Kosmetika yordamida uxlamanligizni qanday qilib bekitish kerak?
23.11.2017
Айрим вақтларда эрталаб гўзал ва соф кўриниш керак бўлади, аммо юзимиз хиёнаткорларча атрофдагиларга кеча кеч ухлашга ётганимиз ва етарлича дам ололмаганимизни билдириб қўяди. Бахтимизга, пардоз косметикаси саноқли дақиқаларда юздаги камчиликларни яшира олади. Ҳаттоки шундоқ ҳам чарчаган терига янада кўпроқ зарар етказувчи турли экспресс-ниқоблар ёки бошқа усулларсиз вазиятдан қутқаришга ёрдам беради.
Ҳеч бир деталь сизнинг чарчоғингиз ва сўлғинлигингизни билдирмаслиги учун нима қилиш кераклигини билишга тайёрмисиз? Унда ушбу қўлланмага амал қилинг!
1. Аввалига юзни тозалаб олиш керак, шунинг учун биринчи ўринда яхшилаб юзни ювиш керак. Иссиқ ва совуқ сувда галма-гал ювинг – бу терининг юқори қатламларига қон боришини кучайтиради. Шу тариқа, юз ранги сезиларли равишда софлашади ва соғлом кўринишга эга бўлади.
2. Юзингизни муз бўлаги билан артинг. Совуқ томирларни торайтиради, у туфайли теридаги шишганлик ва кўз ости шишлари йўқолади. Фақат бу ишни меъёридан ошириб юбормаслик керак: ёрилган томирлар ва муздан “ёниб кетган” тери сиз бошқа керак бўлмай қолади.
3. Кейин тўғридан-тўғри пардоз косметикасига ўтамиз. Кўпчилик аёллар теридаги камчиликларни яшираман деб, юзга жуда кўп миқдордаги тонал асосни суртишни бошлашади. Бу хато: тонал асосни меъёридан ортиқ ишлатиш, аксинча, юзга янада кўпроқ ёқимсиз кўриниш беради.
4. Кўз ости қисмларини упа ёки ёрқин рангли крем ёрдамида ёрқинлаштиринг. Шунингдек, чарчаган юқори қовоқларни ва қош ости айланасини бироз “кўтаринг”, буни ёрқин рангли тенлар ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. Тенларнинг тўқ ранглисини қўлламанг! Улар енгиллик эффектини бермайди ва юзга софлик бағишламайди.
5. Ёноқларнинг тепа қисмига нур қайтарувчи упадан жуда ҳам кам суртинг. Бу орқали сиз енгил табиий ёрқинликни ҳосил қиласиз, бу эса кўриш жиҳатидан соф, ёш юз билан ифодаланади.
6. Румяна ҳақида унутманг. Румяна – “ниқобловчи” пардознинг зарур элементи, фақат унинг ёрқин шафтолисимон ва пушти ранглиларини танланг, табиий ранглар гаммасига максимал яқин ва терингиз турига мос келадиган бўлсин. Яхшилаб бўянг.
7. Лаб бўёғининг енгил табиий рангини ишлатинг. Уни қалин қават қилиб сурманг. Пастки лабнинг ўртасига лаб бўёғи рангига мос келувчи блескдан озроқ суринг.
Кун тартибига амал қилинг, ахир чарчаш, стресс ва уйқусиз тунлар энг биринчи ўринда юзингизда акс этади: тезда қариши, таранглигининг йўқолиши ва ажинларнинг пайдо бўлиши билан. Бундай оқибатлар билан курашиш вақтидан олдинги қаришнинг олдини олишдан анча қийинроқ. Соғлом ва латофатли бўлинг!
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.