Makeup.uz нинг Ийди – рамазон ҳайити табриги
15.06.2018
Бир ой мобайнида юртдошларимиз Рамазон ойи амалларидан бири – рўза тутишди. Албатта, рўзанинг саломатликка катта фойдаси бор. Аввало, инсон бу ойда барча ёмонликлардан тийилиб, фақат эзгу амаллар ҳақида ўйлайди. Сабр – тоқатни кун бўйи рўза давомида ҳис қилади, иродасини мустаҳкамлайди. Шу боис ҳам Рамазон нур ва гўзаллик, поклик ва яхшиликлар ойи, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир.
Эл – юртимиз учун азалдан эзгулик, меҳр – шафқат ва осойишталик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойи бу йил ҳам ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилди, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Халқимизнинг янада жипслашиши, қадриятларимизнинг давомийлиги мана шу ойда янада мустаҳкамланди.
Қадрли юртдошлар! Юртимизга кириб келган қутлуғ Ийд – рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин! Зеро, тинч – осойишта юртимизга байрамлар ярашади. Илоҳим, юртимизга кўз тегмасин, жаннатмакон диёримиз кундан – кунга ривожланиб, чирой очиб бораверсин!
Makeup.uz командаси – доимо сиз билан бирга! Яхши кунларни бирга кутиб оламиз!
Қандай қилиб бунчалик зўр ва қизиқарли воқеаларни ўтказиб юбориш мумкин? Шу боис 17 май куни ўтадиган маҳорат дарсларимизга қўшилинг. Янгиликларни Facebook ва Instagram аккаунтлари орқали тўғридан –тўғри бериб борамиз. Шу боис @makeup.uz_rus и @makeup.uz_uzb ларга аъзо бўлишни унутманг!