Schwarzkopf компанияси 100 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида соч ва тери парвариши учун юқори сифатли косметик воситаларни ишлаб чиқаради. 1927 йил Schwarzkopf учун 2 та муҳим воқеанинг содир бўлгани билан ёдда қолган: соч учун суюқ шампуннинг Европа бозорларига чиқиши ва биринчи соч гигиенаси институти Schwarzkopf нинг яратилиши. Унда мутахассислар сочни даволаш ва уларни парвариш қилишнинг янги усулларини ишлаб чиққанлар. 1933 йилда Schwarzkopf биринчи ишқорсиз шампунни яратди, 1947 йили эса сочларни кимёвий жингалак қилиш учун воситани ишлаб чиқди ва уй шароитида сочни бўяш учун илк воситани яратди. 1995 йили Schwarzkopf эндиликда Henkel корпорациясига бирлашди. Бунинг натижасида косметик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи йирик концернлардан бири пайдо бўлди. Ҳозирги кунда Schwarzkopf ўз маҳсулотларини 125 мамлакатга етказиб беради. Компаниянинг машҳур брендлари орасида Syoss, Gliss Kur, Shauma, Fa, Brillance, Palette ва Taft ни кўрсатиш мумкин бўлиб, улар сочни текислаш, бўяш, соч ва тери парвариши учун кенг косметик воситалар ассортиментини тақдим этади.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: