Фильтр

Ўз ишлари билан: Алёна Ахмадуллина, Александр Арутюнов, Кира Рластинина,  Татьяна Парфёнова, Бессарион, Виктория Андреянова, Даша Гаузер, Dsquared2, Aizel намойишлари ва съемкаларида,РФ Ҳукумати қошидаги "Москва Баҳори" фестивалида иштирок этганўз  ишининг ҳақиқий моҳири,  таниқли визажист ва косметолог Юля Брайт Бугун Makeup блогининг меҳмони бўлади. Шунингдек, Юля GLAMOUR RUSSIA, ALLURE, COSMOPOLITAN журналлари билан  ҳамкорлиги ва“2014 Россия гўзали" танловидаги ишлари билан ҳам кўпчиликка танишдир.


 

- Салом, Юля! Сизни  бутун Ўзбекистоннинг аёллари олқишлайди!

- Барчангизга салом, Makeup – блогинингқадрли ўқувчилари. Афсуски, сизнинг мамлакатингизда бир марта ҳам бўлмаганман. Бироқ ёдгорлик-шаҳар Самарқандга боришни жуда истайман, ахир у Хитой ва Европа ўртасидаги Буюк Ипак йўлидаги асосий жой ҳисобланади! Тошкент – қуёшли шаҳар эканлигини ва ёз ойларида ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилишини эшитганман, Бу жуда иссиқ!

- Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам бизнинг минтақамиз учун катта муаммо. Айтингчи, бундай  даврда макияж қандай бўлиши керак?

- Мен бундай иссиқда пардоз-андоз қутичасини камроқ очиш керак эканлигини тушунаман, бироқ бу пардоз-андоздан умуман воз кечиш дегани эмас... Биринчидан шуни айтишим керакки, ёз ойларида ҳар куни макияждан фойдаланганда, кўпроқ терига эътибор қаратиш керак!Шунинг учун ҳаракатланиш режаси қуйидагича бўлиши керак: 

1 – ўзингиз учун одатий усулда, ким нимани яхши кўрса, ўша нарса билан, масалан, кўпик, гель, ёки ёзги даврда ювиниш учун мўлжалланган оддий геллар ва тоникларнинг жуда нозик муқобили ҳисобланувчимицелласувибилан терингизни тозалаб олишингиз тавсия этилади.Мицелла суви, ҳатто ўта сезувчан терига ҳам таъсир кўрсатмайди, ҳамда терини эҳтиёткорлик билан тозалайди ва унга софлик бағишлайди.

2 – тетиклаштирамиз,  флюид асосисини,сўнгра албатта тус берувчи восита ёки SPF-омилли *ВВ крем суркаш зарур бўлади!!!,

*Makeup-блогдан эслатма: BВ-крем (BB cream: Blemish Balm cream, Blemish Base cream) —дастлаб чуқур пилинглар ва пластик операцияларни бошидан кечирган мижозлар учун муолажалардан сўнг операциядан кейин қолиб кетаадиган изларни яшириш,тўқималарининг тезроқ тузалиши ва тикланиши учун крем сифатида яратилган эди. Бугунги кунда BB-крем – бу косметик воситалардан камроқ фойдаланишга ундовчикрем бўлиб, кўпинча терини парваришлаш учун мўлжалланган “ҳаммаси биттада” восита ҳисобланади.
 

3 – упалимарра: упа. Транспорент уваланувчан майда  заррачали упани қўллаш жуда қулай. У макияжга ортиқча юк туширмасдан нурсиз жило якунийлигини бағишлайди. Упанинг қатлами текис ва юпқа чиқиши учун упани спонж билан эмас, балки мўйқалам билан суркаш тавсия этилади. Упанинг ўзининг рангини эса асосий тусидан бироз оч рангини танлаш тавсия этаман, чунки қуруқ маҳсулотларда тааъсуроттаъсири бўлиб, улар шимилиб, вақт ўтиши билан тўқ рангга айланиши мумкин. 

4 – лаб терисини ҳам “кийинтириш” шарт эканлигини унутманг. Ҳалокатли ультрасиёҳ ранг нурлардан ҳимоя қилиш маъносида. Бунинг учун малҳамлар, ялтироқлар, лаб бўёқлари тўғри келади. Сиз учрашувга бормоқчимисиз ёки ҳар кунги юмушлар билан уйдан чиқяпсизми – бу муҳим эмас.

- Ёзги даврда учун мўлжалланган асосий макияж тўплами, қишки даврдаги тўпламдан нимаси билан фарқ қилади?

- Аслида, унчалик сезиларли фарқ йўқ. Ягона фарқи - маҳсулотларнингтекстурасидадир, ёзда енгил, юмшоқ, намлантирувчиларини танлаймиз. Умуман олганда, тўплам стандартли:

1 – юз учун крем
2 –тус берувчи асос
3 –киприклар учун туш
4 –қошлар учун гел ёки кўз қовоғи бўёғи
5 –тетиклаштирувчи ёғупа
6 – лаб учун малҳам

Бироздадилроқ аёллар ўз хазиналарига қора сурмачўпва ёрқин рангли лаб бўёғини қўшиб қўйишлари мумкин

- Тавсияларингиз учун катта раҳмат!

Менинг барча маслаҳатларим сизлар учун фойдали бўлди деган умиддаман! Makeup–блогининг барча ўқувчиларига гўзаллик ва бетакрорлик ҳамроҳ бўлишини, ҳамда меъёрдан чиқиб кетмасликларини тилаб қоламан!!! Ва мен, макияж сизларни эмас, балки Сизлар макияжни “безаб туришингиз” лозим, деб ҳисоблайман!

Makeup блог учун Юля Брайт
https://www.facebook.com/julya.stroynaya
https://www.instagram.com/jul_bright/

Маслаҳатнинг ортиқчаси бўлмайди. Бугун бизнинг меҳмонимиз - таниқли россиялик стилист Евгений Зубов иссиқ кунларда сочни қандай асраш ва парваришлаш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашади. Евгений асли қўшни Қирғизистоннинг Майли-Сай деган гўшасидан. Шу сабабли у Ўзбекистоннинг об-ҳавоси билан жуда яхши таниш. Болалигида онаси билан Андижонга харид қилгани тез-тез келиб туришган. Албатта, ўша пайтларда у жуда ёш бўлганлиги туфайли бу сафарлар ҳақида кўп нарса эслай олмайди, бироқ ўзбек халқининг меҳмондўстлиги тўғрисида ширин хотиралари бор.

Ҳозирда Евгений Зубов бир қатор лойиҳаларда қатнашади, машҳур журналларнинг суратга олиш жараёнларида иштирок этади (Elle, Instyle, Wonderzine ва бошқ). У Россия шоу бизнесининг кўплаб юлдузлари ҳамда медия вакиллари, жумладан, балерина Светлана Захарова, хонандалар Вера Брежнева ва Валерия, актриса Ирина Горбачева билан ҳамкорлик қилади.

Евгений мамнуният билан ўз тажрибасини Makeup – блог ўқувчилари билан баҳам кўради:

- Ёз фаслида ва иссиқ иқлим шароитида, агар ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бош териси учун мўлжалланган қуёшдан ҳимояловчи воситалар ва намлантирувчи маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилган бўлардим. UV фильтрли ҳимоя спрейларидан фойдаланинг: улар бошни кучли қуёш нурларидан сақлайди. Бошнинг терисига ҳам етарли эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун уни парваришлаш учун, айниқса агар у ёғланишга мойил бўлса, намлантирувчи шампун ишлатиш керак. Соч учун эса тикловчи ва намлантирувчи воситаларни қўлланг.

Шампун танлаётган вақтда асосий эътибор бош терисига қаратилиши керак. Биринчи навбатда, биз уни ювамиз, тозалаймиз. Шу сабабли бош терисининг хусусиятларини яхши билиш керак бўлади: у ёғли, қуруқ ёки нормал бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб шампун танлаш мақсадга мувофиқдир. Кўпчилик органик ва сульфатсиз шампунларни танлайди. Соч учун эса унинг хусусиятларидан келиб чиқиб кондиционер танланг. Бўялган сочлар учун махсус кондиционерлар мавжуд, Жингалак, қуруқ ва айрилма сочлар учун эса намлантирувчи кондиционер танлаш тавсия этилади.

Агар куз ва қиш – 2016 мавсуми учун мода тенденцилари ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мавсумда қуйидаги соч стиллари урфда: текстурали ўрта узунликдаги башанг турмаклар, баланд қилиб йиғилган тарамлар, тўлқинли эркин мавжланувчи сочлар, пони-чёлкалари ва текис таралган сочли ассиметрик очилган фарқлар. Кўриб турганингиздек, танлов катта, энг асосийси, ўз кайфиятингизни аниқлаб олинг, соч турмаги эса унга мос қўшимча бўлади.

Ижтимоий тармоқларда машҳур трендсеттерларни кузатиб боринг ва улардан илҳомланинг. Сочларингиз учун тўғри парваришлаш услуби ва стайлинг танланг. Тажрибаларни амалга оширишдан қўрқманг, аммо табиий гўзалликка урғу беришни ҳам унутманг. Сийраклантирувчи маҳсулотларни ҳаддан кўп ишлатишдан эҳтиёт бўлинг. Ёз фаслидаги қиёфангизга табиийлик ва ҳорғинлик бағишлашга ҳаракат қилинг.

Make up блог учун Евгений Зубов
https://www.instagram.com/eugeny_zubov/
http://facebook.com/zubovstyle

Ника Кисляк - москвалик топ-визажист.  У Москва, Лондон ва Нью-Йоркдаги мэйкап бўйича  энг зўр рассомларнинг қўлида таҳсил олган. Уч йил давомида Россиядаги L'Oreal Paris бош визажисти бўлган. Никининг ишлари  туширилган тасвирланган тасвирлар VOGUE, GQ, Glamour, ELLE, Harper's Bazaar, Allure, Grazia, Cosmopolitanларда босиб чиқарилган.

Никининг ишлари билан ўз Instagram-аккаунтларида Пэт Мак Грат ва Вэл Гарланд каби макияж бўйича дунё гурулари бўлишишганлар.

Ника Ирина Шейк, Светлана Ходченкова, Рената Литвинова, Ингеборга Дапкунайте, Сати Спивакова, Равшана Куркова, Евгений Цыганов, шунингдек Екатерина Зингаревич, Настя Стен, Ирина Николаева, Настя Кусакина ва бошқа машҳур кишилар билан ҳамкорлик қилган.


 

Барчангизга салом! Сизлар билан танишганимдан ва сизнинг саволларингизга жавоб беришдан мумнунман!

Минг афсус, мен ҳали Ўзбекистонда бўлмаганман, бироқ мамлакатингизнинг тарихини, маданиятини ва санъатини ўз кўзларим билан кўриш орзусидаман. Мен рассмочилик маълумотига эгаман, амалий-декоратив факультетда таҳсил олганман, ва ҳозирги кунгача баъзан менинг ижодимда бу ўз таъсир кучини кўрсатиб қолади, илҳом париларини қидириб, бошқа мамлакатларнинг хусусиятларини ўрганиб, тез-тез саёҳат қилиб тураман. Ва бунда менинг хотирамда қандайдир қиёфалар кўриниб туради, менимча, Ўзбекистонда улар етарли даражада ёрқин бўлса керак. Юртингизда бўлсам, беҳад хурсанд бўлган бўлар эдим!

Сиз ёзда қандай бьюти-қарорлар изидан борасиз?

Таътилдан зўрға қайтиб келгандан сўнг, шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, ёзда, айниқса иссиқ кунларда, одам камроқ бўянгиси келади. Мен фойдаланиш шарт бўлган маҳсулотлардан, енгил ишлатиладиган ва ҳар жиҳатдан қулай маҳсулот саналадиган мицеляр ва термал сувлардан фойдаланишни тавсия этаман. Мицеляр сув терини тозалайди ва намлантиради, юзда пленка ҳисини қолдирмайди, шунинг учун уни ювиш ҳам шарт эмас. Термал сувни эса музлатгичда сақлаш ёки ёнингизда олиб юришингиз мумкин, у терингизни янгилаб, ажойиб тарзда намлантиради, қизаришлар ёки қичишишларни йўқ қилади.

Макияж тагидаги асосга ўрганиб қолганлар нима қилишлари керак?

Макияжга келадиган бўлсак, жуда енгил, BB-кремлар вариантлари бўлиши мумкин, шунингдек фақат консилердан фойдаланиш мумкин, у  терининг маҳаллий камчиликларини – кўзлар тагидаги  кўкаришларни, доғларни, қизаришларни, йўқ қилади, лекин умуман олганда, юзга тегмаган маъқул.

Агар қиёфага бўёқлар қўшиш истаги туғилсачи?

Ёзда тери бироз офтобдан қораяди, шунинг учун макияждан минимум фойдаланиш керак. Агар бунда қошлар тўғирланган ва киприклар билан биргаликда кимёвий тарзда бўялган бўлса, ёки табиатан етарли даражада тўқ рангда бўлса, унда юз манзарали косметикасиз ҳам маънодор кўринади. Лабга бальзам суркаб, олға кетаверишингиз мумкин!

Машҳур шахслар билан ишлариннгиз ҳақида нималар дея оласиз?

Мен  кўплаб машҳур моделлар, актрисалар ва қўшиқчилар билан ишлаганман, уларнинг медия шахслари, ўзларини айнан қандай кўришни, ва ўзларига нималар кўпроқ ярашишини биладилар. Ирина Шейк, Рената Литвинова, Светлана Ходченкова, Ингеборга Дапкунайте – уларнинг ҳар бири шаклланиб бўлган ўз образига, макияжи ёки соч турмагидаги таниш акцентларга эгадирлар – бу юлдузлар имиджининг бир қисмидир. Оддий аёллар каби, улар ҳам ўзларини ўзлари қандай ҳоҳлашсалар, шундай кўришга тўлиқ ҳақлидирлар. Уларнинг ҳар бири ўзининг бетакрор аёллик назокатига эга. Баъзан ниманидир алмаштиришни истаб, эҳтиётгина маслаҳат бераман, фарқини тушунтираман, ва улар баъзан профессионал сифатида қулоқ тутишсаларда, баъзида ўзларининг айтганларида туриб оладилар.

Аёллик гўзаллиги ва уни парваришлашнинг асоси нимада?

Ўзингиз ва ўз терингиз учун ҳеч бўлмаса минимум муолажалар қилиб туриш –терини тозалаш ва  намлантириш, доимо уйқудан аввал макияжни олиб ташлаш ва кўзлар атрофига кўз атрофи учун мўлжалланган кремдан фойдаланиш керак, ахир айнан шу зонадаги тери энг юпқа ва тез қарийди. Шунингдек, декольте зонаси, бўйин ва қўллар ҳақида ҳам унутмаслик керак – булар вақт ўтган сари қариётганлигингизни кўрсатиб турувчи учаксткалар ҳисобланади, ва ўзига юздан кам бўлмаган эътиборни талаб қиладиган участкалардир. Шунингдек, офтобдан қорайган жойларга “қўполлик” қилиб бўлмайди, эрта қаришдан, пигмент доғлардан сақланиш, шунингдек онкологик касалликларнинг ривожланиш имкониятларига йўл қўймаслик учун, доимо қуёшдан сақловчи воситалардан фойдаланган маъқул.

Гўзалликнинг энг оддий воситаларидан бири – бу сув!  Ҳар куни тахминан икки литр оддий ичимлик сувини ичиб туришни унутманг. Ҳатто эксперимент ўтказиб кўришингиз мумкин – бир ой мобайнида шунчаки етарли миқдордаги сув истеъмол қилинг, натижаси сизни нафақат терингиз ҳолатида, балки кайфиятингизда ҳам ҳайратга солади.

Манзарали косметик воситаларни қандай қилиб тўғри танлаш керак? Уларнинг сири нимада?

Манзарали косметикада тўхталадиган бўлсак,  зарур минимумга эга бўлиш муҳимдир. Терингиз тиниқ ва соғлом, юзингиз эса табиий кўриниши керак. Бундай самарага қандай қилиб эришиш мумкин? Жуда осон!  Ёрқин тасвирлантирувчи заррачали тус, хайлайтер, лаб ва лунжлар учун ёғли текстурали тинт кифоя – сиз ёш ва дам олгандек кўринасиз. Бироз туш, киприк контури, бармоқ учлари билан лаб бўёғини қўшиб қўйсангиз – сиз кўз узиб бўлмайдиган даражада ўзгарасиз!  Ва бундаги мақтовлар сиз чиройли бўянганигиз ҳақида эмас, балки сизнинг ўзингиз қанчалик гўзал кўринаётганлигингиз ҳақида бўлади, ушбу икки фикр ўртасида эса катта фарқ бор!

Тус берувчи асосни танлаш учун йўл олганлар нима қилишлари керак?

Тусни танлаш бўйича жуда оддий маслаҳат: тозаланган юзингизга ўзингизга мос келади деб ўйлайдиган тус берувчи кремнинг бир неча рангларини сурканг, бундай суркамаларни юз контури яқинига ҳам суртинг,  ранг тана билан қанчалик уйғунлашганлигини кўриш учун уни бироз бўйинга ҳам суртинг. Бир неча вариантини суртганингиздан сўнг, уларнинг оқарган ёки тўқ рангда эканлигини кўрасиз, лекин уларнинг бири юзингизга мос тушади ва умуман кўринмай қолади – мана шу сизнинг тус берувчи кремингизнинг ранги бўлади. Тус берувчи кремнинг пушти ранги  ҳеч кимга мос тушмаслигини қайд этиб ўтишни истар эдим. Ундан кўра, иссиқ ва сариқ томонга қараб кетаётган пигментлар афзалроқ. Упанинг эса рангсизидан фойдаланишни тавсия этаман, у ялтироқ ёғларни беркитиб туради, ҳар қандай рангдаги терига мос тушади.

Аёллар 2016 йил куз-қиш мавсумининг мода мавсумидан нималарни кутишлари керак? Нима деб ўйлайсиз, кузда нима ўта оммабоп бўлади?

Тажриба шуни кўрсатмоқда-ки, куз-қиш мавсумида одатда бўғиқ тусдаги лаб бўёқлари модага киради, деярли  ҳар доим қизил ва вино ранги мавжуд бўлади, бироқ бу билан ҳеч кимни ҳайратга солиб бўлмайди. Менга лабдаги жигар рангнинг мураккаб туслари – сарғиш, ғишт ранглар, қизғиш-жигар ранг ёқади – ушбу рангларни кўплаб дизайнерларнинг куз-қишги коллекцияларида кўриш мумкин (мен нафақат макияжни, балки кийимни ҳам назарда тутяпман).

Ўқувчиларимизга берадиган энг асосий маслаҳатимиз нимадан иборат?

Гўзалликка ўта жиддий эътибор берманг, ахир табассумингиз ва кўзларингизнинг чақнагинини ҳеч нимага алмаштириб бўлмайди! Ҳар жиҳатдан беками-кўст, лекин совуқ ва носамимий аёлларни кўп кўраман, бу камчиликлар уларни нафақат жозибадоргина қилади, балки ўзларидан итаради. Гўзаллик уйғунликда, кўп ҳолларда – шахснинг умумий монандлигида эканлигини билган ҳолда, ўзингизни, ўз услубингизни қидиришдан қўрқманг!

Ўзингизга келадиган бўлсак, сиз уйғунликка эришиш учун энг зарур нарса нима деб ҳисоблайсиз?

Кўплаб одамлар ўзларини яхши кўрмайдилар. Менимча, ўзини қабул қилиш ва яхши кўриш, ўз ички дунёсини эшитиш, аслида нима қизиқ, нимани истайсиз, нима куч беради, ўзгаларни эмас, балки ўзини эшитиш ва тинглаш – жуда муҳим ҳисобланади. Мен нозиктаъблик ҳақида эмас, қабул қилиш ҳақида сўзлаяпман. Соғ-саломат ва  бахтли бўлинг!

Makeup блог учун Ника Кисляк
https://www.instagram.com/nikakislyak/
https://www.facebook.com/nika.kislyak/

Светлана Окунева Светлана Окунева (60 ёшда), 1997 йилдан буён фитнес бўйича инструктор. 1997 йилгача турли хил, шу жумладан чет эл муз шоуларида балет артисти бўлиб ишлаган (1975-1997 йй.). Катта театрнинг ажойиб солисти Анна Окуневанинг онаси.


 

Светлана, бизнинг қуёшли шаҳримизда бўлганмисиз? У сизда қандай таасуротлар қолдирган?

Мен Тошкентда қишда ҳам, ёзда ҳам бўлганман. Менинг назаримда, у ўзининг ноёб маданиятига эга бўлган, кишини ҳайратга солувчи шаҳар. Айниқса, Ўзбекистоннинг меҳмондўст халқи менинг ёдимдан чиқмайди. Бозор менда катта таасурот қолдирган, ўзбек ошхонасининг энг лаззатли таоми – палов деб ҳисоблайман. 

Қоматингизнинг хушбичимлиги ҳақидаги сирларингиз билан бўлишсангиз.

Биринчи навбатда шуни айтишим керак-ки, мен ҳам, қизим ҳам ҳеч қачон парҳезда ўтирмаганмиз. Шунчаки ширинлик емайман холос, чунки ёмон кўраман. Албатта, жисмоний қомат бирмунча генетикага боғлиқ, бироқ фақат маълум даражадагина. Ота-онамиз бизга танамизни берганлар, бизнинг вазифамиз эса – ушбу танани мукаммаллатиришдан иборат, ва мен ҳар куни айнан шу билан шуғулланаман. Ва албатта, буюк Майя Плисецкая айтганидек, «камроқ ейиш керак».

Тренажерлик залига қатнашиш учун ҳар доим ҳамвақт топа олмайдиган катта шаҳарда истиқомат қилувчилар қандай қилиб ўз қоматларини сақлашлари кераклиги ҳақида сўзлаб берсангиз.

Кўпчиликни қаерда шуғулланиш керак, деган савол қийнайди. Исталган жойда шуғуллуниш мумкин!
Ҳозирги вақтда истироҳат боғларида ҳам, кўча ҳовлиларда ҳам, пляжларда ҳам   спорт майдончалари жуда кўп. Агар инсон ўзида истак топа олса, унга компания ҳам керак эмас, ва уйда ҳам шуғулланса бўлади, мен тез-тез шундай қилиб тураман. Интернетда турли даражадаги тайёргарликка эга бўлганлар учун турли хил  дастурлар жуда кўп, муҳими – бошлаш ва тўхтамаслик керак. Бироқ, агар машқларни тўғри бажараётганлигингиздан шубҳаланаётган бўлсангиз,  унда яхшиси профессионалга, масалан фитнес бўйича инструкторга мурожаат қилганингиз маъқул.

Кутилаётган натижани олиш учун машқлар қандай оралиқда ўтгани маъқул?

Мен ҳар куни шуғулланиш керак деб ҳисоблайман, лекин бу ҳар куни ўзини тинка-мадорингизни қуритадиган даражада кўплаб соатли машқлар билан қийнаш  дегани эмас. Гоҳида 500 та  «қояга чиқиш»200та бёрпи, 500 марта ўтириб-туриш, ҳар бир оёғингиз билан300та ташлаш машқларини бажариб туришнинг ўзи кифоя. Ёки прессни «ўлдириш» керак. Асосийси  - ҳар куни жисмоний  зўриқиш. Ва албатта тўғри ва соғлом овқатланиш, кўпроқ сув ичиш керак.

Сизнинг назарингизда фитнесс ҳақида қандай асосий афсоналар мавжуд?

Биринчи афсона: агар спорт билан шуғуллансангиз, ширинликни чегараланмаган миқдорда истеъмол қилишингиз мумкин. Иложи борича, калорияларни ҳисоблаб туриш ва ҳар куни истеъмол қилиш лозим бўлган оқсиллар, ёғлар, углеводлар (БЖУ) миқдорини билиш керак. Аёллар учун бошқача “ширинликлар”, масалан ёрқин тусдаги лаб бўёқлари ёки тирноқлар учун қопламалар бўлиши мумкин (кулади). Ўз кайфиятингизни ўзингиз кўтаринг, ўзингизни ҳар қандай калорияларсиз сийлаб туринг.


Яна бир афсона–ялқовлар учун: озиш учун иштонлар бор. Овқатландинг, иштонни кийдинг, ухлашга ётдинг, эрталаб турсанг – қоматлироқ бўлиб қолдинг.Наҳотки кимдир бундай реклама эртакларига ишонади?! Ишонаманки, ҳар бир инсон ўзининг танаси устида ишлаш учун 20-30 дақиқа  вақт топа олади. Ҳозирги кунда ҳатто кичик болали оналар учун ҳам машқлар бор, шунинг учун «вақт йўқ» деган баҳона ноўриндир. «Вакуум» деб аталадиган пресс машқлари ҳам мавжуд, уни ҳар қандай жойда бажарса бўлади.
Ўйлайманки, 24 соатдан ўз танангиз учун 20 дақиқа вақт топиш мумкин ва керак.

Мукаммал танага интилувчи одамларга қандай тилакларингиз бор?

Барча ўқувчиларга ташқи ва ички гўзаллик тилаб қоламан. Тана ва руҳ уйғунлиги, шунингдек позитив, ҳар кунги тетик кайфият ва мукаммаликка бўлган йўлда шахсий ютуқлардан қувонч олишларига тилакдошман. Спорт билан шуғулланувчи машҳур чиройли инсонлардан ўрнак олинг ва таслим бўлманг!

Makeup блог учун Светлана Окунева
https://www.instagram.com/pesce_persico/
https://www.facebook.com/svetlana.okuneva

Анна Окунева, 27 ёшда, Москва Давлат Хореография Академиясининг битирувчиси, Катта Театр солисти.


 

Аня, сиз Ўзбекистонда бўлишга улгурдингизми?

Афсуски, мен ҳали Ўзбекистонда бўлмаганман, бироқ онам Ўзбекистонда бўлган ва менга ўзининг ушбу сафари ҳақида жуда кўп сўзлаб берган.

Сиз саҳнага чиқишингиздан аввал макияжингизни ким қилади?

Барча спектаклларга макияжни ўзим қиламан, соч турмагимни эса профессионал сартарошлар бажарадилар. Макияжда асосийси – кўзларни, ёноқларни, қошларни, лабни ажратиб кўрсатиш муҳимдир. Узоқдан юз тўғри ва ифодали бўлиб кўриниши учун, юз чизиқларини ҳам бироз тўғирлаб юбориш мумкин. Кўплаб артистлар киприклар ёпиштирадилар. Саҳна чиқишлари учун мўлжалланган макияж етарли даражада кескин бўлиши, ва албатта пишиқ бўлиши керак, лекин мен шахсан ҳаддан зиёд ошириб юбормасликка ва ҳатто фаол макияжда ҳам иложи борича табиийликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

Саҳна чиқишлари учун соч турмагингизни қандай қиласиз?

Соч турмаги ҳар бир шахс учун ўзига хос тарзда бажарилади кимдир тўлиқ силлиқ турмак қилса, яна кимдир сочларини бироз тараб қўя қолади. Ролнинг хусусиятига қараб, соч тутамининг баландлигини, анжомларнинг жойлашувини турли вариантларда бажариш мумкин, сочлар қулоққа чиқарилади ёки ҳамма сочларни орқага йиғилади. Кўпинча асосий ташкил этувчи вариант – бу тутам қилиб боғлаб қўйиш, лекин баъзида унинг ўрнига сочлар ўрилади ёки гажакланади. Ҳаммаси спекталга боғлиқ. Албатта, соч турмаги маҳкам қотирилган бўлиши керак, шунинг учун гримёрларимиз ҳамма нарсадан: шпилкалар, ингичка шпилкалар, сочлар учун сеткалар, ва албатта, кўринишидан хунук кўринадиган соч турмаги ҳам тўлиқ қотиб туриши учун - супер кучли фиксацияга эга бўлган лакдан фойдаланадилар.

Anna Okuneva 1

Ишдан ташқари оддий кунларда, сизнинг кўринишингиз қандай бўлади?

Одатий ҳаётда мен ишга бўянмасдан боришга ҳаракат қиламан, чунки бу жисмоний меҳнатдир, ва натижада макияж пала-партиш кўринади. Лекин баъзан бўянгим келади, лекин одатда юзимнинг рангини кузатиб бораман, уни текислаб тураман, софлик учун юз овали бўйлаб бироз бронзер қўшаман ва қошларимни бўяйман.

Anna Okuneva 2 3

Сизнинг косметика қутичангиздан қандай воситалар ўрин олган?

Менинг косметика қутичамда ҳар доим консилер, қош бўяйдиган қалам, ёрқин рангли лаб бўёғи (зарурат бўлганда уни озгина миқдорда лунжларимга суркаб, ундан ёғупа сифатида фойдаланишим мумкин) ва туш олиб юраман.

Доимий самолётларда учиш ёки сафарлар чоғида ўз ҳолатингизни қандай сақлайсиз?

Гастролларга борган вақтимда маълум тартибда ўзимга қарай олмайман. Сафарлар чоғида мен уйда қандай юрган бўлсам, худди ўша босқичларга риоя қиламан. Менинг ягона қоидам – бўянмасликка ҳаракат қиламан ва самолётда учган вақтимда юзимга намлантирувчи (шаффоф ранг) маска суртиб оламан ва уни қўнишдан аввал ювиб ташлайман. Бу теримни анча намланиб туришини сақлайди ва унинг тезроқ тикланишига ёрдам беради.

Anna Okuneva 4

Доимий самолётларда учиш ёки сафарлар чоғида ўз ҳолатингизни қандай сақлайсиз?

Гастролларга борган вақтимда маълум тартибда ўзимга қарай олмайман. Сафарлар чоғида мен уйда қандай юрган бўлсам, худди ўша босқичларга риоя қиламан. Менинг ягона қоидам – бўянмасликка ҳаракат қиламан ва самолётда учган вақтимда юзимга намлантирувчи (шаффоф ранг) маска суртиб оламан ва уни қўнишдан аввал ювиб ташлайман. Бу теримни анча намланиб туришини сақлайди ва унинг тезроқ тикланишига ёрдам беради.

Anna Okuneva 5

Гўзаллигинзизнинг рецепти қандай?

Асосийси – ўзизни севинг ва юрагингизга қулоқ тутинг. Сизга нима қизиқ бўлса, нимадан баҳра олсангиз, ўшани қилинг. Чунки “ҳоҳламайман” орқали содир бўлган барча нарсалар сизга на руҳий, на жисмоний қувонч келтирмайди. Ахир бизни қувонч ва бахт гўзалликка еткалайди, тўғрими?

Anna Okuneva 6

Makeup блог учун Анна Окунева
https://www.instagram.com/call_me_perch/
https://www.facebook.com/profile.php?id=100009938412939

Рената Искандарова – Шахзода, Амира Алибекова, Шахзода Матчанова, Рашид Халиков, Нилуфар Усманова ва бошқа ўзбек юлдузлари билан ишлайдиган стилист, визажист ва гример. Бизнинг блогимизга берган интервьюсида Рената ўзининг беками-кўст териси ва ҳақиқий аёл гзаллиги рецептлари ҳақида сўзлаб берди.

Рената, айтингчи, юлдузлар билан муваффақиятли ишлашингизнинг сири нимада?

Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Тажрибамдан ташқари, ўз ишимга бўлган улкан муҳаббатим ёрдам беради ва буни одамлар сезадилар. Шунинг учун бўлса керак, улар менга осонгина ишониб қўя қоладилар. Мен гўзалликни ўзимча кўраман. “Штампланган” макияжни ёки соч турмагини ёқтирмайман, ва ҳар бир инсонга индивидуал тарзда ёндошаман.

Ўз касбингизга қандай қилиб келиб қолгансиз?

Мен стилист, визажист грим бўйича рассомман. Тўрғисини айтсам, у менинг касбим бўлиб қолади деб ҳеч қачон режалаштирмаганман ва ўйламаганман . Ҳаммаси тасодифан юз берган. Мен ўз ишимни кинода гример бўлиб ишлашдан бошлаганман. Сўнгра клиплар, фотосессиялар, концертлар бўла бошлади. Мен ҳеч қачон салонда ҳам ишламаган бўлсам ҳам, “сарафанли радио” ўз ишини қилиб қўйди.

“Юлдузлар” ва “оддий одамлар” билан ишлаганда улар ўртасида фарқ борми?

Бор. Фарқи кимдир юлдуз бўлишида эмас, балки қандайдир одамлигидадир. Гап шундаки, агар артист учун грим ва ёрқин мэйк-ап – одатий ҳар кунги муолажа бўлса, оддий одамлар учун ушбу ҳолат бирор тадбир муносабати билан кучли таасурот уйғотади. Қизлар ҳар доим ҳам нимани исташаётганларини билмаганликлари учун, улар кўпинча инжиқлик қила бошлайдилар. Ҳамма фарқ шунда.

Сиз ўзингизнинг ташқи кўринишингизни қандай қилиб беками-кўст қилиб сақлай оласиз?

Ишонасизми йўқми, менинг ёшим 30да ва ҳеч қачон косметолог қабулида бўлмаганман. Кўпчилик “энди борсанг ҳам бўлаверади” дейди, лекин мен бунга эътибор бермайман. Бунинг сири жуда оддий: яхши кайфият – гўзаллик гаровидир! Шунингдек, спорт, соғлом овқатланиш ва тўйиб ухлаш - чиройли ва соғлом ташқи кўринишнинг уч арконидир.

Терингиз ҳақида қандай қайғурасиз? Ахир сиз соғлом турмуш тарзини олиб борасиз, шундайми?

Ҳа, албатта. Мен соғлом турмуш тарафдориман! Тренажер залидаги вақт - бўш вақтимни вақтичоғлиқ билан ўтказадиган севимли вақтим. Йога ва сузиш билан шуғулланишни жуда яхши кўраман. Тери таранг ва силлиқ бўлиши учун, мен бир ҳафтада бир марта денгиз тузи ва бир неча томчи эфир ёғи қўшилган содали ванна қабул қиламан. Ва ҳаммага шундай қилишни маслаҳат бераман.

Косметика қутингизда нималарни олиб юришни хуш кўрасиз?

Қаламларни! Мен қаламли мэйк-апни яхши кўраман! Ҳозир гўзаллик дунёсида нархи албатта анча юқори бўлган хира лаб бўёқлари трендда. Беками-кўст макияж қилиш учун, лаблар учун исталган тусдаги ира қаламни танлаш керак, ва у билан лабларни нафақат контурлаш, балки тўлиқ бўяса ҳам бўлади. Арзон ва ғазабли!

Сиз “Биз – нимани истеъмол қилсак, ўша нарсамиз” деган ибора билан келиши оласизми?

Ҳа, бу жуда муҳим. Нима билан овқатлансангиз, бу нафақат сизнинг қоматингизда, балки юзингиздан ҳам билиниб туради. Соғлом овқатланиш сизнинг гўзаллигингизнинг аломатидир. Мен ўзим, бошқа кўплаб аёллар каби шоколадни жуда яхши кўраман. Бу менинг заиф томонимдир.

Ўзига қарайдиган аёллар нимага эга бўлишлари керак?

Вақтга. Ҳар бир аёлда ўзига синчковлик билан қараши учун вақт бўлиши керак. Ўзига қараб юриш аёлларда ўзига ишонч уйғотади.

Гўзаллигингизнинг сири нимада?

Менинг сирим оддий – севиш ва севикли бўлиш. Севувчи аёлнинг кўзлари доим порлаб туради.

Сизнингча нима ҳеч қачон модадан чиқмайди?

Биласизми, мода жуда ривожлантиради, моданинг ортидан қувиб етиб бўлмади. Чиройли табассумга эга бўлган бахтли аёл - ҳеч қачон модадан чиқмайди!

Блогимиз ўқувчиларига қандай тилакларингиз бор?

Азиз қизлар ва аёллар, ўзингиз учун вақтингизни ҳам, пулингизни ҳам аяманг. Ўз ҳаёлларингизни салбий нарсаларни тозаланг ва ҳар қандай майда-чуйдаларга ҳам қувонинг. Ахир сизнинг ташқи гўзаллигингиз ички гўзаллигингизга боғлиқ. Буни тажрибата синаб кўринг, кўзларингизда доимо севги ва бахт порлаб турсин.

Андрей Аракелян – модалар бўйича фотосуратчи ва бадиий фотосуратлар муаллифи, фуд-тасвирлар ва текшириб чиқилган предметли кадрларнинг ишқибози, бизнинг блогимизда бўлиб ўтган ўз интервьюсида аёллар кўзларининг гўзаллиги ва идеал моделлар ҳақида сўзлаб берди.


 

Сиз кўпинча мода оламидаги тасвирларни оласиз ва одамлар билан ишлайсиз. Бу каби ишнинг асосий қийинчилиги нимада?

Асосий қийинчилик яхши жамоа, тасвирга олиш гуруҳини яратишда. Билимли мутахассислар ва визажистларни жалб қилиш, ретушер топишда. Шунингдек, мен кўпинча профессионал моделлар билан ишласамда, модел топиш ҳам қийин иш.

Тасвирга олиш чоғида профессионал модел ва оддий инсон ўртасидаги фарқи нимада?

Ким билан ишлашга тўғри келишига қараб, портретнинг асосий моҳияти – жанрли кадрдан иборат бўлади. Яъни, инсоннинг феъл-атворини очиб берадиган кадрдан иборат. Бу жуда муҳим. Баъзан ҳатто тасвирга олишдан айнан нимани кутаётганлигингизни тушуниш учун, суратга олмоқчи бўлган инсон билан аввалдан учрашишга тўғри келади. Баъзан эса инсонни шундай жараён банд қилиб оладики, бунда ҳар сафар зулфинни босганда унинг ўзи гавда ҳолатини ўзи иштиёқ билан ўзгартиради. Бу худди балиқ ови каби – ўтириб, инсоннинг ҳатти-ҳаракатларини кузатасан.

Тошкентда профессионал моделлар кўпми?

Бор. Масалан, мен Кристина Смолова, Мила Исаева билан ишлагни яхши кўраман. Уларни тасвирга олиш чоғида, ҳеч қандай ортиқча муҳокамалар ва саволлар тиуғилмайди – бу қизлар зарур натижа бериш учун нима қилиш кераклигини ўзлари яхши биладилар.

Сизни тасвирга олиш жанрларидан қаси бири кўпроқ қизиқтиради?

Бугунги кунда мени фуд-тасвир ва модали тасвир кўпроқ ўзига тортади.. Овқат еганда мукаммалликнинг чегараси деярли йўқ, шунинг учун бу муносабатда ўзини узоқ муддат давомида чарқлаш мумкин. Модада эса илҳомланиш муҳим ўрин тутади. Лекин иккала ҳолатда ҳам энг муҳими – яхши жамоа.

Фотосуратчилар орасида қайси бирининг ишлари сизга кўпроқ ёқади?

Ўзбек фотосуратчилари ичида менга Алихоннинг ишлари кўпроқ ёқади. Чет эл давлатларининг фуд-фотосуратчиларда тўхталадиган бўлсак, менга Александр Слядневнинг ижоди ёқади. Фэшн-суратчилар ҳозир жуда кўп, шунинг учун уларнинг орасидан биттасини ажратиш қийин.

Сиз ватанимизнинг ва чет эл давлатларининг машҳур инсонлари билан ишлагансиз. Сиз ҳозиргача эслаб турадиган кадр борми?

Бир марта, бренд Стефано Ричининг (Stefano Ricci) Тошкентдаги намойишидан сўнг, мен саҳна ортида маэстрони бир жуфт кадрини қилишим керак эди. Бироқ дизайнерга шунчалик одамлар кўп “ёпишиб” олган эдиларки, ва мен плинтуснинг устига чиқиб олиб, ўша ердан тасвирга олишдан бошқа иложим йўқ эди. Мен суратга олаётган вақтимда Стефано ўгирилиб қолди ва мени ўз боқиши билан бошимдан оёғимгача қаради. Мен буни ҳеч қачон унутмасан керак. Яна бир кулгили воқеа ватанимизнинг машҳур саксофонисти Юнус Гулзаров билан бўлиб ўтган. У жуда чиройли ва хушбичим ҳолда менинг олдимга студияга келиб, саксофонини олиб, расмга тушиш учун маълум вазиятда туришга шайланиб турган вақтида, тўсатдан жевак (брелок) ўлчамидаги кичик саксофон кўринишидаги сувенирни кўриб қолди. У тезгина ўзининг саксофонини ташлаб, кичкина саксофон билан суратга тушишга қарор қилди.

Ватанимизнинг қайси стилистлари билан ишлаш қизиқарли бўлган?

Полина Ненашева – ҳақиқий ўз ишининг устаси. Мени шунингдек Таисия Чурсина билан ишлаш ҳайратда қолдирган. У кийимлар бўйича дизайнер бўлишига қарамай, стилист сифатида ҳам аъло даражада ишлар экан.

Ватанимиздаги дизайнерлардан сизга кимлар кўпроқ ёқади?

Менга Зулфия Султон ва Таисия Чурсинанинг ижоди ёқади – иккала дизайне икки ҳил бўлишига қарамай, улар жозибали ва кўримли ҳисобланадилар. Елена Мильбергер ва унинг батик билан ишлари мени доим ҳайратга солади.

Кўп соатли тасвирга олиш вақтида овқатланиш тартиби сиз учун қандай кечади? Соғлом турмуш тарзи олиб бора олаяпсизми?

Албатта, тасвирга олиш майдонида кун давомида ўн беш соатгача вақтимни ўтказишимга тўғри келади. Бу жуда ҳориқтиради. Лекин ҳаммаси ишлар тўғри режалаштирилган бўлса – овқатланишга ва дам олишга доимо вақт етади. Мен ҳамма нарсани дақиқасигача режалаштиришга уринаман.

Сизнинг фикрингизча аёлларнинг ҳақиқий гўзаллиги нимада?

Кўзларда. Агар кўзлар дил ойнаси десак, бу балки сийқаси чиққан ибора бўлар, бироқ бу шандай. Кўзларда бахт ва қувончни ўқиса бўлади.

Ҳар бир тасвирни мукаммал чиқаришга ёрдам берадиган сиз қабул қилган универсал гавда ҳолатлари борми

Йўқ, бундай гавда ҳолатлари йўқ, ахир ҳар бир инсон ўзига яраша ўқиб чиқилиши, ўйлаб топилиши ва фақат шундан сўнггина фотосуратда “сўзлаб” беришга уриниш лозим бўлган ноёб китобдир.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?

Аёлларга доимо табассум қилиб юришларини тилайман, ахир аёл жилмайганда – у бахтли бўлади, у бахтли бўлганда эса - ўз атрофидагиларни ҳам бахтли қила олади. Асосийси- аёлларни бирор сабаб билан ёки сабабсиз ҳам суймоқ керак.

 Makeup блог учун Андрей Аракелян
http://andreyarakelyan.uz/home.html
https://www.facebook.com/arakelyanphotography/

Дмитрий Сакурин – макияж бўйича стилист, рассом ва сочлар бўйича мастер. Дмитрийнинг креслосида Асал Шодиева, Зарина Низомитдинова каби машҳур шахслар бўлиб ўтганлар. Дмитрий Гоар Аветисян билан ёнма-ён ишлашга муваффақ бўлган. Бизнинг блогимизга берган интервьюсида у лаб бўёғининг аҳамияти, табассумлар ва севимли таоми ҳақида ҳикоя қилиб берди.


 

Стилист бўлиб ишлашни нимадан бошлаганлигингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

Ҳаммаси тахминан 8 йил аввал бошланган. Модел бўлиб ишлаган вақтимда, мен бир куни суратга тушириш жараёнлари бошланмасдан туриб ўзимга мустақил равишда гримм қилиб олганман. Шунда менга модел қизлар уларнинг образларини яратишда ёрдам сўраб мурожаат эта бошладилар, ва мен бепул макияж ва соч турмаклари қила бошладим. Ҳаммаси шундан бошланган, ва ўша вақтдан бошлаб шу иш билан шуғулланиб келмоқдаман.

Касбингизда сизга айниқса нима кўпроқ ёқади?

Гўзаллик яратиш, ташқи қиёфани мукаммаллаштириш жуда ёқимли деб ўйлайман. Ҳақиқий мамнунликни мен қиёфанинг ўзгариш жараёнидан оламан.

Сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун одамлар ўз ташқи қиёфаларини сизга ишониб топширадилар?

Мен билан узвий ишлаганлар менинг ҳеч қачон ялтоқланмаслигимни биладилар. Ўйлайманки, муваффақиятларимнинг сири – менинг самимийлигимда. Мен инсонни кўкларга кўтаришга ёки танқид қилишга уринмайман, мен холисона хулосалар қиламан, истакларни тинглайман ва ўз ишимни бажараман холос.

Машҳур шахслар билан ишлашнинг сири нимада?

Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Асосийси - мижозлар билан рўйрост ишлаш керак. Аёлларнинг ҳаммаси ҳам бир нарсани – гўзал бўлишни истайдилар. Ва бунда стилистнинг бурчи - ҳар бир аёлни, унинг машхурлигидан қатъий назар, янада гўзал қилиб қўйишдан иборат.

Сиз ўз ташқи кўринишингизни қандай сақлайсиз?

Спорт билан шуғулланаман ва ўзимнинг диетолог-мураббийим томонидан тузиб берилган жадвал бўйича ишлайман. Ким нима деса десину, лекин инсоннинг овқатланиш рациони унинг ташқи қиёфасида билиниб туради. Кичикроқ порцияларда овқатланишга ҳаракат қиламан, лекин кўпинча бунинг иложи бўлмай қолади.

Нимадан ҳеч қачон воз кечмаган бўлар эдингиз?

Ўйлайманки, агар менга қаҳва, аччиқ шоколад ёки денгиз маҳсулотларини таклиф этишса, мен “йўқ” дея олмасам керак. Буларнинг ҳаммаси менинг заиф томонларим! Мен яна кўпроқ сув ичишга ҳаракат қиламан, уни ҳеч қачон рад этмайман – бу айниқса тери учун жуда фойдали.

Ўз қиёфангизни қандай қилиб шакллантирасиз?

Ҳаммаси менинг кайфиятимга боғлиқ. Эпатажлик даражасига қараб, бирорта ноодатий нарса кийиб олишим мумкин. Асосийси инсон ўзига мутаассибликларсиз қараш керак – баъзида «ҳазиллашиш», баъзан эса қиёфага бироз «драма» қўшиб қўйса ҳам бўлади. Ўз кайфиятини тинглаш ва синаб кўриш керак.

Нима деб ўйлайсиз, одатий кундалик ҳаётда аёл образини нима «қутқара» олади?

Туш ва лаб учун ялтироқ ҳақли равишда мутлақ асосий ёрдамчилар саналади – уларсиз шунчаки уйдан чиқиш тақиқланган! Ва энг асосийси – аёл табассуми.

Ўзига қарайдиган аёл ўзи билан нималар олиб юриши лозим?

Нам салфеткалар, термал сув, тус берувчи восита, лаб учун бўёқ (ялтироқ), бир жуфт запас чулкилар – мана шундай «аёллар тўпламини» олиб юрсалар кифоя. Қарабсизки - бутун дунё унинг қўлида!

Нима деб ўйлайсиз, қандай тренд ушбу кузнинг оммабоплик чўққисида бўлади?

Smokey-eyes ҳар доим модада. Бироқ мен тус бергичлар палеткаси билан тажриба ўтказиб кўришни тавсия этган бўлар эдим. Масалан, тилла заррачали бинафша-сиёҳ ранг ёки сарғиш-жигар рангли гаммалардан фойдаланиш мумкин.

Сизнинг назарингизда нима ҳеч қачон модадан чиқмайди?

Албатта чиройли лаб бўёғи. Асосийси – ўзининг “тўғри” қизил рангини топиш керак. Шунингдек порлаб турувчи, милтираб турувчи, лекин ялтирамайдиган тери ҳар доим ёқимли кўринади.

Дунё стилистлари ичида сиз ёқтирган фаворитларингиз борми?

Шундайлар бор. Мен уларнинг ишини кузатиб бораман, кимларнидир шахсан биламан. Лекин уларнинг ичида менга кўпроқ ёқадигани бу - Джеймс Калиардос. Мазкур стилист Анжелина Жоли и Линда Евангелиста каби машҳур юлдузлар билан ишлайди, ва назаримда иккала аёл чиндан ҳам гўзал кўринади.

Бизнинг ўқувчи аёлларимизга қандай тилаклар билдирган бўлар эдингиз?

Мода тенденциялари, трендлари, брендлари ортидан қувиб, ялтироқ нашрлар эталонларига мос келиш пайида юрган кўпгина аёллар, уларнинг нусхаларига айланиб олиб, ўзларини йўқотиб қўядилар. Барча ўқувчиларга менинг тилагим – ўзингизнинг мафтункорлигингизни ва ўз МЕНингизни сақлаб қолинг.

 

Makeup блог учун Дмитрий Сакурин
https://www.instagram.com/dmitriysakurin/
https://www.facebook.com/mandarin.sakurin

Артём Дробышевнинг исми Ўзбекистоннинг мода индустрияси олимпида аллақачон намоён бўлган. Артём ўзининг эпатажли ва эклектик кийимлар коллекцияларини Тошкентда ўтказиладиган модалар ҳафталикларида доимий равишда намойиш қилиб келганлиги туфайли, томошабинлар ичида кенг танилди. Бизнинг блогимиз билан ўтказилган интервьюда Артём гўзаллик индустриясига қандай қилиб кириб келганлиги, бу нарсадан ҳеч қачон воз кеча олмаслиги ва мукаммал образ яратиш ҳақида сўзлаб берди.


 

Сиз гўзаллик индустриясига қандай қилиб келиб қолгансиз? Бу онгли равишда қабул қилинган қарор бўлганми?

Ҳаммаси эрта ёшлигимда, яъни 14-15 ёшларимда бошланган – менда дунёни гўзал қилиш орзуси туғилди. Аслида, касбим бўйича рассомман. Мен доимо бутун образлар яратишга қизиқиб келганман, ва атрофимни доимо менинг бошлаган ишларимни қўллаб-қувватлаб турган ва менга ишонч бағишлаган одамлар ўраб турган. Ўз мавқеимни институтда ўқиб юрган вақтимда, 18 ёшлигимда визажист ва гример сифатида бошлаганман, ўшанда мен клипларни суратга олиш ишларида иштирок этганман. Тахминан, ўша ўқиб юрган вақтларимда, кийимлар яратиш билан шуғуллана бошладим – бу мен учун жуда қизиқарли ва кўламдор машғулот бўлган. Сўнгра модалар ҳафталиклари бошланди, ва мен ҳам баъзилар каби тайёр намуналаримни – нафақат дизайнерлик кийимларини, балки соч турмаклари ва макияжларни ҳам «топшириб» турганман.

Студиямизнинг тез-тез келиб турадиган меҳмонлари асосан бутун мамлакатга машҳур бўлган таниқли аёллар, юлдузлар ҳисобланади.

Машҳур мижозлар билан ишлашнинг хусусиятлари нималардан иборат?

Аслида бунинг маълум хусусистлари йўқ. Аёл руҳиятини сеза олиш ва унга у ҳақиқатдан ҳам гўзал аёл эканлигини эслатиб туриш муҳим саналади. Бу унинг хусусиятларини таъкидлаб туриш, унга мақтов сўзлари айтиш ёки шунчаки унинг ноёблигини тан олишга ёрдам беришкўринишида турлича бўлиши мумкин. Мен ўзимнинг ҳар бир мижозимга эътибор билан муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан.

Барча аёллар учун универсал маслаҳатлар мавжудми ёки сиз маълум бир инсонга тиралиб тавсиялар берасизми?

Маслаҳатлар турлича бўлади, демак универсал ечимни ҳам топиб бўлмайди. Агар менинг мижозларимда ташқи кўриниш ҳақида саволлар туғилса, мен максимал тарзда "аниқ" жавоблар беришга ҳаракат қиламан. Мен кўплаб сонли аёллар билан ишлайман, бу дегани хато, тилёғламачилик ва ёлғончилик қилишга ҳақли эмасман. Менинг тажрибамга ишонаверинг: ким гапга қулоқ солса – хотиржам қолади. Асосийси – ўзига ишониш ва ўзининг мукаммал эканлигини билиш керак, шунда ҳамма нарсага эришиш мумкин – бу ҳар бир аёлнинг шиори бўлиши керак.

Сиз ўз қомматингизни кузатит боришга ҳаракат қиласизми? Ва буни қандай қиласиз?

Биринчи ўринда мен овқатланишимни кузатиб бораман, мен кўп ва лаззатли таом танаввул қилишни жуда яхши кўраман, бироқ бу ҳар сафар овқатланганда худди охирги марта овқатланаётгандек бош кўтармай овқат ейиш керак дагани эмас. Соғлом турмуш тарзи – бу биринчи ўринда ўзини ўзи севиш дегани. Ўз организмингизга эътиборлироқ бўлинг, ва шунда сиз унинг ҳам сизга нисбатан қандай жавоб бераётганини кўрасиз. Асосийси – ошириб юбормаслик керак.

Нималарсиз ишлай олмайсиз?

Бир шиша сув ва яхши кайфиятсиз. Иккинчиси, ўз ўрнида айнан иш вақтидакелади, чунки жараёнга бутун юрагим билан берилиб кетган бўламан.

Сиз нимани ўзингизнинг асосий ютуғингиз деб ҳисоблайсиз?

Ўз мижозларимнинг қувончли юзларини ва уларнинг менинг кресломга қайтиб келишларини.

2016 йил ёз мавсумининг асосий мода йўналишлари нималардан иборат бўлади?

Бу мавзуда ақл ўргатмоқчи эмасман, ахир ҳар бир косметик бренд ўз стили амри билан косметикалар линиясини чиқаради. Ва бу шундайлигича бизгача етиб келади. Менинг асосий маслаҳатим – ўз плюс ва минус томонларини билиш, ўзининг ташқи кўринишини ҳушёрлик билан баҳолаш ва мавсумий янгиликларни билимдонлик билан ўлчаш керак. Экспериментлардан қўрқманг, бироқ уларга кўзларингизни юмманг.

Қайси тренд ҳамиша сақланиб қолади?

Яхши дидлилик. Нима модада бўлишига қарамай, яхши дидга эга бўлган аёллар ҳар доим ўзларига эътибор қарата оладилар.

Бизнинг ўқувчи аёлларимизга қандай тилакларингиз бор?

Мен қизларимизга доимо бахтли, ўзларини ўзлари мукаммал деб билишларини ва гўзал бўлиб юришларини тилайман. Ўзингизни ҳурмат қилинг ва севимли бўлинг. Косметикани кечки вақт ювиб ташлаш мумкин, лекин ички ҳисларни ювиб бўлмайди, шунинг учун ичингизда нур сочиб туриш ва ўзингизни беҳуда уринтирмаслик жуда муҳим саналади.

 

Makeup блог учун Артем Дробышев
https://www.facebook.com/artem.drobyshev/
https://www.instagram.com/artdrobyshev/

Фотосуратчи бўлиб ишлаётган йилларингиз давомида қандай асосий сабоқлар олишга улгурдингиз?

Ҳаммадан яхши эканлигим ҳақида ҳеч қачон ўйламаслик, эришилган нарсада тўхтаб қолмаслик ва ҳар тарафга қарайвермаслик - мен учун асосий сабоқлар ҳисобланади. Кимга қараб йўналиш олиш керак? Албатта, катта ютуқларга эришган кишиларга. Ҳар куни ривожланиш ва яхши нарсаларга ишониш муҳим саналади.

Суратга олишда сизнинг севимли жанрингиз?

Шак-шубҳаси, портрет. Эҳтимол, ҳатто руҳий портрет ҳам. Инсон ўз гавдасини бирор қиёфада ўзгартирмасдан, самимий туйғуларини очиб, ўз олдига бўлиб турган ҳолат. Булар, шубҳасиз, инсонни ва унинг ҳаётини тушуниш мумкин бўлган суратлардир. Ва энг оддий портрет ҳар доим энг қимматбаҳо портрет бўлиб қолади.

Сизнинг энг яхши портрет суратларингизнинг муваффақияти нимадан иборат?

Биринчидан, албатта фотосуратчининг маҳоратидан. Нозик психолог бўлиб, инсонни очиб беришни билишдан. Менинг назаримда, буларнинг ҳаммасига тажриба орттириб эришиш мумкин. Мен фотосуратларни картинага яқинлаштирадиган ҳажмли ва манзарали портретларни ёқтираман.

Суратнинг яхши чиқиши нимага боғлиқ?

Мен фотосуратчи модел билан мулоқот қилмасдан туриб суратни яхши чиқариши қийин деб ҳисоблайман. Бу - муваффақиятларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Мулоқот излашга ўн дақиқадан бошлаб бир неча соатгача вақт кетказишим мумкин. Бироқ, агар фотосуратчи инсонни ушбу мулоқотга “чиқара” олмаса, унда паспорт учунгина сурат олинади.

Косметик қутичангизда доимо нималар бўлади?

Лаб учун ялтироқ, туш ва қизил рангдаги лаб бўёғи.

Мукаммал образнинг сири нимада?

Бунинг асосий сири - сени қандай бўлсанг, шундайлигингча севишларидан иборат. Агар ўз ишининг устасига мурожаат қилган бўлсанг, унга ишлашни ўргатишнинг ҳам кераги йўқ. Бу жарроҳ шифокор қандай операция қилишини изоҳлаш билан баравар нарсадир. Агар сен фотосуратчига ишонсанг, унда унга юз фоиз ишониш керак, бу дегани бўшашиб, унга ёрдам бериш - очилиш, қисилиб қолмаслик ва ўз олдига бўлиш керак дегани, ахир бегона маскани кийиб олиб, сен ўзинг ҳисобланмайдиган бошқа одамга айланиб олишнинг нима кераги бор.

Сиз нимасиз ҳеч қачон уйдан чиқмайсиз?

Камерасиз, телефонсиз ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаксиз.

Макияждаги трендларни кузатиб борасизми? Уларни ўз образингизда мослаштирасизми?

Мен табиийлик ва натуралликни ёқтираман. Ҳа, трендларни кузатиб бораман, бироқ мен макияжнинг ёрқин мода турларини эмас, балки ҳақиқий, табиий гўзаллик тарафдориман. Макияждаги сўнгги интилишларни таҳлил қила туриб, менга нюд яқин эканлигини англаб етдим.

Тасвирларга олиш вақтида стилист ролини бажаришга кўпроқ тўғри келадими?

Ҳа, шундай бўлиб туради. Стилист, ҳатто декоратор бўлишимга ҳам тўғри келиб туради. Мен менинг фотосессиямда тасвирга тушишга келган одамларнинг режаларини амалга оширишда кўмаклашишга доимо тайёрман. Мен ҳар доим образларни, кийимларни ва декорацияларни ўйлаб олиб, барча суратга олиш тафсилотларини олдиндан муҳокама қилиб олишга ҳаракат қиламан. Мен кейинчалик кадрлар билан фотошопда соатлаб шуғулланмаслик учун, суратга олиш чоғида ҳамма мукаммал ишлаши лозим эканлиги тарафдориман.

Нимадан илҳом оласиз?

Мени ўраб турган ва менинг ҳаётимга бирор янгилик олиб кирган одамлардан. Шунингдек, саёҳатлардан, мусиқадан ва филмлардан. Менимча саёҳатлар муҳим, чунки умуман бегона жойга мослашаётганда, инсонинг ичида уйга қайтиб келаётган дақиқаларда ҳам сақланиб қоладиган бироз силжиш содир бўлади. Ўйлайманки, бундай маданий силжиш илҳомга айланади. Шунингдек сифатли кино кўриш, сифатли мусиқа тинглаш ва санъат асарларини томоша қилиш ҳам муҳим саналади.

Фотосессия учун аёлларга учта асосий маслаҳат берсангиз.

Биринчиси – ўзингизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча севинг. Иккинчиси – фотосессия ўтказишга қарор қилган фотосуратчига ишонинг – сиз билан унинг ўртасида албатта мулоқот бўлиши керак. Суратга олиш жараёнидаги “дўстлашув” ҳам жуда катта ёрдам беради. Учинчиси эса, қанчалик сийқаси чиққан бўлмасин, суратга олиш вақтида кайфият аъло даражада бўлиши керак.

Makeup блог учун Светлана Астахова
https://www.instagram.com/sveta_astakhova/
https://www.facebook.com/svetlana.astakhova/

 

 

 

Таисия Чурсина – Тошкентда яшайдиган ва ишлайдиган машҳур дизайнер бўлиб, у ўзбек этникасига нисбатан ўз қарашларига эга ва одатий буюмларга ўзининг дадил ёндошуви билан оммани доимий тарзда ҳайратга солиб келмоқда. Ўз дизайнерлик карьерасига эга бўлган бу қиз стайлинг бўйича таълим олиб, энди ўзининг лукбуклари ва мода намойишлари учун моделлар яратиш устида мустақил ишламоқда.

Маълумотингиз бўйича сиз дизайнерсиз, ўзингизнинг фотосессияларингиз ва дефиленгиз учун стилист бўлишга сизни нима ундаган?

Аслида образни яхлит кўра оладиганларгина дизайнер бўла олади. Мен стайлинг бўйича маълум касбий кўникмаларга эга бўлганлигим сабабли, қандай натижа олишни истаётганлигимни бошқа бировга тушунтиргандан кўра, буни ўзим қилганим осонроқ.

Ўқиш вақтида сизнинг ривожланишингизга нима ундади?

2012 йилда мен К. Бекзод номидаги Миллий Санъат ва Дизайн институтини бакалавриат йўналиши бўйича, 2014 йилда эса худди ўша институтни магистратура йўналиши бўйича тугатдим. Лекин ҳар куни ўзимнинг касбий маҳоратимни ошириш устида ишлашни ҳеч қачон тўхтатмаганман.

Гўзаллик индустриясининг мода тенденциялари устида ишлаганмисиз? Бу сизнинг моделларингизнинг образларида қандай намоён бўлмоқда?

Ҳа, мен тенденцияларни кузатиб бораман, бироқ бу деярли менинг моделларимда намоён бўлмайди, чунки мен яратаётган образлар бьюти тенденцияларга эмас, балки коллекцияларнинг умумий моҳиятига боғлиқ.

Сиз ўзингиз учун қандай макияжни танлайсиз?

Кундалик турмуш учун мен енгил макияжни маъқул кўраман – бу тон, киприклар, ёғупа ва лаб учун ялтироқ. Баъзан ўз образимга ёрқинлик бахш этгим келади, ноодатий лаб бўёғидан фойдаланиб лабларимга алоҳида эътибор қаратаман.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Косметика қутичамда доимо упа ва лаб учун ялтироқни топиш мумкин.

Сизнинг назарингизда ҳақиқий аёллик гўзаллиги нимадан иборат?

Менинг назаримда, ҳақиқий аёллик гўзаллиги аёлнинг индивидуаллигидан ва табиийлигидан иборат, (ТАБИИЙЛИК деганда мен ўзига қарамасликни назарда тутаётганим йўқ).

Стилингизнинг маъбудалари кимлар?

Менимча, доимо образларини кузатиб юрадиган инсон номини айта олмайман. Менинг учун маъбуда стили ҳисобланган бирор кимсанинг номини алоҳида айта олмайман, мен йиғма образларни афзал кўраман.

Сизнинг фикрингизча ушбу мода мавсумидаги асосий тенденциялар нималардан иборат?

Кийимлардаги минимализм ҳар мавсумда такрорланиб келмоқда. Серҳашам дабдаба ва ортиқча кийимлардан воз кечиб, ихчам, классик линиялардаги ва тўйинган ранглар гаммасини таклиф қилган бўлар эдим. Ушбу стил чегараланишларга эга эмас, бироқ минималистик ижродаги кузги ва қишки кийимлар ёрқин декор ва пардозларнинг йўқлиги билан, сифатли фактуравий матолар, силуэтларнинг ўзига хос соддалиги билан ажралиб туради.

Ижодий йўлингиз қандай бошланган?

Style.uz 2009 мода ҳафталигидаги биринчи Undeground намойишида иштирокимдан бошланган.

Аёл кишига ҳақиқий ўзига хос услубга эга бўлиши учун нима керак?

Аёлга яхши услуб туйғуси керак. Бундай нарса бўлмаса – ёнида профессионал стилист бўлиши керак.

Бизни ўқувчи аёлларимизга қандай тилакларингиз бор?

Доимо ўзларига ва ўз нуқтаи назарларига содиқ қолишларини тилаб қоламан.

https://www.instagram.com/taisiya_chursina/
https://www.facebook.com/TasChursina/?fref=ts

Шади Тўйчиева – Shadisha тахаллуси билан машҳур бўлган – оммабоп қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи ва ҳақиқий it-girl, ўзининг севимли косметикаси, макияжининг аҳамияти ва стилининг санамлари ҳақида сўзлаб берди.

Сиз мустақил равишда макияж қила оласизми ва ўзингизни чиқишларга тайёрлай оласизми?

Ҳа, буни мустақил тарзда бемалол қила оламан ва чиқишларда кўпинча ўзим бўянаман. Чунки, макияжни профессионаллар қилганларида, улар ҳатто максимал табиий бўлса ҳам, мен барибир умуман бошқача бўлиб чиқаман. Ўзимга ўзим макияж қилганимда эса, ҳатто у ўта мега ва ёрқин чиқсада, мен ўзлигимча қоламан. Мен учун зарурий бўлган косметик воситаларга тус берувчи крем, ёғупа ва лаб учун қалам киради, ҳар кунги ҳаётимда менинг образим катта миқдордаги косметикага муҳтож эмас.

Ўзингизнинг севимли макияж стилингиз борми?

Албатта. Улар менда иккита: биринчиси – ҳар кунги, табиий, нюд тонларда, иккинчиси эса – оқшомги, қошларим ва киприкларим қалин, шунингдек ёрқин лаб. Асосий эътиборни ҳоҳлаган нарсамга қаратаман, кўпроқ булар қошлар, ёноқлар ва лаб бўлади.

Косметик қутичангизда нималарни доимо олиб юрасиз?

Менинг косметик қутичамда доимо малина таъмли Nivea лаб ёғи, L'Оreal томонидан чиқариладиган Volume Millions Lashe сериясидан киприклар учун туш, Bourjois ёғупаси, нюд рангидаги жилосиз лаб қалами (ҳар хил русумлардаги) ва Maybelline Dream Satin Fluid ёки BB Cream от Garnier тус берувчи креми жой эгаллаган.

Сиз косметикани қандай қилиб харид қиласиз?

Аввал мен косметикага асосан буюртма берар эдим ёки саёҳатларга чоғида сотиб олар эдим. Ҳозир эса баъзи маҳсулотларни Тошкентда топаман, MAC, Make Up Forever ва бошқа профессионал русумдаги маҳсулотларга эса буюртма бериб оламан. Косметикани ўзимниниг теримнинг хусусиятларини, визажистларнинг баъзи маслаҳатларини ҳисобга олган ҳолда танлайман, баъзан эса рекламага ҳам эътибор бераманган ҳолда оламан.

