Shiseido косметикаси билан танишув!
09.03.2018
Shiseido машҳур япон косметика маркаси ҳисобланади. «Shiseido» сўзи ўзбекчада “бахт уйи” деган маънони билдиради. Ушбу фирма даставвал фармацевтик ташкилот сифатида фаолиятини бошлаган. Аммо 1987 йилга келиб, компания косметика ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. Компания фаолиятининг асосида 5 та асосий принцип ётади:
1. Ўз харидорларига ҳурмат,
2. Маҳсулот сифати,
3. Ўзаро ривожланиш ва можароларга бормаслик,
4. Самимийлик ва
5. Барқарорлик.
Диққатга сазовор жиҳати, ушбу фирма – энг яхши француз корпорациялари, элит косметика ва парфюмерия ишлаб чиқарувчилари билан бир даражада турувчи, Европада яратилмаган, саноқли машҳур компаниялардан бири.
Shiseido терининг нафас олишига, ҳатто макияж қатлами остида ҳам тешикчаларни ёпиб қўймасликка ёрдам берувчи воситаларни ишлаб чиқаради. Ушбу косметикадан маълум вақт фойдаланмай, “дам олиш” шарт эмас. Компаниядаги барча косметик воситалар линияси ривожланган технологияларни қўллаган, шарқона анъаналарга моҳирона мос келган ҳолда яратилади. Бугунги кунда Shiseido тараққий топган косметик компания сифатида мода оламида қоидаларни яратувчи ҳисобланади.
Эндиликда ушбу аъло даражадаги бренд косметикаларини Makeup Shopда топиш мумкин! Биз сизлар учун ажойиб Shiseido дан баҳор учун 5 та энг яхши муҳим воситаларни танладик!
Албатта, бу рўйхатга Refining Makeup Primer юз учун праймери кирмаслиги мумкин эмас.
Ушбу текисловчи макияж ости асоси тери рангини такомиллаштиради, кенгайган тешикчаларни ниқоблайди, майда ажинларнинг кўринарлилигини камайтиради. Shiseido Refining Makeup Primer базаси терига соғлом нур ва аъло даражадаги, табиий кўриниш туҳфа этади. Натижавийликни бутун кун давомида сақлаб туради.
Табиий образни яратиш учун текисловчи макияж ости асосини тонал асосни қўлламай туриб ҳам ишлатиш мумкин. Ушбу восита баҳсга ўрин қолдирмайдиган афзалликларга эга: тонал воситани суртишни енгиллаштиради, макияжнинг софлигини бутун кун давомида сақлайди ва терини намлантиради. Тешикчаларни беркитиб қўймайди, исталган рангдаги терига мос келади, бир текис тарқалади.
Ажойиб баҳорги макияж кўз атрофидаги тери учун мўлжалланган Sheer Eye Zone Corrector корректорисиз мукаммал бўлмайди. Корректор жуда қулай ўрамда. Маҳсулотни меъёрида олишга мўлжалланган чўткача воситани ишлатишда тежамкор бўлишга ёрдам беради. Воситани ишлатиш учун керагидан ортиқ сиқиб чиқариб қўйиш хавфи йўқ, одатда, бу ҳолат тюбик идишларда рўй беради. Зичлик даражаси етарлича суюқ, шу туфайли у енгил бўялади ва майда ажинлар сиртида юмалоқланиб қолмайди. Умуман қуритиб юбормайди ва кўз атрофидаги нафис терига зарар келтирмайди. Чунки у парвариш учун чиқариладиган маҳсулотларга қўйиладиган барча талабларга мос равишда ишланган. Текстураси енгил, аммо пигментлаштирилган, ҳидсиз, корректор кўз остидаги тери рангини чиройли тарзда текислайди, бироз ёқинлик беради, хира ёки ғайритабиий кўринмайди, кўз ости кўкаришларини яхшилаб беркитиш учун бемалол қатлам ҳосил қилиш мумкин. Бутун кун давомида сақланиб туради.
