Юз учун бьюти-озиқлантириш
Бизнинг минтақамиз ўзининг илиқ иқлими, мева ва сабзавотларнинг сероблиги, табиий массивларнинг яқин жойлашуви билан ҳар томонлама ажойиб. Бироқ барча афзалликлар билан бир қаторда, сезиларли камчилик ҳам мавжуд - бу қуруқ ҳаво ва чангли тупроқ. Ташқи омиллар юз терисига таъсир кўрсатмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида – ўз обзоримизда ҳикоя қилиб бермоқчимиз.
Тўйинтирувчи моддалар – намлик, витаминлар, қуёш нурларининг етишмаслиги терининг қаришидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Терига тус берувчи крем суртилса, барча муаммолар ортда қолади, деган янглиш фикр аёллар ичида кенг тарқалган. Бироқ бу янглишиш бўлмаганида, ҳаммаси яхши бўлган бўлар эди. Тус берувчи кремлар ва уларнинг асослари терини тўйинтирмайди – улар фақат унинг номукаммалликларини яширади холос.
Макияжни намлантиришдан бошлашга ўрганинг: косметикага мурожаат қилишдан аввал, терингизга тўйинтирувчи кремни юпқа қилиб суртиб, оҳиста айланма ҳаракатлар билан юз терисига сингдиринг, сўнгра икки дақиқа давомида шимдиринг. Шундан сўнг туслантирувчи асос ёки хайлайтер осон ва текис ўтирганидан ўзингиз ҳам ҳайратда қоласиз.
Агар сизнинг терингиз ёғли бўлса, бунда сув ёки гел асосли тоник аъло даражадаги ечим бўлади – бу терининг устки қатламини қуритмайди ва ҳатто енгил жилосиз таасурот ҳам яратади. Мойчечак, узум данаги ёки ялпиз асосли тониклар ҳам жуда мос келади.
Шунингдек макияжини кетказаётганингизда, куни бўйи “маска”да юрган терингизга миннатдорчилик билдиринг – макияжни кетказиб бўлганингиздан сўнг, юз терисини косметик сут билан артинг, бу терини тинчлантиради ва унга майинлик бағишлайди. Шунингдек, мойчечак дамламаси асосида тайёрланган буғли ванна ҳам аъло даражадаги ечим бўла олади – у ғовакларни кенгайтириб, макияжнинг ҳатто энг майда заррачаларини ҳам кетказишга ёрдам беради.
Ҳар куни ўзингизнинг ўн дақиқа вақтингизни терингиз учун ажратсангиз, унинг ёшлигини ва чиройини сақлаб қолишингиз мумкин. Саломат бўлинг ва биз билан доимо чиройли бўлинг.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.