Терининг ёрқин, тоза ва соғлом кўринишда бўлишидаги 8 та ишониб бўлмайдиган ҳийла
Тери ёрқин ва тоза кўринишга эга бўлишини хоҳлаш учун катта бир сабаб мавжуд - юз нафақат табиий ва назокатли кўринади, балки бундай тери ёшликнинг белгиси ҳисобланади, бунга кўпчилик аёллар ҳаракат қилишади. Яхши хабар шундаки, мутлақо нурли кўринишга эга бўлиш учун 16 ёшлик модель бўлишингиз шарт эмас, ҳар доим визажистга югуриб ёки кунига 100 литр сув ичишингиз керак эмас. Бу борада бир неча ҳийлалар бор, терингиз чақнаб туриши учун улардан фойдаланишингиз мумкин.
Табиийки, бундай ҳийлаларни ишга солиш учун, аввало, терингизни тайёрлаш керак – юзни тозалаш, намлантириш ва сувларни тўғри ишлатишнинг ўзигагина ишониб қолманг. Бундан кейин ҳақиқатан ҳам ҳавасни келтирадиган ёрқин терига эга бўлиш учун 10 та усулларни қўллашга шошишингиз мумкин.
1.Лаб учун пушти тусли румяна сифатидаги бальзам, масалан L'Oreal Paris дан Infaillible лаб бўёғи – бальзамдан фойдаланинг. Бальзамнинг енгил пушти туси табиий қизиллик кўринишини беради. Жуда кўп бальзам ишлатиш керак эмас, бир-икки томчи етарли, уни юзингиз яноқларига суриб, кейин юзингизга бироз упа беринг.
2.Кремдан қилинган ёки суюқ хайлайтерни алмаштиринг. У нам нурланиш беради ва терида унчалик сезилмайди. Масалан, Maybelline дан Master Strobing.
3. Макияж учун спрей – фиксатордан фойдаланинг. У макияжни мустаҳкамлайди, бундай спрей терини юмшатади ва намлик даражасини нормаллаштиради.
4. Озроқ нам бьюти блендердан фойдаланинг ёки бошқа юмшоқ спонж суюқ хайлайтерни суртишда ишлатилади.
5. Икки хил лаб бўёғини аралаштиринг – бири кремли, лекин ялтирамайдиган, иккинчиси катта бўлмаган шиммерли. Кейин эса ёноққа суриш лозим. Бундай усул сизнинг ёноқларингизни янада ёрқин кўрсатади.
6. Кремли ёки гелийли румянага авокадо ёғидан қўшинг ва бу терингизни янада силлиқлаштиради.
7. Қовоқ учун олтин, оч жигарранг ва оқ тенларни олинг ҳамда уларни хайлайтер сифатида ёноқларингизга суринг, янада яхшироқ натижа бериши учун унга озроқ кокос ёғи қўшинг ва аралаштиринг.
8. Вазелиннинг ишониб бўлмайдиган кучи борлигини унутманг – озроқ бўйин, лаб ва қовоққа суртинг, бу ҳийла терингизга унда макияж борми, йўқми, софлик ва соғломлик беради.
Мана шундай оддий 8та усул сизнинг терингизга қисқа вақтда ёрқин ва соғломлик бахш этади! Ўйлаймизки, сиз булардан фойдаланасиз!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.