Бассейнга борамиз: қулай кўринишни қандай яратиш мумкин
12.06.2017
Старт, диққат, сузишга! Айни пайтда сузиш ҳавзалари ва пляжлар очиқ экан, аввало, сувга қандай тушиш ва қандай гўзаллик воситаларидан фойдаланиш лозимлигини аниқлаб олмоқ лозим.
Сочлар
Гарчи хато фикрлар оммалашган бўлса-да, бассейнга тоза, ювилган соч билан тушиш КЕРАК. Кўпчилик қизлар, гарчи бу тўғри бўлмаса ҳам сувга тушишдан олдин сочни ювиш ҳеч қандай зарурият туғдирмайди, деб ҳисоблашади. Бош билан чўмилаётганда (агар сочлар ювилган ҳолатда бўлмаса), сочлар дағаллашиб қолади. Шу боис ҳам сув ҳавзаларига бораётганда сочлар ювилган ёки тоза ҳолатда бўлиши лозим.
Муҳим: сувга тушганда сочларни ҳимоялашни ўйлаш лозим. Биринчидан, сиз бевосита қуёш нурлари остида бўласиз, иккинчидан, сувнинг юза қисми ойнадек ялтираб туради. Шу боис ҳам Kallosдан KJMN Sun Protection спрейларига эътиборингизни қаратинг. У сочларнинг очиқ қуёш нурларида қуриб ва ўта дағаллашиб қолишига йўл қўймайди.
Юз
Бассейн ёки ҳовузларга бораётганингизда юзга тональ крем сура кўрманг. Бу биринчидан, сувда турганда ва тоза ҳавода терига фойдаси тегмайди, иккинчидан, тональ крем асоси эрта ёки кеч барибир оқиб кетади, натижада кўринишингиз қўрқинчли тусга киради.
Муҳим: Очиқ сув ҳавзаларига боришдан олдин терини намлантириш лозимлигини унутманг. Терини ёғ билан яхшилаб тўйинтиринг – бу сизга офтобда бир хил қорайишга ёрдам беради. Бундай пайтда безак берувчи пардоз – андоз буюмларидан бутунлай воз кечиш лозим. Қошларни бўянг ва бемалол чўмилишга боринг. Агар кўнглингиз барибир “байрамона” бўлишни истаса – бизнинг муҳарририятнинг сувга чидамли тушлар танлови ҳақидаги маълумотларини ўқинг. Шунингдек, чўмилаётган пайтда шамол таъсири кучли бўлади. Шу боис лабларга гигиеник лаб бўёғи ва бальзамларни суртишни унутманг.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.