Kylie Jenner дан KYLIE мўъжизавий ранглари энди Makeup Shop да.
23.01.2018
Ванилнинг нафис таровати, ультра урфдаги ялтирамайдиган ранглар фусункор қиёфангизга жуда ҳам мос келади.
KYLIE лаб бўёқлари универсал, улар деярли барча пардоз ва гардероб услуби билан уйғунлаша олади.
Лаб бўёқларининг текстурали консистенцияси суюқ, шу туфайли у яши сурилади, намлантирувчи компонентлари эса терини қуритиб юбормайди.
KYLIE лаб бўёқларининг таъсири ҳақиқатан ажойиб, бир дақиқа ичида бўёқ лабларда ялтирамаган ранг ҳосил қилган ҳолда қурийди.
Қўллашда ранг лаб чизиғи бўйлаб текис тарқалади, лабларнинг шаклини ажратиб кўрсатади. Лаб бўёғи суркалиб кетишга мойил эмас, уни доим тўғирлаб ва устидан бўяб туриш кифоя, бўёқнинг пигментацияси жуда яхши, зич ялтирамаган ранг ҳосил қилиш учун биргина ингичка қатламнинг ўзи етарли. Лабларда бўёқ сезилмайди ва юмалоқлар ҳосил қилмайди, бу эса рангнинг тозалиги ва тўйинганлигини ифодалашга ёрдам беради.
Ажойиб ранглар ҳар кун учун жуда мос келади, ҳар бир рангнинг ўзига хос афзалликлари бор, уларни таърифлар билан илғаш қийин, аммо камера ва ҳайратланган нигоҳларда акс этади.
Лабнинг ялтирамаган қатлами лаҳзалардаёқ атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилади. Мукаммал, мафтункор чизиқларнинг сири эса KYLIE маркасининг қаламида яширин. Қаламлар олдиндан лаб бўёғи рангига мосланган ва тўплам ҳолида сотилади, шунинг учун мос ранг қидириб юришингизга ҳожат йўқ.
Лабларингизга кўзни қувнатадиган ҳажмни табиий чизиқлардан ярим миллиметр юқорига қалам суриш ёрдамида бериш мумкин. Аммо буни сезилмас ҳолатда бажариш лозим, сирингизни ҳеч ким билмаслиги керак. :)
Ўзининг нафис ва нозик текстураси туфайли қалам енгиллик билан лабларга сурилиб, уларнинг чизиқларини ажратиб кўрсатади.
Уни уч хил усулда ишлатиш мумкин:
1) “ёлғиз” лаб бўёғисиз, лабнинг бутун юзасига суртган ҳолда;
2) Фақат лаб учун контур сифатида, лаб бўёғини суртишда енгиллик ва аниқлик бағишлаш учун;
3) Ялтирмайдиган лаб бўёғига асос сифатида, унинг барқарорлигини узайтирган ҳолда.
Ушбу маҳсулот ҳақиқатан жуда омадли чиққан ва дунёнинг кўпгина қизлари Kylie дан лаб бўёқлари ранглари коллекциясини кун сайин бойитиб бормоқдалар!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.