24-30 июль ҳафтасига мунажимлар башорати
24.07.2017
Makeup Shop билан келаётган ҳафтага тайёр бўлинг!
Қўй
Кун турли имкониятларни ҳадя қилиши мумкин. Фойдали алоқаларни ўрнатишга, бирор иш ҳақида келишишга ёки биргаликда янги лойиҳа бошлашга имконият пайдо бўлади. Ушбу давр юксак ҳис-туйғулар борасида ёқимли кутилмаган совғаларни келтириши мумкин. Хоҳишга қараб, саломатликка боғлиқ йўналишларни қайта кўриб чиқиш, кун тартибига ўзгартиришлар киритиш ва зарурат туғилганда, жисмоний оғирликни ошириш керак.
Сигир
Ҳозир профессионал фаолиятда ўзгаришлар қилиш учун унчалик ҳам мос давр эмас. Дўстлар ва яқин инсонлар билан ёқимли учрашувлар кутилмоқда. Кун муҳаббат муносабатларига боғлиқ барча нарсалар учун истиқболли бўлиши мумкин.
Эгизаклар
Атрофдагиларнинг фаол қўллаб-қувватлаши талаб қилинмайдиган ишларга кўпроқ эътибор қаратганингиз маъқул. Чунки ёрдамчилар сизга ёрдам эмас, зарар келтириши мумкин. Агар қариндошларингиз, ҳамкасбларингиз, раҳбарият ёки севимли инсонингизнинг нуқтаи назари сизникидан фарқ қилса, бунинг учун хафа бўлиш ярамайди.
Қисқичбақа
Кун барча ишлар учун омадли келади. Иш бўйича янги таклифларни эътибордан четда қолдирманг. Ўз қувватингиз захирасини тўлдиришингиз зарур. Бунинг учун ёпиқ биноларда камроқ бўлинг ва сиз учун ёқимсиз бўлган кишилар билан мулоқот қилманг.
Арслон
Тақдир ҳолатингизни яхшилашга имконият беради. Узоқ ўйламанг: айнан яшин тезлигида қабул қилинган қарор тўғри бўлади. Ўзингизни кичик хурсандчиликлардан ҳам бебаҳра қолдирманг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ёқимли инсонлар орасида ўтказинг.
Сунбула
Кун янги ишлар, келишувлар, учрашув ва келажак режаларини тузиб олиш учун мос келади. Севги борасида ижобий томонга ўзгаришлар бўлиши мумкин. Айниқса, бу ҳали ўзининг иккинчи бўлагини топмаган инсонларга тегишли.
Тарози
Бу вақтда ҳаддан ташқари жисмоний ёки эмоционал оғирликлардан қочишга ҳаракат қилинг, аммо анчагина қувват ва кучни ҳис қиласиз. Яхшиси, бу куч ва қувватни хотиржам характердаги мақсадларга ишлатинг. Кўпроқ дам олинг ва ўзингиздан ҳамда севган инсонларингиздан эътиборингизни аяманг.
Чаён
Ҳозир сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ ишлашингизга тўғри келади. Аммо чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди. Барча ишларингиз амалга ошади. Агар зарурат туғилса, ёнингизга ўзингиз ишонадиган кишиларни жалб қилинг. Яқинлар, ҳамкасблар, болалар ёки севган инсонларингиз билан муносабатингиз ҳамоҳанг тарзда шаклланади.
Ўқотар
Янги ишларни ёки масалан, мустақил таълим олиш билан шуғулланишни бошлашингиз мумкин. Эҳтимол, янги истиқболларга сабаб бўлувчи эски алоқаларни тиклашга тўғри келиши мумкин. Шунга қарамасдан, ҳозирда кишилар билан тил топишиш қийинроқ кечади, аммо бу кўпроқ севги муносабатларига тааллуқли. Бизнесда барчаси муваффақиятли бўлади.
Тоғ эчкиси
Муваффақият ҳам касбий, ҳам севги масаласида сизнинг ҳамроҳингиз бўлади. Янги умидли танишувлар ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳозирда ўзингизни ҳар қандай вақтда тутиб туришингизга тўғри келади ва салбий ҳиссиётларга берилмаслик керак бўлади. Акс ҳолда, жиддий мунозаралардан қочиб бўлмайди.
Қовға
Бу кунда сизнинг профессионал манфаатларингиз шахсий муносабатлар билан қарама-қарши келиши мумкин, шунинг учун мунозаралардан қочишга ҳаракат қилинг. Тезда жавоб қайтариш, йўлма-йўл қарорлар қабул қилиш ва ўз режаларингизни ўзгартиришга тайёр туринг. Фаолиятингизни тўғри ташкиллаштиринг ва фойдали алоқаларни сақлаб қолинг.
Балиқ
Ҳеч қандай катта аҳамиятга эга воқеа ва ҳодисалар кутилмаяпти. Пул топишнинг янги имкониятларига эҳтиёткорлик билан ёндошинг, сиз қаллобларнинг ўлжасига айланиб қолишингиз мумкин. Сиз учун азиз бўлган инсонлар билан муносабатларни ойдинлаштириб олмаганингиз маъқул. Дўстларингиз билан мулоқот қилиш учун, албатта, вақт топинг.
Манба: http://vedmochka.net/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.