Сизнинг назарингизда аёлнинг гўзаллиги нимадан иборат?

Аёлнинг ҳақиқий гўзаллиги биринчи навбатда аёлнинг хулқи-атворида, унинг муолмалаларида, имо-ишораларида, ҳатти-ҳаракатларида, қандай ва қаерда сўзлашишида, шунингдек саранжом-саришталигида, ўзига қарашида ва озодалигида намоён бўлади. Аёл оддий, кўзга ташланмай турадиган ҳолда кийинган бўлиши мумкин, бироқ албатта ўзига қараган бўлса ва озода юрса – бу унга кўнгилли муносабатда бўлиш ва завқли боқишларга кафолат бўлади.

Агар макияж қилиш учун бир дақиқагина вақтингиз бўлса, нима қиласиз?

Тон ва ёғупа суртаман.

Саҳна ва ҳаёт учун учун қандай образлар ярата оласиз? Нималарга таянасиз?

Албатта мен трендларни кузатиб бораман. Glamour, Vogue, Elle саҳифаларини ўқийман. Етакчи жаҳон брендлари косметик воситаларининг янги коллекцияларини кузатиб бораман, бироқ ҳеч қачон модага кўр-кўрона риоя қилмайман. Доимо юз типига, кийимга, соч турмагига, кайфиятга, об-ҳавога ва боришим лозим бўлган тадбирларга қараб иш тутаман.

Сизнинг стилингиз нимага асосланади?

Менинг стилим фақат менга ёқадиган нарсага асосланади! Мен, агар инсон кўчага нима кийиб чиққан, унга нима қулай бўлган бўлса ва бу унинг ўзига ёқса – унда буларнинг ҳаммаси атрофдагиларнинг барчасига ҳам ёқади! Масалан, мен baby doll кўйлаги билан кроссовкалар ва кедалар кийиш трендга кирмасдан ва модага кирмасдан туриб, уларни кийишни бошлаганман, ва худди шу нарсаларни баланд пошнали туфли ва пайпоқ билан ҳам кийдим. Мен ўзимга қандай ёқса, шундай кийинаман, ҳатто бу сўнгги мода тенденцияларига мос келмаса ҳам. Стилимнинг асосий қоидаси – биринчи ўринда максимал тарзда қулай бўлиши керак! Бирозгина эпатаж ҳам керак.

Стилингизнинг санами борми?

Менинг стилимнинг бир маънодаги санами – бу Виктория Бэкхем! Шунингдек менга Джей Ло, Бейонсе ва Глюкозанинг стили ҳам жуда ёқади. Мен яна турли блоггерларнинг саҳифаларини тез-тез варақлаб ўқиб тураман, уларнинг ичида бизнинг Dodosaid ҳам бор.

Мода дунёсидаги ва гўзаллик индустриясидаги фаворитларингиз кимлар?

Мен Chanel, Marc Jacobs, Kenzo, Delpozo, Zara каби мода уйлари ижодларини жуда севаман. Косметик русумлардан Bobbi Brown ва L'Оreal жуда ёқади.

Сиз стилистга исталган образингизни яратишини буюрасизми ёки ўзингизни профессионалларнинг қўлига топширасизми?

Мен стилистларимни кам алмаштираман, анчадан буён Miss Di make-up studio билан ҳамкорлик қилиб келмоқдаман. Агар мени Дининг ўзи бўянтирмаса, унда сўзсиз ишонаман, у менинг юзимни ва кайфиятимни аниқ ва нозик ҳис қилади. Агар мен бошқа визажистга тушиб қолсам, унда нимани истаётганлигимни аниқ айтаман, фотос уратларни кўрсатаман, “ўзбилармонлик” билан қилинган ишни эса ёқтирмайман.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирсиз?

Ҳамма қизларга ва аёлларга доимо ўзликларини сақлаб қолишларини тилайман! Улкан лаблар, нотабиий киприклар ва қошлар кетидан қувмасдан, фақат ҳар бир қиз ўзига берилган табиий гўзалликдан моҳирона фойдаланишларини истар эдим. Асосийси – доимо тоза, озода ва ўзига қараб юришларига тилакдошман.

Makeup блог учун Shadisha
https://www.instagram.com/shadisha_/
http://shadisha.com/

У жамоатчиликка дизайнер ва лол қолдириш эксперти сифатида машхур, унинг дефилесида моделлар пуантларда чиқишган, унинг услубига мамлакатимизнинг ва чет элнинг машхур медиа шахслари амал қилишади, у ўзига ишонган аёллар сумкасида нима олиб юришларини ва услуб қиёфаси қандай кўринишда бўлиши кераклигини билади, унинг исми Лидия Андре. У – шахсий стилист, шопер, визажист ва дизайнер.

Макияж ва грим бўйича стилист, дизайнер ва рассомлик карьерангиз қандай бошланган?

Ҳаммаси мен бадиий мактабга ўқишга кирган чоғимдан бошланган. Макияжлар, образларнинг турли вариацияларини чизар эдим. Сўнгра Бадиий институтнинг кийимлар дизайни бўлинмасига ўқишга кирганман. Москвада визажистликка ўқиб келганман ва шу соҳада ишлай бошлаганман. Мен рассом бўлганим учун, бунга киришиш қийин бўлмаган.

Қайси юулдузлар билан ишлашга муяссар бўлгансиз?

Бугунги кунда мен ватанимиздаги ва чет эл давлатларидаги кўплаб юлдузлар билан – ўзбек эстрадаси ичида Юлдуз Усмановадан тортиб то Уммон гуруҳигача ишлашга муяссар бўлдим. Чет элларнинг машҳур юлдузларидан эса мен Максим, Нюша, Леонид Агутин, Елена Есениналар, ҳамда «Отпетые мошенники», А-Студио гуруҳлари билан ишладим. Менга Арманд Асанд билан стилист сифатида намоён қилиб ишлаган давримни унута олмайман. Шунингдек форсий тилда қўшиқлар куйлайдиган қўшиқчи Ариана Саид билан ишлаш ҳам мароқли бўлган.

Сизнинг ишингиздаги энг мураккаб ва қизиқ нарса нима?

Ишонмайсиз, агар мураккаб бўлмаса, ишлаш ҳам зерикарли бўлади. Мен макияжда ҳам, кийим борасида ҳам ноодатий нарсалар яратишни яхши кўраман. Оддийликни ёқтирмайман.

Ўзингизнинг ташқи қиёфангизни қандай сақлайсиз? Сизнинг саломатлигингиз ва стилингизнинг сири нимада?

Ўзимнинг сеҳрли косметологимга мурожаат қиламан. Шахсий мураббий билан доимий спорт машғулотларига ва йогага қатнайман – йога нафақат равшанлик бағишлайди, балки ёшартиради ҳам. Балки мен ўзимни шундай қилиб ишонтирарман холос.

Аёлларга кундалик ҳаётларида ўз гўзалликларини сақлаш учун нималарни маслаҳат берган бўлардингиз?

Аёллар доимо гўзал бўлиб кўринишларини ҳоҳлар эдим. Пошналар – бу муваффақият ва жозибадорлик гарови. Шунингдек, қизил рангли лаб бўёғи, ва албатта маникюр. Агар табассум ва хушчақчақликни ҳам “ишга солса”, гўзаллик ўз борлиғи билан таъминланган бўлади.

Ўзбекча фэшн ва бьюти индустрия қанчалик ўзгарди?

Аслида, бу ўта риторик саволдир. Бугун биз маълум йўналишларда олдинга сурилганимиз, баъзиларида эса – йўқ. Дадиллик ва креатив кўпроқ бўлишини истар эдим.

Сиз соғлом турмуш тарзи кечирасизми? Ўз қоматингизни тренажёр залида шуғулланиб сақлайсизми?

Ҳаракат қиламан, бироқ баъзан бундай машғулотлар “узилиб қолади” ва мен йўқ бўлиб кетаман. Бундай ҳолларда мураббийимнинг ўзи менга қўнғироқ қилади ва «семириб кетишим» ҳақида эслатиб қўяди 

Биринчи бўлиб нима билан шуғуллангансиз – кийим яратиш биланми ёки стилистлик қилганмисиз?

Бунинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида содир бўлган, ахир look яратаётганда, дарҳол makeup ҳам кўриниб қолади. Ўйлайманки, кийимни ҳам, сочларни ҳам, макияжни ҳам бир одам қилиши керак, шунда образ яхлит бўлиб чиқади. Шунинг учун уларнинг ҳаммасини биргаликда олиб борганман.

Сизга стилистнинг ишида кўпроқ нима ёқади?

Мендан кейин одамларнинг ўзгаргани. Ойнага қараб, улар «вой!» дейдилар. Бу энг катта мақтов.

16-17-йилларнинг куз-қиш мавсумидаги асосий Бьюти-трендлар қандай?

Ўйлайманки, бу нюд стилидаги макияж, бироқ мен уни ёқтирмайман.

Сизнинг назарингизда нима ҳеч қачон модадан чиқмайди?

Классика доимо долзарб бўлади, шунинг учун қизил рангли лаб бўёғини ҳеч қачон ҳисобдан чиқариб ташламаслик керак.

Сайтимизнинг ўқувчиларига қандай тилакларингиз бор?

Бу ёвузлик қанчалик янграмасин, бироқ мен орзу қилишдан тўхташни ва баҳоналар қидиришни тўхтатиб, ўз устида ишлашларини бошлашларини тилайман.

Ўзига қарайдиган аёл ёнида нималарни олиб юриши керак эканликлари ҳақида қандай фикрдасиз?

Менимча упа. Менинг шахсий сумкачам косметика билан тўлдирилмаган бўлса ҳам. Ўзига ишонган аёллар фақат парфюм олиб юришлари керак, деб ўйлайман.

Сиз учун стилингизнинг санами ким?

Менинг назаримда энг ёрқин намоёнда , бу - Гвен Стефани.

Makeup блог учун Лидия Андре
https://www.facebook.com/lidia.andre1/
https://www.instagram.com/lidiyaandre/

Ёш ва иззатталаб Азиза Кариева – фотсуратчи, дизайнер ва умидли заргар. Азиза ўзининг ёшлигига қарамай, бир неча шов-шувли лойиҳаларни тақдим этган. Буларнинг ичида энг шовқин-суронли ҳақиқий юлдузли гулзорни ўзида тўплаган «Афюн» – «Авалон» лойиҳаси бўлди. Азиза ўз шахсий кўргазмалари тақдимотларини ўтказиб, Elf бренди остидаги ўз кийимлари ва аксессуарларини яратиш билан шуғулланишни бошлади. Буларнинг ҳаммасидан ташқари, Азиза – ўз ҳаётини ижодиётсиз тасаввур қила олмайдиган, икки боланинг онаси ҳамдир.

Ўз фаолият турингизга қандай қилиб келиб қолгансиз?

Фотосуратчилик билан шуғулланишни бадиий коллежда ўқиётган вақтимдаёқ бошлаганман.

Тақинчоқлар ва кийимлар дизайни билан шуғулланишингизга нима туртки бўлган?

Дизайн, фотосуратчилик ва тавсирий санъатни ягона бир нарса деб ҳисоблайман. Фақат уларнинг техни калари турлича. Агар сенда ғоя бўлса, унда уни турлича тортиқ қилиш мумкин, асосийси – бу билан нима демоқчи эканлигингда. Шахсан мен ҳар бир инсоннинг сирлилигини, эстетикаси ва сеҳрини кўрсатишни истайман.

Ватаними шоу-бизнесининг қайси юлдузлари объективингизга тушишга муяссар бўлганлар?

Мен Севара Назархон, Лола, Асал Шодиева,Шахзода Матчанова, Нилуфар Усманова, Шахзода, Шади билан бирга ишлаганман. Бундан ташқари Дилдора Қосимова ва Moel Bosh каби брендлар лукбуклари учун фотосессиялар ҳам қилганман.

Сизга кимлар билан ишлаш кўпроқ ёқди ва нима учун?

Менинг энг севимли қаҳрамоним – Шахзода Матчанова. У ўта маданиятли, тарбияли ва камсуқум. Севара – чинакам космик инсон. Менинг назаримда, у қалб сўфиси.

Аёлнинг асосий қуроли нимадан иборат деб ҳисоблайсиз?

Аёлнинг қуроли унинг ақли, оқилиги ва гўзаллигининг бирлашувида. Чунки шунчаки ақлли аёл – бу қўрқинчли, шунчаки гўзал аёл – тез жонга тегади. Бироқ гўзаллик ақл ва оқиллик билан бирлагганда – бу қандайдир ақл бовар қилмайдиган нарсадек туюлади.

Косметика воситаларидан доимо қўл остингизда нималар бўлади?

Парваришлаш учун севимли кремларим - Clinique, Bioderma, Yves Rocher. Bourjouis тенларини хуш кўраман – улар анча пишиқ. Декоратив косметикадан Sephoraни ёқтираман.

Яхши суратнинг муваффақвияти нимада?

Худди яхши картинадек яхши расми чиқариш учун, аввалом бор яхшигина тўлиб тошиб олиш керак. Ва албатта билимдонлик. Кўп йиллар давомида ўқиш, композицияни, санъатлар тарихини, психологияни ўрганиш жуда муҳим. Ва фақат билим ва тўлган қалб бирлигидагина қандайдир “дурдона” нарса яратиш мумкин.

Тасвирлар учун ғоялар ва образларни қандай яратасиз?

Менинг ғояларим ўзидан ўзи келаверади. Баъзан дастлаб фактура ёки ранг ёқиб қолади. Баъзида мусиқадан туртки оламан ва унинг образини расмларимга ўтказишга ҳаракат қиламан. Ва умуман ҳар доим, ҳар куни миямда хомқолиплар қилиб оламан. Томоша қилиш ва кўриб чиқиш исталган расм менинг учун мукаммал сурат ҳисобланади. Агар буни даврий равишда қилиб турилса ҳам, сурат жонга тегмайди.

Сиз трендларни кузатасизми ва улар суратларингизда қандай акс эттирилади?

Трендларни кузатиб бораман, менда интерьер ва мода журналларининг улкан коллекция мавжуд, санъат борасида китобларим ҳам жуда кўп - бу менинг асосий инвестициям. Мода ва трендлар ҳақида кўп биламан, ва ўз стилимнигина тутиб қолмасдан, балки уларга риоя қилишга ҳаракат қиламан. Классикани, қора ва оқни севаман. Фотосуратчиликда эса Vogue туфайли баъзи бир трендларни кузатиб бораман. Икки йилдан буён, ўзининг гўзаллиги ва табиийлиги билан, ғоваклари, бурушиқлари ва бутун гўзаллиги кўрсатилиб ишлов берилган чарм трендда бўлиб келмоқда.

Сизнинг назарингизда ҳақиқий стил санами ким саналади?

Мен учун стил санами Натали Портман, Моника Белуччи ва Одри Хепберн.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?

Ўзимга ва бошқаларга ўзига кўпроқ ишонишни тилайман. Ўзларини ҳар томонлама ўрганишларини тилайман, чунки шу йилги ёзда ўзини ўрганиш – энг муқаддас нарса эканлигини тушундим.

MakeUp блог учун Азиза Кариева
https://www.facebook.com/aziza.karieva
https://www.instagram.com/azizakarieva/

Катерина Санкт-Петербургда туғилиб ўсган. Бу қиз оналар ва бошқалар учун қизиқарли интер-фаол машғулотларни ташкил қилишни билганлиги туфайли питер ҳамжамиятидаги кўзга ташланган,оммабоп персонаж саналади.  Мана, масалан, Катерина Тайландда аёлларга ортиқча вазндан қутулишга ёрдам берадиган “Қутурган тешиккулча” шоу оромгоҳига раҳбарлик қилади, оналар учун оромгоҳлар ташкил этади, қизининг тарбияси билан шуғулланади ва Instagramда ўзининг фойдали маслаҳатлари билан бўлишиб, саёҳатлар қилади. Бир ҳафта аввал эса Катерина мамлакатимизда биринчи марта ўтказилган блог-тур доирасида Ўзбекистонда бўлди, ва Самарқанд, Бухоро, Навоий шаҳарларига, Қизилқум чўлига ва Айдаркул кўлида бўлди, шунингдек Тошкенти Instagramидаги ўзбек блоггерлари билан учрашди. Бизнинг блогимизга берган ўз интервьюсида Катерина оналик, гўзаллик ва ўзбек аёллари ҳақидаги асосий саволларга жавоб берди.

- Сиз ёш оналар ичидаги анча ёш блоггерсиз. Нима деб ўйлайсиз, сизнинг хусусиятингиз  нимадан иборат?

Тақдир тақозоси билан, мен қизимни туққанимдан кейин бир ўзим бегона мамлакатда, Тайландда қолиб кетдим.  Мустақил равишда оёққа туришдан ва кичкинамни оёққа турғазишда бошқа иложим қолмади. Менинг шахсий бизнесим шундан бошланган.  Ҳамма ҳам ёлғиз онанинг ҳаётини “ички томони”ни кўрсатавермайди, мен эса барча бесаранжомликлар ҳақида гапиришга ҳаракат қиламан.

- Фарзандингизни  туғиб бўлганингиздан сўнг ўз қоматингизни қандай қилиб қайта тиклаб олгансиз?

Ҳомладорлик вақтимда ўттиз килограммга семирдим. Бу мендек табиатан  хушбичим ва кичкина қиз  учун  мисли кўрилмаган вазн. Ҳомладорлигимдаги менинг биринчи қарорим - бола билан сайр қилаётганда “навбатчи” машқларни бажаришдан иборат бўлди – аравачани ғилдиратиб ҳамла билан ташланишлар, тўхтаганда эса – ўтириб туриш, шунингдек бола ухлаётган пайтда тез қадамлар билан юриш мумкин. Бу зўр иш беради! Ва мен Тайландда яшаганим учун, албатта йога билан шуғулландим – бу тана учун ҳақиқий роҳат.

- Спортнинг яна бошқа бирор тури билан ҳам шуғуланиб турасизми?

Ҳа, мен вэйкда учаман.  Бу қўл билан катерга маҳкамланган чиғирни ушлаб бажариладиган, сувли сноубордга ўхшаган  спорт  тури..

Бу  вестибуляр аппарат учун, мувозанатни ва барча мушаклар гуруҳлари учун жуда фойдали бўлган спорт тури ва мен у билан фақат Таиландда ўуғулланаман.

- Ўзингизнинг ташқи кўринишингизни қандай қилиб кузатиб борасиз? Ўзингизнинг қандайдир гўзаллик сирларингиз борми?

Мен кунига бир марта ҳаммомга боришна ҳаракат қиламан – бу терини аъло даражада тозалайди ва таранглаштиради. Шунингдек намлантришиз ҳам юриб бўлмайди – доимий равишда ўзимга тўйинтирувчи маскалар қилиб тураман. Яна, ҳар куни тонгни лимон қўшилган бир стакан сув билан бошлайман.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Упа, ёғупа ва қошлар учун тенларни.

- Сизнинг  назарингизда аёллик гўзаллиги нимадан иборат?

Аёлларнинг хотиржамлиги ва ўзига ишончидан. Нима кийиб олганингиз эмас, балки сиз буни қандай қилиб кийиб юрганингиз муҳим саналади. Аёл муҳаббатсиз чиройли бўла олмайди. Афсуски, бизнинг замонамизда аёлларнинг мажбуриятлари шунчалик кўпки, улар ўзларини, ҳаётни, атроф борлиқни  севишга улгурмай қолмоқдалар. Буни ўрганиш ва бутун умр давомида сақлаб ўтиш лозим.

- Қизингизга қандай тарзда ўрнак кўрсата оласиз?

Ҳозир мен Соникани тоза кийим кийиб юришга ўргатмоқдаман.  Ҳамда мен унга ойнанниг олдида туришни ўргатяпман – ўз вақтида менга буни ҳеч ким ўргатмаган, бироқ ўз қизимни бундай аёллик хусусиятидан маҳрум қилишни истамайман. Шунингдек мен унга уйдан чиқишдан аввал гигиена лаб бўёғи билан лабини бўяшни ва мустақил равишда тирноқ олишни ўргатдим (у 4 ёшда). Шу билан бирга мен унга меҳрибон бўлишни ўргатяпман.

- Стилингизнинг санами борми?

Менда ҳеч қандай стилимнинг санамлари йўқ. Лекин мен ҳаммага ва атрофдагиларнинг барчасига табассум билан боқиб, дунёни кўтариб турадиган аёлларга тан бераман. Бу мен учун жуда ажойиб. Шунингдек маълум стилда, шу билан бирга бежирим ва  қулай кийинишни биладиган аёлларни жуда қадрлайман.

- Ўзбекистон аёлларини кўриб қандай таасуротларга эга бўлдингиз?

Сизлар жуда ҳам гўзалсизлар. Улар ўзларига жуда яхши қарайдилар, шу билан бирга ўзига хос стилда юрадилар (балки бу сизнинг менталлигингизнинг акс садосидир, лекин бу чиройли). Шунингдек мени сизларнинг қизларингиз ва аёлларингизнинг образларидаги, нигоҳларидаги қандайдир беозорлик, мўминлик ҳам лол қолдирди –  бу инсонни ўзига мафтун этади. Сизларнинг аёлларингиз – ҳақиқий аёллар, Россияда эса бундайларни сўнги вақтларда учратиб бўлмай қолди.

- Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?

Ўларида аёлликни с ақлаб қолишингизни, ва аёл – бу тўхтатиб, эгар-жабдуқ осиб юрса бўладиган  от эмас, балки меҳрибон, нурафшон, нозик ва севувчи инсон эканлигини унутмасликларини тилайман.

Катя Варфоломеева MakeUp Blog
https://www.instagram.com/minipugovka/
https://www.facebook.com/profile.php?id=100003513424790

 

Эрнест Куртвелиев – Тошкентлик машҳур фотограф, ўнлаб жаҳон юлдузлари билан ишлаган, бир қатор босма нашрлар, китоблар ва қўлланмаларга фотоиллюстрациялар муаллифи, ўз маҳорати ва билимлари билан кўп сонли мастер-классларда бўлишган. Эрнест портрет и пейзаж съемкасининг тан олинган устаси бизнинг блогимизга берган интервьюсида ўз сирларини очди.

Сиз кўп йиллар давомида одамлар билан ишлайсиз. Уларга кўп ҳолларда "тўғри позага туринг" дейишга тўғри келади, тўғрими? Шундай ҳолатларда қандай тушунтирасиз?

Албатта, фотограф ишида бундай ҳолатлар билан доим рўпара келасиз. Агар репортажли съемка бўлмаса, одамларни "керакли" позага турғазишга деярли ҳар доим тўғри келади. "Керакли" поза деганда мен инсоннинг нурга нисбатан тўғри жойлашишини назарда тутаяпман, масалан ойна ёки светильник ёрдамида. Инсон ўзининг позаси ҳам катта аҳамиятга эга, ҳар бир инсоннинг ўзигагина хос тўғри ракурси борлигини ҳаммамиз биламиз. Фотографнинг вазифаси, ўз навбатида, айнан ўша ракурсни топишдир. Масалан, кўп учрайдиган муаммолардан бири (ҳатто фараз ҳам қила олмайсиз!) фотосуратдаги иккинчи ияк тасвиридир. Инсон нотуғри позага туриши билан иякнинг иккинчиси пайдо бўлиб, кадрни бузади. Суратга тушаётган инсоннинг туришини айнан ўша "керакли" позани топиш учун ҳар хил томонга ўзгартиришга тўғри келади. Мен суратга олиш жараёнини ёруғлик ва нур нуқтаи назаридан мос келувчи жойни танлашдан бошлайман, кейин суратга тушаётган инсон кайфиятини озгина бўлса ҳам иш жараёнига мослашга, уни чалғитишга ҳаракат қиламан, менга кўникишига вақт бераман. Лекин энг муҳими - инсонни позага туришдан чалғитиш. Бадиий портрет съемкаси паспортга тушиш деган гап эмас. Демак, жараённинг "постановкаси" устида ишлашга тўғри келади. Иш бошида бир нечта кадрни олиб, натижа ёмон эмаслигига амин бўлши учун уларни суратга тушаётган инсонга кўрсатиш керак. Кейин суҳбат ва инсонни камерадан чалғитиш жараёнида бир нечта табиий ва спонтан кадрларни тушуриш мумкин. Бундай кадрлар жуда ажойиб чиқади. 

Сиз учун инсонни суратга тушуришда энг қийини нимада?

Менга, фотограф сифатида, идеал кадрни моделлаштириш эмас, балки унда инсон характери ва шахсиятини кўрсатиб бериш муҳим. Суратга қараганда ўша инсон шахсиятининг кучи ва ўзига хослиги сезилиб туриши керак. Ҳар фандай фотограф учун энг қийини - суратга тушаётган инсон фотографга ўзининг табиий ҳис-туйғуларини очиб бериши ва ишониши мумкин бўлган муҳитни яратишдир.

Сизнингча мўъжиза яратишга қодир косметик воситалар борми?

Суртага олиш жараёнида модель образини тўғри кўрсатиб бера оладиган, суратга тушаётган инсоннинг бир вақтнинг ўзида ҳам табиий, ҳам максимал даражада жозибали қилиб кўрсатиб бера оладиган стилист ва визажистга жуда кўп нарса боғлиқ. Масалан, машҳур косметик воситалар брендларидан бири MAC профессионал фотограф томонидан яратилган, чунки ўша фотографга моделлар билан бевосита ишлаш жараёнида муносиб косметик воситалар етишмаган. Ушбу косметика воситалари яратилаётгандан аввал уларнинг фото ва видео съемка жараёнида қандай кўриниши инобатга олинган.  

Идеал портретни яратишнинг қийинчилиги нимадан иборат?

Бу жараён, табиийки уч омилдан иборат. Булар техник, ижодий ва шахсиятга оид омиллардир. Биринчиси, айтиб ўтганимдек, моделни ўзингизга ўргатиш, унинг табиий ҳис-туйғулрини сизга ишонишига эришиш. Албатта, фотографиянинг техник билимларига ҳам эга бўлиш муҳим. Агар фотограф етарли даражадаги фототехникага эга бўлмаса, унда айнан "ўша" кадрни яратиш имкони бўлмайди. Техника кўзларингизнинг давоми бўлиши керак. Ва табиийки фотографиянинг устунларидан бири - тўғри танланган ёруғлик ва нур. Биз кўраётган барча нарса ёруғлик ва нурга асосланган. Ёритиш - фотографнинг асосий иш қуролидир.

Юлдузларнинг қайси бири билан ишлагансиз? Улар билан ишлаш жараёнида қизиқарли ва ажойиб ҳолатлар бўлганми?

Касбим шу йўналишда бўлганлиги сабабли ва журналдаги кўп йиллик фаолиятим жараёнида ватанимиз ва жаҳон юлдузлари билан ишлаганман.  Шу дамда бирга ишлаш бахтига сазовор бўлган инсонларни бирма-бир санаб ўтиш қийин. Эсимга тушган энг илиқ хотираларимдан бири қўшиқчи Ингрид билан ишлаш жараёнидир. У шунчалик киришимли ва у билан ишлаш шунчалик осон бўлганки, иш жараёнида ҳеч қандай тўсиққа учрамаганман. Ингриднинг ўша сафарида у билан бирга келган гуруҳнинг ўндан ортиқ аъзолари кўплаб продюсер, ёрдамчи ва таржимонлардан иборат эди. Табиийки, уларнинг ҳаммаси съемка жараёнида иштирок этишни хоҳлашди. Аммо, ишонасизми, шундай нозик қиз бу ҳолатни тўхтатиб, барчанинг студиядан чиқиб кетишини ва бизнинг ишлашимизга халақит бермасликни талаб қилган. Шунда ҳамма, ҳатто таржимон ҳам, студиядан чиқиб кетган. Камерага ишлаш катта актерлик маҳоратидир, бу маҳорат эса бегона кўзлардан узоқда ёрқин намоён бўлади. Биз ҳар хил тилларда гапирган, бир-биримизни умуман тушунмаган ва фақат имо-ишора орқали мулоқотда бўлган бўлишимизга қарамасдан съемка "хамирдан қил суғургандек" ўтган.

Энг қийин съемкангиз қайси съемка бўлган?

Менимча, бу PodiumItalia мультибрендли бутиги учун ўтказилган съемкалар сериясидир. Съемка жараёнида уйқуга фақат уч-тўрт соат вақт қоларди. Бу катта командамизнинг иссиқ ва совуқ ҳавода, эрталаб ва кечқурун бирдам бўлиб ишлаганидир. Бундай иш шароитида моделларни ўйлайсиз. Ахир уларни асраб-авайлашингиз, уларга иш жараёнида "очилиш" ларига ёрдам беришингиз керак. 

Сизга маҳаллий стилистлардан ким билан ишлаш осонроқ?

Ҳар бир стилистнинг ўз йўналиши, уни ажратиб турувчи услуби бор. Айнан кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Менга стилист Сония, Дима Сакуринлар билан ишлаш ёқди. Бу иш ўзида шодлик ва ижодни жамлаган.

Сизнингча аёллар гўзаллиги нимада?

Аёлларнинг гўзаллиги, оддий қилиб айтганда, уларнинг аёллилигида. Шунингдек, менинг фикримча, аёларда ҳар доим қандайдир бир сир яширинган бўлиши керак. Айнан шу сир эркаклар фикрини ўғирлайди. Унинг ичидаги сир ва пинҳонлик, назокат ва яширинлик. Спорт билан шуғулланувчи қизлар ва аёлларни уларнинг қадди-қоматидан билса бўлади. Фикримни давом эттириб, шуни айтмоқчиманки, аёл киши пардозга берилиб кетмаслиги керак. Менинг фикримча, пардоз қанчалик табиий бўлса, шунчалик "тўғри" бўлади. Ўзингизни "қайта чизманг", табиий чиройингизни асранг. 

Мухлиса ўқувчиларимизга тилакларингиз.

Мухлиса ўқувчиларингизга ҳар доим ёрқин ва ҳаракатда бўлишларини тилайман. Купчилик сизнинг ташқи кўринишингизни кузатади, улар сизларнинг мафтункор, жозибали ва тароватли кўришни хоҳлайди. Бу омиллар ҳар доим сизнинг ҳам шахсий, ҳам касбий ҳаётингизга таъсир ўтказади.

Стилист Настя Миляева New York Fashion weeks, Paris Fashion Week, Mercedes-Benz Fashion Week Russia, Bosco Fashion Week, In style the Show, VOGUE Fashion’s Night Out ларнинг доимий иштирокчиси. Vogue, Harpers Bazaar, Elle, Cosmopolitan Russia Magazin, Glamour, O’K Magazine ва бошқа журналлар билан ҳамкорлик қилади.

Анастасия биз билан суҳбатлашишга ва ўзининг соч парвариши ҳақидаги сирлари билан ўртоқлашишга розилик берди.

- Настя, Сиз ҳеч Ўзбекистонда бўлганмисиз? Пойтахт Тошкент шаҳри, ёки меъморчилик ёдгорликлари бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?

 

Афсуски гўзал мамлакатингизда бўлмаганман. Лекин у ерга сафар қилиш ниятим бор.

- Сизга мезбонлик қилишдан хурсанд бўламиз! 

- Сочларни ёз мавсумида парваришлаш қиш мавсумида парваришлашдан фарқ қиладими?

Албатта, сочлар ва бош териси мавсумга қараб турли парваришни талаб этади. Буни юз терисининг парвариши билан қиёслаш мумкин. Ёз фаслида енгилроқ кремлардан фойдаланилади, кўпроқ ювиниш, ва табиийки spf ҳимоя (қуёш нурлари таъсиридан ҳимоялаш) ни кучайтиришга талаб ошади. Сочлар билан ҳам ҳудди шундай. Жазирамада сочларни тез-тез ювишни ва сочларни куйиб кетишдан сақлайшни хоҳлаймиз. Қуёш нафақат сочлардаги пигментларни куйдиради, балки улардаги намни ҳам қуритади. Шунинг учун мен енгилроқ ва намлантирувчи шампунь ва кондиционерларни қўллашни тавсия этаман.

Қишда эса аксинча, терига парвариш етишмайди, қуюқроқ кремлардан фойдаланишни хоҳлаймиз. Сочлар учун ҳам мен купроқ интенсив маҳсулотларни, ниқоб ва ёғлар каби қўшимча парвариш воситаларини қўллашни маслаҳат бераман.
Лекин юқорида айтиб ўтилган воситаларни барча дардга даво бўлади, деб айтиб бўлмайди. Чунки бош териси ва соч тузилишининг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш керак! Албатта сочларга шакл бериш (укладка) ва уларни бўяшни унутманг! Шунинг учун сочларнинг «хулқ-атворига» эътибор берган ҳолда нафақат сизга гўзаллик бахш этувчи, балки сочларингизни муносиб тарзда қувватлантирувчи парвариш воситаларини танланг. 

- Сизнингча бугунги кунда замонавий инсон қайси воситаларсиз сочларини парваришлай олмайди?

 

Жуда ҳам риторик савол. Бу ҳар бир инсоннинг асосий талабларига боғлиқ. Кимдир ташқи кўринишга, яъни махсус эффектга кўпроқ эътибор беради, кимгадир эса сочларни тактил ҳис этиш муҳим. Шундай бўлса ҳам, мен минимал тўплам шампунь, кондиционер ва ювилиб кетилмайдиган парвариш воситасидан иборат, деб ўйлайман. Бу 3 воситасиз сочларни парваришлаб бўлмайди. Улар соч сифатини муносиб даражада сақлашга ёрдам беради. Албатта, соч парваришида аниқ вазифани бажарувчи ниқобни ҳам унутмаслик керак.

