Фильтр

Ёз фаслида қуёш, денгиз ва соҳил гўзаллигидан баҳра олиб, мириқиб ҳордиқ чиқарамиз. Лекин бу пайтда тузли ёки хлорланган сувдан, баланд ҳароратдан ва қуруқ шамолдан сочларимизга зарар етишининг эҳтимоли ҳам кўпаяди. Оқибатда соч толалари қуруқ, мўрт, шикастланган ва жонсиз бўлиши мумкин. Ёз тўғрисида энг яхши хотиралар қолиши учун йилнинг иссиқ даврида қандай қилиб сочларни тўғри парвариш қилиш керак?

Сочларни қуёшда қизиб ва сарғайиб кетишдан ҳимояловчи спрейлардан фойдаланинг. Агар сувга чидамли спрейни харид қилсангиз, ҳатто сувга бошни киритиб чўмилиш ҳам унинг хусусиятларини сусайтирмайди.

Бош кийим бўлиши керак. Рўмол, хушбичим шляпа, кепкалар, бейсболкалар... бош кийимлари бозори ҳозирги кунда сизнинг кийим услубингизга тўғри келадиган аксессуар танлашга имкон беради. Бошингизни нафақат чўмилиш пайтида, балки узоқ масофаларга сайр давомида ҳам асрашга ҳаракат қилинг.

Очиқ қуёшга ҳўл ёки нам сочлар билан чиқмаслик маъқул: сув ультрабинафша нурларнинг таъсирини кучайтиради. Сочларни хлорланган ёки денгиз сувининг таъсиридан, чўмилиб чиққандан сўнг, бир оз ширин сув билан чайиш ёрдамида қутқариш мумкин.

Бош массажи нафақат ёқимли, балки етарли фойдали муолажадир.

Намлантирувчи шампунлар. Уларнинг таркибига соч ва бош терисини озиқлантирувчи, қуришдан ҳимояловчи ва намликни сақлаб қолувчи ёғлар киради. Бундай шампунларни ҳар куни ишлатиш мумкин – қўллаш усулини маҳсулот қадоғида ўқинг. Сочларни парвариш қилиш бўйича муҳим воситалар рўйхатига кондиционерларни қўшиш мумкин. Совитувчиларини эмас, балки сочларга қўшимча ҳимоя берувчи, сочларни  тараш ва турмаклаш жараёнини енгиллаштирадиганларини харид қилишингизни тавсия этамиз.

Ёз даврида сочларни парвариш қилиш воситаларини танлаганда, уларнинг қадоғида SUN и UV-фильтр сўзлари мавжудлигига эътибор беринг. Ушбу серия сочларни айнан қуёшдан сақлашга мўлжалланган. Бундай воситаларнинг таркибида А ва Е витаминлари, турли ёғлар (зайтун, ши ва жожоба ёғлари) ва турли ўтлар бўлиши керак.

Сочларни турмаклаш учун турли воситалар, масалан, лак ва мусслардан фойдаланишни камайтиринг. Сочларни бўяш ва жингалак қилишга ҳаракат қилинг. Қийин соч турмакларини йилнинг совуқроқ фаслига қолдирганингиз маъқул.

Металлдан қилинган тароқлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Улар сочнинг тузилишига зиён етказиши мумкин. Табиий материаллардан ясалган, масалан ёғочли тароқдан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Фендан фойдаланмаган маъқул. Сочлар мустақил қуришига имкон беринг, шунда улар кислород билан тўйиниб, жонлироқ ва гўзалроқ бўлади.

Ёз пайтида сочларни тўғри озиқлантириш сочнинг гўзал ва соғлом бўлиши учун муҳимдир. Рационингизга мавсумий сабзавотлар, мевалар ва кўкатлар, балиқ ва ёғсиз гўшт, бошоқли ўсимликларни қўшинг.

Уйқуга тўймаслик, нотўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилмаслик – асабийлашишга сабаб бўладиган барча ҳолатлар теримизда ўз аксини топади. У эластиклигини ва тонусини йўқотади, кўз тагида ишишлар ҳосил бўлади, соғлом терига хос ранг ўчиб, юзни жонсизликдан дарак берадиган кулранг қоплайди. Қимматбаҳо пардоз усулларини қўллашга имкон бўлмаганда ёки шунчаки бунга вақт етишмаганида, қандай қилиб табиий гўзалликни тиклаш мумкин?

Биринчи маслаҳат: термал сув билан дўстлашинг. 

Кун давомида биз танадаги суюқлик миқдорини йўқотамиз, теримиз қуриб қолади ва бундан ўзимизни нохуш сезамиз. Тетиклантирувчи ҳаммомни қабул қилишни эса ҳар доим ҳам иложиси бўлмайди. Термал сув сизга исталган вазиятда терингизни парваришлашга ёрдам беради. Аксарият ҳолларда бу сув билан тўлдирилган спрейлар чуқур тоғли ҳудудлардан олинади. Бундай сув минералларга бой. Одамлар ундан баданни соғломлаштириш ва ёшартириш учун фойдаланади. Бугун термал сувни сумкада олиб юришга мўлжалланган қулай кичик идишларда осон топишингиз мумкин. Шифобахш “ҳаммом”ни муҳайё қилиш учун – сувни юзингиздан 15 сантиметр узоқроқда  пурканг ва пайдо бўлган булутга шўнғинг. Ортиқча суюқликни юзингиздан артиб ташланг. Макияж учун ҳавотир олманг – термал сув асло уни кетказмайди, аксинча, уни юзда қотирада ва ҳимоя қилади. Нам югуртирадиган кремлар билан уйғунликда термал сув терини юмшатади ва ёқимсиз қичишишни олдини олади. Намлик ҳиссини ҳадия қиладиган воситаларни танлаётиб, L’oreal Paris дан “Эксперт” сериясига эътибор беринг. У терини 24 соат давомида атроф муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилади.    

Иккинчи маслаҳат: кўзларингизга эътибор беринг.

Кўз қовоғи териси айниқса нозик ва таъсирчан. Шунинг учун барча асаббузарликлар биринчи навбатда кўздан билинади. Қўл билан аста уқалаш алмашинув жараёнларини тиклашга кўмаклашади, лимфатик тизим фаолиятини йўлга қўяди, ҳужайралар эса ортиқча суюқликдан озод бўлади. Уқалашдан олдин терини тозалаб олиш даркор (L’oreal Paris нинг мицелляр лосьон ёки гелидан фойдаланинг). Тозаланган терига крем ёки тинчлантирувчи ёғни суринг. Бу терини осилиб қолишидан асрайди. Бармоқ учларининг енгил ҳаракати билан чакка қисмлардан қаншаргача ва бурундан қошгача уқаланг. Жараённи контраст (иссиқ-совуқ) сув билан якунланг. Бу қон алмашувига ва тери тўқималарини кислород билан тўйинишига олиб келади.

Учинчи маслаҳат: мажмуавий парвариш

Замонавий косметик компаниялари хозирги пайтда гиалурон кислотасига бой терини эластиклигини оширадиган турли махсулотларни таклиф этадилар. Шулардан бирлари кундузги крем, тунги крем-маска ва кўз отрофи учун Lorea'l Parisдан кремларидир.

Табиат кучни доим музлатгичда сақласа бўлади. Петрушкани дамланг, сувдан муз кубикларини тайёрланг ва юз терингизни ҳар куни эрталаб ва кечки пайт артинг.

Бу содда айёрликлар сизга доимо чиройда тенгсиз ва жозибадор бўлишга ёрдам беради.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Зардоб — сеҳрли сўз бўлиб, уни кўрган заҳотиёқ, барча манбаларни ўрганиб чиқиб, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда муҳокамалардаги барча изоҳларни ўқиб, нархларини билиб олишни истайди киши. Бироқ унинг нархи биз ўйлаганимиздек арзон эмас, бу эса тасаввуримизни янада безовта қилиб қўяди. «У нималарга қодир? Юзимизни 10 ёшга ёш қилиб  кўрсатадими, ёки бошқачамикан ...» – деб ўйланиб қоламиз.

Келинг, яхшиси, бугунги куннинг барчага машҳур бўлган омилларини муҳокама қилиб оламиз. Зардобнинг функцияси намлантириш билан чегараланиб қолмайди. Ҳақиқатдан ҳам у ўзининг таркибидаги фаол компонентларнинг терининг липидли мембранасига яхшигина кириб боришига ёрдам беради. Зардоб тери коллаген қатламининг саломатлигини қўллаб-қувватлайди. У ўз навбатида тана тўқималарининг мустаҳкамлигини ва эгилувчанлигини таъминловчи оқсилдан иборатдир.

Ҳатто ёғли турдаги тери учун намлантирувчи кремлар навбатдаги муаммо бўлиб қолади, чунки улар тошмалар тошишига олиб келиши мумкин. Зардоб эса улар учун ҳақиқий қутқарувчи восита бўлиб, кремлардан фарқли равишда анча суюқ ва енгил текстурага эга бўлади.

Яқин вақтлардан буён биз ўз нутқимизда «гиалурон кислота, гидрофил ёғи» каби сўзларни кўп ишлата бошладик. Улар аслида нимани билдиради?

Гиалурон кислотанинг бирлаштирувчи тўқимадаги асосий вазифаси — сувни боғлашдан иборатдир.

Гидрофилли — «сувда эрувчан». Зардобда гидрофил ингредиентлар эрийди, баъзи бир кремларда эса – эримайди. Кремдан фарқли равишда, у терига нарса тоширмайди ва ғовакларнинг тўлиб қолишига йўл қўймайди.

Унинг компонентлари ҳақида батафсил гаплашиб олсак.

Альфа-гидроксикислоталар (AHA) — шакар қамишдан олинадиган гликол кислота, сутли,  олмали, лимноли, шунингдек узумли. У терининг пўстини туширади.

Matrixyl 3000 — коллаген ишлаб чиқарилишини тезлаштиради.

Ретинол (витамин A) коллаген ишлаб чиқарилишини самарали равишда тезлаштиради ва терининг устки қатламини тўкиб ташлайди.

Мис пептидлари коллаген синтизини яхшилайди ва терини ёшартиради.

Ўсиш омили (EGF) коллаген синтизини тезлаштиришга ёрдам беради.

Ресвератрол —  узумдан олигадиган самарали антиоксидант.

Убихинон (коэнзим Q10) — антиоксидант.

Асалари заҳари — ундан узоқроқ юриш маъқул бўлган компонент. Унинг тери учун фойдали хусусиятлари исботланган бўлишига қарамасдан, аллергик реакциялар уйғотишини унутмаслик керак.

Кўк чой экстракт (Camellia sinensis)  эркин радикаллар билан курушувчи полифеноллардан иборат. Ушбу экстракт шунингдек  антиоксидант ҳисобланади, ҳамда коллаген толаларни сақлашга ва уларнинг ўсишига ёрдам беради.

Магнезиум аскорбил фосфат (Magnesium ascorbyl phosphate — барқарорлаштирилган С витамини) сезиларли даражадаги антиоксидантлик хусусиятларига эга.

Ферул кислота (Ferulic acid) — коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи антиоксидант.

Церамидлар (терини тикловчи ингредиент) — терини яхшилаб намлантириш учун мўлжалланган компонент.

Токотриеноллар ёки токофероллар (E витамини) терини эркин  радикаллардан шикастланишдан ҳимоя қилишга қодир.

Ниацинамид (Niacinamide — B3 витамини) катакларнинг янгиланишини тезлаштириш учун митохондрийларни энергия билан таъминлайди (улар катаклардаги энергияни синтезлайди. Ниацинамид  юздаги пигмент доғларни камайтириш учун маъқул.

Силиконлар (диметикон (dimethicone) ва -cone билан тугайдиган  кимёвий келиб чиқишга эга бўлган бошқа компонентлар) — эмолента, яъни суркаганда силлиқлик ва майинлик бағишловчи, юмшатувчи моддалар, шунингдек улар маҳсулотни  мустаҳкамлаш учун ҳам керак бўлиши мумкин.

Қайси ёшда қандай восита тўғри келади?
20–30 ёшда: церамидлар, ниацинамид, С витамини
30–40 ёш: ретинол, гиалурон кислота, AHA (альфа-гидроксикислоталар)
40–50 ёш: ретинол, турли хил антиоксидантлар (асал пептидлари, ферул кислотаси, ўсиш омили)

Бугунги кунда нархлар ва брендлар борасида катта тарқоқлик мавжуд. Бироқ, ўз терингизда экспериментларни синаб кўрмаслик учун, яхшиси таниш русумдаги  косметикаларга ишонганингиз маъқул.

Масалан, юз учун мўлжалланган L'OREAL REVITALIFT зардоби бутун ёшлар сериясига эга. Зардоб танлашга бехато ёндошинг, албатта унинг таркибини ўқиб чиқинг, яроқллик муддатиги эътибор беринг. Фойдали одатларингиз ва барча деталларга эътиборлилик – ўз ёшлигингизни узоқ  вақт давомида сақлаб қолишга ёрдам беради.

Ёзни бассейн ва сув ҳавзаларида чўмилмасдан қандай ўтказиш мумкин? Офтобда баданни тобламасданчи? Ёзнинг ушбу муолажаларига берилиб кетганимиздан, биз баъзан эҳтиётокрлик чораларини унутиб қўямиз. Вақтни хуш кайфиятда ўтказиш пайтида бассейнда юриш пайтларидаги нохушликларни қандай қилиб бартараф этиш ва бу танамиз учун хавфли синов бўлиб қолишига қандай қилиб йўл қўймаслик керак? Жавоб берамиз.

Сочлар

Ҳамма нарса бошдан  бошланади, шунинг учун тананинг ушбу қисми муҳим эътибор талаб этади. Қуёш остида бўлган вақтда  сочлар ва бош хатар зонасида бўлади. Сочлар учун махсус намлантирувчи спрейлардан фойдаланиш - бассейнда юришнинг асосий қоидаси бўлиб қолиши керак. Офтобда сарғайиб кетган сочларнинг гўзаллиги ҳақида ҳеч ким  тортишаётгани йўқ, бироқ ўз сочларингизни “ёвуз” қуёш таъсири остида қуриб қолишдан сақланг. Сочларнинг мўртлиги ва қуриб қолишига йўл қўймаслик учун, косметика компанияларининг эксперт қарорига ёрдамга мурожаат қилиш мумкин. Масалан, L’Oreal  ёз вақтида махсус сочларни парваришлаш сериясини  таклиф этади. Унинг таркибига табиий ва бўялган сочлар учун  шампунлар, шунингдек сочларингизнинг қуюқлашиши учун қуёшдан олиши лозим бўлган таркибни ўзига  тортиб олишга ёрдам берувчи тўйинтирувчи сутли ва ҳимояловчи спрейларни таклиф этади.

Саломатлигингизни ва сочларингизни ҳимоя қилиш учун маслаҳат сифатида бериладиган яна бир қоида:

Ҳеч қачон чўмилиб бўлганингиздан сўнг сочларингизни йиғилган ҳолда қолдирманг. Кенг тарқалган шишачалар ва ўрилмай боғлаб орқага ташланган соч – бу албатта, яхши, бироқ сувдан чиққандан сўнг сочларни ёйиб қуритиш зарур. Шунда уларда синиқлар бўлмайди, учлари эса камроқ кесилади.

Юз

Бассейнга боришнинг асосий қоидаси – макияжнинг тўлиқ йўқлигидир – тус берувчи асослар ва бўялган киприклардан фойдаланманг (ҳатто туш сувга чидамли бўлса ҳам, бу кўзларингизнинг обрўсинит оширмайди). Қизил ёғупа ва бронзаторлар лунжларингиз ва пешанангизда пала-партиш тартиб айланалар билан ёқилиб кетади.

Асосийси, юзингизга (тана учун эмулсия ажралиб турадиган таркибга эга, айнан юз учун) SPF-факторли юз креми суртишни унутмаслигингиз керак. Тўғри парваришлаш юз терингизни намлантиради, уни қуёш таъсиридан ҳимоялайди ва ғовакларнинг тиқилиб қолишига йўл қўймайди. Шунингдек, шамолдан қовжираб қолган лаблар самарасидан қутулиш учун, лаб учун намлантирувчи бальзамдан фойдаланиш – фойдадан ҳоли эмас.

Тана

Ҳужум қилаётган қуёш нурлари сабабли тананинг қаришига йўл қўймаслик учун, 50дан кам бўлмаган SPF-факторли крем билан ҳимояланишга ўрганиш керак, айнан шунга ўхшаш кўрсатгич офтобда тобланишни юмшоқ қилади ва куйиб қолишдан сақлайди. SPF-30 ва ундан пастидан ҳимояланиш буғдой рангли тери соҳиблари, доимий тарзда ва “тўғри” тобланадиганлар учун мос келади. Ҳар сафар сувдан чиққанингиздан сўнг, терини бирор нарса билан қоплаб ҳимоялаш – энг тўғри қоидадир, чунки восита мойли асосли бўлишига қарама, ювилади. Суркашдан аввал терингизни сочиқ билан яхшилаб ишқалашни унутманг.

Теккис тобланишингизни тилаб қоламиз!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Сочларингиз парваришланган ва ҳақиқатдан ҳам чиройли кўриниши учун нима қилиш керак? Ўз зулфларингизни қуёшда ярқираб туришга қандай қилиб мажбурласа бўлади? Сочларни кунига неча марта тараш керак? Сочларни парваришлаш борасидаги мукаммал тавсиялар билан бўлишамиз.

1. Бош териси ҳам, ҳар қандай тери сингари саводхонлик билан тозалашга муҳтож. Бунинг учун гўзаллик бўйича экспертлар вақти-вақти билан бош териси учун мўлжалланган махсус скраблар фойдаланиб туришни тавсия этадилар. Улардан керагидан ортиқ фойдаланиш ҳам зарарлидир, бироқ ҳар 2-2,5 ҳафтада бир марта муолажа ўтказиб туриш фойдадан ҳоли бўлмайди.

2. Бошни тўғри ювиш – чиройли ва соғлом сочларнинг асосий сиридир. Сочларингизни бирозгина илиқ сув билан ювишга одатланинг (сув қанчалик муздай бўлса – шунчалик яхши). Скраблангандан сўнг шампунни кафтларингга суртиб, муолажани такрорланг, чунки биринчи босқич бошдан кир ва ёғларни ювиб ташлайди, иккинчиси эса эса сочларни мустаҳкамлаш устида ишлайди. Бошни ювиб бўлганингиздан сўнг, бальзам-кондиционердан фойдаланишни унутманг – биринчидан, у сочларингизни тарашга ёрдам берса, иккинчидан ундан фойдаланиб бўлгандан сўнг сочларингиз мочалкани эслатади.

3. Доимо сочларингизни тортқилашни ва тарашни бас қилинг. Эрталаб керакли тарзда парваришласангиз ва етарли даражада кондиционердан фойдаланган бўлсангиз – шунинг ўзи кифоя. Сочларингизни бармоқларингиз билан бурайвериб ёки тортавериб, доимо силайвериш одатини йўқ қилинг. Бошингизга қанчалик кам тегинсангиз, у шунчалик тиниқ, тоза ва илдиз олдидаги ёғлардан эмас, балки парваришлаганингиздан ярқираб турадиган бўлади.

4. Ўз сочларингизни фақат профессионалларга ишонинг. Арзирли соч турмаги ўз шаклини икки ва уч ой мобайнида сақлаб туради. Ўзингиз учун турли усталарга саёҳат уюштириб туринг ва уларнинг бири билан ишлашга ўргатинг. Устангизнинг профессионаллик даражаси қанчалик юқори бўлса, сизнинг сочларингиз ҳам шунчалик жозибадор кўринади, бошингизнинг шакли эса бир неча ой мобайнида покиза сақланиб туради. Шунинг учун бунда вақтингизни тежашга умуман ҳожати йўқ. Уста танлаганингизда, доимо унинг иш намуналарига эътибор беринг, унинг ўзининг ташқи кўриниши ҳам анчагина муҳим аҳамият касб этади. Сифатли колористда куйган кокиллар бўлиши мумкин эмас, сочлар стилисти эса доимо ёғ босган пуфак билан юра олмайди.

5. Сочларни парваришлаш учун мўлжалланган органик воситаларни тўғри танлашни билинг. Шампунингизда сульфатлар таркиби қанчалик кам бўлса – шунча яхши. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи товарларни линияларда ишлаб чиқаришига эътибор беринг. Бу – маълум линиянинг шампуни сизга мос келавермаса, унда бошқа таркибий қисмли – бальзамлар, маскалар ва мойлардан иборат бўлганини ҳам синаб кўринг, деганидир.

Ўз сочларингизга қараб юринг ва атрофдагилар сизни кузата бошлаганларини кузатинг.

BB-крем ёки Blemish Balm Cream – фойдали ва ёқимли хусусиятлар гулдастасига эга бўлган, кундузги янги авлод креми ҳисобланади. BB-кремлардан “бўлишадиган” бенефитлар ичида, тиниқлаштириш, кўриниб турувчи текислаш, терини тўйинтириш ва намлантириш, шунингдек қуёшдан сақланиш ва терида пайдо бўладиган камчиликларни яшириш учун макияж тагида асос сифатида фойдаланиш мумкин.

Гўзаллик бахшида этувчи бу оби-ҳаёт қаерда пайдо бўлган? У – Жанубий Корея косметологларининг туҳфасидир. Ушбу мамлакатда тиниқлаштирилган, қордек оппоқ тери ўта юқори қадрланади, шунинг учун Корея аёллари терини оқартирадиган ва қуёш нурларидан ва бироз бўлса ҳам офтобдан қорайишдан ҳимоялайдиган кремларга ўта кучли меҳр берганлар. Сўнгра BB-крем Япония модаизқуварлари ичида зафар қозонган, ва шундан сўнг етти милли қадамлар билан бутун Европа ва Осиё бўйлаб кезиб чиққан.

Косметологлар айтганларидек, BB-кремларнинг мўъжизакор хусусиятлари қаторига акне ва терининг бошқа нотекисликларига қарши тезлаштирилган курашишни киритиш мумкин. Бироқ тўғрисини айтганда, бутун кун давомида терини ва унинг намлигини сақлаш - унинг энг муҳим хусусияти саналади.

Кремни машҳур кишилар ҳам, бьюти-блогерлар ҳам яхши кўриб қолганлар. Ўта донгдор хайлайтерлар пайдо бўлганларига қадар, BB-крем терига исталган ёрқинликни бахш этиб, унинг исталган участкасини фаол тарзда ялтиратиб оқартирган. Айнан BB-крем ёрдамида макияж асоси сифатида тери исталган табиий ранг ва тусга кира олади. Шунингдек, у яна косметика қутиларида консилернинг ўрнини ҳам боса олади. BB-кремнинг ёзги вақтдаги энг фойдали хусусияти (ёруғликни акс эттирувчи заррачаларининг кўплиги билан бирга) – пляжга ёки сув ҳавзаларига борганда фойдаланиш заруриятидан иборатдир. Мазкур крем терингиздаги кўриниб турадиган барча камчиликларни яширади, ва бунда ғовакларнинг тузилмасига зарар етказмайди ва сув ҳавзаларида чўмилганда ювилиб кетмайди.

Бошқа ҳар қандай тус берувчи асосларга қараганда, BB-кремдан фойдаланган яхши. Унинг асосий хусусиятларидан бири - уни қават-қават қилиб суртиш мумкин эканлигидадир. Бунинг учун эса сиз кремни кафтингизнинг орқа томонига сиқиб чиқариб, унда спонжни ивитиб олиб, бир маромдаги ҳаракатлар билан юзингизга бир текис қилиб туртишни бошлайсиз. Кремни суртгандан сўнг, 7-10 дақиқа давомида унинг қотишига имкон берасиз, сўнгра (зарурат бўлса), кейинги қатламни суртасиз. Макияжни термал сув сочиб белгилаб оласиз.

Ўз BB-кремингизни танлаганда, унинг тусига ва хусусиятларига эътибор беринг. Тестердан кафтингизнинг орқа томонига крем суртаётганингизда, унинг бир қисмини пастки жағ зонасига кўчиринг. Ўша ерда, терининг юздан бўйинга ўтиш жойида фарқи ё сезилади ё сезилмайди (тўғри танлаган тақдирда).

BB-кремни тониклар ёки таркибида мой мавжуд бўлган ювиниш учун мўлжалланган лосьон билан ювиб ташлаш тавсия этилади, улар кремнинг мицеляр сув ва бошқа сув асосли суюқликлар бажара олмайдиган силиконли асосдан қутилиш имконини беради.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Биз ўзимизнинг севикли инсонимиз учун вақт ажратишни ҳоҳлаймиз, лекин қасдма-қасд қилгандек, қўл остимизда керакли косметик воситалар бўлмай қолади, яқин орадаги дўконга югуриб бориб келишга эса эринамиз, ёки бизнинг шаҳримизда эса косметика етказиб бериш кўзда тутилмаган бўлади. Айнан шундай ҳодисалар учун уй шароитларида ўз қўлимиз билан тайёрлашимиз мумкин бўлган скрабларнинг уч рецепти ҳақида сўз юритамиз.

Қанчалик оғир ботмасин, лекин асосий оммабоп скраблардан бири – бу целлюлитга қарши курашиш. Биз ушбу курашда қанчалик ғалаба қозонишни истамайлики, бироқ бунинг ўзи бўлмайди. Лекин биз керакли восита ҳақида биламиз. Кофе қуйқаси (тахминан уч чой қошиқ миқдорида), бир ош қошик қуюқ асал, бир қошиқ денгиз тузи ва бир неча томчи ёғдан (зайтун ёғи ёки Johnson’s Baby каби косметик ёғ жуда мос келади)  тайёрланган скраб бу масалани аъло даражада ҳал қилишга ёрдам беради. Уларнинг ҳаммасини яхшилаб аралаштириб олиб, уқалаган ҳолда тананинг муаммоли жойларига суртилади, ва у ерда тахминан 20-40 дақиқа давомида ушлаб турилади.

