Трендми ёки алаҳсирашми: бу йилги қиш мавсумида нималарга эътибор қаратиш керак
16.01.2017
Ҳар бир мавсум бизга у ёки бошқа услубий янгиликларни тайёрлаб туради. Уларнинг қайси бирига эътибор қаратиш керак, қайси бирларинидир эса, бизнинг назаримизда эътиборга олмаслик ҳам мумкин.
Ҳўл сочлар таасуроти
Ушбу тренд ҳали ўтган ёзда пайдо бўлган эди. У пайтда охиригача қуритилмаган ва ҳатто ҳўл сочлар таасуроти фотосессиялар қаторидан ва мода кампанияларидан ўрин эгаллаган эди. Бироқ совуқ тушгандан сўнг ҳам бу тренд ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Бироқ бу ноўрин. (Етарли профессионализм билан бажарилган) бундай ният нафақат сизнинг образингизни, балки тасавувурингизни ҳам бузишга хавф туғдираётгандек туюлади бизга. Бундай усулдаги соч турмакли “тренд” эгаларининг сочлари кир эканлиги ҳақидаги фикрга олиб келиши бежиз эмас. Икки карра ўйлаб кўринг: севимли ўзингиз ҳақида бундай тасаввур қолдиришнинг кераги бормикан?
Сметанали боршч рангидаги сочлар
Ёши ўтиб қолганларнинг (нафақат уларнинг) юрагини забт этган оқартирилган пушти ранг-тусли сочлар яна бир мавсумга қолиш хавфини туғдирмоқда. Кимлардир ўз сочларидан қадрдон доғларни қунт билан олиб ташлаётган бўлса, бошқалар сочлар учун махсус рангли бўрлар билан сочларини бўяб олмоқдалар, яна кимлардир эса ўйланиб, содир бўлётган воқеаларни бир тарафда туриб кузатиб қараб турибдилар. Шак-шубҳасиз, сочларнинг севимли ранглари катта эътибор жалб қилади. Бироқ бу ерда тренднинг ўринлилиги бўлиши керак. Ҳаммасини “тарафдор” ва “қарши” қилиб тортиб кўринг, сўнгра бундай хатарли қадамга мурожаат қилинг. Бўянг – ювиб ташламанг.
Тирноқлар ва чанталлар
Барбадосия гўзали Рианнанинг севимли тирноқларининг шакли – улкан узунликдаги ўткир чанталлардир. Фэшнистас барча готик нарсаларнинг мода дайджестларига қайтиши ҳақида бекор айтмаган. Айнан ушбу чангалсимон тренд бир it-girl ортидан иккинчисини бўйсундириб олаётани йўқ. Бундай тажаввузкор узунлик ва шаклни танлашда асосий қоида – рангни тўғри танлашдир. Умидсиз, қондек қизил ва драматик қора рангларда ҳаддидан ошаётган ёрқин ранг-туслардан воз кечинг – бунинг ҳаммаси образингизни “нотўғри томонга” етаклайди. Шундай шаклдаги тирноқларни танлаганингизда сокин нюдли ранг-тусларни афзал кўрганингиз маъқул, ахир узунлик бусиз ҳам сизнинг мижозингиз ҳақида хабар беради.
Ёпишиб қолган киприклар
Твигги ва Эдди Седжвик руҳиятидаги киприклар – қишки макияж учун яна бир модадаги андазадир. Бундай ечимлар Dior, Jason Wu ва бошқа мода иши қонунчиларининг подиумларида пайдо бўлди. Нима учун тренд жой эгаллаши мумкин? Чунки киприкларнинг бундай макияжи таниб бўлмас даражада меҳр уйғотади ва боқишингизни очиқ ва ёш қилиб кўрсатади. Бу тренддан кимлар фойдаланмаслиги керак? 35 ёшдан ошган аёллар, осилган қовоқ эгалари ва тўғри киприкли қизлар.
Ультра тўқ рангдаги лаб бўёқлари
Биз ва бошқалар бир неча марта ушбу драматик тренд ҳақида ёзганмиз. Нечалар эса якуний оммавийлик нимўлжаллаганлар. Лекин, йўқ. Вино, сиёҳ, олхўри, терракот ва ҳатто қора рангдаги лаблар оммабоплик чўққисида турибди. Мазкур тренд деярли ҳаммага ҳам мос келиши ҳайратланарлидир. Терининг ранги ва ёши, юз чизиқлари ва лаб ҳажмидан қатъий назар, тўқ ранглар ҳаддан ташқари ютуқли ва долзарбдир. Маъюс ранг -тусдаги лабли образни ўзида синаб кўришни режалаштираётган ҳар бир аёл: агар сизнинг терингизнинг ранги бўлса, унда вино ва терракот ранг-тусларга урғу беринг – улар юз чизиқларини ажратиб кўрсатиб туради ва максимал тарзда уйғунликда кўринади. Агар сиз совуқ рангли – олхўри, олча, сиёҳ ранг-тусли тери эгаси бўлсангиз, бу айнан сизнинг танловингиз бўлади.