Kylie Jenner Cosmetics (Кайли Дженнер Косметикс) бренди нисбатан ёшроқ. Унга 2016 йили машҳур модель ва “Кардашьян оиласи” сериалида суратга тушган актриса Кайли Дженнер томонидан асос солинган. Ушбу савдо маркаси ёрдамида Кайли ўзининг шахсий макияж сирларини илгари суради, ўз тажрибаси билан ўртоқлашади ва ҳамёнбоп нархларда сифатли маҳсулотни тақдим қилади. Бренд асосчисининг сўзларига кўра, маркани яратишдан асосий мақсад – замонавий қизларнинг, кўп пул сарфламасдан, жозибадор кўринишига ёрдам бериш. Kylie пардоз косметикаси лаборатория тестлари ва клиник синовлардан ўтказилади, аллергия қўзғамайди. Махсус воситалар ташқи кўринишни жарроҳлик йўли ёки дори юборишларсиз гўзал ҳолатга келтириш имконини беради. Масалан, Kylie Jenner сериясидаги лаб бўёғи лабларга сезиларли ҳажм беради, намлантирувчи ва озиқлантирувчи таъсир кўрсатади. Тонал кремлардан фойдаланишда терининг табиий ранги ёрқинлашади, у фойдали моддалар ва витаминлар билан тўйинади. Косметиканинг ҳимоявий хусусиятлари. Восита терини ультрабинафша нурларидан (тўпламдаги барча кремлар SPF-фильтрларга эга) сақлайди, шамол таъсирида қуришига қарши курашади. Kylie косметикаси кундалик, байрамона, креатив ва бошқа турдаги пардозларни бажаришга имкон беради, юз, лаб териси, киприклар ва бошқаларга фойдали таъсир кўрсатади.
Маҳсулот саватга қўшилди
Миқдор (дона):
Тўловга жами:
Саватдаги маҳсулот: .
Нархи: