Беш ташла: баҳор учун энг яхши тус берувчи асослар
06.04.2017
Баҳорда юз терисига нафақат пардоз бериш, балки етшмай турган порлаб туриш устида ҳам ишлаш керак. Юзнинг ранги силлиқ ва соғлом кўриниши учун, тус берувчи кремларни тўғри танлай билаш керак. Мавсумнинг асосий фаворитлари ҳақида сўз юритамиз.
Нормал ва аралаш тери учун жилосизлантиришга ва унинг узоқ вақт давомида юзда сақланиб туришига урғу бериш тавсия қилинади. “Maybelline”дан Superstay Better тус берувчи кремининг тўйинган витаминли комплекси терини яхшилашга ёрдам беради. Тус берувчи крем ўз текстураси туфайли, терини қуритиб юбормайди ва бир вақтнинг ўзида уни намлантириб туради.
Максимал даражада табиий бўлиб қолишни истаганлар учун ҳатто тус берувчи крем суртилганда L’Oreal Paris Alliance Perfect креми энг аъло ечим бўлиб қола олади. У терининг табиий ранги билан бирга максимал даражада порлаб туришини таъминлайди. Коллекциядаги ранг-тусларнинг ҳар ўнинчиси ўз соҳибасининг терисининг рангини олади. Енгил жилосизлантириб турувчи текстураси туфайли, ранг суртилгандан сўнг бир неча соат ўтгандан кейин ҳам бенуқсон бўлиб кўринади.
Фаол намлантирувчи комплексли крем Тошкент баҳори учун айни мос келади. Maybelline New York Affinitone тус берувчи креми айнан шундай ечимга эгадир. Унинг таркибига – арган ёғи ва Е витаминлар комплекси киради. Крем осон суртилади, унинг чидамлилиги эса кишини ёқимли равишда ҳайратга солади.
Жилосиз тери – парваришланганлик ва саранжомлик аломатидир. Терининг максимал даражадаги силлиқлигига Maybelline New York тус берувчи асос ёрдамида эришиш мумкин. Dream Matte Mousse янгилиги эса аллақачон услубчилар ва визажистларнинг севимли ечимига айланиб улгурган. Енгил текстураси ғовакларни тўлдириб қўймайди, ҳақиқий чиннидек таасурот яратиб, юз терисига зарар етказмайди.
“L’Oreal Paris”дан Infaillible тус берувчи асоси визажистлар орасида севимли маҳсулотлардан бири саналади. Осон суртилиши, табиий ярим тони ва бенуқсон жилосизлантириб турувчи таасуроти – мазкур эпитетларнинг барчаси афсонавий тус берувчи асосга тегишлидир. Айнан Infaillible ёрдамида визажистлар шундай фаол контурлашни бажаришни тавсия қилдилар.
Дугоналарингиз билан маслаҳатларингизни алмашинг, изоҳлар бериб боринг ва саволлар беринг – биз доимо уларга жавоб беришга тайёрмиз.