Бронзатор (офтобда қорайиш рангини берувчи восита) танлаймиз.
29.06.2017
Ёз – айнан енгил тажрибаларни қўллаш вақти. Зодагонларга хос баданнинг оппоқлигига ўрганиб қолганмисиз? Энди эса режаларни ўзгартирамиз ва сунъий тарзда бўлса ҳам, баданни офтобда қорайтирамиз.
Упа
Косметик маҳсулотлар орасида қорача рангли қизлар учун мўлжалланган кўпгина воситалар бор. Уларни ёрқин рангли тери соҳибалари ҳам бронзатор сифатида ишлатиши мумкин. Энг оддий ечимлардан бири – упанинг асал ва долчин, бронза ва олтин рангдагиларини танлаш. Таниқли маҳсулотлар орасида – шоколад рангидаги Bourjois дан Delice De Poudre Peaux Claires упаларини кўрсатиш мумкин. Енгил суриш ва милт – милт ялтирайдиган пигментлар ҳар қандай макияжга ғоят гўзал нур берган ҳолда, ялтироқ қиёфани яратади.
Тонал асос
Шунингдек, енгил текстура ёрдамида терига исталган рангни бера оладиган тональ кремни суриш қулай ечимдир. Bourjois дан BB Сream Bronzing тональ креми теридаги камчиликларга қарши яратилган, демак, у барча нотекислик ва қизаришлар, қора нуқта ва акне (ҳуснбузар) ни яширади. Нозик жило ялтирамайдиган текстура билан Ўрта Ер денгизи қирғоғида терига офтобда қорайгандек ранг ва ёқимли жило беради. (Учрашувларга боришда тавсия этилади!)
Лосьон
Тери учун шимер (ялтиратувчи восита) ёки блеск (ялтиратувчи) лар афсонавий Victoria’s Secret белгиси остида ишлаб чиқарилгандан сўнг бундай маҳсулотлар жуда долзарб аҳамиятга эга бўлди. Шундан кейин ялтиратувчи кремлардан фойдаланишни истовчилар мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Албатта, Makeup.uz тўпламида ўзига хос ечим - Flormar дан Shimmering Body Lotion бор. Лосьон терига нафақат гўзал ялтироқлик бағишлайди, балки уни фаол тарзда озиқлантириб, намлантиради. Восита терининг табиий эгилувчанлиги ва таранглигини ҳам сақлаб туради.
Ёрқин нур таратиб туринг ва ёз фаслида Makeup.uz билан биргаликда бетакрор бўлинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.