Ardell
Ardell
ARDELL – америка косметика компанияси бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида дунё бозорида мавжуд. Бу компаниянинг маҳсулотлари фақатгина америкаликлар орасида эмас, балки дунё бозорида ҳам жуда таниқли. Бугунги кунда ARDELL косметик линияси дунёнинг энг таниқли дўконларидан ўрин олган. Бу эса ушбу бренд маҳсулоти нархи ва сифатининг уйғунлашувидан дарак берса, шу билан бирга, компания замонавий анъаналарни унутмаган ҳолда, ўз мижозларига бугунги кун бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни тақдим қилади.
Bourjois
Bourjois
Bourjois компанияси қадимий косметик берндлардан бири. Шунга қарамасдан, марка ҳамиша вақтдан илгари юради ва гўзаллик, ранг ҳамда мода тенденциялари соҳасидаги ҳақиқий француз эксперти бўлиб қолади. Бренднинг ўзгармас фалсафаси креативлик, жўшқинлик ва ёрқинликдир. Bourjois компаниясининг ҳар бир маҳсулоти ҳақиқатан ноёб.
CC Brow
CC Brow
Lucas’ Cosmetics CC Brow – қошларни бўяш учун линия. Қошлар ва киприкларни бўяш учун хина, қалам, махсус бўёқлар, инструментлардан иборат. Парваришнинг инновацион технологияси ва қошларни татуаж эффектини берувчи хина билан бўяш. Бундай бўяш терида 7-14 кун давомида сақланади, қош тукларида 6 ҳафтагача туради. Бундан ташқари, қош учун хиналар уларнинг 60 % гача тикланиши ва яхшиланишини таъминлаши исботланган. Водород перексид ва махсус оксидловчи модданинг қўлланилишини талаб қилмайди.
Da Vinci
Da Vinci
da Vinchi бренди косметик чўткалар ишлаб чиқариш бозорида кўпйиллик тажрибага ва ходимлар квалификациясининг юқори даражасига эга. У Нюрнбергдаги чўткалар заводларидаги ходимларнинг кўпгина авлоди эга бўлган қимматли тажрибага асосланган. da Vinchi технологияси 19 асрнинг охиридан бошлаб фабрикада ишлаб чиқилган ва ривожлантирилган. Тажрибали усталар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг юқори сифатини кафолатлайдилар, меҳнатсевар қўллар эса барча чўткаларнинг мукаммал қайта ишловини таъминлайди.
Deoproce
Deoproce
Жанубий Корея бренди Deoproce - Green Cos компаниясининг асосий косметик бренди ҳисобланади. Deoproce даги Care Gold маҳсулотлар қатори – люкс синфга оид корейс косметикасидир. Green Cos 2007 йилдан бери мавжуд бўлиб, люкс синфдаги косметикани ишлаб чиқариш ва косметик формулаларни ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ қилишга ихтисослашган. Deoproce (Деопрос) номи “терингиз учун илоҳий (deo) марҳамат” дея изоҳланади. Бренд шиори “Терингиз учун табиатдан олинган гўзаллик” дир. Deoproce – бу хавфсиз экологик косметика бўлиб, унда терингиз тозалиги ва саломатлиги учун табиий ва самарали ингредиентлар қўлланади.
Dermacol
Dermacol
50 йил аввал компаниянинг биринчи маҳсулоти - Make-up Cover яратилган эди. У Dermacol маркасига бутун дунё эътирофини олиб келган ва ҳозирги кунгача ўз обрўсини йўқотмай келмоқда. 1969 йили ушбу воситани ишлаб чиқариш учун лицензия Голливудга сотилди. Make-up Cover тонал креми Dermacol маркасининг бутун 50 йиллик тарихидаги энг ноёб ва муваффақиятли маҳсулотга айланди. Бугун у дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатида сотилмоқда ва ҳали-ҳануз Dermacolнинг хусусий европа лабораториялари назорати остида ишлаб чиқарилади.
DRY DRY
DRY DRY
DRY DRY – кўп терлайдиган жойларга узоқ таъсир қиладиган эффектли восита. Қўлтиқости, қўл кафтлари ва товонларга ишлатилади. Ҳафтада бир ёки икки марта ишлатиш етарли. DRY DRY таъсир механизми тер ажралишининг олдини олади (суртилган жойдаги тер безларини қисқартиради). Радиоизотоп таҳлиллари шуни кўрсатдики, воситанинг фаол компонентлари тер безларининг ишини бузмайди. Препаратнинг таъсири асосида алюмин – оқсил комплексини ҳосил қилиш орқали тешикчаларни “блоклаш” ётади. “Блок” натижасида тер ажралиши нормал ҳажмда енгил кечувчи жойларга йўналтирилади ва, шунингдек, одам организмидан буйрак орқали ҳам чиқиб кетади. Энди эса натижа – даволанаётган жой қуруқ бўлади, шу билан бирга, энг муҳими, бошқа жойларда ҳам ҳаддан ташқари кўп тер ажралмайди. Алюмин – оқсил ҳосиласи (“тиқин”) нинг эримаслик хусусияти алюминийнинг инсон организмига умуман сингмаслигини кафолатлайди. Бу эса препаратнинг узоқ вақт давомида хавфсиз қўлланилишини таъминлайди.
Elizavecca
Elizavecca
Elizavecca Корея косметикаси ўзида сифат стандартлари, косметология ва органик маҳсулотлар жабҳасидаги илғор янгиликларни бирлаштирган. У ноу-хауни қўллаш орқали ишлаб чиқарилади ва шифобахш хусусиятлари бўйича мунтазам ривожланиб боради. Янги формулаларни излаб топиш ва ишлаб чиқаришнинг ноёб замонавий технологиялари терига чуқур сингиб борувчи ва ҳужайраларга кучли таъсир кўрсатувчи косметика яралишини таъминлади. Elizavecca корейс косметикасининг барчаси (юз ва тана парвариши воситалари, тозаловчи линия, ВВ-кремлар, сочларни соғломлаштирувчи серия) ўзининг қулай ва функционал ўрами, ажойиб ифори, нафис консистенцияси ва юқори биофаоллиги билан ажралиб туради, бу эса терининг ёшлиги ва соғломлигини сақлаган ҳолда унинг табиий гўзаллигини тиклашга хизмат қилади.
EOS
EOS
Терингизни дид билан парваришланг! EOS – Америка бренди бўлиб, ўзининг маҳсулотларидаги табиий таркиби, уларнинг юқори сифати ва оригинал дизайни туфайли шуҳрат қозонди. EOS ассортименти ўз ичига қўл ва тери учун намлантирувчи ҳамда озиқлантирувчи лосьонлар, тук олишда идеал текислик учун кремлар, муҳими – дунёдаги қизларнинг муҳаббатини қозонган лаб учун бальзамлар линейкасини қамраб олади. Бренд маҳсулотлари жониворларда синаб кўрилмайди ва таркибида парабен, фталат, бўёқлар, лонолин, парафин, вазелик, глютен ва бошқа зарарли бирикмалар мавжуд эмас.
Flormar
Flormar
Flormar – бу Туркияда тўлиқ ишлаб чиқариладиган бренд. Бугунги кунда бренд макияж бўйича профессионал рассомлар ичида ҳам, оддий истеъмолчилар орасида ҳам том маънода оммалашди. Бу русумдаги маҳсулотлар яна шуниси билан қувонтирадики, Flormar тўпламларида доимо дунёнинг асосий йўналишларига мос келадиган ранглар, ранг-туслар ва фактураларнинг сони чексиз.
Garnier
Garnier
100 йилдан ошиқроқ вақтдан бери Garnier парвариш бўйича кўпгина эҳтиёжларни қондириш учун илғор ва оммабоп косметикаларни яратиб келмоқда. Бугун Garnier — L’Oreal компанияси гуруҳидаги иккинчи ўриндаги энг йирик маркадир. Бу косметика воситалари дунёнинг 64 та мамлакатида сотилади. Жўшқин кайфият ва дадил оптимизм маркани янги муваффақиятлар сари чорлайди.
Holika Holika
Holika Holika
Holika Holika – корейс косметикасининг таниқли бренди бўлиб, аллақачон Кореядан ташқарида, узоқларда ҳам танилиб улгурган. Бренд номи инглиз тилидаги олд қўшимча “holic” дан олинган бўлиб, “иштиёқ, боғланиш” деган маъноларни англатади ва корейсчадан таржима қилганда, “holida” – “мафтункор бўлиш” маъносини билдиради. Улар биргаликда бренд концепциясини ташкил қилади. Қўлланилишнинг юқори даражаси, ноёб ўрам дизайни, дидларни қаноатлантириш ва ҳар бир мижознинг индивидуал эҳтиёжлари “Holika Holika” брендининг фалсафасини ташкил этади.
INGRID
INGRID
Verona Products Professional Польша компаниясига 2003 йили асос солинган. Шундан бери у гўзаллик саноатидаги муваффақиятли восита саналади ва аллақачон 60 дан ортиқ мамлакат аудиториясининг эътирофини қозонишга улгурган. Ишлаб чиқарувчи эътибор билан дунё тенденцияларини ва талабчан харидорларнинг ўзгарувчан истакларини кузатиб боради, бу эса ажойиб профессионал маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сабаб бўлади. Компания фаолиятининг яна бир ўзгармас тамойили – сифатнинг халқаро стандартларига мос келиш. Парвариш ва пардоз косметикаси бир қанча савдо маркалари остида чиқади. Нозиктаъб гўзаллар орасида алоҳида машҳурлик билан Ingrid Cosmetics бренди қўлланилади. Кенг турдаги воситалар орасида юз учун бутун бир воситалар спектри тақдим этилади.
Jigott
Jigott
Jigott корейс косметикаси бренди табиий компонентлардан тайёрланади. Jigott косметикаси мўъжиза яратади, чунки унинг тайёрланишида ноёб ўсимликлар, экстрактлар ва қалдирғоч уяси, эчки сути, от ёғи ва бошқа махсус ингредиентлар ишлатилади.
KOREA
KOREA
На сегодняшний день, среди большого ассортимента косметических средств и брендов разного класса, настоящий фурор произвел сегмент корейской косметики. Он стал популярен во всем мире и вызывает восторженные отклики даже у самых взыскательных покупателей.
Kylie
Kylie
Kylie Jenner Cosmetics (Кайли Дженнер Косметикс) бренди нисбатан ёшроқ. Унга 2016 йили машҳур модель ва “Кардашьян оиласи” сериалида суратга тушган актриса Кайли Дженнер томонидан асос солинган. Ушбу савдо маркаси ёрдамида Кайли ўзининг шахсий макияж сирларини илгари суради, ўз тажрибаси билан ўртоқлашади ва ҳамёнбоп нархларда сифатли маҳсулотни тақдим қилади. Бренд асосчисининг сўзларига кўра, маркани яратишдан асосий мақсад – замонавий қизларнинг, кўп пул сарфламасдан, жозибадор кўринишига ёрдам бериш. Kylie пардоз косметикаси лаборатория тестлари ва клиник синовлардан ўтказилади, аллергия қўзғамайди. Махсус воситалар ташқи кўринишни жарроҳлик йўли ёки дори юборишларсиз гўзал ҳолатга келтириш имконини беради. Масалан, Kylie Jenner сериясидаги лаб бўёғи лабларга сезиларли ҳажм беради, намлантирувчи ва озиқлантирувчи таъсир кўрсатади. Тонал кремлардан фойдаланишда терининг табиий ранги ёрқинлашади, у фойдали моддалар ва витаминлар билан тўйинади. Косметиканинг ҳимоявий хусусиятлари. Восита терини ультрабинафша нурларидан (тўпламдаги барча кремлар SPF-фильтрларга эга) сақлайди, шамол таъсирида қуришига қарши курашади. Kylie косметикаси кундалик, байрамона, креатив ва бошқа турдаги пардозларни бажаришга имкон беради, юз, лаб териси, киприклар ва бошқаларга фойдали таъсир кўрсатади.
L'Oreal Paris
L'Oreal Paris
L’Oréal — француз кимёгари Эжен Шюлле томонидан 1909 йилда асос солинган француз компанияси, дунё парфюмерия ва косметика соҳасида етакчи. Штаб-квартираси Париж шаҳридан ташқаридаги Клиши-ла-Гаренн коммунасида жойлашган. L’Oréal кўплаб машҳур косметика маркалари, атир ва соч, тери парвариши учун воситаларни ишлаб чиқаради (шу билан бирга, L’Oréal Paris, Garnier, Maybelline New York, Cacharel, Giorgio Armani Parfums and Cosmetics, Lancôme, Vichy, La-Roche-Posay ва б.). Брендлар орасида люкс косметикага кирувчилар ҳам (Cacharel, Urban Decay) ва дори-дармон маркалари (Vichy, La Roche Posay) ҳам бор. Шунингдек, компания тери ва соч парвариши учун профессионал косметика брендлари бозорида тақдим этилади.
LCN
LCN
Германия – ихтирочилар мамлакати бўлиб, бу косметика воситаларига ҳам дахлдор. LCN – омадли бренд. У бутунлай ноёб формуладаги маҳсулотларни ишлаб чиқишга имкон берувчи ўзининг хусусий илмий-тадқиқот марказларига эгалиги туфайли харидорларнинг ишончини қозонган. Косметика таркиби ажойиб ва маҳсулотларга, одатда, синтетик моддалар қўшилмайди, бу эса кўпчиликни хурсанд қилади
MAC cosmetics
MAC cosmetics
M·A·C — бутун дунёга машҳур профессионал косметика бренди бўлиб, у пардоз соҳасида ноёб тажрибаси билан танилган. Яна нима дейиш мумкин? Ушбу бренд ҳақида уй бекаларидан тортиб, таниқли визажистларгача барча билади. МАС косметик воситаларига эга бўлишни сайёрамизнинг исталган бурчагидаги кўпчилик замонавий аёллар ва қизлар хоҳлашади. Алоҳида машҳурлик билан қизил тусдаги лаб бўёқлари қўлланилади.
Makeup Revolution
Makeup Revolution
Makeup Revolution косметик бренди билан нозиқ хилқат вакиллари 2014 йилнинг март ойида илк бор танишишган ва шу вақтдан бери у нафақат ҳақиқий ишониб бўлмас машҳурликка эришишга, балки дунё косметика бозорида етакчилик позициясини эгаллашга муваффақ бўлди. Муваффақиятли ранглар, бетакрор текстура ва нозик уйғунлик – буларнинг барчаси Makeup Revolution косметикасини бошқа кўпгина брендлар косметикасидан сезиларли равишда ажратиб туради.
Max Factor
Max Factor
Max Factor (Макс Фактор) – дунё бўйлаб машҳур бренд бўлиб, биринчи синфга мансуб косметик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ушбу савдо маркасининг кенг ассортиментида нафақат аёллар орасида, балки визажист-профессионаллар орасида ҳам харидоргир воситаларнинг катта танлови мавжуд. Ушбу бренднинг косметика воситаларини ишлаб чиқаришда Max Factor мутахассислари кўпгина инновацион ишланмалардан фойдаланишади. Ажойиб воситалар аёлларнинг ташқи кўринишини ҳақиқатан ўзгартириб, уларни янада гўзалроқ кўринишига хизмат қилади. Ушбу компаниянинг косметикаси ғайриоддий енгил текстураси билан ажралиб туради. Бундан ташқари, у ҳеч қандай аллергик реакцияларни келтириб чиқармайди, бу эса таъсирчан терига эга аёллар учун жуда муҳим.
Maybelline
Maybelline
Илғор косметика маркалардан бири Maybelline NY воситаларини дунёнинг 100 та мамлакатидан топиш мумкин. Ривожланган формулалар технологияси, улкан тажриба ва Нью-Йоркнинг ёрқин қиёфалари бирлашган ҳолда Maybelline NY ўз олдига ҳар бир аёлга инновацион, қўллашда енгил бўлган, оммабоп косметика воситаларини таклиф қилишни мақсад этиб қўйган.
MISSHA
MISSHA
MISSHA — машҳур корейс косметикаси бренди бўлиб, гўзалликни яратиш ва мустаҳкамлаш қиммат бўлмаслиги керак, деган мақсад асосида вужудга келган. 2000 йили бренднинг тарихи бошланади, ўша вақтда яратилган интернет-дўкон орқали компания ўз маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда таклиф қила бошлаган. Бундай нархларга қарамай, косметик маҳсулотларнинг моҳияти уларнинг ўрамидан эмас, балки таркибидан келиб чиқади. MISSHA маҳсулотларнинг катта ассортиментига эга бўлиб, 600 дан ортиқ номларга эга ва улар тери, тана парвариши, пардоз косметикаси, сочлар парвариши, шунингдек, турли парфюмлар каби воситалар қаторига киради. Бренд маҳсулотларининг барчаси юқори сифатга эга ва табиий экологик маҳсулотлар асосида яратилади, барча воситалар мунтазам равишда аллергиявийликка тестдан ўтказилади ва улар асосида гипоаллерген таркиб мавжуд.
Mizon
Mizon
MIZON – Жанубий Корея бренди бўлиб, мижозларга премиум синфга оид косметикаларни таклиф қилади. У 2000 йили ташкил қилинган Nabion компаниясига тегишли. Фирманинг бош директори – мутахассислиги биокимёгар бўлган, тажрибали бизнесмен ва корейс хайрия фондининг раиси ҳисобланади. 2014 йили MIZON ноу-хау, яъни фирма белгисига эга патентланган формула бўйича тайёрланувчи нафис ва аллергия чақирмайдиган категорияга мансуб маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган ижодий лабораторияга айланди.
NARS
NARS
NARS Cosmetics – это молодая, динамично развивающаяся марка косметики, которая богата инновационными технологиями в области красоты. Высокотехнологичные формулы в союзе со смелыми цветами и классическими оттенками обеспечили популярность этого бренда в США, а затем и во всем мире. Декоративная косметика NARS завоевала признание не только многих бьюти-блоггеров и мейкап-фанатов по всему миру, но и визажистов с мировым именем.
NYX Professional Makeup
NYX Professional Makeup
NYX professional makeup бренди ўз номини қадимги юнонларнинг тун илоҳаси Никс шарафига қўйган, у ўзининг ноёб гўзаллиги ва сирли жозибадорлиги билан ажралиб турган.
NYX professional makeup маҳсулотларининг тўйинган пигментли ва такрорланмас сифати маркани ўз сегментидаги илғорлардан бирига айлантирди. Бугун маркани 10000 та дўконларда, 70 мамлакатда кўриш мумкин ва у ўзини ажойиб нархлардаги профессионал косметика бренди сифатида намоён этмоқда.
NYX professional makeup ўз мижозларига кундузги, кечки ёки байрамона пардоз учун фақат энг яхши декоратив косметикани таклиф қилади. NYX professional makeup косметикасини таниқли визажистлар, юлдузлар ва мода оламининг иконалари, масалан, хонанда Кристина Агилера, актриса Селена Гомез, Дональд Трампнинг кўп миллионли империяси давомчиси ва гўзал аёл Иванка Трамп ва бошқалар ишлатишади.
