Makeup жамоасининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги табриги
Азиз юртдошлар!
Бугун 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигини қарши олмоқдамиз. Мана шу йиллар мобайнида Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва бурчларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. XI боб, 47 – моддада “Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар” - деб ёзиб қўйилган.
Яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Ўзбекистон” нашриёти томонидан янгидан нашрдан чиқиши бугунги байрамга тўёна бўлди. Янги нашрда сўнгги йилларда Асосий қонунимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ўз ифодасини топган.
Халқимиз ўз ҳуқуқ ва бурчлари кафолатланган Қомусимиз асосида эркин меҳнат ва ижод қилиб келмоқда. Тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилди, хорижликлар билан ҳамкорлик янада кучаймоқда. Ўтиб кетаётган 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да республикамизда катта ўзгаришлар бўлди, улкан ислоҳотлар амалга оширилди.
Озод ва эркин ҳаётимиз пойдевори бўлган Конституциямизнинг 30 йиллиги барча юртдошларимизга муборак бўлсин! Байрам муносабати билан тақдирланган юртимизнинг энг фаол инсонларини эришган ютуқлари билан табриклаймиз!
Make up жамоаси - доимо сиз билан бирга! Яхши кунларни бирга кутиб оламиз