. Киприклар максимал тарзда қайрилиб туриши учун, уларга туш суртаётган пайтда ҳам эътибор қаратиб туриш керак. Косметикадан бўш вақтларда эса киприкларингизга канакунжут ёғини суртишингиз ва уларни ҳафтасига бир мартагина темир қисқичлар билан бураб туришингиз тавсия этилади. Агар тушга ёрдамга мурожаат қилишга қарор қилган бўлсангиз, бунда ярим ой шаклидаги қайрилма чўткачали туш тўғри танлов бўла олади. Ва бунда бизга  “Maybelline”дан Volum' Express Curved Brush туши ёқди.

Ҳурматли қизларимиз, сиз қайси тушьни ишлатасиз? Изоҳларда ёзинг, танловингиз ва тажрибангиз биз учун жўдаям керакли маълумотдир.

Романтикага баҳордан бошқа, бутун бошингиз билан яна қачон шўнғишингиз мумкин? Ҳатто бир бирига эришиб бўлган жуфтликларнинг ҳам учрашувга боришлари – муносабатларнинг  муҳим бўлаги ҳисобланади. Биз эса сизнинг образингизга романтика, таъсирчанлик ва мафтункорлик бахш этувчи 5 хил лаб бўёғини танлаб олдик. Ўқинг ва танланг!

Дўконимиздаги янгилик ва баҳорги мукаммал мастхэв – “L'Oreal Paris”дан Infaillible бальзам-лаб бўёғи. Ҳатто энг ҳиссиётли лаблар учун ҳам дадил ранг-туслар палитраси нафақат образингизни якунлайди, балки лабларингизни  қуриб қолишдан сақлайди. Мавсумдан мавсумга ўтиш даврида лабларни тўғри парваришлаш – образнинг энг муҳим қисми ҳисобланади, ёқимли нарсани фойдали нарса билан қўшишга эса – лабларингизда ўн икки соатгача сақланиб турадиган  Sexy Balm бальзам-лаб бўёғи қодирдир.

Барқарорлик ва гўзаллик билан ўзаро муроса қилда оладиган яна бир ечим - "Maybelline New York”дан Color Sensational серияси лаб бўёқлари бўла олади. Ҳаётнинг ҳар қандай вазиятлари учун мўлжалланган ранг-туслар тўпламидан иборат бўлган 4 палитра – оч жигар ранг, пушти ранг, қизил, сиёҳ рангли ярим тонлар, силлиқ ва жилокор текстураларда намоён этилган

"Maybelline New York”дан Color Drama қалам-лаб бўёғидан оддий ва ёқимли фойдаланганиш мумкин.  Нафақат жозибадор жилосиз асос, балки лабларни озиқлантириш ҳам лаб бўёғи танлашда асосий ижобий мезон саналади. Барқарор ранг, сиз тушлик қилиб олишингизга ёки узлуксиз табассум қилиб туришингизга  қарши бора олмайди – лабларингиз ўз рангини йўқотмайди.

Қуруқ лаблар эгалари ва бизнинг минтақамизда яшайдиган аёллар ўз лабларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Демак, лаб бўёғида spf фильтри қарши олинади. Лабларни салбий омиллардан сақлаш ва уларни намлантириб туришга "Maybelline New York”дан Hydra Extreme намлантирувчи лаб бўёғи ёрдам беради. Бундай ечим билан, сиз учрашувлар ва тоза ҳавода 8 соат давомида сайр қилишга чиқишдан қўрқмаслигингиз мумкин (агар албатта оёқларингиз оғри қолмаса).

“Bourjois”нинг Rouge Edition лаб бўёғи лабларга бир текис суртилади ва уларни ҳақиқий ипакдек қоплаб туради. Мазкур лаб бўёғи озиқлантиради ва намлантиради, ёрқин жилвали сегменти эса ўзининг енгил текстураси туфайли лаб қатламларида тиқилиб қолмайди.

Шуни ёдда тутинг-ки, қандай лаб бўёғини танлашингиздан қатъий назар, унинг сизнинг гўзаллигингизни қайд этиб турувчи, ҳақиқий мафтункорлигингизни синдириб қўймасдан, Сизни янада жозибалироқ ва ёрқинроқ қилиб кўрсата оладиган рангига эътибор қаратинг.

Яхши кўрган брендларингиз ва рангларингиз хақида ёзинг. Лаб бўёғининг қайси рангини ҳар куни ишлатасиз, ва қайси бирини қечқурун ўртоқларингиз билан ўчрашувга суртишни яхши кўрасиз? Изохларингизни беринг.

Теварак атрофда ҳамма нарса гуллашни бошлаган вақтда, биз ҳам сизларга гулдек очилиб юришни бошлашингизни тавсия қиламиз. Бунда сиз учун, ҳар бир образга ранглар уйғунлиги ва жўшқинлик бағишловчи кўзлар учун тенлар аъло даражадаги ёрдамчи бўла олади. Биз сизларга 40 000 сўмдан қиммат турмайдиган кўзлар учун тенларнинг 4 хил турини танлаб олдик. Харид қилишга шошилинг!

Хотиржам макияжни ёқтирувчилар "Maybelline New York”дан – Color Tattoo тенларини ҳақли равишда баҳолайдилар.  Марка тўпламларининг жилваланувчан долзарб  ранг-туслари орасида садаф, олтин, кумуш ва металли ранглар ўрин олган бўлиб, улардан кўзлар макияжи учун ҳам, (хайлайтерларнинг ўрнини босиб) нурланиш таасуротини яратиш учун ҳам фаол фойдаланиш мумкин. Чегирмалар даврида муаммонинг нархи – 31 050 сўм.

Шкала устунидан юқорироқ порлаб туриш таасуротига эга бўлган тобланган тенлар – “Bourjois”дан Intense палеткалари. Минерал доғлари туфайли, айрим тенлар қовоқ терисига силлиқ ётади ва унинг юзасига порлаб туриш таасуротини бағишлайди. Чегирмалар даврида айнан оч рангдаги ранг-тусларга эътибор қаратишни тавсия қиламиз – марваридсимон ранглар  ҳар қандай  рангдаги тери учун мос келади, шунингдек кўзларга порлаб турувчи ва дам олгандек кўриниш бағишлайди. Тенларнинг нархи-  35 550 сўм.

Кўп рангли палеткаларни ёқтирадиганлар, ўз эътиборларини “Bourjois” мульти-гаммаларига қаратишлари керак. Smoky Stories линиясининг тенлари 4тадан ранглардаги палеткаларда тақдим этилган. Агар сиз  ўзига етарли бўлган яшил ва сиёҳ рангдаги ранг-тусларни ёқтирсангиз, унда Crazy in Love деб оддий номланган  линиянинг нейтрал тенлари аъло даражадаги ечим бўла олади. Жилваланувчан металл ранг-туслар кўзларнинг исталган шаклини чизиб беради, шунингдек боқишингизни бироз очиб кўрсатгандек туюлади (бунинг учун ички бурчакка оч рангли пигментни жойлаштириб қўйишнинг ўзи кифоя). Тенларнинг нархи – 40 050 сўм.

“Bourjois” Color Edition линиясининг тенлари ҳам ёрқин, тўйинган ва барқарор ечим бўла олади. Янги мавсумда кўк рангнинг барча тусларидан жуда зўр оммабоплик билан фойдаланилади. Биз ҳаво рангли кўзларни ҳам, жигар ранг кўзларни ҳам, яшил рангдаги кўзларни ҳам ютуқли қилиб кўрсатадиган ложувард  рангларга кўпроқ эътибор қаратдик.  Бундай ранг-тусни универсал деб ҳисоблаш мумкин, демак унинг ёрдамида кўзларни ҳам бўяб олиш, ва ҳатто смоки чизиб олиш ҳам мумкин.

 

Ташқи кўринишингизни ёқимли тарзда тартибга келтириб олиш учун кўп эмас, кам эмас, беш дақиқагина вақтингиз бор, деб фараз қилайлик. Нима қилган бўлар эдингиз, қандай йўл тутасиз ва нималар билан бўянасиз? Қуйида тезкор макияж қилиш борасида маслаҳатлар берамиз.

Урғуларни тақсимлаймиз.

Биринчи навбатда, тез бўладиган макияж ярата туриб, урғуларни ҳам саводхонлик билан тақсимлаш муҳим саналади. Масалан, сизнинг образингиздаги кучли томонлар – қошлар, кўзлар ёки лаблар бўлиши мумкин. Юзнинг ҳар бир қисмини тартибга келтириб оламиз.

Қошлар сўзсиз равишда парваришланган ва бўялган бўлиши керак (агар уларга сизнинг юзингиздаги асосий қаҳрамон бўлиш насиб қилган бўлса, албатта). Дастлаб, шаклини мукаммал кўринишга келтириб олинг, сўнгра қошларингизни аввал мос рангдаги қалам ёки тен билан бўяб олинг, якуний қисмида эса қошларингизнинг ички қисмига очроқ ранг киритиб, қошларингизга оч рангдаги тенлар суртинг. Қошларингизни шаклини ювингунингизга қадар сақлаб турадиган “Maybelline New York”дан Brow Drama қошлар учун туши билан “тараб қўйишни” унутманг.

Яна бир урғуни кўзларга бериш керак – эринмасдан суртма, тенлар ва қалам олинг. Асосийси – устки ва пастки қовоқнинг ҳар бир участкасини бўяб, кўзларингизни тўғри ажратинг. Биринчи навбатда – устки ва пастки қовоқлар киприкларининг ўсиш линияси орасидаги участкасини оқ қалам билан бўянг – бу боқишингизга очиқлик ва софлик бағишлайди. Сўнгра енгил тенлар билан асосий тенларни тақсимланг, ранг ечимларини кўзлар учун рангли қалам ёрдамида стрелкалар чизиб якунлашингиз мумкин. Киприкларингизни таранг ва уларни ҳажм бағишлайдиган туш (масалан, Million Lashes) билан яхшилаб бўянг.

Лабларингиз учун асосий урғу танлаганда, макияждаги асосий тенденциялар ҳақида ҳам унутманг. Тўқ ёки ўта оч рангдаги лаб бўёғига мурожаат қилинг, шунингдек ўпилган лаблар таасуротини ҳам четлаб ўтманг. Бунинг учун лаб бўёғини контурсиз суркаб, уни бироз сингдиринг, сўнгра лаб бўёғининг бир қисмини ўчириб ташлаш учун лаблар марказига  салфетка босинг. Сиз ўзингиз истаган таасуротга эришдингиз! Бунда, айниқса жилосиз лаб бўёғи жуда яхши ечим бўла олади.

Ҳаракат қиламиз.

Макияждаги урғуни белгилаб олганингиздан сўнг, ҳаракат қилишга шошилманг. Ҳар қандай макияждаги асосий юриш – тўғри  суртилган асос бўла олади – усиз ҳеч нима қилиб бўлмайди! Тус берувчи асосни суртамиз (аслида вақтни тежаш учун, нафақат номукаммалликларни яшириб турадиган, балки худди “L’Oreal Paris”дан “Infaillible”га ўхшаб жилосизлантириб турадиган асосга мурожаат қилинади). Бунда сизга ҳатто упа ҳам керак бўлмайди. Асос суртилганда – юзнинг танланган қисмнинг макияжига мурожаат қиламиз.

Назорат қиламиз.

Тез макияж ажойиб, бироқ алоҳида назоратга муҳтож бўлади. Иложи борича ёнингизда сизга юз терисини янгилашга ва уни ортиқча ялтирашлардан ҳимоялашга ёрдам берадиган термал сув ва жилосизлантирувчи салфеткалар олиб юринг. Шунингдек, лаб бўёғи ва сумкача ҳақида ҳам унутманг.

Сиз-чи, сиз юзингизнинг қайси қисмига урғу берган бўлар эдингиз ва қандай усулда? Изоҳларда ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг!

Лаб бўёғи – гўё ҳар бир аёлнинг дастхатига ўхшайди. Ушбу турдаги косметика танлови – ўз соҳибаси ҳақида ҳаммадан кўп нарсани ошкор қилади. Лаблар ҳақиқатдан ҳам чиройли кўриниши учун эса, лаб бўёғини лабнинг шаклига қараб тўғри танлай билиш керак.

Ингичка лаблар

Ингичка лаблар соҳибалари юз териси билан минимал контрастда бўладиган нейтрал ва нюд тусидаги рангларга эътибор қаратганлари маъқул. Ингичка лаблар учун айниқса контур қалам аъло даражадаги ечим бўла олади, чунки унинг ёрдамида лабларга етишмаётган визуал ҳашамдорликни бағишлаш мумкин.

Ўртача лаблар

Ўртача лаблар соҳибаларига ҳаммага қараганда омад кўпроқ кулиб боқди. Бундай қизлар қизил рангдан бошлаб, барча тўқ тондаги ва ширадор рангдор ечимлардан бемалол фойдаланишлари мумкин. Нюд ранг-тусларини эса  яхшиси косметика қутичасида қолдирганлари маъқул, бўлмаса қизлар улар билан кўзга ташланмайдиган бўлиб кўриниб қолишлари мумкин.

Дўмбоқ лаблар

Шак-шубҳасиз, ҳажмдор дўмбоқ лаблар – кўплаб аёлларнинг орзуси. Бироқ бундай аёлларга косметика танлашда омад кулиб боқавермайди. Ўзининг жозибадор ҳажмига қарамай, бундай лаблар соҳибаларига нюд ва тўқ рангдаги лаб бўёқларидан фойдаланиш тавсия этилади. Тўқ ранглар бироз ҳажм ўғирлайди, нюд ранглар эса таъсирчанлик бағишлайди.

Энли лаблар

Энли (Джулия Робертсники каби) лаблар соҳибалари тўқ ранглардан эҳтиёткорлик билан фойдаланганлари маъқул, чунки улар лабларни визуал тарзда  ингичка  ва кенгроқ қилиб кўрсатади. Бироқ бундай лабли хонимлар қизил рангнинг барча тусларидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Жажжи лаблар

Ушбу турдаги лабларни сўнувчан ва жилоли ранглар билан бўяш тавсия этилади. Жилоланиб турадиган заррачалар лабларга ҳажм ва парваришланган кўриниш бағишлайди, ялтирамайдиган текстуралар эса лабларни нозикроқ ва йирикроқ қилиб кўрсатади.

Подиумларда Кара Делевин ишонч билан қадам ташлашни бошлаган вақтдан буён, максимал табиифй шаклдаги қалин қошлар модаси модапараст аёл ва қизларнинг юзини тарк этгани йўқ. Ҳар қандай аёл учун мукаммал қошлар яратиш бораисдаги оддий ва амалий маслаҳатлар билан бўлишамиз.

Қандай шаклларда бўлиши керак

Янги қошлар яратганда асосийси – мукаммал шаклни танлаш. Қуйидаги формулаларни эслаб қолиш зарур:

Юзи юмалоқ қизларга учлари қайрилган қошлар ярашади. Бу юзни графиклик ҳолатига келтиради ва визуал тарзда уни чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

«Бриллиант» юз шаклли (учқур ияк ва кенг ёноқли) қизларга анча силлиқ линияли, иякнинг кескинроқ линиясини юашатувчи қошлар ярашади.

Юзи миниатюра бичимли қизларга эса тўғри ва ингичқа қошлар ярашади. Улар кўзларнинг маънодорлигини ва лабларнинг бежиримлилиги бўғмайди.

Жағи, ёноғи, бурни ёрқин ифодаланган, юзи геометрик бичимли бекаларга ўртача кенгликдаги ярим айлана қошлар ярашади.

Овал шаклли юз соҳибаларига деярли ҳар қандай қошлар – тажоввузкорларидан тортиб то ўжар-тўғри қошларгача ярашади.

Рангли тушлар

Шакл билан муносабатлар тугади, деб хурсанд бўлманг – энди “янги” қошларнинг рангини белгилаб олиш муҳимдир. Албатта, бу ерда ҳамма ўз таъбига қараб иш тутади, бироқ риоя қилиниши лозим бюўлган маълум қоидалар ҳам мавжуддир. Қошлар учун қалам ёки тенлар ҳақида сўзлаймиз.

Масалан, сариқ сочли қизларга кул ранг ёки оч жигар ранг қошларни (тусига қараб) танлашлари керак. Бундай ҳолатда бир асосий йўриқ – қошларга қизғишроқ тус бермайадиган тенлар ёки қалам танлаш.

Тўқ рангдаги сочли қизларга бу ўринда осонроқ – улар қора, тўй катан, жигар ранг ва тўқ кул рангли қошларни танлашлари мумкин – уларнинг ҳаммаси бир хил даражада табиийдир.

Мейнстрим йўналишидаги ёрқин ихлосмандлар – кўк, пушти ранг, оч сиёҳ ранг ва ҳатто қирмизи тусларга ҳам эътибор қаратинг. Огоҳлантирамиз: ҳар куни бундай гўзал бўлиб юра олмайсиз, бироқ худди шу тарзда дўстларингиз даврасида ўтказиладиган кечалар уччун образингизни тўлдириб олиш мумкин.

Чиқариб ташлаш ўйини

Агар сиз қошларингизни мустақил тарзда тартибга келтиришга қарор қилган бўлсангиз, қатъий тарзда шошмаслигингизни тавсия этамиз. Бошланишида кўзларингиз ёйи орқали қошларингизга хаёлан вертикал линиялар ўтказинг, кўз қалами билан юқори сурилувчан қовоқнинг бурилишини такрорловчи нуқталарни белгилаб чиқиш мумкин. Сўнгра қошларни теришни бошлаймиз.

Бир қошни бошқасига мослаштириш учун, профессионаллар ҳар бир қошдан биттадан тукни олиб ташлашни тавсия этадилар – шунда сиз ўзгараётган тасвирни дарҳол сезасиз ва вазиятни ишнинг боришига қараб тўғирлаб қўясиз.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Тез орада тўй ва маросимлар кўпаяди, шу боис ҳам сиз қайтарилмас қиёфа эгаси бўлишингиз мумкин. Сиз хоҳлаган имиджга эга бўлишда кўп трендларни  излаш ва ўрганиш тўғри келади ҳамда  бунда классик макияж қўл келади. Ҳозир сизларга  ўзингизнинг қиёфангизда классик макияжни қандай яратиш ҳақида сўзлаб берамиз.

30-йиллар Голливуд услубидаги классика ўзининг оддийлиги ва кам нарса ишлатилиши билан машҳур бўлган. Голливуднинг “Олтин” даврида Одри Хепберн бунга мисол бўла олади. Классик қиёфа асосан идеал даражадаги юз кўринишини ташкил қилади. Биринчи ўринда, юз терисини диққат билан намлантириш керак. Бунинг учун Garnier Skin тўпламидан озиқлантирувчи кремни ишлатса бўлади. Naturals – ёшингизга мос ва терида ўзига хос хусусиятга эга. Дав креми билан шимдириб (бунга 20 дақиқа керак), макияж олди манбасидан суринг, чунки бу теридаги барча етишмовчиликларни яширади. Тональ кремдан масалан, L’oreal Paris дан  Infaillible терида ялтирамайдиган бир текислик ва чиннидек қоплама пайдо қилади.

Юз териси рангини идеал даражага келтиргач, иккинчи ишимиз пушти – қизил ёғупа суришдан иборат. Голливуд машҳурлари макияжни бўрттириб кўрсатишни ёқтирмаганлиги учун улар айёрлик билан  сал – пал билинарли тарзда ёғупадан фойдаланишади. Ёноқнинг тепа қисмига енгил сепилган шафтоли ва қорамтир ранглар қиёфага тиниқлик ва ёшликни беради. Шунингдек, хайлайтер (кучли ёрқинлик) ва енгил ёрқин тенларни ишлатиш яхши ёрдам беради, зинҳор буларни кўзга ишлатиб бўлмайди. Пешона ўртаси ва бурун орти ва иякларни ёритамиз, чунки булар ҳаммаси юзга чиннидек силлиқлик бахш этади..

Рельеф билан иш тугагач, макияжнинг кейинги босқичига ўтамиз, яъни кўзларни бўяймиз. Классиканинг афзаллиги у ҳаммага бирдек ярашади. Чиройли қарашларни кашф этиш учун аввало, кўзлар устига енгилгина қилиб оқ қалам ёки ёрқин тенлардан суриш керак, кейин киприклар устки чизиғи бўйлаб қора рангда текис ва ингичка қилиб чизилади. Кўзларга табиий қалинлик бериш, юқори даражада теп – текис ва нафис кўриниши учун кўз устига чизган маъқул. Чизиқча чизгач эса зиг –заг йўналишда киприкларни бўяш керак. Ўзингиз ўрганиб қолгандек, киприк устки қисмини қора тушда бўясангиз, унда киприк пастки қаторини жигар ранг тушда бўянг, қиёфангиз янада табиий тусга киради. 

Сўнгги ишимиз, энди лабни бўяймиз. Тантанавор  классик макияжда қирмизи лаб бўёғини суриш маъқул деб ҳисобланади.Чунки бу аёлларга назокат ва дидининг нозиклигини кўрсатади.  Масалан,  L’Oreal Paris дан Color Riche ранг тури ҳар қандай юз рангига мос келади. Агарда ўзингизга ортиқча диққатни хоҳламасангиз, Maybelline New York дан Color Sensational ни танланг. Синаб кўришдан қўрқманг ва классикани севинг, айнан шу орқали аёллар гўзаллигини сақлаб қолади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ёз – айнан енгил тажрибаларни қўллаш вақти. Зодагонларга хос баданнинг оппоқлигига ўрганиб қолганмисиз? Энди эса режаларни ўзгартирамиз ва сунъий тарзда бўлса ҳам, баданни офтобда қорайтирамиз.

Упа

Косметик маҳсулотлар орасида қорача рангли қизлар учун мўлжалланган кўпгина воситалар бор. Уларни ёрқин рангли тери соҳибалари ҳам бронзатор сифатида ишлатиши мумкин. Энг оддий ечимлардан бири – упанинг асал ва долчин, бронза ва олтин рангдагиларини танлаш. Таниқли маҳсулотлар орасида – шоколад рангидаги   Bourjois дан Delice De Poudre Peaux Claires упаларини кўрсатиш мумкин. Енгил суриш ва милт – милт ялтирайдиган пигментлар ҳар қандай макияжга ғоят гўзал нур берган ҳолда, ялтироқ қиёфани яратади.

Тонал асос

Шунингдек, енгил текстура ёрдамида терига исталган рангни бера оладиган тональ кремни суриш қулай ечимдир. Bourjois дан  BB Сream Bronzing тональ креми теридаги камчиликларга қарши яратилган, демак, у барча  нотекислик ва қизаришлар, қора нуқта ва акне (ҳуснбузар) ни яширади. Нозик жило ялтирамайдиган текстура билан Ўрта Ер денгизи қирғоғида терига офтобда қорайгандек ранг ва ёқимли жило беради. (Учрашувларга боришда тавсия этилади!)

Лосьон

Тери учун шимер (ялтиратувчи восита) ёки блеск (ялтиратувчи) лар афсонавий Victoria’s Secret  белгиси остида ишлаб чиқарилгандан сўнг бундай маҳсулотлар жуда долзарб аҳамиятга эга бўлди. Шундан кейин ялтиратувчи кремлардан фойдаланишни истовчилар мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Албатта, Makeup.uz тўпламида ўзига хос ечим - Flormar дан Shimmering Body Lotion бор. Лосьон терига нафақат гўзал ялтироқлик бағишлайди, балки уни фаол тарзда озиқлантириб, намлантиради. Восита терининг табиий эгилувчанлиги ва таранглигини ҳам сақлаб туради.

Ёрқин нур таратиб туринг ва ёз фаслида Makeup.uz билан биргаликда бетакрор бўлинг!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Қизлар неча ёшида пардоз қилишни бошлайдилар? Ҳеч бўлмаса, тахминан айтиб кўрамиз. Чамаси, 12-14 ёшлар бўлса керак. Эҳ, бу даврда пардоз бўйича қанчадан-қанча хатоларга йўл қўйилмайди! Лаблардаги эгри чизиқлар (камдан-кам ҳолларда баъзилар лабларини ташқи чизиқ бўйлаб бўяйди), тушь бўялиб кетган қовоқлар, жуда ҳам қалин, тўғри бўлмаган сурмалар... Албатта, ҳаракатчан қовоқнинг бутун юзасига суртилган битта рангдаги тен ҳақида ҳам эсдан чиқармайлик. Қошларни бўяш, консилер ва румянадан ҳам фойдаланиш мумкинлиги эса хаёлга ҳам келмайди. Бу хатоларнинг барчасига фақат балоғат ёшига ўтиш давридаги қизлар йўл қўядилар, деб ўйлайсизми? Афсуски, ундай эмас. Бундай хатоларнинг ярми йигирма ёшдаги, ҳаттоки йигирма етти ёшдаги қизларга ҳам бегона эмас. Буларнинг барчаси макияж бўйича шундай уқувсизликка барҳам беришнинг айни вақти эканлигини кўрсатиб турибди. Қачон? Ҳозироқ! Қаерда? Кейинги абзацданоқ бошлаймиз.

1. Биринчи хато – намлантирувчи асоснинг йўқлиги. Пардоз қилишдан олдин унинг остидаги асосни ёдга олиш керак. У тери турига мос келувчи ва одатий намлантирувчи крем бўлиши мумкин. У нафақат тонал кремнинг текис ёйилишига ёрдам бериб, терини юмшатади, балки тонал асоснинг янада узоқроқ вақт туришини таъминлайди. Хоҳишга қараб, намлантирувчи асосни суртиб бўлгач, унинг сўрилиши учун бир ёки икки дақиқа вақт ажратиш мумкин. Шундан сўнг ортиқча кремни олиб ташлаш учун юзни қуруқ салфетка билан бироз қуритиш лозим.

2. Макияж остига асос, тонал крем суриш, консилер ва упа билан ишлаш кўп вақт олади. Ахир бу пардознинг илк босқичлари, тўғрими? Йўқ, аслида, бундай эмас. Яхшиси, энг аввало, лаблар ҳақида ўйлаган маъқул. Уларга намлантирувчи бальзам суртинг. Кўпчилик буни бажаришмайди ва бу айнан иккинчи хатодир. Ахир бальзам суртиш қийин эмас. Юз рангини тўғирлашга кетаётган вақтда бальзам сингиб улгуради. Намланган лабларда эса исталган лаб бўёғи янада яхшироқ кўринади ва бир неча баробар кўпроқ вақт сақланиб туради.

3. Учинчи хато – тонал крем уқувсизларча ишлатиш. Ҳа, бунда ҳам барчаси осон эмас. Уни бутун юзга суртиш шарт эмас. Ҳамма тонал кремни юз терисига, ҳаттоки бўйинга ҳам ниқобдек суртиш керак, деб ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Бу профессионал текис чўтка билан бажарилади, сўнгра спонж (юмшоқ губка) билан текисланади. Шундайми? Аслида эса бундай ёндашув тери учун зарарли.  Аммо, афсуски, қизлар бу борада бир қарорга кела олмайдилар. Шунинг учун агар терининг камчилигини яшириш зарурати пайдо бўлса, тонал кремни айнан камчилик мавжуд жойларга суртиш лозим. Қоидаги кўра, бу Т-ҳудуд: пешона, бурун ва иякдир. Алоҳида ҳолатларда яна ёноқларга ҳам суртиш мумкин.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Қовоқлар учун Color Edition 24h Eyeshadow  тенлари

Яхши тенлар – исталган пардоз-андоз сумкасидаги ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган воситадир. Bourjois дан янги тенлар юмшоқ, майин тузилишга эга ва ноёб “крем-упа” формула туфайли терига биринчи марта суришдаёқ упа каби хусусиятини намоён қилади. Шу билан бирга, кучли тўйинган ранг ва ёрқинлик бахш этади.  Color Edition 24h Eyeshadow ўз софлигини 24 соат давомида йўқотмайди ва сифат жиҳатидан қовоқлар учун оддий тенлардан устунлик қилади.

Киприклар учун Lash maсhine туши

Кўзлар – кўнгил кўзгуси, киприклар эса унинг ҳошиясидир. Ҳар қандай аёл “қўғирчоқ” лардек нигоҳга эга бўлишни истайди ва бунда уларга тўғри танланган тушь ёрдам беради.  Bourjois дунёга киприклар учун янги тушь ости асоси - Lash Machine V1 Ultra Black ни намойиш қилди. У махсус толалардан ташкил топган бўлиб, киприкларнинг ҳажми ва узунлигини бир неча мартага оширади. Унинг устидан севимли тушингизни сурсангиз кифоя, натижа сизни, албатта, ҳайратга солади.

Liner Clubbing сурмаси (подводка)

Сурма-қалам – исталган қиз учун муҳим воситадир. Bourjois дан "Liner Clubbing" сурма-қалами қарашларингизни тундек қора ранг ва нам чизиқлар эффекти билан янада тўлдиради. Кичкина чўтка ёрдамида Bourjois дан сурма-қалам бир текис, кўзларингизнинг чекка чизиқларигача нафис ҳаракат билан сурилади. Ҳатто энг фавқулодда шароитларда ҳам сурма 8 соатдан кам бўлмаган муддатда сақланиб туради. Маҳсулотнинг асосий формуласи таркибига ялтировчи пигментларнинг юқори концентрацияси киради. Бу эса қарашингизга теранлик ва ифодалилик беради. 

Happy light консилери

Табиийлик – янги зийнатдир. Happy light консилери билан терингиз соғлом ва бир текис рангда жилоланади. Бу ёрдамчи таёқча бир неча сониялардаёқ кўзлар остидаги айланалардан халос бўлишга, ажинларни ва юз терисидаги турли камчиликларни беркитишга ёрдам беради. Терига жуда осон суртилади ва юзда узоқ вақт сақланиб туради.

 

City Radiance Foundation  тонал креми

Bourjois дан City radiance тонал кремининг асосий вазифаси – юзнинг нафис терисини атрофдаги зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишдир. Бу эса бугунги кунда катта шаҳарда яшовчи ҳар бир қиз учун жуда долзарб аҳамиятга эга. Нафис тонал крем ультрабинафша нурларининг таъсиридан сақлайди ва соғлом, ёрқин ранг беради. Енгил тузилиш эса терининг кун давомида эркин нафас олишига ёрдам беради!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ҳар бир аёл гўзал ва парвариш қилинган кўринишга эга бўлишни орзу қилади, аммо, барчага маълумки, бунга эришиш арзон иш эмас. Кўпинча люкс косметика, шубҳасиз, яхши маҳсулотларни таклиф қилади, лекин жуда қиммат нархлар туфайли уларга деярли эришиб бўлмайди. Шундай ҳолатда бизга «Middle-Market» (“Ўрта бозор”) косметикаси  ёрдамга келади. Ҳозир улар билан сизларни таништириб ўтмоқчимиз.

Ушбу категория  йирик талаб билан фойдаланиб келинади, чунки бу воситалар мақбул нархларда сифатни кафолатлайди. Ушбу категориядаги косметика воситалари орасида анча машҳур маркалар - Lumene, L’Oreal  Paris, Mary Key, Pupa, Bourjois ва бошқалардир. Агар Европадаги таниқли брендлар ҳақида гап кетса, Lookx, Makeup Store, Karaja, LCN каби маркаларни ажратиб кўрсатиш мумкин.  

Аммо агар бу косметика сифат жихатидан люкс косметикадан колишмаса, унда нархлар нима учун пастрок, номларининг катта кисми эса уйлантирадиган ва бутунлай нотаниш?
Жавоб - оддий! Хеч кимга сир эмаски, "канча киммат булса, шунча яхши" тамойили хар доим амал килавермайди. Люкс косметикаларнинг кийматига нафакат уларни ишлаб чикариш учун кетган харажатлар, балки ушбу махсулотларнинг обруйи ошиши хам хисобланади. Яьни биз махсулотдан хам кура, купрок бренд учун пул тулаймиз.
Одатда, махсулотнинг рекламаси учун харажатлар микдори унинг энг сунгги нархининг 50 %дан купрогини ташкил этади. Кутмаганмидингиз? Реклама хийлаларига берилишни тухтатишнинг вакти келди.

 

Демак, ручка ва ён дафтарчаларингизни тайёрланг, чунки биз сизга тез орада бизнинг мамлакатимизда ҳам топиш мумкин бўладиган сифатли ва нархи жуда қиммат бўлмаган ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот берамиз. Айнан қаерда топиш мумкин? Бу сирни Makeup.uz тез орада сизларга маълум қилади...

Lookx

Нозик хилқат эгаларининг барчаси учун ташқи кўриниш жуда катта аҳамиятга эга. Lookx каби ёрдамчи билан ҳар бир қиз гўзал кўринади. Lookx ўз харидорларига профессионал макияж учун декоратив косметика воситаларининг улкан ассортиментини тақдим қилади. Улар янги формулалар ва табиий хомашёлар асосида яратилган. Ўзининг ноёб таркиби туфайли ушбу косметика воситалари терининг узоқ вақт намланиб туришини ва барқарор натижасини сақлаб туради. Бу косметика аллергия келтириб чиқармайди, шунинг учун у барчага мос келади!

Makeup store

Ушбу категориядаги Европада машҳур маркалардан бири - Makeup store бренди косметика воситаларидир. Ушбу марка жуда катта сонли ишқибозларига ҳақли равишда эришган. Улар қаторига ҳаттоки Швеция қироллик саройи аъзолари ҳам киради! Агар ҳатто қиролича маъқул топган экан, унда биз ҳам уларни синаб кўрсак бўлади! Сизни демократик нархлар ва маҳсулотнинг юқори сифати хурсанд қилиши аниқ. Бунга табиий ингредиентлар ва ишлаб чиқаришнинг юқори технологиялари туфайли эришилган.

Sans Soucis

Sans Soucis – бу немис табиий косметикаси бўлиб, косметика маркалари дунёсида ягона ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот таркибига Баден-Баден шаҳридан келтирилган термал сув киради. Sans Soucis бренди мижозлари косметик воситаларнинг сифатига жуда талабчан, шунинг учун марка мунтазам юқори ўринда туради. Брендга 1939 йилда асос солинган ва у терининг турли хиллари учун парваришлаш воситаларининг тўлиқ спектрини таклиф қилади. Шунингдек, ушбу марка юқори сифатли декоратив косметика воситаларининг кенг палитрасини тақдим этади.

LCN

Германия – ихтирочилар мамлакати бўлиб, бу косметика воситаларига ҳам дахлдор. LCN – омадли бренд. У бутунлай ноёб формуладаги маҳсулотларни ишлаб чиқишга имкон берувчи ўзининг хусусий илмий-тадқиқот марказларига эгалиги туфайли харидорларнинг ишончини қозонган. Косметика таркиби ажойиб ва маҳсулотларга, одатда, синтетик моддалар қўшилмайди, бу эса кўпчиликни хурсанд қилади. Бренд маҳсулотларига тирноқларни мустаҳкамловчи, терини парвариш қилувчи, СПА-процедуралари учун воситалар ва ажойиб маникюр учун материаллар киради. Тирноқларингиз сиздан мамнун бўлади!

Умид қиламизки, «Middle Market» билан танишув сиз учун қизиқарли ва фойдали бўлди. Энди уларнинг бозорларимизда пайдо бўлишини кутиш қолди, холос!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Кўпчилик нима сабабдандир қизил лаб бўёғи ўзида вулгаризм белгисини мужассам этади ва у ҳамма замонавий аёлларга ҳам мос келавермайди, деб ҳисоблайди. Аммо бундай эмас. Шунчаки қизил лаб бўёғи атрофдагилар учун оҳанрабо кабидир, шунинг учун бундай ёрқин рангли лаб бўёғи билан нимани мослаб кийиш, нимани эса қатъиян кийиш мумкин эмаслигини билиш лозим.

Биринчидан, қизил лаб бўёғининг турли тусларидан бирини танлаб олиш керак. Ранг тери туридан келиб чиқади. Оддий қоидага амал қилинг: терингиз қанчалик қорача рангда бўлса, ўзингизга шунчалик тўйинтирилган ва тўқ лаб бўёғини танлашингиз мумкин. Масалан, Sans Soucis дан Perfect Lips Every Day 14 Red Pleasure лаб бўёғини танланг. Агар сизнинг терингиз оч рангда бўлса, совуқ рангли лаб бўёқларидан танлаш ҳақида ўйлаш лозим: клюква рангли, қизил ёқут рангли, лавлаги тусли, тўқ қизил тусли. Терисида иссиқ пигментлар мавжуд бўлган қизларга эса томат рангли, қип-қизил, маржон каби қизил ва шу рангнинг турли иссиқ тусдагилари мос келади. Масалан, Sans Soucis дан маржон каби қизил тусли Perfect Lips Every Day 10 Intense Coral лаб бўёғини танлаш мумкин.

Иккинчидан, қиёфа учун либос ва аксессуарлар танлаш ҳақида ҳам ўйлаш лозим. Қизил лаб бўёғи рақобатни ёқтирмайди, буни доимо ёдда сақланг. Агар қиёфангизда учтадан ортиқ қизил ранг учраса, яхшиси, лаб бўёғини нейтралроқ, масалан, оч жигаррангга алмаштирганингиз маъқул. Қизил лаб бўёғи casual услубидаги либослар билан идеал даражада мос келади. Агар дресс-код имкон берса, ялтирамайдиган қизил лаб бўёғи идоравий костюмлар билан аъло даражада уйғунлашади. Масалан, оқ ёки кулранг идоравий костюмга ёрқин ранг билан урғу берилса, бу қиёфага ўзига хослик ва жиддийлик бағишлайди. Қизил ранг билан жигаррангнинг уйғунлашуви ёмон вариант эмас. Фақат ишга мос қиёфани аксессуарлар билан тўлдириб юборманг, лаблардаги битта урғунинг ўзи иш жойида сезиларли кўринишда бўлиш учун етарлидир.

Учинчидан, юқорида таъкидланганидек, қизил лаб бўёғи – қиёфанинг маликаси, рақобатни кўтара олмайди. Шунинг учун макияж бажарилаётганда, киприкларнинг учларини бўяш ва бироз ранг беришнинг ўзи етарли. Агар бироз хийла ишлатган ҳолда, қора тушь эмас, балки жигарранг тушьдан фойдалансангиз, қиёфа янада табиийроқ чиқади, қиёфадаги асосий ролни қизил лаб бўёғи ўйнайди. Оқшом макияжи учун ҳам ушбу қоида қўлланилади, аммо бунда чизиқлар чизиб, қош чегараларини янада аниқроқ қилиб бўяш мумкин. Кўзга бериладиган урғунинг камлигидан қўрқишга ҳожат йўқ: ишонаверинг, қизил лаб бўёғили қиз исталган кечада сезилмай қолиши мумкин эмас.

