Кундалик долзарб маникюр
30.01.2017
Бу йилги қиш мавсумида қандай турдаги маникюрни танлаш ва нимага кўпроқ урғу бериш керак? Биз мавсумнинг энг ёрқин ривожланиш йўналишларини ўрганиб чиқдик ва ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ва амалий ҳаётга мос келадиганларини танлаб олдик, шунингдек ҳар бир бьюти-ғояни мужассамлаштириш учун тўғри келадиган лакларни ҳам танладик.
Бироз упа
Тирноқлар учун упа ранг-туслари – энг қизиқарли ва ёқимли бьюти-трендлардан биридир. Биринчидан, бундай тирноқлар билан ишбилармонлик услубида бемалол юриш мумкин, иккинчидан эса – упа ранглари ҳар қандай узунликдаги тирноқлар учун бир хилдай яхши. Сиз фойдаланадиган ёғупанинг рангига мос келадиган ранг-тусдаги лакларга кўпроқ эътибор қаратинг – бу қўлларингизга сиполик ва камсуханлик бағишлайди. Бундай турдаги маникюр учун “Bourjois So Laque Glossy”нинг 1, 8, 13 ва 14-рақамли ранг-туслардаги тирноқлар учун лак мос келади.
Коинот ранглари
Коинот мавзуси ҳам оммалашиб бормоқда. Ҳар қандай касбдаги аёллар ҳам кўк рангдаги лакдан фойдаланишни ўзига эп кўравермайди, бироқ сиз шуғулланадиган фаолият тури бунга имкон берадиган бўлса – унда қўрқмасдан синаб кўришингиз мумкин. Бир қатор ойнали суркамалар ва фаол металл ялтироқлар билан бир қаторда, кўкимтир-қора рангдан тортиб то зангори-ҳаво ранггача бўлган бирлик ёрдамида ихчамгина маникюр яратиш мумкин. Ҳоҳишингиз бўлса, монохромли кўк рангга юлдузли осмон остида ўзига хос тарзда услублашган оқ заррачалар қопламини қўшиб юборсангиз ҳам бўлади. Маникюрнинг “коинот” турларини яратиш учун “Bourjois”нинг Seconde Nail Polish линиясидаги 1, 29, 14, 39 ва 32-рақамли ранг-туслар мос келади.
Винолар харитаси
Бугунги куннинг мастхэвлари рўйхатига ўтган мавсумдан киритиш мумкин бўлган яна бир тренд –виносимон ранг-туслар маникаюри. Кун тартибида – тўқ қизил, вино, марсала, қорағат, олча ва пишган узум ранглари. Мазкур ранг-тусларнинг ҳаммаси офис ходимлари учун ҳам, бошқа ҳунарлар эгалари учун ҳам аъло даражадаги ечим бўла олади. Лак суркашга ёндошганда эса – одатий монохромли қопламдан бошлаб то геометрия ва ширадор оҳанларни бирлаштириб турадиган аралаш ранггача бўлган маникюрни замонавийлаштириш мумкин. Bourjois тўпламида эса бундай мос ечимларни Seconde Nail Polish линиясидаги 28, 10, 31 ва 07 рақамлар, ҳамда So Laque Glossy линиясидаги 2 рақамида учратиш мумкин.