Косметика дунёсидаги янги сўз – кушонлар
15.07.2016
Кушонлар – ҳар қандай аёл орзу қилиши мумкин бўлган восита. Агар сиз у нималигини ҳали билмасангиз, унда ушбу мақола айнан сиз учун зарурдир.
Кушон – бу енгил тус берувчи флюид билан шимдирилган кичиккина губка-ёстиқча. Кўринишидан бу оддий упа қутисига ўхшайди. Инглиз тилидан олинган cushion сўзи айнан “диван ёстиқчаси” деган маънони билдиради ва бир асрдан ортиқ вақт давомида қимматбаҳо тошларни қирралаш турларидан бирининг номи сифатида хизмат қилиб келган. “Кушон” қирраси дарҳақиқат дўмбоқ квадрат кўринишига эга. Бундан келиб чиқади-ки, энди кушонлар нафақат тақинчоқлар қутичасида, балки косметикангиз ичидан ҳам ўрин эгаллайди! Бундай асосли ҳажм бошқаларга ўхшамаган ҳолда қулайдир. Биринчидан, у ихчам. Иккинчидан, унга чўткача керак эмас, чунки тўпламда қулай спонж мавжуд. Учинчидан, асосни суртганда ҳаддан ошириб юборишнинг деярли иложи йўқ, чунки губка терига воситани юпқа қилиб суртиш учун қанча миқдорда керак бўлса, шунча миқдорда флюидни беради. Кремнинг енгил текстураси юзни қуёш таъсиридан ҳимоя қилади, жило беради, шамоллашларни йўқ қилади, камчиликларни беркитади.
Кушонлар нафақат тери учун мўлжалланган. Тен-кушонлар, лаб учун ялтироқлар, праймерлар ва консилерлар ҳам мавжуддир. Биз фақат сифатли маҳсулотдан фойдаланишингизни маъқул кўрамиз, шунинг учун ўз эътиборингизни L’oreal Paris кушонларига қаратишингизни тавсия этамиз. Бу ўн икки хил анвои ранг турларида бажарилган етарли даражадаги даромадли маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун ҳар қандай аёл айнан ўзи учун мос келадиган воситани танлаб олиши мумкин. Теридаги кишини ранжитувчи номукаммалликни йўқ қилишга ёрдам берадиган енгил қоплами ҳисобига терининг табиий тусини яратиш қобилиятини - унинг яна бир афзалликларидан бири деб аташ мумкин, маҳсулотнинг қатламланиши эса унинг яшириш қобилиятини кучайтиради холос. Ушбу восита яхшигина намлантириш таъсир кучига ҳам эга.