- Шампунни қандай қилиб тўғри танлаш мумкин?

Бу сочларингиз/бошингизни нима учун ва қанчалик тез-тез ювишингизга тўғридан-тўғри боғлиқ. Агар бошингизни ювиш, уйқудан уйғониш, ўзингизни тетик ҳис қилиш ва сочларга шакл бериш (укладка) учун ҳар куни бажарадиган одатингиз бўлса, мен кўпроқ намлантирувчи ва унчалик интенсив бўлмаган воситалардан фойдаланишни, ёки уларни махсус (масалан, ҳажм берувчи) шампунлар билан галма-гал ишлатишни тавсия этаман.

Чунки бундай ҳолатларда тери себумнинг бош терисини озиқлантириш ва ҳимоя қилиш учун етарли миқдорини ишлаб чиқаришига улгурмаслигини тушунаман. Агар мижоз бошини бир неча кунда бир марта ювса, мен бош териси учун шампунь танлайман, чунки айнан тери бизни бош ювишга мажбур қилади. Сочлар тери каби тез кирланмайди. Бироқ, баъзи ҳолатларда шампунь идишидаги ёзув (айниқса рус тилидаги таржимаси) инсонларни “соч учун шампунь/шампунь для волос” каби жумла билан чалғитади. Бундай шампунлар “махсус эффект” ни беради ва бош терисини парвариш қилувчи воситалар эмас.

- Нима учун соч кондиционери/бальзамидан фойдаланиш муҳим? Унинг ниқобдан нима фарқи бор? 

Аслида сочларни кундалик парвариш қилаш учун кондиционер ва бальзамлардан фойдаланишни ҳаммага ҳам тавсия этмайман. Чунки, агар ёш қиз ёки йигитнинг сочлари калта, табиий (бўялмаган) ва соғлом бўлса кондиционердан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ўйламайман. Бундай ҳолатларда ювилиб кетмайдиган парвариш воситасининг ўзи етарли. Лекин сочлардаги бирор-бир шикастланишни кўришим билан, албатта бундай воситалар лозим бўлади. Чунки сочлар тери каби ўзини қайта тиклай олмайди. Шунинг учун кондиционер ва бальзамлар йўқотилган элементларнинг ўрнини тўлдира оладиган воситалардир.

Ниқоб ва бальзамлар орасидаги фарқга келганда, улар бир-биридан фарқланувчи натижаларни бериши ва уларни ҳар доим ҳам бир-бирининг ўрнига ишлатиб бўлмаслигини тушунишимиз керак. Чуқур таъсир этувчи ниқоблар сочларни фойдали элементлар билан тўйинтиришга мўлжалланган, улар сочларга сингишига ва соч тўқимини тўлдиришига вақт талаб этилади (айнан шунинг учун ҳам деярли барча ниқоблар 15-20 дақиқа давомида қўлланилади, бундай ҳолатда иссиқ/илиқ ҳаво катализатор вазифасини бажаради). Шунингдек ниқоблар соч пўстлоғини тўлдириш вазифасини бажармайди ва сочларга силлиқлик берса ҳам, кутикула очиқлигича қолади. Тўлдириш вазифасини айнан бальзам ва кондиционерлар бажаради. Уларнинг асосий вазифаси сочга юзада, тез ва тўлдирувчи ишлов бериш. Айнан шунинг учун ниқоб қўлланилгандан сўнг 90% ҳолатларда кондиционер қўллаш лозим.

- Бизнинг мухлиса ўқувчиларимизга тилакларингиз/маслаҳатларингиз?

Мен ҳар доим бир хил маслаҳат бераман – нима қилаётганингиз ва нима учун қилаётганингизни ўйлаб кўринг! Шунда ҳамма ишларингиз яхши бўлади). Агар ўзингизга нисбатан ростгўй бўлсангиз, ҳар доим ўзингизга нима кераклигини биласиз. Мен ҳар доим бир мисолни келтираман: агар сиз бирор тадбир ёки меҳмонга кетаётган бўлсангиз сизнинг энг яхши дўстингиз юзингиз камчиликларини беркитиб, чиройингизни янада очиб берадиган визажистдир. Аммо соғлиғингиз ҳақида ўйласангиз, сиз учун парвариш тартибини ишлаб чиқадиган, терингизни кузатиб борадиган ва вақт ўтиши билан парвариш тартибига ўзгартириш киритиб борадиган косметологга мурожаат этасиз. Сочлар билан ҳам айнан шундай! Стайлинг – бу сизнинг пардозингиз, уни ҳар бир қиз/аёл қўллайди, аммо парвариш – бу сочларингизнинг соғлиғи ва келажакдаги ҳолатидир. Маҳсулотларнинг тўғри комбинацияси эса сизга ҳеч қандай қийинчиликларсиз гўзал бўлишингизга имкон беради! Эсингизда тутинг, ёмон сочлар бўлмайди, сиз ҳали уларни тайёрлай олмайсиз, холос). Уйғунликда бўлинг, ахир бу ҳар бир шахснинг асл гўзаллиги–ку.

Настя Миляева, специально для makeup blog

Мамлакатимизда чиройли ва сифатли товарларга бўлган эҳтиёжларнинг ўсиб бориши билан бир қаторда, гўзаллик маҳсулотларининг навлари ҳам ортиб бормоқда. Биз Flormar, Guess, Pimkie и Jennyfer дўконларининг бренд-менеджери Малика Эрматовадан расмий франчайзинг косметика борасидаги ишлар қандай кетаётганлиги ҳақида билиб олишга қарор қилдик. Малика ўзини парваришлаш учун керакли бўладиган севимли воситалари, мамлакатимиз бьюти-бозорининг хусусиятлари ва ритейл хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистоннинг бьюти-бозори бошқаларникидан нимаси билан фарқ қилади деб ўйлайсиз?

Ўзбекистоннинг бьюти-бозори ўзининг янгилиги, янгиликлар ва тажрибаларга очиқлиги билан ажралиб туради. Шарқ аёллари азалдан косметикага, юзларини парваришлашга ва турли гаммадаги рангларива косметика янгиликларини тестлардан ўтказиб, турли тажрибалар ўтказиб туришга ижобий қараб келганлар. Демак, уларга ҳар қандай янги нарса қизиқарли бўлади.

Сиз бир қатор франшизларнинг бренд-менеджери ҳисобланасиз. Нима учун сиз айнан ушбу брендларни танлагансиз?

Бренд-менеджерлик ишига мен 22 ёшимда киришганман ва ўшанда мен учун ёшлар брендлари белгилаб берганлар, чунки бу менинг руҳиятимга, типажимга ва қизиқишларимга яқин. Вақт ўтиши билан эса янги русумлар қўшилди, ва мен уларнинг ортидан қувишга онгли равишда ва ғайрат билан киришганман.

Ўзбекистандаги энг оммавий Flormar маҳсулот нима саналади?

Flormar чиқарадиган энг оммавий маҳсулот бу - Mat Touch Foundation рунг-тус асоси саналади. У терини жуда яхши жилосизлантириши ва юз терисида бутун кун давомида мустаҳкам сақланиши билан танилган.

Сиз ўзингиз қандай бьюти-ёрдамчилардан фойдаланасиз? Тананинг қайси қисмига алоҳида эътибор қаратасиз?

Биринчи навбатдаги бьюти-ёрдамчиларим – бу юз терисини парваришлаш бўлиб, улар қаторига юз учун сутли восита, тоник ва намлантирувчи кремлар киради. Юз, ҳатто агар сиз декоратив косметикадан фойдаланмасангиз ҳам, доимо тиниқ бўлиб кўриниши керак, ва умуман соғлом юз териси билан ўзингизни ҳар жиҳатдан қулай ҳис қилиш мумкин.

Сизнинг назарингизда ким услуб санами ҳисобланади?

Мен учун услуб санами – бу хонанда Бейонсе. У замонавий поп-маданиятга ҳам, дунё тенденцияларига ҳам тенглашиб кетган. Бейонсе доимо долзарб, ҳар доим ҳаракатда ва ҳар доим турлича, лекин доимо ўзининг кучли характери билан машҳурдир.

Косметика воситаларидан нималар доимо қўл остингизда бўлади?

Косметика воситаларидан лаб бўёғи ва қўл учун крем доимо ёнимда бўлади. Мен учун аёлнинг юзи ва қўллари - унинг ташриф қоғози саналади.

Ўз ташқи кўринишингизни қандай қилиб сақлайсиз?

Барча тана аъзоларимни доимий равишда парваришлаб бораман, фақат шундай ҳолдагина доимо соғлом ва чиройли кўриниш мумкин деб ҳисоблайман.

Аёлларга кундалик ҳаётларида ўз гўзалликларини сақлаб қолишлари учун қандай маслаҳатлар берган бўлар эдингиз?

Ўз вақтида ухлаш ва яхши кайфият, чунки гўзаллик ичкаридан чиқадиган нарса саналади.

Сизнинг фикрингизча, нима ҳеч қачон модадан чиқмайди?

Қизил рангли лаб бўёғи.

Сиз ўзингизга мустақил тарзда макияж қила оласизми ва ўзингизни омма олдида чиқишга тайёрлай оласизми (бизга сиз бизнес-мураббий бўлиб ишлашингиз ва ритейл бўйича семинарлар олиб боришингиз маълум)?

Ҳа, қила оламан, ва мен бир неча марта бунинг уддасидан чиққанман.

Косметикани қандай қилиб сотиб оласиз?

Кўпинча мен онлайн харидлардан фойдаланман, чунки бу жуда қулай, айниқса айнан нима кераклигини билганда, асосийси, йўлга вақт сарфлашнинг кераги йўқ. Шунингдек тестлаш услуби орқали – бу айниқса харид олдидан исталган ҳар қандай товарни синаб кўришингиз мумкин бўлган тестерлар тақдим қилинадиган косметика савдо нуқталарида жуда қулай.

Агар макияж қилиш учун 5 дақиқагина вақтингиз бўлса, сиз нима қиласиз?

5 дақиқа– бу киприклар ва лаб бўёғи. Натижаси – юз фоиз.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?

Ички уйғунлик, севиш ва севимли бўлишларини тилайман, ҳеч қандай куч ва вақт сарфламасдан, ўзларини парваришлаган ҳолда, гўзал бўлиш истаги ва гўзал бўлиб қолишга интилишлари ҳеч қачон сўнмасин.

Сабина Djali, Djáli's Team услубидаги Тошкент мобил студиясининг асосчиси ва бош визажисти. Сабинанинг жамоасида профессионал услубчининг хизматларини хуш кўрадиган ҳар қандай аёлга ҳар қандай ёрдамга етиб кела оладиган иштиёқманд визажист ва сартарош усталар тўпланганлар. Сабина блогимизнинг мангу трендлари, севимли иши ва тус берувчи асоснинг макияждаги ўрни ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Ўзбекистоннинг бьюти-бозорида ишлаётганлигингизга ҳали кўп вақт бўлмаганлигига қарамай, кўплаб фотосуратчилар ва дизайнерлар сизнинг ҳамкорингизга айланишга улгурганлар. Сиз ўз муваффақиятингизнинг сири нимада деб ўйлайсиз?

Мен ўзимнинг севимли ишим билан шуғулланаман ва у билан биринчи ўринда эстетик завқланиш учун, сўнгра тижорат мақсадида ишайман. Бутун сирим – ишга 200% берилиш, ва уни меҳр билан бажаришдан иборатдир. Ўзимдан яхшилардан ўрганиш, яхшилар билан ҳамкорлик қилиш ва яхши бўлишга интилиш каби амбициялар ҳам муҳим саналади.

Сизнинг визажистлик карьерангиз нимадан бошланган? Нима учун айнан мобил студия форматиниг танлашга қарор қилгансиз?

Узоқ вақт мен фақат арт-лойиҳалар билан шуғулланганман, бироқ мен бир жойда турмайман, ва ривожланишни, турли усулларда ишлашни, турли одамлар билан танишишни истайман.
Бизнинг бьюти-бозоримизда аъло даражадаги усталар ишлайдиган салонлар ва гўзаллик салонлари жуда кўп, лекин кичик ёшдаги болалари бор аёлларимиз уларга қатнашиш имкониятига эга эмаслар, ва шунинг учун мен янги форматда ишлашга қарор қилдим.

Профессионаллар ва оддий мижозлар билан ишлаш ўртасида фарқ борми?

Бапрча мижозлар турлича бўлади, уларни қандайдир тоифаларга ажратиб бўлмайди, ҳар бир мижоз, у ҳоҳ профессионал модель бўлсин, ҳоҳ уй бекаси бўлсан, ўзининг феъ-атфорига ва афзалликларига эгадирлар.

Сиз ўзингизнинг ташқи кўринишингизни қандай қилиб сақлаб турасиз? Саломатлигингиз ва услубингизнинг сири нимада?

Тўғрисини айтсам, барча замонавий бьюти-муолажалар ичида мен скраблашни афзал кўраман, уколларга ҳам, пилингларга ҳам қизиқмайман, витаминлар ҳам ичмайман. Ҳар бир аёл ўзи учун макияжсиз “бўшашиш” кунларини ўтказиб, терисини намлантириб туриши ва ушбу кунларда ҳеч қандай косметика воситаларидан фойдаланмасликлари керак деб ҳисоблайман. Тери учун бундай дамни мен, ҳеч қаерга учрашувга ва тасвирга олишга югуриш зарур бўлмайдиганган дам олиш кунлари уйимда ўтказиб тураман. Ҳар бир инсон унга табиатдан бериладиган ўзининг услуб туйғусига эга бўлади, деб ўйлайман, ва мен бу туйғумни ўз услубим бўйича адабиётлар ўқиб ва мода журналларини варақлаб ривожлантириб бораман.

Аёлларга кундалик ҳаётидаги гўзалликларини сақлашлари ҳақида қандай маслаҳатлар бера оласиз? Қандай бьюти-маҳсулотларисиз юриш мумкин деб ўйлайсиз?

Ўйлайманки, кундалик ҳаётимизда қанчалик ишимиз кўп бўлишига қарамай, ҳар қандай аёл ўзи ҳақида унутмаслиги ва ўзининг ташқи қиёфаси учун ҳеч бўлмаса 15 дақиқа вақт ажратиб туриши керак. Намлантириш, кундузги енгил make-up ва кун охирида – тозалаш. Менинг назаримда, тус берувчи асос асосий восита ҳисобланади. Ҳеч қайси макияжни бу маҳсулотсиз қилиб бўлмайди ва айнан шу маҳсулот энг қиммат ва сифатли бўлиши керак.

Сиз соғлом турмаш тарзини олиб борасизми? Ўз қоматингизни сақлаш учун тренажёр залига қатнайсизми?

Ҳозир менинг ҳаётим қизиқарли воқеаларга жуда бой, мен бир жойда ўтирмайман, шунинг учун шусиз ҳам жисмоний юк етарли, спорт залга қатнашишга эса вақтим ҳам йўқ.

Севимли турдаги макияжингиз борми? Нималардан кўпроқ қониқиш оласиз?

Ҳа, албатта. Мен моделнинг табиий гўзаллигини кўрсатиб ва уни ортиқча деталлар билан бузиб қўймасдан nude ёки бошқача қилиб айтганда “макияжсиз макияж” услубида ишлашни жуда яхши кўраман. Биринчи навбатда ташқи қиёфанинг ўзининг ташқи қиёфасини ўзгариш жараёнидан, ҳамда ташқи қиёфаси ўзгаргандан сўнг ўзини ойнада кўриб турган мижознинг ижобий таъсирланишидан қониқиш оламан – бу туйғуларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди.

Қандай кўринишимиз нима танаввул қилаётганлигимиз билан боғлиқми? Ўзингизга нимадан воз кечишга йўл қўя олмайсиз?

Ишонч билан “ҳа” деб жавоб бера оламан, нима есак, биринчи ўринда бизнинг теримизда акс этади. Менинг ўзимда тўхталадиган бўлсак, соғлом таом истеъмол қилишга ҳаракат қиламан, лекин бундан кўпинча азият чекаман, фаст-фуд ва ўткир таомдан ўзимни тия олмайман.

Ўзига қарайдиган аёл ёнида доимо нималарни олиб юриши керак, деб ўйлайсиз?

Ойна, тароқ ва жилосизлантирувчи салфеткалар – булар менинг назаримда, ҳар қандай аёлнинг пардоз-андозининг ажралмас қисми бўлса керак.

Визажистнинг ишида сизга нима кўпроқ ёқади?

Янги образлар, ташқи қиёфанинг ўзгариш жараёнларини тажриба қилиш.

2016-2017 куз-қиш мавсумининг асосий бьюти-трендлари нималардан иборат?

Асосий бьюти-трендлар, булар албатта соғлом нур сочиб турувчи тери, табиий ранг-туслар ва қирмизи ёноқлар, деб ҳисоблайман, бироқ рангли туш, ноодатий ранглардаги ёрқин лаб бўёғи, рангли ёқут қаламлар каби ёрқин детталлардаги енгил нюдли make-up ҳақида ҳам унутмаслик керак. Бироқ уларнинг ҳамамсини бир вақтнинг ўзида эмас, балки уларнинг ичидан битта ёрқин деталдан фойдаланиш кераклиги ҳақида унутмаслигиммиз керак!

Сизнинг фикрингизча нима ҳеч қачон модадан чиқмайди?

Қизил рангли лаб бўёғи ва кичкинагина қора кўйлак ҳар қандай мода ишқивозининг тўпламида бўлиши шарт. Мен купроқ Color Riche Pure Reds L'Oréal Paris лаб буёғининг рангларини ёқтираман, айниқса Джей Ло рангини, менинг назаримда ҳар қандай вақтда ҳам долзарб бўла оладиган абадий классикадир. Бундан ташқари, софлик, ўзига қараш ва нозик ҳушбўй ис ҳам ҳеч қачон модадан қолмайди!

Сайтимизнинг мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

Ўзларини севишларини! Ёшидаги ва ташқи хусусиятларидаги ўзгаришларга қарамай, ўз ташқи кўринишларини севишларини. Ўз қомати қанчалик “мукаммал” эканлигига қарамай, уни севишларини, мода тенденцияларини кузатиб боришларини, лекин ўзларининг ўзлиги ҳақида унутмасликларини тилайман.

 

Ёш ва шуҳратпараст, машҳур ва оригинал, ёрқин ва назокатли, шу хамма синонимларни фотограф Эвелина Усмановани тасвирлаб беришади. Шу қизнинг объективида энг машҳур медия шахслар, кўплаб келинлар ва бахтли жуфтликлар пайдо бўлишган ва кўп марталаб қайтиб келишган. Бизнинг блогимиз учун интервьюсида Эвелина Усманова ўзининг эхтиросини, фотограф - дирижер тажрибаси ва ёқтирган техникаси хақида гапириб берди.

Сиз жуда таниқли фотосуратчисиз ва шу билан бирга ниҳоятда кучли қизсиз. Буларнинг ҳаммасига қандай улгурасиз?

Менинг севимли машғулотимнинг ўзи - енгил бир спортдир, чунки аппаратура солинган битта рюкзакнинг оғирлиги 15 килограммдан 20 килограммгача келади. Лекин доимий равишда бундай юкни кўтариб юриш елкага ва ўнг қўлга ўз таъсирини қолдирмай қолмайди, шунинг учун мен доимий равишда уқалатишга қатнайман.

Спорт билан шуғулланасизми, соғлом турмуш тарзини олиб борасизми?

Бўш вақтларимда мен кўпинча бассейнга қатнайман, авваллари кечқурунлари уйимиз яқинидаги мактаб майдонида югуриб турар эдим, лекин ҳозир совуқлик қилмоқда. Шунингдек, ўзимнинг овқатланиимга эътибор бераман – онам ҳар куни буғда товуқ кўкраги ва сабзавотларнинг уч порциясини пиширади, бироқ табиий ҳолда мен баъзан ўз рационимни ширинликлар билан бузиб қўяман, баъзан эса – ишда том маънода ўтиришга ва қомат учун зарарли бўлган бирор нарсани еб қолишга мажбури қилишади. Мени эса кўндириш осон.

Сиз кўпинча креатив тасвирлар олиб борасиз. Сиз моделларни танлашга қандай ёндошасиз? Сизнинг эътиборингизни нималар тортади?

Креатив тасвирлар бу алоҳида дунё, ва мен менга ҳамма нарсани - образ танлашдан бошлаб то модел танлашгача - тўлиқ ишониб тотопширишганларини яхши кўраман. Иш жараёни пайтида осонлик ва мамнуниятлилик ҳиссини ярата оладиган, қомати келишган эпчил ва профессионал кишиларни яхши кўраман.

Аёллик гўзаллигининг асосий сири нимада деб ҳисоблайсиз?

Аёллик гўзаллигининг сири унинг донолигида, ҳалоллигида. Агар ичкаридаги ёрқин қутича бўш бўлса, ўзининг ташқи кўринишини кузатишнинг нима ҳожати бор?

Кийим кийишда ва макияжда ўзингизнинг севимли услубингиз борми? У нимада намоён бўлади?

Мен ноодатий, эксклюзив ва қизиқарли нарсаларни яхши кўраман. Ҳар куни кундузги тасвирга олиш жараёнига ёки иш пайтида жуда оддий кийинаман – кўпинча бу спорт костюми,жинси, кофта ва кроссовкадан иборат бўлади. Кўрнигим кучли эътибор қаратмаса-да, лекин уйда дунё юзини икки мартагина кўрган кўп кийимим ётибди, асосийси, турли тадбирларга одамлар орасига чиқиш учун мўлжалланган, кўнглимга хуш келадиган нарсам бор. Мен туфлиларни, сумкачаларни ва кўзойнакларни яхши кўраман. Ўнталаб туфлиларим янги бўлиб, ўз мавридини кутиб турибди. Менинг энг севимли туфлиларим – “Sophia Webster”дан капалка-туфлиларим, сумкалардан эса ҳаво шари кўринишидаги сумкам. Косметика воситаларидан эса нюд рангларни ёки смокиайсни афзал кўраман, баъзан эса сиёҳ ранг, бинафша ранг ва тўқ қизил рангдаги ёрқин ранглардаги лаб бўёқларини ёқтираман.

Ўзингизнинг эталон услубингизга эгамисиз? Ва бу ким?

Менга Мэрлин Монро, Одри Хепберн каби 40-50-йилларнинг аёллари жуда ёқади. Дита Фон Тиз услуби ёқади. Ульяна Сергеенконинг ижодини яхши кўраман. Уларда мафтункорлик, аёллик, услуб ва феъл-атвор бор.

Макияж учун икки дақиқагина вақтингиз бўлса, унда сиз нима қиласиз?

Икки дақиқа ичида мен тўлиқ бўяниб олишим мумкин, кўп йиллар мобайнида бунга қўлларим ўрганиб қолган.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз? Ўз моделларингизга ва Фотосессияларингизнинг буюртмачиларига образ  яратишда ёрдам берасизми? Бу қандай кечади?

Менинг ксметика қутичамда доимо ҳамма нарса бор! Суртма, тус берувчи кремнинг тестери, пластир, оғриқ қолдирувчи таблеткалар, крем, шпилькалар, тароқ, ёғда тайёрланган духи ва суюқ лаб бўёғи, лаблар ва қошлар учун қалам. Шуларнинг ҳаммаси ва бошқа кўплаб нарсалар – мен билан доимо ва ҳар жойда бирга бўладиган пардоз-андозларимдир, уйда эса иккита жомадонда керак бўлмас бўлса ҳам, кўнгилги илиқлик бағишловчи нарсаларнинг ҳаммасидан бор. Ҳаммаси натижа тахминан қандай бўлиши кераклигига боғлиқ. Дастлаб нимани реклама қилаётган нарсани ёки нима учун тасвирга олаётганлигимизни ўрганамиз. Сўнгра образлар, деталлар, дойлар ва моделларни яратиш билан шуғулланамиз. Ундан кейин эса тайёргарлик ва асосий иш жараёни кетади. Тасвирга олиш жараёнида мен ҳаммасини назорат қилиб бораман, чунки охир оқибат кадрлар билан мен ишлашим керак бўлади. Кимдир ўз маслаҳатини беришни бошлайди ёки низолар келтириб чиқариши мумкин бўлган мураккаб вазиятлар юзага келиши мумкин, бироқ бундайлар учун менда саб-тоқат етарлича. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Моделларни мен ўзим қўяман, бироз вақт ўтгач эса улар мен билан биргаликда бир тўлқинга чиқадилар.

Севимли Бьюти-воситаларингиз борми? Қандай? L'Oréal, Maybelline ва Garnier маҳсулотларидан қайсиларини ёқтирсаиз?

Менинг севимли воситаларим - L'Occitane, “Агафья бувининг рецептлари”, Organic Shop. Менинг нозик томоним – булар скраблар бўлиб, уларнинг кўпчилигини ўзим тайёрлайман. Қуйида рецептлардан бирини ҳавола қиламан: долчин, денгиз тузи, тана учун ёғ ва қаҳва. Сочларим учун фақат шампун ва кондиционерларини ишлатаман.

Косметика воситаларидан кундалик фойдаланиш учун L'Oreal Paris, оқшомлар учун эса Dior тус берувчи кремларидан фойдаланаман. Pupa ёки Jade тенларини ишлатаман. Тушлардан эса L'Oreal Paris тушини танлаганман. Bobbi Brown ва Sephora қаламларидан, ҳамда Sephora мўйқаламларидан фойдаланаман. Лаб бўёғида тўхталадиган бўлсак – бу менинг учинчи нозик томоним бўлиб, менинг тўпламимда Lime Crime, Jeffree Star, Dior, Yves Saint Laurent, Sephora, Nouba ва бошқаларнинг 50-60 дона лаб бўёқлари бор.

Сизнинг назарингизда мукаммал кадр яратишда муваффақиятнинг сири нимада?

Мукаммал кадр яратиш муваффақияти – бу оркестр ўйини билан баравар нарсадир. Асосий дирижёр – фотосуратчи. Торли мусиқа асбоблари – соч турмаклари усталари. Уриб чалинадиган мусиқа асбоблари - булар визажистлар. Пуфлаб чалинадиган асбоблар – образ ва кийим. Модел эса – асосий қўшиқ ижрочиси. Агар буларнинг ҳаммаси бир тактда ўйнасалар, ниҳоятда ажойиб асар пайдо бўлади.

Турли хил бьюти-мулоажаларга қандай қарайсиз? Уларнинг ичида севимлиларингиз борми?

Бу бьюти-нинг ўзига боғлиқ. Мен яхши томонга яхши ўзгаришлар тарафдориман. Тиббиёт косметологиясининг тарафдориман. Ҳар йили Mont Blanc эстетик косметология марказига мурожаат қилиб тураман, у ерда энг зўр профессионаллар ва ўз ишининг моҳирлари меҳнат қиладилар.

Бизнинг ўқувчиларимизга ўзингизнинг тилакларингизни билдирсангиз.

Барчага соғлиқ, ташқи ва ички гўзаллик тилайман. Ўзларига ва ўз яқинларига кўпроқ эътибор қаратишларини тилаб қоламан.

Facebook: https://www.facebook.com/evelinusmanova
Instagram: https://www.instagram.com/evelinphotography/

Кўпинча биз «Психологга мурожаат қилинг, ёрдам беради» деган иборани қанчалик кўп эшитганмиз? Сўнгги вақтларда руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганишда мутахассиснинг ёрдами борган сари долзарблашиб бормоқда. Биз ҳам мазкур трендни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, бизга ўзини қандай севиши, унинг ташқи кўриниши ҳаётни ҳис қилишига қандай таъсир кўрсатиши ва қандай косметика воситаларини яхши кўриши ҳақида сўзлаб берган психолог Диана Тян билан мулоқотда бўлдик.

Бизнинг назаримизда ташқи кўриниш инсоннинг руҳий ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?

Психолог сифатида шу нарсани ишонч билан айта оламанки, биз ҳаёт ҳақида қандай ўйлашимиз, ичимизда нимани ҳис қилаётганлигимиз, шубҳасиз қандай ташқи кўринишга эга эканлигимизга, ва аксинча, ташқи кўринишимизни ўзгартириш орқали, ички ҳолатимизни яхшилашга таъсир кўрсатишга қодирмиз.

Софи Лорен айтганидек, «гўзаллик – бу ўзини ўзи ҳис қилиш», ва у сенинг кўзларингда акс этмайди. Ўзини чиройли одам сифатида ҳис қилиб, турли хил ҳаётий вазифаларни ҳал қилиш учун зарур мотивацияга эришиш мумкин, бунга эса яхши соч турмаги, муносиб макияж, кийим ва энг муҳим омил - «кўнгил саломатлиги» - ёрдам беради. Мазкур омил остида мен инсоннинг қулай ички ҳолатини, унинг ижобий фикрлаши ва кайфиятини тушунаман. Шу тарзда, ташқи кўринишни ҳам, организмнинг саломатлигини ҳам умуман олганда, соғлом кўнгилсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Аёлларга ўзини ўзи баҳолаш даражасини кўтариш учун қандай тавсиялар бера олишингиз мумкин?

Мен, бу дунёдаги ҳар бир инсон ноёб деб ўйлайман, айниқса аёл. Бизнинг ҳар биримизда, бошқалардан ажралиб турадиган қандайдир алоҳида «ўз»лигимиз бор, ва бу сизнинг юқоридаги фикрингизга кўра, сизда ҳамма нарса яхшироқ чиқади, ва мана шу кўникмаларни ривожлантиринг, мукаммаллаштиринг. Янги билимларга тайёр туринг, хато қилишдан қўрқманг, бугун кечагидан ҳам яхшироқ бўлиб, олға юринг.

Азиз Аёллар! Ўзингизни севинг ва ёдда тутинг: СИЗ БОРЛИГИНГИЗЧА ЯГОНАСИЗ!

Назарингизда аёл гўзаллигини нима шакллантиради?

Юқорида айтиб ўтганимдек, яна такрорлайман: менинг назаримда аёллик гўзаллигини биринчи навбатда аёлнинг ўзини ўзи ҳис қилиш ички ҳиссиёти, ўзини ўзи қандай бўлса, шундайлигича қанчалик севиши ва ҳурмат қилиши, яъни инсоннинг руҳий ҳолати шакллантиради. Лекин ушбу гўзалликни кундан кунга ўзгартириши мумкин бўлган, ҳамда аёлнинг афзалликларини қайд этиб ва унинг камчиликларини яшириб турадиган косметика, тўғри танланган кийим, турли аксессуарлар, соғлом тарзда овқатланиш, спорт билан шуғулланиш ва умуман ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутишини ҳам инкор қилмайман.

Атрофдагилар бизнинг имиджимизни яратишга қандай таъсир кўрсатадилар ва имидж орқали атрофдагилар учун қизиқарлироқ бўлиб кўриниш мумкин?

Имидж, менинг фикримча – инсоннинг ташриф қоғози. «Имидж» тушунчаси инглизча «image» — «образ», «тасаввур» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тегишинча инсон атрофидаги одамларнинг идрокида яратиладиган образ, инсон суратини билдиради. Имиджни шакллантириш кўпинча аёл ёки эркакнинг фаолият турига, уларнинг атрофидагиларга ва кўнглининг ички ҳолатига боғлиқ. Бахтга қарши ёки инсоннинг бахтига қараб, бу ерда нозик чегара бор, бироқ жамият турли вақтларда ҳар бир инсоннинг имиджини шакллантиришда рухсат этиладиган маълум чегараларни юклаб қўяди, ва бу билан унинг шахсий танловига таъсир кўрсатади. Мен эса, ҳар бир инсон, ўзига қандай керак деб ҳисобласа, ўз ҳаётига хатар солмасдан, шундай тарзда ўзини ўзи ифода эттиришга ҳақли, деб ҳисоблайман. Ўзлигингизни сақланг, ўз ҳаётингиздаги барча икир-чикирларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаммага ўхшамай қолмасликдан қўрқмай, ўз образингизни шакллантиринг.

Қандай севимли косметик брендларингиз бор?

Мен синовлар ўтказишни яхши кўраман, шунинг учун менинг косметик арсеналимда турли хил косметика брендлари жуда кўп. Бироқ уларнинг ичида ҳаммага машҳур бўлган Shiseido, Clinique, L’Oreal Paris, Maybelline New York, Maxfactor, Make Up For Ever, NYX ва Bourjois брендларини менинг энг севимли брендларим деб айта оламан.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Ўзим билан олиб юрадиган косметика қутичамда доимо упа, ялтироқ ёки лаб бўёғи, суртма ёки тўқ рангдаги тенларни топиш мумкин.

Беш дақиқада макияж қилишга тўғри келиб қолса, у қандай чиқади?

Агар макияж учун 5 дақиқа вақтим бўлса, унда албатта юзимнинг текис ранг-туси учун мусс ва упадан, контурлаш учун корректордан, ёғупадан ва тушдан фойдаланаман.

Услуб маъбудингиз борми? У ким?

Тўғрисини айтсам, мен ўзимни ҳар томонлама ва умуман бошқаларга ўхшамаган деб ҳисоблайман, шунинг учун ўзим учун ягона услуб маъбудини танлашим мумкин. Менга

Виктория Бэкхемдаги бир нарса ёқса, Софи Лоренда бошқа нарса ёқади, шу ўринда Мэрилин Монро ва Коко Шанель каби шахсларни ҳам эсламай ўта олмайман.

Психология ёрдамида ўзини қандай қилиб севиш мумкин?

Ўйлаб кўринг, ер юзида 7,5 миллиардга яқин одам бор, СИЗ эса – шундай ягона бетакрорсиз! Эрталаб уйғониб, сиз шунчаки уйғонганингиз учун, ўзингизга табассум қилинг, кун давомида эса қандай яхши нарса қилганингизни сезишга ҳаракат қилинг ва бунинг учун ўзингизни олқишлаб қўйинг, ўзингизни қувонтиринг, ва бошқаларни ҳам қувонтиринг, сиз ўзингизни қандай севишингиз ва қандай қилиб бахтли қилишингиз мумкин эканлигини, ва буни бошқа ҳеч ким қила олмаслигини тан олинг. Сизга севги учун керак нарса – сизнинг ўзингизда бор, ўз потеницалингизни кўра олишга эса, психология фани, ҳамда психолог каби мутахассис ёрдам бера олади. Психология туфайли, сиз ўзингизнинг фикр юритишингизни ўзгартиришингиз, янги имкониятлар очишингиз, ва охир-оқибат ўзингизни англашингиз ва бахтли бўлишингиз мумкин.

Одам ўзини севиш учун қандай адабиётлар ва фильмлар ёрдам беради?

Ҳозир миямга келган биринчи бўлиб М. Литвак, Л. Хей, Л. Ренар каби муаллифларнинг китоблари келди. Фильмларда тўхталадиган бўлсак, мен «Овқатлан, ибодат қил, сев», «Чунки мен шундай бўлишини ҳоҳлайман», «Ҳаёт ёки шунга ўхшаш…», «Оддий мураккабликлар» ва бошқа фильмларни маслаҳат берган бўлар эдим.

Бизнинг ўқувчиларимизга ўз тилакларингизни билдирсангиз

Бугун, ҳозир – бу сизнинг ҳаётингиз учун энг асосий кун! «Шу ерда ва ҳозир» яшанг, ўзингизни ва ўз ҳаётингизни қадрланг.

Маникюр бўйича уста, Nailsworkshop студиясининг асосчиси, ақлли ва гўзал Замира Курбанова бизнинг блогимизга берган интервьюсида бенуқсон қўллар, Коко Шанель ва 5 дақиқа ичида макияж қилиш ҳақида ҳикоя қилди. Ўқинг ва билиб олинг.

Сиз маникюр бўйича жуда таниқли устасиз, айтингчи, нима учун сиз ўз мижозларингиз орасида шунчалик таниқли бўлиб қолгансиз?

Мен, ўз ишини яхши кўрадиган ҳар қандай инсон муваффақиятга эришиши муқаррар деб ҳисоблайман. Мен ўз ишимни жуда яхши кўраман – ва менинг ўрнимда ўтирган ҳар бир инсон шу нарсани ўзида ҳис қилади, деб ўйлайман.

Ўз мижозларингиз орасида таниқли шахслар борми? Улар кимлар? Ким билан ишлаш сизга кўпроқ ёқади?

Менинг мижозларим орасида турли ёшдаги, турли касбдаги, турли ижтимоий мақомга эга бўлган қизлар бор, ва мен уларнинг ҳар бирига ўз дўстимдек муносабатда бўламан. Менга текширмай-нетмай ишлаш, янги одамларни учратиш, уларнинг таъбларини ва истакларини тушуниш ёқади.

Сиз тирноқ сервиси бўйича ўзингизнинг шахсий салонингизни очгансиз. Нима учун мана шундай масъулиятли қадамни босишга аҳд қилдингиз?

Бу асосан ўз мижозларим туфайли содир бўлди. Сўнгги ойлар ичида “Замирадан” сифатли тирноқларқа бўлган эҳтиёж шунчалик ўсдики, мен: бошқа йўл йўқ, ва ўзини nailsworkshop жодуси каби ҳис қилишни истаган ҳар бир аёлни хурсанд қилиш учун, йирикроқ майдонга чиқиш керак, деган хулосага келдим.

Сизга кўпроқ қандай турдаги маникюр ёқади? Қандай турларини бажаришни, қандай турини ўзингизга қилишни яхши кўрасиз?

Айни дамда, ҳар доимгига қараганда, тирноқдаги геометрия долзарб саналади, ҳошия ёки гулча, ялтироқ, ялтироқ ва яна бир марта ялтироқ кўринишидаги минимализм – жуда оммалашган.
Ўзим эса фақат пастел ранг-тусларни ёқтираман (ҳозир эса, тирноғимни қизил ранг билан бўяб олиб, “қийналиб” юрибман).

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Косметика қутичамда менL'Oréal”дан тус берувчи крем, тирноқэговлагич , ва албатта ёнимда, агар косметика ҳақида гап кетаётган бўлса – хайлайтер (порлаб туришни яхши кўраман), сарғишсимон жилосиз лаб бўёғи, контур ва ёғупа олиб юраман.

Долзарб оқимлар, мода тасвирлари ва трендларини кузатиб борасизми? Бу сизнинг ишингизга қандай таъсир кўрсатади?

Менинг касбим қўлимни доимий суръатда тутишга ундайди. Гўзаллик соҳасида ишлайдиган, ўзини экстра-класс профессионал деб ҳисоблайдиган ҳар бир инсон кириб келаётган мавсумда нима модада бўлишини билиши шарт.

Агар 5 дақиқа ичида макияж қилишга тўғри келиб қолса, нима қилган бўлар эдингиз?

Табиийки, порлаб туриш – мен учун ҳамма нарса саналади, мен ўз гўзаллигимни енгил макияж билан кўрсатиб ўтишни яхши кўраман. Кўзларимга туш суртиб, енгил тон ва ёғупа суртиб олиш учун менга 5 дақиқа етади – ва менинг образим тайёр!

Услубингизнинг маъбуди борми? Улар кимлар?

Мен учун маъбудлар йўқ, бироқ услуби менга яқин бўлган одамлар бор. Масалан – Ганя Усманова.

Аёллар ва қизларга ўзларини парваришлаш борасида қандай тавсиялар берган бўлар эдингиз?

Мен аёллар ва қизларга ўзларининг қўлчаларини доимо парваришлаб юришларини тавсия қилган бўлар эдим, чунки уларга қараб биз билан сизнинг ёшимизни билиб олиш осон бўлади (табассум қилади). Шунингдек, мен ҳеч қачон сочиқ билан артинмайман,фақат қоғоз сочиқ билан артинаман, бу жуда самарали экан.

Сиз жуда кучли аёлсиз. Ўз услубингизни қандай тавсифлаб бера оласиз? Қаердан илҳомланасиз?

Хизмат юзасидан мен жозибадор ва профессионал бўлиб кўринишим керак. Агар ишдан ташқари вақтда нимани яхши кўришим ҳақида гапирадиган бўлсам – бу белгиланган доирадан чиқиш мумкин бўлган fusion услуби ва бирлашмайдиган нарсаларни бирлаштиришни яхши кўраман.

Сизнинг мода, гўзаллик ёки услуб ҳақидаги севимли иборангиз борми? У қандай?

Агар сиз бирор аёлнинг гўзаллигидан ҳайратга тушиб қолсангиз, бироқ у нима кийиб олганлигини эслай олмасангиз, - демак у бенуқсон кийинган бўлган. Бир вақтлар Коко Шанель шундай деган эди.

Бизнинг ўқуввчиларимизга ўз тилакларингизни билдирсангиз.

Азиз қизлар! Ҳамма нарса ўз қўлларингизда эканлигини унутманг, шунинг учун уларни ҳеч қачон туширманг ва доимо парваришланг.

Таниқли ва довюрак, ўзига хос ва Алёна Моисеева – Россиянинг топ визажистларидан бири ҳисобланади. Ўзининг ўн йиллик меҳнат карьераси давомида Алёна, L’Officiel, Vogue, Cosmopolitan ва бошқа мода нашриётлари билан ишлашга улгурди. Алёнанинг моҳирлигига турли вақтларга мансуб бўлган Ева Лонгория, Стинг, Саша Лусс, Ирина Шейк, Доменико Дольче и Стефано Габбана, Ульяна Сергеенко ва бошқа кўплаб шахслар ишонганлар. Ўзининг Makeup Blog билан бўлиб ўтган эксклюзив интервьюсида Алёна ўз карьераси, гўзаллик ва “жилоли” дунё ҳақида сўзлаб берди.

Ҳаммаси мен модел дугонам билан тасвирга олиш майдончасига тушиб қолганимдан бошланган, ва мени шунда тасвирга олиш гуруҳининг, хусусан визажистнинг иши мен шу соҳага жуда қизиқтириб қўйдики. Шу тарзда мен ўзим учун ушбу касбни танладим, чунки авваллари мен фақат салонда ишлаш деб ҳисоблар эдим. У пайтларда мен тасирга олиш жараёни, мени қизиқтирган ва ўзига мафтун қилган мода дунёсига шунчалик яқин бўлади, деб ўйламас эдим. Мен ўсмирлик ёшимда модел бўлиб ишлаганман ва мода соҳаси ҳар доим менга яқин ива қизиқарли бўлган. Ушбу тасвирга олиш жараёнидан сўнг, мазкур ҳунарни ўрганишга қарор қилдим – ўқийдиган жой топдим (у пайтда бизни услубчиликка ўқитадиган имидж мактаби бор эди). Услубчи ҳар доим бироз кенгроқ кўради, чунки у кўпинча концепцияни шакллантиради. Курс давомида жуда кўп қизиқарли нарсаларни, шу жумладан санъат, мода тарихини ўргандим. Мен ўзимни услубчи сифатида синаб кўр  дим, бироқ инсон образини яратаётганда ҳар доим айнан юзга урғу бериш кераклиги ҳақида хулоса чиқардим, ва айнан мана шу нарса мени ўз касбимни танлашимга туртки бўлди. Мен ўзимнинг фотосуратчи дугонам билан бирлашиб, иккаламиз портфолио тўплашни бошладик. Мен иш бошлаган пайтларда, услубчи тушунчаси мавжуд эмас эди тасвирга олиш майдончасида услуб учун жавоб берадиган инсонгина бор эди. Мана шундай қилиб мен ўз портфолиомни яратганман. Сўнгра акциялардаги рекламалар бошланди. Мен савло марказларига келиб, визаж станцияларида барча истаганларни бўяб қўяр эдим. Кейинчалик мени MAC жамоасига қабул қилишди, ва ўша ерда мен аъло даражадаги билим олдим, доимий иш тажрибаси билан алмашиниш юз бўладиган бир қатор тренинглар иштирокчисига айландим. Сўнгра хэллоуин фэйс-чарти бўйича халқаро танлов бўлиб ўтди ва мен бунда ғолибликни қўлга киритдим. Бу мени ўзимга янада ишонишга ундади. Ва мен, далир ечимлар ва тасвирга олиш ғоялари кўпроқ учрайдиган мода индустриясини кўзлаётганимни тушуниб етдим. Сўнгра мен Нью-Йоркда жойлашган мэйк-ап мактатини топдим ва ўйланиб ўтирмасдан ўша ерга ўқишга. У ерда мен кўпинча ассистент ролида чиқар эдим ва фаол равишда ўз портфолиомни тўлдириб олдим. Бу ишда мен ўн йил мобайнида меҳнат қилиб келмоқдаман.

Оммавий шахслар билан бўлиб ўтган қандай ҳамкорлик сиз учун энг кўп эсда қоларли ва ёқимли бўлиб қолган?

Мегга Ева Лонгория билан ишлаш жуда ёққан. Биз у билан икки кунни нафақат тасвирга олиш майдончасида, балки бутун Москва бўйлаб бирга ўтказдик. Мен ғарблик машғур шахслар билан ишлашни, улардаги улкан профессионализм ва бор кучини сафр қилиб ишлашлари учун яхши кўраман, чунки уларга ишонса бўлади. Мен бир кишига ўрганиб қолмасликка ва фафат унинг визажист бўлиб қолмасликка ҳаракат қиламан, менга турли хил одамдар билан, турли лойиҳалар учун ишлаш анча қулай ҳисобланади. айниқса, журналлар учун тасвирга олиш жараёнларида ишлашни хуш кўраман.

Тасвирга олиш майдончасида услубчи учун асосий нарса нима ҳисобланади?

Сенинг қўлларинг билан бажарилган макияжнинг қанчалик уйғунлашганлиги, образни умумий жиҳатдан якунлайди. Жамоага қулоқ тутиш муҳим саналади. Мен юз фоиз жамоа ўйинчисиман. Мен ҳар доим, ҳамма биргаликда муҳокама қиладиган ва жамо билан шакллантириладиган тасвирга олиш жараёнининг бирор тарихига риоя қилишим керак. Мен учун ҳар қандай макияж йўлланма ва бутун образ учун ғоя ҳисобланади. Атрофдаги одамларни тинглаш ҳам жуда муҳим.

Барча вақтлар учун нималар тренд бўлиб қолаверади?

Қизил рангдаги лаб бўёғи ўз долзарблигини йўқотмайди. Ушбу ечимга мос келмайдиган аёлни топиш қийин.

Ҳаётда қандай макияждан фойдаланасиз?

Юз учун яхшиги на ранг-туси, хайлайтеры, бироз ёғупа ва тушлар. Қошлар ҳам ҳар доим парваришланган бўлиши керак.

Серҳашам макияжга қандай муносабатдасиз?

Инсон ҳаётига ўз образи ёрдамида олиб киришни истаган йўналишга боғлиқ. Сохта бўлиб кўриниш яъши эмас, косметикадан ҳаддан ортиқ фойдаланмасган маъқул.

Подиум трендларига муносабатингиз?

Ўта ижобий, бироқ бу – илҳомланиш эканлигини ёдда тутиш муҳим саналади. Кўр-кўрона уларнинг нусхаларини ўзида ўлчашнинг керакги йўқ, ҳамма нарса олдиндан ўйланган ва иложи борича реал ҳаётга яқинлаштирилган бўлиши керак. Шунингдек, макияжнинг ҳар қандай элементини охиригача ўйлаб ишлатиш керак.

Ўзингиз яратган образларнинг қайси бирини эсда қоларли деб ҳисоблайсиз?

Яқинда бўлиб ўтган лойиҳалардан бири учун биз флэш-татудан фоцдаландик ва бу ўта ажойиб ва мқизиқарли бўлди. Образ ниҳоят даражада ўзига хос чиқди! Бу менинг севимли тасвирга олиш ишларимдан бири биўлиб қолди.

Косметика қутичангизда доимо нималар бўлади?

ВВ-қалам, қош учун қалам, хайлайтер, лаб учун бальзам ва ёғупа.

Агар бўяниш учун икки дақиқагина вақтингиз бўлса, нима қиласиз?

Тон, қошлар, ва ёноқлар ва лабларга тинт.

Сизнинг ташқи кўринишингиз - аъло! Бунинг учун нима қиласиз?

Бир йил аввал мен спорт залига қатнашни бошладим ва ниҳоят мен учун ўзимнинг хоббиим пайдо бўлди – мен мушакларимни ва соғлом танани умумий шакллантириш билан шуғуллана бошладим.

Ўзингизнинг севимли 5 та бьюти-воситаларингизни санаб берсангиз.

Maybelline New York чиқарадиган Хайлайтер Becca, лаб учун бальзам Elizabeth Arden, ВВ-крем Shu Uemura, киприклар учун туш ва NARS консилери.

Бизнинг ўқувчиларимизга ўз истакларингизни билдирангиз.

Барчага макияжда янада ижодий ва камроқ жиддий бўлишларини тилайман. Макияж – бу доимо ўйин. Барча аёлларга тажрибалар ўтказишда кўпроқ дадиллик тилайман, чунки агар аёл маълум образда кўринишни ҳоҳлса - бу унинг ҳуқуқи. Ўз фантазиянгизни намоён қилинг, синовлар ўтказинг ва доимо ёрқин тимсол эгаси бўлинг!

Facebook: www.facebook.com/alenamoiseeva
Instagram: www.instagram.com/alenamoiseeva

Сарби Давлетова – кийимлар бўйича дизайнер ва иллюстратор, ёрқин твиттер ва медиа-шахс, фэйс-чарт жанридаги ўзига хос принтлар муаллифи, бизнинг блогимизга ўз ижоди, маркетинги, илҳоми ва севимли косметика воситалари ҳақида сўзлаб берди.

Сиз — Тошкентда фэйс-чарт услубидаги принтни илгари сурганларнинг биринчисиз. Ўз принтларингизни яратишни қачон бошлагансиз ва бунга нима туртки бўлди?

Қизиқ, ҳозир хэштеглар, инстаграм, блогерлар даври бўлишига қарамай, маркетинг ҳам ўз қоидаларини киритмоқда, бироқ мен янги номлар тенденцияларининг ортидан қувиб етиб олишга унчалик ҳам ҳаракат қилавермайман, шунинг учун фэйсчарт тушунчаси билан яқиндагина танишдим, бунга одамларнингнинг, бир овоздан билдирилган қаҳр-ғазаблари ва эътирозларининг фаол тўлқини сабаб бўлди, ва мазкур “ноёб техника”даги свитшотлар чиқариш бошланди. Мазкур вазиятнинг бутун бир таажублилигига қарамай, ўйлайманки, миш-мишлар ҳаммага қўл келди, мен эса ўз навбатида бундай одамлардан минатдорман, чунки улар мен ва менинг ижодимга бефарқ эмас эканлар.

Принтлар билан ишлаш ҳар доим ҳам режадагидек чиқавермайди, ва мени бу иш билан шуғулланишга одатда менинг дўстларим туртки бериб турадилар, улар менинг сабабкорларим. Институтни тугатгандан сўнг бир вақт мен фотосуратчиликка берилиб қолдим, ва барча жанрлар ичида ўзим учун портретларни ажратиб олдим ва танладим. Ўзингнинг портретинг, бу қанчалик манманлик туюлмасин, бироқ ўз ҳаётингнинг ҳар бир лаҳзасини бирга яшаётган миллионлаб шахслардан қизиқроқ эмасми? Афсуски, мен ўз образларимни ҳаётга тадбиқ эта олмадим, шунинг учун ушбу портретларни қоғозда чиза бошлаганман, кўпроқ ёрқтирадиганларимни эса, футболка кўринишида ўзим кийиб юришга қарор қилдим. Шундай қилиб, мен ўзим чизган қизларнинг принтлари билан биринчи футболкалар тўпламларини чиқардим, ва улар яхшигина муваффақият олиб келганлигига ўзим ҳам ҳайратда қолганман. Ўшандан буён уч йил ўтди ва мен қизлар учун яна бироз “қувонч” яратишга қарор қилиб, принтли ва қўл каштаси туширилган толстовкалар (белбоғли, узун ва кенг кўйлак) сериясини яратишга қарор қилдим. Ҳозир эса янги принтлар учун ижодий илҳом қидирмоқдаман.

Fugu Store брендида нечта коллекциялар мавжуд? «Фугу» услубидаги қизлар қандай бўлади?

Ҳозирги вақтгача учта коллекция чиқарилди, бундан ташқари - футболкалар, толстовкалар ва оқшом кўйлаклари сериялари. Коллекциялар одатда бир биридан фарқ қилишларига қарамай, ўзим қандай деб ҳисобласам, шундай ҳал қиламан: йўналшиимни ўзгартириш керакми ёки йўқми, лекин асосий нарса, бу шахснинг безак билан уйғунлигига эришишда сезиладиган – қулайлик ўзгармас бўлиб қолади. «Фугу қизлари» - бу биринчи навбатда, ўз ёши, мутахассислиги, фаолият соҳаси, оилавий ва ижтимоий аҳволидан қатъий назар – булар ҳаётни кўтариб турувчи нозик ва нафис, бироқ ҳар куни муаммолар билан курашувчи, кучлироқ ва дадилроқ бўлиб бораётган барча қизлардир.

Кимлардир ўз феъл-атворини ўз силуэти билан қайд этиб ўтиш жоиз деб ҳисобласалар, яна бошқа бировлар эса аёллик назокатини жилвакор матолар билан намоён қилишни ҳоҳлайдилар, буларнинг ҳаммасини «Фугу» либосидаги қизга биринчи марта назар ташлаганда ҳис қилиш керак.

Услуб ва гўзаллик бобида ўз йўналишингизга эгамисиз? Сиз кимни чиройли аёл деб ҳисоблайсиз?

Менга илҳом баҳишловчи шахслар бор, бироқ ҳозирча мен уларга тақлид қилмоқчи эмасман, ҳали тайёр эмасман. Лекин иуларнинг орасида севимлиларимни айтиб ўтишим мумкин, булар опа-сингил Олсенларни, винтажга ва оддийликка бўлган бор меҳрим билан, дадиллик билан уйғунлашган ўз феъл-атворига ва мислсиз даражада ўз таъбига эга бўлган Бьянка Джаггерни қайд этиб ўтишим мумкин. Яқинда пайдо бўлганлардан ҳеч кимни айта олмайман – улар мен учун шунчаки трендсеттерлар саналади, ва улар туфайли «1:1 люкс нусха», «луқма» ва “ажралиб” туришнинг бошқа усулларини илгари сураман.

Менинг назаримда аёл гўзаллиги, бу унинг меҳрибонлиги ва севгисида (айниқса унинг эркакиша бўлган), бироқ бировнинг кўнгли бошқага қоронғи, деганларидек, мен учун Джейн Фонда, Марион Котийяр, Бланка Падилья чиройи аёллар саналади.

Бир нечта жойингизда татуаж бор. Одамларнинг уларни кўрганларидаги таъсирланишлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

Ҳозирги вақтда одамларнинг улардан таъсирланишлари ҳақида гапириш қийин, чунки улар менинг танамда биринчи йил тургани йўқ, ва мен ким қандай таъсирланишига аллақачон эътибор бермай қўйганман. Асосан, улар билан, кўпинча ўзининг ноўрин саволлари билан одамларнинг шахсий бўшлиғига ноўрин аралашишни ёқтирувчи, ёки диний, тарбия кўрмаган одамларгина қизиқадилар. Бироқ агар улар буни гуноҳ деб санасалар – майли, мана шу менинг ҳаётимдаги энг қўрқинчли гуноҳ бўлиб қолаверсин. Мен уларни қўйдиришга журъат қилдимми, демак улар учун жавоб беришга ҳам кучим етади.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Дугоналарим менинг косметикамни кўрганларида, улар мен бўянсам ҳам бўянмаган аёллардан унчалик ажралиб турмаслигимдан ҳайрон қоладилар. Косметикадан мен минимум бўйича, бироқ севимли маҳсулотларимдангина фойдаланаман холос. Кўзлар учун суртма, гигиеник лаб бўёғи, қизил рангдаги лаб бўёғи, корректор – шуларнинг ўзи етарли. Кун давомида лаб макияжимни тўғирлаб тураман. Қолган барчаси эса, термал сувлар туфайли, кун мобайнида етарли даражада ўзларини яхши тутади.

Агар беш дақиқада макияж қилишга тўғри келиб қолса, нима қилган бўлар эдингиз?

Биринчи навбатда – ҳимоялаш креми, негаки шаҳар кўчаларида терига таъсир кўрсатувчи салбий омиллар жуда кўп. Кўзлар таги учуу корректор, соғлом соф юз учун ёғупа, ҳар қандай хайлайтер ва албатта лаб бўёғи (лаб бўёғини менинг лабларимнинг ўзига хослиги бунга мажбур қилади).

Севимли косметика воситаларингиз ва брендларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

Аслида, мен манзарали косметикага қараганда, парваришга катта эътибор қаратаман. Мен учун асосийси – тозалаш, ахир тоза тери – бу асосийси. Корея косметика воситаларини афзал кўраман, улар таъсирчан терини нафис қилиб тозалайди ва етарли даражада намлантиришни бағишлайди, масалан Deoproce гель-гоммажи юмшоқ тарзда терини пўстини тўкишга ёрдам беради. Макияжни гидрофил ёғ ёрдамида тозалайман. Менинг терим жуда қурқ, шунинг учун намнтантириш таасуротини кучайтиришга тўғри келади, ва “Biotherm Аquasource Deep Serum” сириум бунинг уддасидан чиқади. Кейингинамлантириш учун табиий арган ёғи дан фойдаланаман.

Манзарали косметикадан ёқтирадиган нарсаларим йўқ, бироқ софлантирувчи заррачалардан таркиб топган Lancôme Тeint Мiracle тус берувчи воситаси мен учун текширилган восита саналади, ҳа, айтгандай, унинг ҳиди ҳам жуда ажойиб. Суртмаларим сон-саноқсиз, лекин энг ингичка ва ифодали стрелкалар учун, мен сотқинларча сирқиб оқиб кетмайдиган “D Kat Von”дан “Tattoo Liner”ни танлайман. Тенлардан (Urban Decay билан таққосланганда) W7 британия фирмасининг оммабоп бўлмаган тенларини ёқтираман, уларнинг ранг-туслари унчалик яхши эмас, лекин осон суртилади, пигменти ўта тўйинган. ERIK рангидаги Chanel Rouge Coco лаб бўёғидан бошқа яхшироқ лаб бўёғини топа олмадим. Мен жилосиз лаб бўёқларини ёқтирмайман, қизлардаги мевали обакилар – ширадор ранглар ёқади.

Ижод қилишга сени нималар илҳомлантиради? Ўзинг чизган аёллар қандай пайдо бўлганлиги ҳақида сўзлаб берсанг.

Феъл-атворимга кўра, мен уй одамиман ва менга ўзим истиқомат қиладиган маконимни ташлаб кетиш жуда қийин. Бундан келиб чиқадики, илҳомланиш учун мен бирор жойга жуда кам “чиқаман”. Кечки овқатни муассасаларда танаввул қиламан, дугонам билан гўзал шаҳримиз бўйлаб сайрларга чиқиб туришни афзал кўраман, айниқса, ҳаво, ёруғлик, сув, аксланиш ва шулалар битта акварел-рақамли расмда бирлашиб ёмғир ёққан пайтда, илҳомланишга чақирувчи кўнгил торларига тегиб ва уни тортиб чиқарадиган мусиқа остида сайр қилишни хуш кўраман. Уйда ўтириш эса ундан осон, интернет, иштаҳани уйғотувчи бепоён санъат кенгликлари бор, фақат сезиш алоқалари йўқлиги чатоқроқ. Отам мени болалигимдан яхши кино кўришга ўргатган, у унинг изидан боршимни истаган эди, бу қандай даражада бўлди, лекин бу содир бўлди, у менда ижод куртакларини уйғотган, мен эса уни ривожлантирдим. Буьун болалигим унинг совет даврининг актёрларининг фотосуратларини ажратиш б ва уларни ёд олиш билан ўтган – расмларнинг орқа томониша уларнинг исмлари ёзилган эди. Менинг ётоқхонамга актёрлар ва режиссёрларнинг расмлари илиб ташланган эди, китобларда эса доимо рассомларнинг чиройли расмлари бўлар эди. Ўйлайманки, буларнинг ҳаммаси менга ўз портретларимни тасвирлашни истагининг туғилиши бўлган. Қизлар эса, худди ёмон қизларникидек, зерикарли лекциялар ёзилган дафтарларнинг сўнгги варақларида пайдо бўлган. Аввалига ушбу мактаб дафтарлари эди, сўнгра яроқсиз курс дафтарлари ҳам хомаки ишланмаларнинг қора дафтарига айланди, институтдаги графика ва рассморчилик дарслари туфайли, текстурани ҳис қилиш мумкин бўлган катта планшетларга ўтилди, ва улар анча жонлироқ чиқа бошлаган. Эндиликда эса улар шунчалик жонлики, ёмон одамларда тўхтайдиган бўлсак, уларни тегиш мумкин эмас, улар эса – одамларга тегинаверадилар.

Бизнинг ўқувчиларимизга тилакларингизни билдирсангиз.

Ўқувчиларингизга гўзалликни ўзларида топишларини тилайман, чунки атрофдаги гўзаллик билан ўз дунёнгизни фақват ичкаридан озиқлантиришингиз мумкин. Эркинроқ бўлинги – бу сизга бахт беради, ва бирорта ҳам ичи қора одам унга қарши бора олмайди. Кучли бўлинг ва сиз қанчалик ажойиб эканлигингизни унутманг.

Биз Сизни расмий брендлар вакиллари билан таништиришда давом этамиз. Блогимиз ташкил этилишнинг илк дамларида сиз билан Ника Кисляк интервьюси билан баҳамлашган эдик. Бугун, халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан азиз блогимиз ўқувчиларига Maybelline Russia расмий визажисти – Юрий Столяров билан интервьюни тақдим этамиз. Ўқиймиз, энг асосий нарсаларни билиб оламиз ва ўртоқлашамиз!

Илғор ва ўзига хос услуб эгас бўлган Юрий Столяров – бренд-инсон. Унинг номи, ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир it-girl учун аллақачон must-know тоифасига кириб бўлган. Maybelline New York Россиядаги асосий визажисти бизнинг блогимизга берган ўзининг эксклюзив интервьюсида илҳомланиши, с Maybelline New York билан ишлаш ва аёл гўзаллиги ҳақида сўз юритди.

Сиз – Maybelline New York Россиядаги асосий визажисти саналасиз. Нима деб ўйлайсиз, нима учун айнан сизни ушбу русумнинг вакили этиб тайинлаганлар?

Очиғини айтсам, бу саволга қандай жавоб беришни билмайман. У вақтдан буён ўн бир йилдан ортиқ вақт ўтди, ва Россияда Maybelline учун ишлайдиган жамоа тўлиқ ўзгариб кетган. Ҳозир мен шуни ишонч билан айта оламанки, менга бу русумнинг ҳар бир аёл гўзал ва макияждаги оддий қадамларни эплай олиши ҳақидаги яқин фалсафа менгу жуда яқин ҳисобланади. Бу эса ишонч бағишлайди ва ўзингизни бахтлироқ ҳис қилиш имконини беради.

Сизни Maybelline косметикасида айнан нима ўзига жалб қилади? Русумнинг дунё аренасидаги оммавийлигини нималарда кўрсаиз?

Шубҳасиз, энг асосийси – маҳсулот сифати билан уйғунлашувнинг мавжудлигида. Менга ҳар бир аёл ўз гўзаллигини таъкидлаб ўтиш имкониятига эга. Бунда маҳсулотларнинг сифати ортиб бормоқда, ва макияж учун янада кўпроқ приниципиал янги косметива воситалари пайдо бўлмоқда. Бунда шахсан мен учун Maybelline кўп йиллардан буён дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилиб келинаётган мода ҳафталикларининг расмий ҳамкори ҳисобланади. Ва мен навбатдаги ҳар бир мавсумнинг мода трендларини яратишда иштирок этиш имкониятига эгаман.

Лукбуклар образларини яратиш учун қаердан илҳомланасиз?

Манбалар сон-саноқсиз: макияж ва мода тарихи, рассомлик, табиат, кинематограф... лекин асосийси: аёл гўзаллиги ва косметика ва макияж одамларни бахтли қилишида.

Maybelline русумининг қандай воситаларини бестселлерлар деб ҳисоблайсиз? Нима учун?

Энг асосий бестселлер – киприклар учун туш. Бунинг ажарбланарли жойи йўқ, ахир айнан шу маҳсулоотни яратилган вақтдан буён, 1913 йилда русумнинг тарихи бошланди. Бироқ ҳозир маҳсулотлар гаммаси анча кенгайди, ва мен кўплаб маҳсулотлар борасида шу ҳақида ҳапира оламан. Масалан, қошлар учун восита ўта муҳим эътиборга лойиқ саналади.

Бизнинг кўплаб ўқувчиларимиз сизнинг ишларингиз билан танишдирлар ва сизнинг ижодингизни кузатиб борадилар. Гўзалликни сақлаб қолиш ва уни янада ошириш борасида қандай уч асосий маслаҳат берган бўлар эдингиз?

Биринчи ва асосий маслаҳат – бирор кимсага ўхшашга ҳаракат қилманг, яхшиси ўзингизнинг афзал фазиталларингизни таъкидлаб ўтганингиз маъқул. Иккинчиси – терингизнинг ҳолатини диққат билан кузатиб борган ҳолда, ўзингизга ҳар куни қаранг. Ва унга нисбатан махсус парваришни (пилинг, озиқлантириш, тиниқлаштирувчи ёки, масалан мустаҳкам ловчи воситаларни) қўшиб қўйинг. Ва ниҳоят – юзингизга ортиқча урғу бериб, уни “зўриқтириб” қўйманг – бу ёшингизни катта кўрсатади ва ўзингизнинг индивидуаллигингиздан маҳрум қилади.

Сизнинг назарингизда, яқинлашиб келаётган мавсумнинг асосий бьюти-тенденциялари қандай бўлади?

Чиройли фактуравий тери, тозу урғулар ( шу жумладан, рангли тенлар ёки бўрттирилган-тўқ рангли лаблар, кенг парваришланган қошлар), қаттиқ контуринг ўрнига бэйби-фейс таасуроти.

Агар сиздан беш дақиқа ичида бьюти-образ яратиш сўралса, биринчи навбатда нима қилган бўлар эдингиз? Қандай воситалардан фойдаланган бўлар эдингиз?

Консилер билан чарчоқ изларини яшириб, қошлар ва киприклар учун туш, ёғупа ва лаблар учун тус баҳишловчи бальзамдан фойдаланган бўлар эдим.

Сиз кўплаб машҳур шахслар билан ишлагансиз. Булдазларнинг қайси бири билан ишлаш кўпроқ эсингизда қолган, нимаси билан ва нима учун?

Ҳар қандай физиқарли инсон билан ишлаш эсада қолади ва ўзича қизиқарли саналади. Айниқса, узоқ вақт давомида ишлаш қиўиқ – бу ишлаётган инсонингнинг турли қирраларини янада тўлиқроқ очиш имконини беради. Баъзан образда қандайдир янгилик яратишга эришиш мумкин ёки аксинча, макияжнинг одатий деталларисиз ўзининг жозибадорлигига ишонишга мажбурлаш мумкин. Лекин, энг қизиқарлиси – бундай шаслар билан иш вақтида содир бўладиган воқеалардир... масалан, мен Ксения Собчакнинг ҳаёти ва ижодидага турли даврларнинг гувоҳи бўлганман.

Сизнинг фикрингизча, аёл гўзаллигининг “уч аркони” нимадан иборат?

Ўзига бўлган мухаббат, яхши кайфият, яхши таъб (ўзида тарбиялаш мумкин бўлган), ўзининг шахсий афзалликларини кўриш ва таъкидлаб ўтиш (бу биринчи банддан келиб чиқади).

Қандай машҳур инсонларнинг образлари сизни илҳомлантиради? Ва кимнинг услубига риоя қилиш керак леб тавсия берган бўлар эдингиз?

Менга Одри Хепберн ҳам, Дженифер Лопес ҳам, Кортни Лав ҳам илҳом бағишлайди. Мен ўз руҳиятингизга яқин бўлган инсоннинг образига эътибор қаратишни тавсия қилган бўлар эдим. Ва сиз ўзингизни Жаклин Кеннедидек кўрадиган бўлсангиз, унда у сизда шубҳа туғдириши мумкин бўлган қандай кўйлак кийган бўлар эди, деб ўйлаб кўринг. Услуб бўйича ҳар қандай юлдузни расмда кўриб қолиб ҳам ундан ҳам маслаҳат олиш жуда осон. Бироқ ўзингиз учун кўнгил орзусини яратманг. Сиз бетакрор эканлигингизни унутманг.

Бизнинг ўқувчиларимизга ўз тилакларингизни билдирсангиз.

Мода журналларини варақлаб, расмларни кўриш ва уларнинг тагидаги ёзувларни ўқиш мумкин. Ўйлайманки, бу мода оқимларини яхшилаб билиб олиш ва ўзининг бетакрор услубини яратишда яқиндан ёрдам бера олади. Раҳмат!

Facebook: facebook.com/stolyarovyuriy
Instagram: instagram.com/stolyarovyuriy

Asosiy tendensiyalarni makeup.uz bilan birga kuzating. Bizning maslahatlarimiz va yechimlarimizni boshqalarga ko'rsating hamda nashrlarimizga o'zingizning fikringizni izohlarda qoldiring! Телеграм-каналимизгаfacebook va instagram sahifalarimizga a'zo bo'ling.

Шахзода Матчанова, ўзбек шоу-бизнесининг ҳақиқий сирли тойчаси бўлса керак. Бу қиз сариқ матбуотдаги янгиликларни шакилантиришда қатнашмайди, эски киноленталарда тасвирга тушмайди ва ўзини ўраб турган барча нарсаларга нисбатан ўзининг ёрқин ифодаланган позитсиясига эга. Шахзода, бизнинг блогимизга берган эксклюзив интервьюсида, ўз косметика қутичасида нималар яширингалиги, пластик жарроҳликка муносабати ва нима учун йога – ширинликлардан устун туриши ҳақида сўзлаб берди.

Сиз кўпинча кўриниб турадиган жойларда бўласиз ва доимий равишда мукаммал кўринишда бўласиз. Қандай қилиб бунинг уддасидан чиқасиз?

Биринчидан, менга берган мақтубингиз учун минатадорчилик билдираман. Иккинчидан эса, ҳар бир қиз доимо “мукаммал” кўринишда бўла олади, бироқ бунга доимо интилиш керак. Агар бу оммавий тадбир, ёки бирор жойда сўзга чиқиш керак ёки премьерада иштрок этиш зарурати туғилганда – мен албатта мени парваришланган ва соф тарзда кўриниш учун ёрдам берадиган услубчиларимга мурожат қиламан. Кундалик ҳаётда юзимни парваришлашга кўпроқ эътибор қаратаман. Табассум қилиш, яхши кайфиятда бўлиш муҳим саналади, чунки буларнинг ҳаммаси бизнинг ташқи кўринишимизда акс этиб туради. Кийимларим бобида тўхталадиган бўлсак, мен доимо ўзимга содиқман, бунда услубчиларнинг ёрдамига мурожат қилмайман ва шахсан ўзимнинг туйғулар ҳақидаги таъбимга таянаман. Лекин, ўзбек дизайнерларига ҳам мурожат қилиб тураман, қандай кўринишдаги либосларни истаётганлигим ҳақида сўзлайман улар билан биргаликда ярашадиган бирор нарсани танлаймиз ёки яратамиз.

Ватанимиздаги севимли дизайнерларингиз кимлар? Ва нима учун?

Мен Зулфия Султон, Дилдора Қосимова, Элмира Ибрагимова, шунингдек опа-сингиллар Клара ва Рухиларнинг ижодини қайд этиб ўтишни жоиз деб биламан. Зулфия жуда нозик дид ва шоирона табъ эгаси, у аёлни нимфа ва музаларга ўхшатиб қўяди, унинг образларида ҳеч қачон сезилмасдан қолиб кетмайсан киши. Дилдора эса ҳайратда қолдирадиган ечимларга эришади, унинг образларида  камсуқумлик ва ҳашамдорлик мислсиз тарзда уйғунлашиб кетади. Элмира европа услубида жуда қизиқарли ишлайди, у доимо трендда, бироқ шу билан бирга ўз усулбига эга бўлиб қолаверади. Клара ва Руха ўзларининг кундалик кийимларни ўзига хос тарзда қизиқарли яратиб, зўр ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси ажойиб, ҳозирги вақтда бозорларда дизайнерлар шунчалик кўпки, улар бироз рақобатлашиб ва ўсиб бормоқдалар.

Соғлом турмуш тарзини олиб борасизми?

Мен йогани жуда яхши кўраман. Тошкентда бўлганимда, мен ҳар доим ушбу машғулотга катта эътибор қаратаман. Шунингдек, тренажер залини ҳам яхши кўраман – у қоматни сақлашда жуда яхши ёрдам беради. Овқатланишда тўхтайдиган бўлсам – мен носоғлом тамолардан воз кечишга ҳаракат қиламан, чунки бу биринчи навбатда менинг юзимга ва теримнинг сифатида акс этади. Тўғри, баъзида бир ўтиришда бутун шоколадни еб қўйишим мумкин, бироқ бу жуда камданкам бўлади.

Сизнинг машҳурлигингизга яқинларингиз қандай муносабатда қарайдилар?

Бизнинг оиламизда шахсга сиғиниш йўқ, ва бу жуда зўр. Менинг бутун оилам – одамлардан мақташга одатланмаган хотиржам одамлардир. Онам доимо: ҳаётда қанчалик юқорига кўтарилсанг, бошингни шунчалик пастга тушир, деганлар. Мен мана шу шиорга амал қиламан.

Косметика қутичангизда доимо нималарни олиб юрасиз?

Уйдан ёпа ёки тус берувчи асоссиз, лаб бўёғисиз ёки ялтироқсиз, шунингдек ёғупасиз чиқа олмайман. Пардоз воситаларининг қиммат туриши, унинг сифатига ҳеч қачон кафолат бера олмайди, ва шунинг учун бемалол топса бўладиган сифатли косметика брендлари жуда кўп, ва улар мартабаси улуг уйларга қараганда ўз олдига қўйилган вазифаларини қойилмақом қилиб бажариб келмоқдалар. Масалан, мен L’Oreal Paris тус берувчи кремларини, айниқса Infaillible яхши кўраман. У унчалик қиммат турмасада, ўзининг сифати билан менинг барча талабларимга тўлиқ ҳолда мос келади. Maybelline ва шунга ўхшаш масс-маркет маркалар ҳақида ҳам шу фикримни айта оламан.

Макияж қилиш учун 5 дақиқа гина вақтингиз бўлса, нима қилган бўлар эдингиз?

Кундалик ҳаётимда макияжни мустақил тарзда қиламан, шунинг учун бу мен учун муаммо туғдирмайди. Мен тус берувчи асос суртаман ва кўзларимга урғу бераман.

Образ яратишда жарроҳлик аралашувига қандай муносабатдасиз?

Нейтрал қарайман. Агар инсон янгиланган қиёфа билан ўзини қулай ҳис қилса, унда унинг бунга ҳаққи бор. Бошқа одамлар бунинг учун қайғуришлари шарт эмас, чунки бу ҳар кимнинг шахсий иши, деб ҳисоблайман. Менинг ташқи кўринишим менинг ўзимга ёқади, агар мен жарроҳлик аралашувига мурожат қилмаган бўлсам, демак бу менга керак эмас. Лекин пластик жарроҳлиги хусусида бир нарсани айтиб ўтиш жоиз: бунга эришиш учун астойдил ҳаракат қилишнинг ва ўзгаришларни беманигарчиликларгача етказишнинг кераги йўқ, ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бўлади, бўлмаса ўзгаришлар синтетик “пластик” образгача олиб бориб таҳдидини солиши мумкин. Бу каби аралашув кўпинча ёшни улуғ қилиб кўрсатади, шунинг учун мен доимо табиий гўзаллик тарафдори бўлиб қоламан.

Қандай қилиб актриса бўлиб қолганингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

Мен ҳеч қачон бунга интилмаганман ва актриса бўлишни орзу қилмаганман. Бир куни, институтнинг биринчи курсида ўқиб юрган пайтларимда, дугоналарим билан бирга Алишер Навоий номли театрга спектакл томоша қилишга бордик ва спектаколдан сўнг менинг олдимга таниқли режиссер Зулфиқор Мусоқов келиб, менинг ташқи қиёфам янги суратга олинадиган қизга жуда мос эканлиги ҳақида хабар  қилди, ва мени синовга таклиф қилди. Фотосиновлардан (бу эса танловнинг биринчи босқичи эди) ўта олмадим, ва мен ўзбекга ўхшамаслигимни айтишди, ва менинг расмимни архивда қолдиришди. Кейинроқ, бир неча ойдан сўнг мени режиссер Забо Наврўзова кўриб қолди ва унинг “Апрель-Май” фильмида синовда иштирок этишга таклиф қилди. Мен тамга бу ҳақида қандай айтишни билмадим, бироқ икки кун ўтгач буни уддасидан чиқдим. Аввал дадам қарши бўлди, лекин кейинроқ, бу ўқишимга таъсир қилмаслиги учун, фақат таътил пайтида “кинода шуғулланиш”га рухсат берди. Шундай ҳам қилдик. Аслида эса, менинг биринчи режиссёерим аёл киши бўлганлиги туфайли, менга омад кулиб боқди – бу оилам учун катта аҳамиятга эга эди. Ҳаммаси шундай тарзда давом этган.

Сизнинг назарингизда аёл учун энг яхши совға нима?

Камтаринлик қилмайман, ва тўғрисини айтсам қизларнинг энг яхши дўстлари - бриллиантлардир. Мен барча эракаларга ўзининг севимли аёлига мана шундай ажойиб “дўстлар” туҳфа қила олиш даражасига эришишларини тилаб қоламан. Шунингдек, мен парфюмерияни ва парваришлаш косметикасини ҳам яхши кўраман.  Яна, балки бу сийқаси чиққан нарсадир – бироқ аёлни сабаб билан ҳам, сабабсиз ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак деб ўйлайман.

Ўқувчиларимизга қандай тилаклар билдирасиз?

Мен барча заифа аёлларимизга, биринчи навбатда, ўзи билан уйғунликда бўлишларини тилайман. Ўзига ишониш керак, севимли иши билан шуғулланиш, ва ўзининг аёллик қадр-қимматини сақлаб қолиш керак. Севимли эркакингизнинг ортидан юрииб, унинг “асабларини таранглаштиравериб”,  жонига тегиб, уни зериктириб қўйишнинг кераги йўқ. Аёлларнинг ўзликларини сақлашларига нисбатан менинг фикримни қайд этадиган бир ифода мавжуд: эркаларни кузатавермаслик керак, яхшиси ўзингизни парваришланг. Мен ҳам сизларга ўзингизни парваришлашингизни, ўзингизга ишонишингизни ва ўзингиздан қувонч яратиб юришингизни тилайман.

 

Мария Железнякова – мода продюсери, телевизион бошловчи, мода дунёсининг арбоби.  Ўзининг 30дан сал ошиқ ёшида Мария СТС каналидаги шов-шувли  «Снимите это немедленно» телевизион лойиҳаси ва MTV каналидаги «Шопоголики» кўрсатувларининг бошловчиси бўлишга улгурган. Маша DEMO гуруҳининг хонандаси, Denis Simachev маркасининг менеджери ва Arsenicum брендининг соҳибасига бўлишга ҳам улгурган. Makeup.uz билан бўлиб ўтган ўз эксклюзив интервьюсида Мария услуби ва рақслар, беш дақиқа ичидаги макияж ва ўз косметика қутичаси ҳақида ҳикоя қилди.

Сиз нафақат аёл, сиз балки бренддирсиз.  Нима деб ўйлайсиз, сизнинг оёққа туришингизга нима кўпроқ таъсир кўрсатган?

 Ижодий йўналишимни онгли  равишда ривожлантириш билан мен,  1997 йилда, DEMO поп-гуруҳида иштирок этган вақтларимда бошлаганман . Кейинчалик эса мен ҳеч қачон эришган нарсамда тўхтаб қолмаганман, ва ўзимни турли ижодий касбларда синаб кўрганман. Ўйлайманки, бу секин-аста ривожланиб борди ва у айнан бугунги образимни шакллантириб берди.

Аёллар билан ишлашнинг асосий мураккаблилиги нимада?

Феъл-атворнинг мураккаблилигида ва ўзини қандай бўлса, шундайлигича қабул қила олиш қобилиятида. Ўзини қандай бўлса, шудайлигича севишда ва ойнада ўз аксини  борлигича қабул қилиш.

Сиз нимадан роҳатланасиз?

Лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнидан. Агар тайёргарлик жараёнида хатоларга йўл қўйилмаса, унда ижобий натижа ҳам ўзини куттириб қўймайди.

Агар сиз ўзингизни учта сифат билан тасвирлашингиз керак бўлса, улар қандлай бўлган бўлар эди?

Ёрқин, фаол, жавобгар.

Сизнинг назарингизда, рақс билан шуғулланиш аёлни қанчалик тез ўзгартиради?

Мен болалигимдан рақс билан шуғулланиб келаман ва бунинг ортидан қувиш шарт эмас, деб ўйлайман. Рақсда ўз танасини ҳис қилиш,  ҳаракатларни ёд олиш эмас, балки импровизация қилишни ўрганиш керак. Натижаси сиз ўз танангиз билан “дўстлашиш”ни бошлаганингиздан бошлаб пайдо бўлади.

Рақс аёл образига умуман қандай таъсир кўрсатади?

Образ эркаклар учун янада жозибалироқ ва ҳаяжонлантирувчан бўлади, ҳамда ўзига бўлган ишончни ҳис қилишга ёрдам беради.

Агар сизнинг ўз феъл-атоврингизни рақс билан таққослангудек бўлса, бу қандай рақс бўлган бўлар эди?

Contemporary dance (замонавий рақслар).

Сизнинг фикрингизча, серғайратлилик аёл образига қандай таъсир кўрсатади?

Бундай ҳолларда, тўғридан-тўғри боғлиқлик кузатилади, аёл киши қанчалик серғайрат бўлса, у ўзини ижтимоий муҳитда ҳам шунчалик ёрқин намоён қила олади.

Сиз ўзингизнинг шоу оламидаги васийлигингиз остида турган кишиларга очилишларида қандай ёрдам кўрсата оласиз? Сиз психолог сифатида чиқа оласизми?

Мен психологик нуқтаи назардан ёндошишга ҳам, инсонгарчилик юзасидан ҳам одамларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан, ва агар киши бирор комплексга эга бўлса, унда ташқи образ ёрдамида уларни қандай қилиб бартараф этиш  керклигини тушунтираман. Ўзига бўлган ишончни қозонишга ёрдам бераман. Кийимга қараб кутиб олинади, ақлга қараб кузатиб қўйишади ва шунинг учун атрофдагиларга фақат биринчи тасаввурни қолдириш муҳим саналади деб ўйлайман.

Сиз кўплаб фотолойиҳаларнинг модели бўлгансиз. Шунга ўхшаш тажриба  сиз учун қизиқарлими? Фотосуратчилардан қайсилари билан ишлашни яхши кўрасиз? Сизга қандай образларда чиқиш ёқади?

Мен креатив фотосессияларда иштирок этишни ҳуш кўраман. Бу профессионал иш ва у ҳиссиёитли лаҳзаларда ўзини тута билишни ва фотосуратчининг кўрсатмаларига аниқ риоя қилишни талаб қилади. Мен хамелеон каби бошқача  янги шаклда ифодаланишни яхши кўраман ва тасвирга олиш жараёнларида ноодатий образларни ҳуш ёқтираман.

Услуб маъбудингиз борми? У ким?

Менинг санамларим йўқ. Мен шунчаки маълум услубга эга бўлган қизларни кузатиб бораман ва менга кўпроқ ёққан  образларни  ўзимга оламан.

Беш дақиқа ичида қандай макияж қилишга улгурган бўлар эдингиз?

Тўғрисини айтам, бу менинг ҳаёт тарзимдаги  стандарт вақт ҳисобланади. Тозалашни тугатгандан сўнг, мен юзимни намлантираман, камчиликлар ўрнини корректор ва консилер билан чизиб тўлдираман ва яхшилаб бўяб оламан. Севимли палеткамни -  Ambient Lighting Pallete Houglass оламан ва  стробинг техникасиг а биноан суртаман. Шунда тери порлаб турган ва дам олган кўринишда бўлади. Сўнгра қошларимни бўяйман ва “Chanel”дан Le Volume туши билан киприкларимни бўяб оламан. Бироз ёғупа қўшаман ва лабимни лаб бўёғи билан бўяйман ёки бальзам ёрдамида парваришлайман. Шундай қилиб, ҳаммаси тайёр! 

Косметика қутичангизда доимо нималар бўлади?

 Ambient Lighting Pallete Houglass палеткаси, Shiseido намлантирувчи зардоб, “Chanel”дан Le Volume туши, Bobby Brown қошлар учун гели, NARS консилери, Dior Lip Glow лаб учун балзьами, Dior Airflash тус берувчи крем-спрей, юз учун упа Loreal Paris Alliance Perfect киприкларни қайириш учун Kevin Aucoin қисқичлари ва Hakuhodo ва Zoeva мўйқаламлар тўпламлари.

Сизнинг назарингизда чиройли аёл қандай кўринишда бўлиши керак?

Аёл гўзаллигини ташкил этувчи таркибий қисмларни айтиб бера оласизми?

Чиройли аёл –  бу даставвал ёниб турган кўзли ва майин табассумли, ўзига қараган,  озода, батартиб аёл.

Барча ўқувчиларингизга ўзларига ва ўз кучларига ишонишларини, ўзини севишини ва ҳаёт сўқмоқларидаги чегарасиз  оқимда ўзига кўпроқ вақт ажратиб туришларини тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,

Сизнинг Мария Железняковангиз

https://www.instagram.com/jeleznyakovamaria/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Қарашлар модели устаси ва стилист Регина Атаниёзова – халқаро мукофот ва танловлар лауреати.  Makeup.uz нинг эксклюзив суҳбатида Регина Атаниёзова ўз ютуқлари тарихи ва гўзаллик ҳақидаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Киприкларни ўзгартириш бўйича мутахассисга қандай айланганингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

Мен бутун умр савдо ва маҳсулотни импорт қиладиган компанияларда ишладим ва товарларнинг бозордаги савдосини кўтаришга ҳаракат қилдим. Кейинчалик тушуниб етдимки, бу нарсалар менга энди қизиқ эмас. Ёшлигимдан гўзаллик билан боғлиқ ҳамма нарсалар билан шуғулланардим. Масалан, соч кесишим, дугонамни бўянтириб қўйишим ва уларга урфдаги кийимлар танлашида ёрдам берардим. Бир қарорга келдим – энди гўзаллик саноати  бўйича кетаман! Фақат қайсинисини олиб кетишимни танлаш қолган эди.

Узоқ ўйладим ва танладим. Киприкларимни бунгача сунъий “ўстирган” эдим, ўша пайтлар Тошкентда  таниқли мутахассислардан  Леся Камилова бор эди, У менга илҳом берди,  ўзини мана шу ишга қанчалик бағишлагани жуда ёқди.  Демак, мижоз ўқувчига айланди ва мен унинг қарашлар моделини яратиш -  “Dream Lashes” студиясига қатнай бошладим.

Сиз қарашлар устаси бўлиб етишишингиз қандай бошланган?

Бу бир йиллар олдин эди...айтиш мумкинки, қийин – айтадиган ҳсч нарса йўқ. Менинг биринчи моделим – дугонам билан биргаликда 6 соат ишлаганмиз. Бу ҳаммаси албатта, бошланишда эди. 12 – 16 соатлик узоқ иш кунлари,  фақат амалиёт, амалиёт ва яна амалиёт. Натижада эса – қўлнинг шишиб кетиши,  тезлик, маҳоратни ошириш. Ҳар бир босқичда малакани ошириб, янги нарсаларни ўрганиб борасан, аввалгиларининг янги томонларини ўрганасан.

Ҳеч қачон пул йўқлиги ҳақида нолимаслик керак, куч, вақт, ўз камолотига эришиш йўлидан қайтмаслик лозим. Мукаммалликнинг чегараси йўқ.

Ижодкорга илҳом ишлаётган пайти келади. Сен мижознинг кўнглини топишни истасанг, киприкларига шикаст етказмасдан, ундаги етишмовчиликларни яшириб, қарашларини жонли ва ёрқин ҳолатга келтиришинг лозим.

Сиз журналлар ўқиб турасизми ва улар сизга илҳом бера оладими?

Ялтироқ журналларга қизиқмайман, менга асосан иш пайти илҳом келади, айниқса, Lash – саноати юлдузларига ҳавас қиламан, тез – тез уларнинг ишлари ва ижтимоий тармоқларига мурожаат қиламан, ҳаммасидан оз-оз оламан, солиштираман ва бир хулосага келаман.

Твой Взгляд” (“Сенинг нигоҳинг”) кубогидаги иштирокингиз ҳақида гапириб берсангиз.

Бу кўз қарашларни моделлаштириш бўйича халқаро чемпионатдаги биринчи иштироким эмас. 2016 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида Dream Look чемпионати ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келишган эди. Ҳайъат аъзолари ҳам Қозоғистондан, Белоруссия ва Буюк Британиядан ташриф буюришди. 

Бу чемпионатда “Юниор” (бир йилгача стажга эга бўлган мутахассислар) гуруҳида Natural Look номинацияси бўйича мен биринчи ўринни эгалладим, Reborn Lashes (киприкларни ламинатлаш) номинациясида иккинчи ўринни қўлга киритдим. Шу билан бирга, “Йил дебюти” (“Дебют Года”) номинацияси бўйича алоҳида, махсус кубок менга насиб қилди. Айтиш керакки, ўша вақтда мен бу иш билан бор-йўғи 4 ой шуғулланган эдим.

Бу йили биз Олмота шаҳрига “Твой взгляд” (“Сенинг нигоҳинг”) чемпионатида қатнашиш учун 4 кишидан иборат гуруҳ билан Қозоғистонга бордик.

Мен аллақачон “Профи” (бир йилдан 4 йилгача стажга эга) категориясига кирганман. Бу чемпионатда қатнашиш жуда ҳам ҳаяжонли бўлди. 50 дан ортиқ иштирокчилар, бундан ташқари, бошқа шаҳар, бошқа одамлар ва 4 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар орасида қаттиқ ҳаяжонландим. Бу тадбир жараёни ҳақида қисқача сўзлаб берсам.

Ажратилган муддат ичида мастер моделнинг ташқи кўриниши ва табиий киприкларига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда киприк улаши керак. Берилган вақт тугагач, мастер барча асбобларини жойига қўяди, модель эса ҳайъат аъзолари томон йўл олади. Ҳаммаси ҳаққоний бўлиши учун ҳайъат аъзолари моделнинг қайси мастерга тегишли эканлигини билмайдилар. Баҳолаш жараёнида барча нарсалар батафсил текширилади: моделлаштиришнинг тўғрилиги, улама киприкларнинг йўналиши (барчаси кетма-кет, бир-бирига параллел равишда, жуда ҳам кўп бўлмаган ва ҳар хил тарафга қараб турмаган бўлиши керак).

Ёпиштирмалар (ҳеч бир табиий киприк бошқасига ёпиштириб қўйилмаслиги керак) ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳаммаси бир-биридан алоҳида-алоҳида ажратилган ҳолда жойлашиши керак. Бу жуда муҳим, чунки табиий киприкларга зарар этмаслиги лозим.

Тўғри оралиқ (қовоқ чегарасидан 0.5-1 миллиметр) ҳам жуда муҳим, чунки агар оралиқ жуда кам бўлса, киприк терига тегиб, аллергия ёки қичима келтириб чиқариши мумкин. Агар у меъёридан ортиқ бўлса, табиий киприкларга босим ўтказилиб, уларга зарар етказилади. Ишнинг тозалиги (елим кўринмаслиги учун уни керакли миқдорда ишлатиш), сунъий киприкларнинг табиийлари билан туташган жойи улама киприкларнинг узоқ туришига таъсир қилади. Кўзнинг киприклар билан қопланиши 80 дан 100 фоизгача бўлиши керак. Симметриявийлик текширилиши керак. Ҳар бир мезон учун баллар қўйилади, баллар миқдорининг йиғиндисига асосан номинациялар учун ўринлар белгиланади.

Танловларда қандай мукофотлар олгансиз?

Қозоғистондан 3та кубик олганман, булар:
1  ўрин – Ideal Classic
2  ўрин – Color volume
3  ўрин - Double volume (2D - 3D)

Сизнинг мижозларингиз қандай?

Бизнинг мижозлар – ўз вақтини яхши кўрадиган ва ҳар доим бетакрор кўринишга эга бўлишни истайдиган қизлардир.  Энг кам пардоз ишлатадиган ишбилармон аёллар, озгина туш ҳам қўйишни истамайдиган ёки бўянишга вақти йўқ оналар, лекин улар ҳам турмуш ўртоғи ва атрофдагилар олдида чиройли бўлишни исташадику.

Мен ҳам уларни тушунаман, ўзим киприксиз юра олмайман. Бу ажойиб вақтни тежайди ва ҳеч қандай зўр тушь ҳам бундай натижани бера олмайди. Ҳар бир мижозга алоҳида образ танланади. Энг аввало, мижоз кўзининг кесими ўрганилади, киприкларининг ҳолати яъни қалинлиги, узунлигига қаралади. Қизларнинг ўзидан киприк “ўстириш” дан кутаётган натижасини сўраймиз, чунки уларнинг хоҳишига яқинлашишимиз муҳим.

Биз фақатгина киприкларни “ўстирмаймиз”, бу бир томондан олиб қаралса, шунчаки олиб елимласанг бўлди. Биз қарашлар орқали танлаган натижамизга эришамиз, нозик жой, киприк қалинлиги ва ранги, кўзлар кесими ҳисоби, мижознинг юз тузилиши, ҳаттоки терисининг ранги, қошлар, соч ва кўзнинг шаклигача эътибордан қолдирмаймиз. Киприк “ўстириш”-  бу шунчаки “олиш ва ёпиштириш” дегани эмас. Бу санъат!

Агар сизда бор – йўғи тайёрланишга 5 минут вақтиз бўлса, нима қилардиз?

 Агар 5 минутгина вақтим бўлса, қош ва киприкларимни бўярдим ва қарабсизки, соҳибжамол аёлга айланаман.

Сизнинг пардоз ҳамёнингизда ҳар доим нималар бўлади?

Менинг ҳамёнимда доимо упа, пушти – қизил ёғупа, қошлар учун қалам, лаб учун бальзам ва 3 дона киприк тароғи. Maybelline тенини ёқтираман, Сунъий киприк “ўстириш” гача эса L’Oreal Parisнинг Telescopic тушидан фойдаланганман. Ишхонада эса ҳар доим мицелляр сув ва Garnierнинг иккифазали демакияжи асқотади.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилакларингиз бор?

Қизларимизга ўзларини яхши кўриши ва уларнинг киприклари “ўстирилган” ёки “ўстирилмаган” лигидан қатъий назар, биринчи ўринда табиат берган ҳуснларини асраши, ўзига қандай муносабатда бўлса, бошқаларнинг ҳам уларга шундай муносабатда бўлишини унутмаслиги керак.  

instagram: https://www.instagram.com/regina_lashartist/
facebook: https://www.facebook.com/regina.vitalevna

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Соч модасида ўзининг ижодкорона ёндашуви билан танилган Николай Нам эришган ютуқлари билан чекланмасликка қарор қилди. Пойтахтимизнинг энг севимли стилистларидан бири бўлган Николай Нам яқиндагина ўзини либос дизайнери сифатида ҳам намоён этди. У бизнинг блогимиз учун берган интервьюсида аёл гўзаллиги, тўғри овқатланиш ва ўз карьераси ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.

Сизга кўпгина таниқли шахслар ўз гўзалликларини ишонишади. Муваффақиятларингизнинг сири нимада, деб ўйлайсиз?

Мижозларимга ишонадиган бўлсам, унда ҳамма гап менинг ёқимтойлигимда. Агар жиддий гапирадиган бўлсам, бу маҳоратим ва мунтазам ўз устимда ишлашимдадир.

Сизнинг стилист сифатидаги карьерангиз қандай бошланган? Дизайнерлик лойиҳаси -чи?

Мактабда ўқиб юрган даврларимданоқ шу йўлдан боришимни билар эдим ва шунинг учун ҳеч қачон ўз танловимдан қайтмаганман ва афсусланмаганман. Менга чиндан ҳам гўзалликни яратиш ёқар эди. У вақтларда менинг доимий машғулотларим семинарлар, тренинглар, кўргазма ва танловлар ўтказишдан иборат эди. Аслида ҳозир ҳам деярли ҳеч нарса ўзгармади – мен ҳали-ҳануз ҳар куни ўрганишда давом этаяпман. Аммо бир неча йил олдин “қироллик камлик” қилаётганини тушуниб етдим ва ўзимни либос яратишда синаб кўришга қарор қилдим. Ахир шундоқ ҳам мода саноатида кўп йиллардан бери “яшаб” келмоқдаман.

Машҳур инсонлар ва оддий мижозлар билан ишлашнинг бир-биридан фарқи борми?

Шахсан мен учун ҳеч қандай фарқи йўқ. Менинг олдимга келган ҳар қандай инсон ишимни яхши уддалашимга ишонса бўлди. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, одамлар ўз мавқеларини суистеъмол қила бошлашларини умуман ёқтирмайман.

Ташқи кўринишингизни қандай сақлаб турасиз? Саломатлик ва услубнинг сири нимада?

Бу менинг ҳолатимда бироз ноқулай савол. Бу шунчаки ортиқча вазн билан доимий кураш демакдир. Шундай экан, соғлом овқатланиш ҳақида мен орқаворотдан эмас,бевосита кўп нарса биламан.

Кундалик ҳаётда гўзалликни сақлаш учун аёлларга қандай тавсиялар берасиз?

Энг аввало, бу ишни чин юракдан бошлашни маслаҳат бераман, ахир ички гўзаллик ташқи чиройдан анча-мунча муҳим.

Сиз соғлом ҳаёт тарзига амал қиласизми? Қаддингизни меъёрида сақлаш учун тренажёр залларига борасизми?

Ҳа, аммо ростини айтганда, соғлом турмуш тарзим ҳақида одатда баҳор фаслига яқин эсга оламан. Машғулот заллари мен учун (ростини айтаман) – бу “кичкина ўлим” деган гап. Чунки бунда нафақат вазн билан, балки ўз-ўзинг билан ҳам курашасан.

Қандай кўринишимиз тановул қилаётган нарсамиз билан боғлиқми? Сиз нимадан ҳеч қачон воз кеча олмайсиз?

Ҳа, албатта! Пишириқлардан ўзимни тия олмайман – бу менинг нозик тарафим.

Ўзига қараб юрадиган аёлнинг олдида доим нима бўлиши керак, деб ҳисоблайсиз?

Ўзига қараб юрадиган аёл доим яхши кайфиятда ва ёнида ойна олиб юриши керак.

Стилистликда асосан сизга нима жуда ёқади?

Стилистликда менга ҳаммасидан ҳам кўпроқ яхлит образни яратиш жараёни ёқади. Бу мен учун инсоннинг нафақат ташқи кўриниши, балки, унинг ички дунёсини ҳам ифодалашда катта имкониятидир.

Баҳор-2017 мавсумида асосий гўзаллик трендлари қайси бири?

Ҳозирги асосий трендлар – бу турли хилдаги пешанагажак ва соч ўримларидир. Соч рангига келадиган бўлсак, ҳозирда совуқ ранглар афзалроқ. Либослардаги трендлар эса ноодатий силуэт, ўзига хос матолар, безак нусхалар, кашталардир. Ва энг асосийси – ҳар қандай либос шунчаки чиройли ва урфдаги бўлиб қолмасдан, балки, қулай ҳам бўлишини унутмаслик лозим. Қулайлик ҳозирда муҳим ўрин тутмоқда.

Сизнингча, нима урфдан ҳеч қачон чиқмайди?

Мен модани фақатгина қандайдир ташқи омиллар эмас, балки, бизнинг маданиятимизда бир неча йиллар, ҳаттоки юз йилликлар давомида шаклланган маълум бир қадриятлар деб ҳисоблайман. Ишонаманки, ҳар доим назокат, енгиллик, инсоннинг ўзига хослиги ва яратувчанлик модадан чиқмайди.

Сайтимиз ўқувчиларига қандай тилакларингиз бор?

Мен ўқувчиларимизга доимо кўнглида баҳорий кайфият, ўз гўзаллигини намоён этиш ва қиёфасини ўзгартиришга ҳар доим истак бўлишини, шунингдек, албатта, хонадонларига осойишталик тилаб қоламан. Чунки тинчлик бор жойда ижод бор.

facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100003473433851
instagram: https://www.instagram.com/the____mix/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Тошкент клуб маданиятининг ёрқин намоёндаларидан бири – диджей Белла. Ўзини “олмахон” деб атовчи ва бу тахаллус орқали фаоллиги, нозик ва жўшқинлигини кўрсатувчи қаҳрамонимиз Белла бизнинг блогимизга берган интервьюсида диджейлик касби, пардоз-андоз ва мусиқа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Диджейлик аёлларга хос бўлмаган касб. Сиз бу касбни қандай танладингиз ва нима учун?

Мен ҳар доим рақсга тушишни яхши кўрганман. Шу боис Республика Эстрада - цирк коллежининг хореография факультетини тамомлаганман. Рақс ва мусиқа бир бутун, уларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини жуда яхши тушунаман. Мен “go-go” рақс ансамблида ишлаганман. Шундай пайт келдики, ҳар доим югуриб-елишлардан дам олишни хоҳладим ва вақтинча ишламадим. Лекин бу хоҳишим уч кундан ошмади, чунки ишсиз ўтира олмас эдим. Охири диджейликни ўрганишга қарор қилдим, ҳамкасбимдан бу ишни ўргатишини сўрагандим, у рози бўлди. Бошида жуда ҳам ҳаяжонли эди. Тўғрисини айтсам, баъзида ҳозир ҳам ҳар бир чиқишим олдидан жуда қаттиқ асабийлашаман.

Мусиқа оламида сиз ҳавас қилган ижодкор борми?

Тўғриси, менда унақаси йўқ. Албатта, менга кўп мусиқачилар ёқади, уларнинг ижоди, куйларидан завқ оламан, лекин уларга тенглашишга ҳаракат қилмайман. Ҳозирда менинг асосий мақсадим – бу соҳада ўз ўрнимни топиш ва ҳақиқатан ҳам тўғри танлаганимни тушуниб етишдир. Аммо бир нарсани аниқ биламанки, мен ўз ишимдан жуда роҳатланаман, бу эса жуда зўр!

Аёл-диджейларнинг ўзига хослиги нимада деб ўйлайсиз? Эркак ҳамкасбларингиз сизни аёл сифатида раъйингизга қарашадими?

Ҳеч қандай раъйга қараш йўқ. Аксинча, ҳамкасблар томонидан муносабат ўзгача, танқид эса жуда кескин. Аслида, аёл диджей бўлиш жуда ҳам қийин. Сени кўпчилик жиддий қабул қилмайди. Қанчалик ҳаракат қилсанг ҳам, мақтов эшитмайсан. Аммо ижобий томонлари ҳам бор. Аёл диджейларни тез-тез турли тадбирларга чақиришади. Бу, албатта, маркетинг. Демак, бундан хафа бўлмаса ҳам бўлади.

Яқинларингизнинг танлаган касбингизга муносабати қандай?

Барча яқинларим менинг ҳар қандай танловимни қўллаб-қувватлашади. Улар диджейлик касбимнинг менга қанчалик завқ беришини кўриб туришибди. Албатта, уларни қониқтирмайдиган тарафлари ҳам бор – бу менинг иш вақтимдир. Яъни иш вақтим оила аъзоларимникидан бутунлай фарқ қилади. Чунки улар энди уйғонаётганда, мен ухлашга ётаётган бўламан. Ўйлайманки, мана шу ҳолат оиламизга озгина ноқулайлик туғдиради.

Қиёфангизни қандай яратасиз? Бунда нимага асосланасиз? Кийинишда сизнинг севимли услубингиз қайси?

Саҳнадаги пульт ёнида иложи борича ёрқин, бироз қўпол ва жозибали кийинишга ҳаракат қиламан. Кўпчилик бу костюмлар, корсетлар ва бошқалар нимага кераклигини тушунишмайди. Лекин, диджей биринчи ўринда мусиқанинг эшитимли бўлишини таъминлаши, омма учун сифатли мусиқани танлай олиши ва уни тўғри йўналтира билиши лозим. Аммо ташқи кўриниш ҳам жуда муҳим, айниқса, аёллар учун. Кийинишда мен қулайлик ва жозибадорликни афзал кўраман. Масалан, джинси, устки кийим ва кедалар. Булар жуда оддий ва қулай!

Агар сизнинг макияж учун беш дақиқа вақтингиз бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Қошларимни чизардим, лабларимни шаклга солардим, уларга озроқ ялтироқ лаб бўёғи суриб, яноқларимга пушти-қизил ёғупа урардим.

Кунингизни қандай бошлайсиз ва уни нимасиз тасаввур қила олмайсиз?

Кунимни бир стакан илиқ сув билан бошлайман. Кунни тиниқиб ухлашсиз тасаввур қила олмайман. Агар мен яхши ухлай олмасам, куним бекор ўтди, деяверинг. Мусиқасиз ҳам кунни тасаввур қилиш қийин. Аммо баъзи пайтларда жимжитликда кечаю -кундуз ётишни истаб қоламан! Шунингдек, кунимни оптик линзаларсиз ҳам тасаввур қила олмайман. Уларсиз мен худди кўзи ожиз мушукчага ўхшаб қоламан.

Сизнинг пардоз - андоз сумкангизда доим нима бор?

Пардоз-андозларга жуда берилмайман. Уларга бамайлихотир, ортиқча фанатизмларсиз ёндашаман. Доимо пардоз-андоз воситалари учун сумкамда Maybelline дан тушь, KiKi дан ялтироқ лаб бўёғи, MaxFactor Lasting Performance ранг берувчи асос ва Garnier дан макияж ўчириш учун икки қатламли суюқлик бўлишига ҳаракат қиламан.

Сиз учун гўзаллик намунаси ким?

Бу саволга жавоб бериш қийин, чунки дунёда гўзал аёллар кўп! Уларни узоқ санаб ўтиш мумкин, аммо мен айниқса, Одри Хепбёрн, Мерлин Монро, Анджелина Джоли ва Моники Беллуччининг гўзаллигига қойил қоламан. Эркаклардан эса Данила Козловский жуда ҳам келишган.

Эркаклар билан танишганда, нимага эътибор қаратасиз?

Тарбиялилиги, ўзига ишончилиги, ҳазил-мутойибани тушуниши ва эркакларга хос жиҳатларига эътибор қаратаман. Журъатсиз, тортинчоқ, бачкана, зерикарли ва характерга эга бўлмаган эркаклар мени қизиқтирмайди.

Совғага нима олишни хоҳлайсиз?

Аслида ҳамма қатори менга ҳар қандай совға ёқади. Ахир бу – эътибор белгиси. Англадимки, анъанавий тарзда менга кўпроқ гуллар ва атирлар совға қилишар экан!

Сиз қоматингизни қандай сақлайсиз? Парҳез ёки машқлар ёрдам берадими?

Ҳеч қандай машқлар ва парҳезсиз. Авваллари мен тўлароқ эдим, қишда эса 8 кг га оздим. Иш билан машғул бўлганингда, овқатланишга вақт ҳам бўлмайди. Бир кунда бир марта овқатланишга тўғри келади. У ҳам бўлса, ишдан кейин, тонг олдидан ейиш. Ширинликлар ва нонни хуш кўрмайман – бу борада омадим келган. Жуда кўп кўкатлар, саримсоқ пиёз, пиёз ва кўплаб мазали ҳамда фойдали нарсаларни истеъмол қиламан.

Муштарийларимизга тилакларингиз борми?

Ҳурматли аёллар, энг аввало ўзингизни севинг! Бу жуда ҳам муҳим! Ўзингизни кўп ҳам койиманг, чунки ҳар бир аёл ўзгача чиройли. Ўз танангизни тинглай олинг ва нима хоҳласа шуни беринг. Спорт билан шуғулланинг, севган мусиқангизни тингланг, рақсга тушинг ва тез –тез табассум қилинг.

 facebook: https://www.facebook.com/bella.gataulina.3
instagram: https://www.instagram.com/djbella_squirrel/ 

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Таниқли it-girl (ўзининг турмуш тарзи билан шуҳратга эришган қиз), кўплаб фэшн-блогерларнинг муҳокамасига сабаб бўлувчи, жамоатчи шахс Ганя Усмонова дунё оммавий модасидан кўра, Ўзбекистонга ва ўзбек модасига бўлган меҳрини ошкора маълум қилади ва ўзининг ватанпарварлик кайфияти, руҳини ўртоқлашади. Ганя Усмонова бизнинг блогимизга берган эксклюзив интервьюсида ўзининг гўзаллик сирлари ва услублари ҳақида сўзлаб берди.

Сиз нафақат, оддий қиз, балки – брендсиз. Нима деб ўйлайсиз, сизнинг шаклланишингизга нима кўпроқ таъсир қилган?

Жамоатчилик томонидан, аввало, менинг шахсимга эътиборнинг катталиги ва Лондонга боришим. У жой мени анча мустақил шаклланишимга ёрдам берди.

Иш фаолиятингизни қандай таърифлаб бера оласиз?

Мен “Кенг кўламдаги бизнес ва дизайн” факультети битирувчисиман, шу боис ҳам мен турли соҳаларда ўзимни намоён қила олишим мумкин. Ҳозир мен учун аниқ соҳани ажратиб кўрсатиш қийин, чунки мен кўнглимга яқин ва ёқтирган лойиҳаларим устида ишлайман.

Агар сиз ўзингиз учун учта сифатни танлаганингизда, улар қайсилар бўлиши мумкин?

Аниқ бир мақсадли, меҳрибон ва ўзига ишонмайдиган.

Сиз ўхшашни, тенглашишни истайдиган инсонингиз борми? Нима учун?

Бу менинг онам. Унинг сабр – тоқати, қатъийлиги, аниқ бир мақсадга эришишга интилиши, меҳрибонлиги ва хулқидаги кучлилик мени илҳомлантиради. Онам жуда кўнгилчан ва тушунадиган, ақлли, ўқимишли ва бир сўз билан айтганда, мен учун мукаммал аёл. Мен ишонч билан айта оламанки, айнан уларга ўхшашни истайман.

Сизнингча, аёллар имиджи, яъни қиёфасининг ўзгаришига нима таъсир қилади? Имиджингиз нима ҳисобига шаклланган?

Ҳаётдаги жуда катта ўзгаришлардан тортиб, оддийгина кайфиятнинг ўзгариши — булар ҳаммаси бизнинг қиёфамизни яратади. Бизни ўраб турган, атрофимиздаги барча нарсалар инсоннинг аниқ бир қиёфасини яратади. Йўқотиш ва муваффақият инсоннинг қиёфасида акс этади. Менинг имиджим тез–тез ўзгариб туради. Масалан, мен кўйлакни жинсига, пошнани кроссовкага алмаштирдим, натижада ҳозирги кўринишимни намоён этиб турибман. Мен ўз қиёфамда жуда хилма –хилликка эътибор бераман, турли хил йўналишларни синаб кўраман. Энг асосийсиси, ўзингни намойиш қилишдан қўрқмаслик керак.

Агар сиз ўз характерингизни мода йўналишига қиёслаганингизда, бу қандай усул бўлиши мумкин?

Ўзингни айнан қайсидир услубдаман, дейиш қийин. Менга масалан, гранж ва ретро, милитари, яъни ҳарбийлар кийимига ўхшаш ва диор услубидаги new-look йўналишлари жуда ёқади, ҳар бир услубнинг тугал образни шакллантиришдаги энг севимли онларини жамлашга ва, албатта, бунда ўзлигимни йўқотмасликка ҳам ҳаракат қиламан.

Аёлларнинг қиёфасига темперамент, яъни мижоз қандай таъсир кўрсатади?

Менинг фикримча, аёллар образида мижоз бошидан охиригача ҳам сезилиб туради. Кайфият, мижоз – қиёфани шакллантириш ва услубда катта аҳамиятга эга.

Сиз жуда кўп фотолойиҳаларда модель сифатида танилдингиз. Сизга бу борадаги тажриба муҳимми? Қайси фотографлар билан ишлаш ёқади ва нима сабабдан? Сизга кўпроқ қайси қиёфа ёқади?

Ҳақиқатан ҳам, турли хил фототолойиҳаларда суратга тушиш ва кўпгина шундай лойиҳаларнинг иштирокчиси бўлишни ёқтираман. Жени Jukaнинг объективида ўзимни анча қулай сезаман. Биринчидан, у ўз ишини яхши билади, иккинчидан эса Женя менинг энг яқин дугонам. Биз бир-биримизни бир оғиз сўзимиздан тушунамиз, демак, ишимиз ҳам доимо муваффақиятли бўлади. Ўзимда жиддий костюм ва батартиб йиғилган сочлар билан кескин классика образини синаб кўришни жуда яхши кўраман. Шунингдек, мен рок-н-роль руҳидаги, мотоциклистларга хос мавзудаги ва сирли, ноодатий ғояли экспериментал образларга ҳам жуда қизиқаман. Менга Света Астахова ва Равшания билан ишлаш ёқди. Уларнинг иккаласи билан ҳам биргаликда ишлаш ёқимли ва қулай.  

Сизнинг стиль бўйича идеалингиз борми? Агар бўлса, у ким?

Ўйлайманки, ҳар кимнинг ўзигагина хос бўлган жиҳати бўлади. Шу сабабли кимнидир тақлид қилиш учун мукаммал намуна сифатида қабул қила олмайман. Мен онамнинг услубини жуда ёқтираман. Аммо кўпинча бизнинг дидимиз, танловимиз бутунлай қарама-қарши бўлади. Ўйлайманки, ўзига услубий идеал танлаш эмас, балки турли йўналишларда ўзни намоён этиш муҳим.

Пардоз учун бор-йўғи беш дақиқа вақтингиз бўлса, нима қилардингиз?

Албатта, қошларимга тус бериб, гель сураман, тушь билан киприкларимни бўяйман ва хайлайтер (юзни ёрқин кўрсатувчи восита) билан образимни якунлайман.

Пардоз-андоз сумкачангизда нима, албатта, бор?

Бундай сумкачалар, одатда, кичик бўлишини ҳисобга олсак, унда ҳамиша пушти рангли Dior Couchon ва Lancome дан намлантирувчи ялтироқ лаб бўёғи бўлади. Агар менда барча пардоз буюмларини олиш имкони бўлса, сумкачамда икки хил — қуруқ ва кремли упа, блесклар, яъни лаб учун ялтироқ бўёқлар, юзнинг ялтирашига қарши қоғоз салфетка, тирноқларни шаклга солувчи восита (пилка) ва кўз учун тенлар ҳам, албатта, бўлади.

Сизнингча, гўзал аёл қандай бўлади? Гўзалликни нималар ташкил этади?

Аёл чиройли кўриниши учун унинг, энг аввало, қалби гўзал бўлиши керак. Ўзига қараб, оро бериб юрадиган аёл мен учун гўзаллик тимсолидир.

Ўқувчиларимизга тилакларингиз борми?

Makeup.uz ўқувчиларига чин дилдан барча яхши нарсаларни тилаб қоламан. Ўзингизни севинг, ҳамма нарсанинг энг яхшисига эга бўлишга интилинг, ўзингиздан ва ўз фазилатларингиздан завқланинг!

instagram:https://www.instagram.com/ganyausman/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ёш ва иштиёқи баланд Асал нафақат жозибали қиз ва таниқли фотограф, балки янги тизимли чек-пойнт - Studio 314 профессионал фотостудияси асосчисидир. Студиянинг расмий очилиши ва Хоссейн Фармани билан биргаликда фото-клубнинг ишга туширилишидан сўнг Асал бизнинг блогимизга эксклюзив интервью берди.

Қанча вақтдан бери фотография соҳасида меҳнат қиляпсиз?

Фотография билан анча олдин, 14 ёшимдан бери шуғулланиб келаман. Аммо университетни тугатгачгина, бу соҳада профессионал фаолият юритишни хоҳлашимни англаб етганман ва шундай кейин ўзгача иштиёқ билан ушбу касбни эгаллашга киришганман.

Фотограф бўлиб ишлаш давомида ўзингиз учун қандай асосий хулоса чиқардингиз?

Ўйлайманки, суратга олиш ишлари ҳеч қачон режалаштирилганидек ўтмайди. Доимо ўзгарувчан шароит, вазиятларга мослашишга тайёр туриш керак.

Севимли фотография жанрингиз қайси?

Портретларни суратга туширишни жуда яхши кўраман. Мен учун айнан ушбу жанр бениҳоя қизиқ. Чунки стиль, гавданинг ҳолати, қиёфалар ва бошқаларнинг кўпгина ўзгарувчан кўринишлари бор.

Яхши портретларнинг муваффақияти нимага боғлиқ?

Суратнинг қандай чиқишига кўпгина турли омиллар таъсир кўрсатади. Аммо суратга олиш учун қулай муҳитни яратган ҳолда модельни ихтиёримга бўйсундирган пайтларимда фотосуратларим муваффақиятли чиқишини кузатаман. Инсон ўзини хотиржам қўйиб, жараёнга ишонч билдирса, унинг характери ва кайфиятини тутиб қолиш мумкин, натижада ҳосил қилинган кадр, шубҳасиз, бошқа суратлардан ўзининг атмосферавийлиги билан ажралиб туради.

Нимасиз суратга олиш яхши чиқмайди?

Олдиндан тайёргарликсиз, қиёфалар устида ишламасдан яхши сурат олиб бўлмайди. Тасодифий суратлар ҳам муваффақиятли чиқиши мумкин, буни инкор қилиб бўлмайди. Аммо кўпинча ҳар бир суратга олиш жараёни олдиндан ўйлаб қўйилиши лозим бўлган майда-чуйда деталларни ҳам эътиборга олишни талаб қилади.

Пардоз-андоз сумкачангизда нима, албатта, бор?

Мен соғлом, ёрқин тери эффектига эришиш учун Magic Lumi праймери (пардоз остидан суртиладиган восита) ни L’Oreal Paris дан сувни қочирувчи заррачалар ва SPF Alliance Perfect қуруқ тери учун тонал крем (у ҳам L’Oreal Paris дан) билан биргаликда ишлатаман. Кўз атрофи учун Farmasi дан BB-кремни ишлатаман. Менга Bourjois дан лаб бўёқларининг икки рангини аралаштириб қўллашни яхши кўраман. Шунингдек, менинг яна бир севимли воситам – бу Maybelline дан гелли сурма (подводка) дир. Агар оқшом пардозини яратмоқчи бўлсам, унда Naked турли тенлари тўплами, хайлайтер ва ABH дан контур тўпламидан фойдаланаман.

Фотосуратга олиш пайтида аёлнинг мукаммал образини яратиш сир-асрорлари нимада?

Мукаммал қиёфа – бу аёл ўзига максимал даражада ишончни ҳис қила оладиган образдир. Мен агар қизнинг ўзини ноқулай сезаётганини кўрсам, унга ўзимнинг фикримни сингдирмасликка ўрганганман.

Ишга нимасиз ҳеч қачон бормайсиз?

Телефонсиз. Менг доим ва ҳар жойда алоқада бўлиб туришим керак.

Макияж трендларини кузатиб борасизми?

Мен ижтимоий тармоқларга аъзо бўлганман ва кўпгина бьюти-блоггерларни доимий кузатиб бораман. Буни фаолият соҳам ҳам талаб қилади. Кўпчилик трендлар даврий бўлади, бу эса ортиқча ҳаракатларсиз барча нарсалардан хабардор бўлиш имкониятини яратади.

Уларни ўзингизда тез-тез қўллаб турасизми?

Мен ҳар доим қаллиғимни лол қолдирган ҳолда макияж бўйича барча янгиликлар ва уларнинг яхши томонларини ўзимда мамнуният билан синаб кўраман. У менинг экспериментларимга ҳеч ҳам кўника олмайди.

Суратга олиш пайтида стилист бўлишга ҳам тўғри келадими?

Карьерамнинг илк даврларида суратга олишдан олдин мен ўзим қизларнинг сочларини турмаклаб, уларни бўянтириб қўяр эдим ва кичик деталларгача қиёфаларни яратар эдим. Мен жараённинг ўзидан чексиз завқ олардим. Чунки ўзим истаган натижага эришиш учун нима қилиш ва қандай қилиш кераклигини тасаввур қилардим. Вақтлар ўтиб, суратга олишнинг кўпроқ техник тайёргарлигига эътибор қила бошладим ва бошқа омилларни ўз ишининг усталарига ишониб топширдим.

Нимадан илҳомланасиз?

Мен одамларга фотосуратларим қанчалик қувонч ва ҳайрат бағишлаётганини кўрсам, жуда руҳланиб кетаман. Бу одамга янада энергия бағишлаб, куч беради.

Пардоз-андоз воситаларини қандай танлайсиз?

Одатда, мулоҳазаларни ўқийман ёки визажистлик билан шуғулланувчи дугонамдан сўрайман ҳамда ўзимга хос хусусиятлар ва дидимга эътибор бераман.

Ким сиз учун стиль ва аёллик гўзаллигининг эталони ҳисобланади?

Онам.

Фотосессиядаги аёлларга учта асосий тавсия берсангиз.

Ўзлигингизни сақланг. Эгилманг. Кўзларингиз кулсин.

facebook:https://www.facebook.com/asaldjuraevaphotography/

instagram:https://www.instagram.com/asalyadjuraeva/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Визажист, "Miss Di MakeUp Studio" номли хусусий макияж студияси асосчиси ва соҳибаси, шу билан бирга, севимли она ва турмуш ўртоқ – Диана Нуритдинова пойтахтимизда Miss Di тахаллуси билан машҳур. Диана ижодий фешн-лойиҳаларнинг доимий иштирокчиси бўлиб келади, ўз ишининг усталари ҳамда ҳаваскорларга макияж сирларини ўргатади, шунингдек, аёлларни ўзларининг севимли машғулотлари билан шуғулланишларига руҳлантиради. Miss Di нинг ўзига ким илҳом беради, унинг гўзаллик сирлари нимада ва ўз ишининг устаси пардоз-андоз сумкасида нималарни сақлайди... Булар ҳақда бизнинг эксклюзив интервьюмиз орқали билиб олинг.

 Сиз юртимиздаги энг таниқли визажистлардан бирисиз. Муваффақиятингизга нима сабаб бўлган, деб ўйлайсиз?

 Ўйлайманки, муваффақиятларимга сабаб – севимли ишимга жуда нозик ёндашишимдадир. Мен ўзимни барчага ўхшамайман, деб ҳисоблайман ва ҳар сафар буни ўз ишларим ва мижозларимга муносабатимда исботлайман. Мен учун ҳамма нарсани сифатли ва яхши, жуда катта меҳр, қалб билан, шунингдек, сифатли косметика ёрдамида бажариш муҳим. Барча нарсани чиройли амалга оширишни яхши кўраман. Аммо ҳали жуда кўп ўрганишим керак. Шунчалик кўп ўрганишим лозимки, ҳаракат, интилишларим ҳам камаймаслиги зарур.

Трендларнинг доимий ўзгариб туришига қандай қарайсиз? Уларга тез-тез амал қилиб турасизми?

 Трендлар ва янгиликларга ижобий қарайман, чунки бу дунёнинг ҳаракатда бўлишини ва мунтазам ривожланиб боришини таъминлайди. Мен янги ечимлар, янгиликлар ва маркалар бозорда пайдо бўлиши, уларнинг ўзларини намойишлар ва шоулар орқали тақдим қилишлари тарафдориман. Бу билан ҳаётимиз янада ёрқинроқ ва қизиқарлироқ кечади. Менинг трендлар борасида ўз қарашларим бор. Уларга ўзимнинг “мен” им орқали боқишга ҳаракат қиламан. Трендларнинг барчасига кўр-кўрона эргашиб кетолмайман, чунки бу бизни мода оламига қаттиқ боғлаб қўяди. Мен эса трендларни ўзимнинг мижозларимда қўлласам бўладими, бу Тошкент учун долзарб аҳамиятга эга бўладими, дея ўйлаб кўраман. Бу чиройли кўринармикан? Масалан, кескин контуринг (юзни тўқ ранглар, чизиқлар билан бўрттириб кўрсатиш услуби) узоқ вақт тренд ҳисобланди, аммо мен уни пайдо бўлиши биланоқ ёқтирмадим ва у ҳайратланарли даражада оммалашиб кетганда ҳам ёқтиришни хоҳламадим. Мижозларимнинг кўпчилигига ҳам бу ёқмайди. Мен контур, яъни шакл беришга қарши эмасман, лекин у юмшоқ, табиий ва тўғри бўлиши керак. Контур аёлни унинг “аввал” ва “ҳозир” ги кўринишини намойиш қиладиган даражада бутунлай ўзгартириб юбориши керак эмас. У юзнинг маълум бир қисмларини ажратиб кўрсатиши керак, холос, бундан ортиқ эмас.

Визажистликдаги асосий жиҳат – юзни, қалб ҳолатини ҳис қила олишдир. Шунда барча нарса уйғун ва гўзал натижа ҳосил қилади. Доимо инсонни чуқур англаш ва бўёқлар билан ошириб юбормаслик керак. Шунингдек, ҳар бир мижозни эшита олиш ва унинг истакларини инобатга олиш ҳам ўта муҳим.

Агар сизда макияж учун беш дақиқа бўлса, нима қилардингиз?

 Беш дақиқада мен ҳаммасига улгураман: ранг бераман, енгил бронзер, румянани қўллайман, кўзларга чизиб, тушь сураман ва лабларимга бальзам суртиб, ҳаттоки юзимга хайлайтер беришга ҳам улгураман.

Сизнинг пардоз - андоз  сумкангизда  нима ҳамиша бор?

Пардоз-андоз сумкамда тестер ва мини-ўрам кўринишидаги деярли барча нарса: тонал асослар, хайлайтерлар, бронзерлар, ялтироқ лаб бўёқлари, консилер ва ҳаттоки қопқоқлар, кичкина қаламлар бор. Менга уларни олдимда олиб юриш қулай, фавқулодда ҳолатлар учун, десак ҳам бўлади.

Гўзал аёлни қандай таърифлайсиз?

Гўзал аёл, биринчи навбатда, табиий чиройли ва табассум қилувчи аёлдир. У ўзига қараб юради, ўзининг барча ижобий томонларини билади ва уларни тўғри услубда ажратиб кўрсатади. У ўзини яхши кўради ва қандай бўлса, шундайлигича қабул қилади ҳамда ўзига қараб юришдан эринмайди.

Макияжда севимли йўналишларингиз қайси?

 Мен табиийликка урғу бериладиган, яъни тоза, порлаб турувчи тери, қалин қошлар (ҳар бир соч толаси тартиб билан алоҳида кўринадиган қилиб бўялган), дўмбоқ ва нам лаблар, енгил румяна ва, албатта, хайлайтер берилган макияж тарафдориман. Мен учун ҳамма мижозни бир хил кўринишга келтириш эмас, балки ҳар бир юзда асл гўзалликни ажратиб кўрсатиш муҳим. Ишга киришишдан олдин юзларни кузатиб, уларнинг ўзига хосликларини аниқлаб оламан. Мен қалин тонал асос қатламидан иборат “ниқоб” лар ва “бўёқ чапланган” юзларга қаршиман. Ҳамма нарсада енгилликни яхши кўраман. Ҳаттоки қалин тонал асосни ҳам тўғри йўл билан, юзни оғирлаштирмасдан бериш мумкин.

Сиз ижодини яхши кўрадиган жаҳон визажистлари борми?

Албатта, бор. Мен кўпгина визажистлар ижодини кузатиб бораман ва ўзим учун қизиқарли ҳолатларни билиб оламан. Улар орасида, масалан, Пет Макгратни кўрсатиш мумкин. У ҳақиқий гуру (буюк устоз) ва янгилик яратувчи инсон. Наташа Власовани ҳам айтишим мумкин. У билан Тошкентда бўлиб ўтган маҳорат дарсларида танишганмиз ва дўстлашганмиз. Биз ҳалигача илиқ муносабатдамиз, унга доим маслаҳат сўраб мурожаат қилиш мумкин, у ҳеч қачон рад қилмайди. Шунингдек, Денис Карташевнинг жасурлиги ва ажойиб ғояларини яхши кўраман. Хин Даш ҳам ўзини тоза ва гўзал макияж орқали жуда чиройли ва аъло даражада ифодалайди. Бундан ташқари, ижодлари менга ёқадиган яна кўплаб визажистлар бор ва уларни кузатиш доимо ёқимли.

Бизнинг ўқувчиларимизга қандай тилакларингиз бор?

 Мен барча қиз ва аёлларга улар ўзларига бошқа инсонлар кўзи билан қарашларини, танқид ва норозиликни четга суриб, ўз гўзалликларини англаб етишлари кераклигини доимо таъкидлаб келаман. Шундагина улар ўзларининг нақадар гўзал эканликларини кўришади. Турли баҳона ва кейинга қолдиришларсиз ўзингизни парвариш қилишни бошланг. Шунингдек, барча аёлларнинг ижтимоий тармоқларда оммалашган қиёфаларга эргашмасликларини хоҳлардим. Ўзлигингизда бўлинг – бу анча латофатлироқ.

facebook:https://www.facebook.com/missdimakeupstudio/

instagram: https://www.instagram.com/missdi_makeupstudio/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Новатор ва одатий услубларнинг илғор кўринишларини севувчи, сартарошлик санъатининг иқтидорли усталаридан бири, стилист ва ўз ишининг устаси Садаф Гафурова 15 йилдан ортиқроқ вақт давомида пойтахтимиз аёлларининг қиёфаларини ўзгартириб келади. Таниқли мастернинг фаолияти қандай бошланган, Моника Белуччи нимаси билан яхши ва соч парваришида қандай лайфхакларга риоя қилиш керак? Булар ҳақида Садафнинг блогимизга берган эксклюзив интервьюси орқали билиб олинг.

Ўзингизнинг сочлар бўйича стилист бўлиб етишишингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу қандай ва қачон бошланган?
18 ёшимдан бошлаб аёллар сочлари бўйича мастер бўлиб ишлай бошладим. Ўшанда мен сменадаги энг ёш ишчи эдим. Буни истакларнинг амалга ошиши билан қиёслаш мумкин эди. 2002 йили  мени довруғи кетган “Лазокат” салонига ишга олишганда жуда бахтиёр бўлдим. Шундан кейин менинг актив  фаолиятим бошланди – доимий шоу  ва конкурсларда иштирок этардик, чунки бу пайтларда салон одамлар орасида жуда ўз обрўйига эга эди.

Сартарошлик санъатига бутунлай киришиб кетдим ва сочларга тегишли бўлган барча маълумотларни батафсил ўргана бошладим. Ўзимнинг биринчи устозларим деб барча сартарошларни, ҳамкасбларимни ва салон раҳбарини ҳисоблайман, чунки улар бизнинг ўсишимизга катта имкониятлар яратиб беришганди.

Трендларни кузатиб борасизми ва сизнинг шу кундаги фаворитингиз қандай?
Албатта! Бусиз бизнинг соҳамизни тасаввур этиб бўлмайди. Мунтазам малакани ошириб бориш ва янгиликларни англаш – гўзаллик борасида бу ажралмас қисмдир. Долзарб ечимларни урфга киритувчилар орасида менинг фаворитим - L'Oréal , Schwarzkopf ва Wella, йиллар давомида синалган фирмалар ҳисобланади ва фикримча, уларда энг зўр мутахассислар жамланган.

Ўз ишингизда энг кўп нимани қадрлайсиз?
Одамлар билан ўзаро муносабатни.
Нима учун мижозоларингиз яна сизга қайтиб келишади? Бу ҳақда фикрингиз қандай?
Албатта, бу ҳақда яхшиси менинг мижозларимдан сўраган маъқул. Лекин, менимча, нимадир керак бўлса, бунга сабаб ҳам бўлади. Кимгадир менинг тез иш бажаришим, яна кимгадир – менинг меҳрим ва сочларга бўлган ғамхўрлигим ёқса керак. Менинг мақсадим битта – мижозларимни кўнгли мендан доим тўлиши.

Сизнинг сочларни парвариш қилишда севимли воситаларингиз борми? Бор бўлса, уларнинг номини айтиб ўтсангиз.
Аёлнинг гўзаллиги ўзини севиши ва парвариш қилишида. Бу борада кўпгина хилма – хил воситалар – уйда тайёрланган ниқоблардан бошлаб, профессионал воситаларгача бор. Мен ҳаммасидан фойдаланиб ва синаб кўраман. Ҳар бир инсон учун танлов индивидуал бўлади. Менинг чинакам яхши кўрганим бу ёғлар, улар барча косметик фирмаларда мавжуд. Айнан уларда сочлар гўзаллиги учун ҳамма нарса бор.
Қайси мастерларнинг ишини кузатиб бориш сиз учун қизиқарли?
Мен ҳар доим танишим ва иш бўйича мулоқотда бўлган ҳамкасбларимни кузатиб бораман. Ўзбекистонда жуда кўп ўз ишининг усталари бор. Шунингдек, афро – америкалик стилистларнинг ишини яхши кўраман – улар сочларни нималар қилишмайди? Улар ажойиб сеҳргарлар! Яна фэшн – саноатни кузатиб бориш ҳам мен учун жуда қизиқарли.

Сизга нима илҳом беради?
Асосий илҳом париларим – одамлар. Ташқи кўринишни ўзгартириш учун ўша қизни кўрмасдан олдин ҳеч нарса қилишни истамаслигим мумкин. Кейин эса албатта, кулгу ва табассумлар ҳам илҳом беради.
Сочлар билан асосан нима қилишни ёқтирасиз? Кесиш, турмаклаш ёки бўяшними? Ва нима сабабдан?
Энг яхши кўрганим – янги қиёфани яратиш. Бу жараёнга ҳамма нарса кириб кетади! Яхши кўрган ишингнинг моҳияти ҳам унга бошинг билан шўнғиб кетишингдир.


Сиз учун чиройли аёл ким?
Покиза  ва фикри тоза бўлган аёл.
Сизнинг пардоз-андоз сумкангизда доим нима бўлади?
Кўп нарса бўлиши мумкин, агар битта нарса ҳақида гап кетса, албатта, BB-крем, бусиз мен уйдан кўчага чиқмайман. Бу крем ёрдамида тери қуёшдан ҳимояланади, чақнаб туради, енгил ранг беради, асосийси – нафас олдиради ва тери доимий намланиб туради. Garnier ва GiGi белгиси остидаги маҳсулотларни ёқтираман.


Сизнинг стиль жиҳатидан идеалингиз борми? У ким?
Улар доимо менинг “ўсиб бориш” им билан биргаликда алмашиб туради. Бугунги кунда етук шахслардан бири – Моника Белуччи ўзининг ёш бўйни билан, шунингдек, Кендал Женнер ўзининг эркин услуби билан жалб қилади.
Сочлар доимий яхши парваришда ва соғлом кўриниши учун ўзингизнинг учта маслаҳатингизни ўртоқлашсангиз.
Жоним билан!
1. Ёғ сочлар учини юмшатмайди, аксинча, қуритади! Уни соч охиригача сурманг, айниқса, энг учига, бўлмаса соч меъёридан ортиқ озиқлантирилади.
2. Сочларни иложи борича совуқроқ сув билан ювинг, ўшанда бўялган сочларнинг тезда ранги кетиб қолмайди. Сочлар анча ялтироқ ва мустаҳкамроқ бўлади. Чунки бунда бош қоплами ёпилган бўлади.
3. Бундай иссиқ об – ҳавода сочлар саранжомлигини сақлаш учун сочларни бошнинг энг тепасигача, пешонага яқинроқ ҳолда йиғинг. Сочнинг бутун ҳажмидан ярмини тўпланг – бу қулоқдан унисигача. Фаввора кўринишда сочнинг олд қисмини тепага йиғинг, орқа қисми эса ёйилган ҳолда бўлсин. Шундай қилиб ҳар қандай саранжомланган соч ўз шакли ва ҳажмини йўқотмайди.


Бизнинг ўқувчиларимизга тилакларингиз.
Ҳар бир аёлда такрорланмас гўзаллик бор, менинг тилагим сиз бошқаларга қараманг, ўз юрагингиз ва кўнглингизнинг чинакам гўзаллигига назар ташланг ва уни англанг.

instagram: https://www.instagram.com/sadulyalya/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Валерия Аҳмедова — визажист, Valerie тахаллуси билан машҳур. У Babor номли таниқли косметика бренди билан ҳамкорлик қилиб келади, чин гўзалликка ишонади ва трендлар мавзусида қизиқарли мулоҳаза юритади. Валерия  Makeup.uz билан бўлган эксклюзив интервьюда ўзининг сирлари билан ўртоқлашди.

Иш тажрибангиз ва қандай қилиб ўз ишингизнинг устаси бўлиб етишганингиз ҳақида гапириб берсангиз. Барчаси қандай ва қачон бошланди?

Менинг визажист бўлиб етишишга қадар йўлим анча олдин, профессионал модель сифатида ишлаб, турли мода намойишларида қатнашиб, хорижий журналлар учун суратга тушган пайтларимдан бошланган. Мен учун бизни бир зумда тартибга келтириб қўядиган қўлларнинг сеҳрли ҳаракати доимо қизиқ туюлган. Ўша пайтда менда визажист бўлиш орзуси пайдо бўлган.

Professional Beauty Awards Uzbekistan 2016 танловидаги иштирокингиз ва ғалабангиз тўғрисида сўзлаб берсангиз.

2016 йилнинг ноябрь ойида мени Tashkent Fashion Week да иштирок этишга таклиф қилишди. Бу лойиҳа устида катта визажистлар гуруҳи ишлаган. Роппа-роса 7 кун эрталабдан кечгача ҳар бир намойишдан сўнг моделларнинг образини ўзгартириш устида ишладик. TFW нинг биринчи кунида ташкилотчилар биз мастерлар учун танлов эълон қилишди. Танловнинг шартлари шундан иборат эдики, ҳар бир визажист подиум учун 4та қиёфа тайёрлаши керак, уларнинг ҳар бирининг фотосуратларини ташкилотчиларга жўнатиш керак эди. Танлов модалар ҳафталигининг якунигача давом этди.

Тўғрисини айтганда, мен барча ишларимни чин юракдан бажарган эдим ва биринчи ўринни олишимни кутмаган эдим. Мен билан бир қаторда кўпгина профессионал, катта тажрибага эга визажистлар ҳам беллашаётган эди. Фамилиям эълон қилинганда, мен сўзсиз, гангиб қолдим. Айтиш мумкинки, бу мен учун жудаям ёқимли – изоҳга ҳожат йўқ! Шу пайтда кубок менинг қўлимда эди. Tashkent Fashion Week 2016 ташкилотчиларига ўзимизни намоён қилишга, танловда иштирок этиш ва мана шундай ғалабаларни  қўлга киритишда берган имкониятлари учун катта раҳмат!

Доимо олдинда бўлиш учун визажистлар ишида нима муҳим?

Муваффақиятларга эришиш учун визажистларга ҳамма нарса муҳим: меҳр ва одамларга нисбатан сабр – тоқатда бўлиш, касбига бўлган муҳаббати, сифатли назарий билим, яхши қўл ва яна бир бор, одамларга ва ишга  бўлган муҳаббат. Бусиз агар сизнинг қўлларингиз олтин бўлса ҳам, ҳеч кимга керак эмассиз.

Трендларннг доимий алмашиб туришига қандай қарайсиз? Уларга сўзсиз эргашиш керак, деб ҳисоблайсизми?

Ҳаёт бир жойда туриб қолмаганидек, трендлар ҳам доимо ҳаракатда. Ҳар доим янги бьюти – асарлардан нимадир янги нарса олиш мумкин, чунки мен ҳозирда нима урфда, нима кўпроқ мижозларимга тўғри келишини белгилаб боришим лозим.

Дунёнинг машҳур макияж  мастерлари орасида сизни қизиқтирадиган ва сизни қойил қолдирадиган инсон борми?

Пэт Мак Грат – британиялик визажист. Vogue журнали уни дунёнинг энг нуфузли визажистларидан бири деб ҳисоблайди. У ҳақиқатан ҳам ажойиб қиёфалар яратади. Пэт Мак Грат жаҳондаги энг таниқли намойишлар ва суратга олишларда фаолият олиб боради.

Агар сизда макияж учун  бор йўғи беш дақиқа бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Юзга енгил тонал флюид сураман, кейин –тиниқлаштирувчи қизиллик бериб, қошларимни чизаман ва қиёфамни лабларимга блеск бериш билан тугатаман. Бу аниқ 5 дақиқадан ортиқ вақт олмайди.

Сизнинг пардоз – андоз сумкангизда доимо нима бўлади?

Ivory рангидаги тус ва  Babor дан Рeach рангидаги кремли пушти – қизил ёғ-упа L’Oréal дан сурма қалам, Becca дан хайлайтер, шунингдек, тушь ва қизил лаб бўёғи. Бир сўз билан айтганда, биронта аёл буларсиз юра олмайдиган нарсалар бор!

Сизнингча, аёлнинг ҳақиқий гўзаллиги нима билан белгиланади?

Ҳамма бахтли аёллар чиройли.

Қайси кўринишдаги макияжни алоҳида иштиёқ билан бажарасиз?

Мен табиий енгил пардозларни яхши кўраман ва албатта, смоки айс (кўз остига тўқ ранг чизиш) қарашларни бирмунча  сирли кўрсатади.

Сизнинг гўзаллик ҳақида севимли цитатангиз борми?

Гўзаллик ҳақида қайғурганда, ҳаммасини чин юракдан ва чин кўнгилдан бошлаш лозим, бўлмаса ҳеч қандай косметика унга ёрдам бера олмайди. Буни Коко Шанел айтган ва мен бунга бутунлай қўшиламан!

Бизнинг мухлисларимизга тилакларингиз...

Ҳаваскор – қизлар, бошловчи ва амалиёт ўтаётган визажистлар, ўзингизга талабчан бўлинг! Энг биринчи навбатда, макияж бу – тозалик, ишдаги тартиблилик, ранг ва ҳажмни ҳис қилиш ва албатта, яхши профессионал пардоз – андоз буюмлари деганидир!

Facebook: https://www.facebook.com/KoValeriemakeup/?fref=ts

Instagram:  http://instagram.com/ahmedova_valerie

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан  бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг  , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Лемара Исламова муваффақиятли бренд менежери. Лемара Ўзбекистон фешн бозорида I Am, Etam, Yves Rocher брендларининг расмий франшизаларини тақдим қилади. Бренд-менежер касби сирлари, трендларга қай тарзда эътибор қилиш лозим ва Лемаранинг пардоз-андоз сумкасида нималар бор - бизнинг интервьюмизда ўқинг.

Бренд-менежер касби ҳақида гапириб берсангиз. Унинг қийинчиликлари ва қизиқарли томонлари нимада?

Бренд-менежер касби ўз ичига брендлар ривожланиши, бозорларда танилиш устидан тўлиқ  назоратни амалга ошириш, глобал стилистикани қўллаб қувватлаш, рақобат муҳитида брендни таҳлил қилиш ва баҳолашни олади.  Доимо олдинда бўлиш ва бугунги муваффақиятли ҳолатни сақлаб туриш бизнинг бозорда янги франчайзингли дунё брендларининг очилиши билан янада қийинлашмоқда.

Қандай қилиб бу касбга кириб келгансиз?

Мен бренд менежерлик касбига 6 йил давомида меҳмонхона бизнесида ишлаш орқали кириб келганман. Ритейл ва меҳмонхона бизнеси хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли бўлганлиги сабабли, биринчисидан иккинчисига ўтиш унчалик ҳам қийин бўлмади. Аммо барча касблардаги сингари янгиликларни ўзлаштириш ўрганишни талаб қилади.

Трендаларни кузатиб бориш сиз учун қанчалик муҳим ёки аксинча уларни сиз шаҳар бўёлаб тарқатасизми?

Мен модадаги янгиликларнинг мухлиси эмасман, лекин уларни кузатиб бориш менинг тўғридан тўғри вазифам.

Ўзбек франшиза бозорининг ўзига хосликлари нимада деб ўйлайсиз?

Менга бу соҳадаги бугунги кундаги ўсиш суръати ёқади, у анчагина тез ва муваффақиятли. Бизнинг ёшларимизда модага, демакки дунё брендларига ҳам қизиқиш бор. 

Брендларни ўзингиз танлаганмисиз ёки сизни улар билан ишлашга таклиф қилишганми?

Бахтимга йўқ, бўлмаса танлай олмаган бўлар эдим. Кўпгина брендлар билан ишлашни хохлайман. Менинг биринчи брендим- ETAM- француз аёллар ички кийими бренди. Иккинчиси- YVES ROCHER-француз табиий косметикаси. Учинчиси эса - I AM –немис аксессуарлар ва бижутериялар бренди. Ҳар қандай муносабатларда жуда аёлларга мос брендлар тўплами.

Айтингчи, қандай қилиб ва қаерда трендларни кузатиб борасиз ҳамда ушбу кузатувлардан қандай фойдаланасиз?

Мен кўпгина Instagram ва Facebook даги журналлар ва блоггерларга обуна бўлганман. Бу нашрлар орқали брендлар ҳақида билиб, мен ушбу йўналишларни менинг брендларимдаги келаётган коллекцияларда кутиш мумкинлигини тахмин қила оламан. Ва бу ҳолат тез-тез ва айнан шу тарзда содир бўлади.

Сизнинг пардоз-андоз сумкачангизда нима, албатта, бор?

Менинг пардоз-андоз сумкамда енгил тузилишга эга косметика воситаларининг деярли барчаси бор: Yves Rocher дан тонал крем ва лаб бўёғи, L’Оreal дан киприклар ҳажми учун тушь, Flormar дан тенлар, қовоқ учун қалам ва тирноқлар учун лак.

Ўз гўзаллигингиз сирларини айтиб беринг.

Тўғри овқатланиш, кўп сув ичиш, яхши ҳордиқ ва ижобий фикрлар.

Агар пардоз учун бор-йўғи 5 дақиқа вақтингиз бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Тонал крем, кўз учун сурма, туш ва лаб бўёғи.

Гўзаллик ҳақидаги севимли цитатангизни айтиб беринг.

Аёл гўзаллиги безакларни талаб қилмайди ва пардоз ортига яшириб бўлмайди, фақатгина булар орқали гўзаллик кўрсатиб берилади.

Бизнинг ўқувчилваримизга тилакларингиз...

Гўзаллик саноатида трендлар ортидан қувиб, ўзингизгагина хос хусусиятарни йўқотмаслигингизни ва соғлом турмуш-тарзига риоя қилишингизни тилайман.

Facebook: https://www.facebook.com/lemara.lemara

instagram: https://www.instagram.com/lemarasuleiman/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Катта тажрибага эга визажист, ёш она ва макияж йўналиши бўйича бир қатор нуфузли мукофотларнинг соҳибаси Полина Ненашева бизнинг блогимизга берган эксклюзив интервьюсида аёллик латофатининг уч устуни, севимли туши ва оналик бахти ҳақида сўзлаб берди.

Қандай қилиб визажист бўлгансиз? Сизнинг меҳнат фаолиятингиз қандай бошланган?

Ўйлашимча, барчаси икки ёшимда холам мени аква-грим қилган вақтда бошланган. Уни мен жуда ёқтириб қолган эдим. Умуман олганда, косметика воситалари мен учун доим қизиқ бўлиб келган, ушбу воситалар орқали инсонларда намоён бўладиган “мўъжиза” га ҳамиша ишонганман. Мен доимо ўзимда ва яқинларимда уларни синаб кўрардим. Аммо бир куни синовларим мени машҳур пойтахт фотосуратчиларидан бирининг тасвирга олиш майдончасига етаклади. Ўша вақтда профессионал ривожланишга барча кучимни сарф этган эдим: Москвага ўқишга бордим, маҳорат мактаблари ва тренингларда иштирок этдим.

Ишингиз ва оналик вазифангизни қандай қилиб биргаликда бажарасиз?

Она бўлгач, барча чегаралар йўқолади ва амалга ошиши мумкин бўлмаган нарсалар умуман қолмайди. Менга фарзандимни тарбия қилишда онам ёрдам беради.

Қайси ютуқларингизни ўзингиз учун кўпроқ аҳамиятга эга, деб ҳисоблайсиз?

Макияж билан йигирма йилдан ортиқроқ вақт давомида бирга “яшаётганим” ни ва у билан ҳали “урф”га кирмасдан туриб, шуғуллана бошлаганимни омад, деб биламан. Менга бу, жамиятимиз тенденцияларига қарамасдан, доим қизиқ бўлиб келган. Шунингдек, меҳнатим орқали ўзимни намоён эта олишимни муваффақиятим, деб ҳисоблайман. Ишим туфайли Гоар Аветисян, Алёна Моисеева ва бошқа ўз ишининг усталари билан елкама-елка туриб ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Ва албатта, 2016 йили тўй макияжини яратиш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлганимдан ғурурланаман.

Трендларга муносабатингиз қандай? Уларга доим эргашасизми?

Макияжни либос ва аксессуарлар билан биргаликда кенг оммалашган тўлдирувчилар қаторига киритиш мумкин. Ҳар бир таклиф долзарб ва қизиқарли бўлиши учун трендларни танлаш ва синаб кўрган ҳолда ўрганиб, оммага тарқатиш муҳим. Албатта, ҳозирда ҳеч ким 90-йиллар макияжи билан замонавий либос кийиб юришни хоҳламаса керак. Замонавий руҳда кийиниб туриб, йигирма йил олдинги макияжни қўллаш ғалати кўринса керак.

Макияжнинг қандай турларини ёқтирасиз?

Ўйлайманки, “севимли” макияж тури деб, менинг мижозларимга ярашадиганларини аташ мумкин. Албатта, мен исталган ғояни аёлларнинг юзига мослаштира оламан, аммо ҳамиша аёлларнинг юзида уларга ростан ҳам ярашадиган кўринишни ҳосил қилиш тарафдориман. Муҳими, қиёфа аёлга мос келиши ва ҳиссиётларга бой бўлиши керак.

Гўзалликнинг уч сири билан ўртоқлашсангиз.

Ҳаммаси оддий! Муҳаббат, соғлом уйқу ва тоза тери – аёл гўзаллигининг уч устуни.

Аёлни нима гўзал ҳолатга келтиради, деб ўйлайсиз?

Фикримча, аёлни унинг ички томонлама нур сочиши, жозибаси гўзаллаштиради.

Аёллар қайси косметик воситаларни четлаб ўтмасликлари керак?

Ҳеч бир аёл тонал асоссиз юра олмаслиги, шубҳасиз, у хоҳ ниқобловчи крем бўлсин, хоҳ SPF ли тонал.

Пардоз-андоз сумкангизда нима, албатта, бор?

Менинг пардоз сумкамни тушь, упа, корректор, макияж қилиш учун чўтка, қош учун қалам ва лаб учун блеск тарк этмайди. Улар билан кундалик пардозимни бажараман.

Агар сизда макияж учун 5 дақиқа вақт бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Фарзандим дунёга келгач, шундоқ ҳам макияж учун беш дақиқадан ортиқ вақт қолмаяпти, аммо бу вақт мукаммал кундалик макияжни бажариш учун етарли.

Севимли косметика воситаларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

Менинг алмаштириб бўлмайдиган севимли воситам бу - Maybelline New York дан Lash Sensational тушидир. Мен ундан нафақат ўз пардозимни амалга оширишда, балки ишим жараёнида ҳам фойдаланаман. Албатта, баъзан янада люкс маркаларга ўтишни ўйлаган пайтларим ҳам бўлган, аммо уларнинг аксарияти ушбу ёрдамчимдан ортда қолади. Айнан бу тушни эътироф этилган визажистларнинг пардоз сумкасида кўриш мен учун ёқимли кутилмаган янгилик бўлди.

Муштарийларимизга тилакларингиз.

Барча муштарийларга доимо ўзликни сақлашларини ва бу дунёга гўзаллик улашишларини тилайман.

Instagram:https://www.instagram.com/polina_nenasheva_makeup/

Facebook:https://www.facebook.com/polina.nenasheva.makeup/

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Ёш бўлса-да, ўз мухлисларига эга, стилист Шохрух Мусаев бизнинг блогимизга берган эксклюзив интервьюсида аёлларнинг эркак стилистларга мурожаати сабаблари ҳақида сўзлаб берди.

Бу соҳага қандай кириб келгансиз? Ишни нимадан бошлагансиз?

Албатта, бу соҳада эркак кишининг ишлаши бироз ғалати туюлиши мумкин. Лекин ҳозирги пайтда буни замон талаби десак ҳам бўлади. Бу соҳага кириб келишим тасодиф бўлган. Устозимнинг олдига бориб юрганимда,  у киши рафиқасини тубдан ўзгартирганини кўриб ҳайратга тушганман. Уларнинг ўзгача услубда ишлаши менда бу соҳага  янада қизиқишимни орттирган.

Касбингизда сизга нима кўпроқ ёқади?

Мен ҳар куни ўнлаб мижозлар билан ишлайман. Улар стилист столига ўтирганида сиздан нимадир кутади ва ўзини сизга ишониб топширади. Мана шу ишонч менга куч беради. Ишлаётганимда бутун вужудим билан улар учун образ яратишга ҳаракат қиламан. Ўзларини бошқа қиёфада кўрган мижозларим ойнага қараганда ёниб кетишларини кўриш - мен учун бахт.

Нима учун инсонлар ўз ташқи қиёфаларини стилистларга ишониб топширади? Бу қизиқишми ёки...

Кўнглимдаги саволни бердингиз...Агар кузатган бўлсангиз, кўпинча аёллар эркак стилистларга мурожаат қилишади ва улардан янгилик кутишади. Бунинг сабаби оддий. Чунки эркак стилистлар аёлларда биз кўришни хоҳлаган томонларни яратади, деб ўйлашади.Ҳақиқатан ҳам мен ҳар бир образни яратишда ўзимга ёқадиган услубларни ишлатаман. Бу эса албатта, ўз самарасини беради.

Машҳур шахслар билан ишлашингизнинг сири нимада?

Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман... Менимча, шоу бизнес вакиллари доимо халқ назарида эканлигидан бўлса керак. Улар учун  янгидан – янги ва такрорланмас образларни яратишга ҳаракат қиламан. Доимо янгилик қидириб ишлаганингиз сайин тажрибангиз ва маҳоратингиз ортиб боради. Шу боис ҳам менга юртимиз севган санъаткор ва актёрлар билан ишлаш мароқли. Улардан айниқса, Асал Шодиева, Халимахон Ягона, Нигора Каримбоеваларнинг образларини яратишда кўп изланаман ва албатта, такрорланмас ва табиий образ яратишга ҳаракат қиламан. Кечалари ухламасдан, хаёлимда ўзимча қиёфа кашф этаман ва уни синаб кўраман. Бу албатта, мижозларимга маъқул келади.

Сиз ўз ташқи кўринишингизни қандай сақлайсиз?

Мижозлар олдида ташқи кўриниш жуда катта аҳамиятга эга. Сизнинг кийинишингиз, қоматингиз, ҳаттоки, қандай атирдан фойдаланишингиз ҳам уларни қизиқтиради. Шу боис ҳам доимий спорт билан шуғулланаман. Спорт нафақат одамга соғломлик бахш этади, балки, яхши кайфият ва руҳий тетиклик ҳам беради.

Нимадан ҳеч қачон воз кечмаган бўлардингиз?

Одамийликдан! Инсонмизми, бир – биримизга меҳр – оқибатли, садоқатли бўлишимиз керак. Одамгарчилик бу катта фазилат. Мана шундай фазилат эгаларини жуда ҳурмат қиламан ва қадрлайман.

Сиз нимани ўзингизнинг асосий ютуғингиз деб ҳисоблайсиз?


Менинг ютуғим – бу касбимдир. Касбимни чин маънода жуда севаман. Инсон ҳаётда нимагадир эришишни истаса, ўз қилаётган ишини жон – дилдан яхши кўриши лозим. Ана шундагина муваффақиятларга эриша оласиз.

Нима деб ўйлайсиз, кундалик ҳаётда аёл қиёфасини нима “қутқара олади”?

Бу саволингизга бир сўз билан жавоб беришим мумкин: табиийлик. Иш тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, инсонга берилган гўзаллик ҳамма нарсадан устун. Унга озгина жило берилса, етарли.

2018 йилда қандай тренд оммабоплик чўққисида бўлади? Бу ҳақдаги фикрингиз.

Мода оламини кузатган бўлсангиз, йилдан – йилга табиийликка эҳтиёж кучайиб бораяпти. Табиийроқ кўринишдаги  makeupлар, соч турмаклари... Келаётган йилимизда бўлғуси келинлар образида ёйилган ва тўлқинсимон соч турмаклари урфда бўлади.

Оилангиз ҳақида гапириб беринг.

Менинг кичиккина оилам бор. Мен, хотиним ва ўғлим. Рафиқам билан тасофан танишиб қолганмиз. Мана тақдир экан, биргаликда бахтли яшаяпмиз.

Эшитимизча, ҳозирги пайтда макияж билан ҳам шуғуллана бошлабсиз. Шу ҳақда ҳам гапириб беринг.

2016 йилнинг охирида мен Сочида “Георгий Кот” Халқаро гўзаллик  академиясида малака ошириб келдим. Шундан сўнг ўз соҳамга нисбатан буткул фикрим ўзгарди. Ўзимни макияж борасида синаб кўриш иштиёқи кучайди. Макияж билан шуғуллана бошлаганимдан кейин тушундимки, мижозларимнинг талаби мана шу соҳага кучлироқ экан. Макияж борасида ҳали устозим йўқ, лекин бунда рассомчилик бўйича мутахассислигим  жуда асқотди. Мукаммал макияжда косметиканинг ўрни жуда муҳим. Мен макияжда MaybellineLoreal Paris, Bourjois, Max Factor, Mac Anastasia, Forever, Sleek, Nyx Freedom косметикаларидан фойдаланаман.

Дунё стилистлари ичида сиз ёқтирган фаворитларингиз борми?

Албатта, бор. Энг таниқли стилистлардан бири  Георгий Котни ўз ишининг чинакам устаси деб биламан.

Бизнинг ўқувчиларимизга тилакларингиз?

Гўзаллик  - дунёни қутқаради. Шундай экан, барча  аёлларимизга тилагим, сизларни аёллик бахти ҳеч қачон тарк этмасин!

instagram: https://www.instagram.com/shoxamusayev/?hl=ru
facebook: https://www.facebook.com/shoxa.musaev.3

Журналист Гавҳар Саодатова

Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизгаfacebook ва instagram га аъзо бўлинг.

Қадрли Makeup.uz ўқувчилари! Биз сизларга ваъда берган сартарошлар танловидан репортажимизни ҳавола этмоқдамиз.

5 – 6 декабрь кунлари Ёшлар Ижод саройида Ўзбекистон сартарошлар ва косметологлар уюшмаси томонидан сартарошлар ўртасида кўрик – танлов бўлиб ўтди.

Танлов икки кун давом этди. Биринчи куни республикамизнинг энг таниқли сартарошлари беллашган бўлса, иккинчи кун ёш сартарошлар танлови бўлди.

Ўзбекистон сартарошлар ва косметологлар уюшмаси 2008 йилда ташкил топган. Шу вақт мобайнида республика бўйича уюшма стилист ва сартарошларни шакллантириб келмоқда. Ҳар хил танловлар ва маҳорат дарслари орқали уларнинг тажрибалари орттириб келинаяпти.

5 – 6 декабрда Ёшлар Ижод саройидаги гўзаллик чемпионати сартарошлар орасида чинакам баҳс майдонига айланди.  Бир йилда икки марта ўтказиладиган ушбу танлов ғолиблари саралаб олинди.

Биринчи кунги танлов сартарош – стилист ва тирноқ усталари орасида ўтказилди. Бу танловда қатнашган 50 нафар аёллар ва эркаклар сартарошлари ўртасидаги баҳс жуда қизғин бўлди. Биринчи кун ғолиблари асосан профессионал усталар бўлиб, аёллар ва эркаклар сартарош – стилистлари орасидан 10 нафардан ғолиб аниқланди.  Шунингдек, 10 нафар энг зўр тирноқ усталари эълон қилинди.

Танловнинг иккинчи кунида ҳаваскор, коллеж ва лицей ўқувчи стилист – сартарошлари иштирок этди. 50га яқин Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган ёшларимиз танловдан олдин ўзларига бириктирилган иш столларини эгаллашди. Барчада ҳаяжон... Кўпгина ёшлар биринчи бор бундай нуфузли танловда иштирок этишаётган эди.

Бундай танловларни ўтказишдан мақсад – ёшларнинг бекор юрмасдан, бирор ҳунар эгаси бўлишига қизиқтириш, ҳар йили куз ва қишда Санкт – Петербургда бўладиган халқаро танловга саралаш босқичидир. Биринчи ва иккинчи ўрин эгаларига халқаро танловга йўлланма берилади. Қолган иштирокчиларнинг ҳар бири эса ўз касбининг устаси бўлишга интилади. Чунки яхши сартарошлар ҳамма жойда керак.

Эркак сартарошларга қўйилган танлов талаблари -  ҳозирда урф бўлган пастдан тепага қараб ёки сартарошлар тили билан айтганда “нолдан бошлаб” соч турмагини яратиш, соқолининг ҳар битта чизиғи текис жойлашиши, толанинг қайси томонга ўсиб турганига қараб ишлов берилганлигига баҳо берилди.

Аёллар сартарошларига қўйилган талаблар эса кўпинча салонда ишлатиладиган соч турмакларини намойиш қилишдан иборат эди. Шунингдек, тирноқ усталарига қўйилган шартлар - тирноқларни парваришлаш, маникюр бўйича ҳам маҳоратларини кўрсатишдан иборат бўлди. Яна бир шарт – бу тўлиқ тугалланган қиёфа, бунда нафақат соч турмаги, балки оёқ кийимигача бир – бирига мос  келиши керак.

Профессионал сартарошлардан  кўра, ёш ҳаваскор сартарош – стилистларга қўйилган талаблар бироз енгилроқ бўлди. Чунки улар бу соҳага энди кириб келишаётгани ҳисобга олинди.

5 – декабрда танловда ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчилар саҳнада  муаллифлик – шоу  ишларини намойиш қилишди. Айниқса, Муротов Аббоснинг ишлари барчанинг олқишига сазовор бўлди. Танловда ғолиб бўлган Навоий, Бухоро вилоятлари сартарош – стилистлари, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ғолибларининг намойишлари ҳам юқори баҳоланди. Танлов ғолибларига Ўзбекистон сартарошлар ва косметологлар уюшмасининг диплом ва медаллари, ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда халқаро танловга йўлланма берилди.

6 – декабрда бўлиб ўтган танловда иштирок этаётган ва қатнашаётган ўғил болаларнинг аксариятини фейд йўналишидаги соч турмагида кўрдик ва уларнинг кийимлари  ҳам замонавий. Бу бизнинг эътиборимизни тортди ва бу борада фикрларни билиш мақсадида  уюшма арт – директори Шерзод Ўринбоевни суҳбатга тортдик.

- Шерзодбек, замонавийлик яхши, лекин бу ёшларимизнинг тарбияси ва кийиниши, юриш –туришига салбий таъсир қилмайдими?

Танловга келаётган ёшларимизни кўриб, қайси бири сартарош, қайсиниси модельер эканини ажратолмай қолдим. Бизни қувонтирадигани, уларнинг аксарияти 30 ёшдан ошмаган. Гарчи соч турмаклар замонавий бўлса-да, стилистларимиз миллийлигимизни сақлаб қолишган. Бу танлов талабларидан энг муҳими. Чопон ва дўппиларда чиққан ўғил – қизларимизни кўриб, кўзингиз қувнайди. Қадимий Бухоро, Хоразм урф –одатлари, кийимлари сақланиб қолганлигини барча гувоҳи бўлди. Айниқса, фейд йўналишдаги соч турмагига стилистларимизнинг миллий кийимларни уйғунлаштирганини кўриб, биз ҳайъат аъзолари ҳам ҳайратга тушдик. Демак, барчаси стилист ва дизайнерларимизга боғлиқ. Замонавий соч турмагида бўлса-да, йиртиқ жинси кийган ёки кийими ўзига осилиб турган йигит – қизларимизни учратмадик.

10 дан ортиқ ҳайъат аъзолари, жумладан, Саъдулла Шарипов, Абдували Орифхўжаев, Шуҳрат Шукуровлар жуда синчковлик билан ёш сартарошлар ишини кузатишди ва баҳолашди. Чунки бундай танловларда адолатлилик жуда муҳим.

Танловни кузатиб турганимизда эътиборимизни “Тошкент” телеканали “Санамжон” кўрсатувининг доимий ҳайъат аъзоси, стилист Содирбек Акромовни учратдик ва суҳбатга тортдик.

Содирбек, мана шу танлов ҳақида гапириб берсангиз?

Ўзим мана шу уюшмада 9 йилдан бери аъзоман. Иш тажрибам 10 йил. Ўзбекистондан халқаро танловларда қатнашиб, кўп марта ғолибликни қўлга киритганман.

Ҳар йили икки марта вилоятлар босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Икки кун мобайнида бўлиб ўтаётган танловда қатнашаётганлар орасидан яхшиларини танлаб, халқаро танловга саралаш ниятидамиз. Кеча битта ғолиб аниқланди ва бугун ҳам ғолибни танлаймиз.

Ва ниҳоят, ҳаяжонли дамлар келди... Ҳайъат аъзоларининг баҳс – мунозараларидан кейин профессионал усталар ўртасида Тўлаганов Маъруф ва ёшлар ўртасида Жабборов Суннатилла биринчи ўрин соҳиблари бўлишди.

Мана энди ғолиблар халқаро танловда юртимиз шаънини ҳимоя қилишади. Ғолибларимизни фахрли ўринлари билан табриклаймиз! Сиз эса бизнинг саҳифаларимизни доимо кузатиб боринг!

Тафсилотлар билан журналист Гавҳар Саодатова бўлди.

Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: