Бантик лаблар
5 босқичдан иборат бўлган лабларни парваришлаш борасидаги Maybelline гиди ҳақида ҳикоя қиламиз.
Ҳаммасини, ўзимизга лабларимизни ялашни қатъиян тақиқлашдан бошлаймиз. Бу ҳазил ёки болалик сарқити эмас, балки мутахассисларнинг баъмани маслаҳатидир. Нима учун бундай қиламиз? Ҳаммаси оддий – чунки қуруқликни ҳис қиламиз ва шундай қилиб уни йўқ қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бироқ нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан аҳвол фақат ёмонлашади. Йўл эса битта: доимо ёнингизда гигиеник лаб бўёғини олиб юринг ва биринчи сигналдан бошлабоқ лабларингизни намлантиринг.
Қалам, ялтироқ ёки лаб бўёғидан фарқли равишда ҳар қандай вазиятда фойдаланиш мумкин бўлган мос гигиеник лаб бўёғини ёки бальзамини танлаймиз. Айниқса, ўзининг ёқимли ҳиди ва енгил ранг-туслари билан бир қаторда аъло даражадаги озиқлантирувчи ва намлантириб турувчи хусусиятларга эга бўлган Baby Lips серияси энг яхши саналади. Ишонинг, парваришланган, намлантирилган ва соғлом лаблар ҳар қандай, ҳатто энг ёрқин лаб бўёғидан ҳам жозибалироқ бўлади.
Лабларнинг гўзаллиги ва саломатлигига бўлган иккинчи қадам – тўғри танланган демакияж ҳисобланади. Кўпчилик лабларни нам ёки қуруқ салфетка билан артиш, ёки охир оқибатда сув билан ювишнинг ўзи кифоя, деб ўйлайди. Бироқ бу бундай эмас. Лаблар териси ўта нозик бўлади, демак парвариш ва озиқлантиришни талаб қилади. Лабларингизнинг гўзаллигини сақлаш учун демакияжни ўзингизга одат қилинг. Буни лаб учун лаб бўёғидан фойдаланганингизда, ҳар доим қилиш керак. Бунда сизга демакияж учун мицелляр сув ёки икки фазали восита ёрдам беради. Лайфхак билан бўлишамиз: кўзлар демакияжи учун восита (масалан, Maybelline Expert Eyes) бунинг уддасидан чиқади. Ёғли асос нафақат лаблардан қотиб қолган бўёқларни кетказади, балки уларнинг юзасини намлантиради.
Мукаммал лабларга эришиш йўлидаги учинчи қадам скраб бўла олади. Ахир севимли лаб бўёғингиз муваффақиятининг гарови – бу силлиқ парваришланган лаблардир. Исталган таасуротга эришиш учун эса – скрабни қўлланг. Бунда ёрдам учун тайёр маҳсулотларга мурожаат қилиш ёки уй шароитларида ўзингизнинг вариантингизни бажариш мумкин. Иккинчи ҳолатда, асал, ярим чой қошиқ йирик туз ва бир чой қошик зайтун ёғини аралаштириш талаб қилинади. Бироқ агар сиз мутахассис ёрдамига мурожаат қилишни истасангиз, унда "Maybelline”дан Lush Popсorn Lip Sсrub лаб учун скрабига эътибор қаратишингиз керак.
Навбатдаги босқич энг қизиқарли саналади – макияж қиламиз. Maybelline Color Drama сериясига эътибор қаратамиз. Агар сиз қуруқлик билан астойдил курашиш истагида бўлсангиз, ва улар эса ҳеч ҳам ўз позициясини топширмаётган бўлса, унда қалам форматидаги кремли “Color Drama”дан фойдаланинг. У осон суртилади, шунингдек бироз намлантирилганлик таасуротини беради. Тўйинган ранг ва чуқур намлантиришни танлаганингизда, ушбу лаб бўёғи ҳақида эсланг. Унинг табиий коллагенли формуласи лабларни парваришлайди, SPF 15 ҳимоялаш омили эса ультра сиёҳ ранг нурлардан ҳимоя қилади, бу эса кундан кунга долзарблашиб бормоқда. Яна бир намлантирувчи ечим Hydra Extreme лаб бўёғи бўла олади — унда сиз пастел рангдан бошлаб то бинафша ранггача бўлган барча рангларни топишингиз мумкин.
Ва сўзимиз якунида сизларга бьюти-муолажалар ҳақида унутмасликни тавсия қиламиз. Бироқ бу ҳолатда мутахассис билан маслаҳатлашсангиз – бу тўғри ечим бўлади, ахир лаблар териси ҳам худди юз териси, бутун тана териси каби шундай парваришга муҳтож. Соғлом ва гўзал бўлиб қолинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.