Сочлар ялтирлаш учун энг яхши восита
22.03.2017
Соғлом сочлар – аёлнинг асосий безакларидан бири ҳисобланади. Сочларнинг табиий ялтироқлиги фақат ёрқин, таранглиги ва порлаб туриши эса вақт ўтиши билан йўқолиб кетмаслиги учун нима қилиш керак? Бугунги гидимизда сочларнинг ялтираши учун махсус воситалар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Соғлом сочлардаги ҳар қандай соч турмаги ҳам ютуқли ва ҳашаматли кўринади. “Сеҳрли таёқча” таасуротини яратиш ва бир зумда сочларини ўзгартириш зарур бўлиб қолганда, “Kallos”дан Blossy Crystal Fluid спрейига ўз эътиборларини қаратишларини маслаҳат берамиз. Албатта, спрей сочларнинг ҳамма муамоларини батамом ҳал қилиб бера олмайди, бироқ деярли биринчи марта қўлланганидан сўнг, уларга жонли ялтирашни бағишлайди.
"Natura Siberica”дан сочларни тўғирлаш учун мўлжалланган гел - порлаб турувчи сочлар учун яна бир “элчи” бўла олади. Соч қопламларини компонентлар билан тўлдириб турувчи гел таркиби, сочларга табиий куч бағишлаб, уларни ялтиратиб турувчи, ҳамда соч турмаги қилинаётган пайтда салбий омиллар таъсиридан ва ҳатто термо-таъсир кучларидан ҳимоя қилувчи ёғлар мажмуасидан иборатдир.
"Kallos”дан Glossy Restructural Crystal Fluid сочлар учун суюқлиги - узоқ вақт куттириб қўймайдиган таасуротнинг яна бир флюиди бўла олади. Ушбу тикловчи спрей сочларни ҳатто кимёвий усулда жингалак қилгандан сўнг ҳам, ўзига келишига ёрдам беради. Витаминли формулалар мажмуаси билан бойитилганлиги сабабли, сочлар порлаш ва ялтирашдан порлаб туради.
Қанчалик қайғули бўлмасин,лекин айнан сочлар учларининг тузилиши ёмонлашишга мубтало бўлади. Бу муаммони қатъийлик билан ҳал қила оладиган қайчидан ташқари, махсус соғломлаштирувчи мажмуалар ҳам бьюти-холикларнинг кўнглига ҳуш ёқади. Бугунги кунда айниқса “Natura Siberica”дан соч учларини тиклаш учун ёғлар мажмуасидан яхшигина муваффақият билан фойдаланилмоқда. Унинг таркибига табиий равишда кератин ажралиб чиқишига ёрдам берувчи, демак ёрқин табиий ялтираш шевелюрасини бағишловчи чаканда ва арган ёғлари киради.
Табиий порлашни қайтариш борасида энг яқин ёрдамчи – ипак компоненти саналади. Айнан ипак сочларни нафақат “даволайди”, балки уларга ойнадагидек ялтираш ва жилвакорлик бағишлайди. Агар сиз сочлар учун маскаларга қарши бўлмасангиз, унда “Kallos”дан озиқлантирувчи ипакли маска вақтингизни чоғ ўтказишга ҳам ёрдам бериши мумкин. Маска таасуроти, у иккинчи марта қўлланилгандан сўнг сезилади, сочларингиз эса ялтираб туриш билан бирга, ўта осон тараладиган бўлиб қолади.