REBORNCELL
REBORNCELL
Reborn Сell бренди Япония ва Жанубий Корея дерматологлари ва эстетик клиникалари томонидан маъқулланган. Юқори сифатли маҳсулот соч ва терини интенсив тарзда парваришлашда тана ҳужайрасига экиш технологияси ва ферментациядан фойдаланилади. Реборн селл (Reborn cell)нинг барча маҳсулотлари парабен, стероид ва сунъий буёқлардан иборат органик комплекс билан бой, улар терининг барча турларини парваришлашда қулай бўлиб, ҳаттоки ўта таъсирчан ва атопик дерматитлар ҳам ишлатса бўлади. Косметик маҳсулотларни ENBIOSCIENCE Co LTD яратади ва ишлаб чиқаради, Жанубий Кореядаги касалхоналар, аптекалар, интернет – магазин ва косметик дўконларни таъминлайди. Reborn Сell маҳсулоти энг юқори технологияларни намойиш қилган ҳолда, кўплаб хорижий давлатларда таниқли, жумладан, Япония, Германия, Сингапур, Тайланд кабилар.
Salerm
Salerm
Salerm Cosmetics – соч учун профессионал косметик воситаларни ишлаб чиқарувчи машҳур испан компанияси. Рецептлар Барселона шаҳри атрофидаги хусусий лабораторияларда яратилади. Шампунлар, ниқоблар, бальзамлар сочлар структурасига самарали таъсир кўрсатади, шифобахш ва тикловчи хусусиятларга эга. Salerm Cosmetics маҳсулотларидан АҚШ ва Европанинг профессионал косметик салонларида фойдаланилади.
Sans Soucis
Sans Soucis
Sans Soucis – бу немис табиий косметикаси бўлиб, косметика маркалари дунёсида ягона ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот таркибига Баден-Баден шаҳридан келтирилган термал сув киради. Sans Soucis бренди мижозлари косметик воситаларнинг сифатига жуда талабчан, шунинг учун марка мунтазам юқори ўринда туради. Брендга 1939 йилда асос солинган ва у терининг турли хиллари учун парваришлаш воситаларининг тўлиқ спектрини таклиф қилади. Шунингдек, ушбу марка юқори сифатли декоратив косметика воситаларининг кенг палитрасини тақдим этади.
Secret Key
Secret Key
Secret Key — Корея косметикаси бўлиб, у қадимий рецептлар ва замонавий технологиялар туташган жойда яратилган ҳамда улар фаол компонентларнинг терига чуқурроқ сингишини таъминлайди. Ушбу компания бутун дунё бўйича миллионлаб инсонларга гўзаллик ва ёшликнинг сирли калитини туҳфа қилган. Ҳали ёш Жанубий Корея косметик бренди “The key to uncover a beauty secret” (гўзаллик сирини очувчи калит) шиорига эга. Бренд фалсафасига кўра, истеъмолчилар барча тери турлари учун хавфсиз косметикани қўллаши лозим. Шунинг учун ишлаб чиқаришда асос ингредиентлар сифатида табиий ўсимлик экстрактлари ишлатилади.
Shiseido
Shiseido
Shiseido Company, Limited — япон косметика, парфюмерия ва соч парвариши учун воситаларини ишлаб чиқарувчи компаниядир. У дунёдаги энг қадимий ва йириклиги бўйича тўртинчи ўриндаги косметик компания ҳисобланади. Shiseido брендига 1872 йили собиқ япон Императори ҳарбий-денгиз флотининг бош фармацевти Аринобу Фукухара томонидан кичик дорихоналар тармоғи кўринишида асос солинган, бунда у Шарққа хос қадимий анъаналар ва Ғарбнинг янги илмий ютуқларини бирлаштиришга эришган. Shiseido юз терисини тўғирлаш учун тонал кремларни истеъмолга киритган биринчи косметик линияга айланган. Бугунги кунда кафолатланган ишонч билан айтиш мумкинки, деярли бутун дунё ушбу косметик воситалар ва препаратлар маркасини билади, у юқори сифати ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Асосий ва бош мақсад – аёл фойдаланганида ҳақиқий роҳат ҳиссини туядиган энг яхши препаратларни мунтазам яратиб бориш.