Юз терисини сезиларли даражада тортиш учун, ёруғликка чиқишдан аввал қуйидаги аъло даражадаги ечимдан фойдаланишингиз мумкин. Буғли ҳаммомда зайтун ёғини (бир чой қошик) қайнатиб олинг, сўнгра ёғни бироз совутинг. Ёғга бутун лимон шарбатини сиқинг, суюқликни аралаштиринг ва уни уқаловчи ҳаракатлар билан юзингизга суртинг. Скрабни 30 дақиқага қолдиринг, сўнгра юзингизни иссиқ ва совуқ сув билан навбатма-навбат тартибда ювинг. Терингиз сезиларли даражада яхшиланади ва текисланиб қолади.

Десертга эса товонлар учун “ширин” скраб сири билан бўлишамиз. Уни тайёрлаш учун бир ош қошиқ асал, икки ош қошиқ денгиз тузи ва уч ош қошиқ зайтун ёғи талаб этилади. Яхшилаб аралаштирилган аралашмани товонларингизга 3-5 дақиқага суртинг, сўнгра ювиб ташланг ва унга аямасдан тўйинтирувчи крем суртинг. Дарзлар, дағаллик ва чарчоқ – ўз-ўзидан йўқолади.

Агар бизнинг рецептларимиз сизга ёққан бўлса, ёки ўз рецептларингизга эга бўлсангиз – изоҳларда ёзинг ва саволлар беринг. Биз саволларингизга албатта жавоб берамиз!

Шундай аёллар борки, улар ўз шахсий ҳаётини макияжсиз тасаввур ҳам қила олмайдилар. Булар албатта косметикадан меъёрий миқдорда фойдаланадиганларга таалуқли. Бироқ макияжни ҳақиқатдан ҳам билағонлик билан олиб ташлайдиган аёлларнинг сони эса бармоқ билан санарлидир. Биз эса сизлар билан макияж билан курашиш сирлари ва макияжни олиб ташлагандан сўнг терига ғамхўрлик қилиш усуллари билан бўлишамиз.

Кўзлар юз эмас

Ақлли аёллар кўзлар атрофидаги макияжни юзнинг қолган қисмидаги макияжни олиб ташлаш учун мўлжалланган воситадан фойдаланиш қатъиян ман этилишини қўллаб-қувватлайдилар. Бунинг бир неча изоҳлари бор: биринчидан, тус берувчи ва упали асосларни иложи борича мойлар асосида тайёрланадиган восита билан ювиш керак, лекин буни кўз демакияжи воситалари ҳақида айта олмаймиз. Иккинчидан, қалин қатламли макияжда сувли асосдаги мицеляр сув ва тониклар реакция бўлмайди. Ва учинчидан – сиз ахир тишларингизни гутал ин билан тозаламайсиз-ку? Ва шу аснода, ҳаммасини биргина суюқлик билан ювиш одатидлан ҳам кутулиб оласиз.

Артманг

Бўянган ходимларга қуйидаги опция: ишқалаш қатъиян тақиқланади. Ҳаттоки кўзларингизни ҳўлланган пахта тампон билан у ёқдан бу ёққа артманг – бу билан сиз ўз кўзларингиз атрофидаги терингизни чўзиб ташлайсиз ва натижада уни бор таранглигини йўқотасиз. Юз овали билан ҳам ҳудди шундай ҳодиса рўй беради: бир томондан иккинчи томонга чўзилган терини, айлана ҳаракатлар билан ювиладиган терига қараганда, ажин босиб кетади.

Қиғанмаймиз

Иккала кўзни, сўнгра ёноқларни пешанангизни ва юзнинг бошқа қисмларини битта пахтали диск билан (уни яхшилаб иккига буклаб олиб) артиш мутлақо ярамайди. Ҳеч қачон бундай қилманг! Битта ўртача ўрамининг нархи сизга атиги беш минг сўмга тушадиган пахтали дискни тежайман, деб, терингизнинг ўзингизга ҳам бўлган муносабатини ҳам сезиларли даражада бузиб қўясиз. Биринчидан, бу панда самарасига (кўзланингиз атрофини эски диск билан артилган қора айланалир ) қўйилган биринчи қадам бўлади, иккинчидан эса тенлар ва туш қолдиқларини тус берувчи асос яхшигина шимиб олади ва тозалик учун кураш бошланади.

Ювинамиз

Ҳеч қачон демакияждан сўнг юзингизни ювишни унутманг. Бу билан сиз нафақат макияж қолдиқларини ювиб ташлсайсиз, балки терингизни етишмаётган намлик билан тўйинтириб, уни янгилаб оласиз. Ювинганда контрастли тарзда – аввал илиқ сув билан, сўнгра совуқ сув билан ювиниш керак. Иложи бўлса, ювинганда ювиниш учун мўлжалланган енгил кўпикдан ёки қуритадиган совундан фойдаланганингиз маъқул.

Афта-пати

Ювиниб бўлгандан сўнг, юз терингизга тетиклаштирувчи тоник (бодрингли ёки цитрусли) суртишнинг айни вақти. Бу терингизга янгидан “нафас олишга” ёрдам беради. Ҳоҳишингизга қараб, юзингизга енгил (тайёр ёки ўз қўлингиз билан тайёрланган) маска қўйсангиз бўлади. Айниқса, бодринг, кўк чой ва мойчечак экстрактининг бирикмасидан тайёрланган маска юз терингизни қувонтиради.

Ўзингизни эркалатинг ва биз томонимиздан бериладиган ғоялар асосида дадил макияжни эрмак қилинг.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ва ниҳоят шу кун келди – Сиз турмушга чиқяпсиз. Эҳтимол, опангиз, дугонангиз ёки қизингиз турмушга чиқаётгандир? Биз келинлар учун ҳақиқий мукаммал образ яратиш учун асос бўлиши мумкин бўлган асосий маслаҳатларни тўпладик.

Ҳар бир келин учун мукаммал юз тони асосий қоидага айланиши керак. Консилерлар ёки тус берувчи кремлардан фойдаланишга шошилманг – ҳар бир муҳим кун учун терини олдиндан тайёрлаб бориш керак. Ушбу кунни “қора кун”га айлантирмаслик учун, косметологлар буғли ингаляция, тўйинтирувчи ва тозаловчи маскалар қилишни тавсия қиладилар.

Айнан тўй куни ишни муздай сув билан ювинишдан, енгил тоник суртишдан бошлаш , сўнгра консилер ёрдамида нуқтали зарба беришга ўтиш керак. Тери камчиликларини маска билан қоплаб бўлгандан сўнг – юз геометриясини тузамиз, бироқ контурларни ошириб юборманг. Сўнгра юз териси максимал оч рангдаги тус берувчи крем билан қопланади. Зарурат туғилса, тус берувчи кремни бўйинга ҳам суртса бўлади. Таасуротни шаффоф рангдаги упа, терига хиралаштириш тусини берувчи микрозаррачалар билан мустаҳкамлаш мумкин.

Аввалом бор, келин асосий эътиборни фақат юзнинг бир қисмига қаратиш кераклигини тушиниши керак – у то лаблар, ёки кўзлар бўлсин. Кўпчилик стилистларнинг фикрига кўра, янги келинчакнинг айнан кўзлари унинг энг кучли тарафи бўлади. Бироқ кўзлар учун мукаммал макияжни эҳтиёткорлик билан яратиш керак - агар авваллари киприк ёпиштириш тажрибасига эга бўлмаган бўлсангиз, кўп қатламли киприкларни ёпиштирмаганингиз маъқул. Кўзлар макияжига боқишингизни “очадиган” ва пирпиратиб турадиган қилиб қўядиган бир неча киприклар тутамини қўшиш тавсия қилинади. Тўй макияжига nude палитрасидан, оч жигарранг ва кофе тусини берувчи, шунингдек оқартирилган охра рангидаги тенлар ҳам ярашади. Мантиққа зид бўлсада, бироқ керакли юмшоқликдаги нигоҳни айнан smoky-eyes шакли яратади ва керакли порциядаги эътиборни жалб қилади. Стрелкалар ёки мураккаб ранглар гаммаси қанчалик ярашишини бошқа кечаларда тажрибадан ўтказиш мумкин. Шунингдек, кўзлар макияжини яратганда, қошлар ҳақида ҳам унутмаслик керак, улар ҳам бутун кун давомида сизнинг ҳиссиётларингизни намоён қилади.

Лаблар макияжида тўхталадиган бўлсак, шафтоли ранг, қизғиш, маржон ва қирмизи рангдаги лаб бўёқлари энг яхши ечимдир. Асосийси, танлаб олинган лаб бўёғи ўта ёрқин рангда бўлмаслиги керак – “сокинроқ” ва жилосиз текстуралардан фойдаланганингиз афзалроқдир. Ранги мос келадиган аниқ контур “қучоғида”ги ўнгмайдиган лаб бўёғи аъло даражадаги ечим бўлади.

Индивидуаллик ҳақида ҳам унутманг – агар кўнглингиз ранглар тонидаги оч бинафша рангли тенларни истаб қолса – таваккал қилинг. Лекин оддий қоидани унутманг: синовдан ўтказилмаган макияж ёки соч турмагига эътибор қаратмаганингиз маъқул.

Бизнинг ҳар биримиз йил давомида, ҳоҳ туғилган, ҳоҳ тўй бўлсин, ёки  корпоратив кечалар ва бошқа тадбирларда ўзимиз учун муҳим саналарни нишонлаймиз. Ва мана шу кунларда жуда ҳам ўзимизга қарашни ва жозибали бўлишни истаймиз. Биз эса сизни ўз образингизни тезкор “тартибга келтириш” бўйича гид билан таништиришга тайёрмиз.

Ўзингиз учун аҳмиятга эга ҳисобланадиган тадбирга олдиндан тайёргарлик кўриш керак. Кутилаётган ушбу кундан бир ҳафта аввал тўйиб ухлаб олиш, овқатланиш тартибига риоя қилиш (ўткир, шири ва ёғли тамолар истеъмол қилмаслик), шунингдек кўпроқ пиёда юриб сайр қилишга ҳаракат қилиш керак.

Шунингдек, олдиндан терини намлантириб олиш керак, чунки бизнинг минтақамиздаги асосий муаммо – бу қуруқ теридир. Агар сиз ушбу муолажага аҳамият билан қарасангиз, будильникни қўйганингиз маъқул эканлигини эслатиб ўтамиз.  Терини ва танани ёғлар (булар бодом ёки зайтуннинг табиий ёғлари бўлиши мумкин) ёки махсус тўйинтирувчи экстрактлар асосида тайёрланган косметик воситалар (терининг ҳолатига узум данаклари экстракти яхши таъсир кўрсатади)  билан тўйинтириш керак. Ҳар сафар душ қабул қилгинингиздан сўнг, терингизга эҳтиёткорлик билан, сингдириб, яхшилаб ёғ суртинг.

Икс куни эрталабдан тайёргарликни бошланг. Биринчи ўринда юзингизга эътибор қаратинг. Унинг учун оддий, лекин янгилаш усули яхшироқ таъсир кўрсатади. Мойчечак, ялпиз ва жўка баргининг ўтли аралашмасини қайнатиб олиб, сузгичдан ўтказиб олганингиздан сўнг унга докали салфеткани ботиринг, ва салфеткани унчалик сиқмасдан, юзингизга суртинг. Уни 2-3 дақиқа давомида ушлаб туринг, сўнгра совуқ сув шимдирилган бошқа салфетка билан алмаштиринг. Маскани 3-4  марта алмаштиринг ва юзингизнинг териси янгиланиб, қанчалик тортилиб қолганини сезасиз.

Сизнинг танангиз юқори эътиборга лойиқ. Керакли кайфиятга эришиш ва тонусни сақлаб туриш учун, контрастли душ қабул қилиб, терини қаттиқ сочиқ билан артинг. Намлик қолдиқлари қуриб қолмаслиги учун – тана териси бўйлаб  бир қават ёғ суртиб чиқинг, бу танангизни ялтиратиб, керакли намликни сақлаб қолади.

Бизнинг минтақамиз ўзининг илиқ иқлими, мева ва сабзавотларнинг сероблиги, табиий массивларнинг яқин жойлашуви билан ҳар томонлама ажойиб. Бироқ барча афзалликлар билан бир қаторда, сезиларли камчилик ҳам мавжуд - бу қуруқ ҳаво ва чангли тупроқ. Ташқи омиллар юз терисига таъсир кўрсатмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида – ўз обзоримизда ҳикоя қилиб бермоқчимиз.

Тўйинтирувчи моддалар – намлик, витаминлар, қуёш нурларининг етишмаслиги терининг қаришидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Терига тус берувчи крем суртилса, барча муаммолар ортда қолади, деган янглиш фикр аёллар ичида кенг тарқалган. Бироқ бу янглишиш бўлмаганида, ҳаммаси яхши бўлган бўлар эди. Тус берувчи кремлар ва уларнинг асослари терини тўйинтирмайди – улар фақат унинг номукаммалликларини яширади холос.

Макияжни намлантиришдан бошлашга ўрганинг: косметикага мурожаат қилишдан аввал, терингизга тўйинтирувчи кремни юпқа қилиб суртиб, оҳиста айланма ҳаракатлар билан юз терисига сингдиринг, сўнгра икки дақиқа давомида шимдиринг. Шундан сўнг туслантирувчи асос ёки хайлайтер осон ва текис ўтирганидан ўзингиз ҳам ҳайратда қоласиз.

Агар сизнинг терингиз ёғли бўлса, бунда сув ёки гел асосли тоник аъло даражадаги ечим бўлади – бу терининг устки қатламини қуритмайди ва ҳатто енгил жилосиз таасурот ҳам яратади. Мойчечак, узум данаги ёки ялпиз асосли тониклар ҳам жуда мос келади.

Шунингдек макияжини кетказаётганингизда, куни бўйи “маска”да юрган терингизга миннатдорчилик билдиринг – макияжни кетказиб бўлганингиздан сўнг, юз терисини косметик сут билан артинг, бу терини тинчлантиради ва унга майинлик бағишлайди. Шунингдек, мойчечак дамламаси асосида тайёрланган буғли ванна ҳам аъло даражадаги ечим бўла олади – у ғовакларни кенгайтириб, макияжнинг ҳатто энг майда заррачаларини ҳам кетказишга ёрдам беради.

 Ҳар куни ўзингизнинг ўн дақиқа вақтингизни терингиз учун ажратсангиз, унинг ёшлигини ва чиройини сақлаб қолишингиз мумкин. Саломат бўлинг ва биз билан доимо чиройли бўлинг.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Жингалак сочлар нима? Бу назокат, гўзаллик ва шижоат. Бироқ ҳақиқий жингалак сочлар эгаси бўлиш қандай кечади? Бу борадаги маслаҳатлар икки йўналишда берилади – биринчиси парваришлаш учун мўлжалланган махсус воситалар ёрдамида нафис гажакларни намоён қилишдан иборат бўлса, иккинчиси – инжиқ спиралчаларни тўғирлашдан иборатдир. Қўл остимиздаги косметик танлов билан ўртоқлашамиз.

Кокилларни батартиб ва чиройли қилиб бураб қўйиш вазифасини бир неча восита ёрдам беради. Биз чирмашиб жингалакланиб турадиган сочларни парваришлаш учун ва гажакларга аниқ контур ҳадя қилувчи, қуруқ ва таъсирчан сочлар учун мос келадиган L’orealнинг Curl Contour линиясининг тўйинтирувчи маскасига эътибор қаратдик.

Маскадан фойдаланиш - сочларнинг учларини ёпиштирмай, ва томирларни қуритиб қўймасдан парваришланган жингалак сочлар ҳақида ваъда беради. Масканинг таркибига эса UF-фильтрлар ёрдамида сочларни қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи ёғлар киради.

Қўнғироқларнинг навбатдаги «скульптори» - Kallos томонидан чиқариладиган чирмашиб жингалакланиб турадиган сочлар учун мўлжалланган спрей-эссенция бўлди. профессионал косметика бўйича Венгриялик бренд, бир зумда сочлар тузилишига сингиб кетувчи, сочларни бўйсинувчан ва майин бўлишига ёрдам берувчи, ипак протеинларига асосланган эмульсияни ишлаб чиқди.

Профессионал парваришлаш бўйича ушбу воситадан уй шароитларда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бошни ювгандан сўнг эмульсияни нам сочларга суртиш ва бир мартадан оддий кўринишга кириб қоладиган турмак қилишга киришиш керак.

Garnier мутахассислари «Биз бошқа йўлдан борамиз» деган фикрга келдилар ва сочларни тўғирлаш ва силлиқлашга ёрдам берадиган косметик воситалар сериясини яратди. Garnier Fructisдан берилган «Куч ва ялтираш» линияси шампун таркибида ҳам, бальзам-чайгичлар сериясида ҳам ишлайди.

Унчалик мураккаб бўлмаган маска ёки бальзам-чайгични суртиш, сочларнинг учларида ва томирларида тўйинтириб, сочларни исталганча «тўғирланишага» олиб келади. Ушбу сериядаги воситалар тўғирланган сочларни қайд этиб турувчи сочларга ички куч ва бутун узунлиги бўйича ялтираш бағишлайди.

Чирмашиб жингалакланган сочларни парваришлаш бўйича 3та маслаҳат:

  • Табиий жингалак сочлар учун асосий маслаҳат – шампунни тўғри танлаш. Таркибида юмшатувчи ва намлантирувчи компонентлар мавжуд бўлса чакки бўлмас эди. Бундай компонентларга турли табиий ёғларни, оқ нилуфар гулларининг экстрактини, бўтакўз гулининг, папаин ва мармарак экстрактини киритиш мумкин. Ҳеч қачон ҳажм берувчи шампунни танламанг – акс ҳолда чиройли қўнғироқлар шакл берилмаган ҳурпайган сочлар уюмига айланиб қолади.
  • Сочлар ювилганидан сўнг, уларни тўғри қуритиш керак. Фен бу ишда сизга ёрдам бера олмайди! Яхшиси сочиқ билан қуролланган ва сочларни учларидан томирларга қаратиб батартиб қилиб артган маъқул. Қуритиш пайтида қўнғироқларга шакл бериш керак. Бунинг учун ҳар бир кокил учидан бош терисига қаратиб сиқиб борилади, ундан спиралчалар ясалади, ва шакл берувчи гель ёки крем суртилади.
  • Стилистлар чирмашиб жингалакланган сочларни сийрак тишли ва антистатик таасуротига эга бўлган тароқлар билан тарашни тавсия этадилар. Сочларни учларидан бошлаб томирларга қаратиб тараш керак. Тарашни осонлаштириш учун махсус спрейлардан фойдаланиш ва ҳар 2-3 ойда сочларнинг учларини қирқиб туриш мумкин.

Куз – йилнинг шак-шубҳасиз чиройли фасли, бироқ совуқ шамол терини аямасдан қуритиб, сувсизлантириб ташласа, нима қилиш керак. Биргина тўғри қарор қолади – бу ҳам бўлса эпидермисни фаол тарзда тўйинтириш. Ва биз бунинг тезкор усулларини топишга сазовор бўлдик.

Маскалар – юз терисини маҳорат билан парваришлашнинг уч арконларидан биридир. Йилнинг совуқ вақтида терини нафақат тўйинтириш, балки маҳорат билан тозалаш ҳам муҳим саналади. Мевалар ва лой - маскалар яратишда аъло даражадаги ёрдамчилар. Мева таркиблилар терини тўйинтиради, лой эса қизаришларни ва нуқсонларни қуритади. Терини тортиб турадиган ва ғовакларни сезиларли даражада ўзгартириб юборадиган сув ўтларининг компонентлари совуқ даврда терини таранг қилишга ёрдам беради.

Совуқ даврда кремлар нафақат терини намлантиради, балки шамолли ҳаводан сақлайди ҳам. Шамол терини қуритиши ва қаритиши ҳеч кимга сир эмас. Бундай ноқулай ҳолат билан курашишга юзни юқори ёғлиликка эга бўлган кремлар билан аямасдан тўйинтириб (тананинг бошқа қисмлари каби) суртган ҳолда курашиш мумкин. Бунда тўйинтирувчи элементли BB-крем энг тежамкор ва қулай ечим бўла олади – у нафақат макияжингиз учун асос сифатида хизмат қилади, балки бутун кун давомида юз терисидаги керакли намликни сақлаб туради.

Ингаляция ёки профессионал косметологга ташрифлар ҳам кузнинг булутли кунларини ҳар жиҳатдан қулай ўтказишда муҳим аҳамият касб этади. Терини керакли даражада тўйинтириш ва намлантириш учун сувни қайнатиб, унга бир неча томчи эфир ёғлари қўшилган тайёрлама ҳам етарли – бунинг учун розмарин, маврак ёки узум данакчаларининг экстракти ҳам мос келади. Булардан ташқари, ингаляциялар билан юзни буғлантириб, пайдо бўлган қора нуқталар бартараф этилади. Терини тинчлатирувчи ва “тортиб қўйўвчи” енгил маска ингаляциянинг аъло даражадаги якуний қисми бўла олади.

Кўпинча, янги крем сотиб олиб, янги юз сотиб олдик, кўзларимизни ўта зўр таасуротли туш билан бўяб, бир зумда ўзгариб қолдик, деб ўйлаймиз.  Бироқ ушбу гўзаллик биз ўйлаганчалик теран фикр эмас. Биз ўзига қараш ва косметика танлаш бўйича экспертлар маслаҳатлари ҳақида билиб олдик.

Табиийлик – ҳар бир ўзини ҳурмат қилувчи аёлнинг биринчи даражада аҳамиятга эга бўлган ҳислатидир. Жанговор бўяниш ва чўчитадиган макияж вақти аллақачон Ёз домига ғарқ бўлди. Сўнгги мода тенденциялари фақат ҳақиқий ва табиий нарсаларнинг талабгорлигини намоён қилмоқда. Ягона урғу саналмиш кўзлар ёки лаб фойдасига - зарбли макияждан воз кечинг.

Текширилган воситалар – сизнинг терингиз саломатлигингинг гаровидир. Демак, ҳали синаб кўрилмаган янги косметика линиясини харид қилиш учун оёқни қўлга олиб югуриб кетишга ҳожат йўқ. Буни қандай қилиш керак? Линиянинг энг оддий кремини олинг, ундан бир ҳафта мобайнида фойдаланинг ва терингизнинг ҳолатини кузатинг. Агар терингиз «неъматни» миннатдорчилик билан қабул қилган бўлса – бутун линияни сотиб олиш мумкин.

Эътиборлилик косметика танлашда сизнинг асосий ёрдамчингиз бўлиши керак. “Қуруқ тери учун”, “таъсирчан тери учун” ҳар қандай маркировкаларнинг ёзилиши осон эмас. Сиз харид қилиб олган тюбикда нималар ёзилганига эътибор беринг ва кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг ўз юзингизнинг типи билан боғлиқлигини аниқланг. Агар ўз терингизнинг типини аниқлашга қийналаётган бўлсангиз – маслаҳатчиларга ва профессионалларга мурожаат қилинг.

Косметика қутичасидаги тартиб – бу нафақат чиқиндилар ва эски воситалар йўқ дегани. Кўпчилик ўз косметикасини (иложи борича) биргина бренд ёки концерн-ишлаб чиқарувчиники бўлишини ҳоҳлайди. Нима учун бу шунчалик муҳим? Чунки косметика воситаларининг асосида ётувчи кимёвий компонентлар, турли алгоритмлар ва рецептуралар бўйича яратилади, ўз юзингизга кимё воситаларини қанчалик кам суртсангиз, у шунчалик соғлом бўлади.

Тус берувчи асосдан фойдаланиш сиз учун иш ҳар кунги одатга айланиб қолмаслиги керак. Нима учун? Чунки ҳар бир тус берувчи восита ғовакларни тиқинлаб қўйишга мойил бўлади. Уйқудан олдин макияждан қанчалик тозалананингизга қарамай, тус берувчи воситанинг қолдиқлари барибир бирор жойда қолиб кетади. Агар умуман тоқат қила олмасангиз, унда упадан фойдаланинг. У ғовакларга тиқилиб қолмасдан, терини анчи силлиқ ва жилосиз қилиб кўрсатади.

Ва албатта косметолог ҳузурига ташриф буюришни ҳам канда қилманг ва ўз терингизнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиб боринг. 27 ёшда тери қўшимча тўйинтиришга ва намлантиришга муҳтож бўлади. Профессионал косметологлар терингизнинг типини аниқлашга ва уни парваришлаш учун мос келадиган воситани танлашга ёрдам берадилар.

Куз – терининг таниқли зараркунандаси. Бироқ терининг намлигини сақлашнинг маълум усуллари мавжуд. Улардан бири – юз терисини кундузги ҳимоялаш учун тўғри келадиган кремни танлашдир.

L’Oreal Paris Hydra Expert намлантирувчи кремларининг линияси турли хил терининг тўртта хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратилган тўртта кундузги кремдан иборат. Масалан, таъсирчан тери учун восита терининг қизаришлари муаммосини ҳал қилиб, катакларда намликни сақлаб туриш учун хизмат қилади, нормал ва аралаш тери учун крем эса - ёғли ялтирашлар ва кенгайиб кетган ғовакларга қарши курашади.

Гарньердан «Тетиклантирувчи Намлантириш” – терининг тўртта турли хил текстураларини ва типлари учун ечимдир. Ушбу серия кремлари, таркибида терини намланишига, тўйинишига, ҳимояланишига ёрдам берувчи табиий ёғлар эликсири мавжуд бўлиб, улар ҳар куни фойдаланиш учун мўлжалланган.

Терини нафақат гўзаллик эликсирлари ёрдамида, балки ВВ-крем билан ҳам тўйинтириш мумкин. Декоратив косметикалар ичида Dream Fresh от Maybelline New York «Бир зумлик нур сочиш» ВВ-кремлари серияси энг маъқул ечим бўла олади. Ушбу крем-парвариш пардозловчи таасуротга ва фаол намлантирувчи компонентларга эга. Кремнинг бемаъни формуласи терини тўйинтириш билан бир вақтда, унга порлаш ва софлик бағишлаб, терининг камчиликларини яширади.

Баҳор - бу гўзаллик ва парвариш учун айни пайтидир. Айниқса бу мавсум юқори парвариш ва эътиборни талаб қилувчи сочларда сезилади. Биз сочларингизни қуритиш пайтида уларнинг табиий кучи ва ялтирашини сақлашга ёрдам берувчи амалий усуллар ҳақида билиб олдик.

Насадкадан фойдаланинг

Ҳар бир фен кўпчилик аёллар иссиқ ҳавонинг катта оқими фойдасига қутулишга  уринадиган, ҳаво оқимини тақсимлайдиган махсус насадкага эга. Бироқ бундай қилиш ярамайди, ахир тор йўналтириган ҳаво оқими худди шу тарзда қопламларни ёпиб қўйган ҳолда сочларни осонроқ тўғирлашни осонлаштириш учун  мўлжалланган. Бу билан, унчалик мураккаб бўлмаган ушбу насадка ёрдамида сочларни нафақат ётқизиб тараб олиш, балки ювилгандан сўнг очилиб қолган қопламларни “беркитиб” қўйиш ҳам мумкин. 

Сочларингизни қатламлаб ва охиригача қуритинг

Сочларни қуритишдан аввал, унинг бутун ҳажмини секторларга ажратиб олиб, қисқичлар билан қистириб қўйиб, ҳар бир секторни алоҳида қуритиш мумкин – бу сочларга ҳажм бағишлайди ва бутун кокилнинг бир теккис қуришига ёрдам беради. Акс ҳолда пастки  сочларингиз нам бўлиб қолган вақтда, ташқи кокилларингиз ўта даражада қуритилади. Кўпчилик нам сочларни табиий шароитларда қуритиш учун қолдиришни ёқтиради, бироқ бу - қуритилмаган қопламларни очиқ қолдирувчилар учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, демак улар салбий ташқи таъсирга дучор бўлиши мумкин.

Сочлар учун термо-ҳимоядан фойдаланинг

Синувчан сочларнинг энг асосий муаммоси намликнинг дефицити ва тўйинтирувчи моддаларнинг етишмовчилиги саналади . Сочлар муҳим  компонентларнинг зарурий ҳажмини сақлашга ёрдам бериш учун, сочлар учун тўйинтирувчи маскалардан, кремлардан ва кондиционерлардан фойдаланинг. Яхши ечим деб соч учун ювилмайдиган  кондиционерлар хисобланади. Биринчидан, улар сочларнинг таралишини ва тўғирланишини осонлаштиради, иккинчидан етишмайдиган намликни сақлайди. Исталган воситани танлаш қийин эмас, фойдалниладиган шампун линиясини ўрганишнинг ўзи кифоя, ахир агар сочларни ювиш учун мўлжалланган восита сизга тўғри келмаса, бутун косметик линия энг маъқул вариант бўлиши мумкин.

Тароқни тўғри танланг

Биз танлаган товарлар ва хизматлар турларининг сони чекланмаган миқдорда  бўлган бугунги замонда биз бирор бир одатий нарсанинг танловида тўхташга эринамиз. Лекин нима бўлганда ҳам, тароқни тўғри танлаш керак. Масалан, чирмашувчан сочлар соҳибаларига сочларни қуритганда тараш тавсия этилмайди – сочлар осон таралиши учун спрей ёки кондиционер сепинг, ва қуритилаётган вақтда сочларингизнинг тугунини бармоқлар билан ёзинг. Сочларингиз қуриб бўлгандан сўнг, уларни юлиб ташламайдиган ва шаклини сақлаб турадиган Tangle Teezer билан тараб ўтган маъқул.  Тўғри сочларни ёқтирувчилар учун темир тишли тароқ тўғри келади – фен билан бир тўпда улар дазмол таасуротини яратади, қиздирилган тишлари эса кокилларни тўғирлайди.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ҳаво қуёшли бўлишига қарамай, шаҳарда ҳарорат пасайиб бормоқда. Ва бу вақтда бизнинг теримиз эса қўшимча тўйинтиришга ва намлантиришга муҳтож бўлади. Биз сизлар учун ўз тавсияларини беришлари учун Тошкентнинг визажистларига мурожаат қилдик.

Хаджипавлиду Ангелика, Make up studio Miss Di: Мен визажист сифатида макияждан аввал ва нафақат қуруқ ва комбинацияланган тери эгаларигагина эмас, балки барчага юз учун Embryolisse Lait-Creme Concentre супер намлантирувчи крем суртишни маслаҳат бераман. Лабга, тирсакларга, кутикула ва товонларга эса –Lucas' papaw ointment мўъжизавий воситасини суртиш керак. Доимий тарзда намлантирувчи маска қилиш ва кўпроқ сув ичиш керак.

Диана, Make up studio Miss Di: Совуқ тушиши билан нафақат гардеробимизни, балки косметика қутичамиздаги нарсаларни ҳам янгилаймиз.

Е витамини, Ши ёғи ёки таркибида бошқа кўплаб унчалик оғир бўлмаган ёғлар мавжуд бўлган тўйинтирувчи моддалар ва витаминларга бой бўлган тус берувчи воситаларни танлаймиз. Ҳавонинг совуқ даврида SPF ҳимоялаш фактори фақат кундузги ва 10дан 15 гача бўлган вақтда зарур.

Жилосизлантирувчи лаб бўёғини ҳам иложи борича анча тўйинтирувчи ва намлантирувчи бўёқларга алмашган маъқул. Совуқ ҳавода суюқ ялтироқлар ва пигментланган бальзамлар айниқса яхши қутқарадилар.

Лаб бўёғини янгича усулда бўяб кўринг. Аввал лаб бўёғини одатдаги услубда контурлаш қаламисиз суртинг. Сўнгра ўрта бармоқ билан енгил равишда қоқувчан ҳаракатлар билан, ўз лабларингизнинг контуридан чиқиб кетмасдан шапиллатиб уринг. Бундай усул барча тўйинтирувчи моддаларга чуқурроқ кириш имконини беради, пигмент эса узоқроқ сақланади, лаблар ҳам ҳажмлироқ кўринади.

Совуқ даврда тери кўпроқ парваришга муҳтож ва анча нозик бўлишини унутманг.

Лидия Андре: Мен La prairieдан фойдаланишни хуш кўраман. Сўнгра 20 дақиқага биринчи сиқувдаги зайтун ёғини кўзимнинг тагига суртам ан. Тери порлаб турадиган, силлиқ бўлиб қолади ва ажинлар йўқолади.

Бизнинг дўконимизда Сиз Garnier Жонлантирувчи намлантириш ёки L’Oreal намлантирувчи эксперт линиялари воситаларини харид қилишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда сочларнинг табиий шакли ва атайлаб қилинган палапартиш жингалаклар урф бўлса ҳам, орамизда теккис сочлар ва теккис ёрқин соч шакли (укладка) тарафдорлари ҳам оз эмас. Биз Kallos брендининг сочни теккислашга кўмаклашувчи уч хил воситасини синаб кўрдик.

Сочларни теккислаш уларга шакл беришдан анча олдин бошланади, бу ерда энг асосийси сочларнинг ювилганидан сўнг ва қуритилишидан аввалги ҳолатини ушлаб қолиш. Биринчидан, сочни текислаш таъсирига эга чаювчи бальзамлар ва кондиционерлар жуда катта ёрдам беради. Масалан, сочларингиздаги шампунни ювиб ташлагандан кейин Kallos дан «Водоросли» намлантирувчи крем-маскасини бир неча дақиқага қўллаш мумкин. Кўплаб озуқлантиручи компонентлар сочлардаги бўшлиқларни тўлдиради, уларни озиқлантиради, ёрқинлик бағишлайди ва сочларни теккисроқ қилади.

Сочларни қуритишдан аввал Kallos нинг сочларни текисловчи махсус KJMN сперейидан фойдаланиш мумкин. Спрей сочларни теккисловчи ажойиб хусусият билан бир қаторда сочларни қуриб қолиш ва қизиб кетишдан сақловчи бир “тутам” ҳимоя қилиш хусусиятига ҳам эга. Спрейни ишлатгандан сўнг сочларга шакл берувчи қисқичлар ва плойкаларнинг зарарли таъсири ҳам камаяди.
Диққат қоида: спрейни қўллашдан аввал сочларни бир нечта қисмга бўлиб олинг, максимал теккис ва майин эффектга эришиш учун спрейни ҳар бир соч қисмига бир хилда сепинг.

Сочларга шакл бериш (укладка) ни теккис сочлар учун қўлланиладиган ёрқинлик берувчи мум ёрдамида якунлаш мумкин. Бироқ мумни сочларингизга қалин қилиб “суртишга” шошилманг, бормоқларингизга мумни текказинг ва бош терисидан бошлаб сочингиз учигача бармоқларингизни ҳаракатлантиринг. Бунда асосий диққатни бармоқларингиз учига қаратинг, лекин эҳтиёт бўлинг, уларни бир-бирига ёпиштирманг.
Мумни суртишнинг энг муносиб вақти сочларнинг қуриган ва озгина намни сақлаб қолган ҳолатидир. Турмагингизнинг орқа тарафдан кўринишини ҳам эсда тутинг – у ердаги сочларингиз олд тарафдаги сочларингиздан анча гўзалроқ ва тартиблироқ бўлиши керак.

Ўз танаси ҳақида қайғураётган ҳар бир аёл, асосан  нафақат юз териси (лаб ва сочлар каби сезиларли деталлар ҳақида ҳам унутмаган ҳолда), балки тана, қўллар ва оёқлар терисининг ҳам тонусини сақлаши лозим.  Бунинг учун нималардан қаноатланиш кераклиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Севикли ўзингиз ҳақида қайғуриш жараёнини ўта оғир меҳнат сифатида қабул қилмаслик керак– бу ёқимли нарсанинг фойдали нарса билан ёқимли бирлашувидир, ахир ўз терингизга қанчалик кўп эътибор қаратсангиз, у ўзининг гўзаллиги ва таранглиги билан сизга шунча кўп хизмат қилади.

Ҳамма нарса бошдан бошланади, шунинг учун ўзингизнинг қишги бьюти-рационингизга қандай воситаларни қўшиб қўйиш кераклиги ҳақида билиб олишдан бошлаган маъқул. Масалан, қишда намлантиришни ҳаддан зиёд ошириб юбормаслик қатъиян муҳим саналади, ахир бош кийим кийиб юриш бош терисини “тўйинтириш”га ёрдам беради. Бироқ сочларнинг учини тўйинтиришдан воз кечмаслик керак - ушбу таомил доимо илдамлаб юради ва сочларга нафақат “шу ерда ва ҳозир”, балки баҳор фаслида фойдалироқ бўлади. Бунда сизга Kallos томонидан чиқариладиган порлаб турувчи сочлар учун крем ва L’OrealParisProfessionnelMythicOil чиқараётган сочларни тўйинтириш учун мўлжалланган ёғ ёрдам бера олади, статик электрланиш билан курашишда эса L'Oreal Professionel Techni Art Fix Anti-Frizz жуда мос келади.

Совуқ пайтларда юзингизни қандай парваришлаш кераклиги ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ерда ўз терингизга содиқлик асосийси ҳисобланади. Агар ҳатто сизнинг терингиз ўзининг доимий қуруқлиги билан ажралиб турадиган бўлса ҳам, уни кўпроқ куч билан тўйинтиришда давом этинг. Мазкур вазифани эса Garnier  томонидан чиқарилаётган “Асосий парвариш”-“Чуқур тўйинтириш” линиясининг креми бажаради, чунки унинг формуласи 24 соат мобайнида қуруқ ва таъсирчан терингиз ҳақида ғамхўрлик қилиш устида ва унинг парвариш остида бўлиши учун ишлайди.

Навбатдаги муҳим омил – лаб териси ҳақида қайғуриш бўлади. Авваллари ҳам ёзганимиздек, қишда лабларни намлантириш ва пилинглаш зарур ҳисобланади. Бироқ, лабларни совуқдан ва шамолли ҳаводан ҳимоя қилиш борасидаги кўп сонли усуллар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Мазкур масалада ҳушбўй малҳамлар (бальзамлар), ялтироқлар ва лаб бўёғи ёрдам берадилар. Биз бутун жамоамиз билан BabyLips MaybellineNewYork учун овоз берамиз, ахир ушбу линияда ҳар бир аёл ўзининг таъби ва рангига қараб ўз вариантини танлай олади.

Қишда танани парваришлаш терини мулойимлик ва эҳтиёткорлик билан тўйинтиришдан иборатдир Асосий эътиборни тирсак, тизза, кафт ва  тўпиқ каби “қуруқ” участкаларга қаратиш керак. Айниқса кўпроқ намлантириб турувчи маска қилиш тавсия қилинади. Ёғли кремни қалин порцияда суртиб, танлаб олинган тери участкасини озиқ-овқат плёенкаси қоплаб, сўнгра бирорта илиқ нарса билан ўраб қўйиш мумкин. Бундай “либос”да 30 дақиқадан то 80 дақиқагача юриш керак. Самарасини дарҳол сеза бошлайсиз. Агар сизнинг хазинангизда намлантирувчи ва тўйинтирувчи воситалар етишмаётган бўлса – тана учун сутли воситага умид боғланг. Масалан, Garnier  томонидан чиқарилаётган “Шидатли тўйинтириш” ёки “Гўзаллик учун қимматбаҳо сутли восита” бунда жуда асқотади. 

Доимо атрофдагиларнинг эътиборида бўладиган қўлларингиз - торт устидаги гилосга айланади. Қўл териси айниқса йилнинг совуқ пайтида парваришга муҳтож бўлади. Қўллар учун кремдан фойдаланишнинг бенуқсон тезлиги  – ҳар сафар сув билан алоқада бўлгандан сўнг. Шу тарзда сиз қўларингизни етишмаётган намлик билан таъминлайсиз ва уларни ташқи салбий омиллардан сақлайсиз. Сизнинг косметик қутичангизда Garnier томонидан чиқариладиган “Тикловчи” ва ““Шидатли парвариш”  каби кремлар ўрин эгаллади. 

Ўзингизни парваришлаш учун воситаларни бизнинг дўконимиздан харид қилинг – ўз вақтингинзнни тежанг, ўзингизни ва ўз гўзаллигингизни асранг.

Ҳамманинг териси ҳар хил ва косметикага ва уларни тозалаш учун  мўлжалланган воситаларга турлича таъсир кўрсатади. Шунинг  учун макияжни нима билан ювиш борасида ягона маслаҳат йўқ. Энг яхшисини ажратиб, битта универсал воситанинг номини келтириб бўлмайди. Кимгадир сутли восита мос келса, яна бошқага – мицелляр сув тўғри келади.

Биринчидан, энг асосийси – макияжни доимо уйқудан аввал тозалаш керак. Қанчалик чарчаган бўлишингизга қарамай, эрталаб панда айиғига ўхшаб кўринмаслик ва кейинчалик косметолог ёки терини даволаш ва барвақт ажинларни йўқ қилиш ҳақида маълумотлар қидириб юришни истамасангиз, буни албатта қилиш керак.

Агар сизнинг терингиз ёғли ёки комбинацияланган бўлса, макияжни сув ва турли кўпиклар, ювиниш учун геллар ёрдамида ювиб ташлашингиз мумкин. Мазкур воситалар енгил консистенцияли ва шамоллашга қарши ва антибактериал хусусиятларга эга. Масалан, L'oreal Paris томонидан чиқариладиган Поёнсиз Софлик DE Трио Актив гели таркибида совун ва парабенлар мавжуд эмас, у терини тозалаб ва софлантириб, уни намлантиради ва том маънода қайта тиклайди. 

Қуруқ ва нормал тери эгалари учун сутли восита тўғри келади. У макияжни ювади, терини тўйинтиради ва намлантиради. Масалан, Bourjois томонидан чиқариладиган софлантирувчи Lait Frais Demaquillant сутли воситаси. У анча енгил, бироқ шу билан бирга ўта самарали текстурага эга бўлиб, у юз териси билан алоқада бўлганда мукаммал тозаланишини таъминлаб, софлантирувчи янги авлод гелига айланади. Формуласи ўзининг намлантирувчи хусусиятлари билан машҳур бўлган  бодрингнинг катакли экстракти билан бойитилган. Фойдаланилгандан сўнг у терини юмшоқ ва майин қилиб қўяди.   

Агар сизнинг терингиз нозик ва таъсирчан бўлса, унда косметикани қаймоқ қўшиб ювиш тавсия этилади. У терига жуда юмшоқ таъсир кўрсатади, чунки таркибида ёғ мавжуд. Шунингдек сизга макияжни кетказиш учун мўлжалланган лосьон ҳам тўғри келади. Garnier томонидан чиқариладиган “Эксперт тозалаш” деб номланувчи макияж кетказадиган лосьонни ҳам синаб кўринг. Экспресс Лосьон  сувга чидамли бўлган макияжни ҳатто кўздан ҳам,  излар ва ёғли плёнка қолдирмасдан ортиқча ишқаламасдан тўлиқ кетказади.  

Юқорида қайд этиб ўтилган воситалар қўлланилганидан сўнг косметика қолдиқларини лосьон ёки тоник билан кетказиш мумкин. Garnier томонидан чиқариладиган Эҳтиёткор парвариш тонники ҳам мос келади. 

Косметика дастлаб  лабдан, сўнгра кўзлар ва юз терисидан ювиб кетказилади. Лаблар бурчаклардан ўртага йўналтирилиб  тозаланади. Тенлар кўзларнинг ташқи бурчаклари томонига оҳиста ҳаракатланиб ювилади.

Айнан ўзингизга мос келадиган нарсани танланг ва доимо гўзал бўлиб қолинг!

Янги йилгача бир ойдан камроқ вақт қолди. Ривоятларга кўра, Янги йилни қандай кутсанг, уни шундай ўтказасан деган гап бор. Шунинг учун биз уни ортиқча юксиз, соғлом тана ва соғлом руҳият билан кутиб олишни тавсия қиламиз. Икки ҳафта мобайнида ўзингизни қандай қилиб керакли кўринишга келтириш ҳақида бизнинг обзоримизда ўқинг.

Уч жуфтгина сантиметрга озиш, қуриш ёки “тортилиш”  биз ўйлаганимиздагига қараганда анча мураккаб механизм ҳисобланади. Масалан, озиш, умуман ўзингизни фақат овқатланишдан тийишдангина иборат эмас. Бу диетани ҳам, мураккаб машқлар мажмуасини ҳам, косметика муолажаларини ва кўриниши ўзгартирилган турмуш тарзини ҳам ўз ичига оладиган ортиқча граммлар ва сантиметрлар билан курашиш чоралар мажмуасидир.

Турмуш тарзи.

Ўз танангизни янгилашга киришган бўлсангиз, тўғри турмуш турзи бўлиши сизнинг устувор вазифангиз бўлиб қолиши кераклигидан бошлаймиз. Зарарли одатларнинг организмга таъсири ҳақида чекланмаган ҳолда баҳслашиш мумкин, бироқ аслида организмда никотин ва алкогол кўринишидаги токсинлар бўлмаса, организм ўз кучини уларни чиқаришга  сарфламашга эмас, балки “муаммоли” жойларга ўрнашиб олади ва углеводлар ва ёғлар билан “ишлашни” бошлайди.  Бунга яна (кўчада қиш, деб вайсамасдан),  иссиқроқ кийиниб олиб, танангизни кислород билан тўйинтирувчи ва мушакларни тонусга келтирувчи ярим соатлик пиёда сайрларни, уйқу ва тўғри овқатланиш режимини қўшиш мумкин.

Овқатланиш.

Бу ўринда риоя қилиниши лозим бўлган бир қатор қоидалар мавжуд. Масалан, дунёнинг етакчи диетологларидан бири Филип Гоглия ўз маслаҳатларида сут ва унли маҳсулотлардан воз кечишни тавсия қилади. Унинг сўзларига қараганда, сутли маҳсулот, қоринни шишириб ва бижғитиб, умуман овқат хазм қилиш  жараёнига салбий таъсир кўрсатар экан (айниқса, агар булар ширинликлар бўлса). Ёғсизлантирилган маҳулотларга ҳам ишонманг – улар таркибидаги ортиқча алмаштиргичлар ва таъм берувчи хушбўйликларнинг ортиқча миқдори туфайли сизнинг куч бойлигингизни тўплаб олади. Эътиборингизни доимий тарзда(чой, шарбат ва қаҳва эмас)  сув истеъмол қилишга қаратинг, барча тамаддилар борасида ёнғоқларга ўтинг – улар мияни аъло  даражада рағбатлантириб, тез тўйиб қолиш ҳиссини беради. Сабзавотлар, балиқ ва қайнатилган ва буғда пиширилган гўшт истеъмол қилинг, ахир буларнинг ҳаммаси жуда осон.

Бьюти-муолажалар.

Уқалаш ва унга йўлдош муолажалар - озишда шошилинч ечим бўла олади. Pounds Спорт  кубининг уқаловчиси Анастасия Чавкина ўз тавсияларини берди:

Целлюлитга қарши ва лимфо-дренажли уқалашлар мажмуаси аъло даражадаги ечим бўла олади. Биринчи турдаги уқалаш терини тортади, унга таранглик бағишлайди,  целлюлитни текислайди ва қоматни тўғирлайди. Иккинчи турдагиси эса танани ёлғон шишлардан дарҳол қутқариб, лимфа орқали организмдан суюқликларни чиқариб ташлайди. Озишга тўхтайдиган бўлсак, мен 7-10 мартали курс ўтишни тавсия қилган бўлар эдим (исталган самарага қараб). Терининг қайта ўзгарганлигини биринчи кундан сўнг дарҳол кузатса бўлади. Самарали натижага эришиш ва қоматни сақлаш учун, тўлиқ уқалаш курсини олишни, сўнгра ҳафтасига бир марта уқалашга бориб туриш билан мустаҳкамлашни  тавсия қиламан. Бироқ, максимал натижага фақат машғулотлар ва тўғри оқатланиш билан биргаликда эришиш мумкин эканлиги ҳақида унутмаслик керак. Умуман олганда, ҳар қандай уқалаш метаболизмга, қоннинг микроциркуляциясига ва моддаларнинг яхши алмашинувига ёрдам беради. Уқалаш курси натижасида ҳажмда 2смдан 6см.гача йўқотиш мумкин. Шунингдек, ўраб-чирмашлар, скраблар ва терини махсус кремлар ёрдамида тўйинтириш каби бьюти-муолажалар ҳам сизнинг аъло даражадаги ёрдамчиларингиз бўлиши мумкин.

Машқлар.

Бирданига залга югуриб бориб, қўлингизда юзлаб килограммлар билан ўтириб-туришга уриниб, орқангизни узиб олишингиз шарт эмас.  Яхшиси, пилатес, йога, шейпинг, фитнес и зумбага урғу беринг. Доимий равшда машғулотлар билан шуғулланиш ва уларга тўғри ёндошиш, бир ҳафталик машғулотлардан сўнг ўз натижасини бериши мумкин – сиз мушакларингизнинг фаоллик даражасини ва терингизнинг тортилиб қолганини сезасиз.

Батартиб педикюрни фақат йилнинг иссиқ даврида долзарб деб ҳисоблаш қабул қилинган. Бироқ на кузда, на қишда оёқлардаги бармоқларнинг чиройли ва озода бўлишини ҳеч ким бекор қилмаган. Албатта, мураккаб нэйл-артни бирмунча нарига суриб қўйиш керак, бироқ йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар оёқ бармоқларидаги тирноқларни тартибда ушлаш муҳим саналади.

Биринчи навбатда педикюр – бу тирноқларингиз, товонларингиз ва оёқ кафтларингизнинг саломатлигидир. Ҳеч ким сиздан тирноқларингизни тренд рангларга бўяб олишингизни талаб қилмайди, лекин батартиблик доимо нафақат имидж, балки соғлиқ учун ҳам фойдалидир.

Даволовчи ва тўйинтирувчи лаклар, ёғлар ва шифобахш қопламалар қишда ёрқин лаклар учун муқобил бўла олади. Айнан қишда тери тўйинтирувчи моддалардан маҳрум бўлади, ҳароратнинг доимий алмашинуви эса унинг таранглигига ва майинлигига таъсир кўрсатади. Демак, тўйинтирувчи кремлар ва ёғлар, лосьонлар ва ванналар қабул қилиш - қишги давр учун аъло ечим бўла олади.

Бевосита педикюрнинг ўзида тўхталадиган бўлсак, унга қишги даврда эътибор қаратиш нима учун муҳим эканлиги ҳақида ҳикоя қиламиз. Биринчидан, бармоқларингизни ҳали ҳеч ким кўриб улгурмасидан, тирноқ пластинаси шаклини мукаммаллик даражасигача етказиб, тартибга келтириш мумкин Иккинчидан, ўсган тирноқ, товон ёрилишлари, қуриб қолган оқ кафтлари ёки қадоқланган қавариқ кўринишидаги ёқимсиз кўринишлар каби муаммоларни ҳал қилиб олиш мумкин. Бунинг учун педикюр бўйича устага мурожаат қилишингиз ёки барча зарур нарсаларни уй шароитларида ўзингиз ҳам қилишингиз мумкин. Усталар сўнгги вақтда кўпроқ аппарат билан педикюр қилишга суянмоқдалар (бу ҳақида эса яқин орада батафсил ҳикоя қиламиз). Тирноқлар билан ишлашнинг айнан шу тури - тирноқ ўсиб кетишига йўл қўймайди ва оёқ кафтларини тартибга келтириб қўяди.

Уй шароитларида педикюр билан шуғулланишга қарор қилган бўлсангиз, асосий қоидани эслаб қолинг: агар тирноқларингиз ёки уни ўраб турувчи тери билан нима содир бўлганини аниқ билмасангиз, “ортиқча нарсадан қутилиш”нинг кераги йўқ. Оёқ терисини буғлантириб, кўпчилик дарҳол “ортиқча” нарсаларни кесиб ташлашга киришади, сўнгра ўзига ўзи етказган жисмоний жазодан қийналиб юради . Ёдда тутинг: мақсадингиз тана қисмларини кесиб ташлаш эмас, балки тирноқларингизга пардоз бериш, терининг қўпол участкаларига пемза билан ишлов бериш ва товонларингизни соғломлаштиришдан иборатдир. Ахир терининг асосий муаммоси – унинг қуриб қолишидир. Кичикроқ тоғорага сув қуйиб, унга совун қириндиси ва икки томчи эфир ёғини қўшинг, беш-ўн дақиқа унга оёқларингизни солиб ўтиринг, сўнгра ўзингизга енгил педикюр қилиб, оёқ кафтларингизга крем суртиб, иссиқ пайпоқ кийиб олинг. Мазкур муолажани доимий равишда қилиб турганлигингиз учун оёқчаларингиз сизга йилнинг илиқ вақтида ўзининг чиройлилиги ва соғломлиги билан жавоб қайтаради.

Стол атрофида доимий  равишда ўтириш мавсуми ёпиқ деб эъло қилинади . Ўз ташқи кўринишингизни тартибга келтириш билан шуғулланишнинг айни пайти келди. Буни тўғри овқатланиш ёрдамида қандай қилиш керак ва умуман, бундан фойда борми – бугунги кун обзоримизда шулар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Нимадан бошлаш керак

Организмни енгиллаштиришни очликдан бошлаш керак. Ҳа, тўғри, бу ўта ваҳимали туюлади, бироқ агар сиз ҳақиқатдан ҳам оғирлик ҳис қилаётган бўлсангиз, демак ортиқча беш-олти килограмм вазн ташлаб, ўз қисматингизни енгиллаштириб олиш вақти  келди. Бундай мураккаб қадам ташлашга журъат қилган вақтдан бошлаб,  ўзингиз учун икки кунлик вазн ташлаш муддатини белгилаб  олинг – кўпроқ сув ичинг ва ҳар қандай таомларни итстеъмол қилаверишдан ўзингизни тийинг. Диққат: енгиллашиб олиш учун бир кун давомида овқатланмай юришнинг ўзи ҳам кифоя, бироқ агар сизнинг ҳолатингиз фавқулотли бўлса – унда икки кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаб олишингиз ҳам мумкин. Енгиллашиш куни ўтганидан сўнг эса, детоксга мурожаат қилинг – у организмда қолиб кетган шлакларни чиқариб ташлайди ва микрофлорани тартибга келтиради.

Мумкин ва мумкин эмас

Модадаги детокс ҳақида сўз очдикми, келинг, яхшиси у нима эканлигини билиб олайлик. Детокс – бу енгиллашиш, организмни тозалаш ва детоксикация қилиш эканлигини тушуниб олиш қийин эмас. Бу дегани, ФО (фойдали овқатланиш)  деб аталган давр мобайнида сиз моддаларнинг, яъни – овқатланишнинг одатий ҳаракатини ўзгартиришингизга тўғри келади. Албатта, ФО, агар сиз унинг асосий қоидаларига доимий равишда риоя қилсангизгина  таъсир кўрсатади. Бироқ агар бу ҳаётингизнинг маълум даври учунгина қабул қилинган қарорингиз бўлса – синаб кўринг, балки бу сизга ёқиб қолар.

Детокс ритмида овқатланганингизда, нон ва бошқа хамир маҳсулотларидан, картошка ва банандан, ёғли овқат ва фастфудлардан, гўшт ва ярим маҳсулотлардан, ширинликлар ва газланган  ичимликлардан воз кечишингиз шарт. Асосийси – ҳеч қандай қаҳва ичмаслик керак. Шунингдек, агар сиз организмингизни тартибга келтиришни истасангиз, зарарли одатларингиздан воз кечинг! Улар шунчаки сизнинг ҳаётингиздан ўрин эгалламасликлари керак.

Хўш, ўз рационингизга нимани қўшсангиз бўлади? Бу ерда ҳаммаси жуда кўнгилли ва чиройли, чунки бурчакнинг бошида мева ва сабзавотлар, смузи ва шўрвалар, салатлар ва пюре  туради. Нонуштага бошоқли ўсимликлар, тушликка дуккаклилар, алвонга бириктирувчи тўқималар ва кечки овқатга кўк салат танаввул қилиш – мақсадга мувофиқ бўлади. Бутун кун давомида доимий равишда сув ва ўтли чойлар ичиб юриш зарур. Овқатланиш эса доимий, тез-тез ва кичик порцияларда бўлиши керак.

Кардио ҳақида унутмаслик керак

Ўз танангизни фақат биргина ФО билангина тартибга келтиришни қанчалик истаманг – бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ, ахир овқатланиш билан биргаликда тананинг барча аъзолари учун махсус машқлар билан ҳам организмни тартибга солиш муҳим саналади. кардио-машғулотларга эътибор қаратинг, айниқса улар ичида аэробика машқлари, югуриш ва сакрашлар жуда кўп. Бундай машқлар танани бақувват қилиб таранг қилиб қўяди ва унга тўғри овқатланиш билан биргаликдаги ҳаёт олиб киради.

 

Кенг тарқалган Спа сўзи билан белгиланадиган ўзини парваришлаш муолажаси, бу биринчи навбатда бўшаши дегани. Уй шароитларида баъзи муолажаларни қандай қилиб такрорлаш мумкин ва бунинг учун нималар талаб қилиниши ҳақида ҳикоя қиламиз.

Спа – ўзида муаттар ҳид терапиясини, тинчлантирувчи мусиқани ва албатта, бутун тана учун фойдали ва ёқимли муолажаларни мужассамлаштириб турувчи таркибли мажмуадир. Ҳар қандай муолажани ҳовлиқмасдан ва керагидан ортиқча вақт билан бошлаш зарур.  Муолажа комил даражада ўтиши, ҳамда ўзингизни керакли тўлқинда созлаб олишингизга ҳеч нима халақит бермаслиги  учун, телефонни ўчириб қўйиш мумкин.

Ҳар бир истаган киши буни энг оддий муолажадан – эфир ёғи ва денгиз тузи қўшилган бўшаштирувчи ваннадан бошлаши мумкин. Бунинг учун, ваннага сув тўлдириб, унга 3-4 қошик денгиз тузи (лаванда экстрактли туз аъло даражада мос келади) солинади. Сўнгра сувга 5-10 томчи эфир ёғи қўшилади. Лифтинг таасуроти учун, узум ва макадам ёғлари ҳам аъло даражада мос келади, терига софлик туйғусини бағишлаш учун – эвкалипт ёки ялпиз экстрактини танлашингиз мумкин.

Маслаҳат: ваннани яхшиси душ билан тўлдиринг – шу тарзда буғ ҳосил бўлади, демак иссиқ ваннадан ташқари (ҳарорат Цельсий бўйича 45 градусдан паст бўлмаслиги керак), сиз яна юз ғовакаларини кенгайтирувчи ва терини намлантирувчи туркча ҳаммом таасуротига ҳам эга бўласиз.

Шундан сўнг бўшаштирувчи ванна тугагач, терини тозалаш муолажаларига – пилингга киришишингиз мумкин. Бунинг учун олдиндан уй скрабини тайёрлаб қўйинг (биз уни тайёрлаш усули ҳақида ҳикоя қилган эдик). Терингизни яхшилаб қуритиб (уни асло ишқалаб ташламанг), муаммоли зоналарга скраб суртинг ва айлана ҳаракатлар билан ишқалаб чиқинг.

Эслатиб ўтамиз, агар скраб ёғли асосга эга бўлса, унда яхшиси теридан ювиб ташлагандан сўнг терига ёғ қолдиқларини бироз сингдириш мумкин. Бу дарров безаниб, уйдан югуриб ташқарига чиқиб кетиш дегани эмас. Яхшиси, чойшаб ёки кўрпага ўраниб, иссиқ ўтли чой ичиб, 30 дақиқа атрофида дам олиб танангизга ўзига келиб олишига имкон беринг.

Шундан сўнг ёки скраблаш ўрнига, ўраб-чирмаш деб аталадиган ёқимли ва фойдали муолажага мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун, бир ош қошиқ асални, йирик денгиз тузини, бир чимдим ачиштирадиган қизил қалампир ва бир ош қошиқ қаҳва қуйқасини бирлаштириб, бунинг ҳаммасини бир ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштиринг ва муаммоли жойларингизга суртинг. Сўнгра озиқ-овқат плёнкаси билан ўраб, иссиқ кийим кийинг ва 30-40 дақиқага дам олиш учун ётинг. Сўнгра илиқ душда ўранмани ювиб ташланг ва ҳайратда қолган терингизга ўзига келиб олиш имконини беринг. Ўраб-чирмаш муолажаси шуниси билан яхшики, у заҳарли моддалар (токсинлар) ва ёғларнинг қолдиқларини чиқариб ташлаб, сизга ортиқча килограммлардан қутулишингизга ёрдам беради.

Унутманг : ҳар қандай спа-муолажанинг якуни илиқ душ бўлиши керак, ва ундан сўнг танангизга тўйинтирувчи ёғ суртиб, терингизни дам олдиришингиз керак.

 

Терининг асосий парвариши ҳақида нималарни биламиз? Кўпинча аёллар узоқ муддатли бьюти-муолажалардан қутулиш учун ўз муаммоларини шунчаки тус берувчи крем билан бўяб яшириб қўя қоладилар. Лекин юз ўзининг тиниқ, соғлом ва жонли кўринишини сақлаб қолишига қандай қилиб ёрдам бериш керак. Шу ҳақида ҳикоя қиламиз ва мисоллар келтирамиз.

Кўзлар атрофидаги терини парваришлаш

Айнан кўзлар атрофидаги нозик ва юпқа териси ажинлар ҳосил қилиб, биринчи бўлиб қариши ҳеч кимга сир эмас. Кўз атрофи терисини парваришлаш учун кўп сонли воситалардан ташқари, терини тонусда ушлаб турувчи анча оддий, лекин амалий натижа берадиган усул мавжуд. Масалан, ҳеч қачон кўз демакияжи бўйича воситаларга бепарво бўлмаслик керак. Ахир айнан шундай воситалар терини косметик воситалардан тозалайди, уни тўйинтиради ва намлик балансини тўлдириб туради. Масалан, эндиликда вазифани макияжни “аъло” даражада кетказиш учун мўлжалланган Maybelline New York – Expert Eyes воситаси уддаламоқда. Балансланган тери тозаланган терини қўшимча равишда тўйинтириб, кўзни эҳтиёткорлик билан тозалайди.

Юз демакияжи

2015 йилгача мицеляр сув каби ҳодиса фақат визажистлар ва услубчиларнинг тор профессионал доираларида мавжуд бўлган. Бироқ кейинроқ мицеляр сувидан шунчалик оммавий бўлдики, восита бир лаҳзада косметика қутичаларида ва мукаммал тери ҳавасмандларининг токчаларида жой эгаллади. Нима учун ҳақиқатдан ҳам мицеляр сувдан фойдаланиш керак? Чунки тозаловчи ва намлантирувчи хусусиятли купедаги витаминлар, минераллар ва фойдали моддаларнинг унчалик муракаб бўлмаган мажмуаси макияждан – у ҳох BB-крем, ҳоҳ ҳар қандай “зич” тус берувчи асос бўлсин, қутулишга ёрдам беради, шу билан бирга терини қуриштир майди. Айниқса, L’Oreal Paris томонидан чиқариладиган DE Трио фаол Мукаммал Нафислик ва DE Трио фаол Мицелляр суви эътиборга молик саналади.

Юз терисини парваришлаш

Юз терисини тўғри тозалаш билан бирга, уни тўйинтириш ҳақида ҳам унутмаслик керак. Ахир айнан юз сизнинг ташриф қоғозингиз ҳисобланади, тўғрими? Ҳатто парҳез тутиб, енгил-елпи овқатлар истеъмол қилиб юрган кунларингизда ҳам кунни ҳеч қандай макияжсиз шунчаки ювиниш ва терини тўйинтиришдан бошлаш муҳим саналади. Таъсирчан , ҳамда барча турлардаги тери учун Garnier чиқарадиган тўйинтирувчи мажмуалар энг мақбул вариантлардан бири саналади. Garnierнинг Таъсирчан тери учун асосий парвариш воситаси терини салбий ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи карите ва атиргул экстракти ёғлари билан тўйинтирувчи Е гуруҳ витаминлари ва антиоксидантларига бой саналади. Терининг барча турларининг асосий парвариши эса терига силлиқлик ва порлашни бағишлашга қодир бўлган софлантирувчи ва жилосизлантирувчи хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган.

Сочлар учун нафақат тўғри танланган шампунь, балки доимий равишда тараб туриш ҳам сочларни парваришлаш саналади. Тўғри парвариш – сочларни сақлаб, тўйинтириб турувчи ва улар ҳақида қайғурувчи воситалар мажмуасидир. Ва биз сочларингизнинг саломатлигини ва кучини профессионал тарзда сақлаб тура оладиган сочлар учун тўртда воситани танлаб олдик.

Маълумки, шампунь бош териси ва сочларнинг турига қараб танланади. Бироқ оддий ювиш воситалари билан биргаликда, махсус шампуньларга ҳам эътибор қаратиш керак. Уларнинг ассортиментини ўрганиб, қазғоққа қарши шампуньдан ташқари, сочларнинг рангини бироз тўқ рангга киритувчи, сочларнинг ўсишини тезлаштирувчи ва ҳатто сочларнинг тўкилишига қарши шампуньлар ҳам бор эканлиигидан ҳайратга тушасиз. Шу каби «махсус» шампуньлар ичида «Kallos»нинг GoGo Silver Reflex сочларнинг рангини тўқ рангга қиритувчи шампуньь ҳам бор. Ҳатто ушбу шампуньнинг унчалик катта бўлмаган улушини қўллаб, сиз оч рангдаги сочларингизнинг рангини бироз тўқ рангга киритиб олишингиз мумкин, соч оқлари мавжуд бўлса, уни орасталик билан маскалаб қўясиз.

Жингалак сочлар соҳибалари тўғри сочлар ҳақида орзу қилишлари ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу уларни эплашга ўрганиб олгунларига қадар холос. Масалан, шўх жингалак сочлар соҳибалари учун – сочларни намлантириб туриш, уларни кератин билан озиқлантириш, гажаклар шаклини сақлаш ва кондиционерлаш каби асосий таъсир қилиш хусусиятларига эга бўлган «Kallos»нинг Curl Power креми аъло даражада мос келади. Бундай мажмуа соч турмагини сочларни махсус ётқизмасдан ҳам батартиб ва парваришланган қилиб қўяди.

 «Kallos»дан KJMN Duo-phase Leave-in Conditioner спрей-кондиционер - сочларнинг саломатлигини сақлашда энг яқин ёрдамчи ҳисобланади. Провитаминлар, кератинлар ва протеинлар туфайли, сочларни тарашдан аввал, кондиционер, қуруқ сочларни ҳам, нормал сочларни ҳам электрланишдан сақлайди. Сочларни уларга етишмаётган кератин билан тўлдиради, демак сочлар анча силлиқ ва порлаб турадиган бўлиб қолади.

Сочларни нафақат қуёш нурларининг салбий таъсирларидан ҳимоя қилувчи, балки уларни порлаб турадиган қилиб кўрсатувчи, табиий ялтироқлигини таъкидлаб турувчи қуёшдан сақловчи KLMN Sun Protection Hairspray сочлар учун спрейи ҳам бизнинг минтақамиз учун яна бир фойдали восита саналади. Икки фазали спрей ҳатто қиздириб турган қуёш нурлари остида ҳам сочларнинг қуриб қолишига имкон бермайди. Бу восита айниқса сочлари бўялган, сочлари ингичка ва тўкилишга мойил бўлган сочлар соҳибалари учун фойдали ҳисобланади.

 

Очиқ пойабзал ва ўзига хос педикюр мавсуми яқинлашмоқда, демак оёқларимизнинг терисини тиклаш билан шуғулланишнинг ҳам айни пайтидир. Қуриб қолган ва дағаллашиб кетган терига қандай қилиб ёрдам бериш мумкин? Бугунги обзоримизда Шу ҳақида ҳикоя қиламиз.

ўта қуриб қолиш ва доимий намлик ўртасидаги чегаравий ҳолат - оёқ терисининг қиш пайтидаги асосий муаммоси ҳисобланади. Гап шундаки, иссиқ пайпоқ ва колготалар кийиб , биз кўпинча синтетик аралашмали вариантларни танлаймиз, демак оёқнинг доимий равишда руҳий зарбага дучор қиламиз. Оёқлар иссиқ “кийимларда” камроқ терлаши учун, тальк билан бироз ишлов бериш аъло даражадаги ечим бўла олади. Буни албатта оёқларингизни буғлаб бўлгач, қуритиб ва ўзига намикни “тортиб” олганидан сўнг қилиш керак, кейин эса тана учун сутли восита билан бироз намлантириб қўйишни ҳам унутманг ( “Garnier”нинг “7 кун алоэ” GSN сутли воситаси мазкур вазифани эпидан чиқади). Ва фақат ушбу маросимлардан сўнггина тальк сепиб қўйилади.

Оёқларни доимий равишда “ўраш” оёқ териси муаммосининг яна бир тўғри ечими бўла олади. Бироқ бунда ўраш одатий усулда эмас, балки муқобил усулда бажарилади. Бунинг учун нима керак бўлади? Биринчи навбатда, оёқни илиқ совунли сувда ивитиб, терини тозалаб олиш керак. Сўнгра товонларингизни яхшилаб артиб, аямасдан оёқлар учун махсус кремни, масалан “Garnier”дан GSN «Тикловчи парвариш» кремини суртинг. Ушбу муолажадан сўнг, товонларингизни оддий полиэтилен пакетларга ўраб, сиртидан бисотингиздаги энг иссиқ пайпоқларингизни кийиб олинг. Бундай кремли ҳаммомда оёқларингизни 30-40 дақиқа ушлаб турсангиз бас. Терингиз ўта силлиқ ва намланиб қолади.

Якунловчи, бироқ аҳамияти бўйича сўнггиси ҳисобланмайдиган, оёқ терисини интенсив парваришлаш бўйича яна бир муолажадан фойдаланишингиз мумкин. Мазкур муолажа учун денгиз тузи ва терингизни намлантириб, озиқлантириб қўя оладиган ҳушбўй ёғлар қўшилган кўпикли ванна мос келади. Ванна қабул қилиб бўлганингиздан сўнг терини ишқалаб артиб ташлашга шошилманг – уни сочиқ билан босибгина енглил артинг ва бироз намликни сингдиринг. Сўнгра “Garnier”дан қуруқ тери учун намлантирувчи GSN «Интенсив парвариш» кремини мўл қилиб суртинг. Уни нафақат товонга, балки оёқларингизнинг бутун юзаси бўйлаб – сонингиздан бошлаб то бармоқлар учларигача суртишингиз мумкин. Крем суртиб бўлганингиздан сўнг уни бироз сингдиринг, зарурат туғилса, фақат ип-газламали пайпоқ кийиб олишингиз мумкин.

Педикюрга қишда тайёгарликни бошлайверинг, ёзда эса худди капалакдек парвоз қилиб юрасиз.

Россия косметика брендлари ичидаги шак-шубҳасиз бозоргир ва етакчи ўрин тутган – Siberica, аллақачон Тошкентлик бьюти-аудиториялар орасида ҳам танилиб бўлди. Siberica маҳсулотлари нимаси билан яхши, нима учун чакандали серия Россия бьюти-блоггерларининг кўнлига ўтириб қолди ва унинг кўнгилдаги сиғимларда қаерда сотиб олиш мумкин – бугунги обзоримизда шулар ҳақида ўқинг.

Бош терисини скраблаш – бу ҳазил эмас ва урфдан чиқаётган нарса ҳам эмас. Бу бош терисини қайтак тиклашга ёрдам берувчи фойдали даво усулларидан биридир. Бош териси учун худди шундай ноодатий, лекин фойдали скрабни айнан Oblepikha Siberica Professional линиясида топиш мумкин. Унинг хусусиятлари - муолажа пайтида сочларнинг томирларини озиқлантириб, скрабловчи гранулалар ва ёғлар комбинациясида жамлантирилган (Мазкур муолажани уй шароитларида бошни ювишдан аввал ўтказиш мумкин ва керак. Бунинг учун бироз миқдордаги скрабни кафтингизга сиқиб чиқариб, уни бош терисини фаол равишда суртасиз, ва учинчи марта қўлланилгандан сўнггина бош терингиз деярли “нафас олаётганлигини” ҳис қилишингиз мумкин).

Бизнинг онлайн-дўконимизда харид қилиш мумкин бўлган бестселлерлардан яна бири – бу қуруқ сочлар учун шампундир. Иқлимнинг қуруқ келиши сабабли, бизнинг сочларимиз қуёшда куйиб ва хиралашиб қолиш хусусиятига эга. Бунинг олдини олиш учун эса, доимий равишда соч қопламаларидаги намлик заҳирасини тўлдириб бориш зарур. Бунинг учун эса “Oblepikha Siberica Professional”дан нормал ва қуруқ сочлар учун шампун мос келади.

Сочларининг учларини эркалатишни хуш кўрувчи аёлларнинг кўнглига сочларни фаол озиқлантирувчи ва уларга ноодатий ялтироқлик ҳадя қилувчи махсус ёғ мос тушади. Ёғни эса шикастланган (қуриб қоладиган, синувчан ва тез-тез бўялиб туриладиган) сочлар учун ҳам, соғлом сочлар учун ҳам, бироқ таркибида минерал комплекс мавжуд бўлганини танлаш мумкин. Ёғдан фойдаланиш оддий ва ёқимли – уни тоза нам сочларга суртиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Шунингдек, барча турдаги сочлар учун тикловчи бальзамдан фойдаланилганда, сочлар лаззатланиши мумкин. Мазкур воситани унинг мўъжизакор таъсир этиш кучи ҳақида жуда кўплаб бьюти-блоггерлар таъкидлаб ўтганлар. Бальзамни ҳар сафар бош ювиб бўлгандан сўнг қўллашнинг ўзи кифоя, чунки шунинг ўзидаёқ сочлар кучга эга бўлади, ялтирашни бошлайди, синишдан ва ҳурпайишдан тўхтайди, шунингдек тараш икки бараварга осонлашади.

“Oblepikha Siberica Professional”дан якунловчи тортиқ сифатида чаканда ёғи, витаминлар ва аминокислоталар мажмуаси асосидаги тана учун скрабни тавсия этамиз. Скраб нафақат эпидермисни тозалайди, балки терини кўриниши ҳижатидан тортиб, яхшигина дренажловчи самарани намоён қилади. Кучли тетиклаштирувчи таркиби туфайли, тери узоқ вақт давомида ўзининг тортилиш ва таранглик самарасини сақлаб туради.

Очиқ кийимлар кийиб юрадиган вақт ҳам яқинлашмоқда, ва бу - совуқ ва тўйиб овқатланишлардан сўнг, ўзимизнининг ташқи кўринишимизни қайтаришни бошлашимиз керак дегани. Одатий машқ машғулотларига нима билан ёрдам бериш керак, уқалаш қандай ишлайди ва уйда қандай муолажаларни бажариш мумкин эканлиги ҳақида бугунги обзоримизда ўқинг.

Умуман, уқалаш муолажаси нима учун керак? Очиқишлар ва ҳолдан тойдирувчи ташқлар қоматимизни ўзига келтириши мумкин, деган фикр ҳам мавжуд. Кўпчилик аёллар машқларга боришнинг иложи йўқ эканлигидан қайғурадилар – бирининг уйида катта оиласи бор, бошқаларга эса соғлиғи йўл қўймайди. Бунинг ечими бор, ва бу - уқалашдир.

Ҳатто озғин аёллар ҳам (ҳолдан тойдирувчи машқлар билан шуғулланишларига қарамай) ўз терисининг мукаммал ҳолатидан мақтана олмасликларини кўп ҳолларда сезган бўлсангиз керак. Тери устида ишлашда, туриб қолган лимфани ҳайдаб чиқарувчи тўғри танланган уқалаш, терини тортиб қўяди ва унга анча таранг кўриниш бахш этади.

Уй шароитларида нима қилиш мумкин? Ҳоҳлаган нарсангизни! Мана, масалан, терини олдиндан тозалаб олиб, қўлингизга бироз намлантирувчи сутли восита, лосьон ёки ёғни (масалан, "Flormar”дан манго экстрактли тана учун лосьон) сиқиб чиқариб, тосларингизнинг ташқи томонига айлана ҳаракатлар билан суртинг, сўнгра ички томонга ва қоринга ўтинг. Крем суртилгандан сўнг, терингизни бироз чимчилаб қўйинг (буни албатта ёқимли туйғу деб бўлмайди, бироқ самараси ўзингизни бироз қийнашга арзигулик муолажадир).

Елка ва қориннинг муаммоли зоналарини уқалаш - уй шароитларида бажариш мумкин бўлган аъло даражадаги уқалашлардан бири бўла олади. Бундай уқалашга киришишдан аввал, терини олдиндан тозалаб олиш зарур. Сўнгра "Garnier”дан GSN “Ультратаранглик” тана учун сутли воситасини олиб, айлана ҳаракатлар билан дастлаб, қорин бўйлаб бироз босиб суртишдан бошлаб, сўнгра биқинлар ва елканинг тос ости қисмини қўшиб, унинг радиусини катталаштириш керак. Қон алмашиш жараёнини тезлаштириш билан биргаликда, сиз ўз терингизга таранглик бахш этасиз ва уни сезиларли даражада тортилишига ёрдам берасиз.

Ёдда тутинг: барча муолажаларни комплексли тарзда олиб борсангизгина муваффақиятга эришасиз. Дангасалик қилманг ва доимо гўзал бўлинг!

 

Эркаклар ўз ташқи кўриниларига эътибор қаратишлари шарт эмас, деган фикр кўп тарқалганлигига қарамай, эркаклар косметика воситалари ҳар мавсум пайдо бўлади. Албатта, ҳеч ким кучли жинс аъзоларига макияж ёрдамига мурожаат қилишни таклиф қилаётгани йўқ, бироқ юзни тўғри парваришлашни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Биз эркакларга соқол олаётган вақтда ва соқол олиб бўлгандан сўнг юз терисини парваришлашга ёрдам берувчи L’Oreal Paris француз брендининг 5 хил маҳсулотини танлаб олдик.

