Тренд: кўзлар гало-макияжи
10.04.2017
Янги мавсум ўз трендлари ва тенденция кўринишларини амр қилади. Кўзлар гало-макияжига бўлган мода энг қизиқарли ва ғайриоддийларидан бирига айланди. Бу ўзи нима ва уни қандай бошқариш кераклиги ҳақида – бугунги обзоримизда ўқинг.
Смоки-айз жанридаги макияж қанчалик долзарб бўлганлигини эслайсизми? Кўпчилик ҳозиргача ушбу содда техникага мурожаат қилади. Бироқ бу йилги баҳорда янги турдаги гало-макияж кўз макияжига урғу берганингиз маъқул.
Макияж ўз номини йирик юлдузларимиздан бири бўлган Қуёш образини такрорланганлиги сабаби олинган. Визажист Келли Бартлет бизларга бу йилги баҳорда ҳамма тўқ сариқ рангдаги тенлардан фойдаланиш кераклигини уқтирмоқда. Келлининг фикрига кўра, терининг ранги қанчалик тўқ бўлса, тўқ сариқ ранг ҳам шунчалик тўйинган бўлар экан. Терисининг ранги оч бўлган қизларга кўз макияжида шафтоли ва тоза тўқ сариқ рангга урғу бериш тавсия қилинади. “Maybelline”дан Diamond Glow “Қаҳвали драма” ва Eye Studio Color Tattoo тенлари ёрдамида исталган рангга эришиш мумкин.
Трендли макияж учун босқичма-босқич ҳар хил турдаги кўзлар косметикасини суртиш керак. Кўзларнинг ички бурчагини оч рангга киритиб қўйиши мумкин бўлган оч рангли тенлардан бошлаймиз. Сўнгра стрелкаларни чизамиз – улар қора ёки кўк рангда бўлиши мумкин. Асосийси, унинг эни ўта таасуротли бўлмаслиги керак. Чизиш ишлари тугагандан сўнг, тўқ сариқ рангли, тилла рангли ёки шафтоли рангли тенларни суртишга ўтамиз. Муҳими ҳар бир қатламни бўяб чиқиш керак. Киприкларни туш билан бўяймиз ва макияж чиқиш учун тайёр бўлди!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.