Фильтр

Бўялган сочлар рангини тез йўқотишга, хиралашишга мойил ва қуруқ бўлиб қолади. Шунинг учун уларга алоҳида парвариш керак. Бўялган сочлар рангининг жадаллигини, майинлигини ва порлаб туришини узоқ вақт давомида сақлаш имконияти бўлса, нима қилган бўлар эдингиз? L'Oreal лабораториялари сочларни парваришловчи ва ҳимоя қилувчи 1-ламинацияловчи шампунни яратдилар. Формуласи зиҳир ёғининг ламинацияловчи эликсири билан бойитилган ва 3 йўналишда ҳаракатланади.
1. Рангини узоқ вақт сақлаб туради: сочларнинг рангини ювилиб кетишидан ҳимоя қилади.
2. Кўзни қамаштирадиган даражада ялтироқлик бағишлайди: табиий ялтирашини кучайтиради, сочларни порлаб турувчи ранг жилолари билан тўлдириб туради.
3. Сочларни озиқлантиради ва уларнинг сифатини яхшилайди: жадал озиқланишини таъминлайди, сочлар таранг, юмшоқ ва силлиқ бўлишини таъминлайди. Ламинациялаш таасуроти ёрқин рангдаги 10 ҳафта учун мўлжалланган!
Бироз миқдордаги шампунни нам сочларга суртиб, кўпик ҳосил бўлгунга қадар мулойимлик билан ишқаланг, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Зарурат бўлса, муолажани такрорланг.

Шарҳлар

Шарҳ қолдириш учун тизимга киринг ёки регистрациядан ўтинг.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: