Светлана Окунева - фитнес инструктор
Светлана Окунева (60 ёшда), 1997 йилдан буён фитнес бўйича инструктор. 1997 йилгача турли хил, шу жумладан чет эл муз шоуларида балет артисти бўлиб ишлаган (1975-1997 йй.). Катта театрнинг ажойиб солисти Анна Окуневанинг онаси.
Светлана, бизнинг қуёшли шаҳримизда бўлганмисиз? У сизда қандай таасуротлар қолдирган?
Мен Тошкентда қишда ҳам, ёзда ҳам бўлганман. Менинг назаримда, у ўзининг ноёб маданиятига эга бўлган, кишини ҳайратга солувчи шаҳар. Айниқса, Ўзбекистоннинг меҳмондўст халқи менинг ёдимдан чиқмайди. Бозор менда катта таасурот қолдирган, ўзбек ошхонасининг энг лаззатли таоми – палов деб ҳисоблайман.
Қоматингизнинг хушбичимлиги ҳақидаги сирларингиз билан бўлишсангиз.
Биринчи навбатда шуни айтишим керак-ки, мен ҳам, қизим ҳам ҳеч қачон парҳезда ўтирмаганмиз. Шунчаки ширинлик емайман холос, чунки ёмон кўраман. Албатта, жисмоний қомат бирмунча генетикага боғлиқ, бироқ фақат маълум даражадагина. Ота-онамиз бизга танамизни берганлар, бизнинг вазифамиз эса – ушбу танани мукаммаллатиришдан иборат, ва мен ҳар куни айнан шу билан шуғулланаман. Ва албатта, буюк Майя Плисецкая айтганидек, «камроқ ейиш керак».
Тренажерлик залига қатнашиш учун ҳар доим ҳамвақт топа олмайдиган катта шаҳарда истиқомат қилувчилар қандай қилиб ўз қоматларини сақлашлари кераклиги ҳақида сўзлаб берсангиз.
Кўпчиликни қаерда шуғулланиш керак, деган савол қийнайди. Исталган жойда шуғуллуниш мумкин!
Ҳозирги вақтда истироҳат боғларида ҳам, кўча ҳовлиларда ҳам, пляжларда ҳам спорт майдончалари жуда кўп. Агар инсон ўзида истак топа олса, унга компания ҳам керак эмас, ва уйда ҳам шуғулланса бўлади, мен тез-тез шундай қилиб тураман. Интернетда турли даражадаги тайёргарликка эга бўлганлар учун турли хил дастурлар жуда кўп, муҳими – бошлаш ва тўхтамаслик керак. Бироқ, агар машқларни тўғри бажараётганлигингиздан шубҳаланаётган бўлсангиз, унда яхшиси профессионалга, масалан фитнес бўйича инструкторга мурожаат қилганингиз маъқул.
Кутилаётган натижани олиш учун машқлар қандай оралиқда ўтгани маъқул?
Мен ҳар куни шуғулланиш керак деб ҳисоблайман, лекин бу ҳар куни ўзини тинка-мадорингизни қуритадиган даражада кўплаб соатли машқлар билан қийнаш дегани эмас. Гоҳида 500 та «қояга чиқиш»200та бёрпи, 500 марта ўтириб-туриш, ҳар бир оёғингиз билан300та ташлаш машқларини бажариб туришнинг ўзи кифоя. Ёки прессни «ўлдириш» керак. Асосийси - ҳар куни жисмоний зўриқиш. Ва албатта тўғри ва соғлом овқатланиш, кўпроқ сув ичиш керак.
Сизнинг назарингизда фитнесс ҳақида қандай асосий афсоналар мавжуд?
Биринчи афсона: агар спорт билан шуғуллансангиз, ширинликни чегараланмаган миқдорда истеъмол қилишингиз мумкин. Иложи борича, калорияларни ҳисоблаб туриш ва ҳар куни истеъмол қилиш лозим бўлган оқсиллар, ёғлар, углеводлар (БЖУ) миқдорини билиш керак. Аёллар учун бошқача “ширинликлар”, масалан ёрқин тусдаги лаб бўёқлари ёки тирноқлар учун қопламалар бўлиши мумкин (кулади). Ўз кайфиятингизни ўзингиз кўтаринг, ўзингизни ҳар қандай калорияларсиз сийлаб туринг.
Яна бир афсона–ялқовлар учун: озиш учун иштонлар бор. Овқатландинг, иштонни кийдинг, ухлашга ётдинг, эрталаб турсанг – қоматлироқ бўлиб қолдинг.Наҳотки кимдир бундай реклама эртакларига ишонади?! Ишонаманки, ҳар бир инсон ўзининг танаси устида ишлаш учун 20-30 дақиқа вақт топа олади. Ҳозирги кунда ҳатто кичик болали оналар учун ҳам машқлар бор, шунинг учун «вақт йўқ» деган баҳона ноўриндир. «Вакуум» деб аталадиган пресс машқлари ҳам мавжуд, уни ҳар қандай жойда бажарса бўлади.
Ўйлайманки, 24 соатдан ўз танангиз учун 20 дақиқа вақт топиш мумкин ва керак.
Мукаммал танага интилувчи одамларга қандай тилакларингиз бор?
Барча ўқувчиларга ташқи ва ички гўзаллик тилаб қоламан. Тана ва руҳ уйғунлиги, шунингдек позитив, ҳар кунги тетик кайфият ва мукаммаликка бўлган йўлда шахсий ютуқлардан қувонч олишларига тилакдошман. Спорт билан шуғулланувчи машҳур чиройли инсонлардан ўрнак олинг ва таслим бўлманг!
https://www.instagram.com/pesce_persico/
https://www.facebook.com/svetlana.okuneva