Shiseido Company, Limited — япон косметика, парфюмерия ва соч парвариши учун воситаларини ишлаб чиқарувчи компаниядир. У дунёдаги энг қадимий ва йириклиги бўйича тўртинчи ўриндаги косметик компания ҳисобланади. Shiseido брендига 1872 йили собиқ япон Императори ҳарбий-денгиз флотининг бош фармацевти Аринобу Фукухара томонидан кичик дорихоналар тармоғи кўринишида асос солинган, бунда у Шарққа хос қадимий анъаналар ва Ғарбнинг янги илмий ютуқларини бирлаштиришга эришган. Shiseido юз терисини тўғирлаш учун тонал кремларни истеъмолга киритган биринчи косметик линияга айланган. Бугунги кунда кафолатланган ишонч билан айтиш мумкинки, деярли бутун дунё ушбу косметик воситалар ва препаратлар маркасини билади, у юқори сифати ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Асосий ва бош мақсад – аёл фойдаланганида ҳақиқий роҳат ҳиссини туядиган энг яхши препаратларни мунтазам яратиб бориш.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: