Денгиз, қуёш, сочлар: гўзалликнинг 10 та сири
Ёз фаслида қуёш, денгиз ва соҳил гўзаллигидан баҳра олиб, мириқиб ҳордиқ чиқарамиз. Лекин бу пайтда тузли ёки хлорланган сувдан, баланд ҳароратдан ва қуруқ шамолдан сочларимизга зарар етишининг эҳтимоли ҳам кўпаяди. Оқибатда соч толалари қуруқ, мўрт, шикастланган ва жонсиз бўлиши мумкин. Ёз тўғрисида энг яхши хотиралар қолиши учун йилнинг иссиқ даврида қандай қилиб сочларни тўғри парвариш қилиш керак?
Сочларни қуёшда қизиб ва сарғайиб кетишдан ҳимояловчи спрейлардан фойдаланинг. Агар сувга чидамли спрейни харид қилсангиз, ҳатто сувга бошни киритиб чўмилиш ҳам унинг хусусиятларини сусайтирмайди.
Бош кийим бўлиши керак. Рўмол, хушбичим шляпа, кепкалар, бейсболкалар... бош кийимлари бозори ҳозирги кунда сизнинг кийим услубингизга тўғри келадиган аксессуар танлашга имкон беради. Бошингизни нафақат чўмилиш пайтида, балки узоқ масофаларга сайр давомида ҳам асрашга ҳаракат қилинг.
Очиқ қуёшга ҳўл ёки нам сочлар билан чиқмаслик маъқул: сув ультрабинафша нурларнинг таъсирини кучайтиради. Сочларни хлорланган ёки денгиз сувининг таъсиридан, чўмилиб чиққандан сўнг, бир оз ширин сув билан чайиш ёрдамида қутқариш мумкин.
Бош массажи нафақат ёқимли, балки етарли фойдали муолажадир.
Намлантирувчи шампунлар. Уларнинг таркибига соч ва бош терисини озиқлантирувчи, қуришдан ҳимояловчи ва намликни сақлаб қолувчи ёғлар киради. Бундай шампунларни ҳар куни ишлатиш мумкин – қўллаш усулини маҳсулот қадоғида ўқинг. Сочларни парвариш қилиш бўйича муҳим воситалар рўйхатига кондиционерларни қўшиш мумкин. Совитувчиларини эмас, балки сочларга қўшимча ҳимоя берувчи, сочларни тараш ва турмаклаш жараёнини енгиллаштирадиганларини харид қилишингизни тавсия этамиз.
Ёз даврида сочларни парвариш қилиш воситаларини танлаганда, уларнинг қадоғида SUN и UV-фильтр сўзлари мавжудлигига эътибор беринг. Ушбу серия сочларни айнан қуёшдан сақлашга мўлжалланган. Бундай воситаларнинг таркибида А ва Е витаминлари, турли ёғлар (зайтун, ши ва жожоба ёғлари) ва турли ўтлар бўлиши керак.
Сочларни турмаклаш учун турли воситалар, масалан, лак ва мусслардан фойдаланишни камайтиринг. Сочларни бўяш ва жингалак қилишга ҳаракат қилинг. Қийин соч турмакларини йилнинг совуқроқ фаслига қолдирганингиз маъқул.
Металлдан қилинган тароқлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Улар сочнинг тузилишига зиён етказиши мумкин. Табиий материаллардан ясалган, масалан ёғочли тароқдан фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Фендан фойдаланмаган маъқул. Сочлар мустақил қуришига имкон беринг, шунда улар кислород билан тўйиниб, жонлироқ ва гўзалроқ бўлади.
Ёз пайтида сочларни тўғри озиқлантириш сочнинг гўзал ва соғлом бўлиши учун муҳимдир. Рационингизга мавсумий сабзавотлар, мевалар ва кўкатлар, балиқ ва ёғсиз гўшт, бошоқли ўсимликларни қўшинг.