“Қимматбаҳо ёрқинлик эффекти”. Сиз нозик ёритиш деган тушунча ҳақида кўп марта эшитган бўлсангиз керак. Жило берувчи косметик воситаларни яхши кўрувчи барча блогерлар фақат шу ҳақда гапиришади. Аммо ростан ҳам шиммер ва ялтиратувчисиз юзга қимматбаҳо ёрқинликни берувчи восита бормикан? Эътиборингизга юздаги қиёфани қандайдир мўъжизавий тарзда ўзгартирувчи, уни парваришланган ва авайланган кўринишга келтирувчи ажойиб воситани ҳавола этамиз. Барқарорлик бутун кун давомида аъло даражада сақланади. Барчаси люкс косметиканинг энг яхши анъаналарига мос. Luminizing Satin Face Color румянаси жуда ҳам ёқимли, нафис текстурага эга, яхшилаб прессланган, чўткага ботирганда, атрофга тарқаб кетмайди, шунинг учун маҳсулот узоқ вақт қўллашга етади. Юзингизга табиий жило ва қиёфангизни бутунлай ўзгартириб юборувчи қизил-пушти тус беради.
Идеал ранг ва табиий румянани танлаб олдик. Энди эътиборни кўзларга қаратиш вақти келди. Биргина қараш ва киприкларнинг ҳаракати билан барчани доғда қолдиришни истайсизми? Унда сизга Shiseido Full Lash Volume максимал ҳажм учун тушь керак бўлади. Тушь нигоҳларга такрорланмас ифодавийлик бағишлайди, шу билан бирга, киприклар тугалланмасдек туюлади. Full Expression Brush® чўткаси туфайли тушь киприкларни кўтаради ва уларни янада қалин кўринишга келтиради. Чўтка ҳар бир киприкка унинг қалинлиги, узунлиги ва структурасидан қатъий назар, керакли ҳажмни бера олади. Формула асосида инновацион пигментлар уйғунлиги ва икки хилдаги воск ётади: эластик Volume Up Wax ва барқарор Curl Up Wax. Улар киприкларга узунлик, ҳажм ва чўтканинг ҳар бир ҳаракатида керакли қайрилишни ҳадя этади, бунда киприклар ёпишиб қолмайди. Black Luminous Pigment инновацион қора пигмент қараганда, натижани янада оширишга ёрдам беради, бунда киприклар янада эффектлироқ кўринади. Таъсирчан кўзлар учун мос келади. Тушь таркибида қўшимча қоришмалар мавжуд эмас ва офтальмологлар томонидан синалган. Тер ажралиши ва себумларга қарши барқарор. Макияжни ўчириш учун махсус восита талаб қилмайди, илиқ сув билан енгил ювилади.
Демак, ўзимизнинг ҳайратда қолдирадиган қиёфамизни Shiseido дан жуда керакли маҳсулот билан якунлаймиз. Намлантирувчи қуёшдан сақловчи восита спрей шаклида бўлиб, таркибида ёғ мавжуд эмас ва тез ҳамда қулай қўллашни таъминлайди. Олдинда бизни фақат қуёшли ва иссиқ кунлар кутмоқда. Қуёшни барчамиз яхши кўрамиз, аммо агар сиз, иложи борича кўпроқ, ёш ва гўзал бўлиб қолишга қизиқсангиз, терини ундан асраш керак эмас. Sun Protection Spray терини А ва В ультрабинафша нурлари спектридан сақлайди, анчагина енгил текстурага эга ва терида бир неча бор суртилгандан сўнг ҳам кўринмас ҳолатда бўлади. Бу мўъжизавий восита жуда яхши намлантирувчи хусусиятларга эга, тери қуришига қарши курашади ва тери намланишининг оптимал даражасини сақлаб туради. Пушти олма барглари экстрактидан таркиб топган, у жуда яхши антиоксидант ҳисобланади ва ультрабинафша нурлари таъсири натижасида ДНК нинг зарарланиши олдини олади. Таркибида ксилитол мавжуд, у терини юмшатади ва унинг янада соғломроқ кўринишини таъминлайди. Қўллаганда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Сувга чидамли хусусиятлари мавжуд. Тер ажралганда, ҳимоявий таъсирини йўқотмайди.
Биттагина спрейда шунчалик афзалликлар ва фойдали хусусиятлар бор. Тери учун шундай туҳфадан воз кечиш ва қўлламаслик мумкинми? Баҳорги қиёфани яратишда сиз нималардан фойдаланасиз? Бизга ўзингизнинг севимли, уларсиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайдиган маҳсулотларингиз ҳақидаги маълумотларни жўнатинг.
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.