7 дан 13 августгача ҳафталик мунажжимлар башорати
07.08.2017
Узоқларга саёҳат, ишда муваффақият, мунозаралар ва шахсий муносабат. Юлдузлар бу ҳафтада бизга нималарни башорат қилмоқда, мунажжимлар башоратини ўқинг ва билиб олинг.
Қўй
Қизғин ҳафта, сизни пуллар ҳақида кўп ўйлашга ва гапиришга мажбур қилади. Аммо асосий безовталик сизнинг шахсий даромадларингиз билан эмас, балки оилавий бюджет тақсимоти, қарзларни тўлаш ёки меросга оид масалаларни ҳал этиш, суғурта, солиқлар ва шу каби ишлар билан боғлиқ бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярми иш ва молия билан боғлиқ муҳим қарорларни қабул қилиш учун маъқул эмас.
Сигир
Сиз учун яхши давр, хасталаниш хавфи сезиларли даражада пасайган. Соғлиқ билан муаммолар бу вақтда асосан овқат ёки суюқликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, ҳаддан ортиқ жисмоний ва ақлий юмушлар туфайли вужудга келади. Тана аъзоларидан кўпроқ жигар заифроқ, жароҳатлар сон ва тизза соҳаларида юзага келиши мумкин. Овқатдан заҳарланиш, доридан аллергия пайдо бўлиши хавфи бор.
Эгизаклар
Бу ҳафтада ишда муваффақиятга эришиш, обрў, ҳурмат-эътибор қозониш имкониятига эга бўласиз. Ҳозир сиз ўзингизни намоён қилишингиз мумкин. Бу ижтимоий реализация билан боғлиқ бўлган барча ишлар учун яхши вақт. Ўзингиздан юқори турувчиларнинг ёрдамига таянишингиз мумкин, аммо ҳозирда раҳбарият билан мунозарага боришдан қочган маъқул. Турмуш ўртоғингиз билан ҳам зиддият келиб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ушбу бурж остидаги айрим инсонлар учун бу даврда иш ва уй орасидаги мувозанатни топиш қийинчилик туғдириши мумкин.
Қисқичбақа
Моддий аҳвол барқарор эмас, аммо кўп нарса сизнинг профессионал жиҳатдан тажрибангиз ва режаларни қай даражада ўйлаб қўйганингизга боғлиқ бўлади. Ҳамма ишга реал жиҳатдан ёндашиш жуда муҳим, бу орқали зарар келтирувчи ёки моддий истакларнинг бажарилмай қолишига олиб келувчи хатолардан қочиш мумкин. Узоқ жойларга сафарлар билан боғлиқ машғулотларда муваффақият кутилиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ўз моддий аҳволингизни яхшилашга интилиш можаролар ва фойдасиз таваккалларга олиб келиши мумкин.
Арслон
Умуман олганда, хавфсиз давр, салбий таъсирларга чидам кучли, аммо қон ва суяк тизими, тишларда заифлик кузатилиши мумкин. Бу организмга фойдали моддалар – кальций ёки магнийнинг етишмаслиги туфайли келиб чиқиши мумкин. Жисмоний ишларни бажаришда ва спорт билан шуғулланишда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Шунингдек, можароларга аралашмасликка ҳаракат қилинг. Бу саломатлигингизга зарар етишига сабаб бўлиши мумкин.
Сунбула
Янги дўстлар, шу қаторда, чет эллик ёки ижодкор инсонлардан таниш орттириш учун яхши вақт келмоқда. Бу даврда сизга аввал оддий ва содда туюлган тадқиқот ёки ноодатий ёндашувларни ихтиро қилишда қийинчилик туғилиши мумкин. Романтик муносабатларда ҳозир мураккабликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу вақт кескин қарорларни қабул қилиш ва муносабатларни узишга мажбур қилиши мумкин. Бу эса севгингизни йўқотишингизга олиб келади. Барча нарсага асосли ёндашишга ҳаракат қилинг.
