Бьюти-оила бойитилди: «Makeup.uz»да Flormar
08.02.2017
Сифат ва нарх низолар моҳияти бўлишдан аллақачон тўхтаган. Сифатли масс-маркет маҳсулотлари туфайли, муносиброқ косметика воситаларини сотиб олиш ҳақиқатга айланди, бизнинг онлайн-дўконимиз ёрдамида эса бу янада қулайроқ бўлди. Сизларга бьюти-ассортиментларимиз қаторидан ўринг олган - Flormar бренд маҳсулотларини тақдим этамиз.
Flormar – бу Туркияда тўлиқ ишлаб чиқариладиган итальянча бренд. Айнан шу омиллар сифатли итальянча косметиканинг нархини пасайтиришга қўл келди. Бугунги кунда бренд макияж бўйича профессионал рассомлар ичида ҳам, оддий истеъмолчилар орасида ҳам том маънода оммалашди. Бу русумдаги маҳсулотлар яна шуниси билан қувонтирадики, Flormar тўпламларида доимо дунёнинг асосий йўналишларига мос келадиган ранглар, ранг-туслар ва фактураларнинг сони чексиз.
Бизнинг дўконимизда айнан нималарни топишингиз мумкин? Барча турдаги декоратив косметикаларни – тус берувчи асослар ва лаб бўёқлар, консиллерлар ва ялтироқлар, тенлар ва кўзлар учун қаламлар, тушь, упа, ёғупа, сочлар учун лак ва ҳатто макияж учун мўйқалам топиш мумкин. Айниқса Flormar бестселлерларига алоҳида эътибор қаратиш керак.
“Flormar”дан кўзлар учун аллақачон ўз соҳибаларини топган, чунки ёқимли текстураси туфайли қалам ёқилмайди ва “оқиб” кетмайди. Кўзлар учун қора қалам ҳар бир аёлнинг косметика қутичасида бўлиши керак, ахир ҳақиқий боқишни айнан у “тасвирлаб” беради.
Ўзининг жилосиз текстураси туфайли лабни қуритиб қўймайдиган ва етарли даражада турған сақланиб турадиган кўп сонли лаб бўёқлари ва ялтироқлари ҳам бренднинг яна бир ташриф қоғози бўла олади. Витаминлар мажмуаси туфайли, Extreme Matte серияли лаб бўёқлари лабларга ҳажм бағишлайди, жилосиз ранг-тусларнинг кенг палитраси эса ҳар қандай макияжнинг аъло даражадаги якуни бўла олади.
Бренд томонидан чиқарилаётган қаламлар ҳам ўта катта эътиборга лойиқ. Кўзлар учун қаламлар серияси ҳам худди лаб учун қаламлар палитраси каби ўзининг ранг-тусларининг турли-туманлиги билан қувонтиради. Бу ерда базавий вино ва нюд ранг-туслар ичида бинафша ранг, латте, марсала ва бошқа камёб рангларни, бироқ жозибадор тонлар ҳам учратиш мумкин.
Русумнинг яна бир ифтихори – Flormar тушларидир. Унинг улкан момиқ чўткачалари киприкларга максимум ҳажм бағишлайди, ранг билан тўйинтирилган формулалар эса киприкларни ёпишиб қолишига йўл қўймасдан, уларни пухталик билан бўяйди. Бундан ташқари, Flormar яна ўзининг кўк, жигар ранг ва ҳатто сиёҳ ранглардаги рангли тушларининг кўламдор ассортименти билан мақтана олади.