Минтақамиздаги эркаклар терини саводхонлик билакн намлантиришни ўзларига қоида қили б олишлари керак. Ўзбекистондаги иқлиқ қуруқ ва иссиқ бўлганлиги сабабли, терига озиқлантириш билан ёрдам бериш керак. “Men Expert”дан ҳар куни фойдаланиш учун мўлжалланган гел айнан шунинг уддасидан чиқади. Мазкур гел билан ювинганда, терини озиқлантирувчи моддалар билан тўйинтириш муаммолари юзага келмайди. Бундан ташқари, доимий равишда ювиниш тери муаммоларини бартараф этади ва уни ҳақиқатдан тоза қилиб қўяди.

Агар эркак – қуруқ юз терисининг эгаси бўлса (бу айниқса бизнинг минтақамизда кўп учрайди), соқол олаётган вақтда тукларни кўпи к ва гел билан язшилаб намлантириш зарур. Масалан, “L’Oreal Paris Men Expert”дан соқол олиш учун кўпик тукларга юмшоқлик бахш этади, ноқулай тарзда “юлиниш”ни бартараф этади ва соқол олиш жараёнини енгиллаштиради. Кўпик таркиби таъсирчан тери учун ишлаб чиқилган, демак соқол олган вақтда терини ачитмайди.

Ортиқча соч қопламлари билан курашишда, таъсирчан терининг яллиғланишлари билан кураша оладиган, уни фаол витаминли мажмуалар билан тинчлантириб соқол олиш учун лосьон яқиндан ёрдам беради. Терининг стресс ҳолатини бартараф этиш ва иложи борича уни фойдали моддалар билан озиқлантириш учун соқол олиш якунлангандан сўнг бевосита лосьон суртиш керак.

Соқол олгандан сўнг суртиш учун мўлжалланган антибактериал лосьондан фойдаланиш яна бир тўғри ечим бўла олади. Ушбу восита, терининг номукаммалликлари, тошмалар ва қичишларини бартараф этиб, йилнинг иссиқ вақтида фойдаланиш учун аъло даражада мос келади. Ўзининг антибактериал хусусиятларига қарамай, лосьон терини тортмайди ва унга софлик ва тозалик ҳисси ва ҳушбўй ҳидларни бахш этади.

Бироқ терини нафақат тониклар ва лосьонлар ёрдами намлантирибгина қолмай, балки "Men Expert Hydra Power”дан махсус гел билан ювиниш йўли билан ҳам терини намлантириш мумкин. Агар шунга ўхшаш восита билан ювиниш одат қилиб олинса, барча софлантирувчи ва тозаловчи хусусиятлари билан бир қаторда, гел намлантирувчи вазифани ҳам бажаради (эркаклар теримига доимий равишда айнан шу нарса етишмайди). Гелни соқол олиб бўлгандан сўнг ҳам, юзни ювиб бўлгандан сўнг ҳам суртиш мумкин.

Сўнги йиллар ичида спа атамаси – муваффақият ва мақом,  ўзини парваришлаш ва ўзи ҳақида қайғуришнинг тимсолига айланди. Амалда эса кўплаб спа-муолажаларини уйда ҳам ўтказиб туриш мумкин. Ва биз, бунда қандай воситалар ёрдам бериши ҳақида сўз юритамиз.

Ҳар қандай ўраниб-чирманиш муолажалари ва скрабларга ўтишдан аввал, терини яхшилаб тозалаб олиш муҳим ҳисобланади, ахир кўплаб ҳолларда муаммолар айнан етарли даражада тозаламаганлик натижасида юзага келади. Бунинг учун 15-20 дақиқа давомида ваннада ётиш керак. Кўпикли ванна – агар ушбу кўпикнинг таркибига нафақат терини намлантирувчи ва тозаловчи, балки уни тўйинтирувчи ёғлар ва минераллар кирадиган ҳолат бўлса, у – аъло даражадаги ечим бўла олади. Барча зарур таркибий қисмлар билан биргаликда, “Natura Siberica”дан “Фаол тиклаш” ванна учун чаканда ёғи ёқимли ҳушбўйлик бағишлайди ва сув муолажасининг барча фойдали хусусиятларини мустаҳкамлайди

Ванна қабул қилиб бўлгач, терини умумий тозалашни давом эттириш зарур – бунинг учун намлантирувчи  тарзда компонентлардан таркиб топган душ учун гел аъло даражада мос келади – у шлаклар қолдиқларидан қутултириб, ғовакларни очади.

Тозалаш тугагандан сўнг терини скраблашга ўтишнинг айни вақти бўлади. Танангизни пахмоқ сочиқ билан ҳўллаб, намликни сингдиринг ва айлана ҳаракатлар билан скрабни муаммоли зоналарга суртинг (кўпинча бу қорин, бел, тослар, думбалар зонаси бўлади). Скрабни терида 3-5 дақиқага қолдириш мумкин, сўнгра эса худди ўша айланма ҳаракатлар билан чўмилиш учун мўлжалланган дағал қўлқоплар билан скрабни ювиб ташлаш керак. Пушти рангга кирган тери тозаланганлиги ва янгиланганлиги ҳақида “хабер беради”. Турли хил терилар учун “Natura Siberica”дан чаканда-асалли скраб аъло даражадаги ечим бўла олади.

Агар сиз спа-кунни давом эттириш ниятида бўлсангиз, уй шароитларида ўраниш муолажасини қилиб кўришингиз мумкин. Бунинг учун янчилган қаҳва, оқ лой, 2 ампула кофеин ва сут керак бўлади. Буларнинг ҳаммасини бирлаштириб, бўтқага айлантирамиз ва уни муаммоли зоналарга тақсимлаймиз, сўнгра эса озиқ-овқат плёнкаси билан ўраб қўямиз. Шундай ҳолатда 20-30 дақиқа давомида кўрпа остида ётамиз. Вақт ўтгандан сўнг – контрасли душ қабул қиламиз, сўнгра терига намлантирувчи сутли восита ёки ёғ (масалан, чаканда ёғи) суртиб қўйилади. 

Севикли ўзингизга уй шароитларида ёрдам бериш рецептлари – бир талай, биз ҳам косметика воситалари ёрдамида яратиш мумкин бўлган кўплаб шундай рецептларни сизлар учун тўплаб борамиз. Ўзингизни севинг ва қўлларингизни Makeup.uz пульсида тутинг!

Соғлом сочлар – аёлнинг асосий безакларидан бири ҳисобланади. Сочларнинг табиий ялтироқлиги фақат ёрқин, таранглиги ва порлаб туриши эса вақт ўтиши билан йўқолиб кетмаслиги учун нима қилиш керак? Бугунги гидимизда сочларнинг ялтираши учун махсус воситалар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Соғлом сочлардаги ҳар қандай соч турмаги ҳам ютуқли ва ҳашаматли кўринади. “Сеҳрли таёқча” таасуротини яратиш ва бир зумда сочларини ўзгартириш зарур бўлиб қолганда,  “Kallos”дан Blossy Crystal Fluid спрейига ўз эътиборларини қаратишларини маслаҳат берамиз. Албатта, спрей сочларнинг ҳамма муамоларини батамом ҳал қилиб бера олмайди, бироқ деярли биринчи марта қўлланганидан сўнг, уларга жонли ялтирашни бағишлайди.

"Natura Siberica”дан сочларни тўғирлаш учун мўлжалланган гел - порлаб турувчи сочлар учун яна бир “элчи” бўла олади. Соч қопламларини компонентлар билан тўлдириб турувчи гел таркиби, сочларга табиий куч бағишлаб, уларни ялтиратиб турувчи, ҳамда соч турмаги қилинаётган пайтда салбий омиллар таъсиридан ва ҳатто термо-таъсир кучларидан ҳимоя қилувчи  ёғлар мажмуасидан иборатдир.

"Kallos”дан Glossy Restructural Crystal Fluid сочлар учун суюқлиги - узоқ вақт куттириб қўймайдиган таасуротнинг яна бир флюиди бўла олади. Ушбу тикловчи спрей сочларни ҳатто кимёвий усулда жингалак қилгандан сўнг ҳам, ўзига келишига ёрдам беради. Витаминли формулалар мажмуаси билан бойитилганлиги сабабли, сочлар порлаш ва ялтирашдан порлаб туради.

Қанчалик қайғули бўлмасин,лекин айнан сочлар учларининг тузилиши ёмонлашишга мубтало бўлади.  Бу муаммони қатъийлик билан ҳал қила оладиган қайчидан ташқари,  махсус соғломлаштирувчи  мажмуалар ҳам бьюти-холикларнинг кўнглига ҳуш ёқади. Бугунги кунда айниқса “Natura Siberica”дан соч учларини тиклаш учун ёғлар мажмуасидан яхшигина муваффақият билан фойдаланилмоқда. Унинг таркибига табиий равишда кератин ажралиб чиқишига ёрдам берувчи, демак ёрқин табиий ялтираш шевелюрасини бағишловчи чаканда ва арган ёғлари киради.

Табиий порлашни қайтариш борасида энг яқин ёрдамчи – ипак компоненти саналади. Айнан ипак сочларни нафақат “даволайди”, балки уларга  ойнадагидек ялтираш ва жилвакорлик бағишлайди. Агар сиз сочлар учун маскаларга қарши бўлмасангиз, унда “Kallos”дан озиқлантирувчи ипакли маска  вақтингизни чоғ ўтказишга ҳам ёрдам бериши мумкин. Маска таасуроти, у иккинчи марта қўлланилгандан сўнг сезилади, сочларингиз эса ялтираб туриш билан бирга, ўта осон тараладиган бўлиб қолади.

 

 

 

 

 

Ўзимизнинг ҳашамдор саватсочларимизни қанчалик авайламайлик ва қандай мўъжизакор воситалар билан озиқлантирмайлик, сочларимизни қандай тароқ билан тараётганлигимиз ҳам сочларимизнинг ҳолатига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатиб туради. Ким қандай тароқ билан тараш кераклигини танлаймиз. Сизнинг сочларингизга бирор нима бўлмаганми?

Ингичка сочларни силикон тишчаларининг сони кўп бўлган чўтка билан тараш лозим. Нима учун? Энг камида, бундай чўткалар ҳатто энг ингичка сочларни ҳам зарар етказмай тарайди. Ҳамма гап - сочларни юлмасдан, улар бўйлаб сирпанадиган силиконли қилчаларда. Афсонавий Tangle Teezer тароғига ўхшаш тароқ бу вазифанинг уддасидан чиқа олади. Қирмоқкалдан асар ҳам қолмайди.

Электрланувчан сочлар бор-йўғи электризацияланишни қўзғатишдан тўхташи керак. Ва мазкур вазифани бажариш учун силиконли тишчалардан яхшиси йўқ. Шунингдек, ионизация таасуротига эга бўлган махсус чўтка ёрдамига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Тараш жараёнининг охирида эса сочларга уларнинг ионизацияланишига қарши лак сепилади.

Кесилувчан сочлар – ўта хавфли ва жуда нозик мавзу. Нотўғри танланган чўтка сочарнинг кесилишини кучайтириб юборади. Буни бартараф этиш учун, йирик тишчали ёғоч тароқларни танлаш тавсия этилади, ундан бошқаси буни эпламайди.

Ҳамма жингалак қилиб юришни истайдиган тўғри сочларни, соч турмаги ясаганда металл асосли йирик чўткалар ёрдамида тараш мумкин. Нима учун айнан металлни танлаш керак? Ҳаммаси оддий:  ғовакли металл асос соч турмаги ясаётганда фен билан қиздирилган ҳавони ўтказиб юборади, ўзи ҳам қизиб, бежирим ва тирик (сочларни лак билан қотиришга халақит бермайдиган) кокилларни шакллантиришга ёрдам беради.

Жингалак сочлар – бошқача ҳаддан ортиқ ҳолат. Лекин сизга, аксинча ўзингизнинг тўлқинсимон саватсочингиздан мукммал тарздаги силлиқ таасуротга эришигни истаётган бўлсангиз – ёғоч асосли ва қуюқ тукчали чўткани танлаганингиз маъқул. Синтетик материаллар сизнинг сочларингиз билан ҳазиллашмайди, шунинг учун максимал даражадаги табиий тукчали тароқни танлашдан тўхташингиз мумкин.

Ингичка ва синувчан сочларни ёғоч асосли ва сийрак пластик тишчали оддий чўтка ёрдамида тарашингиз мумкин. Мазкур оддий гаджет сизнинг сочларингизни чигаллаштириб юбормайди, аксинча, ҳатто энг мураккаб “комбинацияларни” ҳам тарай олади. Асосийси – тарашни сочларнинг учидан бошлашни унутманг.

Сийрак сочларни қуюқ қилли максимал табиий келиб чиқишга эга бўлган ингичка ва узун чўтка билан тараш тавсия этилади. Бу каби шакл бошингизга батартиб ва ёқимли ҳажм бағишлаб, сочларингизни тарашни осонлаштиради.

Бўйсинмайдиган сочлар, агар уларни қуюқ табиий қилли йирик юмалоқ чўтка ёрдамида тарасангиз, бўйсинадиган бўлиб қолади. У ҳатто энг инжиқ сочларни ҳам тараш хусусиятига эга.

Ўзингизни парваришлаш учун воситаларни тўғри танлаб, ўз табиий гўзаллигингизни асранг.

 

Ҳар биримиз сочларимизни мукаммал тарзда тўғирлаш муаммосига дуч келганмиз – кимдир сочларининг ҳажми йўқлигидан нолиса, кимларгадир сочларининг жилоланиб туриши етишмайди, яна кимлардир эса сочларини керакли  даражада ўғирлай олмайди. Ҳамма мамнун бўлиб қолиши учун нима қилиш керакдиги ҳақида сўз юритамиз.

Дастлаб, кўпчилик қизлар йўл қўядиган асосий хатони аниқлаб оламиз: ҳеч қачон ҳўл ёки ҳатто нам сочларни тўғирламанг. Сочларингизни “чўзиш”га киришишдан аввал, уларни яхшилаб қуритиб олиш ўта муҳим саналади. Сочларингиз бир хил қуритилганига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, уларни ётқизиб тарашингиз мумкин.

Сочлар ўзининг дастлабки (балки каттароқ) ҳажмини сақлаб қолиш учун, сочларингизнинг илдизидан бошлаб ҳажм учун мўлжалланган мусс сепинг. Соч илдизларини қуритиб, бошингизни бироз “совитиб олинг”.  Сочлар совуб бўлгандан кейин, ҳамма сочларингизни кичик тутамларга ажратиб олинг. Бунда сочларнинг юқори қисмини (тепа қисми атрофини) қисқичбақасимон соч тўғноғичи билан йиғиб олиш мумкин. Қолган сочларни бармоқ билан тенг бўлган эндаги кичикрок тутамларга   ажартиб олиб, улар бўйлаб “дазмолча” билан ўтинг. Қисқичларини жуда қиздириб юбориш шарт эмас – бу сочларингизнинг тузилишини шикастлаб қўйиши мумкин.

Сочларни тўғирлаш учун, уларни қисқичлар билан маҳкам сиқиб қўйиб,  “тортиш” шарт эмас – сочлар ва қисқичлар оралиғида бироз ҳаволи қатлам қолдирсангиз кифоя (бу сочларингизда исталган ҳажмни сақлаб қолади). Сочлар учларини эса, уларда ҳеч бўлмаса  3-5 сония тўхтаб, охиригача яхшилаб “тортиб” қўйиш муҳим саналади. Сатҳларни бирин-кетин туширинг ва ҳаракатлар алгоритмини такрорланг.

Соч тутамларининг ҳаммасини тўғирлаб бўлганингиздан сўнг, сочларингизга ўртача даражада қотириб қўядиган лак сепиб, бармоқларингиз билан уларнинг илдизларини бироз ҳурпайтириб қўйинг. Лак сепиб бўлганингиздан сўнг сочларингизга бироз совуша имкон иберинг. Соч турмаги йўлга чиқишга тайёр!

Дераза ортида баҳорнинг иккинчи ойи бўлишига қарамай, кўпчилик ҳамон одатий авитаминоз босқичидан ўтиб бўлгани йўқ. Лекин, дастлаб мураккаб кўрингани билан, ўз табиий гўзаллигини уйғотишдан осон нарса бор эканми.

Бунинг босқичма-босқич қадамлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

 

 

Тери қишдан сўнг қуруқ ва қийналган бўлади. Реабилитацияни терини тозалашдан бошлаш керак. “Garnier”дан “Тоза Тери” тозаловчи тоник юз терисини эскирган тери тўқималаридан тозалайди. Тоник таркибида - салицил кислота ва рух мавжуд. Тандем терини жилосизлантириб ва ғовакларни кичрайтириб, унинг самарали, бироқ юмшоқ тозаланишини таъминлайди. Чанг, кир ва макияжни кетказади.

 

Тозалаш тугагандан сўнг, намлантиришга ўтамиз. Ёғлар ва зардоблар, крем ёки сутли восита – ўзингиз танланг, ҳамда уларга қўшимча тарзда ҳаммасини ҳам ва бирданига қилиш ярамайди. Бунда ўз терингизнинг турига кўпроқ эътибор қаратинг ва шундан сўнггина ишга киришишингиз мумкин.

 

 

Ўз иқлимимизнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биз “Garnier”дан  қуруқ ва таъсирчан тери учун мўлжалланган GSN  “Асосий парвариш” кремини танлашни тавсия этамиз.  Крем таркибида атиргул, озиқлантирувчи карите ёғи ва Е витамини, кучли  антиоксидант фаол тарзда бирлашган бўлиб, бундай таркиб ижобий  натижалар бериш учун ишлайди, демак силлиқ тери ўзини кўп куттириб қўймайди.

 

Терини намлантириш ва тозалашдан ташқари, уни яна тўйинтириш ҳам керак. Бундай ҳолларда сизга юз учун махсус маскалар, шунингдек махсус кўпиклар ёрдам беради. Бироқ юқорида қайд этиб ўтилган қадамлардан ташқари, яна бир неча тавсиялар ҳам мавжуд. Шундай тавсиялар билан телевизион бошловчи ва Maybelline New York Russia юзи ҳисобланувчи  Маша Ивакова ўртоқлашади:

 

 

 Воситаларни бевосита кўчага чиқишдан аввал суртманг. Таркиб шимилишига имкон бериш учун, буни, олдинроқ бажариб олинг.

 Сочиқни салфеткаларга алмаштиринг. Пахмоқ матолар юз терисига қўпол таъсир кўрсатади, салфетка эса терини яллиғлантирмасдан, намликни тезгина шимиб олади.

 Юзингизда ортиқча шамоллашларга йўл қўймаслик учун, ёстиқ жилдларини тез-тез алмаштириб туринг.

 Парваришлаш жараёнига косметологик муолажаларни ва уқалашни ҳам киритинг .

 Макияждаги қуруқ тектсраларни яхшиси кремли текстураларга алмаштирган маъқул. Ҳали ҳамон бироз салқин бўлиб турган даврда зичроқ мейкап — нормал ҳисобланади. Косметика қўшимча ҳимоялаш тўсиғини яратади.

 Кўпроқ табиат қўйнида бўлишга ҳаракат қилинг!  Қуёш, тоза ҳаво ва сув – юз терисининг тетиклигини ва соф рангини тез қайтаради.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

5 босқичдан иборат бўлган лабларни парваришлаш борасидаги Maybelline гиди ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ҳаммасини, ўзимизга лабларимизни ялашни қатъиян тақиқлашдан бошлаймиз. Бу ҳазил ёки болалик сарқити эмас, балки мутахассисларнинг  баъмани маслаҳатидир. Нима учун бундай қиламиз? Ҳаммаси оддий – чунки қуруқликни ҳис қиламиз ва шундай қилиб уни йўқ қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бироқ нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан аҳвол фақат ёмонлашади. Йўл эса битта: доимо ёнингизда гигиеник лаб бўёғини олиб юринг ва биринчи сигналдан бошлабоқ лабларингизни намлантиринг.

Қалам, ялтироқ ёки лаб бўёғидан фарқли равишда ҳар қандай вазиятда фойдаланиш мумкин бўлган мос гигиеник лаб бўёғини ёки бальзамини танлаймиз. Айниқса, ўзининг ёқимли ҳиди ва енгил ранг-туслари билан бир қаторда аъло даражадаги озиқлантирувчи ва намлантириб турувчи хусусиятларга эга бўлган Baby Lips серияси энг яхши саналади. Ишонинг, парваришланган, намлантирилган ва  соғлом лаблар ҳар қандай, ҳатто энг ёрқин лаб бўёғидан ҳам жозибалироқ бўлади.

Лабларнинг гўзаллиги ва саломатлигига бўлган иккинчи қадам – тўғри танланган демакияж ҳисобланади. Кўпчилик лабларни нам ёки қуруқ салфетка билан артиш, ёки охир оқибатда сув билан ювишнинг ўзи кифоя, деб ўйлайди. Бироқ бу бундай эмас. Лаблар териси ўта нозик бўлади, демак парвариш ва озиқлантиришни талаб қилади. Лабларингизнинг гўзаллигини сақлаш учун демакияжни ўзингизга одат қилинг. Буни лаб учун лаб бўёғидан фойдаланганингизда, ҳар доим қилиш керак. Бунда сизга демакияж учун мицелляр сув ёки икки фазали восита ёрдам беради. Лайфхак билан бўлишамиз: кўзлар демакияжи учун восита (масалан, Maybelline Expert Eyes) бунинг уддасидан чиқади. Ёғли асос нафақат лаблардан қотиб қолган бўёқларни кетказади, балки уларнинг юзасини намлантиради. 

Мукаммал лабларга эришиш йўлидаги учинчи қадам скраб бўла олади. Ахир севимли лаб бўёғингиз муваффақиятининг гарови – бу силлиқ парваришланган лаблардир.  Исталган таасуротга эришиш учун эса – скрабни қўлланг. Бунда ёрдам учун тайёр маҳсулотларга мурожаат қилиш ёки уй шароитларида ўзингизнинг вариантингизни бажариш мумкин. Иккинчи ҳолатда, асал, ярим чой қошиқ йирик туз ва бир чой қошик зайтун ёғини аралаштириш талаб қилинади. Бироқ агар сиз мутахассис ёрдамига мурожаат қилишни истасангиз, унда "Maybelline”дан Lush Popсorn Lip Sсrub лаб учун скрабига эътибор қаратишингиз керак.

Навбатдаги босқич энг қизиқарли саналади – макияж қиламиз. Maybelline Color Drama сериясига эътибор қаратамиз. Агар сиз қуруқлик билан астойдил курашиш истагида бўлсангиз, ва улар эса ҳеч ҳам ўз позициясини топширмаётган бўлса, унда қалам форматидаги кремли “Color Drama”дан фойдаланинг. У осон суртилади, шунингдек бироз намлантирилганлик таасуротини беради. Тўйинган ранг ва чуқур намлантиришни танлаганингизда, ушбу лаб бўёғи ҳақида эсланг. Унинг табиий коллагенли формуласи лабларни парваришлайди, SPF 15 ҳимоялаш омили эса ультра сиёҳ ранг нурлардан ҳимоя қилади, бу эса кундан кунга долзарблашиб бормоқда. Яна бир намлантирувчи ечим Hydra Extreme  лаб бўёғи бўла олади —  унда сиз пастел рангдан бошлаб то бинафша ранггача бўлган барча рангларни топишингиз мумкин.

Ва сўзимиз якунида сизларга бьюти-муолажалар ҳақида унутмасликни тавсия қиламиз. Бироқ бу ҳолатда мутахассис билан маслаҳатлашсангиз – бу тўғри ечим бўлади, ахир лаблар териси ҳам худди юз териси, бутун тана териси каби шундай парваришга муҳтож. Соғлом ва гўзал бўлиб қолинг!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

BB-крем ёки Blemish Balm Cream – фойдали ва ёқимли хусусиятлар гулдастасига эга бўлган, кундузги янги авлод креми ҳисобланади. BB-кремлардан “бўлишадиган” бенефитлар ичида, тиниқлаштириш, кўриниб турувчи текислаш, терини тўйинтириш ва намлантириш, шунингдек қуёшдан сақланиш ва терида пайдо бўладиган камчиликларни яшириш учун макияж тагида асос сифатида фойдаланиш мумкин.

Гўзаллик бахшида этувчи бу оби-ҳаёт қаерда пайдо бўлган? У – Жанубий Корея косметологларининг туҳфасидир. Ушбу мамлакатда тиниқлаштирилган, қордек оппоқ тери ўта юқори қадрланади, шунинг учун Корея аёллари терини оқартирадиган ва қуёш нурларидан ва бироз бўлса ҳам офтобдан қорайишдан ҳимоялайдиган кремларга ўта кучли меҳр берганлар. Сўнгра BB-крем Япония модаизқуварлари ичида зафар қозонган, ва шундан сўнг етти милли қадамлар билан бутун Европа ва Осиё бўйлаб кезиб чиққан.

Косметологлар айтганларидек, BB-кремларнинг мўъжизакор хусусиятлари қаторига акне ва терининг бошқа нотекисликларига қарши тезлаштирилган курашишни киритиш мумкин. Бироқ тўғрисини айтганда, бутун кун давомида терини ва унинг намлигини сақлаш - унинг энг муҳим хусусияти саналади.

Кремни машҳур кишилар ҳам, бьюти-блогерлар ҳам яхши кўриб қолганлар. Ўта донгдор хайлайтерлар пайдо бўлганларига қадар, BB-крем терига исталган ёрқинликни бахш этиб, унинг исталган участкасини фаол тарзда ялтиратиб оқартирган. Айнан BB-крем ёрдамида макияж асоси сифатида тери исталган табиий ранг ва тусга кира олади. Шунингдек, у яна косметика қутиларида консилернинг ўрнини ҳам боса олади. BB-кремнинг ёзги вақтдаги энг фойдали хусусияти (ёруғликни акс эттирувчи заррачаларининг кўплиги билан бирга) – пляжга ёки сув ҳавзаларига борганда фойдаланиш заруриятидан иборатдир. Мазкур крем терингиздаги кўриниб турадиган барча камчиликларни яширади, ва бунда ғовакларнинг тузилмасига зарар етказмайди ва сув ҳавзаларида чўмилганда ювилиб кетмайди.

Бошқа ҳар қандай тус берувчи асосларга қараганда, BB-кремдан фойдаланган яхши. Унинг асосий хусусиятларидан бири - уни қават-қават қилиб суртиш мумкин эканлигидадир. Бунинг учун эса сиз кремни кафтингизнинг орқа томонига сиқиб чиқариб, унда спонжни ивитиб олиб, бир маромдаги ҳаракатлар билан юзингизга бир текис қилиб туртишни бошлайсиз. Кремни суртгандан сўнг, 7-10 дақиқа давомида унинг қотишига имкон берасиз, сўнгра (зарурат бўлса), кейинги қатламни суртасиз. Макияжни термал сув сочиб белгилаб оласиз.

Ўз BB-кремингизни танлаганда, унинг тусига ва хусусиятларига эътибор беринг. Тестердан кафтингизнинг орқа томонига крем суртаётганингизда, унинг бир қисмини пастки жағ зонасига кўчиринг. Ўша ерда, терининг юздан бўйинга ўтиш жойида фарқи ё сезилади ё сезилмайди (тўғри танлаган тақдирда).

BB-кремни тониклар ёки таркибида мой мавжуд бўлган ювиниш учун мўлжалланган лосьон билан ювиб ташлаш тавсия этилади, улар кремнинг мицеляр сув ва бошқа сув асосли суюқликлар бажара олмайдиган силиконли асосдан қутилиш имконини беради.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Баҳор – авитаминоз (витаминлар етишмаслиги натижасида рўй берадиган касаллик) даври. Ёз эса бутун тананинг, шу билан бирга, юзнинг қуриши вақтидир. Биз тери турлари ва барчага мос келадиган кремларнинг турларини  ажратиб олдик. Юзимиз – биз учун жуда муҳим, шунинг учун унинг парвариши ҳам муносиб тарзда бўлиши керак.

Нормал ҳолатдаги тери одатда текис ва чўзилувчан бўлади. У деярли мукаммал тери ҳисобланади, бундай юзда қуриш ҳам, тортишиш ҳам бўлмайди. Зичлик даражаси терининг текис ва эгилувчанлигини белгилайди.

У жуда катта эътиборни талаб қилмайди ва яхши қон айланишига эга бўлади. Ҳаттоки мана шундай терига ҳам соғлом кўриниш ва ушбу ҳолатни сақлаб қолиши учун парвариш зарур. Озиқлантириш, айниқса, юртимизнинг иқлими ва унинг ҳароратига хос хусусиятларни ҳисобга олганда, ҳеч ким учун ортиқчалик қилмайди. Нормал ҳолатдаги терини озиқлантириш ва унинг юмшоқлиги ҳамда нурлилигини сақлаш учун енгил юмшатувчи лосьондан фойдалансангиз кифоя.

Нормал тери учун намликнинг мувозанатли даражаси хос. Бундай хилдаги терини юмшоқ крем ва лосьонларни ишлатиш орқали кунлик парвариш қилишнинг ўзи  етарли: тери соғлом ва нурли бўлиб кўринади. Бу ҳолатда Е ва В5 витаминлари билан бойитилган, юз терисининг намлигини сақлаб, юз рангини тиниқлаштирган ҳолда терини интенсив намлантирувчи L'Oreal Paris дан Увлажнение эксперт энг яхши ёрдамчи  бўла олади.

Қуруқ тери кўпинча қичишади ва тортишади, тери кўчиши ва қичиши кайфиятни ҳамда энг муҳими макияжни бузади. Теридаги табиий ҳимоя қатламини тиклаш учун кучли намланиш зарур.

Қуруқ терида айниқса, болдир ва тизза қисмлар  нозик, буруннинг тоғай қисми ҳам ўта таъсирчан бўлади. Қуруқ тери алоҳида парваришни талаб қилади. Унинг ҳимоя қатлами кучсиз бўлиб, бу терининг шўрлаши ва нотекислигига олиб келади. Тўйинган озиқлантирувчи кремлар ва ниқоблар терининг липид ҳимоя қаватини тиклайди.

Қуруқ ва ўта қуруқ терининг табиий ҳимоя қатламини тиклаш учун уни намлантириш ва липидлар билан таъминлаш зарур. Бу вазифани уддалашда интенсив озиқлантирувчи кремлар ёрдам беради. Юзнинг ортиқча қуриши ва тортилганлиги таъсирининг олдини олиш учун биз  Garnier  мутахассисларига мурожаат қилдик. Улар органик хусусиятли косметик воситаларни фаол ривожлантириб, амалда қўллаб келишади. Шу қаторда Garnier дан қуруқ ва таъсирчан терига мўлжалланган GSN “Основной уход” кремини тавсия этамиз.

Қуруқ терини парвариш қилиш учун махсус формула ишлаб чиқилган. У ҳимоявий атиргул моддаси, ажойиб озиқлантирувчи карите ёғи ва терининг ёшартирувчи хусусиятини узайтирувчи, кучли антиоксидант витамин Е дан таркиб топган. Бу орқали сизнинг терингиз ниҳоятда намланган ва керакли озиқлантирувчи моддалар билан таъминланган бўлади. У кун давомида терини ҳайратланарли тарзда нафис ва майинлигини  сақлаб қолади.

Таъсирчан терини терига нотўғри муносабат туфайли вужудга келувчи қизариш орқали билиш мумкин. Бу ҳолатда терини парваришлаш учун pH нейтрал даражасидаги юмшоқ воситадан фойдаланган маъқул. Бундай хилдагилар  ёшлик чоғлариданоқ  терисини намлантириши ва озиқлантириши  энг муҳим ечим бўла олади.

Таъсирчан тери учун мўлжалланган кремлар, албатта, ёғ моддасини ўзида сақлаши керак. L'Oreal Paris  дан қуруқ ва таъсирчан териларга мўлжалланган “Увлажнение Эксперт” кремлари таъсирчан тери соҳибалари учун тезкор ечим бўла олади.  Нима учун? Чунки қуруқ ва таъсирчан терилар учун бундай  намлантирувчи парвариш уч ҳисса яхши таъсир кўрсатади: 1. Кучли намлантиради. 2. Намликни сақлаб туради. 3. Қулайликни тиклайди. Кундан-кунга тери эгилувчан ва силлиқ бўлиб боради.

Сиздан эса энг кичик иш – у ҳам бўлса, терингизга мос парваришни танлаш ва уни ўз вақтида бажариш холос.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Баҳор – уйғониш ва гуллаш фасли. Теримиз баҳорда ҳам қиш фаслидагидек кўп ташқи таъсирларга учрайди. Бу нима билан боғлиқ? Доимий иқлимнинг алмашинуви, яъни гоҳ иссиқ, гоҳ ёмғирли ҳаво; тери учун мумкин ёки мумкинмаслигини ўйламасдан, бозорда турли хил маҳсулотларни тотиб кўриш ва кам овқатланиш. Шу боис биз юз териси ва танага баҳор – ёз мавсумида тезкор ёрдам беришнинг уч босқичи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Баҳор – скраб қилиш учун қулай вақт. Биринчидан – тери қишдагидек намлигини йўқотмаган. Иккинчидан – скраблар ҳақиқатан ҳам акне (ҳуснбузар)лар, юз ва елкадаги турли хил тошмаларни кетказишга ёрдам беради. Албатта, скрабни уй шароитида тайёрлаш мумкин (бу ҳақида биз аввал ҳам оддий рецептлар орқали айтиб ўтганмиз), лекин тайёр воситалардан фойдаланиш ҳам қулай. Natura Siberica дан облепихали скраб терини нафақат тозалайди, балки зарарланган тана терисини қотиради. Эслатиб ўтамиз, скрабни янги офтобда қорайган баданга суриш қатъиян ман этилади! Бир ҳафтадан кейин эса бундай баданга скрабни енгил суриш мумкин. Скраб таркибидаги табиий ёғ туфайли тери жуда ҳам қуриб кетмайди.

Тозалагандан кейин мутахассислар терини озиқлантириш ва намлантиришни маслаҳат беришади. Аслида биринчи босқичда терида деярли муаммо бўлмайди, аммо кейинги босқичда эҳтиёткорлик шарт. Терини озиқлантиришдан бошлаймиз. Бизнинг яшаб турган муҳитимизни ҳисобга олган ҳолда, юз териси ва баданни доимий озиқлантириб туриш лозим. Бу муаммони ҳал этишда турли хилдаги бадан учун молочко (тери учун восита) қулай. Барча воситалар орасида намлантириш билан бирга, терига лифтинг таъсир (терининг тортилиши) кўрсатадиган формулаларни ҳам топиш мумкин. Кўпчилик вариантлар орасида Garnier Skin Naturals дан манго ёғи, карите ва бошқа фаол ёғлардан таркиб топган бадан учун молочколар энг маъқулидир.

Тери учун намлантириш жуда ҳам муҳим. Чунки намлантириш туфайли тери ҳужайралари мунтазам тикланиб, янгиланиб туради. Бунинг учун таркибида, албатта, ўсимлик ёғи бўлган, тўғри танланган парвариш лозим. Терининг соғломлигини мустаҳкамловчи ва янгиланишини тезлаштирувчи модда – бу манго ёғидир. Ушбу мева ёғи теридаги намликнинг мувозанатини сақлаб туради. Бу эса терининг ҳаётий фаолиятини таъминлайди. Биз бундай ечимни Flormar брендидан топдик. Намлантирувчи лосьонларнинг асосий хусусияти унинг терида узоқ вақт туриши ҳисобланади. Бу эса терига лосьоннинг кун давомидаги фаол таъсирини таъминлайди.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Қуёш қиздирадиган пайт келди! SPF белгиси остидаги ажойиб қуёшдан сақлайдиган кремларни ғамлаш лозим. У нимадан иборат ва кимлар учун мўлжалланган – бугунги маълумотларимиз шу ҳақида.

Биринчидан, терини ҳаддан ташқари қиздирадиган қуёш нурларидан ҳимоялаш унинг соғлиги ва ёшлигини сақлайди. Иккинчидан, тери пигментацияга мойил бўлса, бундай ҳимоялаш жуда ҳам зарур. Сиз енгил ёғ ва кремларни танланг, чунки улар таркиби сувлардан иборат ва терига яхши сингади. Шу боис ҳам тери ўзининг намлигини сақлайди. Ҳар доим кўз ости ва лабларга парвариш қилишни унутманг, чунки бу юз қисмлари нозик ва “қайсар”.

SPF нима ўзи? Sun Protection Factor ёки қуёшдан асровчи омил – унинг таркибий қисми терини ультрабинафша нурларидан асрайди ва бу нурларни ўзига сингдириб олади. SPF ҳимояси SPF 5-10 дан SPF 60-100 гача ўзгаради.

Бугун SPF косметикаси - бу нафақат ёғ ва лосьонлардан таркиб топган, балки таркиби декоратив пардоз – андоз, яъни тональ кремидан тортиб лабларни ялтиратадиган пардозгача бор. Демак, ёзда пардоз сумкангизни тўлдираётганда бу нюансга алоҳида эътибор қаратмоқ керак. SPFнинг қўллар учун тўплами ҳам худди шундай, таркибида А, В, С ва Е витаминлар бор.

Қандай танламоқ керак, SPF нинг қайси кўрсаткичлари сизга тўғри келади? Булар ҳаммаси жуда оддий: бошланишида сизнинг терингиз қуёш нурларидан қайси пайтда қизаришига эътибор беринг. Ўртача вақтда терида қизариш асосан 15 дақиқада кузатилади, лекин бу кўрсаткич ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин, бу бир неча дақиқадан ярим соатгача фарқ қилиши мумкин. Терингизнинг қуёшда қизарадиган вақтини фильтр кўрсаткичига кўпайтиринг ва жазирама қуёш нурларида сиз учун хавфсиз бўлган дақиқалар миқдорини аниқланг. Демак, ҳисоблаймиз, масалан: 15 дақиқа * SPF 10 = 150 дақиқа. Бундан келиб чиқадики, сиз учун жазирама қуёш остида туришнинг хавфсиз вақти икки ярим соат ҳисобланади.

Косметикани тўғри танланг ва махсус парваришга бефарқ бўлманг. Зеро, терининг гўзаллиги ва ёшлиги – сизнинг доимий ташриф карточкангиздир.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Биз ёзги парваришда йўл қўйиладиган асосий хатоларни аниқлаб, уларга қарши мавсум парвариши учун муҳим ёрдамчилар билан сизларни таништирмоқчимиз.

SPF мавжуд бўлган гигиеник лаб бўёғи

Бу ёрдамчи барчага бирдек манзур бўлади. Агарда сизнинг лабларингизга, одатда, кучли қуриш ёки ёрилиб кетиш хос бўлмаса ҳам, денгиз олди ёки бассейнда ўтказилган ҳордиқ дамлари барибир бу ҳолатни юзага келтиради. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, гигиеник лаб бўёқлари ва бальзамларда SPF нинг бўлиши жуда ҳам зарур. Лаб териси юз соҳасидаги энг таъсирчан ва ҳимоясиз қисм ҳисобланади. Ҳаттоки пардоз-андозни жуда ёқтирмасангиз-да, ўзингизнинг кун тартибингизга ушбу “кичкинтой” ни қўшиб қўйганингиз маъқул.

Дезодорант

Омма орасидаги нотўғри фикрларга қарши айтиш керакки, дезодорантнинг асосий таъсир кучига кириши ундан кечки пайт фойдаланилганда амалга ошади! Кечки душдан совиган терига сепилган дезодорант тунги вақтда нофаол бўлади, аммо тонгда ўзининг “иккинчи нафас” ини жуда фаол тарзда ишга туширади.

Енгил шампунь

Ёзда шампуньни алмаштириш зарур. Бу “силлиқ ва енгил таралувчи сочлар учун” ёзувли шампуньларни ўзингизда синаб кўришингиз учун энг мос вақт. Сочларни оғирлаштириб, уларга ювилмаган кўриниш берувчи парвариш бальзамларидан фойдаланишни тўхтатиб туринг. Кундалик ҳаётингизга софлик эффектини берувчи шампуньларни қўшсангиз, улар сочларингизга қанчалик хуш ёқишига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Тональ крем

Зич тонал асосларга йўқ, йўқ, йўқ ва яна йўқ, денг. Чунки уларнинг ҳар қандай тури бизнинг жазирама кунларимизга икки соат ҳам чидай олмай, оқа бошлайди. Кўпроқ сувли асосдан ташкил топган кремлар, зич бўлмаган тузилишли сочилувчан упаларга эътибор қаратинг. Шунингдек, ўзингизга мос ВВ-крем ёки минерал упалардан танланг.

Тана учун намлантирувчи крем

Ёзда бундай “ширинлик” дан воз кечиб бўлмайди. Саёҳатларда дуч келинадиган кучли қуёш, сувсизлик ва иқлим ўзгариши ўз ишини бажармасдан қўймайди. Бундай пайтда ўзингизга фаол намлантирувчи молочко, крем ва ёғлардан танлаб олинг, шунда сизнинг терингиз эгилувчан, порлоқ, ялтироқ ва таранг кўринишга келади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Замонавий жамиятда шиддатли ҳаёт мақоми қадрли аёлларимиздан кўпроқ вақтини ўзининг ташқи кўринишига эътибор беришни тақозо қилади. Бу борада ҳар йили талаблар ошиб боради, қимматли дақиқаларини ўзларига қараш учун сарфлаш эса қийинлашиб бораверади.

Муаммоли терини бир неча дақиқаларда соғлом кўринишга келтириш жуда қийин. Лекин бу борада маълум комплекс ишлар бор, бу терини тозалаш, таранглаштириш ва ялтираб туриши кабилар. Бунинг учун эса бор – йўғи олти қадам керак бўлади.

Биринчи қадам. Бир стакан лимон ичимлиги. Бу нима учун? Бунинг таркибида кучли антиоксидан – витамин С бор. Бу ичимликни тайёрлаш қийин эмас. Асосий таркибий қисмлар ярим стакан сув, лимон шарбати (бутун лимонни ишлатмасдан ярмини олиш мумкин), бир чой қошиқда асал. Агар сиз қўрқмасангиз, қолган яримта лимонни ейишингиз мумкин. Бу даволаш жараёнини аскорбин кислотанинг юқори миқдори билан якунлаш мумкин. Ҳужайраларни тиклаш жараёнида сизнинг юз терингиз катта ўзгаришга эга бўлади. 

Иккинчи қадам. Қарама – қарши компресслар. Иккита пахмоқ сочиқнинг бирини иссиқ ва иккинчисини совуқ сувга намлаш керак. Уни юз терисига 3 марта қўйиш керак. Иссиқ сочиқдан бошлаб совуқ сочиқ билан тугатамиз. Ундан кейин юзга ёғли крем сурамиз, унинг қолдиқларини 10 дақиқадан сўнг салфетка билан артиб ташлаш лозим.

Учинчи қадам. Ёрқин косметика. Ҳар доим ҳам муаммоли юз терисини янада аниқроқ кўрсатадиган хира косметиканинг изидан қувиш ярамайди.  Тонал креми, упа ёки ялтирайдиган макияж ости таркиби қиёфангиздаги нотекисликни жуда яхши ёпади.

Тўртинчи қадам. Бронзатор (офтобда қорайиш рангини берувчи восита). Офтобда қорайиш юзга доимо соғлом ва ёрқин кўриниш бахш этади. Шу боис ҳам тонал креми устидан ушбу ранг берувчи воситани ишлатиш ортиқчалик қилмайди. Уни иякдан бошлаб, буруннинг учи ва ёноқларгача суртиш мумкин.

Бешинчи қадам. Термал сув. У нафақат терини озиқлантирувчи моддалар билан тўйинтириш учун, балки макияжни мустаҳкамловчи жуда яхши восита сифатида қўлланилади.

Олтинчи қадам. Крем. Агар улар кўрсатилган кўрсатмалар бўйича ҳар куни ишлатилса, кейинчалик юз терисини тезда тиклашда кўп вақт сарфланмайди.

Энди эса сизнинг ажойиб ўзгаришингиз учун кейинги босқичга ўтсак бўлади. Соғлом тери кўринишини макияж остидаги таркибий асос беради. Крем суртишдан олдин юз терисини намлантириш лозим. Агар терингизда муаммо бўлмаса, тетиклантирадиган косметикадан фойдаланмасангиз ҳам бўлади. Бунда упанинг ўзи етарли. Оқ упа юзга нур беради, пушти ранглиси эса юзни тозалашга ёрдам беради.   Кўз остидаги қорамтир айланани яширишда  макияж ости қовоқлар учун асос ишлаб чиқилган. Агар сизда вақт билан муаммо бўлса, бу даволаш эрталабки макияжни енгиллаштиради.

Макияжнинг кўпроқ туриши борасида яна бир нечта маслаҳатлар берамиз. Косметикани ингичка қатламда суртиш лозим. Керак пайтда яна қўшиш мумкин, лекин оз – оздан. Агар пардоз воситалари бир неча босқичда ишлатилса, у кун бўйи юзда яхши туради. Қалин қаватда биргина қўл ҳаракати билан сурилган тень ёки ранглар ҳақида нималар дейиш мумкинмас. Сочилувчан упани кўз атрофига косметика воситаларини қўллашдан олдин ишлатиш ҳам макияжнинг ўзгармаслигини таъминлайди.

Ўзингизни тартибга келтириш ва чиройли кўринишга эга бўлишингиз учун бор–йўғи бир неча дақиқалар зарур. Ҳаётнинг шиддатли ритми ва ва инновацион техника ривожланган даврда бу жуда ҳам долзарб. Доимо жозибали бўлиб қолинг. Бу биринчи ўринда сизнинг ўзингизга керак.

Энг муҳим тенденцияларни Makeup.uz билан биргаликда кузатиб боринг! Тавсияларимиз ва хулосаларимизни бошқалар билан ҳам ўртоқлашинг, шунингдек, изоҳларда ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг! Бизнинг телеграм каналимизга,  facebook ва instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимизга обуна бўлинг.

Ёз – мукаммал педикюр ва оёқларнинг тегишли кўриниши билан ярқ этиб кўзга ташланишнинг айни вақти. Қиёфа мукаммал бўлиши учун товонларнинг ҳолати ҳақида ҳам қайғуриш ўта муҳим. Биз оёқларни янги туғилган чақалоқникидек сақлаш учун учта оддий усуллар ҳақида сўз юритамиз.

Скраб қиламиз.

Парваришнинг ушбу босқичи жуда муҳим, шунинг учун уни бажармасдан ўтиб кетмаган маъқул. Аввалига мос скраб танланг. Бунда Natura Siberica дан универсал скраб яхши ечим бўла олади. Уни оёқлар билан бирга, бутун бадан учун ҳам қўллаш мумкин. Скрабни бир неча дақиқа ушлаб туриб, товонларни уқаланг. Шунда у қаттиқ бўлиб қолган тери юзасига янада яхшироқ сингади. Шундан сўнг оёқларни иссиқ сув билан ювиб,  кейинги босқичга ўтинг.

Ҳимоя қиламиз.

Natura Siberica дан оёқларга мўлжалланган крем кундузги фойдаланиш учун оёқ терисига яхши ёрдамчи ва ҳимоячи бўла олади. Енгил тузилишга эга восита оёқнинг ёқимсиз ёпишқоқлигини юзага келтирмайди, шу билан бирга, ёз мавсумидаги очиқ оёқларга таъсир қилувчи салбий омиллардан аъло даражада ҳимоя қилади. 

Озиқлантирамиз.

Озиқлантиришни жуда-жуда фаол тарзда амалга оширамиз. Бунинг учун биз  Garnier дан фаол тикловчи парваришли крем кўринишидаги воситани танладик. Кремнинг тикловчи формуласи ёз мавсумидаги терининг қуруқлиги ва қаттиқлиги билан аъло даражада кураша олади. Аммо унинг очиқ оёқ кийимларда тоювчанликни юзага келтириш эҳтимоли борлиги учун кремни кечки душдан сўнг, уйқудан олдин суриш тавсия этилади. Тун давомида у товонларнинг терисини юмшатиб, нафис ҳолатга келтиради.\

Шундай қилиб осонгина биз товонларимизни бутун ёз давомида идеал холатда сақлашимиз мумкин !

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Терингизнинг ранги хира ва нурсизми? Ҳуснбузар ва себореялар сизни безовта қиляптими? Бунга сабаб юзингизга тўғри келмайдиган парвариш бўлиши мумкин. Соғлом ва ёрқин кўринишни тиклаш учун нималарни ўзгартирмоқ керак? Makeup.uz маълумот беради!

1. Макияжни чала тозалаш

Бу кўпчилик аёллар орасида кенг тарқалган хатоликдир. Кечқурун узоқ ва чарчатувчи иш кунидан сўнг терини яхшилаб ва узоқ вақт тозалашга вақт сарфлашни ким ҳам хоҳларди? Аммо айнан тозалаш – терини самарали парваришлаш учун қўйилган биринчи қадам. Чарчагач, биз кўп “хато” ларга йўл қўямиз, бу эса бизнинг ташқи кўринишимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Биз, одатда, терида косметика қолдиқларини, шунингдек, кир, терлаш белгилари ва себумни ташлаб кетувчи макияж ўчириш воситаларидан фойдаланамиз. Натижада тери қопламимиз ўзининг жилосини йўқотади, нотекис ва хира кўринишга келади, тешикчалар эса ёпилиб қолади. Аслида яхшилаб тозалаш учун ҳар куни бир неча дақиқани сарлаш кифоя. Таъкидлаш керакки, тоза тери парвариш учун мўлжалланган косметикаларнинг фаол ингредиентларини яхшироқ сингдириб олади.

2. Макияжни ўчириш учун нотўғри танланган восита

Макияжни ўчириш учун тонал воситалар, тень ва киприклардаги тушни самарали тозаловчи косметика воситаларидан фойдаланиш керак. Бу борада ёғли мицелляр сувлар яхши натижа кўрсатади. Макияжни тозалаш жараёнида микроциркуляцияни кучайтиришга хизмат қиладиган енгил уқалаш ҳаракатларини қўллаш мумкин. Ундан кейин терингизнинг турига мос келувчи пенка ёки ювиш учун гелдан фойдаланиб, юзни ювиш зарур.

3.Тоникнинг йўқлиги

Тоник ҳақида унутмаслик лозим, чунки у чиройли тери учун курашишда энг муҳим ҳамроҳдир. У нафақат кир қолдиқларни тозалайди, балки терини соф кўринишга келтиради, унинг нормал рН (водородли кўрсаткичи) ни тиклайди.

4.Нотўғри танланган кремлар

Юз учун кремлар – терини кундалик парваришлашнинг асоси ҳисобланади. Улар тери қопламини керакли озиқлантирувчи, намлантирувчи ва тикловчи моддалар билан таъминлайдиган бой фаол ингредиентларни ўзида жамлайди. Ёдда тутинг, илк натижани кўра олишингиз учун кўпчилик косметик воситаларни 4-6 ҳафта давомида ишлатиш зарур. Агар шу вақт ўтгандан сўнг ҳам натижадан кўнглингиз тўлмаса, унда воситани бошқа яхшироғига алмаштириш зарур.

5.Қўллашнинг нотўғри кетма-кетлиги

Косметика воситалари қатъий кетма-кетликда қўлланилиши зарур. Аввал енгил маҳсулотларни ишлатамиз, охирида – “оғир артиллерия”ни қўллаймиз. Яъни, биринчи ўринда, сувли асосдан иборат маҳсулотлардан бошлаш керак, кейин эса таркибида ёғ мавжуд бўлган воситаларни қўллаш мумкин. Шунинг учун белгиланган қоидани ёдда тутиш керак: зардобни кремлардан олдин ишлатамиз. Бу уларнинг таъсиридаги самарадорликни белгилайди.

6. УФ-фильтрли кремлар фақатгина ёзда

Ҳатто энг булутли кунларда ҳам теримиз ультра бинафша нурлари таъсирига учрайди. Ундан уйимиз ёки автомобилимиздаги ҳеч қандай ойна ҳам сақлай олмайди. Биз ҳаттоки ишда ҳам хавфсиз эмасмиз. Бунда эҳтиёт бўлиш кераклигига сабаб люминесценцияли чироқлардир, улар терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. УФ-фильтрли воситаларни мунтазам қўллаш туфайли тери секинроқ қарийди. Шунингдек, улар пигментли доғларнинг пайдо бўлишига қарши қўшимча ҳимоя ҳам ҳисобланади.

7. Ҳуснбузарларни сиқиш

Бундай зарарли одат билан, албатта, курашиш зарур. У терининг зарарланишига ва доимий яраларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ҳуснбузарларни сиқиш юздаги ўзгаришларнинг кескин тус олишига сабаб бўлади: тери қизарган, ачишган ҳолга келади ва юзнинг соғлом қисмларига ҳам инфекция тарқалиши хавфи вужудга келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бу зарарли одат гиперпигментациянинг ҳосил бўлиши хавфини кучайтиради.

8. Пилинг ва скраблардан қочиш

Терингиз таъсирчан, қичишишга мойил ва капиллярлари кенгайганми? Скраблар сиз учун эмас, деб ҳисоблайсизми? Бу – катта хато. Ҳар бир тери, ўзининг туридан қатъий назар, тозалаш нима эканлигини ҳис қилиши керак. Шунчаки тери қоплами турига мос равишда восита танлаш керак, холос. Биз учун косметика бозори скраб ва пилингларнинг турли хилларини тақдим қилади: механик, ифорли, ферментли ёки кислотали.

9. Кўз учун кремдан воз кечиш

Кўз ости териси тезда қарийди ва алоҳида парваришни талаб қилади. У яхши парвариш қилинмаса, ёшимизга ёш қўшади. Тўғри танланган ва мунтазам қўлланиладиган кўз учун крем бизни ёрқин ва соф кўринишимизга “мажбурлайди”. Таркибига намлантирувчи гиалурон кислотаси, терининг регенарациясини кучайтирувчи ретинол ва терининг таранглигини яхшиловчи коэнзим Q 10 моддалари кирувчи воситаларни танлаган маъқул. Таркибида оқсил, керамид ва соя экстрактлари мавжуд воситалар самарали таъсир кўрсатади. Кўз остидаги нозик терини фақат кремлар билан эмас, балки таркибида С, Е витамини ҳамда алое вера экстракти мавжуд гель ва лосьонлар билан ҳам парвариш қилиш зарур.

10. Турмуш тарзи

Агар биз соғлом, мева ва сабзавотлар билан бойитилган парҳезларга амал қилмасак, ҳатто энг яхши косметика ҳам теримизнинг ёш ва чиройлилигини кафолатлай олмайди. Стресс ва стимуляторлардан қочишга ҳаракат қилиш лозим, вақтни кўпроқ спортга, тоза ҳаводаги фаол дам олишга ва узоқ, тинч уйқуга сарфлаш керак. Ва энг асосийси, ўзни севиш ва гўзаллигимиз ўз қўлимизда эканлигини ёдда тутишимиз зарур.

Умид қиламизки, энди бу хатолардан қочишга муваффақ бўласиз ва бунинг учун терингиз сиздан миннатдор бўлади!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Барчага маълум, юзда макияж билан ухлаш тери учун ўта зарарли. Аммо ҳамма ҳам у қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмайди. Бугун биз улар ҳақида сўз юритамиз.

Яллиғланиш ва ҳуснбузарлар пайдо бўлади

Ҳар куни терида чанг, кир ва зарарли газларнинг бир қисми қолиб кетади. Макияж қолдиқлари ва тери ажратиб чиқарадиган ёғ қўшилиши натижасида тешиклар ёпилиб қолади, бу эса яллиғланишни юзага келтиради.

Аксарият тонал воситалар таркибида ёғ бўлади, унинг терига узоқ вақт таъсири тешикларнинг ёпилиб қолишига олиб келиши мумкин. Тун – мана шундай қалин текстуралардан дам олиш учун жуда қулай вақт. Макияжни тунда ҳам юзингизда қолдириб, сиз ўз юзингизни дам олишдан маҳрум этасиз.

Тери қуруқ бўлиб қолади

Агар сиз мунтазам макияжни ўчирмасликда давом этсангиз, тез орада тери жадал равишда ўз намлигини йўқотаётганини сеза бошлайсиз. Уйқу олдидан суриладиган намлантирувчи воситалар терининг тикланишига ёрдам беради, макияж қолдиқлари эса уларнинг сингишига қарши тўсиқ яратади. Тери ўз мувозанати ва соғломлигини тиклашга ҳаракат қилади, аммо озиқлантирувчи моддаларнинг йўқлиги сабабли ҳақиқий сувсизлик юзага келиши мумкин.

Лабларнинг усти кўчиб бошлайди, атрофида эса қора нуқталар пайдо бўлади

Каравотга бўялган лаблар билан ётиш – жуда номақбул ғоя, айниқса, агар у барқарор ялтирамайдиган лаб бўёғи бўлса. Бундай воситалар лабларни жуда қуритиб юборади, шунинг учун уйқу олдидан лаб бўёғи қолдиқларини ўчириш ва намлантирувчи бальзам суриш жуда муҳим.

Агар сиз ёғли лаб бўёқларидан фойдалансангиз, унинг таркиби узоқ таъсир натижасида лаб атрофидаги нозик тери тешикларини ёпиб қўйишини эътиборга олинг. Шунинг учун бу қисмда қора нуқталар жуда тез пайдо бўлиши мумкин.

Кўз атрофидаги тери янада ёмонроқ кўринади

Биринчидан, эрталаб ойнага қараганда, “панда кўзлар”, яъни сурилиб кетган тенлар ва тушни кўрсангиз керак, бу ҳеч кимни гўзал кўрсатмайди, албатта. Иккинчидан, озуқа ва намликнинг йўқлигидан ҳаммасидан кўпроқ юзнинг энг таъсирчан қисми – кўз атрофидаги тери зарар кўради. Ажинлар янада кўпроқ сезила бошлайди, шу билан бирга, янги ажинлар ҳам ўзини кўп куттирмайди.

Терининг эрта қариши бошланади

Агар юзда косметика билан ухлаш сизга одатга айланиб қолган бўлса, унда тери қаришининг тезлашишига, юз ранги хира бўла бошлашига тайёр туринг. Гап шундаки, тери тешиклари тунда фаоллашади, макияж эса бу жараёнга халақит беради.

Бундан ташқари, тунда юзда қолдирилган қалин тонал текстуралар ва упалар терини намликдан маҳрум этиб, уни қуритиб юборади, бу эса ажинларнинг юзага келишига олиб келади. Айниқса, шундоқ ҳам қуруқлашишга мойил бўлган ёши катта аёлларнинг териси учун бу жуда зарарлидир.

Киприклар сийрак бўлиб қолади

Кечаси кўзда қолдирилган тушь секин-аста киприкларни қурита бошлайди ва вақт ўтиши билан улар янада сийрак бўлиб қолади. Агар макияжни ўчиришга эътиборсизлик билан қаралса, киприклар синишни бошлаши ва ҳаттоки тушиши мумкин. 5 дақиқалик ортиқча уйқу учун жуда катта тўлов, шундай эмасми?

Уйқу ёмонлашади

Кўпгина аёллар макияжни ўчиришга улгурмаган кунлари анча ёмон ухлаганларини сезишган. Эҳтимол, бу ўзингизни уйқу олдидан амалга ошириладиган парваришдан маҳрум қилганингизга боғлиқдир. Бошқа салбий ҳиссиётлар каби бу ҳам сизни уйқу вақтида безовталанишга мажбур қилса керак. Шу билан бирга, бу қаторга юзда макияж билан ухлаганда сиз ҳис қиладиган ноқулайлик ва тўшагингизни кир қилиб қўйишдан безовталикни қўшиш мумкин.

Кўзга инфекция тушиш хавфи ортади

Тунда юзда қолдирилган қовоқ учун мўлжалланган тенларнинг озгина қолдиғи, подводка ва киприк учун тушь осонлик билан сизда нафақат қичишиш ва қизаришни, балки кўз инфекциясини ҳам чақириши мумкин. Шунинг учун кўздан энг майда қолдиқларни ҳам яхшилаб ўчириш жуда муҳим. Ўзимизни ва ўз саломатлигимизни синов остида қолдиришдан нима фойда?

Манба: https://www.adme.ru/svoboda-sdelaj-sam/8-veschej-kotorye-proishodyat-s-kozhej-esli-ne-snimat-makiyazh-1588965/ © AdMe.ru

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Айрим вақтларда эрталаб гўзал ва соф кўриниш керак бўлади, аммо юзимиз хиёнаткорларча атрофдагиларга кеча кеч ухлашга ётганимиз ва етарлича дам ололмаганимизни билдириб қўяди. Бахтимизга, пардоз косметикаси саноқли дақиқаларда юздаги камчиликларни яшира олади. Ҳаттоки шундоқ ҳам чарчаган терига янада кўпроқ зарар етказувчи турли экспресс-ниқоблар ёки бошқа усулларсиз вазиятдан қутқаришга ёрдам беради. 

Ҳеч бир деталь сизнинг чарчоғингиз ва сўлғинлигингизни билдирмаслиги учун нима қилиш кераклигини билишга тайёрмисиз? Унда ушбу қўлланмага амал қилинг!

1. Аввалига юзни тозалаб олиш керак, шунинг учун биринчи ўринда яхшилаб юзни ювиш керак. Иссиқ ва совуқ сувда галма-гал ювинг – бу терининг юқори қатламларига қон боришини кучайтиради. Шу тариқа, юз ранги сезиларли равишда софлашади ва соғлом кўринишга эга бўлади.

2. Юзингизни муз бўлаги билан артинг. Совуқ томирларни торайтиради, у туфайли теридаги шишганлик ва кўз ости шишлари йўқолади. Фақат бу ишни меъёридан ошириб юбормаслик керак: ёрилган томирлар ва муздан “ёниб кетган” тери сиз бошқа керак бўлмай қолади.

3. Кейин тўғридан-тўғри пардоз косметикасига ўтамиз. Кўпчилик аёллар теридаги камчиликларни яшираман деб, юзга жуда кўп миқдордаги тонал асосни суртишни бошлашади. Бу хато: тонал асосни меъёридан ортиқ ишлатиш, аксинча, юзга янада кўпроқ ёқимсиз кўриниш беради.

4. Кўз ости қисмларини упа ёки ёрқин рангли крем ёрдамида ёрқинлаштиринг. Шунингдек, чарчаган юқори қовоқларни ва қош ости айланасини бироз “кўтаринг”, буни ёрқин рангли тенлар ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. Тенларнинг тўқ ранглисини қўлламанг! Улар енгиллик эффектини бермайди ва юзга софлик бағишламайди.

5. Ёноқларнинг тепа қисмига нур қайтарувчи упадан жуда ҳам кам суртинг. Бу орқали сиз енгил табиий ёрқинликни ҳосил қиласиз, бу эса кўриш жиҳатидан соф, ёш юз билан ифодаланади.

6. Румяна ҳақида унутманг. Румяна – “ниқобловчи” пардознинг зарур элементи, фақат унинг ёрқин шафтолисимон ва пушти ранглиларини танланг, табиий ранглар гаммасига максимал яқин ва терингиз турига мос келадиган бўлсин. Яхшилаб бўянг.

7. Лаб бўёғининг енгил табиий рангини ишлатинг. Уни қалин қават қилиб сурманг. Пастки лабнинг ўртасига лаб бўёғи рангига мос келувчи блескдан озроқ суринг.

Кун тартибига амал қилинг, ахир чарчаш, стресс ва уйқусиз тунлар энг биринчи ўринда юзингизда акс этади: тезда қариши, таранглигининг йўқолиши ва ажинларнинг пайдо бўлиши билан. Бундай оқибатлар билан курашиш вақтидан олдинги қаришнинг олдини олишдан анча қийинроқ. Соғлом ва латофатли бўлинг!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ниқоблар ҳақида нималарни биласиз?

Ҳар бир аёл ҳаётида бир маротаба бўлса ҳам ниқоблардан фойдаланган! Кимдир ёшариш, кимдир намлантириш, яна кимдир терини тозалаш учун ишлатган. Сиз ниқобларнинг қандай турларини биласиз? Хаёлга биринчи бўлиб, кремли, глинали ва минералли хиллари келади. Сиз АҚШ, бутун Европа, Россияни эгаллаган ва Ўзбекистонгача етиб келган янги тренд ҳақида эшитдингизми? Бу тренд – матоли ниқоблардир! У бизга Жанубий Корея орқали кириб келди.

Кореялик қизларнинг териси қандайлигига ҳеч эътибор берганмисиз? Юз териси -  уларнинг ғуруридир! Улар ўзларининг ёшлиги ва софлиги билан ажралиб туради! Бу ҳайратланарли ҳам эмас! Чунки улар доим ўз териларини озиқлантириб ва тозалаб юришади. Шунинг учун фотографияларни томоша қилганда, уларнинг қайси бири она-ю, қай бири қизи эканлигини ажратиш қийин.

Бу матоли ниқоблар нимаси билан ноёб?

Корейс воситаларининг нархи ўз асосига кўра оммабоп. Воситанинг натижаси ўзини узоқ куттирмайди! Биринчи қўллашдаёқ сиз ўз юзингиздаги ўзгаришни сезасиз. Муолажа кунига ўртача 15-20 дақиқа вақт олади. Ниқоб қўллашда қулай. Унинг лаб, бурун ва кўз учун тешик жойлари бор. Герметик ўрам барча фойдали минерал ва хусусиятларни ўзида сақлайди, сақланиш муддати 3 йилгача. Ниқобларнинг танлови кенг, улар айнан сизнинг терингиз учун мос кела олади. Корейс ниқоблари ҳақида ижобий фикрлар анчагина кўпроқ, шунингдек, аллергик реакцияларга мойил инсонлар ҳам ўзлари учун бирор нарса топишлари аниқ.

Бозорда корейс ниқобларининг жуда катта танлови мавжуд! Биз ҳозир энг яхши ва машҳур брендлар ҳақида сўз юритамиз.

1. Tony Moly

Бу ниқоб, ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, 3 қатлам зич материалдан ташкил топган. Шунингдек, ниқобларнинг ўрамига қарашданоқ, кўз қувнайди. Улар ёрқин ва қизиқарли, дизайн устида анча меҳнат қилингани кўриниб турибди. Унинг номи ҳам ўзи ҳақида маълумот бермоқда: «Tony Moly»- “Стиль ўрамда”. Компания слогани: «skin revolution», бу сўз инглизчадан таржима қилганда, “тери революцияси” деган маънони билдиради. Брендга 2006 йил асос солинган, унинг қаторида ажинларга қарши ниқоб, қичишишни олувчи ва терини тинчлантирувчи ниқоб, тери кўчишига қарши самарали, гиалурон кислотали ёрқинлаштирувчи ниқоблар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуруқ ва сувсиз териларни намлантиришга ёрдам беради, шунингдек, антисептикли терини юмшатувчи ва тикловчи ниқоб ҳам бор.

2. Holika holika.

Бу косметика ҳам яқинда- 2010 йилда пайдо бўлди. Бу бренднинг концепцияси унинг номидаёқ акс этмоқда. Инглизча «holik» суффикси “иштиёқ, тобелик” деган маъноларни англатади ва корейсча «Holida» сўзи – “латофатли бўлиш” деган маънони билдиради. Ҳар бир ниқоб қандайдир ҳодиса, воқеа учун мўлжалланган! Терилаги токсинларни чиқаришга ёрдам берувчи қизғин ва қувноқ кечалардан сўнг қўллашга мўлжалланган ниқоблар, узоқ вақтли машғулотлардан сўнг намлик таъсирида чиқиб кетган фойдали витамин ва минераллар билан терини озиқлантирувчи ниқоблар ҳам мавжуд. Саунадан кейин даволовчи ва тозаловчи натижани мустаҳкамловчи, шунингдек, кундалик парвариш учун мўлжалланган ниқоблар бор.

3. Dabo

Ушбу бренд ҳақида интернетдан кўп нарса топиб бўлмайди. Аммо харидорларнинг фикр-мулоҳазаларига қараганда, барча паст нарх ва “вау” дейишга арзийдиган натижани қайд этишмоқда! Унинг қаторида ёш, етилган, ёғли ва қуруқ терилар учун мўлжалланган ниқоблар ҳам тақдим этилмоқда. Шунингдек, оқартирувчи натижа кўрсатувчи барча териларга мўлжалланган ниқоб ҳам бор.

Ҳар бир қиз айнан ўз терисига мос келувчи ниқобни топа олади ва бунда сизга Makeup Shop ёрдам беради!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Чиройли ва соғлом тери – ҳар қандай аёлнинг орзуси. Унга эришиш учун аёллар кўп вақтларини, сабрларини ва мос косметикани топиш учун пулларини сарфлашади. Биз эса гўзал ва соғлом тери ҳақидаги орзуларни мана шундай қурбонликларсиз ҳам амалга оширадиган мос косметикалар қаторини тавсия қила оламиз! Демак, жу-у-да ҳам машҳур ва ривожланган корейс брендидан парвариш воситаларини ўзингиз учун кашф қилиш вақти келди. Гап Elizavecca компанияси ҳақида бормоқда. У доно ва тўппа-тўғри бўлган шиорга эга: “Гўзаллик тўғри танловдан вужудга келади”.

ELIZAVECCA БРЕНДИ ТАРИХИ

Узоқ 1986 йили MIZ Trade Inc компанияси ташкил топди. У ишлаб чиқаришда катта миқдорда товар айирбошлашга ва мижозларнинг ишончига эришди. Унинг асосида кўпгина машҳур корейс брендлари ташкил этилган, улар орасида бугунги кунда энг ноёб ва танилгани Elizavecca ҳисобланади. Ушбу ишлаб чиқарувчининг косметикаси бошқарувчи-компания MIZ Trade Inc нинг мустаҳкам концепциясига мос ҳолда ишлаб чиқарилади:
- Маҳсулотнинг ажойиб сифати;
- Воситаларнинг 100% хавфсизлиги ва самарадорлиги;
- Компонентларнинг қаттиқ назорат остида танланиши ва худди шундай равишда ишлаб чиқаришнинг бошқарилиши;
- Ўз-ўзини тақдим қилувчи ва синалган косметика.

Elizavecca маҳсулотлари майда-чуйда жиҳатларигача, таркибдан тортиб, ўрамигача яхшилаб ўйланган. Компания логотипи бўлган ушбу ёқимтой қуёнчага бир назар ташлашнинг ўзи кифоя!

Оқ-қора япроқчалар билан безалган ёқимтой жонивор – замонавий корейс бренди ихтисослашган маҳсулотларнинг табиийлиги ва хавфсизлиги рамзидир. Дарвоқе, у нафақат ўз мижозлари ҳақида, балки атрофимизни ўраб турган табиат ҳақида ҳам қайғуради. Чунки унинг товарлари бутунлай экологикдир.

ELIZAVECCA КОРЕЙС КОСМЕТИКАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ёрқин дизайн, ноодатий ўрам ва “ёқимтойлик”нинг юқори даражаси – булар Elizavecca косметикасининг ажралиб турувчи жиҳатларидир. У эътиборингизни тезда ўзига жалб қилади ва сизни аниқ бефарқ қолдирмайди! Аммо оригинал ўрам – ушбу бренд воситаларининг ягона афзаллиги эмас. Келинг, унинг бошқа ижобий тарафлари билан ҳам танишамиз!

1 Таркиб. Табиий ва ноёб компонентларга эгалиги, аллергия чақирувчи қўшимчаларнинг йўқлиги: ГМО, парабен, синтетик бўёқлар.

2 Самарадорлик. Косметика ҳақиқатан кўз олдингизда ўз натижасини беради. Бу кўплаб харидорларнинг акс-садоси ва, албатта, бренднинг жаҳон бўйлаб машҳурлигини тасдиқлайди.

3 Ривожланиш. Яхшигина обрў-этибори ҳамда “намунавий” воситаларига қарамасдан, бренд мунтазам такомиллашиб боради, янада инновацион, самара берувчи ва таъсир кўрсатувчи янги косметикаларни яратиб келади.

4 Қулайлилик. Барча косметикалар сифатли, қулай, гигиеник (ва ёқимтой) ўрамларга жойлаштирилади.

ELIZAVECCA АССОРТИМЕНТИ
Бир қарашда, ушбу бренд косметикаси ёш қизлар учун мўлжаллангандек кўриниши мумкин – ёрқин ва енгил безалгани сабабли. Аммо ишлаб чиқарувчининг ассортименти ўз қаторига турли ёш, муаммо ва вазифа учун мўлжалланган воситаларни қамраб олган: парваришловчи ва пардоз косметикаси, юз ва соч, тана ва оёқ учун восита.
Юз учун ниқоблар жуда катта машҳурлик билан фойдаланилади, улар кенг хилма-хилликда тақдим этилган:
- Матоли;
- Кремли;
- Ниқоб-пленкалар;
- Патчлар;
- Тунги ва кундузги;
- Гидрогелли.
Elizavecca нинг энг машҳур серияларидан бири milky piggy ҳисобланади, уни қувноқ чўчқача тасвири орқали ажратиб олиш мумкин. Қизиғи, ушбу ёқимтой персонаж турли образларда, фаришта чўчқачадан бошлаб, шўх-чўчқа образларигача хилма-хил кўринишда намойиш этилган.

МАРКАНИНГ БЕСТСЕЛЛЕРЛАРИ

Elizavecca маҳсулотларининг Ўзбекистонда тарқалганига кўп бўлгани йўқ, аммо харидорлар аллақачон ўз севимли воситаларини топиб улгуришган. Эътиборингизга ишончингизни 100% оқловчи ва ўз-ўзини муносиб тақдим қилувчи 5та энг-энг воситаларни ҳавола этамиз.

Milky Piggy Elastic Pore Cleansing Foam. Қора рангли кўпик, таркибида писта кўмирнинг керакли миқдори, ўргимчак пептид, гидролизланган коллаген, аллантоин, папая экстракти.
- Писта кўмир – тешикчалардан иборат тери ёғларини сўриб олади, енгил силлиқлайди.
- Ўргимчак пептид – терини янада эгилувчан қилади, бунинг эвазига тешикларни торайтириш натижасини беради.
- Коллаген – кўпик чуқур тозалашга қаратилган бўлса-да, терини юмшоқ ва намланган ҳолга келтиради.
- Аллантоин – қичишган терини тинчлантириш ва регенерация жараёнини тезлаштириш учун.
- Папая экстракти – тешикчаларни эҳтиёткорлик билан тозалайди.

 Elizavecca Milky Piggy Glutinous Mask 80% Snail Cream юз учун крем-ниқоби. Муцин қисмчаларидан иборат тунги крем-ниқоб. У ёшартиришга ёрдам беради, тешикчаларнинг ўсишига таъсир кўрсатади, кичик жароҳатларни ва барча бўлиши мумкин бўлган тери жароҳатларини тиклайди, шунингдек, чандиқларни тиклайди (айниқса, акнега ўхшаш терининг жиддий муаммолари мавжуд аёлларга тавсия қилинади).

Green Piggy Collagen Jella Pack. Терининг таранглиги ва эластиклигини таъминловчи Elizavecca Green Piggy Collagen Jella Pack юқори концентрацияли коллаген ниқоби 50% (50000мг) коллаген, аденозин, дуккакли ўсимликларнинг ферментланган экстракти, макадамия ёнғоғи ёғи, какао дони ёғидан таркиб топган. Ниқоб текстураси исталган тери тури учун мос келади, 50% коллагендан ташкил топган, терининг таранглиги ва эластиклигини интенсив равишда сақлайди. Ёшартирувчи ниқоб коллаген ва эластин синтезини кучайтиради, бир ондаёқ тортишувчи натижасини кўрсатади, терини ҳайратланарли равишда текис ва ёрқин ҳолатга келтиради.

Hell-Pore Clean Up Aha Fruit Toner. Кислотали пилинг-тоник – тери камчиликларига қарши жуда яхши восита: қора нуқталар, ажинлар, пигментли доғларни йўқотишга ёрдам беради.

Milky Piggy Carbonated Bubble Clay. Elizavecca нинг тозаловчи кислородли ниқоби ўзининг самарадорлиги ва ноёб таъсири билан харидорлар орасида ҳайратларга сазовор бўлган. Ҳавода у қуюқ кўпикка айланади, фаол кўпик ҳосил қилиб, ёрилади. Терингиз учун ҳақиқий кислородли коктейль!

Бугунги кунда парваришлаш косметикасига ихтисослашган косметик брендлар жуда кўп, шунинг учун муносиб маҳсулотни топиш ростан ҳам қийин. Агар сиз бюджетга мос, аммо “ишловчи” ва юз, тана ва сочлар парваришида самарадор косметика қидираётган бўлсангиз, албатта, Elizavecca воситалари қаторига эътибор қаратинг. Улар ўзининг сифати, нархи ва, албатта, қувноқ безаклари билан сизни забт этади.

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Биз ижтимоий тармоқлардаги постимизда макияж олдидан терини қандай тайёрлаш ҳақидаги маълумотни берганимизга унчалик кўп вақт бўлмади. Ушбу мақоламизда эса, биз сизларга терини тайёрлашда керак бўладиган 5та  восита ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Керакли барча воситалар нархи ҳаммабоп, жуда зўр натижа беради ва Makeup Shop дўконидан осонгина топишингиз мумкин!

Демак, бошладик!

1. Тозалаш.

Макияжни тозалаш учун восита кўпик, мицелляр суви ва гелдан иборат молочка консистенциясига эга бўлиши лозим. Асосан бу восита 2 таси 1 тада, чунки улар ёрдамида тезда  пардозни ўчириш ва терини тозалаш мумкин.

Биз сизларга иккиланмасдан таниқли корея бренди бўлган Missha дан Super Seed Кўпиклар сериясини тавсия қилишимиз мумкин, бу восита экстракт уруғлари витаминлари формуласига тўйинган, протеинга бой, таркибида минераллар ва витаминлар, антиоксидантлар боис  терининг эластиклигини сақлайди ва чуқур намланиш беради.

Бу ҳақда бир қанча тахминий фикрлар бор:

Грейпфрут
Ювиниш учун кўпик таркиби грейпфрут экстракти ва грейпфрут уруғидан иборат. Грейпфрут экстракти таркиби кўп миқдордаги полифенол бирлашувидан иборат.

Бу модда шамоллаш ва аллергияга қарши таъсирга эга, структурани ушлаб туради, эгилувчанлик ва томирларда ўтказувчанлик, кучли антиоскидант хусусиятига эга.

Кўк чой
Полифеноллар кўк чойда ҳам шамоллаш ва бактерияга қарши таъсирга эга бўлиб, терига биологик фаол моддаларнинг киришига ёрдам беради. Таркибидаги кофеин экстракти қон айланишини яхшилайди ва терини озиқлантиради, шишларни камайтиради; танинлар терига таранглик беради. Экстракт эфир мойи ва С, К ва В гуруҳи витаминларига бой.  Кўк чой таркибидаги В2 витамини ярани тузатиш хусусиятига эга. Бизнингча, бу кўк чой қон айланишини фаоллаштиради, ҳужайраларни кислород билан таъминлайди, терининг ҳимоя хусусиятини оширади.

Черника

Черника экстракти терининг қаришини секинлаштиради, организмдаги зарарли радикалларни йўқотади. Биологик фаол моддалар терининг тоза ва соғлом  қолишига ёрдам беради. Тери ниманинг орқасидан тоза ва силлиқ бўлади - кенгайган тешикчаларни торайтиради, бактериялар ривожланишига йўл қўймайди, терига майин ва ёрқин табиийлик бахш этади, томирларни мустаҳкамлайди, эркин радикаллар билан курашади, интенсив равишда терини намлантиради.

Кўпиклар таркибида SLS, SLES, парабенлар, минерал мойлар, силиконлар, сунъий бўёқлар, , MIT, CMITлар мавжуд эмас.

2. Тетиклаштириш

Биз ажойиб кўпик билан ювиниб олдик ва энди эса терини тетиклаштириш вақти келди.  Bourjois Tonique Vitamine дан юз учун витаминли тоник – сизнинг терингиз учун ҳақиқий топилма! Бу восита ҳар кунги кечки макияжни ўчиришда якунловчи аккорд, шу билан бирга эрталаб уни суртишдан олдин жуда яхши терини тетиклаштиради. Бу ўйлаб топилган формула, табиий ёрқинлик, майинлик ва таранглик, бир сўз билан айтганда соғлиқ учун жавоб берадиган, ўзига бой витамин комплексини жамлаган.

Ушбу тоник юз терисини қуруқлик, пўст ташлаш ва майда қизаришлардан ҳимоя қилган ҳолда, жуда яхши намлантиради, ўта таъсирчанлигини йўқотади ва қувватга тўлдиради. Бундан ташқари, бу восита тешикчаларни кичрайтириш хусусиятига эга, уларнинг ифлосланишига йўл қўймайди, теридаги қон айланишини яхшилайди ва мукаммал даражада соғлом кўриниш, тозалик ва тетиклик бахш этади.

3. Зардоб

Зардоб – кучли концентрацияланган маҳсулотдир, таркибида тахминан10 баравар кўп миқдордаги биологик фаол моддалар бўлиб, энг эффектли кремдан ҳам зўр. Натижаси қўллагандан кейин тезда кўринади, тери бир ондаёқ ўзига энг зарур фаол моддаларни сингдириб олади.

Ёшлик ва юз терисининг таранглигини сақлаш учун уни кучли намлантириш ва эпидермисни озиқлантириш лозим. Бунда сизга юқори сифатли Elizavecca брендидан қалдирғоч уя экстрактли зардоб ёрдам беради. Унинг таркибида терининг майин ва юмшоқ бўлишига ёрдам берадиган  кўп миқдордаги  фаол компонентлар ва экстрактлар жамулжам.

Қалдирғоч уя экстракти эпидермиснинг ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, уни юмшатувчи ва тозаловчи таъсири орқали терига соғлом кўриниш бахш этади. Зардоб тери қатламини тиклаш жараёнини тезлаштиради, юзнинг чиройли тузилишини сақлайди ва мимик ажинларга қарши самарали курашади.

4. Юзни намлантириш

Юзни кремсиз тасаввур қили бўлмайди. Бунда Jigott дан Collagen Healing Cream универсал ёрдамчига айланади. Бу юз учун крем кучли регенератив ва юзни ёшартириш хусусияти билан жуда самарали:

• мимик ҳолатлар орқали юзага келган ажинларни таркибидаги гиалурин кислоталари орқали бартараф қилади

•гидрогенизинли коллаген таъсирида майда ажинларни текислайди

 • аденозин комплексидан иборат, пептид ва ниацинамид – қаришнинг олдини олишда самарали натижа беради

• пигмент доғларни ёритади ва юз терисида ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади

•теридаги  биологик фаол моддалар ҳисобига бўладиган сувли – тузли мувозанатни ушлаб туриш хусусиятига эга, сув ва коллагенни сақлашга ёрдам беради

Хулоса қилиб айтганда, юз учун крем ажинларни текислайди, терини таранглаштиради, соғлом ва ёрқин кўриниш беради.

Барча турдаги териларга мос келади, гипоаллергин хусусиятга эга.

5. Кўз атрофи учун крем

Ва охиргиси, лекин юз парваришида жуда ҳам зарур бўлган кўз атрофи учун крем. Бу ерда бизнинг қадрдонлар L’Oreal Paris дан Revitalift Laser Х3  билан қолишсин. У худди лазер муолажасига ўхшайди. Ёшга қарши бу восита таъсирчан ва нозик кўз атрофи териларини комплекс парваришлашни таъминлайди. 15-мл ли тюбик қулай металл аппликаторда ва шишларни жуда яхши кеткизади.

Мана шундай 5та универсал воситали комплект орқали Сизнинг терингиз жуда ҳам чиройли бўлади! Терини идеал кўринишга яқинлаштириш ҳақида эса биз сизларга яқин орадаги акцияларимиз орқали маълумот берамиз!

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Аёлнинг жозибалилиги ички сифатлари билан биргаликда, парваришланган ташқи кўриниши билан ҳам белгиланади: гўзал сочлари, келишган қадди-қомати, ўзига ром қилувчи нигоҳлари ва, албатта, соф ёқимтой юзи билан. Нозик хилқат эгалари тери ёшлигини узайтиришни орзу қиладилар, ахир бу ўзига бўлган ишонч ва баҳони белгилаб беради.

Ҳозирда ихтисослашган дўконлар ва дорихоналарда юз териси парвариши учун кремлар, зардоблар, мазьлар ва бошқа воситалар тақдим этилган. Аммо, афсуски, улар ҳар доим ҳам ёрдам беравермайди ва юқори нархлар ҳамма аёлга ҳам мос келавермайди. Одатда, косметик муолажалар ва жарроҳлик операциялари ижобий натижалар кўрсатади, аммо бунда ҳам ҳар бир аёлнинг ҳамёнига улар тўғри келмайди. Шунга қарамасдан, тушкунликка тушиш ярамайди, ахир бугунги кунда таъсир кўрсатувчи қиммат бўлмаган воситаларни танлаб ҳам латофатли кўринишга эга бўлиш осон. Ва уларни қандай олишингизнинг аҳамияти йўқ: хоҳ дўкондан сотиб олинг ёки ўзингиз мустақил равишда яратинг.

Уй шароитидаги ёшартирувчи воситалар

Ўзингиз мустақил юзга ниқоб ва кремлар тайёрлашингиз учун кўп ҳаракат талаб қилинмайди. Шунингдек, ингредиентларни сотиб олиш учун ҳам айтарли маблағ сарфлаш шарт эмас. Эҳтимол, музлатгичингизда юз териси парваришида самарали воситани тезда ва осон тайёрлаш учун маҳсулотлар топилар.

1. Тери таранглигини сақлашда юзни оқартирувчи ва намлантирувчи оддий сметана ёрдам беради. Ёғли маҳсулот танлаб, яхши эффектга эга бўлинг. Сметана ўрнида оддий қаймоқ ишлатса ҳам бўлади. Терига хона ҳароратидаги сметана ёки қаймоқ суринг ва ушбу ниқобни юзда ярим соат давомида ушлаб туринг. Мазкур вақт тугагач, теридан воситани сутга ботирилган, стерилланган пахта билан артиб ташланг.

2. Алоэ — ёшликни сақлаш учун ажойиб восита. Ушбу ўсимлик терининг қайта тикланишини оширувчи ва коллаген синтезини тезлатувчи моддаларни ўзида сақлайди. Шундай қилиб, алоэ баргларидан олинг, уларни тоза пахтали матога ўранг ва совуққа қўйинг. Икки ҳафтадан сўнг баргларнинг қорайган қисмларини олиб, уларнинг сувини сиқиб чиқаринг. Ниқобни тайёрлаш учун алоэ суви ва асалдан фойдаланинг, бунда уларни бир хил мутаносибликда олинг. Юзга ҳосил бўлган воситани суринг ва 15 дақиқа ушлаб туринг. Ниқобни мойчечакдан қилинган илиқ эритма билан ювиб ташланг.

Ҳаёт суръати

Ҳаётда содир бўладиган шиддатли ҳодисаларга қарамасдан, тўғри овқатланиш, кун тартиби, спорт билан шуғулланиш ҳақида ҳам унутманг. Сизга соғлом, яшнаб турувчи кўриниш ва қувноқ кайфият бағишловчи қоидаларга амал қилиб яшанг. Қуйидаги тавсияларни ёдда тутинг ва уларга риоя этишга ҳаракат қилинг:

• кечаси соат 12 гача ухлашга ётинг ва суткасига 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида ухланг;
• дам олинг, ўзингизни оғир ишлар ва ҳаддан ташқари жисмоний оғирликлар билан қийнаманг;
• эрталаб жисмоний машқлар қилинг, бассейнга боринг, шейпинг ёки аэробикага аъзо бўлинг;
• кунига кам-кам миқдорда 5-6 марта тановул қилинг;
• юз терисини мунтазам парвариш қилинг, уйқудан олдин косметикани ювиб ташланг, юзни ёрқин қуёш нурлари ва қишки совуқдан ҳимоя қилинг.

 

Ушбу қоидаларга риоя қилиб, сиз терингизнинг соф кўринишини кўп йиллар сақлай оласиз. Албатта, кексаликдан қутулиш имконсиз, аммо жозибадорликни сақлашга бемалол эришиш мумкин. Ёдда тутинг, ётган тош остидан сув оқмайди. Кичик уринишларга қўл уриб, ёшлигингизни узайтирасиз ва атрофдагиларнинг ҳайратга тўла нигоҳларини ҳис қиласиз, бу, албатта, ёқимли.

Сочларингиз соғлом ва парваришланган кўринишга эга бўлишини истайсизми? Сизга зарур бўладиган бир неча тавсиялар қуйидагилар!

Соч ювишдан аввал, албатта, сочларни тараб олишни одат қилинг, бу билан уларни бироз жонлантириб оласиз. Бошни фақат шампунь билан ювган мақсадга мувофиқ, у сочингиз турига мос келиши керак. Ювиш вақтида шампунни сочларингизнинг бутун узунлиги бўйлаб суришга ҳаракат қилинг, буни аввалдан озроқ кўпиртириб олган ҳолда бажаринг.

Шампундан сўнг ўша маркадаги бальзам ёки кондиционер ишлатинг ёхуд бувиларимиз даврида қўлланилган халқона услублардан фойдаланинг: мойчечак, қичитқи ўт, липа ёки ялпиз қайнатмаси бўлиши мумкин. Эринчоқлик қилманг, сочларингизни табиатнинг мўъжизакор ўтлари билан сийланг ва улар сизга жилокорлик, хажмжорлилик ва ички куч орқали жавоб қайтарадилар.

Сочларни қуритишни уларни сочиқ билан енгил ўраб қўйишдан бошланг. Ҳеч қачон сочларни ишқаламанг, бир неча бор сочиқ намлангач, уларни табиий ҳолатда қуритишга ҳаракат қилинг, бунда ёғоч тароқдан фойдаланинг.

Ва, албатта, сочларингизни исталган ниқоблар билан озиқлантиришни унутманг, бунинг учун дўкондан сотиб олингани ҳам, ўз қўлларингиз билан тайёрлангани ҳам мос келади. Ахир йиллар ўтиб, нафақат теримиз, балки сочларимиз ҳам қарийди.

Соғлом ва гўзал бўлинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

 

 

Ҳомиладорлик вақтида ҳар бир аёлда ўзгаришлар даври кузатилади. Бунда ҳам ички, ҳам ташқи ўзгаришлар назарда тутилади. Ойнага қараганда, ўзингизни қониқтирмайдиган аксингизни кўришга тўғри келади. Ва бунда пигментли доғларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки худди олдингидек жонли ва латофатли кўринишни истайсиз. Аммо ҳолатингиз камтарроқ яшашни талаб қилади. Косметика-чи?

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин ҳомиладор аёллар терисининг ҳолати  ҳақида тушунча ҳосил қилиш керак. Уларда таъсирчанлик ошади, сўрувчанлик хусусияти кучаяди, тери тури ўзгариши ҳам мумкин (қуруқ юз ёғлига ёки нормал ҳолатдагиси ёғлига айланиши мумкин). Шу билан бирга, бўлажак оналар таркибида спирт, крем бўлган косметикалар, декоратив косметика ва фаол қўшимчали воситаларни қўллаши мумкин эмас. Яхшиси, таъсирчан тери учун бирор-бир восита танлаш ёки ҳомиладорлар учун яхши косметика қаерда сотилишини билиш ва барча керакли нарсаларни харид қилиш лозим. Агар истак бўлса, декоратив воситалар ва кундалик пардозни доимий пардозга алмаштириш мумкин. Фақат бўёвчи моддаларни қўллаш муолажаси ҳомиладорликдан аввалроқ амалга оширилиши керак.

Шунингдек, ҳомиладор аёллар медикаментозли таъсир қилувчи косметик муолажаларга йўламасликлари лозим. Буларга ботокс, лазерли силлиқлаш, мезотерапия, чуқурлаштирилган пилинг киради. Ушбу барча муолажалар, албатта, оғриқсизлантирувчи воситаларни организмга юбориш йўли билан амалга оширилади. Пигментли доғларга қарши курашиш мақсадида пилинг муолажасига бормаслик учун чучук қатиқ, лимон, бодрингдан ниқоб тайёрлаш мумкин.

Кўпчилик ёш оналар тери чўзилишидан қўрқишади. Бунга йўл қўймаслик учун лосьонлар ва махсус кремлар ёрдам беради. Улар терини намлантириш ва озиқлантириш учун самарали воситалар ҳисобланади. Бу мақсадлар учун болалар кремлари мос келади. Душ қабул қилаётган вақтда совуқ ва иссиқ сувни галма-гал ишлатиш мақсадга мувофиқ. Сув оқимида чўзилишга учраган жойларни уқалаш лозим (сон, думба қисми, қорин). Ҳомиладорлик вақтида уқалаш ортиқчалик қилмайди. Асосийси, уни техник ускуналарсиз бажариш лозим. Акс ҳолда электр токи бутун танага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Франциянинг марказида,  Auvergne [Овернь] вулқонли ҳудуд атрофида Виши шаҳри жойлашган –табиий ресурсларга бой замин. Виши шаҳри ер ости иссиқ булоқлари, Франциянинг марказий қисмида жойлашганлиги билан қадимий Рим давридан бери машҳур. “Термализм” атамасининг илк қўлланилган манбаларидан бири (иссиқ булоқ суви билан даволаш) эрамиздан аввалги 52 йилларга тегишли. Навбатдаги урушдан қайтаётган пайти, рим легионлари серсув дарё қирғоғидаги лагерни йўқ қилишди. Римликлар пайқашдики, иссиқ булоқ суви терапевтик хусусиятга эга ва кўпгина касалликлардан қутулишга ёрдам беради.  Шифобахш хусусиятларга эга бўлган иссиқ сувли булоқлардан бири – Lucas 17 асрдаёқ шифокорлар даврасида тан олинган эди. Айнан у 85 йил олдин VICHY бренди яратувчиларини косметикада термал сувидан фойдаланишга ундади.

VICHY маркаси тарихи 1931 йилдан бошланади, Виши шаҳрида “Parfums Grenoville” парфюмер компанияси етакчи менежери Жорж Герен ва VICHY термал жамияти бошқарувчиси доктор Проспер Аллер учрашиб қолишди. Провинцияга Герен оёқ кафтидаги анчадан бери тикланмаган яранинг тузалмаётгани учун доктор Аллернинг Lucas булоғидан ярани термал сув билан ювишни маслаҳат бергани сабабли келди. Даволаш барча кутган эффектни берди, яра барчани ҳайратга солган ҳолда тезда битди. Гўзаллик дунёсида тажрибали бўлган уддабурон Геренда ажойиб ғоя туғилди: нима учун косметикада термал сувидан фойдаланмаслик керак?

ТАБИАТ КУЧИ ВА ИЛМИЙ ЁНДАШУВ БИРЛАШГАНДА

Тери турларини классификация қилишни таклиф қилган доктор Аллер ҳар бир тери тури учун ажойиб парваришлаш формуласини яратди. Машҳур “Секрет Виши” (Secret de VICHY) мана шундай пайдо бўлди  –  таркибида шифобахш термал суви бўлган қуруқ, ўта қуруқ ва ёғли юз терилари учун 8 восита.

 

Бу воситаларга энг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлов берилган ва қатъий сифат назорати остида ишлаб чиқарилган. Ҳар хил терининг турлича парваришга муҳтожлиги ва истеъмолчиларнинг нимани хоҳлашини билишга интилиш илмий ёндашув ва хулосалар бу вақтгача ҳақиқий революция эди.

Бу жиҳатлар марка фалсафасига айлангач, айнан улар кўп томондан марканинг авваламбор Францияда, сўнгра бутун дунёда машҳур бўлишини таъминлади.

Аёллар ўзларининг индивидуал хусусиятлари ва эҳтиёжларига бўлган бундай нозик эътиборни муносиб баҳолашди. “Булоқ олдидаги аёл” ҳайкали узоқ йиллардан бери бренднинг рамзи бўлиб, у машҳур ҳайкалтарош Камю томонидан мармардан ишланган.

ҲАР БИР АЁЛГА ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ

VICHY нинг мақсади - бренд маҳсулотлари туфайли ташқи (масалан, ифлосланган ҳаво, қаттиқ сув ва совуқ ҳаво) ва ички (масалан, жинсий балоғат даври, ҳомиладорлик пайти ва менопауза даври) омиллар, шунингдек, турмуш тарзи хусусиятларидан қатъий назар, ҳар бир аёл терисининг парваришланган ва соғлом ҳамда узоқ вақт ёш кўринишда бўлишини таъминлашдан иборатдир.

Дерматолог, гинеколок ва диетологлар билан мунтазам ҳамкорлик туфайли VICHY лабораториялари аёллар ҳаётидаги ҳар бир босқичда терининг индивидуал эҳтиёжларини тушуниш учун зарур бўлган ноёб билимлар жамланмасига эга.

VICHY дерматокосметикаси муаммоларни юзаки тўғирламайди, балки уларнинг пайдо бўлиш сабабларини ҳисобга олиб, тери қиёфасини самарали ва хавфсиз равишда бутунлай ўзгартира олади, ҳаттоки энг таъсирчанларини ҳам.

БАРЧА НАРСАДА МУКАММАЛЛИК

VICHY фаол косметикаларининг асосий компонентлари – бу молекуляр биокимё, биотехнология ва бошқа кўплаб теридаги ўзгарувчан жараёнлар билан боғлиқ илмий соҳалардаги янги илмий ишланмалардир. Булар ҳам табиий, ҳам синтетик юқори таъсирга эга компонентлар бўлиб, улар тери ҳужайраларининг функционал фаоллигига таъсир кўрсата олади.

Тайёр маҳсулотнинг самарадорлигини тасдиқлаш учун VICHY экспертлари 50 хил турли методикалар қўлланган тестлар тўғрисида протокол тузишади. Кейин энг сўнгги инновацион илмий методларни қўллаган ҳолда маҳсулотнинг клиник синовини ўтказишади, масалан, тери биомаркерлари учун муҳим бўлган протеомик тадқиқотлар.

Пайдо бўлган вақтидан бошлаб, VICHY бренди ўз воситаларининг сифати ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. VICHY минераллаштирувчи термал суви сингари барча воситалар кўпгина мезонлар бўйича пухта назоратдан ўтади, бу эса уларнинг ҳаттоки энг таъсирчан терилар учун юқори хавфсизликка эгалигини таъминлайди. Ҳар бир фаол компонент ва янги косметик восита лаборатория шароитида (in vitro), кейин клиник шароитда (in vivo) тестлардан ўтказилади.

Тайёр маҳсулот тизимли равишда эталон формула билан таққосланади, бу орқали эса у ташқи кўриниши, ранги ва ҳиди билан VICHY маркаси талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилинади. Текстура сифати микроскоп остида текширилади, формуланинг мустаҳкамлиги махсус центрифугани қўллаш орқали тест қилинади. VICHY хавфсизлигининг қатъий қоидалари ўрам ва функционал назоратни баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 

Бундай қатъий назорат туфайли VICHY нинг асосий принципи, яъни 100 % лик хавфсизликни кузатишга эришилади. Бу аллергик реакцияларнинг келиб чиқиши хавфини минимум даражага келтиришга ёрдам беради. Шунингдек, VICHY лабораториялари мутахассислари воситаларнинг текстурасига катта эътибор қаратади. Улар терининг турли эҳтиёжларига мослашган бўлиши, қўллашда ёқимли бўлиши ва максимал самарадорликни намойиш этиши керак.

Барча формулалар дерматологлар назорати остида энг камида 100 нафар кўнгиллилар иштирокида ташқи ва ички омилларнинг ўзаро таъсири шароитида тестдан ўтказилади. Мақсад – ҳаттоки таъсирчан терилар учун ҳам гипоаллергенликни кафолатлашдир.

    

Манба : www.vichyconsult.ru 

Соғлом ва гўзал бўлинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

LIBREDERM бренди тарихи  дадил новаторлик ғояси - жаҳон илмий муваффақиятлари ва косметик трендларни бирлаштириш билан бошланди. Бундай космополитик ёндашув натижасида  14та дунёнинг йирик тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қиладиган халқаро LIBREDERM лабораторияси пайдо бўлди: у парваришлаш анъаналарини ўрганади, формулаларни синаб кўради ва косметик маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Биз ишонч билан айтамизки: гўзалликнинг чегараси бўлмаслиги керак. Озодлик фалсафаси, ўзига хос бренд атири, LIBREDERM номи билан намоён бўлди, “Libre” сўзи – Озодлик деган маънони англатади. LIBREDERM ҳар бир мамалакатдан энг яхшиларини олади: масалан, Италияда қуёшдан сақловчи воситаларни жуда яхши фарқига боришади – биз у жойда Bronzeada қуёшдан сақловчи воситани ишлаб чиқарамиз. Жанубий Кореяда тоза тери учун фаол ташвиқот олиб борилмоқда – у ердан Серацин қазиб оламиз. Швейцария –  яшаш даражаси юқори бўлган мамлакат, сифат анъаналари ва юқори технологияга эга – ёшартирувчи парвариш Mezolux ватанига айланди.

Биз танлов эркинлигига ишонамиз, шу боис ҳам ортиқча нарсалар бўлмаган харидорларга таниш, тушунарли маҳсулотларни яратамиз. LIBREDERMнинг ҳар бир косметик воситаси таркибида асосий ҳаракат ва натижага жавоб берадиган юқори концентрацияли  фокус компонентлар мавжуд. Масалан, Гиалурон тўплами паст молекулали гиалурон кислотаси бўлиб, терини намлантиради ва ёшликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Коллаген тўпламида – коллаген – эгилувчан тўплам бўлиб, теридаги коллаген етишмовчилигини тўлдиради.

 

Биз илмнинг кучига ишонамиз. LIBREDERM косметик воситасининг самараси ва хавфсизлиги клиник исботланган. Бу формула кўп марталик in vitro, in vivo да синаб кўрилади ва Россия ҳамда Евроиттифоқнинг сифат ташкилотлари томонидан текширилади.

Биз қатъий ишонч билан айтамизки, Гўзаллик дунёнинг барча тилларида сўзлай олади ва у ҳар бир одамда мавжуд. Шу боис ҳам LIBREDERM ҳар бир инсоннинг ўз гўзаллигига ишониши ва буни ҳис қилишида янги самарадор формулаларни топиш учун доимо изланишда.

 

 

ХАВФСИЗЛИК – Бизнинг барча воситаларимиз кўп маротабалик синовлардан ўтган. Ҳар бир формула аввало лаборатория шароитида ўрганилади, кейин эса Россиянинг таниқли тиббиёт муассасаларида дерматологлар назоратида синалади.

САМАРАДОРЛИК – Биз диққат билан барча ингредиентларни баҳолаймиз ва фақатгина терининг тўғри ва самарали ишлашини таъминловчи кўриниш ва концентрацияга эга фаол компонентларни саралаб оламиз.

ЕТАКЧИЛИК – Бизнинг ишлаб чиқариш –  бу бутун дунё юқори технологик майдонлар тармоқларидир. Айнан мана шу сизларга гўзаллик, терининг  соғлиғи ва ёшлигини сақлаш учун энг долзарб ечимларни таклиф қилишга имконият беради.

 

                                                                                             Манба https://librederm.ru/

                    Соғлом ва гўзал бўлинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: