Аппарат ёрдамида маникюр ҳақида нималарни билиш керак
23.01.2017
Ватанимиз гўзаллик бозорида маълум вақт аввал аппарат ёрдамида маникюр ёки педикюр деб номланган ноодатий муолажа пайдо бўлган эди. Дастлаб ўз тирноқларининг саломатлигини бундай машинага айримларгина ишонар эдилар, бироқ вақт ўтиши билан вазият ўзгарди. Аппарат ёрдамида маникюр нима ва у қандай ишлайди – бугунги обзормизда шу ҳақида ўқинг.
Аппарат ёрдамида маникюр нима?
Агар сиз бир марта бўлса ҳам стоматолог ҳузурида бўлган бўлсангиз, бор-машина нима эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўласиз. Тирноқларингизни батартиблик билан эговлаб текислаб қўя оладиган аппаратчани яратиш ғояси стоматологик гаджетдан ўзлаштириб олинган. Кичикроқ қўлларга навбатма-навбат турли хил насадкалар – тери ёки тирноқ қопламасига қараб алмаштирилиб туриладиган фрезалар (борлар) кийдирилади. Бундай маникюр учун фойдаланиладиган фрезаларнинг турлари 15 бирликкача етиши мумкин, ахир тирноқнинг ҳар бир бурчаги ва терининг ҳар бир қатлами учун турли хил насадкалардан фойдаланилади. Шунингдек, тирноқ ёки терининг ҳолатига қараб, аппарат тезлигини ва айланишлар сонини ўзгартириб туриб, иш тартиби ҳам тартибга солиб турилади.
Жараён қандай кечади?
Тери аввалдан буғлаб қўйишга ва намлантиришга муҳтож бўлмайди. Ахир тирноққа аппарат ёрдамида ишлов бериш – чунки бу “қуруқ” маникюрнинг бир тури ҳисобланади. Бу муолажанинг сўзсиз плюси ҳисобланади, чунки тирноқ ва тери буғлантирилганда, улар кўпинча ўз шаклини ва ҳажмини қўйотади, демак биринчи қарашда “ортиқча” нарсаларни кесиб ташлаб, усталар баъзан шунчаки олиб ташлаш мумкин бў лмаган жойларни ҳам кесиб ташлайдилар. Қуруқ кўринишдаги тирноқ ва тери эса уларнинг табиий ҳолатида кўриб чиқилади. Атрофдаги тирноқлар ва тери билан танишиб, уста қотиб қолган терини силлиқлаб сайқаллаш ёрдамида олиб ташлайди, тирноқ шаклини ҳошиялаб қўяди. Бундай маникюр юмшоқ тирноқ эговлагич билан ўтиш орқали якунланади. Яна бир ижобий томонларидан бири шундан иборатки, аппарат ёрдамида маникюрда очиқ яралар ёки кесиб олишлар пайдо бўлмайди, чунки ҳеч нима қирқилмайди ва кесилмайди. Ва ниҳоят, “қуруқ” маникюр бўлишига қарамай, баоча асбоблар ва насадкалар албатта стерилизациядан ўтиши шарт.
Нимадан эҳтиёткор бўлиш керак?
Биринчи навбатда ҳар қандай маникюр ёки педикюр – бу инсоннинг иши. Ҳар қандай мутаассиб ҳолатда ҳам қисқичлар ва қайчи, аппарат ёрдамида маникюр қилинганда эса – техника унинг ихтиёрида бўлади. Демак инсон омили муҳим аҳамиятга эга бўлади. Уста тирноқни эзиб ёки яралаб қўйиши керак эмас, демак аппаратнинг барча хусусиятларини яхши билиш шарт. Устанинг олдига аппарат ёрдамида маникюр ёки педикюрга отланишдан аввал, унинг малакасига, тажрибасига, билимларига ва кўникмаларига ишонч ҳосил қилиш керак, ахир сизнинг тирноқларингизнинг кейинги саломатлиги айнан шуларга боғлиқ бўлади.