Max Factor бренди тарихи
16.11.2017
Max Factor брендли косметика таниқли жаноб Макс Фактор томонидан яратилган бўлиб, у кўпроқ профессионал визажист ва стилистлар учун мўлжалланган. Max Factor бугунги кунда ёпиштирма киприклар ва тональ воситаларига ўхшаш кўплаб инновацияларни яратиб, гўзаллик дунёсида қонунларни ўрнатувчи сифатида олдин ва ҳозир ҳам голливуд юлдузларидек такрорланмас кўринишни таъминлаб келади.
Макс Фактор (ҳақиқий исми Максимилиан Факторович) Голливуд юлдузлари учун косметика воситаларининг ҳақиқий империясини яратди. Балки, Max Factor компаниясининг бундай узоқ муваффақияти сири айнан мана шундадир.
Лодзь шаҳрида туғилган Макс Фактор Рязань шаҳрида унча катта бўлмаган косметик –парфюмер дўконини очди. 1904 йилда эса таниқли “Max Factor” империяси туғилган жойга - Американинг Лос – Анжелес шаҳрига кўчиб кетишга қарор қилди. Аввало бренд фақатгина кино гўзаллари ва икона услубларга мўлжалланган эди, аммо тез орада оддий аёллар ҳам Max Factor косметика воситаларидан фойдалана олишлари мумкин бўлди. 1914 йилда Макс Фактор биринчи бор “кўзларда томчини яратиш учун косметикаси”ни ўйлаб топди – бу Макс Фактор учун илк бор машҳурликка қадам эди. Қора воск киприкларнинг охиригача сурилади, аммо аввалига воск эритиб олинарди. Изланиш оқибатида у кино учун – крем кўринишида, юпқа қатламда суриладиган ва терида қуриб қолмайдиган янги макияжни ўйлаб топади. Ўшандаёқ Макс Факторнинг бош қоидаси шаклланди: “Агар грим билиниб турса, уни муваффақиятли деб санаш мумкин эмас; атрофдагилар сиз гримда эканингизни сезишмаса, ўшандагина у яхши ҳисобланади”.
Масалан, лаб бўёғи катта ютуққа эга бўлмас эди, токи унинг ёрдамида Фактор машҳур актриса Клара Боунинг ташқи кўринишини ўзгартирмагунича. У Актриса учун алоҳида юрак шаклидаги лаб контури - “Купидон пиёзи”ни яратди.
Ёш Грета Гарбо биринчи бор Голливудда пайдо бўлганида барчани кўзларининг чиройи билан лол қолдирган эди. Моҳирона бўялган Факторнинг тушь ва тенлари боис “Гарбо кўзи” барча америкаликларни худди шу услуб ортидан эргашишига мажбур қилди.
Рудольф Валентино учун унинг жуда ҳам қора терисини экранда ниқоблаш учун махсус макияж яратди.
1918 йилда Макс ўзининг “ранглар гармонияси ғоялари”ни илгари сурди, бу ғоя косметика воситалари терининг тури/туси, кўз ранги ва соч тусларига мос бўлиши кераклигини назарда тутарди. Унинг назарияси ташқи кўринишни ранг-турларга қараб қисмларга ажратишни бошлаб берди.
1934 йилда тирноқлар учун суюқ эмаль ихтиро қилди. 1935 йилда Лос – Анжелесда “Макс Факторнинг макияж студияси”ни очди. 1937 йилда рангли фильмлар учун “Блинчик”ни ўйлаб топди.
1938 йилда Макс Фактор 59 ёшида вафот этди. Унинг ўғли – Фрэнк отасининг исмини ўзига олди ва кичик Макс Фактор отасининг ишини давом эттирди.
1940 йилда Макс Фактор Tru Color Lipstick ни, яъни лаб учун биринчи бор чапланмайдиган барқарор лаб бўёғини яратди. Кейинчалик лаб учун блеск деб номланган лаб бўёғини ҳам Макс Фактор ўйлаб топган эди. Мана шу ихтиро туфайли киноюлдузларнинг лаблари экранларда ажойиб ялтироқ блескда кўрина бошлади.
1958 йилда Макс Фактор Mascara Wand тушини – биринчи бор тюбикдаги чўткали тушьни ажратилган чўткали қаттиқ тушнинг ўрнига тақдим қилди.
Panstik бир неча йиллар Голливуд лабораторияларида синовдан ўтказилгандан кейингина тақдим қилинди. Шундай қилиб, Panstikни бир моделнинг оёқларига суртиб кўришди ва қуёш нурида рангнинг ўзгаришини кузатишди. Panstik – крем асосидаги макияж учун асос қисмдир, стикнинг қулай шакли эса унинг сурилишини худди лаб бўёғидек оддийлаштирди.
1951 йил Макс қандай қилиб юз учун упа ва асосни бирлаштириш мумкинлигини ўйлади ва янги ихтиросини Creme Puff деб атади.
1954 йил Erace консилерини яратди ва ҳозиргача стандарт ҳолда келаётган косметик чизиқларни махсус рангли телевизорлар учун тадқиқ қилди.
Ҳаттоки сувга чидамли макияжни ҳам кимдир эмас, балки Макс Фактор 1971 йилда яратди.
Рангли кинолар пайдо бўлиши билан Макс ишлаб чиқарилаётган косметикаларда рангдор гамма ассортиментларини кўпайтирди. Кино санъати соҳасида қилган барча ишлари учун у “Оскар” мукофоти ва “Шон – шуҳрат” хиёбонида алоҳида юлдузга лойиқ кўрилди.
Ушбу америкалик ишлаб чиқарувчининг косметикалари ҳеч қачон арзон бўлмаган, аммо у қилинган харажатларга арзийди. Голливуднинг энг чиройли аёллари учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (унинг яратувчиси хоҳишига кўра) ажойиб жинс вакиллари учун бирдек оммабоп бўлди. Ҳар бир қиз Макс Фактордан худди унинг учун яратилгандек – ранги, таркиби, муаммоларининг ечими бўйича ҳам ўзига мос товарни топади.
Ҳамма косметик воситаларидан асосан съёмка майдончаларида фойдаланилади, аммо оддий харидорлар учун ҳам оммабоплигича қолмоқда. Энг етакчи мода журналлари Max Factorнинг безантирувчи косметикаси ҳақида оддий харидорлардан сўровнома ўтказганида мана шу брендни афзал кўришларини билдиришди. Ҳозир эса афсонавий бренд Max Factor мавжуд ва у бизнинг интернет – дўконимиз Makeup Shopда! Max Factor – профессионаллар тавсия қилишади!
Манба: https://www.maxfactor.com/ru/
Асосий тенденцияларни makeup.uz билан бирга кузатинг. Бизни маслахатларимиз ва ечилиш улулларимизни бошкаларга курсатинг, ҳамда нашрларимзга ўзизни фикрингизни изоҳларда тўлдиринг! Телеграм-каналимизга, facebook ва instagram га аъзо бўлинг.