The Face Shop
The Face Shop
THE FACE SHOP – Осиёнинг қатор давлатларида, балки аллақачон бутун дунёда ҳам машҳур ва энг севимли косметик брендлардан бири. Компания ўз-ўзини парваришлаш учун табиий воситалар ва юқори сифатдаги табиий косметика ишлаб чиқариб, жаҳонга машҳур - LG Electronics номли холдинг таркибига киради. Шундай кучли ёрдам кўпгина имкониятлар яратади: энг яхши хомашё, технологиялар ва энг юқори сифатдаги косметика ишлаб чиқариш учун бутун дунё бўйича эришилган илмий ютуқларни қўллайди. Компаниянинг асосий тамойили – гўзалликни табиат беради. Шунинг учун THE FACE SHOP косметикасини ишлаб чиқаришда табиий ингредиентларнинг шифобахш кучи сақланади ва барча жараёнлар эҳтиёткорона бажарилади. THE FACE SHOP маҳсулотлари 600 дан ортиқ табиий ингредиентлардан тайёрланади. Булар гуллар, ўтлар, мевалар, минерал сув ва шу каби кўпгина нарсалардир.
TONY MOLY
TONY MOLY
TONY MOLY бренди 2006 йилнинг октябрь ойида Taesung Industry Co. – Кореядаги косметик воситаларни қадоқловчи йирик Осиё концерни ёрдамида ташкил этилган. TONY MOLY сўзма-сўз таржима қилинганда, қутичага ўралган услуб деган маънони (инглизчадан TONY – “муайян услубдаги” ва япон тилидан MOLY – “қутичага ўралган”). Бундай косметикадан фойдаланиш қулай ва замонавий, ахир айнан TONY MOLY ёрдамида аёллар ўзларига ва териларининг мукаммаллигига ишончни ҳис қиладилар. Ишлаб чиқарувчилар 100 % табиий органик ингредиентлар, ўсимлик экстрактлари ва янги нанотехнологияларни қўллашади.
Vivienne Sabo
Vivienne Sabo
Vivienne Sabo косметикаси ўзи учун фақат энг яхшисини танлашни хуш кўрувчиларга жуда ҳам таниш. Ушбу компания томонидан ишлаб чиқариладиган косметик маҳсулотларнинг халқаро бозорга чиққанига кўп бўлгани йўқ. Аммо айтиш керакки, Vivienne Sabo косметикаси ўзининг содиқ мухлисларига ва эндигина бу марка билан танишишни бошлаган мижозларига эга. Vivienne Sabo косметикаси тери учун бутунлай хавфсиз бўлган пардоз косметика воситаларининг йирик ассортиментини ишлаб чиқаради. Улар аллергик реакциялар (қизариш, тошмалар ва бошқалар) ни юзага келтирмайди. Аммо сиз қандайдир косметик моддалар ёки маҳсулотларни индивидуал равишда кўтара олмасангиз, унда маҳсулотнинг таркибига қараш лозим. Vivienne Sabo га асос солингандан бери унинг маҳсулотлари жониворларда синаб кўрилмайди. Агар сиз енгил, нафис ва қизларга хос услубни афзал кўрсангиз, унда Vivienne Sabo сизга жуда мос келади. Айнан ушбу пардоз косметик воситаларининг гаммаси ва палитрасида кўпгина ранг ва тусларни топа оласиз. Улар юзингизда жуда табиий кўринади ва худди пардоз қилинмагандек, соф ва жозибали қиёфа яратишга ёрдам беради.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: