Эски косметика йўқолсин!
12.12.2016
Сиз ўз косметика қутичангизда қачон текширув ўтказгансиз? Тўғри, ҳозирги вақтда косметика арзон турмайди, бироқ агар сизнинг севимли тушингизнинг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, яхшиси ундан тезроқ қутулган ва ўрнига янгисини сотиб олганингиз маъқул, чунки бу сиз учун жиддий муаммолар туғдириши мумкин. Қисқача қилиб айтганда, эскириб қолган туш ҳатто конъюнктивитгача бўлган касалликка олиб келиши мумкин.
Қаламларни тез-тез ўткирлаб туришингиз мумкин. Тус берувчи кремни дозаторлигини олганингиз яхши – у ҳавонинг кириб қолишини камайтиради, бу эса оксидланиш жараёнини секинлаштиради.
Бир сўз билан айтганда, янги косметика ҳам «пенсионер»дан яхши тўлади.
Шундай қилиб, косметиканинг ҳар хил турларини қанча сақлаш мумкин:
Туш – 2-4 ой
Тус берувчи крем – 5-12 ой
Консилер – 18 ой
Упа – 18 ой
Упали ёғупа – 18 ой
Ихчам ёғупа – 2 йил
Шарикли ёғупа – 2 йил
Кремли ва гелли ёғупа – 1,5 йил
Прессланган тенлар – 3-12 ой
Кремли тенлар – 4-5 ой
Лаб бўёғи – 12 ой
Лаб учун ялтироқ – 8-10 ой
Тирноқлар учун лак – 12 ой
Суртма – 3 ой.
Яроқлилик муддати доимо ўрамда – қутичада ва флакон/тюбикнинг ўзида кўрсатилади. Бироқ очилмаган ўрамда кўрсатилган сақлаш муддати, сиз фойдаланаётган косметиканинг яроқлилик муддатидан фарқ қилади: масалан, ўрами ёпиқ тус берувчи кремни уч йилгача сақлаш мумкин, бироқ флакон очилгандан сўнг унинг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчига қараб 5-12 ойни ташкил этади. Фарқ сезиларли, тўғрими.
Ўрам очилгандан сўнг косметиканинг яроқлилик муддати косметика банкасининг белгиси билан белгиланади. Юқоридаги рақам – сақлаш муддати шартларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг сифатига кафолат берадиган ойлар сони.
Бактериялар нафақат маҳсулотларнинг ўзида, балки суртиш учун мўлжалланган нарсаларда ҳам жойлашиб олиши мумкин эканлиги ҳам анча аҳамиятли, шунинг учун мўйқаламларни йилига бир марта, спонжларни эса – ҳафтасига бир марта алмаштириб туриш керак.
Агар сизнинг юзингизда инфекциялар – айниқса кўзлар ва лаблар билан боғлиқ –пайдо бўлган бўлса – касал бўлган вақтингизда фойдаланган маҳсулотларни ташлаб юборинг.
Ўз саломатлигингиз ҳисобига тежамкорлик қилманг! Соғлом ва гўзал бўлинг!