Органик косметика обзори: нимага эътибор қаратиш керак
14.02.2017
Ёқимли фойдали нарсадан биргаликда фойдаланиш – органик косметика танлаш туфайли янада осонлашди. Умуман олганда, органик жиҳатдан соф саналган барча нарсалар маълум вақт илгари парабенлар ва ҳушбўй ҳидли моддалар, силиконли қўшимчалар ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларнинг ўрнини эгаллади. Тез орада эса биз сизларни OrganicShop, OrganicKitchen, NaturaSiberica каби органик ишлаб чиқарувчилардан экологик жиҳатдан тоза пардоз-андоз воситалари билан хушнуд этамиз. Мазкур брендлар нимаси билан яхши ҳисобланади ва нима учун уларни гўзаллик рационимизга қўшиб қўйишимиз кераклиги ҳақида – бугунги обзоримизда.
OrganicShoр – ўз истеъмолчиларининг саломатлигига урғу қаратган бредлардан бири ҳисобланади. OrganicShoр сериясидаги пардоз маҳсулотлари яратилганда фақат табиий компонентлардан фойдаланилади, ва улар орасида эфир ёғлари ва ҳақиқий “тирик” компонентлардан таркиб топган экстрактлардан фойдаланилади. Бренд тўпламида, одатий воситалар билан бирга, мусслар ва сутли восита, тузлар ва кўпикли кремлар ҳам мавжуд. OrganicShoр танлови – бу соғлом турмуш тарзи ва ўзини парваришлашга қўйиладиган қадамдир.
Органик пардоз маҳсулотларини Джей Ло, Том Хэнкс, Сара Джессика Паркер, Хилари Дафф ва бошқа юлдузлар танладилар.
OrganicKitchen – фойдали таркибдан иборат бўлган ёқимли кичкинагина банкачалар серияси саналади. OrganicKitchen тўпламига юз ва тана терисини, сочларни ва муаммоли зоналарни парваришлаш киради. Ранг бергичлар ва ҳушбўй ҳид берувчи моддалар, ҳамда минимум витаминлар, ёғлар ва экстрактлар кремлар, скраблар ва муссларни яратишда бирлашадилар. “Эликсирлар” таркибига кўк чой ва экзотик мевалар ёғлари киради, шу билан бирга ҳар бир “банкача” ўз таркиби ва фойдали хусусиятларига биноан ўзининг ажойиб номига эга.
Органик косметика шунингдек тананинг алоҳида қисмлари ва комплексли парваришлаш учун қуруқ атир ва совун, кўпик ва ёғлар, эликсирларни ҳам ўз ичига олади.
Максимал табиий таркибни эътибор билан кузатиб турадиган яна бир русум – Natura Siberica. Мазкур бренднинг рецептураси сибир ўтлари ва резаворларининг эфир ёғларига асосланган, бренднинг ҳар бир линияси эса тери, тана ва сочлар муаммоларининг алоҳида спектри билан курашиш учун мойил.