Косметика нима ва у қандай қўлланади?
Ҳар қандай аёл яхши кўриниш ва атрофдагиларга ёқишни хоҳлайди ва бунинг учун жуда кўп қадамлар ташлайди. Жумладан, турли хилдаги кометик воситалардан фойдаланади. Косметика ўзи нима? “Косметика” сўзи “модда, ташқи кўринишни яхшилаш учун восита” деган маънони билдиради. Тиббиётда ҳаттоки бутун бошли бўлим мавжуд – “косметология”.
Косметик воситалардан қадимдан фойдаланиб келишади. Тахминан 3 минг йил олдин Миср маликаси – Клеопатра косметика ҳақида китоб ёзган, кремга ўхшаш маҳсулот Қадимги Рим давридаёқ ихтиро қилинган.
Аслида ҳамма косметикалар икки катта гуруҳга бўлинади: парваришловчи ва безатувчи, шунингдек, алоҳида, дорихона (даволовчи) косметикаси ҳам мавжуд.
Парваришловчи косметика терининг ташқи кўринишини соғлом кўринишда ушлашга хизмат қилади, соч, тирноқлар ва ҳоказолар. У ҳам бажарадиган ишига қараб бўлинади: тозалаш, намлантириш ва озиқлантириш. Тозаловчи воситалар юзнинг юқори қатламида қотиб қолган тери ёғи ва кирини йўқотишга хизмат қилади. Шундан кейингина терини махсус воситалар билан намлантириш мумкин ва зарур. Бу крем, молочко ва бошқалар бўлиши мумкин. Ва албатта, бизнинг теримиз ва сочимиз қўшимча озиқлантиришни талаб қилади. Бундай косметикада терини қўшимча компонентлар билан тўйинтирувчи моддалар бўлади. Булар турли хил кремлар, ниқоблар, зардоб ва ёғлардир.
Безатувчи (декоратив) косметика бу “журнал муқоваси” дир. Бу терингиздаги камчиликларни ниқобловчи, қўшимча тозалик, ранг берувчи воситалар бўлиб, натижада аёллар кўринишидаги ортиқча бир-икки ёшни олиб ташлайди. Бу гуруҳга биз пардоз, маникюр ва педикюр учун воситаларни киритамиз. Булар, албатта, лаб бўёқлари, киприклар учун тушь, қош ва кўзлар учун контур қаламлар, упа ва румяна, тирноқ учун лак ва бошқалардир.
Даволовчи (дорихонавий) косметика ҳақида унутмаслик лозим. Бу таркибига доривор препаратлар кирувчи косметикадир. Уларнинг таркибига хушбўйлантирувчилар, турли модда ва “кимёвий” қўшимчалар кирмайди. Даволовчи косметика чуқур тиббий тадқиқотлардан ўтади, бу эса унинг хавфсизлигини таъминлайди. У, шунингдек, гуруҳларга ажратилади: дерматологик ва даволовчи-профилактик. Дермакосметика турли тери нуқсонлари (ҳуснбузар, томир кенгайишлари) билан курашиш учун яратилган. Даволовчи-профилактик косметика турли косметика муаммолар (вақтидан олдинроқ қарийдиган ёки жуда таъсирчан тери парвариши) ни тўғирлаши зарур. Уларни қўллашда мутахассис билан маслаҳатлашган маъқул.
Косметикаларнинг фарқи ва улардан қандай фойдаланиш, айниқса, сизнинг тери турингизда қандай қўллашни билиш ўта зарур. Агар бундай билимлар етарли бўлмаса, қўрқиш эмас, балки профессионал косметолог ёрдамига мурожаат қилиш керак.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг , ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга , facebook ва instagram га аъзо бўлинг.