Тантаналар учун уч образ
20.03.2017
Баҳор — чинакам тантаналар даври. Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз ва бошқа бир қатор байрамлар, у ёки бошқача тарзда бизни ўзгаришга, ҳамда махсус байрамлар учун яратилган хилма-хил жозибадор образлар яратиш учун илҳом бағишлайди. Биз сизларга баҳорги байрамлар учун яратиш мумкин бўлган уч образ ҳақида ҳикоя қиламиз.
Кўзларга урғу бериш — эҳтимол, ҳар қандай тантана учун ютқизиқсиз вариант саналади. Фаол тарзда ажратиб қўйилган кўзлар барча томонлардан эътиборни жалб қилиш имконини беради, бироқ макияжга юклатилган жиддий масъулият ҳам шундай иборат –у мукаммал равишда бажарилган бўлиши керак.
Дастлаб кўзлар атрофи терисини упа ёки сочилувчан нюдли тенлар ёрдамида ёғини кетказиб олиш, сўнгра “расм чизишга” киришиш керак. Пастки қовоқнинг ички томонини оқ қалам билан бўянг, шунингдек кўзларнинг ички бурчакларини ҳам оч рангга киргазиб олинг. Сўнгра устки қовоқдан бошлаб кўзларнинг ташқи бурчаги томонига тўқ рангли стрелка ўтказинг. Қовоқнинг ўртасигача бўлган зонани очроқ рангдаги тенлар ёки қалам билан шундай тарзда бўянгки, бунда тенлар орасидаги ўтказма сезилар-сезилмас бўлиб турсин. Киприкларингизни аввал учлари бўйлаб ўтинг, сўнгра – киприк асосидан бошлаб зиззагсимон ҳаракатлар билан яхшилаб бўянг. Юзга умумий тон суртилгач ва қотириб бўлганингиздан сўнггина кўзлар макияжи якунланган саналади. Лабларингизни эса нюд рангли лаб бўёғи билан бўянг, шундан сўнг ҳар қандай даврага бемалол кириб бораверишингиз мумкин.
Лабларга урғу бериш – табиатан йирик кўзлар соҳибалири учун хос бўлган ечим бўла олади. Агар сиз ўзингизнинг “уч каратли икки бриллиант” кўзларингиз билан мақтанмоқчи бўлсангиз – шунга ўхшаш бўлган макияждан дадилона фойдаланишингиз мумкин. У кимга ярашади? Тўйинган рангли узун кўйлакларга, шунингдек ёрқин аксессуарли қора рангдаги образларга ярашади (уларга мослаб лаб бўёғининг тонини ҳам “тўғирлаб” қўйишингиз мумкин).
Макияжнисиллиқ тус берувчи асосдан бошлаган маъқул, пешана ва ёноқларга, бурун устига ва иякларга оч рангли упа билан урғу бериш ҳам тақиқланмайди. Бундай образдаги кўзлар макияжини минимал тўқ рангга киритадиган сокин ва ихчам - нюд рангли тенлари билан ҳам бажариш мумкин - кўзларнинг ташқи бурчагига қаратиб минимал тўқ рангга киритинг, бартиблилик билан бўялган киприклар лабларнинг гўзаллигини ҳам таъкидлаб туради. Энди эса лабларга ўтамиз. Дастлаб уларни керак даражада бальзам ёки гигиеник лаб бўёғи билан намлантириб оласиз, сўнгра қуруқ салфетка билан артиб олинг. Шундан сўнг лаблар контури бўйлаб лаб бўёғини суртинг (қалаб-лаб бўёғи аъло даражадаги ечим бўла олади), лабларингизни 3-5 дақиқа давомида қуритиб олганингиздан сўнг эса, иккинчи қаватини суртинг – бу лаблар макияжини барқарор ва ёрқин қилиб қўяди.
Порлаб турувчи макияж — соф ва ёш кўриниш истагида бўлганлар учун аъло ечим бўлади. Порлаб турувчи макияж нафис баҳор образи учун ўта тўғри ечим бўла олади, демак деярли ҳар бир аутфитни тўлдириб туради. Ҳар бир макияж асосида ҳамон ўша силлиқ тон туради, бироқ конструкторлашга мурожаат қилиш қатъиян ман этилади. Юз терисига табиий порлаб туришни бағишловчи стробинг порлаб турувчи макияжни яратишда энг яхши ечим саналади. Тон суртиб бўлгандан сўнг, кўзлар макияжини оч рангли сочилувчан тенлар билан билан яратиш мумкин (порлаб турувчи микрозаррачали тенлардан фойдаланишга рухсат этилади. Сўнгра оч рангли тенларни ёруғликни қайтариб турадиган упа билан аралаштирамиз ва енгил ҳаракатлар билан ёноқларга, пешанага ва бурун устига суртамиз. Лабларингизни эса намлантирувчи хусусиятларга эга бўлган жилваланувчан лаб бўёғи билан бўянг, ҳоҳласангиз лабларингиз бўйлаб енгил ялтироқ суртиб ўтишингиз мумкин. Образ тайёр!
Ҳар қандай тантана учун ҳақиқий безак – сизнинг ўзингиз эканлигингизни унутманг, демак ўзингизга ишонинг ва кўнглингизга ёқадиган образда гўзал бўлинг.