Мастер-класс "Автопортрет"
12.05.2017
Қадрли қизларжон, сизлар учун зўр янгилигимиз бор! Яқин кунларда Makeup Shop ва “Колибри” фотостудияси, “Broccolli” кафеси, “MiMari” ва “Аёллар буюмлари” магазинлари ҳамкорликда “Автопортрет” номли маҳорат ошириш дарсларини ўтказади. Ушбу дарслар фотосессияга тўғри тайёрланишга бағишланган. Бунда сиз макияжнинг барча икир – чикирларигача билиб оласиз, тўрмаклар тўплами ва фотосессия учун кийимлар танлашни ўрганасиз. Шунингдек, камера олдида ўзингизни қандай тутишни ва кўплаб фойдали маълумотларга эга бўласиз!
Қиёфангизни шакллантиришда Makeup Shop пардоз – андозлари ёрдам беради ва у ёки бу упа –эликларни қандай ишлатишнинг гувоҳи бўласиз. Шунингдек, бундай косметикалар модель қизларимизда қандай кўринишини томоша қиласиз.
Маҳорат дарсларида модель сифатида бизнинг танловларимизнинг бирида ғолиб бўлган Скалозубова Ангелина иштирок этади ва ўз қиёфасини намойиш этади. Шу орқали сизларга ҳамкорларимиз билан биргаликдаги ишларимизни кўрсатамиз.
“Колибри” фотостудияси Яшина Вероника томонидан очилган бўлиб, бу ерда Тошкентнинг энг профессионал фотосуратчилари иш олиб боради. Вероника фотографиянинг сирларини яхши билади. Албатта, бизнинг маҳорат дарсларимиз орқали улар ҳақида яхшироқ билиб оласиз!
Модель қизларга либосларни “Аёллар буюмлари” дўкони тақдим этади. Ушбу жой аёллар кийимлари ва безаклари билан лиқ тўла. Шу боис ҳам бу ерга ташриф буюрганлар турли хил нарсаларни сотиб олибгина қолмасдан, балки, яхши кайфият билан чиқиб кетишади!
Демак, ажойиб халат ва пижамаларни “MiMari” магазини тақдим этмоқда. Ушбу магазиннинг шиори эса “Ўзингни ҳозироқ яхши кўр”. “MiMari” дан сотиб олинган кийимлар сизни нозик ва латофатли кўрсатиши аниқ!
Маҳорат ошириш дарсларида қувват бериш мақсадида “Броколли” кафеси ўзининг кофе –брейк ва тушлик овқатларини тақдим этади. Ушбу жойда сиз калорияга бой бургер ва картошка фриларни топа олмайсиз. Чунки барча овқатлар сизнинг ортиқча вазн тўпламаслигингиз ҳисобга олинган ҳолда тайёрланади. Бу эса сизга яхши кайфият улашиши табиий!
Қандай қилиб бунчалик зўр ва қизиқарли воқеаларни ўтказиб юбориш мумкин? Шу боис 17 май куни ўтадиган маҳорат дарсларимизга қўшилинг. Янгиликларни Facebook ва Instagram аккаунтлари орқали тўғридан –тўғри бериб борамиз. Шу боис @makeup.uz_rus и @makeup.uz_uzb ларга аъзо бўлишни унутманг!