Романтик макияж: ёрдамида қандай қилиб макияж яратиш мумкин
Баҳорнинг асосий бьюти-тенденциялари орасида ўзида ёқимли ва енгил порлаб туришни, жонга теккан контуринг ўрнига юмшоқ линияларни, ёқимли нюд ва пастел ранглар гаммасини бирлаштириб турувчи макияжнинг нозик турлари долзарб саналади. Етакчи визажистларнинг фикрига кўра, мавсумнинг фойдали асбобларидан бири – ёғупа ҳисобланади. Бизнинг дўконимиздаги ёғупалар ёрдамида қандай қилиб макияж яратиш мумкинлиги ҳaқида ҳикоя қиламиз.
Мода шоу - дрейпинг қаторининг фаворити баҳорнинг оммавий бьюти-ҳодисалардан бири бўлиб қолади. Гўзаллик соҳасида бир неча ўнлаб йиллардан буён ўрнашиб олган дрейпинг айнан макияжнинг роматнтик турларини яратишда оммавий қарор бўла олади. Ёқимли ёғупа билан қайд этилган юзнинг юмшоқ чизиқлари контурингининг арзигулик муқобили бўла олади. Дрейпинг жанридаги макияжни қандай қилиб бажариш мумкин – шу ҳақида ҳикоя қилганмиз. Уни “Bourjois”дан Blush сериясидаги ёғупаларни қандай яратиш керак. Ёқимли текстураси туфайли ушбу пишириб олинган ёғупалар юз териси билан ўзаро муносабатда бўлганда енгил вуаль бўлиб қолади. Енгил текстураси туфайли эса, ёғупалар юзда қўпол линиялар чизмасдан, осон ва ёиқмли тарзда бўялади.
Бошқа нарсалар ўрнини боса олмайдиган ёғупалар ёрдамида яратиш мумкин бўлган милтиллаб турувчи макияж нафис образ яратишда яна бир ёқимли қарор бўла олади. одатий образни янгилаш борасидаги тажрибаларни баҳорда бўлмай, яна қачон ўтказиш мумкин? “Bourjois”дан Aqua Blush рангидаги ўз ёғупангизни танлаб (ёғупаларнинг ранги флакон рангига ўхшаш), уларни нафис милтиллаб турувчи ранг-тусга бўяб, юзнинг ҳажмдор участкаларига енгил тарзда сачратиб қўйиш мумкин.
Ёғупани нафақат ёноқларнинг юзаси бўйлаб, балки устки ҳаракатланувчан қовоқнинг ташқи бурчагига ҳам фаол тарзда сачратиб бўяш ҳам яна бир романтик образ бўла олади. Худди шу пигмент билан ияк, бурун орқаларига ва пешана устидаги сочларнинг ўсиш линияси бўйлаб “нуқта қўйиш” мумкин. Бундай ҳолатда ёғупани лаб бўёғининг рангига қараб танлаган маъқул – у ўта ёрқин бўлмаслиги керак, аксинча, нозик пушти конфет рангдан то карамел рангача бўлган ранг-тусларни устун қўйган маъқул. Барча зарур ранг-тусларни “Flormar”дан Blush-On палитрасида топиш мумкин.
Лўнда нафисликни ёқтирувчиларга уларнинг феъл-атворларига қараб нюд форматидаги макияж мос келади. Бунинг учун юзни максимал даражада силлиқланган тонга етказилади, сўнгра терракота ёғупаси “штрихлар” контурингига ўхшатиб тақсимланади (буни эса "Maybelline” Blush Poudre Face Studio тўпламидаги ёғупа эплай олади). Бунда график тарзда суркаш қоидаларига риоя қилиш шарт эмас – ёғупани ёноқлардан тортиб, бутун юз, бурун орқалари, ияк ва пешана бўйлаб тўйинган штрихларни яхшилаб суртиб чиқиш зарур. Макияж нюд рангли лаб бўёғи ва бироз туш суркаб якунланади.