Қишки вақтдаги қўллар учун энг яхши кремлар
18.01.2017
Қиш – қўл териси ҳақида ўта синчковлик билан қайғуришнинг айни вақти, ахир қишда қуришиб қоладиган тери ҳеч қандай муболағасиз ёрилиб кетиши, совуқ ҳаво эса барча уринишларга қарамай қовжираб қолишига олиб келиши мумкин. Ҳар бир аёл уддалай олишига ёрдам берувчи қўллар учун кремлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Жадал парвариш
Қишда қўл териси салбий омиллар таъсирига мойил бўлганлиги сабабли, уни емирувчи жараёнларга дучор бўлишига иложи борича камроқ вақт бериш муҳим саналади. Garnier Skin Naturals «Жадал парвариш» креми қўл терисининг ўта қурушқоқлиги ва тортилиб қолишига қарши курашишда ёрдам берувчи шошилинч ечим бўла олади. Кремни суртганингиздан сўнг қўлларингизни бироз вақт давомида полиэтилен қўлқопга солиб ўтирсангиз ёки озиқ-овқат плёнкаси билан ўраб олсангиз, кремнинг таъсири янада самаралироқ бўлади.
Намлантирувчи парвариш
Қўл терисининг қурушқоқлиги дарҳол бир неча омиллар таъсири остида, яъни намликнинг ва ҳаво илиқлигининг кескин алмашинуви сабабли юзага келади. Ахир биз теримизни галма гал совутиб ва иситиб, хонани кўчага алмаштирамиз. Бундай ҳолатда, Garnier Skin Naturals Алоэ Вера экстракти қўшилган қўл учун намлантирувчи кремнинг бир тюбигини ёнимизда олиб юришимиз ҳеч ҳам ортиқчалик қилмайди. Агар ушбу крем ёрдамида қўлларингизни параваришлаш сизнинг одатингизга айланиб қолгудек бўлса, унда мазкур мўъжизакор воситадан фойдаланишни бошлаганингиздан сўнг уч кун ўтгач терингиз сизга «рахмат» айтади.
Тўйинтирувчи парвариш
Агар сиз ўз териси ҳақида “баъзан”, лекин “бехато” қайғурадиганлардан бўлсангиз, унда сизнинг терингизни ёғлар мажмуаси билан тўйинтирадиган, балки ўз таъсирини 48 соат давомида сақлаб тура оладиган Garnier Skin Naturals томонидан чиқариладиган карите ёғи қўшилган тўйинтирувчи крем сизнинг энг яқин ёрдамчингиз бўла олади. Бу эса ўзингиз учун тежамкорлик ҳеч қандай ёмон нарсадан дарак эмас эканлигига амин бўладиган ҳолат саналади.
Комплексли парвариш
Доимий равишда маникюрга қатнашни ёқтирувчилар учун парваришланган тери пўстидан муҳимроқ нарса йўқ. Демак қўлларнинг ушбу нозик ва таъсирчан қисми учун алоҳида ғамхўрлик талаб қилинади. Қўл териси қуриб қолишини бартараф этиш учун таркибида манго ёки авокадо ёғи мавжуд бўлган кремларга эътибор қаратган маъқул. Маникюрдан аввал ва маникюрдан сўнг махсус парваришлаш учун Garnier Skin Naturals лабораторияларида қўл териси ва тери пўстини парваришлаш учун, маникюрнинг самарасини сезиларли даражада мустаҳкамловчи манго ёғи қўшилган крем яратилди.