Совға учун косметика қандай танланади?
22.12.2016
Янги йил арафасидаги беҳаловат дамларда рафиқаларимиз, оналаримиз, опа-сингилларимиз, севиклиларимиз, дугоналаримиз-у, қариндошларимиз учун совға танлаш масаласи - асосий муаммолардан бири бўлиб қолади. Бироқ, совға бир вақтнинг ўзида ҳам ёқимли, ҳам фойдали бўлишни истасак, унда нима қилиш керак? Биз совға танлаш бобидаги бу саволнинг ечими борасидаги кичкина сирларимиз билан бўлишамиз.
Опа-сингиллар, оналар, яқин дугоналар.
Агар сиз бирор бир яқин аёлингизга унинг кўнглига хуш ёқадиган совға ҳадя қилмоқчи бўлсангиз, унда асосий урғуни манзарали косметикага қаратганингиз маъқул. Сиз манзарали анжомларни танлаётганингизда уларни совға қиладиган аёлнинг яхши кўрган рангларини, макияждаги одатларини ва услубини ҳисобга олишингиз муҳим эканлигини тушунишингиз керак. Олдиндан қизиқиб кўринг, балки у аёлнинг севимли туши ёки тенлар палеткаси тугаб қолгандир? Балки у қандайдир бир ақлни оздирадиган лаб бўёғи ҳақида орзу қилиб юргандир? Балки қошларини янги восита билан бўягиси келаётгандир? Текширув ўтказиб, ташқи маълумотларни баҳолаб, алоҳида қисмлар ёки яхлит тўпламларни қидиришга отланинг. Шунингдек панд еб қолмаслик учун, бренд танлашдаги афзалликлар билан қизиқиб кўришни унутманг.
Рафиқа, севикли аёл, она, қариндош.
Сиз самимий ғамхўрлик билан муносабатда бўладиган аёлларга ёрдамчи косметика воситаларидан иборат бўлган тўплам жуда мос келади. Кўпинча парваришлаш воситалари аёллар учун шартсиз равишда керак ва бир неча мавсум давомида кетма-кет ёқиши мумкин бўлган, бироқ молиявий имконияти сотиб олишга йўл бермаётган товарлар тоифасига киради. Парваришлаш бўйича воситалар кўринишидаги совғалар учун сиз тери хусуисиятларини ва ёш бўғимини билишингиз талаб этилади. Масалан, қуруқ тери эгалари сутли восита, намлантирувчи крем, ёғлар кўринишидаги тўйинтирувчи воситаларсиз юра олмайдилар. Терисининг намлиги етарли бўлган аёллар учун эса тониклар ва спрейлар, маскалар ва бошқа йўналишдаги кремлар тўғри келади. Юз ва танани комплексли парваришлаш кўринишидаги совға ҳам аъло даражадаги ечим бўла олади.
Ҳамкасблар, дугоналар, қариндошлар.
Ҳаётини ойна олдида ҳар кунги маросимларсиз ўз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган макияж иштиёқмандлари учун тикловчи воситалар жуда ас қотади. Косметикани тўғри суртиш – бу фақат айсбергнинг чўққисигина ҳолос, бироқ ундан қанчалик тўғри халос бўлиш эса бевосита терининг саломатлигига боғлиқ. Агар сизнинг таниш аёлларингиз орасида фаол макияж ишқивозлари бўлса – совғага мицелляр сув, лосьон, тоник ва сутли воситадан иборат бўлган демакияж воситаларни харид қилинг. Буларнинг ҳаммаси нафақат гўзаллик “броня”сидан қутулишга, балки чарчаган терининг ўзига келишида ҳам ёрдам беради.
Оп-сингиллар, дугоналар, ҳамкасблар ва барча қолганларга.
Қариндошлик даражасида, соч рангидан, қизиқишлари ва косметикани афзал кўришидан қатъий назар – сочларни парваришлаш воситаси аъло даражадаги совға бўла олади. Ўзингиз яхши кўрган қиз ва аёлларга қуюқ сочларни парваришлаш учун сифатли маҳсулот совға қилиб, уларни қувонтиришдан яхши нарса йўқ бўлса керак. Сочлари гажакдор ва қўнғироқ, қуюқ сочли ва етарли ҳажми бўлмаган бош эгалари учун Kallos косметологлари ва докторлари томонидан ҳар қандай ҳолат учун ишлаб чиқилган махсус линиялар – уларнинг кўнгилдагидек совға бўла олади. Бу ерда соч томиридан бошлаб то учигача, брча турдаги сочлар, ҳар қандай ҳамён билан ҳам ўз парваришини топиши мумкин. Ҳавола бўйича танланг.
Ва ниҳоят, бизнинг барча тавсияларимизни ўқиб бўлганингиздан кейин ҳам якуний қарор қабул қила олмаган бўлсангиз, унда 100 000, 200 000 ва 300 000 сўмлик ваучерлар сотиб олинг, уларни ўз севиклиларингизга совға қилинг, ва улар нималарни танлашларини кузатинг.