Кўзлар учун тенлар - 40 000 сўмдан қиммат эмас
Теварак атрофда ҳамма нарса гуллашни бошлаган вақтда, биз ҳам сизларга гулдек очилиб юришни бошлашингизни тавсия қиламиз. Бунда сиз учун, ҳар бир образга ранглар уйғунлиги ва жўшқинлик бағишловчи кўзлар учун тенлар аъло даражадаги ёрдамчи бўла олади. Биз сизларга 40 000 сўмдан қиммат турмайдиган кўзлар учун тенларнинг 4 хил турини танлаб олдик. Харид қилишга шошилинг!
Хотиржам макияжни ёқтирувчилар "Maybelline New York”дан – Color Tattoo тенларини ҳақли равишда баҳолайдилар. Марка тўпламларининг жилваланувчан долзарб ранг-туслари орасида садаф, олтин, кумуш ва металли ранглар ўрин олган бўлиб, улардан кўзлар макияжи учун ҳам, (хайлайтерларнинг ўрнини босиб) нурланиш таасуротини яратиш учун ҳам фаол фойдаланиш мумкин. Чегирмалар даврида муаммонинг нархи – 31 050 сўм.
Шкала устунидан юқорироқ порлаб туриш таасуротига эга бўлган тобланган тенлар – “Bourjois”дан Intense палеткалари. Минерал доғлари туфайли, айрим тенлар қовоқ терисига силлиқ ётади ва унинг юзасига порлаб туриш таасуротини бағишлайди. Чегирмалар даврида айнан оч рангдаги ранг-тусларга эътибор қаратишни тавсия қиламиз – марваридсимон ранглар ҳар қандай рангдаги тери учун мос келади, шунингдек кўзларга порлаб турувчи ва дам олгандек кўриниш бағишлайди. Тенларнинг нархи- 35 550 сўм.
Кўп рангли палеткаларни ёқтирадиганлар, ўз эътиборларини “Bourjois” мульти-гаммаларига қаратишлари керак. Smoky Stories линиясининг тенлари 4тадан ранглардаги палеткаларда тақдим этилган. Агар сиз ўзига етарли бўлган яшил ва сиёҳ рангдаги ранг-тусларни ёқтирсангиз, унда Crazy in Love деб оддий номланган линиянинг нейтрал тенлари аъло даражадаги ечим бўла олади. Жилваланувчан металл ранг-туслар кўзларнинг исталган шаклини чизиб беради, шунингдек боқишингизни бироз очиб кўрсатгандек туюлади (бунинг учун ички бурчакка оч рангли пигментни жойлаштириб қўйишнинг ўзи кифоя). Тенларнинг нархи – 40 050 сўм.
“Bourjois” Color Edition линиясининг тенлари ҳам ёрқин, тўйинган ва барқарор ечим бўла олади. Янги мавсумда кўк рангнинг барча тусларидан жуда зўр оммабоплик билан фойдаланилади. Биз ҳаво рангли кўзларни ҳам, жигар ранг кўзларни ҳам, яшил рангдаги кўзларни ҳам ютуқли қилиб кўрсатадиган ложувард рангларга кўпроқ эътибор қаратдик. Бундай ранг-тусни универсал деб ҳисоблаш мумкин, демак унинг ёрдамида кўзларни ҳам бўяб олиш, ва ҳатто смоки чизиб олиш ҳам мумкин.