Тонал кремлар бўйича уқувсизлик
15.03.2018
Бугун косметика воситалари ёрдамида тери билан боғлиқ муаммоларни тез ва самарали яшириш имкони мавжуд. Яхши ухламаганлик натижаси кўз остидаги тўқ рангли айланалар ва муаммоли қисмларда яллиғланиш, ҳуснбузар тошмалар ёки аллергия кўринишларида намоён бўлади.
Тонал воситалар ва уларнинг замонавий турлари ҳақида ушбу мақолада батафсил сўз юритамиз!
Тонал крем. Уни юз, бўйин, кўкракларгача бўлган қисмга суртиш мумкин. Кремли текстура тери қатламларидаги муаммоларни яширишга мўлжалланган. Бундай кремларнинг юзлаб кўринишлари мавжуд, кремни мақсадингиз ва тери турига қараб, диққат билан танлаш лозим.
Крем-камуфляж тонал асоси мавжуд. У пигментли ва туғма доғларни, чандиқлар ва жароҳат изларини беркитади. Крем-камуфляж кўпроқ кинематографияда гримчилар томонидан ишлатилади.
Парваришловчи тонал воситалар кўзга ташланадиган муаммолари бўлмаган яхши терига эга қизлар учун мўлжалланган. Улар терини намлантиради ва озиқлантиради, ялтиратмайди, юз рангини текислайди.
BB (Blemish Balm) кремлар терини профессионал даражада намлантиради ва ҳимоялайди. Сиз юзингизда текис рангга эга бўласиз, майда камчиликлар эса беркитилади. Уларни кичик камчиликлари мавжуд терилар учун қўллаш тавсия этилади.
СС (color correction) креми юз рангини пигментли қисмчалар ҳисобига яхшилайди ва терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. СС кремни ишлатгандан сўнг, терингиз соф ва жилоли кўринади, эндигина гўзаллик салонидан чиққандек тасаввур уйғотади.
Шунингдек, тонал мусс ёки суфле хиллари ҳам мавжуд. Улар тонал кремдан ўзининг текстураси билан ажралиб туради, уларни ички консистенцияси ҳисобига суриш осонроқ, юзда “пленка” каби қатлам ҳосил қилмайди.
Упа – қуруқ тонал восита бўлиб, компактли ёки кукун, шунингдек, шарчали кўринишда бўлади. Терини ялтирамайдиган кўринишга келтиради ёки унга жило беради, майда тери камчиликларини яширади ва уни гўзал ҳолатга келтиради.
Корректор ёки консилерлар катта бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади, шунингдек, ҳуснбузарлар, яллиғланишлар ва кўз ости айланаларига қарши қўллаш учун мўлжалланади. Юқори даражадаги натижага эришиш учун уларни бошқа тонал воситалар билан уйғунлаштириб ишлатинг. Умид қиламизки, энди косметика олами сизга янада тушунарлироқ бўлди ва сиз дўконлардаги тонал кремларнинг бир-биридан фарқини ажрата оласиз ҳамда айнан ўзингизга мос келувчи воситаларни топасиз!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.