Тарози
Ижтимоий мавқенинг ошиши, карьерада ўсиш учун яхши вақт. Сиз ишни бошқариш ёки сиёсий фаолиятга мойиллигингизни амалга оширишингиз мумкин. Нуфузли шахслардан бизнесга оид ёки эски молиявий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилиши эҳтимоли бор. Аммо шуни ҳам эътиборга олиш керакки, бунда сизнинг нафақат иқтидор ва ютуқларингиз, балки хатоларингиз ҳам сезила бошлайди. Моддий йўқотишлар ҳамда мавқейингиз тушишидан қочиш учун эҳтиёткор ва ўзингизга талабчан бўлишингизга тўғри келади.
Чаён
Бу соғлиқ билан боғлиқ исталган тасодифлар – кутилмаган оғир касалликлар ёки жароҳатлар кузатилиши мумкин бўлган давр. Аммо саломатликнинг тўсатдан яхшиланиб бориши, тетикликка эришиш ҳам кузатилиши мумкин. Соғлиққа ташқи муҳит, одамлар билан муносабат, қабул қилинаётган янгиликлар қаттиқ таъсир кўрсатади. Шу сабабли ўзингизни ортиқча салбий нарсалардан, сизга ёқимсиз бўлган инсонлар билан мулоқотдан чегаралаганингиз маъқул. Айниқса, қон айланиш тизими заиф бўлиши кутилмоқда.
Ўқотар
Бу вақтда сизга узоқ сафарларга отланиш тавсия этилади, бу хоҳишга қараб сувли жойлар бўлиши мумкин. Агар имкони бўлса, санаторияда дам олинг ёки ҳеч бўлмаганда, уйда ва табиат қўйнида ёлғиз вақт ўтказинг. Сиз эркинлигингизнинг бироз чекланганлигини ёки ўзингизни сиқилган шароитларда тургандек ҳис қилишингиз мумкин. Шунингдек, ўзингизни ёмон ҳис қилишингиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Сизнинг умуртқа поғонангиз оғриши мумкин. Бу даврни руҳан ривожланиш, ижод ва дам олишга сарфлаганингиз маъқул.
Тоғ эчкиси
Сизнинг моддий тарафдан хотиржамлигингиз турли синовларга жиддий равишда дуч келиши мумкин. Айниқса, агар ёлланган ишчи бўлсангиз. Ачиниш ёки саросималик уйғотувчи кутилмаган ҳолатлар ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Сизни адаштиришга уринишлари ёки хатоликка олиб келувчи ишончсиз ва нотўлиқ ахборотни қасддан қилинмаган ҳолда етказишлари мумкин. Эҳтиёткор бўлинг ва хулоса чиқаришга шошилманг. Шунингдек, имзо чекишдан олдин ҳужжатларни диққат билан ўқиб чиқинг.
Қовға
Соғлиғингиз учун унчалик ҳам яхши ҳафта эмас. Жисмоний ва руҳий заифликлар пайдо бўлиши мумкин, атрофдаги салбий таъсирларга тушиб қолиш, ахборий салбийликка берилувчанлик ёки об-ҳаво шароитларига мослаша олмаслик кузатилади. Эндокрин ва лимфа тизимлари заиф, бош оғриқлари, оёқларда оғриқлар бўлиши мумкин. Бу даврда, энг яхшиси, хотиржам дам олишдир.
Балиқлар
Бу бурж остидаги кўп инсонлар бу даврда ўзларида фаолликнинг кучайиб кетишини кузатадилар. Ҳозир сиз эътибор марказида бўлиш учун барча имкониятларга эгасиз. Бу даврда кўпгина масалалар муваффақиятингиз, шунингдек, ҳамфикр ва ҳомийлар туфайли омадли ҳал этилади. Ҳозир улар билан муносабатларни яхшилашнинг айни вақти. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳамкорлик ва романтик алоқаларда муаммолар, бегоналашиш, бир-биридан совиш ёки севимли инсонлар билан муносабатда айрилишлар бўлиши мумкин. Аммо тушкунликка тушишга ҳожат йўқ, бу давр узоқ давом этмайди.
Манба: http://vedmochka.net/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.