Қизил лаб бўёғи – ўзига ишонган, фаол қизларнинг танлови. Аммо баъзан ёрқин ранглар барчага намоён бўлишга ёрдам беради ва қувватни оширади, шунинг учун жиддий экспериментларни синаб кўришдан ва эътибор марказида бўлишдан қўрқиш керак эмас. Балки бу сизга ёқиб қолар?

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Бьюти – гўзалик луғатида яқинда  “праймер” сўзи тез – тез пайдо бўлмоқда. Инглиз тилидаги primer сўзи тупроқнинг биринчи қатлами тарзида таржима қилинади. Бундай “қурилиш” сўзи қандай қилиб косметиканинг мўъжизали оламига тааллуқли бўлиши мумкин?

Келинг, эслаб кўрайлик, юзимизга косметика воситаларини қандай сурамиз: тональ креми, румяна, упа...Устма уст суриб ҳосил қилинадиган қатламлар худди деворларни таъмирлашга ўхшайди. Балки айнан шунинг учун ҳам макияж ости асосини шундай чет эл сўзи билан аташгандир.
Балким, кўпчилик қизлар учун ҳозирда ягона макияж ости асоси юз учун крем бўлса керак. Бу тўғрими? Бундай эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз. Юз учун кремнинг таъсири қандай? Махсус чуқурлаштирилган. Замонавий праймерлар жуда катта доирадаги мўъжизавий хусусиятларга эга: улар терини текислайди, тери рангини табиийликка яқинлаштиради, тешикчаларни қисқартиради, намлантиради (қуруқ терини), ялтиратмайди (ёғли ва аралаш терини), шунингдек, макияжнинг узоқ туришини таъминлайди. Улар ажинларни яшириш ва терининг гўзал ва соғлом кўринишини таъминлайди.

Умуман олганда, гапнинг қисқаси, тональ воситаларини  суришдан олдин теридаги камчиликларни яшириш мақсадида макияж ости манбаси қўлланилади. Праймерни танлашда, улар нафақат ўз текстураси бўйича, балки ранги ва қўлланилиш тартиби бўйича ҳам турли хил бўлишини билиш лозим. Праймер текстураси енгил бўлиш билан бирга, қалин ва оғир бўлиши ҳам мумкин. Биринчиси, терини юмшатиш ва унга жило бериш учун ишлатилади. Анча қалин бўлган макияж ости асоси терини озиқлантириш, тешикларни қисқартириш ва ялтирамаслик учун керак. Асослар рангларининг турли туманлиги ҳар хил мақсадларга хизмат қилади. Масалан, яшил рангли праймер одатда, антибактериал натижага эга бўлади ва қизаришни сезиларли даражада йўқотади. Агар асос оқ ёки кўк рангда бўлса, унда уни терини ёрқинлаштириш учун ишлатиш мумкин. Бундай асосни агар сепкилларингизнинг камроқ сезилишини хоҳласангиз, қўллашингиз мумкин. Пушти рангли асос агар юзингиз жуда ҳам оқ бўлса ёки соғлом бўлмаган нурсиз тусда бўлса, жуда ҳам асқотади. Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар праймерларни қуёшда қорайиш рангини берувчи эффект билан чиқаришади. Бундай косметик воситани қўллашда агарда терингиз ажралиб турувчи дефектларга эга бўлмаса, тональ воситаларидан воз кечиш мумкин.


Праймерлардан фойдаланиш.
1. Энг асосийсини эслаб қолинг: агар сиз чиндан ҳам ҳақиқий сифатли макияжни хоҳласангиз, унда сиз терини тайёрлашингиз керак. Макияжни суртишдан олдин терини қандай тайёрлаш мумкин? Бунинг учун уни тўғри озиқлантириш ва намлантириш керак. Терингизнинг туридан келиб чиққан ҳолда, озиқлантирувчи ва намлантирувчи кремни тўғри  танланг, иложи бўлса  юқори енгил текстурада бўлсин. Крем текстураси шу билан муҳимки, праймернинг қандай туриши ва бутун макияжнинг қандай бўлишига таъсир кўрсатади. Қуруқ тери макияжни олмайди – у тушиб кетади ва пала – партиш кўринишга эга бўлади. Терингизнинг озиқланишига охиригача қўйиб беринг. Шошилманг: агар ниманидир ортиқча суриб қўйган бўлсангиз, салфеткада артиб ташланг.

2. Праймерни тўғри танлаш учун аввало, терингизнинг қайси турга киришини билишингиз лозим: қуруқ терилар учун у  шаффоф бўлиши керак, ёғли ва аралаш тери учун – ялтирамайдиган. Шунингдек, праймерлар барча турдаги юзлар учун ҳам мавжуд, масалан, макияж ости асоси Sans Soucis дан Make up Base. Агарда ялтирамайдиган эффект берадиган праймерларни ишлатсангиз, рангига қаранг, сизнинг табиий терингизга жуда яқин бўлсин. Праймернинг максимал даражада енгил сурилиши учун аввалига ўша воситадан озгина билакнинг орқа томонига суриб кўринг, бунда у бироз қизиб олади ва янада суюқроқ ҳолга келади. Кейин нам спонж ёрдамида уни тери юзасига суртинг. Кўз ости соҳасидан бошлаган маъқул, кейин воситани пешона, бурун, ёноқлар ва иякка суртинг.


3. Праймер юзга сурилганда, уни яхши бўяганингизга амин бўлинг. Восита ингичка текис қатлам бўлиб сурилиши керак. Агар бу зарур бўлмаса, янада қалинроқ асос қатламини юзнинг муаммоли қисмларига суриш мумкин: Т-зонаси, кўз ости қисми. Воситани муаммоли жойларга бармоқларнинг ички қисми билан ажратиб чиқинг.



4. Тушуниб етганингиздек, макияж қилишда асосийси – шошилмаслик. Праймер сизнинг терингиз билан “дўстлашиши” ни кутинг, унинг сингишига имкон беринг. Праймердан сўнг тональ воситани суриш мумкин.


5. Ёдда тутингки, қовоқларнинг таъсирчан териси учун кўз ости қисмига мўлжалланган махсус праймерни қўллаш керак. Восита макияжни янада аниқроқ ва барқарор бажаришга ёрдам беради. Бундан ташқари, тенларингизнинг қанчалик ранг-баранглигига, уларнинг қанчалик жозибадор ва ёрқин бўлганига  амин бўласиз.

6. Агар сизга кўпроқ “нюд” услубидаги макияж ёки оддий, табиий ташқи кўриниш ёқса, праймер – сизга ёрдамга келади. Тери тузилишини текисловчи праймерлар аъло даражада мос келади, масалан, LCN дан Flawless Skin ва Sans Soucis дан Face Primer праймери.

Энди сиз праймер нималиги, унинг нима учун зарурлиги ва қандай қўллаш кераклигини биласиз! Уни қаердан сотиб олиш мумкинлигини ҳам билиб олайлик – албатта, Makeup Shop ;) дўконидан!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Упа – жуда тез ишлатиб бўлинадиган восита. Унга кўп пул сарфлаш керакмикан ёки бюджетга мос келувчи танлов имкони борми? Makeup Shop бу саволга жавоб топди!

Super Stay 24H упаси, Maybelline New York

Жуда яхши текисловчи эффектга эга ушбу пудра 6-7 соат давомида ўз эффектини сақлаб туради. Визажист Юрий Столяров уни бутун юзга катта чўтка билан айлана ҳаракатлар орқали суриш кераклигини тавсия қилади, бунда, айниқса, Т-зонага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Палитрада 4 хил тус бор – жуда ёрқиндан тўқ ранггача. Енгил қатлам ҳосил қилади, кенгайган тешикчаларни ниқоблайди. Аралаш турдаги тери учун жуда яхши танлов!

Нархи: 62 000 сўм

Bio Detox упаси, Bourjois

Тонал кремнинг ўрнини боса олади, қалин макияж қилишни хоҳламаган пайтингизда жуда қўл келади. Ёғли терилар учун ниҳоятда мос келади, шунингдек, кўчиб тушмайди ва яхши текислайди. Агар тери қуруқ бўлса, уни суришдан олдин намлантирувчи крем ишлатинг. Терига енгил ёрқинлик бағишлайди.

Нархи: 50 000 сўм

Alliance Perfect упаси, L’oreal Paris

Текстураси енгил, бошқа воситалар билан қийинчиликсиз бирика олади ва табиий рангга мослашади. Қуруқ терилар учун мос келади – тери кўчишларини сездирмайди. Агар сиз эрталабдан макияж қилган бўлсангиз, кечки вақт чўтканинг енгил ҳаракати орқали ушбу восита билан юздаги пардозни янгилаб олиш мумкин.

Нархи: 68 500 сўм

Flormar Wet and Dry упаси

Flormar дан ушбу ажойиб упа барчага манзур бўлади! Текстураси майин, юмшоқ. Қуруқ ҳамда нам ҳолатда қўлланганда ҳам гўзал пардоз! Ҳа-ҳа, спонжни намлаб олишингиз ва у билан юзингизга упани суришингиз мумкин. Бундай услуб орқали упа бутунлай тонал кремнинг ўрнини боса олади!

Нархи: 89 900 сўм

Bourjois Poudre Compacte Silk Edition упаси

Bourjois дан ушбу упа терини бир текис ва енгил қоплайди. У ажинларни текислайди ва ёғли ялтирашни йўқотади, кенгайган тешикчалар ва доғларни кўринмас ҳолатга келтиради. Бутун кун давомидаги бетакрор гўзаллик ва қулайликни кафолатлайди. Восита 8-10 соат давомида сақланиб туради, бунда пардоз сўнгги штрих пайтидагидек янги бўлиб туради.

Нархи: 56 000 сўм

Гувоҳ бўлганингиздек, ушбу упаларнинг барчаси ўз вазифасини аъло даражада бажаради, терининг турли хиллари учун мос келади. Харид қилишга шошилинг))

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Косметика воситаларидан фойдаланиш афсоналарида унинг аянчли оқибатлари ҳақида кўп айтилган. Аксарият ҳолатларда уларни муайян крем, лосьон, пудра ўзига мос келмаган аёллар ўйлаб топишган. Аммо энг аянчлиси қолганлар бундай гап-сўзларга ишонишади!

Афсона 1. Кўпчилик ёшликдаёқ қарилик ташвишини қилса, ажинлар камроқ бўлади, деб ҳисоблайди. 20 ёшдан ўз терингизга пилинг, лифтинг ва бошқа процедуралар билан зарар беришни бошласангиз, терининг ҳаётий фаоллигини бутунлай йўқотишга эришишингиз мумкин. Бундай ёшда фақатгина мос парвариш лозим.

Афсона 2. Терини ҳуснбузар ва бошқа муаммолардан бир неча дақиқада халос қилувчи воситаларни, баъзи кишиларнинг сўзларига кўра, кундалик равишда ишлатиш мумкин. Асло! Ахир кучли таъсир кучига эга воситалар терига салбий таъсир кўрсатади, натижада, терида янада кўпроқ  муаммолар юзага келади.

Афсона 3. Бунда парвариш воситасини алмаштириш тавсия этилади. Агар терини парваришлашга мўлжалланган маълум бир воситадан мунтазам фойдаланилса, у камроқ натижа беради, деган гапларга ишониш керак эмас. Косметик воситаларни улар шунчаки жонга теккани учун эмас, балки бошқа муаммолар билан курашишга тўғри келгандагина алмаштириш мақсадга мувофиқ. Аксинча, битта воситани мунтазам қўллаш кўпроқ самара беради.

Афсона 4 ёки “инкор қилиш синдроми”. Косметик воситалар, масалан, крем ёки лосьонларни ҳеч қачон қўлламаган ва бундан кейин ҳам қўлламайдиган маълум бир фоиздаги қизлар бор. Агар бундай воситаларни ишлатишни бошлаб, кейин тўхтатиб қўйилса, терига зарар етади, деган қўрқув уларнинг онг остига сингиб қолган. “Инкор қилиш синдроми” наркотик, гормонал, антидепрессант ва бошқа фаол воситаларни қўллайдиганларга хос. Косметикада бундай синдром мавжуд эмас. Бир неча кун ичида косметик воситалар туфайли 20 ёшга қариш ҳам фақатгина фотошоп орқали бўлиши мумкин, бошқа ҳолларда эмас.

Афсона 5 – мўъжизавий. Кўпчиликни қўрқитувчи хавфли гормонал косметика аслида БАД ларнинг таркибида мавжуд бўлган бир хил қўшимчалардир, улар самарали таъсир кучига эга эмасс.

Афсона 6. Турли фирма ва йўналишдаги косметикаларни аралаштириб ишлатиш мумкинлигига ҳеч қачон ишонмаслик керак. Битта сериядагиларни қўллаш ҳолатининг рекламаси – тўғри. Аралаштириш эса аллергияга олиб келиши мумкин.

Афсона 7. Терининг коллагенга ўрганиб қолиши – миф, миф, миф! Коллаген – бу органик элемент бўлиб, у суяк, тирноқ, соч ва инсон ҳамда жониворлар териси таркибида бўлади. Ягона эҳтиёткорлик – бу коллагенли воситани танлашда амалга оширилиши керак, буни эса мутахассис тавсияси асосида қилган маъқул.

Афсона 8. Глицерин терини қуритиб юбориши мумкин эмас, айниқса, косметик воситалар таркибидаги. Албатта, агар глицериннинг ўзи ишлатилса, тери қурийди, аммо кимдир бундай ишни қилмаса керак?

Афсона 9. Тунги кремни ётишдан олдин ишлатиш мумкин эмас. Уни уйқудан бир неча соат олдин қўлласа, тўғри бўлади. Шунда уни ишлатишнинг самарали таъсири сезилади.

Афсона 10. Ёғли кремларни совуқ пайтларда ишлатиш мумкин, аммо айнан кўчага чиқиш олдидан эмас. Бундай кремлардан одатдаги тартибда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Афсона 11. Пудра ва тонал асос бугунги кунда тешикчаларни ёпиб қўймайди ва улар нафас олади. Авваллари тешикларни ёпиб қўйиш ҳақидаги фикрлар адолатли эди. Олдинлари, 20 йил аввал.

Афсона 12. Бир неча тери турларига мос келувчи битта воситанинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўз-ўзидан тери бир неча турларга эга экан, универсал воситани яратишнинг имкони ҳам йўқ.

Бошқаларнинг хатосини қайтармаган маъқул. Индивидуал эҳтиёжларга, тери ва ёшнинг ўзига хос хусусиятларига идеал равишда мос келувчи косметика воситаларини қўллаган мақсадга мувофиқ.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ҳар бир пардоз-андоз воситаларига мўлжалланган сумкада тонал крем ва 2-3 та “сирли агентлар” бўлиши зарур. Уларнинг иши унчалик ҳам сезилмаса-да, аммо жуда муҳим. Ҳозир биз ана шундай воситалар ҳақида сўз юритамиз.

1. Тонал крем фойдалилиги бўйича анъанавий кундузги кремдан қолишмаган ҳолда, секин-аста идеал парвариш воситасига айланмоқда. Турли рангларга бой палитраси ва хилма-хил текстуралари, масалан, флюиддан тортиб, крем-упагача барчаси туфайли исталган турдаги тери учун индивидуал ёндашув асосида тери рангини таъминлайди. Юз терисининг мукаммал парвариши ва камчиликларни визуал яшириш учун Max Factor Skin Luminizer Foundation тонал асосидан фойдаланинг. Маҳсулотнинг фаол формуласи нафақат ҳуснбузар, яллиғланиш ва нотекисликларни самарали ниқоблашга, балки тери саломатлигини тиклаш учун қайғуришга ҳам ёрдам беради.

2. Бир пайтлар аёллар камчиликларни ниқоблаш учун кичкина сунъий ясама холлардан фойдаланишган. Биз эса бунинг учун корректорни ишлатишимиз мумкин. У зич қопламни таъминлайди, аммо терининг табиий кўринишини сақлайди. Максимал даражадаги табиий пардозга эришиш учун биз сизларга Max Factor дан Mastertouch корректорини тавсия қиламиз. Жило берувчи формуласи ва терини юмшатувчи аппликатор туфайли Mastertouch корректори терига ҳеч қандай из қолдирмасдан сингиб кетади.

3. Яна бир “яширувчи” восита – консилердир. У сиз оммага кўрсатишни хоҳламаган ҳар қандай камчиликни ниқоблай олади. Воситани кичик-кичик нуқталардек суриб олиб, бармоқларнинг юмшоқ жойи билан енгил уриш ҳаракати билан бўянг. Нигоҳларга янада мусаффолик бағишлаш учун консилер ёрдамида 3 та нуқта қўйиб олинг: каттасини – кўзнинг ички учига, кичикроғини – пастки қовоқнинг ўртаси ва ташқи учига суртинг. Батартиб ҳаракат билан воситани терига енгил сингдиринг ва кўкиш туслар ўрнига мукаммал текис рангга эга бўлинг. Dream Lumi Touch айниқса, кўз остидаги тўқ рангли айланаларни ниқоблашда самаралидир, чунки ундаги пигментлар текис терини ҳосил қилади.

4. Пардозни якунлашга жило берувчи таркиби билан хайлайтер (ёки иллюминатор) ёрдам беради. Садаф рангли заррачалари туфайли хайлайтер юзнинг алоҳида қисмларига жило беришга, унинг овал шаклини ҳосил қилишга ва ажинларни яширишга хизмат қилади. Ушбу мўъжизавий воситанинг тўғри ишлаши учун шунчаки бир неча қоидаларни ёдда тутишнинг ўзи кифоя. Ёноқларга у дам олган кўриниш беради. Буруннинг ён қисмларигача шаклини тўғирлайди, лабнинг усти ва пастки қисмидан ҳажм беради ва лабларнинг рельефини ҳосил қилади. Агарда сиз хайлайтерни кўзларнинг ички четларига ишлатадиган бўлсангиз, тери софликдан порлайди. Сизнинг пардоз-андоз сумкангизда Alliance Perfect хайлайтери аниқ узоқ вақт туради. У юзга ифодавий жило ва ҳажм бериш учун яратилган.

5. Ва албатта, мукаммал пардознинг асосий сири яхши кайфиятдир. Усиз пардоз идеал бўла олмайди! Ундан ҳар куни, албатта, фойдаланинг ва сиз ҳайратда қолдирадиган даражада гўзал кўринишга эга бўласиз!

Гувоҳи бўлганингиздек, мукаммал макияжни яратиш учун бор-йўғи 4 та восита ва биттагина сирнинг ўзи етарли. Умид қиламизки, бу мақола сиз учун фойдали бўлади!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ванилнинг нафис таровати, ультра урфдаги ялтирамайдиган ранглар фусункор қиёфангизга жуда ҳам мос келади.

KYLIE лаб бўёқлари универсал, улар деярли барча пардоз ва гардероб услуби билан уйғунлаша олади.

Лаб бўёқларининг текстурали консистенцияси суюқ, шу туфайли у яши сурилади, намлантирувчи компонентлари эса терини қуритиб юбормайди.

KYLIE лаб бўёқларининг таъсири ҳақиқатан ажойиб, бир дақиқа ичида бўёқ лабларда ялтирамаган ранг ҳосил қилган ҳолда қурийди.

Қўллашда ранг лаб чизиғи бўйлаб текис тарқалади, лабларнинг шаклини ажратиб кўрсатади. Лаб бўёғи суркалиб кетишга мойил эмас, уни доим тўғирлаб ва устидан бўяб туриш кифоя, бўёқнинг пигментацияси жуда яхши, зич ялтирамаган ранг ҳосил қилиш учун биргина ингичка қатламнинг ўзи етарли. Лабларда бўёқ сезилмайди ва юмалоқлар ҳосил қилмайди, бу эса рангнинг тозалиги ва тўйинганлигини ифодалашга ёрдам беради.

Ажойиб ранглар ҳар кун учун жуда мос келади, ҳар бир рангнинг ўзига хос афзалликлари бор, уларни таърифлар билан илғаш қийин, аммо камера ва ҳайратланган нигоҳларда акс этади.

Лабнинг ялтирамаган қатлами лаҳзалардаёқ атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилади. Мукаммал, мафтункор чизиқларнинг сири  эса KYLIE маркасининг қаламида яширин. Қаламлар олдиндан лаб бўёғи рангига мосланган ва тўплам ҳолида сотилади, шунинг учун мос ранг қидириб юришингизга ҳожат йўқ.

Лабларингизга кўзни қувнатадиган ҳажмни табиий чизиқлардан ярим миллиметр юқорига қалам суриш ёрдамида бериш мумкин. Аммо буни сезилмас ҳолатда бажариш лозим, сирингизни ҳеч ким билмаслиги керак. :)

Ўзининг нафис ва нозик текстураси туфайли қалам енгиллик билан лабларга сурилиб, уларнинг чизиқларини ажратиб кўрсатади.

 Уни уч хил усулда ишлатиш мумкин:

1) “ёлғиз” лаб бўёғисиз, лабнинг бутун юзасига суртган ҳолда;
2) Фақат лаб учун контур сифатида, лаб бўёғини суртишда енгиллик ва аниқлик бағишлаш учун;
3) Ялтирмайдиган лаб бўёғига асос сифатида, унинг барқарорлигини узайтирган ҳолда.

Ушбу маҳсулот ҳақиқатан жуда омадли чиққан ва дунёнинг кўпгина қизлари Kylie дан лаб бўёқлари ранглари коллекциясини кун сайин бойитиб бормоқдалар!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

NYX – АҚШдаги сифатли пардоз косметикалари орасида энг харидоргир маркалардан бири. Дунёга машҳур  NYX косметика маркаси 1999 йилдан бери ишлаб чиқарилади ва шу вақтдан буён кўпгина аёллар қалбини забт этиб келмоқда. Маҳсулотларнинг яхшилаб пигментлаштирилган, тўйинган ранглари, замонавий ва ажойиб дизайни ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Булар бренд машҳурлигининг асосидир. Мана 10 йилдан ортиқ вақтдан бери компания ўзининг сифатли, жалб қилувчи нархлардаги косметикасини тақдим этиб келмоқда.

Бутун дунё бўйлаб NYX профессионал пардоз косметикаси бренди сифатида катта обрўга эга, у жаҳон визажистлари томонидан бетакрор образларни яратиш учун ишлатилади.

NYX воситалари бошқа шу каби маркалардан тўйинган ранглар гаммаси ва ҳар мавсум чиқадиган кўпгина янги воситалари мавжудлиги билан ажралиб туради. NYX косметикаси ёрдамида турли образли макияжларни яратиб, исталган қиёфани ҳаётга татбиқ этиш мумкин. NYX косметикаси ёш қиз ва аёллар аудиториясига мўлжалланган. У ранглар борасида эксперимент қилишдан ва ёрқин бўлишдан, шунингдек, эсда қоладиган ва жуда жозибадор кўринишга эга бўлишдан қўрқмайдиган қиз ва аёллар учун мос.

NYX компанияси мунтазам ўз-ўзини такомиллаштириш ва маҳсулотларини кенгайтириш устида иш олиб боради, гўзаллик олами тенденцияларига амал қилган ҳолда янги маҳсулотлар яратиб, янги рангли ечимларни ишлаб чиқади. Фирма мутахассислари пардоз воситалари формуласини мукаммаллаштириш устида меҳнат қиладилар, бунда қаторга янги ноодатий рангларни, таркибга эса ўсимликлардан олинувчи парваришловчи компонентлар қўшишни ҳам ёддан чиқаришмайди.

Бизнинг сайтимизда Сизни NYX бренди маҳсулотларининг кенг каталоги кутмоқда, ундан ҳар бирингиз ўзингиз учунгина мос келувчи косметикани топа оласиз. NYX фирмаси томонидан тақдим қилинаётган маҳсулотлар спектри анчагина кенгайган ва ўз ичига қуйидаги категорияларни қамраб олади: пардоз косметикаси (кўз ва лаб учун), ранг берувчи ва текисловчи юз учун воситалар, румяна, праймер ва хайлайтерлар, профессионал линия, шунингдек, аксессуарлар.

NYX косметикаси, биринчидан, сифатлилиги билан ажралиб туради, шунинг учун пардоз воситаларини фақат ишлаб чиқарувчилар ёки сертификатланган дистрибьюторлардан сотиб олиш ўта муҳим. NYX нинг оригинал косметикасини бизнинг сайтимизда харид қилар экансиз, ўзингизни қалбаки маҳсулотлардан ҳимояланганлигингизни кафолатлаган бўласиз.

Аъло даражадаги сифат, кенг ранглар палитраси, барқарорлик ва терига ғамхўрлик – буларнинг барчаси NYX бренди. Ўзингиз учун NYX ранглар оламини бизнинг дўконимиз билан биргаликда кашф этинг.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ҳар бир аёл ҳаётида ҳеч бўлмаса бир маротаба ўзига “масс”, “мидл” ва “люкс” классдаги косметикалар ўртасида қандай фарқ бор?” деган саволни бериб кўрган бўлса керак. Makeup Shop жамоаси ўзининг севимли мижозларига ушбу саволга жавоб топишда ёрдам беришга қарор қилди!

Биз интернет кенгликларида ушбу мавзу бўйича келтирилган кўплаб маълумотлар, далиллар ва муҳокамаларни ўрганиб чиқдик. Маълумотлар максимал даражада ишончли бўлиши учун WDS к.м.н. илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси раҳбари Светлана Мателонинг эксперт хулосасини сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик. Маълумот учун: WDS илмий лабораторияси бу DRC компаниясининг бўлими бўлиб, парафармацевтика соҳасида инновацион формулаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. WDS илмий лабораториясида турли мутахассисликдаги технологлар, физиологлар, биолог, биокимёгар, фармаколог ва бошқа шифокорлар меҳнат қилишади. Лабораториянинг жамғармасида дунё бўйича патентланган маҳсулотлар формулаларининг 50 дан ортиқ патентлари мавжуд.

