Модадаги кузги лаб бўёқлар
09.11.2016
Куз – янги рангли ечимларни танлаш билан боғлиқ бўлган тажрибалар учун аъло даражадаги фурсатдир. Айнан мана шу мавсумда макияждаги ёрқин ранглар ва ноодатий ранг-тасвирлар айниқса маъқулланади. Биз кузнинг охиригача сизнинг лабларингизда туриши лозим бўлган учта рангни танлаб олдик.
Қизил қорағат
Коко Шанель шундай деган эди: «лабларингизга қизил рангли лаб бўёғини суртинг ва ҳужумни бошланг». Куз - мадемуазель Шанельнинг маслаҳатларига риоя қилиш лозим бўлган аъло вақт, ахир бундай бьюти-ечим алоҳида оқшомги образларга хизмат қилишдан аллақачон тўхтаган. Мазкур гўзал рангни турли хил талқинларда – жилосиз рангдан бошлаб то жилоли ранггача ва «ўпиб олинган» ранггача фойдаланилган вақтда – қизил ранг билан мулоқотда бўлиш янада осонлашди ва қизиқарли бўлиб қолди.
Color Riche Blake’s Purple Red L’Oreal Paris
Алвон ранг олхўри
Дадил аёллар учун пишган олхўри! Йўқ, асл маънода эмас, бироқ олхўри ранги ўзининг турли-туманлиги билан куз кунларини ажойиб тарзда безаб туради. Ушбу вамп ранг-турлари деярли ҳар қандай тусда – рангсиз (қизилсимон ранг-тусларни таъкидлайдиган) рангдан то буғдой ранггача (олхўрининг илиқ тусдаги ҳамма турлари айниқса ярашадиган) ҳам терига мос келади. Асосийси – бундай лаблар билан кўз макияжи ҳақида унчалик қайғурмаса ҳам бўлади.
Color Sensational® Vivid Matte Liquid™ суюқ лаб бўёғи, Maybelline, Possessed Plum 50 ранг тури.
Сутли қаҳва
Ушбу ранг ечими – нюд ранг турларини ёқтирадиганлар, бироқ мавсумнинг “жигар ранг” трендига мос келишни истаганлар учун аъло ечим бўла олади. Худди ўша “ сутли қаҳва” ранг турини танлаш мавзусида - бундай унчалик оддий бўлмаган бирлашишда бироз оқ рангдаги шоколад рангдан то пуштисимон жилоланишгача бўлган вариантлар сони жуда кўп. Юзи оч рангли аёллар учун - совуқ ранг турлари, терисида енгил бронза мавжуд бўлган аёллар учун эса - илиқ ранг турлари мос келади.
L'Oreal Paris Color Riche 631