Янги йилга озамиз
16.12.2016
Янги йилгача бир ойдан камроқ вақт қолди. Ривоятларга кўра, Янги йилни қандай кутсанг, уни шундай ўтказасан деган гап бор. Шунинг учун биз уни ортиқча юксиз, соғлом тана ва соғлом руҳият билан кутиб олишни тавсия қиламиз. Икки ҳафта мобайнида ўзингизни қандай қилиб керакли кўринишга келтириш ҳақида бизнинг обзоримизда ўқинг.
Уч жуфтгина сантиметрга озиш, қуриш ёки “тортилиш” биз ўйлаганимиздагига қараганда анча мураккаб механизм ҳисобланади. Масалан, озиш, умуман ўзингизни фақат овқатланишдан тийишдангина иборат эмас. Бу диетани ҳам, мураккаб машқлар мажмуасини ҳам, косметика муолажаларини ва кўриниши ўзгартирилган турмуш тарзини ҳам ўз ичига оладиган ортиқча граммлар ва сантиметрлар билан курашиш чоралар мажмуасидир.
Турмуш тарзи.
Ўз танангизни янгилашга киришган бўлсангиз, тўғри турмуш турзи бўлиши сизнинг устувор вазифангиз бўлиб қолиши кераклигидан бошлаймиз. Зарарли одатларнинг организмга таъсири ҳақида чекланмаган ҳолда баҳслашиш мумкин, бироқ аслида организмда никотин ва алкогол кўринишидаги токсинлар бўлмаса, организм ўз кучини уларни чиқаришга сарфламашга эмас, балки “муаммоли” жойларга ўрнашиб олади ва углеводлар ва ёғлар билан “ишлашни” бошлайди. Бунга яна (кўчада қиш, деб вайсамасдан), иссиқроқ кийиниб олиб, танангизни кислород билан тўйинтирувчи ва мушакларни тонусга келтирувчи ярим соатлик пиёда сайрларни, уйқу ва тўғри овқатланиш режимини қўшиш мумкин.
Овқатланиш.
Бу ўринда риоя қилиниши лозим бўлган бир қатор қоидалар мавжуд. Масалан, дунёнинг етакчи диетологларидан бири Филип Гоглия ўз маслаҳатларида сут ва унли маҳсулотлардан воз кечишни тавсия қилади. Унинг сўзларига қараганда, сутли маҳсулот, қоринни шишириб ва бижғитиб, умуман овқат хазм қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатар экан (айниқса, агар булар ширинликлар бўлса). Ёғсизлантирилган маҳулотларга ҳам ишонманг – улар таркибидаги ортиқча алмаштиргичлар ва таъм берувчи хушбўйликларнинг ортиқча миқдори туфайли сизнинг куч бойлигингизни тўплаб олади. Эътиборингизни доимий тарзда(чой, шарбат ва қаҳва эмас) сув истеъмол қилишга қаратинг, барча тамаддилар борасида ёнғоқларга ўтинг – улар мияни аъло даражада рағбатлантириб, тез тўйиб қолиш ҳиссини беради. Сабзавотлар, балиқ ва қайнатилган ва буғда пиширилган гўшт истеъмол қилинг, ахир буларнинг ҳаммаси жуда осон.
Бьюти-муолажалар.
Уқалаш ва унга йўлдош муолажалар - озишда шошилинч ечим бўла олади. Pounds Спорт кубининг уқаловчиси Анастасия Чавкина ўз тавсияларини берди:
Целлюлитга қарши ва лимфо-дренажли уқалашлар мажмуаси аъло даражадаги ечим бўла олади. Биринчи турдаги уқалаш терини тортади, унга таранглик бағишлайди, целлюлитни текислайди ва қоматни тўғирлайди. Иккинчи турдагиси эса танани ёлғон шишлардан дарҳол қутқариб, лимфа орқали организмдан суюқликларни чиқариб ташлайди. Озишга тўхтайдиган бўлсак, мен 7-10 мартали курс ўтишни тавсия қилган бўлар эдим (исталган самарага қараб). Терининг қайта ўзгарганлигини биринчи кундан сўнг дарҳол кузатса бўлади. Самарали натижага эришиш ва қоматни сақлаш учун, тўлиқ уқалаш курсини олишни, сўнгра ҳафтасига бир марта уқалашга бориб туриш билан мустаҳкамлашни тавсия қиламан. Бироқ, максимал натижага фақат машғулотлар ва тўғри оқатланиш билан биргаликда эришиш мумкин эканлиги ҳақида унутмаслик керак. Умуман олганда, ҳар қандай уқалаш метаболизмга, қоннинг микроциркуляциясига ва моддаларнинг яхши алмашинувига ёрдам беради. Уқалаш курси натижасида ҳажмда 2смдан 6см.гача йўқотиш мумкин. Шунингдек, ўраб-чирмашлар, скраблар ва терини махсус кремлар ёрдамида тўйинтириш каби бьюти-муолажалар ҳам сизнинг аъло даражадаги ёрдамчиларингиз бўлиши мумкин.
Машқлар.
Бирданига залга югуриб бориб, қўлингизда юзлаб килограммлар билан ўтириб-туришга уриниб, орқангизни узиб олишингиз шарт эмас. Яхшиси, пилатес, йога, шейпинг, фитнес и зумбага урғу беринг. Доимий равшда машғулотлар билан шуғулланиш ва уларга тўғри ёндошиш, бир ҳафталик машғулотлардан сўнг ўз натижасини бериши мумкин – сиз мушакларингизнинг фаоллик даражасини ва терингизнинг тортилиб қолганини сезасиз.