Битирув кечаси учун маникюр
02.06.2017
Ўқиш даври билан хайрлашиш ва ёзни кутиб олиш учун бешта урфдаги маникюр ҳақида сўзлаб берамиз.
Нюд (табиийдек маникюр)
Минимал нюд маникюри аллақачон классикага айланди, демак, у кутилаётган муҳим тадбирлар учун ранг танлашда бир қарорга кела олмаётганларга энг мақбул ечим ҳисобланади. Мавсумнинг энг “хит” ранглари – ванилли, мокко (кофе нави), латте ва ёрқин – карамелдир. Бундай ранглар хоҳлаган қиёфани унга жозиба ва классика бахш этган ҳолда тўлдира олади.
Ялтироқлик
L’oreal стилистлари ўзларининг баҳор – ёзги оёқлар учун лак коллекциясида ажойиб нимранг тилла, кумуш ва бронза рангларни ишлатиб, дунёга бу тренд ҳақида “сўз очишди”. Мода–экспертлари фикрига кўра, ялтироқсиз бу фаслни тасаввур қилиб бўлмайди. Асосан, нюд ва ялтироқ битта маникюрда яхши уйғунлашувни ҳосил қила олади. Бунда ялтироқ ва база (тирноқ юзасини текисловчи восита) тирноқ пластинаси ва бармоқлар кетма-кетлиги бўйича галма-гал келиши мумкин. Шунингдек, тирноқларда ялтироқ безак элементларини ҳам қўллаган маъқул.
Қоронғилик
Ғарқ пишган реза мевалар ва ярим қимматбаҳо тошларнинг тўқ ранглари нигоҳларни ўзига жалб қилади. Бундай ранглар, айниқса, енгил квадрат ва бодомсимон овал шаклдаги текис, калта тирноқлар учун яхши ечим бўла олади. Кўпроқ тўқ ва тўйинган ранглар, масалан, турмалин (қора рангли тош) ва аквамарин (яшил, ҳаворанг тош), зумрад ва маймунжон, олхўри ва топаз (ҳаворанг, кўк рангли тош) рангларини танлашга ҳаракат қилинг.
Санъат
Импрессионизм ва умуман санъатга қаттиқ қизиқиш тирноқлар учун лак танлашга таъсир кўрсатади. Агар сизда тантанавор қиёфангиз қандай бўлиши борасида аниқ тасаввурларингиз бўлса, унда ушбу мавсум танланган ранглар палитрасини тирноқларда меъёрига етказиб акс эттиришнинг айни вақти. Нозик чизиқлар ва бўёқларни чизишда рангларни худди нўхат ва чизиқ кўринишида аралаштириб қўлланг. Бундай маникюр – тортдаги ҳақиқий ширин олча кабидир.
Френч
Бу услуб маникюр модасини қўриқлаётгандек, ҳеч ҳам ўз ўрнини беришни истамаётган кўринади. Одатий “француз маникюри” нинг янгича кўринишларидан бири – ранг-баранг тирноқ учларидир. Рангли ечимлар шунчаки ёрқин бўлиб қолмасдан, бир нечта бўлиши ҳам мумкин. Ҳар бир тирноқнинг учини турли рангларда бўяшга ҳаракат қилинг. Бунда кўк ва сариқ, қизил ва сиёҳрангларнинг уйғунлигини қўллаш мумкин. Нюд услубига хос асос туфайли ушбу ёрқин деталлар ёқимли ва камтарона кўриниш ҳосил қилади (френч-қопламнинг минимал кенглиги туфайли). Ранглар палитраси эса базм учун либос танлашни енгиллаштиради.
Бизнинг танловимизда иштирок этишни унутманг, чунки тез орада Bourjois дан лаклар тўплами соҳибасига айланувчи ғолибамизни эълон қиламиз.
Танловимиз шу ерда ўтмоқда.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.