Шишлардан қандай халос бўлиш мумкин?
Одатий шишларнинг пайдо бўлиши пайти келди. Яхши ҳамки, иссиқ об-ҳаво билан биргаликда, тез-тез салқин ҳаво ҳам бўлиб турибди. Аммо энг жазирама кунлар ҳали олдинда, бундай кунларда юз ва тана терисида шишлар пайдо бўлади. Юздаги шиш белгиларини қандай қилиб йўқотиш мумкин? Шу ҳақда сўз юритамиз.
Намлантириш
Бу босқичда озиқлантирувчи хусусиятга эга юз учун ниқоблардан тортиб, сифатли намлантирувчи кремгача – барча воситалар яхши. Garnier дан “Ҳаётбахш намлантириш” (“Живительное увлажнение” ), яъни ёғланишни камайтирувчи крем-сорбети теридаги заҳарли моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Таркибига антиоксидантлар киргани туфайли крем-сорбет формуласи юз ранги ва тери тузилишини бир зумда текислаб, софлик ҳиссини бахш этади.
Ёпиштирмалар
Кўз атрофидаги тери учун ҳақиқий ёрдамчи – ёпиштирмалар тўпламидир. Ушбу замонавий кўз ости “наклейка” лари иссиқ ҳаво қолдирган белгиларни бартараф қилади, кўз атрофидаги терини шишлардан халос этади ва мимика таъсирида пайдо бўладиган ажинларни тарқатади.
Лосьон / тоник
Тониклар – теридаги соф кўринишни яратиш ва табиий гўзалликни асрашда жуда яхши ёрдамчилардир. Тоникларнинг асосий вазифаси макияж остида теридаги софликни сақлаш ҳисобланади. Уларни танлашда универсал ечим L’Oreal Paris дан “Чексиз софлик” (“Бесконечная свежесть”) уч томонлама фаол тоник бўла олади. Биринчидан, тоник макияждан олдин юзни тозаловчи қўшимча восита бўлиб хизмат қилади, иккинчидан, терини озиқлантиради, учинчидан, софликни сақлайди.
Оқ қалам / консилер
Бу пардоз-андоз сумкасини шунчаки тўлдирувчи буюм эмас, балки ҳақиқий бьюти-ҳийладир. Оқ ёки маржонранг қалам туфайли кўзларга қўшимча жонлилик бағишлаган ҳолда уларнинг ички учларини ёрқинроқ кўринишга келтириш, шу билан бирга, нигоҳларга янада софлик бахш этиш мумкин. Шунингдек, айнан оқ қалам орқали теридаги камчиликларни ҳам яшириш мумкин.
Ёғупа / хайлайтер
Агар бирор жойга боришингиз учун озгина вақт қолган ва юзнинг шиш пайдо бўлган қисми сезилиб турган бўлса, ёғупа (румяна) ёки хайлайтерлардан фойдаланинг. Румяна юзга керакли ҳажм ва тозалик бағишлаб, ранг орқали шишларни яширади. Хайлайтер эса юзнинг шишган қисмини ёрқинлаштириб, унга янада хотиржамлик ва софлик бахш этади.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.