“Англаш лозимки, “масс-маркет” косметикаси, одатда, терига қандайдир сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бу уларнинг ингредиентлар таркиби билан боғлиқ, улар соғлом терининг нормал ҳолатини сақлаб туришга йўналтирилган бўлади. Шунинг учун маҳсулотлар таркиби кенг истеъмолчилар доирасига мос келадиган қилиб танланади. Қиммат косметик воситалар таркибига кирувчи кўпгина компонентлар нархига кўра бир неча баробар баландроқ туради. Шунинг учун уларни “масс-маркет” косметикаси сегментида ишлатиб бўлмайди.

Бундай воситалар косметологик бозорда кенг ҳолатда тақдим этилган, чунки улар истеъмолчиларни жалб қилувчи пастроқ нархларда бўлади, аммо бу воситалар, албатта, сифат жиҳатидан “мидл” ва “люкс-маркет”дан сезиларли равишда қолишади”.

 Масс-маркетга L’Oreal Paris, Max Factor, Revlon, Lumene, Garnier ва бошқалар киради.

“Мидл-маркет” косметикаси “масс-маркет” косметикасидан фарқли равишда янада юмшоқроқ консервантлари билан ажралиб туради, улар фаол компонентларнинг кўпроқ фоизини ўзида жамлайди ва қўллашда қулайлиги ҳамда янада сезиларли эффектлари билан характерланади. Аммо кўп ваъдалар берувчи реклама эълонларига қарамасдан, улар ҳеч қандай туб ўзгаришларни амалга ошира олмайди”.

“Мидл-маркет” косметикасининг айрим намоёндалари: Clarins, Clinique, Biotherm, Collistar, LCN, Sans Soucis ва бошқалар.

“Люкс-маркет” косметикаси муайян бир косметологик муаммоларни бартараф этиш учун ишлаб чиқилади, керакли концентрациялардаги, фаолликка йўналтирилган компонентларни ўз таркибида сақлайди.

Аммо кўп ҳолларда бундай косметиканинг нархи нафақат унинг ингредиентлар таркибига кўра, балки таниқли ишлаб чиқарувчилари билан ҳам белгиланади. Шунинг учун бундай косметикани олаётганда, баъзан машҳур бренд учун ҳам пул тўлашга тўғри келади. Аммо натижа ҳам узоқ куттирмайди ва барча умидларингиз ўзини оқлайди”.

Ушбу класс косметикалари: Christian Dior, Givenchy, Chanel, Clarins, Elizabeth Arden, Estee Lauder, Lancome, Helena Rubinstein, Guerlain, Nina Ricci, Versace, Clinique, Shiseido, Yves Saint Laurent, Sisley ва бошқалар. 

“Комсомоль ҳақиқати” («Комсомольской Правды») учун берган интервьюсида эксперт Светлана Матело ана шундай жавоб берган. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Қандай классдаги косметикадан фойдаланасиз? Биз билан ўз тажрибангиз ва фикрингизни ўртоқлашинг.

                                                                                          Манба: https://www.kp.ru/daily/26620/3637307/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Shiseido машҳур япон косметика маркаси ҳисобланади. «Shiseido» сўзи ўзбекчада “бахт уйи” деган маънони билдиради. Ушбу фирма даставвал фармацевтик ташкилот сифатида фаолиятини бошлаган. Аммо 1987 йилга келиб, компания косметика ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. Компания фаолиятининг асосида 5 та асосий принцип ётади:
1. Ўз харидорларига ҳурмат,
2. Маҳсулот сифати,
3. Ўзаро ривожланиш ва можароларга бормаслик,
4. Самимийлик ва
5. Барқарорлик.
Диққатга сазовор жиҳати, ушбу фирма – энг яхши француз корпорациялари, элит косметика ва парфюмерия ишлаб чиқарувчилари билан бир даражада турувчи, Европада яратилмаган, саноқли машҳур компаниялардан бири.

Shiseido терининг нафас олишига, ҳатто макияж қатлами остида ҳам тешикчаларни ёпиб қўймасликка ёрдам берувчи воситаларни ишлаб чиқаради. Ушбу косметикадан маълум вақт фойдаланмай, “дам олиш” шарт эмас. Компаниядаги барча косметик воситалар линияси ривожланган технологияларни қўллаган, шарқона анъаналарга моҳирона мос келган ҳолда яратилади. Бугунги кунда Shiseido тараққий топган косметик компания сифатида мода оламида қоидаларни яратувчи ҳисобланади.

Эндиликда ушбу аъло даражадаги бренд косметикаларини  Makeup Shopда топиш мумкин! Биз сизлар учун ажойиб Shiseido дан баҳор учун 5 та энг яхши муҳим воситаларни танладик!

Албатта, бу рўйхатга Refining Makeup Primer юз учун праймери кирмаслиги мумкин эмас.

Ушбу текисловчи макияж ости асоси тери рангини такомиллаштиради, кенгайган тешикчаларни ниқоблайди, майда ажинларнинг кўринарлилигини камайтиради. Shiseido Refining Makeup Primer базаси терига соғлом нур ва аъло даражадаги, табиий кўриниш туҳфа этади. Натижавийликни бутун кун давомида сақлаб туради.

Табиий образни яратиш учун текисловчи макияж ости асосини тонал асосни қўлламай туриб ҳам ишлатиш мумкин. Ушбу восита баҳсга ўрин қолдирмайдиган афзалликларга эга: тонал воситани суртишни енгиллаштиради, макияжнинг софлигини бутун кун давомида сақлайди ва терини намлантиради. Тешикчаларни беркитиб қўймайди, исталган рангдаги терига мос келади, бир текис тарқалади.

Ажойиб баҳорги макияж кўз атрофидаги тери учун мўлжалланган Sheer Eye Zone Corrector корректорисиз мукаммал бўлмайди. Корректор жуда қулай ўрамда. Маҳсулотни меъёрида олишга мўлжалланган чўткача воситани ишлатишда тежамкор бўлишга ёрдам беради. Воситани ишлатиш учун керагидан ортиқ сиқиб чиқариб қўйиш хавфи йўқ, одатда, бу ҳолат тюбик идишларда рўй беради. Зичлик даражаси етарлича суюқ, шу туфайли у енгил бўялади ва майда ажинлар сиртида юмалоқланиб қолмайди. Умуман қуритиб юбормайди ва кўз атрофидаги нафис терига зарар келтирмайди. Чунки у парвариш учун чиқариладиган маҳсулотларга қўйиладиган барча талабларга мос равишда ишланган. Текстураси енгил, аммо пигментлаштирилган, ҳидсиз, корректор кўз остидаги тери рангини чиройли тарзда текислайди, бироз ёқинлик беради, хира ёки ғайритабиий кўринмайди, кўз ости кўкаришларини яхшилаб беркитиш учун бемалол қатлам ҳосил қилиш мумкин. Бутун кун давомида сақланиб туради.

“Қимматбаҳо ёрқинлик эффекти”. Сиз нозик ёритиш деган тушунча ҳақида кўп марта эшитган бўлсангиз керак. Жило берувчи косметик воситаларни яхши кўрувчи барча блогерлар фақат шу ҳақда гапиришади. Аммо ростан ҳам шиммер ва ялтиратувчисиз юзга қимматбаҳо ёрқинликни берувчи восита бормикан? Эътиборингизга юздаги қиёфани қандайдир мўъжизавий тарзда ўзгартирувчи, уни парваришланган ва авайланган кўринишга келтирувчи ажойиб воситани ҳавола этамиз. Барқарорлик бутун кун давомида аъло даражада сақланади. Барчаси люкс косметиканинг энг яхши анъаналарига мос. Luminizing Satin Face Color румянаси жуда ҳам ёқимли, нафис текстурага эга, яхшилаб прессланган, чўткага ботирганда, атрофга тарқаб кетмайди, шунинг учун маҳсулот узоқ вақт қўллашга етади. Юзингизга табиий жило ва қиёфангизни бутунлай ўзгартириб юборувчи қизил-пушти тус беради.

 Идеал ранг ва табиий румянани танлаб олдик. Энди эътиборни кўзларга қаратиш вақти келди. Биргина қараш ва киприкларнинг ҳаракати билан барчани доғда қолдиришни истайсизми? Унда сизга Shiseido Full Lash Volume максимал ҳажм учун тушь керак бўлади. Тушь нигоҳларга такрорланмас ифодавийлик бағишлайди, шу билан бирга, киприклар тугалланмасдек туюлади. Full Expression Brush® чўткаси туфайли тушь киприкларни кўтаради ва уларни янада қалин кўринишга келтиради. Чўтка ҳар бир киприкка унинг қалинлиги, узунлиги ва структурасидан қатъий назар, керакли ҳажмни бера олади. Формула асосида инновацион пигментлар уйғунлиги ва икки хилдаги воск ётади: эластик Volume Up Wax ва барқарор Curl Up Wax. Улар киприкларга узунлик, ҳажм ва чўтканинг ҳар бир ҳаракатида керакли қайрилишни ҳадя этади, бунда киприклар ёпишиб қолмайди. Black Luminous Pigment инновацион қора пигмент қараганда, натижани янада оширишга ёрдам беради, бунда киприклар янада эффектлироқ кўринади. Таъсирчан кўзлар учун мос келади. Тушь таркибида қўшимча қоришмалар мавжуд эмас ва офтальмологлар томонидан синалган. Тер ажралиши ва себумларга қарши барқарор. Макияжни ўчириш учун махсус восита талаб қилмайди, илиқ сув билан енгил ювилади.

Демак, ўзимизнинг ҳайратда қолдирадиган қиёфамизни Shiseido дан жуда керакли маҳсулот билан якунлаймиз. Намлантирувчи қуёшдан сақловчи восита спрей шаклида бўлиб, таркибида ёғ мавжуд эмас ва тез ҳамда қулай қўллашни таъминлайди. Олдинда бизни фақат қуёшли ва иссиқ кунлар кутмоқда. Қуёшни барчамиз яхши кўрамиз, аммо агар сиз, иложи борича кўпроқ, ёш ва гўзал бўлиб қолишга қизиқсангиз, терини ундан асраш керак эмас. Sun Protection Spray терини А ва В ультрабинафша нурлари спектридан сақлайди, анчагина енгил текстурага эга ва терида бир неча бор суртилгандан сўнг ҳам кўринмас ҳолатда бўлади. Бу мўъжизавий восита жуда яхши намлантирувчи хусусиятларга эга, тери қуришига қарши курашади ва тери намланишининг оптимал даражасини сақлаб туради. Пушти олма барглари экстрактидан таркиб топган, у жуда яхши антиоксидант ҳисобланади ва ультрабинафша нурлари таъсири натижасида ДНК нинг зарарланиши олдини олади. Таркибида ксилитол мавжуд, у терини юмшатади ва унинг янада соғломроқ кўринишини таъминлайди. Қўллаганда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Сувга чидамли хусусиятлари мавжуд. Тер ажралганда, ҳимоявий таъсирини йўқотмайди.

Биттагина спрейда шунчалик афзалликлар ва фойдали хусусиятлар бор. Тери учун шундай туҳфадан воз кечиш ва қўлламаслик мумкинми? Баҳорги қиёфани яратишда сиз нималардан фойдаланасиз? Бизга ўзингизнинг севимли, уларсиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайдиган маҳсулотларингиз ҳақидаги маълумотларни жўнатинг.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Бугун косметика воситалари ёрдамида тери билан боғлиқ муаммоларни тез ва самарали яшириш имкони мавжуд. Яхши ухламаганлик натижаси кўз остидаги тўқ рангли айланалар ва муаммоли қисмларда яллиғланиш, ҳуснбузар тошмалар ёки аллергия кўринишларида намоён бўлади.

Тонал воситалар ва уларнинг замонавий турлари ҳақида ушбу мақолада батафсил сўз юритамиз!

Тонал крем. Уни юз, бўйин, кўкракларгача бўлган қисмга суртиш мумкин. Кремли текстура тери қатламларидаги муаммоларни яширишга мўлжалланган. Бундай кремларнинг юзлаб кўринишлари мавжуд, кремни мақсадингиз ва тери турига қараб, диққат билан танлаш лозим.

 Крем-камуфляж тонал асоси мавжуд. У пигментли ва туғма доғларни, чандиқлар ва жароҳат изларини беркитади. Крем-камуфляж кўпроқ кинематографияда гримчилар томонидан ишлатилади.

Парваришловчи тонал воситалар кўзга ташланадиган муаммолари бўлмаган яхши терига эга қизлар учун мўлжалланган. Улар терини намлантиради ва озиқлантиради, ялтиратмайди, юз рангини текислайди.

BB (Blemish Balm) кремлар терини профессионал даражада намлантиради ва ҳимоялайди. Сиз юзингизда текис рангга эга бўласиз, майда камчиликлар эса беркитилади. Уларни кичик камчиликлари мавжуд терилар учун қўллаш тавсия этилади.

 СС (color correction) креми юз рангини пигментли қисмчалар ҳисобига яхшилайди ва терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. СС кремни ишлатгандан сўнг, терингиз соф ва жилоли кўринади, эндигина гўзаллик салонидан чиққандек тасаввур уйғотади.

 Шунингдек, тонал мусс ёки суфле хиллари ҳам мавжуд. Улар тонал кремдан ўзининг текстураси билан ажралиб туради, уларни ички консистенцияси ҳисобига суриш осонроқ, юзда “пленка” каби қатлам ҳосил қилмайди.

Упа – қуруқ тонал восита бўлиб, компактли ёки кукун, шунингдек, шарчали кўринишда бўлади. Терини ялтирамайдиган кўринишга келтиради ёки унга жило беради, майда тери камчиликларини яширади ва уни гўзал ҳолатга келтиради.

Корректор ёки консилерлар катта бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади, шунингдек, ҳуснбузарлар, яллиғланишлар ва кўз ости айланаларига қарши қўллаш учун мўлжалланади. Юқори даражадаги натижага эришиш учун уларни бошқа тонал воситалар билан уйғунлаштириб ишлатинг. Умид қиламизки, энди косметика олами сизга янада тушунарлироқ бўлди ва сиз дўконлардаги тонал кремларнинг бир-биридан фарқини ажрата оласиз ҳамда айнан ўзингизга мос келувчи воситаларни топасиз!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Бу воситани суртишнинг энг муҳим сири – енгил ҳаракат билан тепадан пастга ҳаракатланишдир, айнан мана шу ҳаракат терини ипакдек майин ва юмшоқ қилади.

Терининг яхши парваришланган кўринишига эга бўлиш  учун мутахасссис бўлиш шарт эмас – уй шароитида сочилувчан упадан фойдаланиш мумкин. Агар кун давомида макияжни тузатиш керак бўлиб қолса, унда қўлингиздаги  ихчам упадан фойдаланишингиз мумкин. Буни суртиш учун Т-зонадаги қолган ёғларни артиб ташлаш лозим, чунки у аввал суртилган грунтовка ва упа қатламига шикаст етказмаслиги керак.

Крем – упани суртиш

Бу мўъжизавий – восита оддий пахтали спонж билан суртишга қулай, ҳам қуруқ, ҳам нам ҳолда:

- Аввало, юзни енгил текстурали крем билан намлантириш ва зарур бўлганда ортиқчасини салфетка ёрдамида олиб ташлаш лозим;
- Ундан кейин енгил силаш ҳаракатлари билан озгина миқдорда крем – упани суртиш лозим;
- Пешонадан суртишни бошлаш лозим, доимий унинг четлари бўйлаб сочнинг ўсиш чизиғигача воситани суриб бориш лозим. Ундан кейин айлана ҳаракат билан упа чаккага суртилади ва юз ҳамда бўйинга   тақсимланади.
- Кўз атрофида упани суртишда жуда эҳтиёт бўлиш лозим, бунда чўткалардан фойдаланиш керак: шундай қилиб нозик терига зарар етмайди,  восита эса киприккача яхши тақсимланади;
- Упани суртишни якунлашда буруннинг учида тугатилади, бундан кейин эса термал сув ва сочилувчан упа ёрдамида натижа мустаҳкамланади.

Эътибор беринг!

Мутахассислар доимий терисида муаммо бўлган  ва катта тешикчалари бор юзларга крем – упадан фойдаланишни тавсия қилишмайди.

Минералли упани суртиш

Қоидага кўра, бу упа сифтер билан махсус идишчада (қопқоғида тўри билан) сотилади,  улар косметикани меъёрлашда қўл келади.  Суртиш учун эса упа қўядиган момиқдан тортиб, спонжлардан воз кечиб,  махсус чўткалардан фойдаланиш лозим, бу ҳолатда уларнинг қўлланилиши бутунлай ноўрин. Чўткани ҳам табиий жундан тайёрланганини танлаш лозим. Шу орқали воситани суртишда қалинликни назорат қилиш анчагина осон бўлади.

Минералли упани суртиш жараёнининг ўзига келадиган бўлсак, бу айлана ишқаловчан ҳаракатлар бўлиши керак. Ҳаммасидан яхшиси юзнинг контуридан бошлаган маъқул, ундан кейин пешана, ёноқлар ва иякларга ўтиш мумкин. Юзга янада табиий кўриниш бағишлаш учун ундан сўнг юзга упадан енгилгина уринг. Шу орқали воситанинг ранги тери ранги билан уйғунлашиб кетади ва упа суртилгандек кўринмайди.

Бронзатор, сочилувчан ва ихчам упани суртиш

Биринчи ўринда таъкидлаш лозимки, ушбу саналган ҳар бир восита ўзига хос хусусиятларга эга, улар суртиш услубига таъсир қилади:

- Бронзатор упалар жилосиз, шу билан бирга, ёрқинлик бағишловчи қисмчаларга эга бўлиши ҳам мумкин. Улар юздаги текис “сунъий” загарни ҳосил қилишда бетакрор. Аммо уларни ҳам аввал бўйин ва унинг остки қисмига қора доғлар пайдо бўлиб қолмаётганини кузатган ҳолда суртиш лозим. Бронзатор упанинг янада тўқроқ ранглилари орқали румянанинг ўрнини босиш мумкин, ёрқин ранглилари туфайли эса чарчаган терига софликни қайтариш мумкин.
- Сочилувчан упани суртиш матодан қилинган спонж ёки чўткаларсиз бўлмайди. Улар ёрдамида кукунсимон восита юзда текис ва бутунлай енгил қатлам бўлиб ётади. Рангни тўғри танлаш орқали терининг идеал ва бутунлай табиий кўринишини таъминлаш мумкин.
- Ихчам (компакт) упалар “бурунни озгина упалаб олиш” керак бўлган вазиятлар учун яхши, шунинг учун улар универсал ўзи билан олиб юришга мўлжалланган вариант ҳисобланади. Уларни ҳам спонж билан суртиш лозим. Бу ҳолатда ҳам матоли, ҳам губкали спонж мос келади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Косметика ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини реклама  қилиш учун  кўплаб усуллардан фойдаланишади. Бьюти – блоггерлар жуда кам маълум маҳсулотларни уларга ёққани сабабли эмас, балки бунинг учун уларга ҳақ тўлангани боис кўкларга кўтариб мақташади.  Бундай рекламани “нопок” деб аташ мумкин эмас. Энг ёмони, илмий текшириш марказларига ишлаб чиқарувчилар синовлардан муайян натижаларни айтишлари учун пул тўласалар. Албатта, баъзида текширувчилар шунчаки хато қилишади, лекин бундай ҳолат камдан – кам. Айнан ҳар доим  ишончли текширувлар бўлмаганлиги учун ҳам харидорлар парабенсиз косметикаларни ёки органик косметикаларни оммавий тарзда сотиб олишади. Демак, келинг ҳозир косметика ҳақида қандай янглиш фикрлар борлигини кўриб чиқамиз.

Органик косметика

Ҳозир бозорда олдинги ўринни эгаллаган табиий косметика аслида умуман табиий эмас. Маҳсулотнинг таркибида органик маҳсулотлар борлигини ўрамда кўрасиз, улар орасига ҳатто табиий компонентлар ҳам киритилган бўлиши мумкин, аммо бу компонентлар шунчалик кўп қайта ишлаш босқичларидан ўтганки, уларда ҳеч қандай табиийлик қолмаган. Кўпчилик табиий косметика бутунлай безарар деб ҳисоблайди. Бу жуда янглиш фикр. Агар сизнинг парвариш воситаларингиз бутунлай табиий компонентлардан тайёрланган бўлганида эди, уларнинг яроқлилик муддати бир йил эмас, икки кун бўлар эди. Бундай узоқ яроқлилик муддатига косметик маҳсулотларга консервантларни қўшиш ҳисобидан эришилади. Албатта, табиий консервантлар ҳам мавжуд, аммо улар сунъийларидан ҳеч қанча яхши эмас.

         Органик косметика оддий косметикалардан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Қадоқда сиз кўраётган табиий маҳсулотлар оддий косметикада ҳам учрайди. Оддий косметика анча арзон ҳам туради. Масалан, салицил кислотаси биринчи марта тол экстрактларидан олинган. Ҳозир буни саноат йўли билан амалга оширишмоқда. Салицил кислотани олиш учун карбонат ангидрид гази билан фенолят натрийни аралаштириш лозим. Аммо ҳеч ким ишлаб чиқарувчининг крем таркибида тол экстракти мавжудлигини ёзишини тақиқламайди, тўғрими?

 Минерал ёғ - ёмон

Минерал ёғ нефтдан олинади. Буни билгандан сўнг, минерал ёғлар қўшилган косметикадан фойдаланиш қўрқинчли туюляптими? Қўрқишнинг ҳожати йўқ, чунки косметика учун минерал ёғларни тайёрлашда нефт фракцияси кўпгина тозалаш босқичларидан ўтади. Дарвоқе, бу ёғларни қўллашга АҚШ ва Буюк Британияда рухсат берилган, бу эса унинг хавфсизлигини билдирувчи яна бир кўрсаткичдир.

Айрим ишлаб чиқарувчилар минерал ёғларни қўллаш мумкин эмаслиги, чунки улар инсон саломатлигига зарар келтиришини бутун дунёга исботлашга ҳаракат қиладилар. Бу ҳам ёлғон. Аксинча, минерал ёғлар терига сингиб кетмайди, балки унга ингичка плёнка бўлиб ётади, бу эса терининг кун давомида юмшоқлигини таъминлаб туради. Шунингдек, шундай тадқиқотлар ҳам ўтказилганки, олимлар бу орқали ушбу ёғлар тери саратонига олиб келиш-келмаслигини аниқлашга уринганлар. Жавоб эса – йўқ, олиб келмайди. Бундан ташқари, минерал ёғлар туфайли комедонлар (ҳуснбузарларнинг бир тури) юзага келиши мумкин, деган гаплар ҳам қулоққа чалинади. Бу миш-миш 10 йил аввалроқ рад этиб бўлинган. Таркибида 30 %гача минерал ёғлар мавжуд бўлган косметика комедонларнинг вужудга келишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги исботланган.

Парабенлар

Парабенлар – консервантларнинг катта гуруҳи. 1960 йили озиқ-овқатларни парабенли бирикмаларни қўшиш орқали консервалашга ҳаракат қилишган. Аммо ушбу ғоядан тезда воз кечишган, чунки егулик ўзгача таъмга эга бўлиб қолган. Лекин 1975 йили парабенларни қўллашнинг янги усули топилган. Шу йилдан ушбу консервантларни лосьон, крем ва бошқа косметик воситаларга қўша бошлашган, бу уларнинг яроқлилик муддатини оширган.

2002 йили олимлар кўкракдаги саратон ўсмалари ва косметикада парабенларнинг қўлланилиши ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлашган. Тадқиқотчилар парабенлар аёллар организмидаги гормонлар синтезига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаганлар. Аммо 3 йилдан сўнг парабенларнинг қонга чуқур сингиб кира олмаслиги, шу билан бирга, кўкрак саратонини келтириб чиқармаслигини исботловчи далил топишган.

Дезодорантлардаги алюминий

Сиз таркибида 0% алюминий мавжуд деб ёзилган дезодорантларни дўконларда ҳеч учратганмисиз? Гап шундаки, Буюк Британияда алюминий сут безларида ўсимта пайдо қилиши аниқланган тадқиқот ўтказилган. Олимлар қандай қилиб бундай хулосага келганларини биласизми? Улар буни қўлтиқ ости чуқурчаси кўкракка яқин жойлашгани билан боғлашган.

Бу тадқиқот кўпгина саволларни келтириб чиқаради. Биринчидан, у жуда қўпол хатоликлар билан ўтказилган. Тадқиқотни ўтказган шифокор бор-йўғи 17 нафар инсонни текширган, албатта, бу ишончли натижаларни олиш учун етарли эмас. Иккинчидан, ҳеч ким ўсимталар алюминийни ўзига тортиб олишини эмас, балки аксинчалигини исботлай олмаган. АҚШда дезодорантларнинг қўлланилиши ва ўсимта пайдо бўлиши орасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас деб ҳисобланади. 

Силиконлар терига зарар келтиради

Силиконлар – моддаларнинг анчагина катта гуруҳи. Косметика саноатида кўпроқ диметикон қўлланилади, у ҳидга эга эмас ва тери функциясини ўзгартириб юбормайди. Силиконлар терини қоплаб туради ва ўзини-ўзи намлантириб туришга имкон беради. Бунда тери кислород ҳам олади, шунинг учун у силикон плёнка остида димиқиб қолмайди. Бундан ташқари, силиконлар теридаги нотекисликни тўлдиради, бу эса мукаммал қопламни ҳосил қилишга ёрдам беради. Силикон қўшиш орқали косметикани қўллашда бажариладиган энг муҳим иш – юзни кечаси яхшилаб ювиб ташлашдир.

Одамлар қандайдир миш-мишларга тезда ишонишади ва ахборотни текшириб кўришга ҳаракат ҳам қилишмайди. Умид қиламизки, энди сиз косметикага қўшиладиган кўпгина компонентлар, миш-мишларда айтилганидек, зарарли эмаслигини англаб етасиз.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Кўпинча пардоз учун чўтка харид қилаётганда, улар қайси турдаги косметика учун мўлжалланганини ва улардан қандай тўғри фойдаланиш кераклигини билавермаймиз. Тушунган ҳолда харидларни амалга оширишингиз учун қандай қилиб анжомларни тўғри танлаш ва уларнинг ҳар бири пардознинг қайси босқичида зарур бўлиши ҳақидаги ушбу мақолани тайёрладик.

Дўкондаги пардоз учун мўлжалланган чўтка ва анжомларнинг кўпчилиги профессионал визажистларга мос келади, биз, яъни оддий гўзаллик шайдолари учун эса анча оддийроқ, соддароқ воситалар зарур. Аммо бетакрор пардозни яратиш учун зарур бўлган жуда қулай ва чидамли бир қанча чўткалар мавжуд. Уларни қандай қўллаш кераклигини тушунишингиз учун биз визажистдан 10та асосий инструментларни танлаб, уларни қандай ишлатиш ҳақида батафсил маълумот беришини сўрадик.

Дуофибра катта чўткаси

Тонал асос ёки хайлайтерни суриш учун ўта зарур must-have восита – бу Foundation Make Up Pinsel чўткасидир. Кўп вазифали ва чидамли, у ҳар қандай воситани терига текис суради. Жун таркибининг ярми табиий, унинг қолган ярми синтетик бўлгани туфайли чўтка суртилаётган воситани ўзига жуда кўп шимиб олмайди. У билан румяна, хайлайтер ёки упани чиройли ва текис суриш мумкин. Барчага мос келади. Пардоз учун яхши, қиммат бўлмаган намуна сифатида Foundation Make Up Pinsel LCN чўткасини кўрсатиш мумкин.

Дуофибра ўртача чўткаси

Ўртача ҳажмдаги чўтканинг қўлланилиши худди катта ҳажмлилиги билан деярли бир хил, аммо воситани суртиш майдони бироз кичикроқ бўлгани туфайли чўтка пардознинг майда қўшимча ишларини бажаришга жуда мос келади. Агар майда камчиликларни беркитиш ёки консилерни кўз остига суртиш керак бўлса, ушбу чўтка энг яхши ёрдамчига айланади.

Қошлар учун эгилган чўтка

Classic brush angled, synthetic fibres эгилган чўткаси – исталган текстурадаги воситалар билан қошларни бўяшга жуда мос келади, масалан, қошлар учун мўлжалланган бўёқ ёки теньларни суриш мумкин. Табиий жунли чўтка синтетикалиси билан солиштирганда, унчалик ҳам бўйсунувчан бўлмайди. Ўзингиз учун мос келадиган кенгликдаги чўткани танланг ва қалин қошларни бўяб, тушьланг ёки текис чизиқ ҳосил қилинг. NYX дан Pro Brush Dual Brow чўткаси сиз учун ҳақиқий топилмага айланади!

Smoky eyes учун чўтка

Бизнинг энг севимли чўткаларимиздан бири – бу Classic Eyeshadow brush large round, dark sable hair чўткасидир. Унинг ёрдамида исталган тўқлик ва мураккабликдаги смоки-айз услубини ҳосил қилиш мумкин. У алмаштириб бўлмас ёрдамчи! Ҳатто агар сиз нопрофессионал визажист бўлсангиз ҳам, бу мўъжизакор восита ҳаммасини сиз учун ўзи бажаради. Чиройли бўяйди, тень ёки бўёқлар қатламини ҳосил қилади, қуруқ ва кремли текстураларни бирдек эплай олади. Ушбу кичкинтой восита туфайли смоки мукаммал ҳолатга келади.

Консилер ва тонал асос учун спонж

Beauty Blender спонжлари –  текис, кам сезиларли рангни ҳосил қилиш учун ажойиб анжом. Улар тонал асос енгил ва текис ёйилиши, тешикчаларни беркитиши учун яратилган. Beauty Blender ни қўллаётганда, артувчан эмас, балки секин-секин урган ҳаракатлар билан суртиш керак. Beauty Blender спонжи нинг оч яшил рангини консилерни пастки қовоққа, кўзларнинг ички учига ва бурун-лаб қисмига суртиш учун қўллайман.

Гелли ва суюқ сурма (подводка)ларни суртиш учун чўткача

Ҳар бир косметичкада гелли ва суюқ подводкаларни суриш учун чўтка бўлиши керак. Бундай ишнинг ярим муваффақияти, текис ва тўғри чизиқчаларнинг ҳосил бўлиши тўғри танланган анжомга боғлиқ. Бунда энг муҳими – тежамкорлик қилмаслик.

Упа учун чўтка

PROFESSIONAL Fan brush fine synthetic fibres кенг асосли чўткаси елпиғичга ўхшайди, упа суриш учун жуда мос келади. У жуда енгил ва юпқа қатлам ҳосил қилади. Шунингдек, ушбу чўткани визажистлар тана учун ҳам қўллашади – кўкрак ўртасининг юқори қисми ёки бўйинга упа уриш учун ўта қулай.

Тўғри пинцет

Мен ҳар қандай пардозни мукаммал равишда тўғирланган қошлардан бошлайман. Шунинг учун косметичкамдаги биринчи анжом – бу қошлар учун пинцетдир. Пинцетларнинг жуда яхши вариантлари - CC Brow и Vivienne Sabo дир. Агар сиз уларни асраб, зарар етказмасликка ҳаракат қилсангиз, улар сизга умрбод хизмат қилади.

Қошлар учун брашинг (айлана чўткалар)

Чўтка қошларингизни идеал шакл беради. У қошлар учун парвариш воситаси сифатида ҳам, якунловчи босқич – укладка ва шаклни мустаҳкамлаш учун ҳам асқотади.

Керлер

Керлер — бу киприкларни қайириш учун қисқичлардир. Агар сизга “очиқ нигоҳлар” эффекти керак бўлса, керлерсиз бунинг иложи йўқ. Яхшиси, тезда профессионал анжомга эга бўлиш, масалан NYX дан Eye Lash Curler га.

Хотима ўрнида...

Қўллар – визажистлар учун энг муҳим анжомлардан бири. Тоза, дезинфекцияланган бармоқлар ҳар қандай кремли текстура учун энг яхши инструмент ҳисобланади. Билакларнинг орқа томони эса қулай палитрадир, унда тонал асосни намлантирувчи крем билан аралаштириш ёки лаб бўёқларини уйғунлаштириш мумкин.

Косметичкангизда ҳар доим дезинфекцияланган воситалар, масалан, қўл ва шунингдек, чўткалар учун мос келадиган салфетка ёки спрейлар бўлиши шарт. Уларни ҳар сафар косметика воситаларини қўллаш олдидан ишлатишни унутманг, чўтка ва спонжларни эса ҳар қўллашдан сўнг ювиб олинг.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Пардознинг барқарорлиги фақат косметикани қўллаш техникаси ва унинг сифатига боғлиқ эмас, балки бир қанча бошқа омиллар ҳам бунга сабаб бўлади. Пардоз иложи борича узоқроқ вақт янгидек кўриниши учун бир нечта қоидаларга амал қилиш зарур. Шунда ҳатто энг сезилмас жиҳатларнинг ҳам барқарорлигига яхши таъсир кўрсатиш мумкин.

Муайян қоидаларга амал қилибгина қолмасдан, бир қанча айёрликлар ва усулларни ҳам қўллаш зарур.

Оддий қоидалар

1. Тозалаш. Пардоз қилишдан олдин юз терисини яхшилаб тозалаб олиш керак. Бунда ювиш ҳам, скраб қилиш ҳам мумкин. Агар терида шўралаш бўлса, скраб қилиш, айниқса, керак бўлади. Яхшилаб тозалагандан сўнг, намлантиришга етарлича эътибор қаратиш зарур. Юз сатҳини бир вақтнинг ўзида намлантириш ва тозалаш учун мойчечак гулларининг совиган қайнатмасини қўллаш ҳамда терини у билан артиш мумкин.


2. Намлантириш. Етарлича намлантирилган тери анча камроқ миқдордаги тери тузини ажратиб чиқаради, яъни юз ялтирамайди, косметика эса юзга ёпишиб кетмайди, бу ҳатто энг сифатли косметикани ишлатганда ҳам юз бериши мумкин. Бунда кундузги крем билан биргаликда, намлантирувчи воситаларни ишлатиш мумкин. Ёғли кремларни қишда ишлатган маъқул. Қолган мавсумлар учун сувли таркибдаги маҳсулот етарли бўлади.

Айёрликлар

1. Тушь. Барқарор пардозни яратиш учун сувга чидамли косметик маҳсулотларни қўллаган маъқул. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўшимча барқарорлик ортиқчалик қилмайди. Тушь янада чидамли бўлиши учун у билан киприкларни бўяшдан олдин уларга кам миқдордаги упа суртиш лозим. Сувга чидамли тушьни ўчириш учун ёғли таркибдаги махсус воситаларни қўллаш зарур, улар косметикани ортиқча ҳаракатларсиз жуда яхши ўчиради.

2. Лаб бўёғининг барқарорлиги. Лаб пардози қўшимча омиллар таъсирисиз ҳам тезда ўчиб кетади. Косметик маҳсулотлар узоқроқ туриши ва лабларни бир текисда қоплаб туриши учун уларни яхшилаб намлантириш ёки скраб қилиш лозим. Мунтазам скраб қилиш лабларни нафис ва юмшоқ ҳолатга келтиради.

3. Барқарорлик. Ишлатилаётган маҳсулотлар ҳам жуда катта роль ўйнайди. Бу ҳолатда сувга чидамли ва сувни ҳайдовчи маҳсулотлардан фойдаланган маъқул.

Қатлам ҳосил қилиш

 Пардоз янада барқарор бўлиши учун барча косметика воситаларини бир нечта қатлам ҳосил қилиб суриш керак, бунда барча қатламлар ингичка бўлиши лозим. Алоҳида эътиборни тонал воситаларни суришга қаратиш керак. Тонал кремни упа билан галма-гал қўллаш мумкин.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ёшга оид терилар учун косметикадан аёллар ташқи кўринишларини яхшилаш мақсадида фойдаланади. Ёшга оид косметика юз териси учун жиддий ўзгариш бера олади, чизиқларни яхшилайди ва йиллар ўтиб пайдо бўлган доғларни ёпади. 

Терини чуқур тозалаш учун лосьон ва мециляр сувлардан фойдаланилади. Оддий совун ва сувлардан фойдаланиб бўлмайдими? Чуқур тозалаш терининг тешикчаларини очади ва бошқа йирик ифлосланишларни олиб ташлайди. Бекитилган тешикчалар ҳуснбузарлар пайдо бўлишига олиб келади.
 




Шу билан бирга бир қанча камчиликларни йўқотиш унчалик ҳам осон эмас. Доғлар ва кўз остидаги қора айланалар кўп одамларнинг териларида учрайди.

Косметикадан фойдаланиш орқали бундай камчиликларни эффектли тарзда ёпиш мумкин. Бундай парвариш терини яхшилайди,  секин – аста  бенуқсон кўринишга эга бўлиб боради.

Макияж асоси камчиликларни ёпишда жуда ҳам фойдали ва шу билан бирга тери юзига силлиқлик бахш этади. Макияж – косметик оламда бир соҳа ҳисобланиб,  ўзгартирадиган ва бахш этадиган,  косметик воситалар ёрдамида соғлом образни яратиш билан шуғулланади.  Улар юз чизиқларини энг мукаммал даражада кўрсата олади.



Альтернатив маҳсулотнинг мана шундай эффект бериши жуда ҳам ўринли. Масалан, аёл юзининг янада аниқ ажралиб туриши учун лаб бўёғи билан бирга румянани ишлатиши мумкин.

Кўз макияжи – ҳар қандай  пардоз турида  жуда муҳим  қисм ҳисобланади. Кўз макияжида киприк учун тушь, кўз учун қалам ва қовоқлар учун тенлар ишлатилади. Гоҳида аёллар қошлар макияжида ҳам фойдаланишади.

Аёллар тушни киприкларини узун  ва ҳажмини қалин кўрсатиш мақсадида фойдаланади.

Кўз учун қалам - кўз шаклини белгилайди, киприкларни қалин кўрсатади (киприк ўсиш чизиқлари бўйлаб чизилганда). Қовоқлар учун тенлар қовоқларга урғу беради. Қошларни ажратиб кўрсатиш учун одатда, қош учун қалам ишлатилади. Кўз учун макияжнинг мақсади шунга асосланганки, кўз юзни янада ёшартириб кўрсатиши лозим. Лаб бўёғи лабнинг шакли ва ҳажмини ажратади, дўмбоқ лаблар катта ҳажм бериб, алдайди.



Ҳар куни макияж қиладиганлар ҳаётдагидан анча яхши, саранжом – саришта кўринишга эга бўлади. Макияж аёлларни ўзига ишончини оширади. Косметикадан қачонки, оқилона мақсадларда фойдаланилгандагина, у хавфсиздир. Асосан кўз учун макияжда катта эҳтиёткорлик зарур, чунки кўз жуда нозик ва таъсирчан. Косметика – ҳар бир аёл образини якунлашнинг асосий қисмидир. 

Косметикалар ёрдамида Сиз терингиз тиниқ бўлиши, шу билан бирга табиий юз коррекциясига ҳам осонгина эришасиз.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

 

Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: