Тобланишни сақлаш 5 усули
29.08.2016
2016 йилнинг ёзи ҳам ўзининг мантиқий якунига етмоқда. Унчалик мураккаб бўлмаган бешта қадам ёрдамида текис офтобда қорайиш кўринишидаги ёзги кайфиятни қандай қилиб узайтириш ҳақида сўзлаб берамиз.
Агар сиз ҳали ёз офтобида тобланишга улгурмаган бўлсангиз – сизда ҳали яна бир хафта вақт бор. Кайфиятингизни туширманг, офтобдан тобланиб олишга ҳали улгурасиз. Текис ва “узоқ чаладиган” тобланишга эришиш учун – терини яхшилаб тозалаш муолажаси – пилинг биринчи ва энг муҳим қадам саналади. Бундай пилингни парваришлаш воситаларининг махсус отряди ёрдамида уй шароитларида ҳам қилиш мумкин. Танани пилинглаш вақтида юзни ҳам тозалашни унутманг.
Аҳамияти бўйича эмас, балки навбати бўйича иккинчи қадам – намлантириш ва терини тўйинтириш. Қуруқ терингиз билан мукаммал тарзда тобланишга чиқишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг! Аслида, терини тўйинтиришни тобланишни бошлашдан бир ҳафта аввал, лекин жуда бўлмаганда – танани уч кун мобайнида яхшилаб тўйинтиринг. Сутли қоришма ёки мойни уйқудан аввал, эрталаб эса – тўйинтирувчи крем суртинг. Айниқса тирсак ва тиззаларга кўпроқ эътибор беринг. Умуман олганда, танага мой суртишни очиқ қуёш остида пиёда тарзда сайр қилишни яхши кўрувчилар ўзларига одат қилиб олганлари маъқул. Ундан фойдаланганда, сиз тушаётган қуёш нурларини тобланган жойнинг текис қопламига тушишига (унчалик бўлмаса ҳам) ёрдам берган бўласиз.
Учинчи қадам – ҳаракатланишга дастлабки таяниш. Кўпроқ сув ичинг. Терингизда намлик керакли миқдорда бўлиши учун, у организмнинг ўзида ҳам етарли бўлиши керак. Кунига икки литр сув ичиб юриш сиз учун худди нонушта, тушлик ва кечик овқат каби оддий ҳақиқатга айланиши керак.
Рўйхатимиздаги тўртинчи банд – бьюти-ёрдамчини тўғри танлашдан иборат. Яхшилаб тобланиш учун ечиниш ва жазирама қуёш остига йўл олишнинг ўзи кам. Қуёшни терингизга тўғри жойлаштира олиш муҳим ўрин тутади. Бунинг учун, танангизни радиациядан сақлаб турадиган юқори SPF-ҳимояли тобланишни кучайтиргичлар аъло даражада мос келади. Шунингдек, ҳар сафар сувдан чиққанингиздан сўнг ҳам воситаларни суртиб юриш керак. Мойли асосига қарамай, кремлар ювиб ташланадиган хусусиятга эга бўлади.
Якуний финал – офтобдан тоблангандан сўнг терингизни парваришлаш. Илиқроқ душ қабул қилинг ва терингизни артманг – уни сочиқ билан шимдирибгина олинг. Сўнгра намлантирувчи крем ёки болалар кремини аямай суртинг. Бу қуёш нурларида қуриб қолган терингизни тўйинтиради ва қуёш ванналарини ўзлаштиришга ёрдам беради.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва танангизни қуёш нурлари билан тўйинтиринг, у сиз ўйлагандан ҳам фойдалироқ.